Авторы

  • Феруза Давронова
    базовый докторант 2-курса, специальность 23.00.02: Политические институты, процессы и технологии», Узбекский государственный университет мировых языков, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp115-128

Ключевые слова:

политическая партия политика стратегия политическая активность государственное управление власть правительство выборы гендерное равенство

Аннотация

В статье представлены реформы, политический анализ и научные выводы о поддержке женщин в нашей стране, повышении их престижа и статуса в правительстве и обществе, поднятии стратегических задач повышения политической активности женщин на новый уровень. В частности, обсуждаются роль и значение политических партий в расширении женской политической активности, зарубежный опыт и планы на будущее. При этом динамика участия женщин в социально-политической модернизации общества сравнивается на основе статистических показателей на примере зарубежных стран, стран ближнего зарубежья и Узбекистана.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Participation of women in the activities of the political party in
Uzbekistan: national and foreign experience

Feruza DAVRONOVA

1


Uzbek State University of World Languages

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021

The article presents reforms, political analysis and scientific

conclusions about supporting women in our country, increasing
their prestige and status in government and society, raising the
strategic objectives of increasing the political activity of women
to a new level. In particular, the role and importance of political
parties in expanding

women’s

political activity, foreign

experience and plans for the future are discussed. At the same
time, the dynamics of

women’s

participation in the socio-political

modernization of society is compared on the basis of statistical
indicators on the example of foreign countries, neighboring
countries and Uzbekistan.

2181-

1415/©

2021 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

115-128

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

political party,
politics,
strategy,
political activism,
public administration,
power,
government,
elections,
gender equality.

Ўзбекистонда

хотин

-

қизларнинг

сиёсий

партия

фаолиятидаги

иштироки:

миллий

ва

хорижий

тажриба

АННОТАЦИЯ

Калит

сўзлар:

сиёсий партия,

сиёсат,

стратегия,

сиёсий фаоллик,

давлат бошқаруви,
ҳокимият,

ҳукумат

,

сайлов,

гендер тенглиги

.

Мақолада

мамлакатимизда

хотин

-

қизларни

қўллаб

-

қувватлаш,

уларнинг

давлат

ва

жамият

бошқарувидаги

нуфузи

ва

мавқеини

ошириш,

аёлларнинг

сиёсий

фаол

-

лигини

юксалтириш

борасидаги

стратегик

вазифаларни

янги

босқичга

кўтариш

тўғрисидаги

ислоҳотлар,

сиёсий

таҳлил

ва

илмий

хулосалар

келтирилади.

Жумладан,

аёллар

сиёсий

фаоллигини

кенгайтиришда

сиёсий

партияларнинг

аҳамияти

ва

роли,

хорижий

тажрибалар

ва

истиқболдаги

режалар

ҳақида

сиёсий

мулоҳазалар

баён

этилади.

Шу

билан

бирга,

жамият

ижтимоий

-

сиёсий

модернизациясида

аёллар

иштирокини

таъминлаш

динамикаси

статистик

кўрсаткичлар

асосида

хориж,

қўшни

давлатлар

ва

Ўзбекистон

мисолида

қиёсланади

.

1

Ph.D. student at the Uzbek State University of World Languages, specialty: 23.00.02: Political institutions, processes

and technologies. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: feruza_davronova_82@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

116

Участие женщин в деятельности политической партии

в Узбекистане: национальный и зарубежный опыт

АННОТАЦИЯ

Ключевые

слова:

политическая

партия,

политика,

стратегия,

политическая

активность,

государственное

управление,

власть,

правительство,

выборы,

гендерное

равенство.

В статье представлены реформы, политический анализ и

научные выводы о поддержке женщин в нашей стране,
повышении их престижа и статуса в правительстве и
обществе, поднятии стратегических задач повышения
политической активности женщин на новый уровень. В
частности, обсуждаются роль и значение политических
партий в расширении женской политической активности,
зарубежный опыт и планы на будущее. При этом динамика
участия женщин в социально

-

политической модернизации

общества

сравнивается

на

основе

статистических

показателей на примере зарубежных стран, стран ближнего
зарубежья и Узбекистана.

КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ

Демократик жамиятда кишилар ва уларнинг гуруҳлари сиёсий ҳаётда фаол

иштирок этиш орқали ўз манфаатлари, орзу

-

умидларини рўёбга чиқаришга эриша

-

дилар. Бунда жамоат бирлашмаларининг фаолияти муҳим ўрин тутади. Жамоат
бирлашмаси деганда, ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисо

-

диёт,

ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳа

-

ларидаги

қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқаро

-

ларнинг хоҳиш

-

иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган

ихтиёрий тузилма тушунилади. Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба
уюшмалари, хотин

-

қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва

ногиронлар ташкилотлари, илмий

-

техникавий, маданий

-

маърифий, жисмоний

тарбия

-

спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, ассоциациялар ва

фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат

бирлашмалари, деб эътироф этилади

[9]. Сиёсий партия умумий ғоя ва манфаат, ижтимоий

-

сиёсий манфаатлар,

мақсадлар асосида одамларни ихтиёрий равишда бирлаштирувчи турғун ташкилот,
фуқаровий жамият билан давлатни бир

-

бирига боғловчи энг муҳим воситаларидан

бири, ҳозирги замон демократик давлати ҳаётининг зарурий омилларидан биридир
[1, 101]. Сиёсий партиялар сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида
давлат органларининг шаклланиши ва фаолиятида давлат қарорларининг қабул
қилинишида тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Қолаверса, сиёсий партия

-

ларнинг мавжудлиги демократик тизимлар ривожланишининг зарурий шарт

-

шароитларидан биридир. Улар алоҳида олинган фуқаролар,

ижтимоий табақалар ва

гуруҳлар манфаатларини бирлаштириб, уларни сиёсий манфаатлар мажмуаси
даражасига кўтаради, ўзи таянувчи ижтимоий қатлам ваколатларини сиёсий
тизимда ифода этади. Шу билан бирга, партия демократик сайловларда сайланган
депутатлар, шунингдек, партиявий фракциялар воситасида ўз муқобил дастур

-

ларини амалга ошириш, халқ эътиборига эришиш мақсадида парламент ва
ҳукуматга таъсир кўрсата олиш қобилиятига эга институтдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

117

Ўзбекистонда ҳам сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг жамият институти

сифатидаги ҳуқуқий мақоми шаклланиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари
тўғрисида”ги 223–

