Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Modeling the process of professional training of a specialist
Mukaddas KARIMOVA
1
Fergana State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021
The article describes the modernization of higher pedagogical
education, the regulatory framework, types of activities, the
process of training future specialists, a description of
professional activities, modeling of the process of vocational
training.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
professional activity,
modernization,
differentiation,
modeling.
Мутахассисни касбий тайёрлаш жараёнини моделлаштириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
касбий фаолият,
модернизациялаш,
дифференциацияланиш,
моделлаштириш.
Ушбу мақолада oлий педагогик таълимни модерни-
зациялаш, меъёрий-ҳуқуқий таъминотлар, фаолият тур-
лари, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни, касбий
фаолият тавсифи, мутахассисни касбий тайёрлаш жараёни-
ни моделлаштириш баён этилган.
Моделирование процесса профессиональной подготовки
специалиста
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
профессиональная
деятельность,
модернизация,
дифференциация,
моделирование.
В
статье
описаны
модернизация
высшего
педагогического образования, нормативно-правовая база,
виды
деятельности,
процесс
подготовки
будущих
специалистов, описание профессиональной деятельности,
моделирование процесса профессиональной подготовки.
1
Associate Professor, Fergana State University, Fergana, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
275
Бугунги
кунда
мамлакатимизда
ижтимоий-иқтисодий
ва
маданий
тараққиёти истиқболини белгилаш, жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари сафидан
муносиб ўрин эгаллашга интилиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш,
маҳаллий шарт-шароит, иқтисодий ва интеллектуал ресурсларни инобатга олган
ҳолда жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб ислоҳотларнинг амалга оширилаёт-
ганлиги янгидан-янги ютуқларга эришишни таъминламоқда.
Олий педагогик таълимни модернизациялаш мустақил Ўзбекистоннинг
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий соҳаларидаги динамик жараёнлар,
миллий педагогик таълимнинг устувор моделини шакллантириш, инновацион
таълим муҳитида муҳим йўналишларни яратиш билан узвий боғлиқ. Ўзбекистон-
нинг таълим тизимини Европа мамлакатларидаги Болония жараёнига мослаш-
тириш педагогик таълим мазмунини тубдан янгилашни талаб қилмоқда.
Унинг лейтмотиви таълимдаги эскирган, унинг ривожланишига тўсиқ
бўладиган тартиб-қоидалар ва тамойилларни йўқ қилиш, тоталитар жамиятга хос
бўлган таълимни мафкуралаштиришдан воз кечиш, ўқув ва дарс жараёнларида
кераксиз материалларни чиқариб ташлаш, уларни янги мазмун билан бойитиш,
реал тарихий жараёнга, замонавий ижтимоий-маданий воқеликларга яқинлаш-
тириш мослаштириш ва таълимдаги ўзгаришларни прогнозиш-лаштиришга
қаратишни талаб этмоқда. Ҳозирги вақтда таълим сиёсатини демократлаш-
тиришга, хусусан, таълим тизимини марказлаштирмаслик ва олий таълим
муассасасаларининг мустақиллигини оширишга, ўқитувчилар ва талабаларнинг
онгли сафарбарлигига кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Халқаро тажрибаларга кўра, таълим амалиётининг дифференциацияланиши
ва инновационлик шароитида ишлашга, янгиликларни амалий жорий этишга
қодир профессионал педагоглар тайёрлаш олий таълимнинг стратегик вазифа-
ларидан ҳисобланади. Ҳозирги замон жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида
рўй бераётган катта ўзгаришлар касбий фаолиятнинг мазмуни ва характерини
сифат жиҳатдан қайта ўзгартиришни, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-касбий
сафарбарлиги даражасини, рақобатбардошлигини белгиловчи сифатлар (назарий
билим ва амалий тайёргарликнинг узвийлиги ва бирлиги, касбий компетентлик,
мослашувчанлик ва касбий сафарбарлик, касбий вазифаларни ҳал этиш усулларини
эгаллаш, турли касбий муаммоларни еча билиш қобилияти, ўзига ишонч,
масъулият, муваффақиятга интилиш, фаол ҳаётий ва касбий позиция, ўзининг
амалий тажрибасини мунтазам бойитишга тайёргарлик)ни талаб этмоқда.
