Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
General theoretical issues related to electronic or digital
evidence: problem and solution
Istam ASTANOV
1
, Bakhtiyor KHAMIDOV
2
Academy of the Prosecutor General’s Office of the Republic of Uzbekistan
Tashkent State Law University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021
This article provides a scientific analysis of the concepts of electronic
or digital evidence. In particular, issues related to the legal and technical
characteristics of digital evidence, their collection, storage, verification,
transportation and evaluation were investigated. At the same time, the
problems and gaps in the practice of national legislation and law
enforcement in the field of digital evidence processing are critically
considered. Scientifically based ways and criteria for their elimination
have been developed.
The article is prepared on the basis of scientific and practical
research and opinions of theorists and practitioners conducted in the
field of working with digital evidence, as well as technical research.
As a result of the conducted research, the methodological rules for
working with digital evidence were analyzed. National legislation,
investigative and judicial practice, international experience and practice
were studied, and their achievements and shortcomings were justified
in the author’s conclusions. Based on this, the most optimal criteria for
law enforcement entities to collect, verify and evaluate digital evidence
were developed.
The article analyzes the problems in this area from a systematic,
legal, scientific and methodological point of view and gives the author’s
conclusions on this issue. At the same time, issues related to ensuring
the admissibility of digital evidence, their identification and
authentication, verification and evaluation of expert opinions are also
covered. Scientifically based proposals and recommendations have
been developed for the legislator and the subjects applying it.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
electronic proof,
digital proof,
identification, authentication,
image,
hash function.
1
Professor, doctor of jurisprudence, Academy of the Prosecutor General’s Office of the Republic of Uzbekistan,
Tashkent, Uzbekistan.
2
Senior lecturer, Tashkent State Law University, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: Bahtiyor1984bsj@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
260
Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва
суд экспертизаси. Электрон ёҳуд рақамли далилларга оид
умумназарий масалалар: муаммо ва ечим
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
электрон далил,
рақамли далил,
идентификация,
аутентификация,
тасвир, ҳэш функцияси.
Ушбу мақолада электрон ёки рақамли далил тушун-чалари
илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилган. Хусусан, рақамли
далилларнинг ҳуқуқий ва техник хусусиятлари, уларни тўплаш,
сақлаш, текшириш, транспортировка қилиш ва баҳолашга оид
масалалар тадқиқ этилган. Шу билан бирга, рақамли далиллар
билан ишлаш соҳасида миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш
амалиётида юзага келаётган муаммолар ҳамда бўшлиқлар
танқидий кўриб чиқилган. Уларни бартараф этишнинг илмий
асосланган йўллари ва мезонлари ишлаб чиқилган.
Мақола рақамли далиллар билан ишлаш соҳасида амалга
оширилган илмий-амалий тадқиқотлар, назариётчи олим-лар
ҳамда амалиётчи ходимлар фикр-мулоҳазалари ҳамда техник
тадқиқотлар асосида тайёрланган.
Тадқиқот натижасида рақамли далиллар билан ишлаш-нинг
услубий қоидалари таҳлил этилди. Миллий қонун-чилик, тергов
ва суд амалиёти, илғор халқаро тажриба ва амалиётлар
ўрганилган, уларнинг ютуқ ва камчиликлари муаллифлик
хулосалари
асосида
асослаб
берилган.
Шунга
асосан
рақамлидалилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш бўйича
қонунни қўлловчи субъектлар учун энг мақбул мезонлар ишлаб
чиқилган.
Мақолада соҳада юзага келаётган муаммолар тизимли,
ҳуқуқий, илмий-методик жиҳатдан таҳлил этилган, бу юзасидан
муаллифлик хулосалари шакллантирилган. Шу билан бирга,
рақамли далилларнинг мақбуллигини таъмин-лаш, уларни
идентификация
ва
аутентификация
қилиш,
эксперт
хулосаларини текшириш ва баҳолашга оид масала-лар ҳам
ёритилган. Қонун чиқарувчи ва уни қўлловчи субъектлар учун
илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Общетеоретические вопросы, связанные с электронными или
цифровыми доказательствами: проблема и решение
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
электронное доказательство,
цифровое доказательство,
идентификация,
аутентификация,
имейдж, хэш-функция.
В данной статье проанализированы понятия электронных
или цифровых доказательств с научно-теоретической точки
зрения. В частности, были исследованы вопросы, связанные с
юридическими и техническими характеристиками цифровых
доказательств,
их
сбором,
хранением,
проверкой,
транспортировкой и оценкой. Вместе с тем, критически
рассмотрены проблемы и пробелы в практике национального
законодательства и правоприменения в области цифровой
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
261
обработки доказательств. Разработаны научно обоснованные
пути и критерии их устранения.
Статья подготовлена на основе научно-практических
исследований и мнений ученых-теоретиков и сотрудников-
практиков в области работы с цифровыми доказательствами, а
также технических исследований.
В
результате
проведенного
исследования
были
проанализированы методологические правила работы с
цифровыми доказательствами. На основе заключений автора
изучены и обоснованы национальное законодательство,
следственная и судебная практика, международный опыт и
практика, их достижения и недостатки.
Исходя из этого, были разработаны наиболее оптимальные
критерии для правоприменяющих субъектов по сбору, проверке
и оценке цифровых доказательств.
В статье проанализированы проблемы в данной области с
системной, правовой и научно-методической точек зрения, в этой
связи даны авторские выводы. Вместе с тем, также освещены
вопросы, связанные с обеспечением допустимости цифровых
доказательств, их идентификацией и аутентификацией,
проверкой и оценкой экспертных заключений. Разработаны
научно обоснованные предложения и рекомендации для
законодателя и правоприменителя.
Рақамли технологияларнинг ривожланиб боришиназария ва амалиётда янги тушунча
ва атамаларни жорий этиш билан боғлиқ муаммоларни юзага келтир-моқда. Хусусан, ўтган
асрнинг 90-йилларида “компьютер далили” ёки “Интернет далили” атамаларикенг
қўлланилган бўлса, бугун “электрон далил” ёки “рақамли далил” тушунчалари ҳамда
уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилашга оид масалалар ҳуқуқшунос олимлар ўртасида
қизғин бахс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур тушунча ва атамалардан қонун чиқарувчи субъект ҳамтурли норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилишда кенг фойдаланмоқда. Хусусан,
ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган кўплаб қонунва қонун ости ҳужжатларида
“Рақамли Ўзбекистон”, “рақамли иқтисодиёт”, “рақамли маркиров-калаш” ёки “электрон
рақамли имзо”, “электрон давлат хизматлари”, “элекрон маълумотлар”, “электрон ҳарид” ёки
“электрон платформа” кабиатамаларни учратиш мумкин.
Афсуски, бу борада қонунчиликда айнан қайси атама илмий жиҳатдан тўғри ва асосли
эканлигини тасдиқловчи монографик тадқиқотлар мавжуд эмас. Шу маънода, рақамли
технологияларга оид атамаларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш ҳамда илмий назарий
қоидаларини ишлаб чиқиш ҳуқуқ назарияси ва амалиётидаги тизимли муаммолардан бири
деб, ҳисоблаш мумкин.
Мамлакатимизда чоп этилаётган юридик адабиётларда ҳамэлектрон ёки рақамли
далилларнинг жиноят, жиноят-процессуал ва криминалистик жиҳатдан ўрганиш ҳамда
тартибга солишга қаратилган назарий асослар етишмайди. Мавжудлари эса маънан эскирган
ёки етарлича илмий асосга эга эмас. Ушбу ҳолатлар ҳуқуқ назарияси ва қонун ижодкорлиги
фаолиятида юридик атамаларни бир хилда қўллаш билан боғлиқ муаммоларни юзага
келтирмоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқни қўлловчи субъектлар томонидан процессуал ва
услубий хатоларга йўл қўйилишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
262
Аслида, ҳар қандай атама илмий жиҳатдан тўлиқ асослаб берилганидан сўнг унга
юридик мақом берилиши мақсадга мувофиқдир. Бу борада назария қонун ижодкорлигидан
фарқли равишда турли қарашлар ва тушунчаларни тадқиқ этади ҳамда илмий асосланган
хулосалар беради. Бироқ, норматив ҳуқуқий ҳужжатларни таёрлаш ва қабул қилишда ҳар
доим ҳам бундай имконият мавжуд эмас. Шу боис, муаммонинг оптимал ечимини топишда
муайян илмий тадқиқотларга эҳтиёж сезилиши, табиий.
Электрон ёки рақамли далилларга оид умумназарий қарашлар
Ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчилар ўртасида “рақамли” ёки “электрон” далил
тушунчасини қонунчиликда белгилаш борасида турли хил қарашлар мавжуд. Масалан,
биринчи гуруҳолимлари “электрон далил” [1. Б. 38, 2. Б. 74, 3. Б. 40, 4, Б. 253, 5. Б. 74.]
тушунчасини тўғри деб ҳисоблашади. Хусусан, ҳуқуқшунос олим О.Ш. Пирматов: “электрон
далил – техника воситаларидан ва ахборот тизимларидан ҳамда ахборот технологияларидан
фойдаланилган ҳолда яратилган, ишлов бериладиган, сақланадиган ҳамда уни
идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлганфуқаролик
суд иши учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган
ахборотдир”, деган тушунчани илгари суради.