XII-

сонли Қонун (15.02.1991

й.), “Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисига сайлов тўғрисида”ги 990–

XII-

сонли Қонуни (28.12.1993

й.), “Сиёсий

партиялар тўғрисида”ги 337

-

I сонли Қонуни (26.12.1996й.), “Сиёсий партияларни

молиялаштириш тўғрисида”ги 617–

II-

сонли Қонуни (30.04.2004

й.), “Давлат

бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модерни

-

зация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги

ЎРҚ–

88-

сонли Қонуни (11.04.2007й.), “Ўзбекистон Республикасини янада ривож

-

лантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 4947

-

сонли Фармони (7.02.2017

й.), Ўзбекистон Республикаси

-

нинг Сайлов Кодекси (25.06.2019

й.), Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–

6012-

сонли Фармони (22.06.2020

й.) сиёсий партия

-

ларнинг ролини кучайтириш мақсадида мамлакатимизда қабул қилинган қонуний
механизмлар ҳисобланади.

Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давлат ва

жамият ҳаётининг барча соҳаларида инсон омили устуворлигини таъминлашга
қаратилган.

2017

2021-

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш

-

нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг давлат ва
жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳот

-

ларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш йўналишида
парламентнинг ҳамда сиёсий

партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат

бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, сиёсий

тизимни ривожлантириш, давлат ва

жамият ҳаётида сиёсий

партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом

рақобат муҳитини шакллантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган чора

-

тадбирлар

сирасига хотин

-

қизларнинг ижтимоий

-

сиёсий

фаоллигини оширишга оид давлат

сиёсатини

такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган [10].

МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ

Мазкур мақолада Ўзбекистонда хотин

-

қизларнинг давлат ва жамият

бошқарувидаги роли ва мавқеини кўтариш, аёллар сиёсий фаоллигини ошириш
борасида амалга оширилаётган давлат сиёсати ва механизмларини тадқиқ этишга
оид умум қабул қилинган тарихий ва социологик методлар –

тизимли таҳлил,

қиёсий

-

тарихий, тузилмавий, функционал ёндашув, қиёсий

-

мантиқийлик, таҳлилий,

кетма

-

кетлик, холислик, объективлик тамойиллари асосида

ёритилган. Айниқса,

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хотин

-

қизларнинг давлат ва жамият

ҳаётидаги ижтимоий

-

сиёсий фаоллигини ошириш, бу соҳадаги ислоҳотларни

ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишдаги кенг имкониятлар, давлатимиз
раҳбари

Ш.М.

Мирзиёевнинг маъруза ва асарларида, ушбу соҳада амалга

оширилаётган назарий тадқиқотлар ҳамда хорижлик соҳа мутахассисларининг
фундаментал манбаларида ўз аксини топган.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ

Хотин

-

қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ижтимоий

-

сиёсий фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли
салмоқли ҳисобланади. Чунки нодавлат характердаги, турли гуруҳлар ва қатламлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

118

манфаатларини ифодалайдиган жамоат ташкилотлари бугунги кунда замонавий
фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида эътироф этилади. Бундай
ташкилотларга хотин

-

қизларни кенг жалб этиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва

эркинликларини таъминлашга эришиш, шу билан бирга, давлат ва жамият
бошқарувида бевосита ва билвосита иштирокини таъминлаш мумкин бўлади.

Давлат хотин

-

қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини

бошқаришда, сайлов жараёнида тенг иштирок этишда, соғлиқни сақлаш, таълим,
фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида, шунингдек, давлат ва
жамият ҳаётининг бошқа жабҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъмин

-

ланишини кафолатлайди. Тадқиқотларга кўра, хотин

-

қизлар сиёсий иштироки

даражасининг ортиши уларнинг билим даражаси ўсиши, хотин

-

қизлар ҳаракати

-

нинг фаоллашуви, иш билан банд аёлларнинг кўпайиши, фарзанд парваришига
ажратиладиган вақтнинг қисқариши билан боғлиқ экан. Швеция тажрибасига кўра,
жамият бошқарувида хотин

-

қизлар ролининг ўсиши мураккаб босқич сифатида

ижроия ҳокимияти бошқарувида жинсларнинг тенг вакиллигини таъминлаш
билан узвий боғлиқдир. Яъни ҳукумат лавозимларига тайинланишда тенглик
назорати, ижроия ҳокимияти тизимида аёллар вакиллигини рағбатлантириш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Финляндияда 1986

-

йилда қабул қилинган қонун

аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлигини таъминлашга хизмат қилади, унга кўра,
тегишли вакиллик органларида хотин

-

қиз ва эркакларнинг салмоғи 40%дан кам

бўлмаслиги керак [2, 231]. Австрия ва Нидерландияда ҳам ҳукумат томонидан қарор
қабул қилиш жараёнида хотин

-

қизлар иштирокини кенгайтиришга йўналтирилган

кадрлар сиёсати юритилади. Ушбу сиёсатнинг асосий мақсади сайланадиган
ҳокимият органларига аёллар вакиллигининг 30%дан кам бўлмаган кўрсаткичига
эришишни кўзда тутади. Норвегия бошқарув органларида хотин

-

қизлар 40%дан

кам бўлмаган миқдорни ташкил этиши кераклиги белгилаб қўйилган. Ушбу
кўрсаткичлар гендер сиёсатининг натижасидир, бу нафақат аёлларнинг мақомини
ўзгартиришни, балки жамият ва давлатдаги “аёл”лар билан боғлиқ масалаларга
муносабатни ижобий томонга ўзгартиришни ҳам назарда тутади. Юқорида номлари
санаб ўтилган давлатларда ижтимоий

-

сиёсий тизимнинг патриархал асослари йўқ

бўлиб, аёлларнинг фаол сиёсий фаолияти учун қулай шарт

-

шароитлар яратадиган

замонавий жамиятга асос солинган.