Мамлакатимизда бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлигини такомил-
лаштириш масаласига педагогик таълимнинг янгиланиши (модернизацияланиши)
характерини белгилаб берувчи ҳужжатларда муҳим ўрин ажратилган.
“Модернизация” атамаси турли луғатлар (сиёсий, бизнес, тарихий, ижтимоий-
сиёсий, иқтисодий, техник луғатлар) да ҳар хил талқин этилади.
Модернизация (moderne юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, энг янги деган
маънони англатади) – объектни такомиллаштириш, яхшилаш, янгилаш, уни янги
талаб ва меъёрларга, техник шарт-шароитларга, сифат кўрсаткичларига
мослаштиришдир.
“Модернизация” атамасини педагогик нуқтаи назардан талқин этадиган
бўлса, у педагогика соҳасидаги ўзгариш ва янгиланишларни англатади.
Модернизация ҳисобига анъанавий педагогик таълим (у педагогикадаги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
276
анъанавий тартиб-қоидалар ва тамойиллари асосида ривожланади ва инновация-
ларни тезда қабул қилавермайди) замонавийлаштирилади. Модерназион
жараёнлар натижасида педагогик соҳалардаги янгиланишлар, ўзгаришлар,
инновациялар маъқулланади ва анъанавий таълим инновацион нуқтаи назардан
қайта англанади ва талқин этилади. Албатта, ҳар қанада ўзгариш ва янгиланиш-
ларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва меъёрий-ҳуқуқий таъминоти мавжуд
бўлади.
Қуйидаги педагогик таълимдаги ўзгаришларга, янгиланишлар, уни
моденизациялашга асос бўлган ва бўлаётган меъёрий-ҳуқуқий таъминотлар ҳақида
сўз юритилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда таълим соҳасини ислоҳ
қилишга, кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан такомиллаштиришга, хусусан,
тизимга ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини татбиқ этишга жиддий
эътибор қарата бошлади. Бу борадаги ислоҳотлар 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 22 майдаги “Олий
ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2017 йил
30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигини ташкил
этиш тўғрисида”ги, 2020 йил 27 февралдаги ПҚ–4623-сон “Педагогик таълим
соҳасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ва бошқа кўплаб қарорлар ва
концепцияларда ўз аксини топган.
Эътибор берадиган бўлсак, мазкур қарорларда узлуксиз таълим тизимининг
деярли барча турлари қамраб олинганлигини кўришимиз мумкин. Қолаверса,
“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси”да ҳам таълим соҳасини тубдан такомиллаштиришга
эътибор қаратилган. Таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга
қаратилган мазкур ҳужжатларнинг барчасида соҳага инновацияларни киритиш,
хорижий тажрибаларни ўзлаштириш, ижодий ёндашувларни қўллаб-қувватлаш,
таълим турлари ўртасидаги интеграция жараёнларини кучайтириш билан боғлиқ
умумий жиҳатлар мавжуд.
Хорижий мамалакатларнинг таълим тизими амалиётида шахс креативлик
сифатларида шакллантириш ёки ривожлантиришга хизмат қиладиган кўплаб
метод ва стратегиялар қўлланилади. Ушбу метод ва стратегияларнинг дидактик
аҳамияти шундаки, улар талаба ва ўқувчиларни ўқув материаллари юзасидан чуқур
ўйлашга мажбур қилади. Педагогика ва психологияда бўлажак ўқитувчи фаолияти-
ни яхлит тизим сифатида ўрганиш муҳим илмий-амалий муаммолардан бири
ҳисобланади.
Уни ҳал этишда, моделлаштириш муҳим ўрин тутади. “Моделлаштириш”
тадқиқотчилик фаолиятининг яхлит туркумини акс эттиришга хизмат қилади.
Н.Ф. Тализина томонидан, мутахассисни касбий тайёрлаш жараёнини
моделлаштиришга нисбатан умумметодологик ёндашув ишлаб чиқилган. Моделда
кутилаётган натижа ва унга эришиш йўлларининг узвий бирлиги акс этиши
зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтади [13].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
277
Касбий тайёргарликнинг сифати қуйидаги учта асосий вазиятнинг асослан-
ганлик даражасига боғлиқдир: ўқитиш мақсадлари (нима учун ўқитилади?),
ўқитиш мазмуни (нима ўқитилади?) ва ўқув жараёнини ташкил этиш тамойилари
(қандай ўқитилади?) даражасига боғлиқ бўлади.
Бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни мураккаб хусусиятга эга бўлиб,
бу жараёнда мақсаднинг аниқ белгиланиши лозим.
Бўлажак мутахассисларни тайёрлаш қуйидаги учта таркибий асосдан ташкил
топади:
1.
Янги ижтимоий босқичга хос бўлган хусусиятлар асосида юзага келган
фаолият турлари.
2.
Касбий талаблари аниқ кўрсатиладиган фаолият турлари.
3.
Давлатнинг ижтимоий-сиёсий тузилмаси ҳамда унинг маънавий-ахлоқий
тизими моҳиятига кўра ташкил этилувчи фаолият турлари.
Юқорида келтирилган фаолият асослари маълум мутахассис учунгина эмас,
балки барча мутахассисликлар вакиллари учун ҳам зарур бўлган маҳорат
(шунингдек, маълум билимлар) ни ўз ичига олади. Масалан, ўқиш маҳорати,
жамоани бошқара олиш, ижтимоий фаолиятни ташкил этишга тайёрлик. Кейинги
икки фаолият тури маълум касб учун қўйилувчи аниқ талаблар даражасини
белгилайди.
Аммо, олий маълумотли мутахассислар томонидан ташкил этилувчи фаолият
турларига кўра барча талабларни қуйидаги учта гуруҳга бирлаштириш мумкин:
1) тадқиқотчилик фаолиятини олиб боришга имкон берувчи маҳорат;
2) умуммуҳандислик ва ихтисослик фанлари бўйича назарий ва амалий
масалаларни ҳал этишда зарур бўладиган маҳорат;
3) талабаларни педагогик ва методик фаолиятга тайёрлашни таъминловчи
маҳорат.
Ўқитувчи аввало таълим мазмунини лойиҳалаштириш билан боғлиқ
қуйидаги маҳоратлар тизимини эгаллаб олиши керак: ўқитиш мақсадларини
(таълимий, тарбиявий ва ривожлантириш) конструктив тасвирлаш; талабаларда
маълум касб фаолияти бўйича билим, кўникмаларнинг шаклланганлик даражасини
акс эттирувчи кўрсаткичларни аниқлаш; ушбу кўрсаткичларнинг акс этишига
имкон берувчи чизмалар, схемалар, лойиҳалар, техник-технологик ҳамда
ташкилий-иқтисодий машқлар ва таълим методлари, шаклини тўғри танлаш; улар-
нинг кетма-кетлигини аниқлаш; талабалар томонидан назарий ва амалий билим ва
кўникмаларнинг шакллантирилиши ва ҳоказолар борасидаги зарур маълумотларга
эга бўлишни таъминловчи кўрсаткичларни аниқлаш.
Касбий шаклланиш жараёнида ўқитувчиларнинг индивидуал хусусият-
ларини ўрганиш, ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш ҳамда унинг натижаларини
баҳолаш муҳимдир. Ўқув фаолиятининг зарур тарбиявий натижасини аниқлашга
хизмат қилувчи маҳоратлар алоҳида тизимни ташкил этади. Маънавий дунёқараш
ва унинг моҳияти ҳамда умумий маданиятлилик даражасига қўйилувчи талабларни
ўз ичига олади.
Бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни фаолият самарадорлигига
таъсир кўрсатувчи ва осон ташҳис (диагностика) қилинадиган таркибий қисм-
ларни ўз ичига олиши зарур.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
278
Бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни – бу ишлаб чиқариш соҳасида
юзага келадиган муаммоли вазиятларни муваффақиятли ҳал этилишини таъмин-
ловчи, маълум сифатларни таърифловчи ҳамда касб эгасининг мустақил билим
олиши ва ўзини ривожлантиришини акс эттиради.
Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда касбий фаолиятнинг маълум тури
учун мувофиқ келадиган шахсий сифатлар тўплами тартибга солиниши керак.
Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда малакавий тавсифнома борасидаги
яхлит ва амалий аҳамиятга эга маълумотлар Е.М. Борисова томонидан аниқланган.