Шу билан бирга, олим рақамли далиллар тушунчасига ҳам эътибор қаратган. Унинг
фикрича, рақамли далил – иқтисодий процессуал ҳуқуқда тараф-ларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар бор ёки йўқлигини суд томонидан аниқлашга асос бўлиб
хизмат қиладиган ҳар қандай фактик маълумот ва иқтисодий ишни тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни ўзида мужассамлаштирган ҳамда иккилик саноқ
системаси асосида яратилган далил-лардир [6. Б. 38–39].
Олим электрон далил тушунчаси рақамли далилларга нисбатан кенгроқ, деб
ҳисоблаган. Бироқ, О.Ш. Пирматов томонидан берилган таърифлардаэлектрон ва рақамли
далилларнинг юридик табиати,моҳияти ва уларни бир-биридан фарқловчи хусусиятлари
тўлиқ очиб берилмаган. Бундан ташқари, таърифларда электрон ва рақамли далилларнинг
яҳлитлигини таъминлашга оид қоидалар мавжуд эмас. Шу боис, ушбу таърифларни тўлиқ деб
ҳисоблаб бўлмайди.
А.Н. Балашов, И.Н. Балашова, Д.В. Бахтеев, К.Л. Брановицкий, В.В. Долганичев, В.Б. Вехов,
В.Н. Григорьев,
А.И. Зазулин,
О.А. Зайцев,
С.В. Зуев,
О.А. Максимов,
М.О. Медведева,
О.В. Овчинникова, Д.В. Овсянников, П.С. Пастухов ва О.В. Тушканова-ларнинг фикрича,
электрон далил суд процессида далил сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ҳар қандай
электрон шаклда сақланган ахборотдир. Бундай далил турлари ҳар қандай электрон
шаклдаги ҳужжатлар, электрон хат ёки бошқа файллар, шунингдек тармоқ ёки интернет
провайдерлари томонидан сақланган электрон маълумотлар кўринишида бўлиши мумкин
[7. Б. 253–254]. Ушбу олимлар электрон далилни ашёвий далилнинг бири тури сифатида
эътироф этишган. Бироқ, таърифдаги “электрон” тушунчаси етарлича илмий асосга эга
эмаслиги сабабли, ноўрин қўлланган.
Айрим олимлар жиноят процессида рақамли далилларни мустақил далил тури
сифатида белгиланишига салбий муносабат билдирган. Хусусан, Р.И. Оконенко ўз
тадқиқотида электрон далил тушунчасини илгари суради. Унинг фикрича, ҳозирда “электрон
далиллар” тушунчаси тўғрисида позитив ҳуқуқ категорияси сифатида сўз юритишга эрта. Шу
боис, электрон далил – алоҳида далил тури ҳисобланмайди [8. Б. 3].
Шунга ўхшаш фикр П.С. Пастухов тадқиқотларида ҳам кўзга ташланади. Олим Россия
Федерацияси Жиноят процессуал кодексига янги далил турини (электрон далил) ёки янги
манбани (электрон ахборот ташувчи) киритиш шарт эмас, балки “далил” тушунчасини
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
263
аниқлаштиришнинг ўзи кифоя қилади, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, маълумотлар
электрон шаклда бўлади, бироқ улар анъанавий далиллар-нинг бир тури ҳисобланади[9].
Р. И. Оконенко ва П.С. Пастуховларнинг фикри тўғри деб ҳисобланса, унда процессуал
қонунчиликка биноан мазкур далилларни тўплаш, сақлаш, текшириш ва баҳолаш мезонлари
ҳам (ашёвий ёки ёзма далиллар сингари) бир хил бўлмоғи зарур. Бироқ, рақамли далиллар
анъанавий далилларга хеч бир мезон бўйича тўғри келмайди. Шу боис, мазкур фикрларҳам
амалда ўз тасдиғини топмаган.
Иккинчи гуруҳ олимлари эса “рақамли далил” тушунчасини илгари суришмоқда
[10. Б. 1153. 11]. Ушбу гуруҳ тарафдолари Б.З. Каримов, Д.М. Топилдиева, А.Ю. Черданцев, Шон
Гудисон, Роберт Девис, Брайн Жексон, Ричард Сеферстейн, Йоган Кесей, Андре Арнес ва
бошқалар ҳисобланади.
Шон Гудисон, Роберт Девис, Брайнларнинг фикрича, рақамли далил – шахслар ва
ҳодисаларни вақт ва муҳитдаги сабабий боғланишларини аниқлашга қаратилган ахборотдир.
Мазкур далиллар кенг миқёсли характерга эга бўлиб, улар ўзига хос таъсирчан, мобил ва
моддий далилларга нисбатан махсус тайёргарлик ва воситаларни талаб қилади [12]. Ушбу
таъриф умумий хусусиятга эга бўлиб, уни анъанавий далил турларига нисбатан ҳам қўллаш
мумкин. Шу боис, унда рақамли далилларга хос бўлган хусусиятлар етарлича акс этмаган деб,
ҳисоблаш мумкин.
Ричард Сеферстейн рақамли далилларни “1” ва “0” саноқ тизими орқали сақланадиган,
дастур ёки кодда ўрнатилган кўрсатмалар (йўриқнома) орқали чиқариб олинадиган ахборот
сифатида таърифлайди. Унинг фикрича, ушбу кўрсатма (йўриқнома)лар орқали фото, матн
ёки электрон жадвал шаклидаги ҳар қандай ахборотни яратиш ва сақлаш мумкин. Бундай
усулда сақланган далилларни қидириш ва улардан фойдаланиш суд экспертизасини ўсиб
борувчи соҳаси ҳисобланади. Мазкур соҳа технологияларни ривожланиши билан доимо
ўзгариб туради [13].
Ушбу таъриф рақамли далилларнинг мақбуллиги ва яхлитлигига оид хусусиятларни
қамраб олмаган. Шу билан бирга, таъриф амалий характерга эга. Бироқ, назарияда рақамли
далилларнинг шакли фақат “1” ва “0” саноқ тизимидан иборат эмас.
Йохан Кесей (Eoghan Casey) рақамли далиллар ёки электрон далиллар суд процесси
томонлари суд муҳокамасида фойдаланиши мумкин бўлган, рақамли шаклда сақланган ёки
узатилган ҳар қандай далилий маълумотдир [14], деб ҳисоблаган. Унинг фикрича,рақамли
далилни қабул қилишдан олдин суд унинг релевантлиги (бевосита алоқадорлиги),
мақбулиги ҳамда тақдим этилган нусхани қабул қилиш мумкинлиги ёки асли талаб
этилишини аниқлаши лозим [15. Б. 567].
Андре Арнес эса рақамли далилларни ҳодиса ёки жиноят гипотезасини
тасдиқлайдиган ёки инкор этадиган, ишончли маълумотларни ўз ичига олган ҳар қандай
рақамли ахборот сифатида таърифлаган [16. Б. 7, 17. Б. 152].
Йохан Кесей ва Андре Арнеслар томонидан берилган таърифларда рақамли
далилларни яхлитлигини (хеш қиймат) таъминлаш билан боғлиқ масалалар акс этмаган. Шу
боис, ушбу таърифларда ҳам камчиликлар мавжуд.
А.Ю. Черданцев эса ўз тақдиқотларида рақамли (электрон) далил тушунча-сини
илгари сурган. Унинг фикрича, рақамли (электрон) далил – далилларни тўплаш, текшириш ва
баҳолаш жараёнида жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисидаги
маълумотларни иккилик саноқ шаклида сақлаган ёки узатилган ахборотдир [18. Б. 57].
Фикримизча, олим томонидан таклиф этилган “рақамли (электрон) далил”атамаси унга
берилган таърифнинг техник хусусият-ларига мос эмас. Шу билан бирга, таърифда электрон
далилнинг хусусиятлари ва фарқловчи белгилари акс этмаган. Бундан ташқари, рақамли
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
264
далиллар тушунча-сини фақат жиноят ҳуқуқий соҳалари билан чегаралаш, уни тор доирада
ишлаб чиқилганлигини тасдиқлайди. Сабаби, рақамли далиллар тушунчаси барча процессуал
ҳуқуқ соҳалари учун бир ҳил мазмун ва шаклга эга.
“Рақамли далил” тушунчаси борасида тақдиқотчи Б.Каримов томонидан берилган
таъриф ҳақиқатга анча яқин. Унинг фикрича, рақамли далил – рақамли қурилма ва тармоқда
сақланган ёки улар орқали узатилиши билан инсон омили ёхуд кибер жараён натижасида
юзага келган иш учун аҳамиятли, қийматланган ахборотдир [19. Б. 172].
Маълумки, рақамли далилларнинг қийматланиши (хеш функция) уларнинг яхлитлиги
ва ишончлигини таъминлашнинг асосий шарти ҳисобланади. Бироқ, берилган таърифда
рақамли далилларнингшаклибилан боғлиқ масалалар очиқ қолган. Шундай бўлсада, таъриф
нисбатан пухта ва аниқ ишлаб чиқилган.
