Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of the forensic prosecutor in improving the
investigation and ensuring the protection of the rights and
freedoms of the individual
Istam ASTANOV
1
,
Asrorjon TURGUNOV
2
Academy of the General Prosecutor's Office
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
This article discusses the need for prosecutors, their
participation in solving crimes, their role in organizing criminal
investigations, the quality of the investigation and, thereby, the
effectiveness of protecting the rights and freedoms of citizens.
The article presents the practice of introducing the position of a
forensic prosecutor, recommendations and proposals for the
further development of this area.
2181-
1415/© 2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
crime,
pre-investigation
investigation,
inquiry,
preliminary investigation,
examination,
forensic prosecutor,
investigator,
investigator
Тергов
фаолиятини
такомиллаштириш
ҳамда
шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни
таъминлашда прокурор
-
криминалистнинг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноят,
терговга қадар текширув,
суриштирув,
дастлабки тергов,
экспертиза,
Мазкур мақолада прокурор
-
криминалист фаолиятига
бўлган эҳтиёж, уларнинг жиноятларни фош этишдаги
иштироки, жиноятларни тергов қилиш фаолиятини ташкил
қилишдаги роли, тергов сифатини ва шу орқали
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
самарадорлигини оширишдаги аҳамияти ёритилган.
1
Doctor of Law, Professor, Academy of the General Prosecutor's Office, Tashkent, Uzbekistan
2
Lecturer, Academy of the General Prosecutor's Office, Tashkent, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
500
прокурор
-
криминалист,
суриштирувчи,
терговчи.
Мақолада прокурор
-
криминалист лавозимини жорий этиш
амалиёти, бу соҳани янада ривожлантириш бўйича тавсия
ва таклифлар келтирилган.
Роль прокурора
-
криминалиста в совершенствовании
расследования и обеспечении защиты прав и свобод
личности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
преступление,
доследственное
расследование,
дознание,
предварительное
следствие,
экспертиза,
прокурор
-
криминалист,
следователь,
следователь
В данной статье рассматривается необходимость
прокуроров, их участие в раскрытии преступлений, их роль
в организации уголовных расследований, качество
расследования и тем самым эффективность защиты прав и
свобод граждан. В статье представлена практика введения
должности
прокурора
-
криминалиста, рекомендации и
предложения
по
дальнейшему
развитию
этого
направления.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 118
-
моддасига кўра, прокурор
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши
устидан назоратни амалга оширади. Унинг асосий фаолият йўналишларидан бири
тезкор
-
қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни,
дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро
этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш
борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва жиноятлар юзасидан дастлабки
тергов олиб боришни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш, суд
ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили
қўлланилишини янада кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада халқаро стандартлар ва
илғор хорижий тажрибани жорий этиш эҳтиёжи ошиб борганлиги сабабли “Суд
-
тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
кафолатларини янада кучайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
ПФ–
6041-
сонли
Фармони қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатда суд
-
тергов фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий
йўналишлари
сифатида:
–
процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш, жиноят процессида далил
-
ларни тўплаш ва мустаҳкамлаш, уларга баҳо бериш тизимини илғор хорижий
тажрибада кенг қўлланиладиган исботлаш стандартларини инобатга олган ҳолда
қайта кўриб чиқиш;
–
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни фош этиш
борасидаги фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
501
–
жиноят ишларини тергов қилиш жараёнига замонавий ахборот
-
коммуни
-
кация технологияларини кенг жорий этиш
ва бошқа омиллар кўрсатилди.
Ушбу фаолият йўналишларида қўйилган вазифаларни бажарилиши
таъминланиши йўли ҳам айнан мазкур ҳужжатда акс эттирилди. Унга мувофиқ,
прокуратура органларининг белгиланган штат бирлиги доирасида Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва
Тошкент шаҳар прокуратуралари тизимида прокурор
-
криминалист лавозимининг
жорий этилиши суд
-
тергов фаолиятини такомиллаштиришнинг ечимларидан бири
сифатида кўрсатиб ўтилди.
Прокурор
-
криминалист фаолиятига нима учун эҳтиёж пайдо бўлди
ҳамда у қандай фаолият билан шуғулланади?