Муаллиф фикрича, малакавий тавсифноманинг тузилмаси қуйидагилардан иборат:
1.
Шахсий хусусиятлар.
2.
Фаолиятнинг асосий соҳа ва турлари.
3.
Улар фаолият олиб борувчи ташкилотларнинг турлари.
4.
Улар эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар.
5.
Шахсий сифатларга нисбатан қўйилувчи талаблар.
6.
Касбий маҳорат қўйилувчи талаблар.
7.
Лавозим бўйича амалга оширилувчи вазифаларнинг тартиби.
8.
Касбий билим даражасига қўйиладиган талаблар [9].
Ўқитувчининг малакавий тавсифномасида қўйидагилар ўз ифодасини
топади:
I. Фаолиятнинг асосий соҳаси ва турлари:
а) фаолият соҳаси: 1) таълим; 2) бошқарув ва бошқалар.
б) фаолият турлари:1) ўқув; 2) методик; 3) тарбиявий; 4) ташкилий; 5) илмий
(раҳбарлик); 6) кадрлар билан ишлаш; 7) тадбиркорлик; 8) экспертлик ва
бошқалар.
II. Улар фаолият олиб борувчи ташкилотлар: 1) олий таълим муассасалари;
2) олий таълимдан кейинги таълим муассасалари (малака ошириш курслари ва
кадрларни қайта тайёрлаш марказлари); 3) таълимни бошқариш органлари;
III. Шахсий сифатларга талаблар: 1) психологик; 2) мулоҳазали; 3) ахлоқий;
4) фаолиятни ташкил этиш маҳорати ва усулларига қўйилувчи талаблар.
Меҳнат фаолиятининг умумий (ижтимоий, технологик, иқтисодий,
санитария-гигиеник) хусусиятлари энг оммалашган касбий тавсифномада касбий
фаолиятнинг мақсади, предмети, усули, натижаларни баҳолаш мезони, зарур
малакавий хусусиятлари, воситаси, шарти, ташкил этилиши, меҳнат кооперацияси,
меҳнат омилкорлиги, хавф-хатар турлари ва уларнинг ишчи ҳаёти ва фаолиятига
бўлган салбий таъсири ёки фаолият натижаси учун фойдаси каби ҳолатлар ўз
аксини топади.
Сўнгги пайтларда таклиф этилаётган таҳлилий касбий тавсифномада “касбий
фаолият ва шахснинг касбий аҳамиятли сифатлари, унинг алоҳида жиҳатлари эмас,
касб (ёки касбий фаолият) нинг психологик тузилмасини умумлаштирувчи
меъёрий ва морфологик кўрсаткичлар” ёритилади.
Таҳлилий касбий тавсифномада қуйидаги икки блокнинг алоҳида қайд
этишнинг зарурлиги таъкидланади:
1) маълум шахсга боғлиқ бўлмаган ва ижтимоий тажрибаларга асосланувчи
касбий фаолиятнинг объектив хусусиятларини тавсифлаш;
2) объектив фаолиятга симметрик, бироқ у билан мос келмайдиган
психологик мазмунга эга фаолият ва унинг сифатларини тавсифлаш. Бошқача
қилиб айтганда, аналитик профессиограммада касбий фаолият меъёри, психологик
тузилмаси ҳамда ишчининг психологик сифатлари алоҳида қайд этилади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
279
Анча мураккаб турдаги профессиограмманинг таркибий тузилмаси, касбий
фаолиятнинг моҳияти, шунингдек, мутахассис шахсини тавсифлаш (трудограмма
ва психограмма) имкониятини берувчи тузилма билан танишамиз.
“Касбий фаолият тавсифи” (трудограмма)нинг мазмунида қуйидагилар акс этади:
1.
Касбнинг йўналганлиги, вазифаси, унинг жамиятдаги ўрни ва роли
(моддий маҳсулот ёки ғоялар ишлаб чиқариш, турли ижтимоий соҳаларда хизмат
кўрсатиш, ахборотларни тўплаш, сақлаш ва тарқатиш)нинг инсонга йўналтирил-
ганлиги.
2.
Касбнинг кенг тарқалганлиги (ушбу касб бўйича фаолият олиб борувчи
ташкилотлар).
3.