Рақамли далиллар яхлитлигини таъминлашни ҳуқуқий тартибга солиш механизми
Россия ва МДҲ давлатларининг жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланмаган. Шу боис
бу борада, АҚШнинг NIST (2006), NIJ (2001), Буюк Британиянинг AСPO (2011), Интерпол
(2019), DFRWS (2008) каби илғор хорижий амалиётлар ҳамда ISO/IEC халқаро стандартларига
эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Бунда рақамли далилларнинг ҳуқуқий мақоми ҳамда
улар билан ишлашнинг халқаро тан олинган усубий мезонлари белгиланган [20. Б. 63].
Жумладан, АҚШ Стандартлар ва технологиялар миллий институти (National Institute of
Standardsand Technology) рақамли далил тушунчаси хусусида Йоган Кесей томонидан
берилган таърифга иқтибос келтиради [21. Б. 1].
АҚШ Миллий адлия институти (National Institute of Justice – NIJ) эса рақамли далил ва
электрон далил тушунчаларининг ҳар бирга алоҳида таъриф берган. Унга кўра, рақамли
далил – бинар шаклда сақланган ёки узатиладиган, судда фойда-ланиш мумкин бўлган
маълумотдир [22. Б. 38]. Электрон далил эса – электрон қурилмада сақланадиган ёки
ўтказиладиган, тергов учун қимматли ахборот ва маълумотдир [23. Б. 49].
Халқаро Интерпол ташкилотининг Рақамли криминалистик лабораториялар учун
раҳбарий кўрсатмаларида (Global guidelines for digital forensics laboratories) электрон
далилларнинг хусусияти ва уларни экспертиза қилиш билан боғлиқ масалалар ўз аксини
топган. Бироқ, электрон далил тушунчасига таъриф берил-маган [24. Б. 13].
Буюк Британиянинг Полиция катта офицерлари Ассоцицияси (кейинги ўрин-ларда
АCPО деб юритилади) томонидан бир неча марта рақамли далиллар билан ишлаш бўйича
услубий қўлланмалар ишлаб чиқилган. Хусусан, АСРОнинг “Компьютер базасидаги электрон
далиллар учун энг яхши амалий қўлланма”сида (4-версия) компьютер электрон далили
тушунчасидан фойдаланилган. Унга кўра, компьютер электрон далили бу – компьютерда
сақланган ёки у орқали узатила-диган, тергов учун аҳамиятига эга бўлган ахборот ва
маълумотлардир [25. P. 6].
Рақамли далиллар бўйича АCPО амалий қўлланмасида (5-версия) эса рақамли далил
тушунчасидан фойдаланилган, бироқ унга алоҳида таъриф берилмаган.
Рақамли далилларнинг ҳуқуқий мақоми, уларни тўплаш, текшириш, сақлаш,
транспортировка қилиш ва баҳолаш тартибига оид нормалар процессуал қонунчилигимизда
ҳам белгиланмаган. Ушбу ҳолатлар ҳуқуқни қўллаш фаолия-тида моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини бузилишига сабаб бўлмоқда.
Мантиқан “далил” тушунчаси иш учун аҳамиятга эга бўлган муайян ҳаракат ёки
ҳаракатсизликни муқаддам ҳақиқатда юз берганлик фактини тасдиқлайди. Мисол учун
ҳодиса жойидан бармоқ излари топилганда, терговчи муқаддам жиноятчи томонидан
қолдирилган изларни топади, олади ва қайд қилади, бироқ изларни ўзи яратмайди ёки хосил
қилмайди. Рақамли далиллар билан ишлашда ҳам мазкурқоида амал қилади. Терговчи
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
265
муқаддам жиноятчи томонидан қолдирилган далилларни қидириб топади, олади ва
ҳужжатлаштиради. Шу боис, рақамли ахборотларни “яратиш” ва “қайта ишлаш” билан боғлиқ
жараёнларрақамли далил тушунчасини шакллантиришда иштирок этмайди.
Шунга кўра, рақамли далил – рақамли қурилма ёки тармоқда рақамли шаклда
сақланган ёки узатилган, иш учун аҳамиятли қийматланган ахборотдир.
Мазкур таъриф рақамли далилларнинг мазмун-моҳиятини, шакли, хусусият-лари ва
мақбуллиги билан боғлиқ масалаларни қамраб олади.
Рақамли далилларнинг техник хусусияти
Физик қонуниятга кўра, электр токиэлектр зарядларининг тартибли ҳаркати
натижасидир [26]. Бошқача қилиб айтганда, электр токи энергиянинг бир шакли. Агар, электр
токи лампани ёритса ёки машина двигателини ҳаракатга келтирса, мазкур объектларга
нисбатан“электролампа” ёки “электромобил” атамасини қўллаш мантиқан тўғри. Сабаби,
электр энергияси ёруғлик нури ёки материяни ҳаракатланиши учун бевосита таъсир этади.
Бироқ, рақамли ахборотни хосил бўлиши механизми ушбу жараёнлардан бутунлай фарқ
қилади. Шу билан бирга, табиатда электр энергиясининг аниқ бир шакли мавжуд эмас. Шу
боис, электр токи ёки магнит майдонирақамли далилларни юзага келишида фақат манба
(восита) сифатида иштирок этади, деб ҳисоблаш мумкин.
Фикримизни янада асослаш мақсадида ёзувниқайд этиш манбаларига эътибор
қаратсак. Инсоният тарихидан маълумки, ёзув дастлаб қоя тошларга, сўнгра тери, бамбук
таёқчалари, мато ёки қоғозларга туширилган. Ёзувни қайд қилиш манбалари замон ва макон
чегарасида доимо ўзгариб борган. Демак, ўзгаришлар ёзувни қайд этиш воситаларини кашф
этилиши ёки юзага келиши ҳолатлари билан бевосита боғлиқдир. Шу боис, ёзма манбалар
деганда айнан тош, тери, мато ёки қоғоз эмас, балки ундаги ёзувлар назарда тутилади. Хулоса
шуки, электр токи ёки магнит майдони ҳам юқоридаги манбалар сифатида бугунги давр учун
хос бўлган бир воситадир.
Савол. Агар электр токи манба бўладиган бўлса, унда рақамли далил ҳам ёзма
далилнинг бир тури ҳисобланмайдими?
Тадқиқот натижалари, рақамли далиллар ўзининг қуйидаги хусусиятларига кўра
мустақил далил тури сифатида эътироф этилиши зарурлигини кўрсатмоқда:
1.
Бугун рақамли технологиялар ижтимоий ҳаётнинг деярли барча соҳаларини
эгаллади ва у кундалик эҳтиёжларни қондиришнинг энг фаол восита-ларидан биридир.
Шахснинг кундалик юмушлари, ҳаёт тарзи, қизиқишлари, режа-лари, ҳаракатлари ва умуман
фаолияти рақамли технологиялар билан чамбарчас боғланди. Инсоният бир вақтнинг ўзида
моддий дунё сингари вертуал оламда ҳам фаол фаолият олиб бормоқда. Табиийки, мазкур
ҳолатлар ўзидан муайян изларни қолдиради. Муайян иш юзасидан адолатни қарор
топтиришда эса айнан ушбу излардан рақамли далиллар ажратиб олинади. Демак, рақамли
далиллар ўз ҳажмига кўра ёзма ва ашёвий далил турларидан ортиб бормоқда, деб баҳолаш
мумкин;
2.
Ёзма манбалар билан ишлашнинг услубий қоидалари ашёвий далиллардан деярли
фарқ қилмайди. Ҳар икки далил тури ҳам анъанавий криминалистик методларга таянади.
Бироқ рақамли далиллар билан ишлаш услубиёти ўз хусусиятига кўра анъанавий
криминалистик методлардан фарқ қилади. Рақамли далиллар билан ишлашнинг махсус
метод, восита ва тамойиллари мавжуд;
3.
Рақамли далиллар таҳлили маҳфий (шахсий) маълумотлар тадқиқоти билан
чамбарчас боғлиқдир. Шу боис, улар билан ишлашда муайян аҳлоқий, ҳуқуқий ва техник
талабларга риоя этилади ва х.к.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
266
Рақамли ахборотнинг энг кичик бирлиги
“бит”
ни ташкил этади. Қоида тариқасида,
компьютер буйруқлари алоҳида битлар билан эмас, балки бир вақтнинг ўзида саккиз бит
билан бирга ишлайди. Тизимлаштирилган саккиз бит бир
байт
ни, бундан кўп миқдордаги
ахборотлар килобайт, мегабайт [27, 53-б] ва к.ларни ташкил этади.
Аксарият рақамли қурилмалар электр токи ёрдамида ҳаракатга келади. Техник
жиҳатдан бу – тўғри. Бироқ, манбалари (электр токи, магнит майдони) нуқтаи назаридан
ахборотни “электрон” деб номлаш нисбий характерга эга. Аслида, манба ахборотни бевосита
қайта ишламайди, балки бунинг учун шароит яратади.
