Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Archeology of the Stone age of the Sokh basin
Mukhriddin PARDAEV
1
National Center for Archeology, Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021
This article is devoted to the study of the Stone Age
monuments of the Sokh Basin and related problems. The
archeology of Sokh of the Stone Age has always interested
archaeologists. The first archaeological research into the
material culture of the Stone Age communities in the Sokh oasis
began in the mid-1950s and continues to this day. In the 1950s
and 1990s, monuments from different stages of the Stone Age
were investigated in the region in the adjacent oases and
foothills. As a result, the Sokh basin was included in the list of
regions where the genesis of mankind took place. However, there
are still different opinions among world scientists about the age
of the Stone Age monuments in the region, the anthropological
finds found in them, and their cultural interpretation.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Sokh basin,
Stone Age,
stone-gallic tradition,
Levallois,
biface,
Haydarkon,
Chashma,
Selungur,
Sarykurgon 1,
Obishir 1-5.
Сўх ҳавзасининг Тош даври археологияси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Сўх ҳавзаси,
Тош даври,
қайроқтош-галкали
анъанаси,
леваллуа,
бифас,
Хайдаркон,
Чашма,
Селунгур,
Сарикургон 1,
Обишир 1-5.
Ушбу мақола Сўх ҳавзасининг Тош даври маконларининг
ўрганилиши ва у билан боғлиқ муаммоларга бағишланган.
Cўхнинг тош даври археологияси археологларни доимо
қизиқтириб келган. Сўх воҳаси тош даври жамоалари
моддий маданиятига оид дастлабки археологик изланиш-
лар ўтган асрнинг 50 йиллар ўрталаридан амалга оширила
бошланди ва ҳозирги кунгача ҳам давом этмоқда. 1950–
1990 йилларда ҳудудда, унга ёндош воҳа ва тоғолди
минтақаларида тош даврининг турли босқичларига оид
маконлар топиб ўрганилди. Натижада, Сўх ҳавзаси
инсоният маданиятининг илк босқичлари шаклланган
1
PhD candidate, National Center for Archeology, Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan, Tashkent,
Uzbekistan.
E-mail: mrreusmuxriddin@gmail.com.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
145
минтақалар рўйҳатидан жой олди. Бироқ, дунё олимлари
ўртасида ҳудуднинг тош даврига оид ёдгорликлари ёши,
уларда топилган антропологик топилмалар ва уларнинг
маданий талқини борасида турли хил фикр-мулоҳазалар
ҳали тингани йўқ.
Археология Каменного века бассейна Сох
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
бассейн Соха,
Каменный век,
каменно-галкальная
традиция,
леваллуа,
бифас,
Хайдаркон,
Чашма,
Селунгур,
Сарыкургон 1,
Обишир 1-5.
Данная статья посвящена изучению памятников
каменного века Сохской котловины и связанным с этими
проблемами. Археология Соха каменного века всегда
интересовала
археологов.
Первые
археологические
исследования материальной культуры сообществ Сохского
оазиса каменного века начались в середине 50-х годов
прошлого века и продолжаются по сей день. В 1950-х и
1990-х годах в регионе были исследованы памятники,
относящиеся к разным этапам каменного века, в
прилегающих оазисах и предгорьях. В результате бассейн
Соха был включен в список регионов, где происходил
генезис человечества. Однако среди мировых ученых по-
прежнему существуют различные мнения о возрасте
памятников каменного века региона, антропологических
находках, обнаруженных в них, и их культурной
интерпретации.
ДОЛЗАРБЛИГИ
Фарғона водийси жумладан, унинг жанубий қисмида жойлашган Сўх дарёси
ҳавзасининг ўрганила бошланганлигига қарийб бир асрдан зиёдроқ вақт ўтди.
Ҳавзада олиб борилган тадқиқотлар натижасида палеолит давридан тортиб сўнгги
ўрта асрларга қадар бўлган даврдаги кўплаб ёдгорликлар аниқландики, бу
инсониятнинг ушбу ҳудудда қадим даврлардан бери интенсив тарзда ҳаёт кечириб
келаётганлигини англатади. Ҳудуднинг иқлими ва ландшафтидаги қулайликлар
қадимдан инсонларини ўзига жалб қилиб келган. Тош даврининг илк босқич-
ларидаёқ инсонлар воҳадаги тоғ унгурлари ва ғорларини макон қилган бўлсалар,
сўнгги босқичида эса дарё ҳавзаси атрофларини ҳам эгаллай бошлайдилар.