Касбнинг меҳнат предмети – инсон учун меҳнатни ташкил этиш жараёнида
таъсир кўрсатувчи ижтимоий омиллар (моддий буюмлар, ижтимоий-ғоявий
предметлар – маданият, ахборот, маълум шахс ёки омманинг ижтимоий онги,
нотабиий буюмлар).
4.
Касбий билимлар муайян йўналишда фаолиятни ташкил этишнинг турли
жиҳатлари борасидаги маълумотлар тўплами сифатида.
5.
Самарали натижага эришиш учун фаолият жараёнида қўлланилувчи
техника, технология, ҳаракат, усул, маҳорат ва иш методлари, фаолиятлар ҳамда
уларнинг кўлами, умумлаштирилган ва автоматлаштирилганлиги.
6.
Меҳнат воситалари – зарур меҳнат маҳсулотини олиш йўлида хусусий
мақсадни амалга ошириш, меҳнат предметига таъсир кўрсатиш мақсадида инсон
томонидан фойдаланадиган ижтимоий (моддий ва маънавий) омиллар. Меҳнат
воситалари сирасига иш қуроллари, асбоб-ускуналар, копьютерлар ҳамда мантиқий
фикрлаш, ахлоқий ва эстетик баҳолаш тизим ва кўрсаткичлари киради.
7.
Меҳнат шароитлари: меҳнат ва дам олиш тартиби, уларни ўзгартириш
имкониятлари; ижтимоий муҳит хусусиятлари; меҳнатнинг санитария-гигиеник
омиллари; иш жойи, меҳнат суръати, жадаллиги ва ишнинг давомийлиги.
8.
Меҳнатни ташкил этиш ва бу борада ҳамкорликка эришиш: ушбу касб учун
характерли бўлган индивидуал, ҳамкорликка асосланувчи ва гуруҳли фаолият
турлари: касбий муносабатлар турлари ва унда унинг иштирокчилари тутган ўрин,
улар ўртасида меҳнат воситалари ва маҳсулотларнинг алмашиши; ишни бажариш
меъёрлари ва муддати; лавозимлар ёки лавозимлар тартиби бўйича бўйсуниш, касб
доирасидаги ижтимоий мавқе ва мансаб.
9.
Меҳнат маҳсулоти (ёки унинг натижаси): инсон томонидан меҳнат
жараёнида содир этилувчи сифат ва миқдор ўзгаришлари, меҳнат натижаларини
баҳолаш кўрсаткичлари, меҳнат натижасининг муайян даражаси (меҳнатни касб
тақозоси учунгина бажарилишидан ижодий хусусият касб этишига эришилиши),
қатъий тартибларнинг белгилаб қўйилиши.
10.
Касбий маҳоратнинг мавжуд даражалари ва малакавий разрядлар, уларга
ҳақ тўлаш тартиби.
11.
Мутахассиснинг хулқи: психологик ва ижтимоий хавфсизлик, касбий
фаолиятида қулай микромуҳитнинг мавжудлиги; ижтимоий кафолатлар, меҳнат ва
дам олишга ҳақ тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш; меҳнат фаолиятини бажариш-
нинг индивидуал методини танлаш ва операцияларни индивидуал тарзда
ўзгартириш ҳуқуқининг мавжудлиги, малакани ошириш, турдош касблар бўйича
қайта тайёрлаш борасидаги имтиёзлар, лавозим бўйича “ўсиб бориш” тартиби ва
мутахассиснинг касбий жиҳатдан ўсишининг рағбатлантирилиши.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
280
12.
Мутахассиснинг мажбуриятлари: касбий малакани эгаллаш, касбий ҳулқ-
одоб қоидаларининг мажбурийлигини билиш (касбдошлари билан муносабатда
самимий, ахлоқли бўлиш); иш жараёнида касбий ва хизмат сирларини сақлаш
қоидаларига амал қилиш, ҳужжатларни тўғри юритиш; муайян чекланишлар (яъни,
ушбу фаолият жараёнида маълум хатти-ҳаракатларни содир этишнинг
таъқиқланганлиги); лавозим бўйича вазифалар ва мажбуриятлар (у ёки бу
ташкилотда муайян лавозимга кўра мутахассиснинг қандай вазифаларни қай
тарзида бажариши).
13.