Техник жиҳатдан ҳар қандай рақамли қурилмада процессор мавжуд. Аксарият
процессорлар ахборотни бинар шаклда – “0” ва “1” сонлари орқали қабул қилади ва қайта
ишлайди. Ахборотнинг хусусиятига қараб, процессор рақамли ахборотни тўғридан-тўғри
(ассемблер) ёки муайян компиляторлар орқали фойдаланувчига узатади [28, 225-б]. Бошқача
қилиб айтганда, “0” ва “1” ёки “0”, “1” ва “2” сонлардан иборат битлар комбинацияси орқали
процессор ахборотни рақамли шаклда кодлаштиради. Шундан сўнг, мазкур ахборот турли
матн, фото, видео, аудио, графика ёки бошқа шаклларда (формат) мониторга узатилади.
1-жадвал
ISO 8859-5 стандарти бўйича
“Мен”
сўзи
(криллча)
қуйидаги
шаклидаги
бинар
(8
бит)
кодлар
комбинациясидан иборат.
11011100 11010101 11011101 00001010
00001010
Тошкент давлат юридик университетида ўқув биноси фото суратиқуйидагишаклидаги
бинар кодлар комбинациясидан иборат
0000000000000000000000000000000000000000000000
0000000000000000000000000000000000000000000000
0000000000000000000000000000000000000000000000
0000000000000000000000000000000000000000000000
0000000000000000000000000000000011111111000000
0000000000000000000001111110000000111110000000
0000000000111110000000000000000001111100000001
1111000000000000000000000000000011111010000000
0000000011111111110000000000000111000000001111
1111111111111111100000000111111111111111111111
1111111111111111111100111000011100001100001110
0001100001110000111000001000001100001100000110
0001110000111000011000001100001100000110000111
0010111000011100001100001100001110000111010011
1000011100001100001100001110000111010011100001
1100001100001100001110000111010111101101111001
1100011100011110011111111111101111111111111111
1111111111111111011111111111111111111111111111
1111111111011111100001110111110110111000111000
0111011111100001100000110000110000011000011111
0011100001100000110000110000011000011100001110
0001100000110000110000011000011100
Тадқиқот натижалари электрон далил тушунчаси мантиқан хато тушунча
эканлигини тасдиқламоқда. Шунга кўра, электр токинирақамли ахборотларни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
267
яратиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш билан боғлиқ жараёнларда фақат восита
сифатида иштирок этади, деб ҳисоблаш мумкин.
Рақамли далиллар билан ишлаш қандай ташкил этилади
Рақамли далиллар билан ишлаш жараёни уларни тўплаш, текшириш, сақлаш,
транспортировка қилиш ва баҳолашнинг аҳлоқий, процессуал ва услубий
қоидаларини қамраб олади. Ушбу жараёнларнинг ҳар бири мустақил босқич бўлиб,
бунда муайян ҳуқуқий ва техник талабларга риоя этилади.
Рақамли далиллар билан ишлашнинг услубий қоидалари барча процессуал
ҳуқуқ соҳалари учун бир хилмажбурий аҳамиятга эга. Шу билан бирга, ушбу
қоидалар шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари билан бевосита боғлиқ. Қолаверса,
ҳуқуқни қўллаш амалиётида рақамли далиллар билан ишлаш бўйича шаклланган
турли амалиётларни унификация қилиш эҳтиёжи мавжуд. Шу боис, мазкур
қоидалар муайян ваколатли субъект томонидан тасдиқланиши ҳамда халқаро
амалиёт ва стандартларга мослаштирилишимақсадга мувофиқдир.
Рақамли далиллар ўта таъсирчан ва тез ўзгарувчан хусусиятга эга. Шу
сабабли, улар билан ишлашдамахсус тайёргарлик талаб этилади. Сабаби, биргина
эҳтиётсизлик натижасида тергов учун қимматли бўлган рақамли далилларгазарар
етказиш ёки уларни йўқотиб юбориш эҳтимоли юқори.Бундан ташқари, қонунни
қўлловчи мутахассис фикри ёки эксперт хулосасини тўғри баҳолаши, самарали
терговйўналишларини белгилаши учун ҳам рақамли далилларни мустақил таҳлил
этиш кўникмасига эга бўлиши зарур. Бундай билимларга эга бўлмаслик рақамли
далилларнинг мақбуллигини хавф остида қолдиради ёки унинг бузилишига сабаб
бўлади. Бу юзасидан чиқарилган суд ҳукми эса қонунга зиддир. Шунга кўра, соҳада
махсус терговчи, прокурор ёки судъяларни тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.
Махсус терговчи – рақамли криминалистика соҳасида қайта тайёрлашдан
ўтган, жиноят ишини тергов қилиш ваколатига эга бўлган шахсдир. Ужиноят иши
бўйича тергов ва тезкор гуруҳига раҳбаликни амалга оширади, иш юзасидан тўлиқ
жавобгар шахс ҳисобланади. Шу билан бирга, тергов режасини ишлаб чиқади,
жиноят иши бўйича тергов-тезкор гуруҳни шакллантиради, вазифаларни
тақсимлайди, тергов йўналишларини белгилайди ҳамдатергов устидан умумий
раҳбарликни амалга оширади. Жиноят иши юритуви бўйича прокурорни доимий
ҳабардор этиб боради, тергов ҳаракатлари кетма-кетлиги, самарадорлиги ва
қонунийлигини таъминлайди. Бундан ташқари, тезкор-қидирув тадбирлари
қонунийлиги устидан назоратни амалга оширади, рақамли далилларни тўплаш,
сақлаш, текшириш ва баҳолаш жараёнлари мақбуллигини таъминлайди. Рақамли
далилни транспортировака қилиниши билан боғлиқ масалалар ҳам айнан махсус
терговчи томонидан ҳал этади.
Рақамли далиллар билан ишлашнинг ўзига хос хусусияти тўпланган далил-
ларнинг қиймати ва нусхалари бир вақтнинг ўзида ишни кўраётган эксперт,
прокурор, судьъя ва адвокатга юборилиши билан характерланади. Бу орқали,
процесс иштирокчиларига тенг имконият яратилади. Сабаби, рақамли далиллар
қийматланганидан сўнг, уларни ўзгартириб бўлмайди.Аксинча бўлган тақдирда
уларнинг мақбуллиги бузилади.
Рақамли далиллар билан ишлашнингасосий шарти уларни эксперт,
мутахассис иштирокида олиниши билан боғлиқдир. Қоида тариқасида, мутахассис
эҳтимол тутилган ахборот хавфсизлиги муаммолари тўғрисида гуруҳ аъзоларини
огоҳлантиради, тизим, тармоқ конфегурацияси хақида дастлабки ва кейинги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
268
ахборотларни тақдим этади ҳамда ишга алоқадор ҳолатларни ҳужжатлаштиришга
ёрдам беради. Бундан ташқари, ишга оид бошқа ҳолатлар бўйича терговчига
услубий ёрдам кўрсатади.
Шундан сўнг эксперт рақамли далиллар, излар ва уларнинг манбаларини
аниқлайди, техник талаблар асосида улардан нусхалар олади ҳамда рақамли
қурилмада амалга оширилган ҳаракатлар кетма-кетлигини ҳужжатлаштиради.
Бундан ташқари, ишга алоқадор рақамли далилларни таҳлил қилади, текширади,
тадқиқот натижаси бўйича илмий асосланган хулоса ва тушунтиришлар беради.
Рақамли далиллар билан ишлаш жараёнида ҳудуд хафсизлигини таъминлаш
муҳим аҳамиятга эга. Бунда профилактика инспектори ҳодиса жойига биринчи
бўлиб етиб боради, ҳодиса жойи ҳақида терговчига ахборот беради, унинг чегара-
ларини ўраб олиниши ва моддий далилларни сақланишини таъминлайди. Шу
билан бирга, ҳодиса жойига кириб-чиқувчиларни ҳужжатлаштиради (мақсад-
вазифалари, вақтини белгилайди).
Тезкор-қидирув ҳодими эса белгиланган тартибга асосан терговчи
томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлайди, рақамли далиллар
билан ишлаш қоидаларига қатъий риоя этади ҳамда иш бўйича зарур тезкор-
қидирув тадбирларини амалга оширади.
Рақамли далиллар билан ишлаш жараёнида аризачи ёки жабрланувчининг
иштироки муҳим аҳамиятга эга. Терговчи ишни даставвал уларни сўроқ қилишдан
бошлаши мақсадга мувофиқ. Бу орқали мавжуд вазиятга аниқлик киритилади ва
жиноятни содир этиш механизми аниқланади. Корпоратив шароитларда аризачи ва
жабрланувчи турли шахслар бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, рақамли далиллар билан ишлаш жараёнида судлар, банк
мутахассислари ҳам заруратга кўра иштирок этади.
Рақамли далилларимейж [29. Б. 30, 38] (визуал) усулда кўздан кечирилади,
қийматланади (хеш функция) ва тасдиқланади. Рақамли далилларнинг имейж
қилиш уларнинг яхлитлигини таъминлашнинг ишончли усулидир. Имейж (визуал)
усули содда ва кам вақт талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Бунда рақамли
далиллардан визуал (расм қилиб) нусха олинади ва уларга махсус дастурлар
ёрдамида қиймат берилади. Ушбу қиймат ўзагарса, далилнинг яхлитлиги ҳам
бузилади. Сабаби, берилган қийматни қайта тиклашнинг имкониятимавжуд эмас.