Лондонлик сиёсий фанлар ва гендер назарияси профессори Энн Филлипс

-

нинг таъкидлашича: “...аёлларнинг овозини истисно

қиладиган ҳар қандай тизим

адолатсиз, уни вакиллик ҳокимияти деб номлаш мумкин эмас”[3, 6]. Агар сайлов
жараёнининг бирон

-

бир шарти камситувчи хусусиятга эга бўлса, у “камситувчи

тўсиқ”, деб тан олиниши керак. Бу истиқболсиз концепция бўлиб, унда хотин

-

қизлар гуруҳ сифатида ўз манфаатларини ҳимоя қила олмайдилар”. Шунга
асосланган ҳолда, вакиллик тизимида квоталар тизимини шакллантириш вақтин

-

чалик чора сифатида татбиқ этилди. Ғарб мамлакатларида хотин

-

қизлар ҳаракати

-

нинг ривожланиши, уларнинг сиёсий ташкилотларга кенг жалб этилиши, сиёсий ва
маъмурий тузилмалардаги етакчи лавозимларга кўтарилиши кўп жиҳатдан
давлатнинг етакчи дастурларига боғлиқ. Шунинг учун сиёсий демократияни
ривожлантираётган давлат аёлларнинг сиёсатда иштирокини кенгайтиришга
аҳамият берилиши лозим. БМТ томонидан аёлларни сиёсий партиялардаги
фаоллигини кенгайтиришга оид 2011

-

йилда чоп этилган амалий қўлланмасида

хотин

-

қизларни сиёсий партияларга жалб этишда эътибор берилиши керак бўлган

кўрсатмалар қуйидаги жадвалда келтирилган:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

119

Аёлларни сиёсий партиялардаги фаоллигини кенгайтириш бўйича амалий

қўлланмада келтирилган чора

-

тадбирларнинг қисқача рўйхати [8, 2

-3]:

I.

ПАРТИЯНИНГ ТАШКИЛИШ ИШЛАРИ ТУЗИЛИШИ

Гендер омиллари ҳисобга олинган ҳуқуқий

асослар ва кўрсатмалар

Аёлларнинг бошқарув тузилмалари ва

органларидаги етакчилигини

рағбатлантириш чоралари

II. САЙЛОВОЛДИ БОСҚИЧИ

НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАШ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА САЙЛОВОЛДИ

КОМПАНИЯ

Сайловда аёлларнинг иштирокини партия

раҳбарияти билан келишиш

Аёлларни тарафдорлар тўплаш, молиявий

томондан маблағ тўплашга оид

қобилиятларини ва маҳоратларини ошириш

Аёлларга оид партия квоталарини ва танлов

қоидаларини мувофиқлаштириш

Номзод аёллар учун маблағ йиғиш

тармоқларини топиш ва ундан самарали

фойдаланиш

Партия раҳбарияти томонидан номзодлик

квоталари нормаларининг сайловолди

ташвиқоти жадвали билан мувофиқлигини

таъминлаш

Номзод аёллар учун партия ичида фондлар

ташкил этиш ва субсидиялар бериш

Аёлларни партия рўйхатининг ва сайлов

округининг ғолиб бўлиши кутиладиган

позициялари ва жойларига жойлаштириш

Сайлов босқичларидаги харажатларга оид

чекловларни белгилаш

Аёлларни партия ҳаётидаги салоҳиятини

ошириш ва тарғиб қилишдаги

рағбатлантириш йўлларини аниқлаш

Аёл номзодларни сайловолди ўқитиш учун

партия ҳисобидан (керак бўлса, ҳукумат

томонидан) маблағ ажратиш

Фуқаролик жамиятлари ташкилотларининг

аёл номзодларни қўллаб

-

қувватлаш

координацияларини аниқлаш

Халқаро ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик

муносабатларини ўрнатиш

Эркаклар билан стратегик ҳамкорлик

муносабатларини яхшилаш ва уларнинг

ёрдам қўлини чўзишига эришиш

III.

САЙЛОВ ЎТКАЗИШ БОСҚИЧИ

IV.

САЙЛОВДАН КЕЙИНГИ

БОСҚИЧ

САЙЛОВОЛДИ КОМПАНИЯ

САЙЛОВ КУНИ

САЙЛАНГАН АЁЛЛАР

Ташвиқот ишларини

ривожлантириш, ҳамкорлик

қилувчи ёки “бошловчи”

етакчига ёрдам қилувчи

ҳамкорларни

аниқлаш

Номзодларни ўқитиш,

уларни партия

вакиллари сифатида

сайлов участкаларига

жалб этиш

Партия доирасида гендер

масаласига баҳо бериш ва

гендер тенглиги бўйича иш

дастурини ишлаб чиқиш

Номзодларнинг сайловолди

ташвиқот тадбирларида

иштирокини ва ОАВлари билан

ҳамкорлигини таъминлаш

Мониторингда гендер

жиҳатлари ва

хавфсизлик омиллари

ҳисобга олинишини

таъминлаш

Сайланган аёлларнинг ҳуқуқий

билимлари ва салоҳиятини

ошириш бўйича чораларни

таъминлаш

Партиянинг дастурий

ҳужжатида гендер тенглиги

стратегиясини шакллантириш

ва сайловчиларга тарқатиш

Аёлларни ўқитиш ва

сайловда кузатувчи

сифатида жалб этиш

Парламент институтларининг

сиёсий ислоҳотларини, айниқса,

гендер омиллари ҳисобга

олинган бўлса, қўллаб

-

қувватлаш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

120

Рўйхатдан ўтиш ва овоз

беришда аёлларни сафарбар

этиш, сайловчи эркак ва аёллар

учун гендер омилларини

ҳисобга олиш ва маълумот

бериш

Партиялараро конгресслар ва

уларнинг ўзаро ҳамкорлик

ишларини қўллаб

-

қувватлаш

Сайловолди компанияси

даврида аёл номзодларнинг

хавфсизлигини таъминлаш ва

зўровонлик эҳтимоли бўлса,

партия тарафдорлари бўлишини

таъминлаш

Партия сиёсатини ишлаб

чиқишда гендер тенглиги

масаласининг ҳисобга

олинишини кузатиб бориш

Номзод аёллларга ёрдам

берувчи ташкилотлар ишларини

мувофиқлаштириш

Партия аъзолари эътиборини

гендер тенглиги масалаларига

қаратиш

Етакчилик бу,том маънода, шахсий билим, маълум бир мақсадга эришиш

йўлида таъсир кўрсатиш қобилияти ҳисобланади. Бундай қобилиятга эга киши
мукаммалликка интилиш, муваффақиятсизликка дош бера олиш, юқори даража

-

даги мотивация, жамоада ишлаш, ечимга ижодий ёшдашиш, янгиликка мослашиш
каби фазилатларга эга бўлиши керак. Жамиятимизда аёллар етакчилиги мавжуд ва
у доимий равишда ривожланиб бораверади. У турли ижтимоий кучлар билан
бирлашишга, умумий ижтимоий ғоялар учун ва эзгу мақсадлар йўлида ижтимоий
шериклик қилишга қодир бўлганда жамоатчилик эътиборини қозонади.