Касбнинг инсон хулқ-атвори ва яшаш тарзига кўрсатувчи таъсири.
14.
Ўз-ўзини шакллантириш, физиологик-психологик ривожланиш йўналиш-
лари, биопсихологик ўзгаришлар, касб воситасида қарор топувчи индивидуаллик,
унинг шахсни ривожлантириш борасидаги имкониятлари, касбий жиҳатдан таркиб
топган муайян жамоа ҳамда ижтимоий гуруҳга мансублик.
15.
Касбий фаолиятнинг салбий жиҳатлари: қийинчиликлар, касбий фаолият
жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар, уларнинг турлари ва кўлами, рўй
бериш эҳтимоли бўлган моддий ҳамда маънавий йўқотишлар, мураккаб
вазиятларнинг мавжудлиги, вазиятнинг ўзгарувчанлиги ёки тўхталишларнинг
содир бўлиши, монотонлик, вақтнинг чегараланганлиги, ахборот етишмовчилиги
ёки уларнинг кўплиги; авария ҳолатларининг содир этилиш эҳтимоли, касбий
касалликларни келтириб чиқарувчи ва бошқа психологик ҳолатлар; касбий
жиҳатдан юқори лавозимларга кўтарилишнинг мумкин эмаслиги, паст даражадаги
меҳнат самарадорлиги, мавжуд қоидаларни бузганлик учун белгиланувчи
маъмурий жазо (жарималар) турлари.
Психологик тавсифнома (психограмма – мутахассиснинг маънавий-ахлоқий
ва руҳий қиёфаси). Касбий фаолиятни самарали ташкил этишда ижтимоий-касбий
муносабатлар, касбий жиҳатдан ўсиш, шунингдек, содир бўлиш эҳтимоли бўлган
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун талаб этилувчи психологик
сифатлари муҳим аҳамият касб этади, уларнинг сирасига қуйидагилар киради:
1)
шахсий эҳтиёжлар, ҳаётий мақсад, вазифалар, талаблар, қизиқишлар, шахс
иштирокида ташкил этилувчи муносабатлар мазмуни, қадриятли йўналишлар,
психологик позиция;
2)
касбий интилишлари, талаблари, касбий жиҳатдан ўзини баҳолаш, ўзини
мутахассис сифатида англаш;
3)
психик ҳолат ва ҳиссий (эмоционал) қиёфа;
4)
меҳнат, уни ташкил этиш жараёни ва натижалардан қониқиш (мутахассис-
нинг операционал хусусиятлари);
5)
меҳнат ва касб борасидаги психологик билимлар;
6)
психотехнологиялар, психологик ҳаракатлар, усуллар, методлар, маҳорат
ва техникаси (уларнинг, шахснинг ўзи ва бошқаларга таъсири);
7)
касбий қобилият, касбий салоҳият, касбий жиҳатдан ўсиш имкониятлари;
8)
касбга хос, шу жумладан, ижодий фикрлаш, касбий тажрибани бойитиш
имкониятлари;
9)
касбий жиҳатдан ўсишни режалаштириш ва ривожланиш;
10)
психологик зиддиятлар (касбий фаолиятга мутлақо ёки муайян даражада
мос келмайдиган психик сифатлар, бу ўринда касбга хос операционал зиддиятларни
аниқлаб олиш мақсадга мувофиқдир);
11)
касбий жиҳатдан ўсиш йўналишлари.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
281
Бизнинг назаримизда касбий тавсифнома мазмунида, яна шунингдек, касбий
жиҳатдан тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, алоҳида психологик сифатларини машқ
қилдириш, ўзгартириш, ўрнини тўлдириш, касбий малакани ошириш ва турдош
касбга йўналтириш (шахснинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиш
асосида) масалаларининг ёритилиши мақсадга мувофиқдир.
Мутахассис шахси ва фаолиятини моделлаштиришга нисбатан ёндашув-
ларнинг турлича бўлишига қарамай, илмий тадқиқотларда касбий педагогик
тайёргарлик тизимида мутахассиснинг касбий ва шахсий камолоти, шунингдек,
мутахассисни касбий тайёрлаш жараёнининг моделини яратиш муаммоси тадқиқ
этилмаган.