Прокурор
-
криминалист жиноятларни тергов қилиш фаолиятини ташкил
қилиш, ўтказиш, тергов ҳаракатларини кетма
-
кетлигини тўғри танлашда амалий
ёрдам бериш, замонавий техник воситалар ва махсус билим имкониятларидан
фойдаланишга оид таҳлилий ва ташкилий фаолиятни амалга оширувчи
прокурордир.
Жиноятларнинг янги турлари пайдо бўлаётган ва янги турдаги
экспертизалар жорий қилинган бир пайтда одатдаги тергов ҳаракатларини олиб
бориш билан чекланиб қолиб бўлмайди.
Жиноятларни очишда рақамли технологияларни қўллаш, улардан
фойдаланишнинг янги усулларини доимий равишда янгилаб боришда прокурор
-
криминалистлар ўрни беқиёс бўлади.
Прокурор
-
криминалист фаолиятига эҳтиёж нималарда намоён бўлади?
–
тергов ҳаракатларини ўтказиш алгаритмини ишлаб чиқиш лозимлиги;
–
экспертиза турларининг доимий равишда ошиб бораётганлиги ва уларнинг
имкониятларидан доимий хабардор бўлган ҳолда улардан ўринли фойдаланиш;
–
оғир ва ўта оғир жиноятларни тергов қилишга аналитик жиҳатдан
ёндашадиган, терговни тез ва сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
–
суриштирувчи ва терговчиларнинг аксарияти ёш бўлган бир даврда
уларнинг фаолиятини йўналтириб борувчи профессионал мутахассисга бўлган
эҳтиёжнинг ошиб бораётганлиги;
–
мураккаб, пухта ўйлаб, замонавий технологиялардан фойдаланиб содир
этилган жиноятларни очишда аниқ чуқур таҳлил қилинган қарорлар қабул
қилишда ёрдамлашувчи шахснинг мавжуд эмаслиги;
–
терговчилар учун тавсиялар ишлаб чиқувчи тажрибали мутахассислар
контингентини шакллантириш лозимлиги.
Прокурор
-
криминалист қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланади:
–
терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнларида
процессуал ҳаракатларини ўтказиш кетма
-
кетлигини тўғри танлаш, сифатли
ўтказиш бўйича йўл
-
йўриқлар бериш;
–
терговни режалаштириш, жиноят юзасидан версиялар (тусмолларни)
шакллантириш ҳамда тергов ҳаракатларни (воқеа жойини кўздан кечириш, тинтув,
таниб олиш учун кўрсатиш ва бошқа тергов ҳаракатларини) тўғри кетма
-
кетликда,
сифатли ташкил қилиш ва ўтказилишини таъминлашда суриштирувчи ва
терговчига ёрдам бериш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
502
–
процессуал ҳужжатларни тўлиқ ва сифатли расмийлаштириш бўйича
маслаҳатлар бериш;
–
суриштирув ва тергов жараёнида йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида
бартараф этишга яқиндан ёрдам берувчи;
–
суриштирувчи ва махсус билим эгалари бўлган экспертлар ўртасида
боғловчи вазифасини ўтаб, экспертиза текшируви учун намуналар олишда эътибор
қаратилиши лозим бўлган жиҳатларни кўрсатиб ўтиш, уларни олиш, тўғри
расмийлаштириш, сақлаш ва экспертиза турини тўғри танлаб, тайинлаш ва эксперт
олдига қўйиладиган саволларни тўғри шакллантиришда ёрдам бериш;
–
жиноятларни очишда замонавий техника технологияларни қўллаш.
Бугунги кунда кибержиноятлар, ахборот технология соҳасидаги жиноят сони ошиб
бораётганлиги тергов ҳаракатлари ўтказишда 3D видео тасвир воситалари, 3D фото
суратга олиш, воқеа жойини дронлардан фойдаланиб видео ва фото суратларга
олиш, намуналар модулларини ясашда 3D принтерлардан фойдаланиш каби янги
воситалардан фойдаланиш давр талаби ҳисобланади. Уларни терговда кенг
қўлланилишини таъминлаш жиноятларни тезкор ва ҳар томонлама сифатли
очилишига таъсир қилади;
–
тергов фаолиятини кейинги ривожи учун илмий ёндашишга асосланган
тергов фаолиятини сифатини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш;
–
тергов фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган услубий қўлланмалар
ишлаб чиқишдан иборат ҳисобланади.