Айтиш жоизки, мазкур ҳудуднинг тош даври археологиясини ўрганиш орқали
Евроосиёдаги қўшни ҳудудлар қадимги маданиятлари генезисини ҳамда минта-
қанинг инсоният томонидан ўзлаштирилиши жараёнлари муаммоларини ҳал
қилиш мумкин.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ
Мақола умум қабул қилинган тарихий методлар – тарихийлик, қиёсий-
мантиқий таҳлил, кетма-кетлик, ретроспектив методлар асосида ёритилган. Унда
Сўх ҳавзаси тош даври ёдгорликларининг археологик манба сифатидаги роли ва
уларнинг аҳамияти борасида сўз борган.
Воҳанинг ўрганилиши тарихини бир неча даврларга бўлиш мумкин. Тадқиқот
ишлари дастлаб XIX аср охиридан рус табиатшунос олимлари томонидан бошланган
ва тадқиқотлар асосан кузатув-тавсифий ишларидан иборат бўлган. Бунда янги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
146
ташкил
этилган
Туркистон
археология
ҳаваскорлари тўгарагининг хиссаси катта бўлди.
ХХ асрнинг 30-йилларидан бошланган
ирригация иншоотлари барпо қилиниши ишлари
давомида янги, ҳали рўйҳатга олинмаган кўплаб
ёдгорликлар аниқланиб, воҳа тарихини ёритувчи
кўплаб моддий буюмлар аниқланади. 1939–
1940 йилларда Катта Фарғона канали қурилиши
муно-сабати билан ҳудуддаги кўплаб археологик
ёдгор-ликлар ўрганилади, маълум бўлмаган
ёдгорлик-лар рўйҳатга олинди.
Сўх
ҳавзасининг
археологик
ўрганилиши
Жанубий Қирғиз отряди таркибида Ю.А. Заднепровский томонидан 1954–1958 йилларда
давом эттирилган бўлиб, Баткен, Лайлакон туманлари ва унга туташ ҳудудлар,
жумладан Сўх ҳавзасини ҳам ўрганади (Заднепровский, 1960). Тадқиқотлар якунида
ҳавзада 8 та ёдгорлик аниқланиб, улар эрамизнинг илк асрларидан то ривожланган
ўрта асрларгача бўлган ёдгорликлар эканлиги маълум бўлади.
Ўтган асрнинг 60-80 йиллар олиб борилган тадқиқотлар давомида воҳанинг
юқори минтақалари ва дарё ҳавзалари яқинида тош даврига оид кўплаб ёдгор-
ликлар аниқланиши, ҳудудда антропогонез жараёни қадимдан бошланганлигини
кўрсатди. Я.Ғ. Ғуломов бошчилигидаги Фарғона археологик отряди 1964 йилда
Фарғона водийсида археологик изланишлар олиб бордилар. Отряд турли хил
даврларга оид, шу жумладан палеолитга тегишли ёдгорликларни ҳам очадилар.
Тош даври топилмалари асосан Сўх водийсининг шимолий Олой тизмалари
ҳудудларига тўғри келади.
Мустақиллик йилларида ҳам юқоридаги тадқиқотлар давом эттирилиб, янги
ёдгорликлар рўйҳатга олинган. ЎзР ФА Археология институти палеолитчилар
гуруҳининг 2011 йилги тадқиқотлари давомида водийда Фаргона ва Наманган
вилоятиларида палеолит даврига оид янги ёдгорликлар ҳам топилади.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Сўх ҳавзаси Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Сўх, Яйпан, Риштон, Учкўприк,
Данғара туманлари билан биргаликда Қирғизистон Республикасининг Баткен
вилояти ҳудудларини ҳам ўз ичига олади. Воҳа жанубий-шарқда Олой, жанубий-
ғарбда Туркистон тоғ тизмалари билан ўралган, шимолий чегараси Сирдарёгача
бўлган ҳудудни қамрайди. Воҳанинг баландлик минтақаси 400-4000 м. Асосий
дарёси Сўхсой ўз сувини Олой тоғ тизмаларидан олади. Унинг узунлиги 124 км, сув
ҳажми 3510 км
𝟑
бўлиб, Жанубий Фарғонадаги энг серсув дарё ҳисобланади. Дарё
Олой тизмасининг шимолий қисмидан, денгиз сатҳидан қарийб 3000 метрдан
зиёдроқ баландликда Оқтерак ва Хожаочган ирмоқлари қўшилишидан ҳосил
бўлади. Асосан қор ва музликлардан ҳамда ер ости сувларидан тўйинганлиги