Хотин

-

қизларнинг сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнидаги фаоллик

динамикасини хориж ва миллий тажрибани қиёслаш орқали изоҳлашга ҳаракат
қиламиз. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” аёллар ва эркакларнинг
сиёсий ҳуқуқ ва имкониятлардаги тенглигини эълон қилгандан кейин Европа,
Америка давлатларида хотин

-

қизларнинг сиёсий иштироки сезиларли даражада

яхшилана бошлади. 1975

-

йилда дунё парламентида аёллар 10,9 %ни ташкил

қилади. Орадан ўн йил ўтиб, 1985

-

йилда аёллар вакиллиги атиги 1%га ошиб, ўртача

12%га тенг бўлди. 1995

-

йилда сиёсий фаол аёллар сони қисқариб, 11,6% гача

камайди. 2000

-

йилда парламентдаги аёллар кўрсаткичи 13,4%га ошди. 2008

-

йил

маълумотларининг кўрсатишича, аёллар вакиллиги ўртача 17,7%га тенг бўлди.
Эътиборли жиҳати шундаки, Скандинавия мамлакатлари аёллар фаоллиги бўйича
энг юқори кўрсаткичларни кўрсатиб турибди. Бу кўрсаткич ўртача 41,4%ни ташкил
этади. Араб мамлакатларида эса бу даврда парламентдаги аёллар улуши 9%га тенг
бўлган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич бир неча баробарга кўпайди. Бунга алоҳида
мамлакатлар, жумладан, Иордания, Ироқ, Марокко ва Тунисда квоталаштириш
жорий қилинганлиги сабаб бўлади. Тинч океани мамлакатларида аёлларнинг
фаоллик даражаси паст кўрсаткичларни ташкил этади. 2005

-

йилда минтақадаги

аёллар вакиллиги 3,2%ни ташкил этган. Австралия ва Янги Зеландия бундан
мустасно бўлиб, 24,7 ва 32,2%га тенг бўлган [7,

83].

Халқаро Парламентлараро иттифоқ (ПИ) ва БМТ Аёллар ташкилотининг

“Сиёсатдаги аёллар –

2021” харитасида [22] 2021

-

йил 1

-

январдаги ҳолат бўйича

парламентда аёлларнинг жаҳон ва минтақа миқёсидаги ўртача кўрсаткичлари
бериб борилади [23, 2]:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

121

Давлатлар

Қуйи палата

Юқори палата

Иккала

палата

Жаҳон ва минтақадаги ўртача кўрсаткичлар

25,6%

24,8%

25,5%

Шимолий Европа мамлакатлари

44,5%

Америка мамлакатлари

32,2%

33,0%

32,4%

Европа (Шимолий мамлакатлар билан бирга)

30,5%

30,2%

30,4%

Европа (Шимолий мамлакатлардан ташқари)

29,1%

30,2%

29,3%

Африканинг саҳро қисми

25,0%

23,9%

24,9%

Осиё

20,8%

17,6%

20,4%

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка

19,3%

11,2%

17,8%

Тинч океани мамлакатлари

18,0%

44,0%

20,9%

Юқорида келтирилган маълумотларга, шунингдек, жаҳон ва минтақа

миқёсида миллий парламентлардаги 2019–

2021-

йиллардаги [3] аёлларнинг фаол

-

лик динамикасини қуйидаги жадвалда ҳавола қиламиз:

Давлатлар

2019

2020

2021

Жаҳон ва минтақадаги ўртача кўрсаткичлар

24,5%

25,1%

25,7%

Америка

30,8%

31,8%

32,8%

Европа

29,3%

30,0%

30,7%

Осиё

19,7%

20,2%

20,5%

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка

16,8%

16,6%

16,3%

Тинч океани мамлакатлари

19,5%

19,6%

21%

Хориж мамлакатлари парламентларида аёллар иштирокига бўйича

1995-

2020-

йиллардаги кўрсаткичлар Топ

-

10лиги қуйидагича [23, 2]:

1995

2020

Мамлакатлар

Аёллар %

Мамлакатлар

Аёллар%

1.

Швеция

40,4

Руанда

61,3

2.

Норвегия

39,4

Куба

53,2

3.

Дания

33,5

Боливия

53,1

4.

Финляндия

33,5

БАА

50,0

5.

Нидерландия

32,7

Мексика

48,2

6.

Сейшел ороллари

27,3

Никарагуа

47,3

7.

Австрия

26,3

Швеция

47,0

8.

Германия

26,3

Гренада

46,7

9.

Исландия

25,4

Андорра

46,4

10.

Аргентина

25,3

Шимолий Африка

46,4

Парламентда аёллар улуши бўйича

1995-2020-

йилларда Марказий Осиё

мамлакатлари кўрсаткичларининг таҳлилини қуйида ҳавола қиламиз[23, 20

-23]:

Мамлакатлар

1995-

йил (%)

2020-

йил (%)

Фарқ (%)

1.

Ўзбекистон

6,0

32,0

26,0

2.

Тожикистон

2,8

19,0

16,2

3.

Қирғизистон

4,8

19,2

14,4

4.

Қозоғистон

13,4

27,1

13,7

5.

Туркманистон

18,0

25,0

7,0


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

122

Жадвалда келтирилган кўрсаткичларга асосланиб, Марказий Осиё мамла

-

катлари орасида Ўзбекистон парламентдаги аёллар улуши бўйича етакчилик
қилаётганлигини кўришимиз мумкин. Шу билан бирга, мамлакатимизда 15 йил
мобайнида аёллар сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида олиб борилган давлат
сиёсати натижасида хотин

-

қизларнинг фаоллиги сезиларли даражада ошган

-

лигини ва қўшни мамлакатлар ичида ҳам илгарилаб кетганлигини кузатамиз.

Республикамизда давлат бошқаруви тизимида фаолият юритаётган хотин

-

қизларнинг йиллар бўйича улушини кузатадиган бўлсак, 2018–

2020-

йил 1

-

январь

ҳолатига кўра, Давлат бошқарув органларида, раҳбарлик лавозимларида аёллар
эгаллаб турган ўринлар нисбати қуйидаги жадвалда келтирилган:

Давлат бошқарув органларида ва раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётган

аёлларнинг 2018–

2020-

йил 1

-

январь ҳолатига кўра нисбати [11].