Бугунги кунда оғир ва ўта оғир жиноятларни очишда янги ёндашувлар,
тактик усулларни ҳамда замонавий техника технологияларни қўллашга бўлган
эҳтиёж ошиб бормоқда.
Фармонда қайд этилган яна бир муҳим вазифалардан бири прокурор
-
криминалистларни замонавий махсус жиҳозлар билан таъминлаш чораларининг
кўрилиши белгиланганлиги бўлди.
Унга мувофиқ, Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлинмалари ва Ички
ишлар бош бошқармаси тергов бошқармасининг фаолиятини халқаро стандартлар
ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ намунавий тарзда ташкил этиш, бунда
уларни замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозланган автотранспорт
воситалари, процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тизимлари ҳамда
стенография юритиш ускуналари билан таъминлашга, шунингдек, хизмат биносида
махсус тергов ҳамда гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳимоячи билан холи
учрашиш хоналарининг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Прокурор криминалистлар томонидан бугунги кунда прокуратура соҳаси
олдида турган вазифаларни амалга ошириш ҳамда қонунийликни таъминлаш
орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари муҳофазасини таъминлаш бора
-
сида бир қатор самарали ишлар олиб борилиши таъминланиб келинмоқда.
Масалан, Фармон талабларига кўра, бундан 10 йил олдин штат бирликлари
қисқартирилиб юборилган прокурор
-
криминалист лавозими қайта жорий
қилиниб, Бош прокурорнинг 28.09.2020 йилдаги буйруғи билан прокуратура
органлари тизимида 17 та прокурор
-
криминалист штат бирликлари ташкил
этилди.
Бошқарма прокурор
-
криминалисти томонидан прокуратура органлари
терговчиларнинг видеокамералар, диктофон, веб
-
камера ва бошқа замонавий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
503
криминалистик техникалар билан таъминланиш даражаси таҳлил қилиниб, 363 та
камера, 503 та веб
-
камера ва 414 та диктофонлар билан таъминлаш чоралари
кўрилди. Жойларда прокурор
-
криминалистлар 79 та предметдан иборат “Тергов
чемодани” билан таъминланди.
Шунингдек, прокуратура органларида тергов қилиниб, натижасига кўра фош
этилмаган жиноят ишлари ҳамда бедарак йўқолган фуқаролар ва шахси номаълум
мурдалар бўйича ички ишлар органларининг тезкор
–
қидирув фаолияти таҳлил
қилинди.
Натижаларига кўра, бедарак йўқолган фуқаролар ва шахси номаълум
мурдаларга оид маълумотларни доимий равишда солиштириб бориш, маълумот
-
ларни ўзаро тезкор алмашиш, қисқа муддатларда бедарак йўқолганларни топиш ва
номаълум мурдаларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида бошқарма
томонидан ушбу тоифадаги маълумотларнинг электрон шаклдаги ягона базаси
яратилди ва мазкур базани юритиш ва доимий янгилаб бориш мақсадида Ички
ишлар вазирлигига тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, 2021 йил 5 октябрда жиноятларни фош этиш ва қидирув
тадбирларини янада жадаллаштириш юзасидан Ички ишлар вазирлигига Кўрсатма
берилди.
Шу билан бирга, узоқ йиллардан очилмасдан келаётган қотиллик
жиноятларини фош этишга жиддий эътибор қаратилиб, ушбу тоифадаги жиноят
ишларини назорат тартибида ўрганиш, жиноятчиларни тергов
-
тезкор йўллар
билан аниқлашнинг қатъий чоралари кўрилди.
Натижада, бевосита бошқарма прокурор
-
криминалист ташаббуси билан
республика бўйича жами 12 та узоқ йиллар давомида очилмай келаётган қасддан
одам ўлдириш жиноятларининг фош этилиши таъминланди.
Мисол учун, Қашқадарё вилоятида Ғ.
Т.нинг ўлими юзасидан қўзғатилган
жиноят иши бўйича 2021 йил 9 апрелда берилган бошқарма кўрсатмасидан сўнг иш
бўйича олинган бармоқ излари бўйича дактилоскопик
экспертиза
ўтказилган.