туфайли июнь ва сентябрь ойларида тўлиб оқади. Дарёнинг юқори қисми тор ва
чуқур бўлса, текислик ҳудудида тармоқларга бўлиниб Сўх ёйилмасини ҳосил
қилади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
147
ИЛК ПАЛЕОЛИТ
Африкадан пайдо бўлган тош қуроллар ишлашнинг галкали маданиятини
ўзлаштирган одамларнинг, Евроосиёга биринчи миграцион тўлқини натижасида,
Ўрта Шарқ ва Марказий Осиёнинг тоғлик минтақаларида энг қадимги одамлар
маконлари пайдо бўлади. Марказий Осиё минтақаси қадимги инсониятнинг
Африкадан Евроосиёга миграцион тўлқинида асосий транзит зоналардан бири
бўлиб ҳизмат қилган. Шуни айтиб ўтиш жоизки, плейстоцен даври иқлим
шароитларига кўра қадимги инсонлар ўзлаштириши мумкин экологик минтақалар
асосан, тоғ этаклари бўйидаги ғор ва унгурлар ҳисобланган. Олой тизмасининг
шимолий тегралари ҳам қадимги инсонлар учун мана шундай маконлардан бири
эди.
Сўх ҳавзасидаги тош даврига оид ёдгорликларни кенг қамровли, мақсадли
ўрганиш ишлари 1952 йилда, А.П. Окладников бошчилигида тузилган Қирғизистон
комплекс археологик-этнографик экспедицияси палеолит отряди томонидан
бошланган. Отряд таркибида шунингдек, В.А. Ранов ҳамда ўлкашунос П.Т. Конопле
ҳам бўлган. 1953-йилда П.Т. Конопля Палман ва Учқўрғон қишлоқлари ўртасида
жойлашган Палман манзилида Исфарамсой адирларида топилмажойларни
аниқлади. ушбу топилмажойдан йирик қавариқ тиғли чоппер
синиқлари, ҳамда
чақмоқлашган оҳактош жинсли қавариқ-овалсимон, серқирра чоппинглар
топилган.
1954 йилда Қайрағоч қишлоғи Хожа-Бақиргансой дарасида А.П. Окладников
томонидан овалсимон йирик галка кўринишидаги чоппер тош қуроли топилган.
Унинг четларига зарб билан ишлов берилиши натижасида пичоққа ўхшаш ёйсимон
қавариқ ҳосил бўлган. Шу йилги тадқиқотлар давомида Фарғона водийсининг
адирлик минтақаси, Исфарамсойдан 1,5 км масофада жойлашган Хожа Ғойир
мозоридан тош даврига оид макон аниқланган. Маконнинг нишаблик юзасидан
кўндаланг қавариқ тиғли йирик понасимон қурол топилган. А.П. Окладников
мазкур қуролни чоппер сифатида қайд этиб, тош қурол тиғига қўшимча ишлов
берилганлигини айтиб ўтади.
Сўх ҳавзасидаги энг қадимги қайроқтошли маданияти излари бу Сўх
туманида жойлашган Чашма булоғи атрофида аниқланган. Чашма қишлоғидан
йиғиб олинган тош буюмлар ҳам ўзига хос бўлиб, улар илк палеолитнинг ўрталари
учун хосдир. Топилмалар овал шаклда, чақмоқлашган галкалардан синдирилган
учриндилар, қирралари ўткирланган чоппер ва чоппинг типидаги қўпол тош
қуролларидан иборат.
Инсонларнинг Африкадан Евроосиёга иккинчи миграцион тўлқини шарқда
Марказий Осиё ва Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларгача етиб боради. Хитой, Шарқий
ва Жанубий-Шарқий Осиё минтақасини илк маротаба ўзлаштирувдан сўнг мазкур
ҳудудларда илк, ўрта ва сўнгги палеолитнинг бошларида тош индустрияси
Евроосиёнинг бошқа минтақаларидан фарқ қиладиган маҳаллий локал
технологиялар асосида ривожланади. Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиёда тоғ
қуролларга леваллуа усулида ишлов бериш анъанаси кузатилмайди. Чжойкоудян-
даги тадқиқотлар леваллуа типидаги тош синиқларнинг бошқа технологиялар
ёрдамида олинганлигини кўрсатиб берди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
148
Сўх водийсининг бу даврга оид ғорсимон палеолит даври макони Селунгур
ғори бўлиб, у ўзида ҳам қайроқтошли ва ҳам бифас қуроллари ясаш индустрияси
мавжудлиги билан аҳамиятлидир.