Буюк Британиялик олим М. Розенберг ўқитувчи фаолиятининг тўққиз
йўналиши ва уларга нисбатан қўйилувчи қуйидаги касбий талабларни ишлаб
чиқди:
−
ўқувчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини билиш;
−
фаолият самарадорлигини баҳолай олиш;
−
ўқув дастурларини ишлаб чиқа олиш лаёқатига эгалик;
−
касбий маҳоратга эга бўлиш;
−
маслаҳатчи бўла олиш;
−
коммуникабеллик лаёқатига эга бўлиш;
−
илмий тадқиқот ишларини олиб бориш қобилиятига эгалик;
−
доимий равишда касбий маҳоратни такомиллаштириб боришга эришиш;
−
шахсини маданий жиҳатдан такомиллашувига эришиш.
Л.М. Митина ўқитувчилик фаолияти моҳиятига таянган ҳолда бўлажак
ўқитувчини касбий-педагогик жиҳатдан тайёрлаш модели қуйидаги учта ўзаро
боғлиқ йўналиш асосида намоён бўлишини қайд этиб ўтади:
1) талабанинг шахси;
2) талабанинг ўқув-ўрганиш фаолияти;
3) талаба томонидан ташкил этилувчи ижтимоий муносабатлар [12].
Шундай қилиб, таянч компетентлик олий педагогик таълимнинг ҳар бир
босқичи учун таълим блоклари ва ўқув фанлари даражасида аниқланади. Таянч
компетентлик тартибини белгилашда касбий педагогик таълимнинг асосий
мақсадларига мувофиқ ижтимоий ва шахсий тажрибанинг моҳияти, ижтимоий
жамиятда касбий фаолиятни ташкил этиш жараёнида ҳаётий кўникмаларни
эгаллашга имкон берувчи асосий турлар муҳим аҳамият касб этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.:Ўзбекистон, 2018.
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган
“Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ–637-сонли Қонуни.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал “Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси
тўғрисида”ги 4947-сонли Фармони.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябр “Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепция-
сини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5847-сонли Фармони.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
282
5.
Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии в подготовке учителя. – Т.:
ТДПУ, 2000. – Б. 80.
6.
Барышева Т.А., Жигалов Ю.А. Психолого-педагогические основы развития
креативности. СПб, 2006. – С. 285.
7.
Бубенов А.В. Коммуникационная культура: Философско-методологический
анализ Электронный ресурс.: дис. канд. философ, наук. М., 2006.
8.
Беспалко О.В.
Социалная
педагогика:
схемы,
таблицы,
комментарии
(учеб.пособие). – М.: Центр учебной литературы, 2009. – 208 с. – ИСНБ 978-966-364-837-81.
9.
Психологическая диагностика [Текст]: Учеб. Пособие / Е.М. Борисова,
М.К. Акимова, В.Т. Козлова и др.; Под ред. К.М. Гуревича, Е.М. Борисовой; Ун-т Рос.
акад. образования. -2-е изд. испр. – М.: Изд-во УРАО, 2000. – С. 301, [1]. – ISBN 5-204-
00244-8
10.
Ишмухамедов Р.Ж.
Инновацион
технологиялар
ёрдамида
таълим
самарадорлигини ошириш йўллари. – Т.: ТДПУ, 2005 й. 2.
11.
Н.А. Муслимов, М.Т. Мирсолиева, Г.Н. Ибрагимова, Р.Дж. Ишҳмуҳаммедов,
А.Б. Тўраев. “Педагогнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш” модули
бўйича ўқув услубий мажмуа. 2019. – Б. 20.
12.
Митина Л.М.
Теоретико-методологические
основания
личностно-
профессионального и карьерного развития / Л.М. Митина // Психолого-
педагогические проблемы развития личности профессионала в условиях
университетского образования. Сборник научных докладов: В 2 томах: Том 1 / Под
ред. Е.Рангеловой – Габрово (Болгария): «ЕКС-ПРЕС», 2014. – С. 526, тираж 500 экз. –
С. 361–366.
13.
Talyzina N. Die takigeits theorie des lernens als grunglage einer neuen didaktik
(Деятельностная теория учения как основа новой дидактики) // Leder Mensch Kann
lernen – Perspektiven einer Kulturhistorischen Pedegogik. – Berlin, 2001. – С. 204–221.