Натижада, бармоқ излари фуқаролар О.М. ва А.Т.га тегишли эканлиги аниқланиб,
улар жанжал оқибатида бундан 9 йил олдин Ғ.Т.ни қасддан ўлдирганликлари фош
этилган ва уларнинг берган кўрсатувларига асосан Ғ.Т.нинг жасади 2021 йил
17 октябрда Чироқчи
туманидаги
даладан
топилди.
Худди шу каби Бахмал туманида фуқаро Б.Х. нинг, Пахтаобод туманида Л.Э.
нинг бедарак йўқолганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш
ҳақидаги ноқонуний қарорлар бошқарма томонидан бекор қилиниб, жиноят иши
қўзғатилганидан сўнггина уларнинг қотиллик қурбони бўлганлиги аниқланган.
Хусусан, тергов давомида
фуқаро У.Р. рашк замирида Б.Х.ни 7 йил олдин Т.П.
таъмагирлик ниятида Л.Э.ни 3 йил олдин қасддан ўлдиргани аниқланиб,
жабрланувчиларнинг жасадлари кўмилган жойдан топилди.
Бундан ташқари, Учтепада Л.К.нинг жасади топилганлиги, Бўстонлиқда
К.А.нинг бедарак
йўқолганлиги, Фарғона шаҳрида М.Х.нинг жасади топилганлиги,
Оққўрғонда вояга етмаганлар Ш.М., Ё.У. ва О.С.нинг бедарак йўқолганлиги, Яшнобод
туманида М.А.нинг бедарак йўқолганлиги, Марҳамат туманида И.А.га нисбатан
қотиллик содир этилганлиги, Нурафшонда И.М.нинг бедарак йўқолган
-
лиги,
Деновда Ш.Ж.нинг бедарак йўқолганлиги, Чинозда И.А.нинг бедарак йўқолганлиги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
504
ҳолатлари юзасидан очилмасдан қолган қасддан одам ўлдириш жиноятлари
бошқарма прокурор
-
криминалисти ташаббуси билан фош этилиши таъминланди.
Амалда мавжуд бўлган ҳолатлар, ютуқлар билан бир қаторда соҳани
ривожлантиришда айрим чора
-
тадбирларни амалга ошириш, қонунчиликка
ўзгартиришларни киритиш тавсия қилинади.
1.
Махсус жиҳозлар сифатида қўшимча равишда прокурор
-
кримина
-
листларни махсус қидирув воситалари (металл қидирув воситалари, шуп, тралл),
микроскоп, дронн, 3D форматда ишловчи техник воситалар, турли нурларда
ишловчи воситалар билан таъминлаш лозим ҳамда уларни доимий равишда
замонавий турлари билан янгилаб бориш самарали натижа беради.
2.
Прокурор
-
криминалистни Жиноят процессуал кодексида мақомини
белгилаш ва унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонунда аниқ кўрсатиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.
3.
Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш жараёнида
далилларни топиш ва тўплаш, ушбу жиноятларни
тергов қилиш методикасини
ишлаб чиқиб, терговчига амалий ёрдам бера оладиган махсус прокурор
-
кримина
-
листлар гуруҳини шакллантиришга бўлган эҳтиёж мавжуд.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қиладиган бўлсак, “Суд
-
тергов
фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини
янада кучайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
Фармони доирасида шакллантирилган прокурор
-
криминалист
лавозими тергов сифатини ва шу орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш ҳамда кафолатлаш имконини берди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Astanov I.R., Davronov A.R. Prosecutor's supervision at the stage of the
preliminary examination in the field of information technologies. International journal of
research. Volume 07 Issue 04. April 2020. P. 80-87.
2.
Astanov I.R. The way of improvement of Activity of experts and recerch of
objects of expertise on criminal cases. The American journal of Political science law and
criminology. ISSN: 2693-0803 SJIF2021: 5.952. Cite-Factor 2021: 1.11. Vol.03 Issue12. P-
76-88.
3.
Astanov I.R. Procedural order of carrying out expertise on criminal cases.
ProAcad
emy журнали 2021/2
-
сонли. 3
-
19 б.
4.
Astanov I.R. General characteristic and problems of expertise in criminal trial in
Uzbekistan. International Journal of Advanced Research (2016), Volume 4, Issue 1-8. P. 1-
8.