2018-

йил (%)

2019-

йил (%)

2020-

йил (%)

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

12,6

32,0

32,7

Олий Мажлис Сенати

20,0

20,0

23,7

Маъмурий бошқарув органлари

27,0

26,6

26,5

Вазирлик ва Давлат қўмиталарида вазир

лавозимида

2,9

2,9

3,03

Ички ишлар ходимлари

8,7

3,2

11,0

Корхона ва ташкилотлардаги раҳбарлик

11,0

11,1

10,7

Аёллар эгалик қилаётган

фирмалар

улуши

21,9

14,9

24,1

Юқоридаги жадвалга асосланиб, бошқарув органларида фаолият юритаётган

хотин

-

қизларнинг республика ҳудудлари кесимидаги фаоллик даражаси қуйидаги

жадвалда келтирилади:

Ўзбекистонда гендер статистикасига кўра, аёлларнинг 2017

-2020-

йилларда

бошқарув тизимидаги улуши % ҳисобида [5]

2017-

йил

2018-

йил

2019-

йил

2020-

йил

Ўзбекистон Республикаси

27,0

27,0

26,6

26,5

Қорақалпоғистон

Республикаси

32,0

32,0

33,8

32,5

Вилоятлар:

Андижон

35,1

35,5

33,8

34,1

Бухоро

26,8

27,3

26,6

28,0

Жиззах

18,3

16,5

17,0

18,8

Қашқадарё

22,1

20,5

20,6

22,1

Навоий

17,7

17,2

17,5

18,1

Наманган

29,9

28,8

28,5

28,5

Самарқанд

27,1

29,1

28,8

28,6

Сурхондарё

16,8

18,9

17,3

17,6

Сирдарё

25,6

24,4

24,4

26,7

Тошкент

30,9

31,1

30,3

28,4

Фарғона

29,3

29,9

30,8

31,1

Хоразм

27,1

28,3

28,0

27,5

Тошкент шаҳри

28,1

27,0

26,4

25,0


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

123

Жадвалда келтирилган хотин

-

қизларнинг бошқарув аппаратидаги улушини

вилоятлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Андижон вилояти, Қорақалпоғистон

Республикаси, Тошкент ва Фарғона вилоятлари бошқарув органларидаги аёллар

-

нинг кўрсаткичи бошқа вилаятларга нисбатан юқори эканлиги (30% ва ундан
юқори), Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятида эса нисбатан паст кўрсаткичда
эканлигини кўриш мумкин. Умумий ҳисобда Ўзбекистон Республикасида аёллар

-

нинг бошқарув тизимидаги фаоллик даражаси ўртача 27%ни ташкил этишининг
гувоҳи бўлдик.

Ўзбекистон Республикасида кўппартиявийлик тизими ислоҳ қилинган бўлиб,

бу давлаб бошқарувидаги сиёсий хилма

-

хилликни таъминлайди. Жамият сиёсий

тизимидаги бу силжишлар мамлакат барқарорлигини таъминлаш, унинг сиёсий
ҳаётини мўътадиллаштириш, осойишта тараққиётни таъминлайди. Энг муҳими,
жамиятнинг барча жабҳаларини чуқур демократиялаштириш имкониятини
оширади. Шунингдек, ҳар бир партия қошида “Аёллар қаноти” ташкил этилган
бўлиб, улар мамлакатимиз хотин

-

қизларининг ҳуқуқ ва имкониятлари таъмин

-

ланиши учун бутун республика миқёсида фаолият олиб борадилар.

Юртимизда

фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларга аъзо бўлаётган аёллар сони кўпайиб
бораётгани ҳам уларнинг ижтимоий

-

сиёсий фаоллиги ошганини англатувчи

кўрсаткичдир.

Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларда фаоллик кўрсатаётган

хотин

-

қизлар ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш мақсадида ҳар бир партияга

алоҳида тўхталамиз. Қуйидаги

жадвалда Ўзбекистон Республикасида сиёсий

партия

-

ларда фаолият юритаётган аёллар сонининг 2009–

2019-

йиллардаги

нисбати келтирилган:

2009-2019-

йилларда партияларга аъзо аёллар сонининг нисбати

Партиялар

Партиялардаги

хотин

-

қизларнинг

жамига

нисбати

улуши

%да

(10

йиллик)

2009-

йил

2019-

йил

1.

Миллий

тикланиш

демократик

партияси

42,2

49

2.

Либерал

демократик

партия

35

41

3.

Халқ

демократик

партияси

37

49

4.

Адолат

социал

-

демократик

партияси

50,2

46

5.

Экологик

партия

41

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон

“Фидокорлар” миллий демократик партиясининг бирлашув Қурултойи қарорига
асосан, икки партия негизида янги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик
партияси (қисқартирилган расмий номи ЎзМТДП) 2008

-

йил 20

-

июнда ташкил

топган бўлиб, 2008

-

йил 11

-

августда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик

партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтган

(194-

П

-

сонли гувоҳнома). 2008

-

йилнинг 18

-

декабрида Ўзбекистон “Миллий

тикланиш” демократик партияси фаол аёлларининг умумий йиғилишида партия

-

нинг “Аёллар қаноти” ташкил қилинган.

Ҳозирда

партиянинг

аёл

аъзоларининг

сони

49

фоизни

ташкил

этади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

124

Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан (2003) эса 2019

-

йилги сайловда

14 нафар аёл Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган бўлиб [12], парламент

-

нинг қуйи палатасига сайланган аёл депутатларнинг 29%ини ташкил этган.

Юртимизда хотин

-

қизларнинг ижтимоий

-

сиёсий фаоллигини ошириш,

фуқаролик жамияти қурилишида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш
мақсадида 2007

-

йил Ўзбекистон ХДПнинг “Фаол аёллар” қаноти ташкил этилди.

2020-

йил 1

-

январь

ҳолатига

кўра, Ўзбекистон ХДПда аёллар улуши 49%ни ташкил

этади. 2019

-

йилги сайловда ХДПдан Қонунчилик палатасига 11 аёл депутат

сайланган ва Сенатга 8 нафар сенатор тайинланган.