Рақамли ахборотлардан имейж усулда нусха олишнинг фойдали жиҳати
далил бошқа қурилмага кўчирилгандан сўнг асл қурилмани эгасига қайтариш
мумкин. Шунингдек, рақамли далилнингқиймати белгиланган тартибда судга
юборилади. Ушбу усул рақамли далилларга ҳар қандай ташқи таъсирларни ҳамда
зарар етишини олдини олади.
Визуал(image) нусха кўчириш орқали олинган маълумотларни очиш ва
текшириш учун махсус рақамли криминалистик воситалари зарур. Масалан,
“Magnet Axiom” [31], “Accessdate” [32], “EnCase”, “EnCase FIM” “Elcomsoft” [33],
“Belkasoft Evidence Center 2020”, “Belkasoft Acquisition and Analysis Suite” ва х.к. Ушбу
воситалар рақамли далиллар билан бевосита ёки масофадан туриб ишлаш учун
мўлжалланган. Муҳим аҳамиятга эга бўлган файллар рақамли суд-экспертиза
дастурий воситалари орқали олинади ва намойиш этилади. Бироқ, далилларинг
таркиби ва яхлитлиги ёки файл ва мета-маълумотлар ўзгартирилмайди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
269
Рақамли қурилма ва далиллар кўздан кечирилгач, белгиланган тартибда
баённома тузилади. Баённомада рақамли далилларнинг хеш қиймати ҳолислар
томонидан имзоланади. Шу йўл билан ҳолислар иштирокига оид процессуал
муаммолар ечилади. Махсус дастурлар ёрдамида рақамли ахборотларга оид
ҳисоботлар тергов ишига қўшиб қўйилади. Шунингдек, баённомада қандай техник
қурилма ва дастурий воситалардан фойдаланилгани кўрсатилади.
Рақамли қурилмалар олингач белгиланган тартибда антистетик пакетлар
солинади. Ҳар қандай механик шикастланишлар ва радиотўлқин, электромагнит
таъсирлардан ҳимояланган ҳолда ўралади. Бунда рақамли қурилмани USB ва порт
каналлари ташқи томондан ёпилиб, қадоқланади. Шундан сўнг терговчи уларни
транспортирова қилиш чораларини кўради.
Рақамли далилларни идентификация ва аутентификация қилиш
Криминалистика назариясида идентификация ашёвий далилларнинг
айнанлигини аниқлаш [34. Б. 22] мақсадида ўтказилади. Терговчи рақамли далил-
ларни айнанлигини аниқлашда анъанавий криминалистик методлардан кенг
фойдаланади. Бироқ, идентификация жараёни рақамли далилларнинг ҳақиқий-
лигини аниқлашнингбир босқичи ҳисобланади.
Анъанавий жиноятларни тергов қилишда идентификация қилинган объект-
лар далил тури сифатида қайд қилинади. Бунда иш учун аҳамиятга эга бўлган
ашёвий ва ёзма далилларнинг асли (жиноят предмети, қуроли, восита ва х.к.) олиб
қўйилади. Бироқ, виртуал оламда рақамли далилларнинг мақбуллигини таъмин-
лаш учун уларнинг ҳақиқийлигини ҳам текшириш зарур.
Идентификация ва аутинтификация жараёнлари бир-бирини тўлдирувчи
мустақил жараёнлардир. Одатда, ушбу жараёнлар бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет
амалга оширилади.
Идентификация – фойдаланувчи ёки қурилмани ахборот тизими ёки
тармоқдаги ўзига хос белгиси – идентификатори орқали аниқлашдир. Бунинг учун
фойдаланувчи тизим ёки тармоққа ўз белгисиини киритиши керак. Фойдаланувчи
номи (login), рақамли ёки ҳарф-рақамли коди, ники (таҳаллус, лақаб), телефон,
паспорти, банк картаси номерлари, телефон IMEI коди, товар штрих коди, электрон
имзо e-mail, сайт манзили ва хакозолар шахс ёки қурилманинг идентификаторлари
сифатида иштирок этади.
Аутентификация – рақамли далилларнинг ҳақиқийлигини текшириш
жараёнидир. Аутентификация жараёни бир, икки ёки кўп босқичли бўлиши мумкин.
Рақамли далилларни аутентификация қилиш натижасида уларнинг манбаси,
жиноятчи шахс учун хос бўлган хусусиятлар, кўникмалар, жиноят излари ҳамда иш
учун аҳамиятли бошқа ҳолатларни ҳақиқатда мавжудлиги факти тасдиқланади.
Ўзбекистон Ресупбликаси қонунчилигида рақамли далилларнинг ҳақиқий-
лигини текшириш (кейинги ўринларда аутентификация қилиш деб юритилади)
тартибига оид нормалар белгиланмаган. Бироқ, илғор хорижий давлатлар
тажрибасида рақамли далилларни аутентификация қилиш бўйича амалиётлар
шаклланган. Бу юзасидан халқаро стандартлар [35] ҳам жорий этилган. Хусусан,
АҚШнинг Далиллар тўғрисидаги Федерал қоидаларида иш учун аҳамиятга эга
бўлган далилларни аутентификация қилиш бўйича алоҳида боб ажратилган
(901-модда). Шу боис, аутентификация фақат фойдаланувчи киритган маълумот-
ларни (логин, парол) тизим ёки тармоқ маълумотлар базасида мавжудлигини
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
270
тасдиқлаш жараёни эмас. Балки, далилларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва
тасдиқлаш жараёнидир.
2-жадвал
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
271
Рақамли далиллар мақбуллиги қандай таъминланади
Рақамли далилларнинг мақбуллигини таъминлаш масаласи тергов ва суд
амалиётидаги тизимли муаммолардан биридир. Бугун, нафақат жиноят ишларида, балки
фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ёки ҳакамлик ишларини юритишда ҳам рақамли далиллар
билан бевосита тўқнаш келинмоқда. Муаммо шундаки, қонунни қўлловчи иш юзасидан
адолатли қарор қабул қилиши учун рақамли далиллар билан ишлашда етарли билим, малака
ва кўникмага эга эмас. Амалдаги қонун-чиликда эса уларнинг ҳуқуқий мақоми ва процессуал
тартибига оид нормалар белгиланмаган. Мазкур ҳолатлар процессуал ҳуқуқ соҳаларида турли
амалиётларни шаклланишига сабаб бўлмоқда.
Қонунчиликка кўра, ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ низолар процессуал тартибда,
давлат номидан ваколат берилган субъект - судлар томонидан ҳал этилади. Судлар ҳуқуқий
назоларни ҳал этишда нафақат қонуний усуллардан, балки илмий асосланган, тажрибадан
ўтган, муайян нашрларда эълон қилинган ҳамда ишончлилик даражаси юқори бўлган
воситалардан фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. Сабаби, шахсни давлат номидан айбдор
деб топиш учун қонунни қўлловчи ҳар қандай усулдан фойдаланишга ҳақли эмас. Ушбу ҳолат
фуқароларга ўз ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини адолатли ҳимоя
қилиши учун тенг имконият бермайди.
Бундан ташқари, рақамли далилларни тўплаш, сақлаш, текшириш, транс-портировка
қилиш ва баҳолаш бўйича ҳуқуқ билан тартибга солинган талаблар барча давлатлар учун бир
ҳилда амал қилмайди. Мазкур ҳолатлар қонунни қўлловчида муайян юрисдикция билан
боғлиқ чекловларни юзага келтиради. Шу боис, илғор хорижий амалиётларда ушбу
муаммоларни бартараф этишнинг техник талаблари жорий этилган.
Мисол учун, рақамли далилларга оид халқаро низоларни ҳал этишда судлар томонидан
далилнинг нафақат ҳуқуқий, балки техник талабларига риоя этилгани ҳам ҳисобга олинади.
Рақамли далилларнинг асли ёки нусха эканлиги ҳамда суд томонидан қўйиладиган
талабларга мос ёки мос эмаслиги текширилади ва баҳоланади [36. 37. 38. Б. 47, 39. Б. 525, 40. Б.
29].
Ҳуқуқий талаблар деганда ҳуқуқни қўлловчи томонидан рақамли далил-ларни
тўплаш, сақлаш, текшириш, транспортировка қилиш ва баҳолашнинг процессуал талабларига
риоя этилгани, шунингдек иш учун аҳамиятга эга бўлган рақамли далилларнинг
қонунийлиги, алоқадорлиги, яхлитлиги, етарлилиги ва ишончлилигини текшириш назарда
тутилади.
Рақамли далилларнинг алоқадорлиги. Рақамли далиллар жиноят, фуқаролик,
маъмурий ёки иқтисодий суд ишлари учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни
тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги
маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор деб эътироф этилади.
Рақамли далилларнинг етарлилиги. Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир
ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган
бўлса, уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади.
Рақамли далилларнинг ишончлилиги. Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ
эканлиги аниқланган далиллардир [41, 95-м].
Рақамли далилларнинг қонунийлиги – рақамли далилларни процессуал қонунчиликка
мувофиқ тўплаш, сақлаш, текшириш, транпортировка қилиш ва баҳолашнинг белгиланган
тартибига амал қилинишидир;
Рақамли далилларнинг яхлитлиги – махсус дастурий воситалар ёрдамида рақамли
далиллар ҳажмини (алгоритм) қийматлаш орқали амалга оширилади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
272
Техник талаблар деганда эсарақамли далилларни тўплаш, сақлаш, текшириш,
транспортировка қилиш ва баҳолашда риоя этилган процедура, восита ва услублар назарда
тутилади [42]. Техник талаблар рақамли далилларнинг тури ва таҳлил усули ва форматига
кўра бир-биридан фарқ қилади.
Рақамли далилларни баҳолашнинг қандай мезонлари мавжуд
Процессуал қонунчиликда рақамли далилларни баҳолаш тартиби ва мезон-ларига оид
нормалар белгиланмаган. Шу билан бирга, мамлакатимиздаолиб борилган илмий тадқиқот
ишлари, тергов ва суд амалиётида ҳам рақамли далил-ларни баҳолаш бўйича ягона қоидалар
мавжуд эмас. Бироқ, хорижий давлатларда ушбу масала кенг тадқиқ этилган ва бу юзасидан
илмий асосланган амалиётлар шаклланган. Шу боис, назария ва амалиётдаги бўшлиқларни
ўрнини тўлдириш, процессуал қонунчилик, тергов ва суд амалиётида юзага келаётган
хатоликларни олдини олиши ҳамда бартараф этиш учун илғор хорижий тажрибага таяниш
энг мақбул ечимидир.
Рақамли далилларни баҳолашда қонунни қўлловчи дастлаб, уларни тўплаш, сақлаш,
текшириш ва транспортировака қилишдаҳуқуқий, техник ва ахлоқий нормаларига риоя
этилганини текшириши зарур [43. Б. 95–96]. Сабаби, рақамли далиллар билан ишлашда иш
учун аҳамиятга эга бўлмаган фуқароларнинг шахсий маълумотларини таҳлил қилишга тўғри
келади. Бунда терговчи, прокурор, суд, адвокат, эксперт, мутахассис ва бошқа иштирокчилар
ушбу маълумотларни ошкор этилмаслиги ва даҳлсизлигини таъминлашлари шарт.
Рақамли далиллар тадқиқ этилган холларда эксперт суд муҳокамасида ўтказилган
тадқиқотнинг хусусиятлари, методлари ҳамда воситалари бўйича илмий асосланган
тушунтиришлар беради. Бунда эксперт (мутахассис) ўзининг ҳаракатларини босқичма-
босқич ҳужжатлаштириши, далилларни олиш ва текшириш усуллари ҳамда воситаларини
кўрсатиши, баҳолаш мезонларини ва қийматлаш масалаларини батафсил изоҳлаб бериши
лозим. Шу билан бирга, эксперт (мутахассис) тадқиқоти натижалари суд муҳокамасида қайта
кўрсатиб берилишимақсадга мувофиқ. Сабаби, экспертиза тадқиқоти натижалари судья,
прокурор, адвокат томонидан текширилганда бир хил қийматни бериши керак.
Тадқиқот давомида, эксперт кўрсатувларини текшириш ва далилларни баҳолаш
юзасидан
кўплаб
ривожланган
хорижий
мамлакатлар,
хусусан
АҚШ
[44. Б. 498], Буюк Британия [45. Б. 688], Австралия [46. Б. 372], Норвегия [47. Б. 366], Шведция
[48. Б. 227] каби илғор хорижий амалиётлар ўрганилди. Мазкур давлатлар қонунчилигида ҳам
эксперт тадқиқотларига нисбатан, юқорида кўрстилгани кабиқатъий талаблар жорий
этилганлиги аниқланди.
Далилларни баҳолаш уларни текширишнинг якуний босқичи ҳисобланади. Шу боис,
иш бўйича ҳар бир далил алоҳида ва далиллар жами бўйича баҳоланиши лозим.
Далилни баҳолаш мезонлари бўйича назарияда қатор фикр ва мулоҳазалар мавжуд.
Хусусан, биринчи гуруҳ олимлари далилларни баҳолашда уларнинг ишонч-лилигини асосий
мезон сифатида қабул қилишган. Иккинчи гуруҳ олимлари эса далилларни баҳолаш
мазмунига уларнинг иш бўйича объектив ҳақиқатга эришишга таъсир этувчи барча
хусусиятларини белгилаш киради [49. Б. 150] деб ҳисоблашган. Учинчи гуруҳ олимлари
рақамли далилларни баҳолашда уларнинг мақбуллиги, ишончлилиги, алоқадорлиги ва
аҳамиятини кўзда тутадилар.
Далилларни баҳолашда рақамли далилнинг барча хусусиятлари ҳисобга олинади.
Далиллар уларнинг алоқадорлиги, мақбуллиги, ишончлилиги ва етарли-лиги жиҳатидан
баҳоланади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
273
Рақамли далилларни баҳолаш моддий далилларга нисбатан мураккаб жараёндир.
Сабаби, рақамли далилларни баҳолашдан аввал ҳам, риоя қилиниши керак бўлган бир қатор
талаблар мавжуд.
Ривожланган мамлакатларда, жумладан АҚШда [50. Б. 68–69] рақамли далил-ларни
баҳолашда текширилиши лозим бўлган дастлабки талаблар белгиланган. Хусусан, В. Роуссев
Дауберт стандартига асосан рақамли далилларни судга тақдим этиш ёки кўрсатувларни
баҳолашнинг қуйидаги асосий мезонларини таклиф этган [51. Б. 10].
1.
Тергов ва экспертиза давомида қўлланилган методлар назарий жиҳатдан асосланган
бўлиши. Сабаби, амалдаги қонунчиликка кўра шахсни давлат номидан айбдор деб топиш учун
тергов органлари ёки суд ҳар қандай восита ва методлардан фойдаланишга ҳақли эмас.
Мазкур восита ва методлар муайян тадқиқотлар натижасида синовдан ўтказилган бўлиши
лозим. Акс ҳолда қарор гумон қилинув-чининг фойдасига чиқарилиши лозим.
2.
Криминалистик амалиётда қўлланилган услублар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг журналлари, рўзнома ёки интернет сайтларида чоп этилиши кераклиги. Бунда
тергов ва суд жараёнида қўлланилган услубиётлардан процесс-нинг бошқа иштирокчилари,
жумладан судъялар ва адвокатлар ҳам хабардор бўлиши зарур. Акс ҳолда суддақонунийлик ва
адолатни таъминлаш мумкин эмас.
3.
Тадқиқот усулининг хато қилиш даражасини аниқлаш – бунда тадқиқот ўтказишда
қўлланилаётган метод ва воситаларни ишончлилик даражаси текширилади.
4.
Амалиётда қўлланиладиган методлар бирор илмий жамиятда қабул қилиниши
кераклиги. Мазкур талаб ҳам жуда муҳим бўлиб, ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси
босқичларида қўлланилаётган усулларни унификация қилиш имкониятини беради.
Ушбу стандартлар рақамли далилларининг тўғрилиги ва эксперт кўрсатув-ларини
ҳаққонийлигини текширишда кенг имконият беради [52. Б. 45].
2017 йилда Антви-Боасиако (Antwi-Boasiako) ва Вентерлар (Venter) томони-дан
рақамли далилларни мақбуллигининг техник ва ҳуқуқий талаблари бўйича “Рақамли
далиллар мақбуллигини баҳолашнинг ягона модели” (Harmonized Model for Digital Evidence
Admissibility Assessment (HM – DEAA )) ишлаб чиқилган. Мазкур моделда рақамли далилларни
баҳолашнинг қуйидаги уч босқичи кўрсатилган.
а) Рақамли далилларнинг мақбуллигини баҳолаш
Мазкур босқичда рақамли далилларни олишда процессуал қонунчилик ва халқаро
стандларга риоя этилганлиги ҳамда уларнинг аҳамияти криминалистик жиҳатдан
баҳоланади.
б) Рақамли далиллар кўриб чиқиш
Ушбу босқичда рақамли далилларнинг яхлитлиги, яъни уларни олиш, сақлаш ва
таҳлил қилишда экспертиза процедуралари ва воситаларига риоя қилинганлиги баҳоланади.
Бундан кўзланган мақсад далилларни топиш, сақлаш ва таҳлил қилишда илмий асосланган
принципларга риоя этилганлигини текшириш, иш сифатини таъминлаш ва натижаларга
ишончни мустаҳакамлашдир [53]. Шу билан бирга, рақамли далиллар билан ишлаш ва уларни
тадқиқ қилишда стандартларга амал қилингани (масалан, рақамли криминалистика
воситаларини аттестациядан ўтгани, ишончлилиги ва тўғри ишлаши тасдиқлангани,
фойдаланишдан аввал синовдан ўтказилгани) ҳам ҳисобга олинади.