Адолат социал демократик партиясида (1995) бугунги кунда хотин

-

қизлар 46

%ни ташкил этади. 2019

-

йилги сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон “Адолат”

СДП парламентнинг қуйи палатасида 24 та депутатлик ўрнига эга бўлди, шундан

13 нафари аёллар бўлиб [20], умумий депутат аёлларнинг 27 фоизини ташкил
этади. Парламентдаги депутатлар сони жиҳатидан учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Экологик партияси (2019) 2019

-

йил сайловда илк бора иштирок

этди. Қонунчилик

палатасида 15 та маҳаллий

кенгашларга

609 та депутатлик

мандатларини қўлга киритди

[21]. 2019-

йил Олий Мажлис Қонунчилик палатасига

ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 нафар
аёл Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.

Сиёсий партиялар “Аёллар қаноти” Низом ва дастурларида белгиланган

мақсад ва вазифаларига кўра, қуйидаги йўналишлар орқали аёллар ижтимоий

-

сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилиши кўрсатиб

берилади:

1.

Партияга аъзо бўлган хотин

-

қизларнинг ижтимоий

-

сиёсий фаоллигини,

давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида уларнинг
ҳуқуқий эркинлиги ва қонуний манфаат, жамият ривожига тааллуқли ташаб

-

бусларини қўллаб

-

қувватлаш, уларда раҳбарлик ва бошқарувчилик кўникмаларини

шакллантириш, навбатдаги сайловларда номзодлари кўрсатилишига кўмаклашиш

-

дан иборат (ХДП).

2.

Хотин

-

қизларга қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини

таъминлашга кўмаклашиш, жамиятнинг барча соҳаларида уларнинг ўрни ва
мавқеини оширишга хизмат қилувчи барқарор ўзгаришларни қўллаб

-

қувватлаш

(“Адолат” СДП).

3.

Жамиятда маданий ва миллий қадриятларни мустаҳкамлаш, оила, никоҳ,

соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, хотин

-

қизларнинг ижтимоий, сиёсий,

маданий, ҳуқуқий, тиббий маданиятини шакллантириш бўйича тарғибор

-

ташвиқот

ишларини олиб бориш, аёлларни замонавий билим ва тафаккур эгалари бўлиб
етишишларига кўмаклашишдан иборат (МТДП).

4.

Билимли, заковатли, ишбилармон, тадбиркор хотин

-

қизларни, малакали

мутахассисларни аниқлаш, уларни бирлаштириш, илм

-

заковати, куч

-

ғайрати,

салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун шарт

-

шароит яратишга ёрдам бериш

(ЎзЛиДеп).

5.

Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳа ва даражаларида хотин

-

қизлар

-

нинг, айниқса, қишлоқ аёлларининг муаммо ва камчиликлари, оғриқли муаммо

-

ларини аниқлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, яшаш шароити,
билим ва кўникмалари, қизиқишларини аниқлаш, манзилли ёрдам кўрсатиш
(Экологик партия).


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

125

6.

Хотин

-

қизларга оид давлат сиёсатини, гендер тенглиги стратегиясини

амалга оширишда давлат ҳокимияти органлари, ННТ, ҳаракатлар билан ҳамкор

-

ликда ишлашини фаоллаштириш ва ҳ.

Мамлакатимизда тараққиёт механизмларини ишлаб чиқишда миллий ва

умуминсоний тамойилларга, ривожланган давлатлар тажрибаларига асосланиши
Қомусимизда ҳам алоҳида таъкидланади. Жумладан, Сайлов кодексининг

70-

моддасида: “Аёлларнинг сони сиёсий

партиядан кўрсатилган депутатликка

номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши керак”, деб
белгилаб қўйилган [14]. 2019

-

йилги парламент сайлови ҳам халқаро стандартларга

асосан амалга оширилганлиги экспертлар томонидан эътироф этилди. Қуйидаги
жадвалда сайлов натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик
палатаси ва Сенатига партиялардан сайланган аёллар, умумий ҳисобдаги аёл
депутатларга нисбатлари келтирилган:

2019 йилги сайлов натижаларига кўра сиёсий партиялар кесимида

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ва Сенатига номзодлиги қўйилган ва сайланган
сиёсий фаол аёллар

сони ва улуши фоизлар нисбатида

Партиялар

Олий

Мажлис

Қонунчилик

палатасидаги

депутатлик

ўрни

Партиялардан

номзодлиги

қўйилган

аёллар

Қонунчилик

палатаси

депутатлигига

сайланган

аёллар

Сони

%

Сони

Сони

%

1.

Миллий

тикланиш

демократик

партияси

36

24

55

6

13

2.

Либерал

демократик

партия

53

35

64

14

29

3.

Халқ

демократик

партияси

22

15

72

11

23

4.

Адолат

социал

-

демократик

партияси

24

16

65

13

27

5.

Экологик

партия

15

10

54

4

8

Жами

150

100

310

48

32

Қонунчилик

палатаси депутатлигига номзодлар орасида аёллар 41,6%ни

(744 нафардан 310 нафарни) ташкил этди. Сайлов якунига кўра, парламент қуйи
палатасига 48 нафар аёл депутат этиб сайланди (депутатлар умумий сонининг
32%), юқори палатасидан эса 24 нафар аёл (24%) ўрин олди. Ҳар иккала палата
аъзоларининг 29,1 %ини (248 парламент аъзосидан 72 нафари) аёллар ташкил
этади, ушбу рақам дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан 4,9% юқоридир [16, 62].

Аёллар сиёсий фаоллигини ошириш учун қонунчилик квоталарининг жорий

этилиши уларнинг ваколатлари ўсишига олиб келади, бироқ бунга хотин

-

қизлар

иштирокини оширишни таъминлашга хизмат қиладиган вақтинчалик, қисқа
муддатли чора сифатида қараш керак. Муаммонинг ечимига маҳаллий ва миллий
даражада ёндашиш керак. Шу билан бирга, квоталарга аёлларнинг сиёсий
фаоллигини оширадиган ягона вақтинчалик чора сифатида қараш нотўғри,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

126

албатта. Бунда мамлакатнинг маданияти, ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши ва

тарихини, партиявий тизимларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Шунингдек,
квоталарнинг қатор чора

-

тадбирлар билан тўлдириб борилиши мақсадга мувофиқ.

Жумладан, аёлларнинг иқтисодий мустақилликка эришуви, моддий таъминлан

-

ганлик даражаси унинг жамиятда ўз ўрнини эгаллашига ёрдам беради. Аёлларнинг
жамиятнинг барча соҳаларида, жумладан, ижтимоий соҳада ҳам муносиб ўрин
эгаллай олишига ишониш зарурий омил ҳисобланади.