Бундан ташқари, лаборатория тадқиқотида амал қилинган стандартлар ва
протоколлар ҳам ўрганилиши лозим. Бундан мақсад лабораторияда рақамли далил-ларни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
274
таҳлил этиш ва натижаларни ишончлилигини таъминлаш учун ишончли методлар, рақамли
қурилмалар ва дастурий воситалар, компетентли ҳодимлар ҳамда асосланган хулосалар
бериш имконияти мавжудлигини аниқлашдир.
с) Рақамли далилларнинг мақбуллиги бўйича қарор қабул қилиш.
Ушбу босқичда рақамли далилларнинг ҳақиқийлиги, яхлитлиги ва ишонч-лилиги
иккинчи босқич натижаларига асосан баҳоланади. Масалан, рақамли далил-ларни олиш
методлари ва воситалари ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланади ҳамда экспертларнинг
кўрсатувлари солиштирилади [54]. Натижалар ҳақиқий деб топилиши учун улар холис тарзда
талқин қилиниши, хатолар, ноаниқликлар ва чекловлар ҳақидаги маълумотлар ошкор
қилиниши керак [55. Б. 158, 56. Б. 95].
В. Роуссев, Антви-Боасиакова Вентерлар томонидан таклиф этилган мезонлар
қанчалик мукаммал бўлмасин, уларда рақамли далилларнинг баҳолашнинг аҳлоқий
талаблари кўрсатилмаган. Таъкидлаш жоизки, аҳлоқий талаблар ҳам мазкур далил турини
баҳолашда принциал аҳамиятга эга. Зеро, амалдаги қонунчи-ликка кўра шахсий маълумотлар
маҳфий маълумотлар сиррасига киради.
Хулоса қилиб айтганда, илғор хорижий амалиётлар ва стандартларда рақамли
далилларни баҳолашнинг халқаро даражада тан олинган қоидалари белгиланган [57. Б. 15].
Уларни миллий қонунчиликка мослаштирилиши қуйидаги масалаларни ижобий ҳал
этилишига ёрдам беради:
биринчидан, ҳуқуқни қўллаш фаолияти шаффофлигини таъминланади;
иккинчидан, ишни судга қадар юритиш ва суд босқичларида рақамли далилларни
тўплаш, сақлаш, текшириш ва баҳолашнинг илмий асосланган, объектив, қонуний ва
адолатли механизми жорий этилади;
учинчидан, рақамли далиллар билан ишлаш соҳасида нафақат жиноят судлари учун
балки маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ҳамда ҳакамлик судлари учун ҳам ягона услубий
қоидаларни белгиланади;
тўртинчидан, соҳада давлатлар ўртасида юзага келган низоларда Ўзбекистон
Республикаси манфаатлари ишончли ҳимоясини таъминлаш имкониятини беради.
Хулоса
Хулоса қилиб айтганда, миллий қонунчиликда рақамли далиллар билан ишлаш
қоидаларининг аниқ белгиланиши суд-ҳуқуқ соҳасида юзага келаётган хатоликлар ва
муаммоларни илмий асосланган ҳолда, қонун йўли билан ҳал этиш имконини беради. Шу
маънода, тадқиқот натижалари процессуал қонунчилик тизимида шаклланаётган турли
амалиётларни унификация қилиш учун методо-логик асос бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари, ишлаб чиқилган назарий қоидалар норматив ҳуқуқий ҳужжатларни
тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида ҳам ҳуқуқий атамаларни бир хилда қўллаш билан
боғлиқ муаммоларечимини таъминлайди.
I. Тадқиқот натижаларига кўра, қонун чиқарувчи субъект:
қонун ижодкорлиги фаолиятида “рақамли далил” тушунчасини қўллаши мақсадга
мувофиқдир. Мазкур тушунча ушбу далилларнинг ҳуқуқий ва техник хусусиятларига тўла мос
келади;
рақамли далиллар билан ишлашнинг услубий қоидалари барча процессуал ҳуқуқ
соҳалари (жиноят, фуқаролик, иқтисодий процессуал қонунчилиги ҳамда маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги қонун) учун умумийвамажбурийдир. Сабаби, рақамли
далилларнинг мақбуллиги нафақат ҳуқуқий талаблар билан, балки техник ва аҳлоқий
қоидалар билан ҳам таъминланади.
II. Рақамли далиллар билан ишлаш жараёнида қонунни қўлловчи субъектлар томонидан
қуйидагилар таъминланиши мақсадга мувофиқ:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
275
қонунни қўлловчи субъектларни (суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд) рақамли
криминалистика соҳаси бўйича (камида 1 йил) қайта тайёрлашдан ўтказиш (сабаби, мазкур
субъектлар иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни ҳуқуқий жиҳатдан баҳолайди. Рақамли
далиллар моҳияти ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини билмаслик ишнинг ҳақиқий
ҳолатини текшириш ва баҳолашга тўсқилик қилади);
рақамли далилларни тўплаш, сақлаш, текшириш ва транспортировка қилиш
қоидаларини илғор хорижий амалиётлар ва халқаро стандартларга (ISO/IEC-27035-1, ISO/IEC-
27035-2, ISO/IEC-27035-3, ISO/IEC-27037, ISO/IEC-27038, ISO/IEC-27040, ISO/IEC-27041,
ISO/IEC-27042,
ISO/IEC-27043[56],
ISO/IEC-27044,
ISO/IEC-27050,
ISO/IEC-30121)
мослаштириш;
барча давлат идоралари учун ягона бўлган рақамли далиллар билан ишлаш-нинг аҳлоқ
кодексини тасдиқлаш;
рақамли далиллар билан ишлашнинг процессуал тартибини ишлаб чиқиш. Шу билан
бирга, уларни аутентификация (ҳақиқийлигини текшириш) қилишнинг адолатли, қонуний
ва самарали механизмларини жорий этиш;
тергов ва суд органларини замонавий рақамли криминалистика воситалари билан
жиҳозлаш ва х.к.
III. Қонунни қўлловчи рақамли далилларни баҳолашда қуйидаги мезонларга таяниши
мақсадга мувофиқ:
рақамли далилларни процессуал қонун талабларига риоя қилинган ҳолда
расмийлаштирилганлиги;
рақамли далиллар билан ишлашда аҳлоқ қоидалари риоя этилганлиги;
рақамли далилларни тўплаш, сақлаш, текшириш ва транспортировка қилиш-нинг
илмий асосланган методлари ва воситалари қўлланилганлиги;
рақамли далилларнинг мақбуллиги таъминланганлиги;
экспертнинг кўрилаётган иш бўйича тегишли малака сертификатига эга эканлиги,
экспертиза муассасаси тадқиқот воситаларининг белгиланган тартибда синов ва
аккредитациядан ўтказилганлиги;
рақамли далилларни қийматланганлиги ва унинг яхлитлиги таъминлан-ганлиги
(натижаларни қайта такрорлаш орқали бир хил қийматга эришиш имкониятининг
мавжудлиги).
Ушбу мезонлар рақамли далилларни баҳолашнинг миллий ва халқаро стандартларига
тўла мос келади ҳамдаишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси босқичларида адолатни
қарор топтиришга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Пирматов О.Ш. Иқтисодий ва фуқаролик суд ишларинини юритишда электрон
далилларнинг процессуал жиҳатлари. юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертация. 2020. – Б. 1–155.
2.
Каdirovа М.К., Abdullaev R.К., Khujanazarov A.А., Rahimkulova L.U. Evaluation of the results
of judicial computer and technical expertises by the investigators and the court. 2020. 74 С. DOI:
10.37200/IJPR/V24I6/PR260256. https://www.psychosocial.com/ article/PR260256/13667/.
3.
Вехов В.Б. Электронная криминалистика: понятие и система // Криминалистика:
актуальные вопросы теории и практики: сб. трудов участников меж-дунар. науч.-практич.
конф. – Ростов н/Д., 2017. С. 44–60.
4.
Зуев С.В. Основы теории электронных доказательств: монография / под ред. докт.
юрид. наук С.В. Зуева. М., 2019. – С. 253–270.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
276
5.
Abdullaev R.К. The widespread use ofelectronic technology in criminal proceedings. Journal
of LawResearch. 2020, 2 vol., issue 5. – PP. 1–255.
6.
Пирматов О.Ш. Иқтисодий ва фуқаролик суд ишларинини юритишда электрон
далилларнинг процессуал жиҳатлари // юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертация – Т.; ТДЮУ. 2020. Б. 38. Ўша жойда – Б. 38–39.
7.
Основы теории электронных доказательств: монография / под ред. докт. юрид. наук
С.В. Зуева. – М.: Юрлитинформ, 2019. – С. 253–254.
8.
Оконенко Р.И. «Электронные доказательства» и проблемы обеспечения прав
граждан на защиту тайны личной жизни в уголовном процессе: сравнительный анализ
законодательства Соединенных Штатов Америки и Российской Федерации: дис. ... канд. юрид.
наук. М., 2016.
9.
Пастухов П.С. О развитии уголовно-процессуального доказывания с использованием
электронных доказательств // СПС «Консультант Плюс».
10.
Khamidov B.Kh, Karimov B.Z., Topildieva D.M.. General Theoretical Issues of Improving
Private Forensic Methods In The Field Of Combat Against Cybercrime. Psychology and education
(2021) 58(1): 2705-2712.ISSN:00333077/ 2021. https://doi.org/10.17762/pae.v58i1.1153.
11.
Джонс, Эндрю (2008). Создание лаборатории цифровой криминалистики.
Баттерворт-Хайнеманн. п. 312. ISBN 978-1-85617-510-4. Цифроваякриминалистика –
https://ru.qaz.wiki/wiki/Digital_forensics
12.
Sean E. Goodison, Robert C. Davis, and Brian A. Jackson. Digital Evidence and the U.S.
Criminal Justice System – Identifying Technology and Other Needs to More Effectively Acquire and
Utilize Digital Evidence. 2015.
13.
Saferstein, Richard. A Simplified Guide To Digital Evidence. National Forensic Science
Technology Center®NFSTC Largo, Florida 2015.
14.
Casey, Eoghan (2004). Digital Evidence and Computer Crime, Second Edition. Elsevier. ISBN
0-12-163104-4.
15.
Various (2009). Eoghan Casey (ed.). Handbook of Digital Forensics and Investigation.
Academic Press. p. 567. ISBN 978-0-12-374267-4. Retrieved 2 September 2010.
16.
Andre Arnes. “Digital Forensics”. Hoboken, Norway. John Wiley & Sons Ltd, 2018. – P. 7.
17.
Каримов Бобуржон (2020). Научно-теоретические вопросы категории цифровых
доказательств. Review of law sciences, 5 (Спецвыпуск), 149-153. doi: 10.24412/2181-919X-2020-
149-153.
18.
Xamidov B.X., Karimov B.Z. Some issues in the development of the national cyber security
strategy: problem and analysis. Europe, science and we | Evropa, veda a my | Европа, наука и мы
Education and Science, Czech Republic. 2020. – P. 63.
19.
Karen Kent, Suzanne Chevalier, Tim Grance, Hung Dang. Guide to Integrating Forensic
Techniques into Incident Response // Recommendations of the National Institute of Standards and
Technology NIST Special Publication 800-86. 2006. E-1 p.
20.
U.S. Department of Justice Office of Justice Programs National Institute of Justice. Electronic
Crime Scene Investigation: A Guide for First Responders, Second Edition. 2001. – P. 38.
21.
U.S. Department of Justice Office of Justice Programs National Institute of Justice. Electronic
Crime Scene Investigation: A Guide for First Responders, Second Edition. 2001. – P. 49.
22.
Черданцев А.Ю. Понятие цифровых доказательств, современное состояние и их
роль в доказательственном процессе. Юридическая наука и практика. 2019. Том 15, № 4. C. 55–
60. DOI: 10.25205/2542-0410-2019-15-4-55-60.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
277
23.
Каримов Б.З. Рақамли далиллар категориясининг илмий-назарий масалалари.
Илмий мақола – Т.: ТDYU Yuridik fanlar axborotnomasi – Вестник юридических наук – Review of
Law Sciences. 5 (2020) – Б. 168. (Б. 168–172).
24.
Interpol Global guidelines for digital forensics laboratories. 2019. – P. 13–78.
25.
ACPO Good Practice Guide for Computer-Based Electronic Evidence. Official release version
4.0. – P. 6–66.
26.
https://skachat-besplatno.info/ximfiz/237-doimiy-elektr-toki-va-uning-
1179onunlari.html
27.
Ионова Ю.А., Калитин С.В. Понятие доказательств, имеющих электронную форму и
цифровое содержание: проблемы и перспективы. Статья. Вестник ХГАЭП. 2013. № 1 (63) – С.
53.
28.
Хамидов Бахтиёр Общетеоретические вопросы совершенствования частных
криминалистических методологий в сфере борьбы с киберпреступностью // Review of law
sciences. 2020. № Спецвыпуск. URL: https://cyberleninka.ru/article/ n/obscheteoreticheskie-
voprosy-sovershenstvovaniya-chastnyh-kriminalisticheskih-metodologiy-v-sfere-borby-s-
kiberprestupnostyu (дата обращения: 11.03.2021).
29.
SWGDE Best Practices for Image Authentication, 2018; SWGDE Best Practices for Image
Content
Analysis,
2017; SWGDE
Guidelines
for
Forensic
Image
Analysis,
2017.
https://www.unodc.org/e4j/ru/cybercrime/module-6/key-issues/handling-of-digital-
evidence.html.
30.
Karimov B.Z. Jinoyat ishlari bo‘yicha raqamli kriminalistika imkoniyatlaridan foydalanish.
Monografiya. – T., 2021. – B. 38.
31.
http://www.forensicmall.ru/cat/magnet-forensics/magnet-axiom/.
32.
http://www.forensicmall.ru/cat/category/accessdata/.
33.
http://www.forensicmall.ru/cat/category/belkasoft/.
34.
Криминалистика. Учебник. Коллектив авторов. – Т.: ТГЮУ. 2019. – С. 22.
35.
ИСО/МЭК 9594-8-94 «Информационная технология. Взаимосвязь открытых систем.
Справочник. Часть 8. Основы аутентификации».
36.
Biasiotti, Maria Angela, Jeanne Pia Mifsud Bonnici, Joe Cannataci (eds.) (2018). Handling and
Exchanging Electronic Evidence Across Europe. Springer.
37.
Kasper, Agnes and Eneli Lauritis. (2016). Challenges in Collecting Digital Evidence: A Legal
Perspective. In Tanel Kerikmae and Addi Rull. The Future of Law and eTechnologies. Springer.
38.
Alba, Manuel. (2014). Order out of chaos: technology, intermediation, trust, and reliability as
the basis for the recognition of legal effects in electronic transactions. Creighton Law Review, Vol. 47,
387-521.
39.
Duranti, Lucciana and Corrine Rogers. (2012). Trust in digital records: an increasingly
cloudy legal area.Computer Law & Security Review, Vol. 28(5). – PP. 522–531.
40.
Goode, Steven. (2009). The admissibility of electronic evidence. The Review of Litigation, Vol.
290 – PP. 1–64.
41.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси. – Т.: Адолат нашриёти. 2020.
95-модда.
42.
https://www.unodc.org/e4j/ru/cybercrime/module-6/key-issues/digital-evidence-
admissibility.html.
43.
Хамидов Б. Рақамли экспертиза натижаларини текшириш ва баҳолаш // Общество
и инновации. – 2021. – Т. 2. – №. 3. – С. 91–97.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
278
44.
Albert J. Marcella, Jr. Doug Menendez. “Cyber Forensics: A Field Manual for Collecting,
Examining, and Preserving Evidence of Computer Crimes”. 2nd Edition. New York, USA. Taylor &
Francis Group, LLC. 2008. – P. 498.
45.
Anthony T.S. Ho and Shujun Li. “Handbook of digital forensics of multimedia data and
devices”. Guildford, UK. John Wiley & Sons, Ltd., 2015. – P. 688.
46.
Richard Boddington. “Practical Digital Forensics”. Birmingham, UK. Packt Publishing Ltd.,
2016. – P. 372.
47.
Andre Arnes. “Digital Forensics”. Hoboken, Norway. John Wiley & Sons Ltd, 2018. – P. 366.
48.
Joakim Kävrestad. “Fundamentals of Digital Forensics”. Skövde, Sweden. Springer
International Publishing, 2018. – P. 227.
49.
Фаткуллин Ф.Н. Общие проблему процессуального доказўвания. Казань, 1973. – С.
150.
50.
Andre Arnes. Digital Forensics. John Wiley & Sons, Inc., 111 River Street, Hoboken, USA 2018
– PP. 68–69.
51.
Vassil Roussev. Digital Forensic Science: Issues, Methods, and Challenges. – Morgan &
Claypool Publishers series. University of Texas, San Antonio. 2016. – P. 10.
52.
Goodstein D. Reference Manual on Scientific Evidence, 3rd ed., National Academies Press,
2011, ch. The Admissibility of Expert Testimony. – PP. 37–54.
53.
SWGDE Overview of the Accreditation Process for Digital and Multimedia Forensic Labs,
2017.
54.
Antwi-Boasiako and Venter, 2017; US National Institute of Justice, 2004.
55.
Б.Х. Хамидов. Кибержиноятларни тергов қилишда эксперт кўрсатув-ларини
текшириш ва баҳолаш. International conference science and education / uluslararasi konferans bilim
ve eğitim. 2021. http://doi.org/10.37057/T_1 (155–158).
56.
Хамидов Б. Рақамли экспертиза натижаларини текшириш ва баҳолаш // Общество
и инновации. – 2021. – Т. 2. – №. 3. – С. 91–97.
57.
Khamidov B. (2021). General-theoretical issues related to digital evidence: problem and
solution. Norwegian Journal of Development of the International Science, (63-2), 8-16. doi:
10.24412/3453-9875-2021-63-2-8-16.
58.
https://webstore.iec.ch/preview/info_isoiec27043%7Bed1.0%7Den.pdf.