ХУЛОСА

Сиёсий партияларга аъзолик хотин

-

қизлар учун сиёсий имконият яратиши

қуйидаги хулосаларимизда баён этилади:

Биринчидан,

сиёсий партияларга аъзо бўлиш орқали аёлларнинг сиёсий

қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш имкониятини яратади. Ўз навбатида,
бу уларнинг парламентда ва вакиллик органларида, адлия органларида ва бошқа
давлат лавозимларида ишлашига замин яратади. Бошқача айтганда, сиёсий
партиялар аёлларнинг сиёсий ҳаётда, вакиллик идораларида иштирокида демо

-

кратиянинг “диспетчерлари” вазифасини бажаради. Қатор ривожланган давлат

-

ларда аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш учун партияларга аъзоликни тарғиб
қилиш ва қўллаб

-

қувватлаш йўналишлари мавжуд. Дейлик, Литвада ҳукумат

сиёсий партияларнинг хотин

-

қизларини биргаликда ишлашлари, уюшишлари учун

“MILDA клублари” деб номланувчи ташкилотларга бирлаштиради. Булар давлат
бюджетидан молиялаштирилиб, семинар ва ўқув курслари ўтказадилар, сиёсатчи
аёллар ўртасида алоқалар ўрнатиш, номзодларини қўйган хотин

-

қизларни

сайловда қўллаб

-

қувватлаш каби тарғибот

-

ташвиқот ишларини олиб борадилар

[6, 45]. Сиёсий партия аъзолари ушбу сиёсий ҳаракат кучининг манбаи ҳисоб

-

ланадилар.

Иккинчидан,

хотин

-

қизларни партияга жалб этиш орқали гендер тенгсиз

-

лиги муаммосини ижобий ҳал этиш имкони туғилади. Алоҳида “Аёллар қаноти” ёки
аёллар ташкилотлари партия доирасида аёллар ўртасида бирдамликка эришишга
ёрдам беради ва уларга сиёсий майдонда ривожланиш имкониятини таъминлайди.
Сиёсий партияларда аёллар потенциалини ошириш учун ташкилот ичида қатъий
демократия муҳитини яратиш, шаффофликни сақлаш, хотин

-

қизларнинг ўзига

бўлган ишончини ошириш ва ривожлантириш, уларнинг сиёсатда муваффақиятга
эришиш

имкониятларини оширишга ёрдам бериш муҳим. Партияда аёлларнинг

эркаклар билан тенг асосда масъул лавозимларни эгаллашларини кафолатлаш
лозим. Партиялар ичида квоталар ёки расмий тартибларнинг киритилиши аёллар
ва эркакларнинг сиёсий партияларда тенг вакиллигини таъминлайдиган расмий
ваколатларга эга бўлиш имкониятини яратади. Демак, хотин

-

қизларнинг сиёсий

етакчиликка эришувида сиёсий партиялар ва ҳаракатлар энг муҳим ва энг долзарб
канал ҳисобланади.

Сиёсий партиялар ва ҳаракатлар хотин

-

қизларнинг сиёсий

фаоллигини

оширишга хизмат қиладиган, қўллаб

-

қувватлайдиган ва мансаб поғоналарига

кўтарилишини таъминлайдиган муассасалар қаторига киради. Хотин

-

қизларнинг

партия раҳбариятидаги фаоллигини ташкил этиш баробарида ушбу ташкилотдаги,
шу билан бир қаторда, жамиятдаги гендер тенглигини таъминлаш мумкин бўлади.
Аёллар қуйи ижтимоий

-

сиёсий ҳаракатлардан тортиб хусусий сектор, фуқаролик

институтларида, ҳокимият бошқарув органларида овоз бериш ҳуқуқларига эгалик


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

127

қилиши орқали давлат, жамият, халқ ва оиласининг ҳозири ва келажагига доир
қонун ва қарор қабул қилинишида тўлақонли иштирок этиши имконини яратади.
Буни қуйида ижтимоий

-

сиёсий таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз:

Биринчидан,

аёлларнинг сиёсий ҳаётда иштироки қатор халқаро конвен

-

циялар ва миллий қонунчилик томонидан кафолатланган. Уларнинг сиёсий фаол

-

лигини таъминлашда партиялар муҳим роль ўйнайди. Сиёсий партиялар ҳокимият
органларига номзодларни танлаб олиш ва сайловда ўз номзодларини илгари суриш
орқали иштирок этадилар, шу орқали мамлакатнинг сиёсий дастурини белгилаб
берадилар. Сиёсий партиялар фаолиятида хотин

-

қизларнинг ўрни, уларни

партияларга жалб этиш ва гендер муаммоларни ечишга уриниш аёллар сиёсий
ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида эътибор қаратиш талаб
этиладиган кўрсаткичлар ҳисобланади

.

Иккинчидан,

аёлларни сиёсий партияларга жалб қилиш ижобий натижаларга

олиб келиши учун сайлов циклининг ҳар бир босқичида: сайловолди, сайлов ва
сайловдан кейинги ўтказиладиган тадбирларни партия раҳбарияти тўғри ташкил
этиши, аёл номзодларни тарғиб этиш ва молиялаштирилишининг тўғри тақсимоти
муҳим ўрин тутади.

Учинчидан,

депутатликка номзоди кўрсатилган фаол аёлларга партия ичида

ва ташқарисида мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларни қўллаб

-

қувватлаш стратегияси

нозик жинс вакилларининг сиёсий партиялардаги фаолиятини кенгайтиришга
йўналтирилган энг самарали метод сифатида қаралади. Бу эса, авваламбор, сиёсий
партияларнинг давлат ҳокимияти органлари ва бошқа қатор ташкилотлар
ўртасидаги ижтимоий шерикчиликка асосланган ҳамкорликни йўлга қўйишини
талаб қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Алиев Б., Ҳошимов Т., Юлдашев О. Политология. –

Т.: “Адиб нашриёти”, 2010. –

Б. 101.

2.

Гендер тадқиқоти асослари курси хрестоматияси –

Т.: “Ўзбекистон”, 2003. –

Б. 231.

3.

Global data on national parliaments // https://data.ipu.org/women-averages?

month=9&year=2021.

4.

Костаки

Г., Боршевкий

А. Обучение лидерству: необходимая предпосылка

соблюдения принципа гендерного равенства в политике. Молдова // Закон и жизнь.

2011.

9.

С. 6.

5.

Официальный сайт Государственного комитета Республики Узбекистан по

статистике [Электронный источник]

https://gender.stat.uz/.

6.

Продвижение участия женщин в Политике в регионе ОБСЕ: сборник

передовых практик. Опубликовано Бюро ОБСЕ по демократическим институтам и
правам человека (БДИПЧ) ОБСЕ, Варшава. 2016 г. –

С.

45.

7.

Разработка гендерной статистики: практическое

пособие. Европейская

экономическая комиссия ООН. Институт Всемирного Банка. ООН, Женева, 2010. –

С. 83.

8.

Расширение прав и возможностей женщин в целях укрепления роли

политических партий. Программа развития ООН, 2011 г, ISBN: 978

-0-9848059-1-

4. С. 2

-3.

9.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида жамоат

бирлашмалари

тўғрисида”ги

қонуни

(15.02.1991й.)

[Электрон

манба]

https://www.lex.uz/docs/111825.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

128

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 4947

-

сонли

фармони (7.02.2017й.) [Электрон манба] https://www.lex.uz/docs/3107036

11.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

Статистикаси

Қўмитаси

Гендер

статистикаси

расмий

сайти

маълумотлари

[Электрон

манбак]

https://gender.stat.uz/uz/qo-shimcha-ko-rsatkichlar/ijtimoiy.

12.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига OzLiDepдан сайланган депутатлар

рўйхати. Ўзбекистон Либерал демократик партияси расмий сайти маълумотлари

https://www.uzlidep.uz/news-of-party/5619.

13.

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин

-

қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ

ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 562

-

сонли Қонуни, 28

-

модда

(2.09.2019й.) [Электрон манба] https://lex.uz/docs/4494849

.

14.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси (25.06.2019й) [Электрон манба]

https://www.lex.uz/docs/4386848.

15.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси расмий сайти маълумотлари

https://www.uzlidep.uz.

16.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Янги Ўзбекистон

Янги сайловлар. Сайлов –

2019: ютуқлар, муаммолар, таклифлар. Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий вакиллик органларига 2019 йил

22 декабрда бўлиб ўтган сайловларнинг таҳлили. Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси, 2020. Б. 62

17.

Ўзбекистон миллий агентлиги расмий сайти. Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.Мирзиёевнинг Халқаро хотин

-

қизлар кунига бағишланган

тантанали маросимдаги нутқи 8.03.2020. https://uza.uz/oz/politics/zbekiston

.

18.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг расмий сайти

маълумотлари https://mt.uz/uz/ayollar

-qanoti.

19.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Фаол аёллар” қаноти

https://xdp.uz/faol-ayollar-qanoti.

20.

Ўзбекистон Адолат социал

-

демократик партияси

расмий

сайти

маълумотлари http://www.adolat.uz/history

.

21.

Ўзбекистон

Экологик

партияси

расмий

сайти

маълумотлари

https://ecouz.uz/hcont/444.

22.

Un Women Женщины в политике https://www.unwomen.org/en/digital

-

library/publications/2021/03/women-in-politics-map-2021.

23.

Women in parliament: 1995-2020/ 25 years in review. Inter-Parliamentary

Union.

P. 2.

Библиографические ссылки

Алиев Б., Ҳошимов Т., Юлдашев О. Политология. –Т.: “Адиб нашриёти”, 2010. Б. 101.

Гендер тадқиқоти асослари курси хрестоматияси –Т.: “Ўзбекистон”, 2003 й. Б. 231.

Global data on national parliaments//https://data.ipu.org/women-averages?month=9&year=2021

Костаки Г., Боршевкий А. Обучение лидерству: необходимая предпосылка соблюдения принципа гендерного равенства в политике. Молдова // Закон и жизнь. 2011. №9. С. 6.

Официальный сайт Государственного комитета Республики Узбекистан по статистике [Электронный источник] https://gender.stat.uz/

Продвижение участия женщин в Политике в регионе ОБСЕ: сборник передовых практик. Опубликовано Бюро ОБСЕ по демократическим институтам и правам человека (БДИПЧ) ОБСЕ, Варшава. 2016 г. С.45.

Разработка гендерной статистики: практическое пособие. Европейская экономическая комиссия ООН. Институт Всемирного Банка. ООН, Женева, 2010. С. 83.

Расширение прав и возможностей женщин в целях укрепления роли политических партий. Программа развития ООН, 2011 г, ISBN: 978-0-9848059-1-4. С. 2-3.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонуни (15.02.1991й.) [Электрон манба] https://www.lex.uz/docs/111825

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 4947-сонли фармони (7.02.2017й.) [Электрон манба] https://www.lex.uz/docs/3107036

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистикаси Қўмитаси Гендер статистикаси расмий сайти маълумотлари [Электрон манбак] https://gender.stat.uz/uz/qo-shimcha-ko-rsatkichlar/ijtimoiy

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига OzLiDepдан сайланган депутатлар рўйхати. Ўзбекистон Либерал демократик партияси расмий сайти маълумотлари https://www.uzlidep.uz/news-of-party/5619

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 562-сонли Қонуни, 28-модда (2.09.2019й.) [Электрон манба] https://lex.uz/docs/4494849

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси (25.06.2019й) [Электрон манба] https://www.lex.uz/docs/4386848

Ўзбекистон Либерал демократик партияси расмий сайти маълумотлари https://www.uzlidep.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Янги Ўзбекистон Янги сайловлар. Сайлов – 2019: ютуқлар, муаммолар, таклифлар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий вакиллик органларига 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайловларнинг таҳлили. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, 2020. Б. 62

Ўзбекистон миллий агентлиги расмий сайти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи 8.03.2020. https://uza.uz/oz/politics/zbekiston

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг расмий сайти маълумотлари https://mt.uz/uz/ayollar-qanoti

Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Фаол аёллар” қаноти https://xdp.uz/faol-ayollar-qanoti

Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси расмий сайти маълумотлари http://www.adolat.uz/history

Ўзбекистон Экологик партияси расмий сайти маълумотлари https://ecouz.uz/hcont/444

Women in parliament: 1995-2020/ 25 years in review. Inter-Parliamentary Union. p. 2 file:///C:/Users/fpb/Downloads/2020-women%20in%20parliament_EN-LR_0.pdf