Селунгур ғорида илк тадқиқотлар А.П. Окладников ва П.Т. Конопля томони-
дан 1955 йилда олиб борилган. Макон Хайдаркон қишлоғининг ғарбий қисмида,
водийдан 25 м баландликда жойлашган, чуқурлиги 120м, кенглиги 34 м га етади.
Дастлаб А.И. Пошко томонидан кейинчалик, А.П. Окладников томонидан шурф
ташланган. 1964 йилдан Фарғона археологик отряди томонидан ўрганила
бошланади. Ушбу тадқиқот давомида ташланган шурфлар 1,1 м чуқурликда бир
қанча тош учринди мавжудлигини кўрсатади. Қурол ясаш учун ишлатилган хом-
ашё ғорда ҳам, атрофдаги водийда ҳам аниқланмаганлиги туфайли бошқа жойдан
олиб келинган деган фикрга келиш мумкин. 1980 йилдан бошлаб бу ерда
Ў.И. Исломов раҳбарлигида мунтазаам археологик тадқиқотлар йўлга қўйилди
(Исламов 1984; 1988; Исламов, Оманжулов 1984; Исламов, Зубов, Харитонов 1988;
Ботиров, Ботиров 1988; Величко ва бошқалар., 1988; 1990; Исламов, Крахмаль 1990;
1992). Ў.И. Исломовнинг фикрича, ғорнинг бўш қатламлари ашел даври
манзарасини кўрсатади (бифаслар, кливер, лимас ва бошқалар) ва уни қуйи
плейстоцен чегараси билан даврлаштириш мумкин.
Селунгурнинг маданий қатламидан 5000 дан ортиқ тош буюмлари ўрганил-
ган. Улар осиёча қадимги ашель маданияти номи билан машҳур. Улар қўл
чўқморлари, йирик тош қиргичлар ва пичоқлардан иборат бўлиб, чақмоқтош,
чақмоқлашган оҳактошлардан иборат. Шунингдек, тош буюмлардан ташқари
4000 дан ортиқ суяклар, 32 турдаги йиртқич, туёқли, майда сут эмизувчи ва
кемирувчи ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари топилиб ўрганилган. Суяклар ёмон
сақланган, уларнинг фақат 30% текширувга берилган.
Шу билан бирга, Жанубий Фарғонанинг бошқа кўплаб воҳаларида илк
палеолит даврига оид меҳнат ва ов қуроллари аниқланганки, бу мазкур ҳудуднинг
энг қадимги инсонлар ойкуменаси зонасига кирганлигини англатади.
ЎРТА ПАЛЕОЛИТ
1953 йилда П.Т. Конопля томонидан Баткен вилояти Қадамжай тумани Охна
қишлоғи яқинидан 6 та палеолит даври маконлари аниқланади. Бу ердан
дисксимон чақмоқтошдан ясалган нуклеус аниқланиб, у А.П. Окладников
томонидан мустье даври билан белгиланган. Ушбу маконлар 1958 – 1959 йилларда
А.П. Окладников бошчилигида ўрганилиб, натижада 2641 тош артефактдан иборат
коллекция тўпланади.
П.Т. Конопля ҳудуддаги яна бир қанча ғорларни ўлчами, сув манбасига
яқинлиги ва бошқа қулай шароитлари билан тош даври инсонлар яшаган бўлиши
мумкинлиги ҳақида эслатади.
Баткен вилояти Қадамжай қишлоғидан 8 км ғарбда, дарада Катта-Унгур ғори
жойлашган. Ғорнинг кириш жойи водийдан 300 м баландликда. 300 м масофада
булоқ мавжуд. Ички қисмида 2 хона бўлиб, таҳминан 300 кв метр тўғри бурчали
биринчи хона иккинчиси 400 кв метрли хонадан пастга осилган тоқлар билан
ажралади. Деворларда расмлар бўлганлиги айтилади. Ҳар икки хонада ҳаво оқими
яхши айланади, шунингдек, сув манбасининг яқинлиги, бой флорага эгалиги ғорни
ибтидоий одам учун қулай масканга айлантирган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
149
Унгур-Камар ғори Қадамжайдан 9 км шарқда жойлашган бўлиб, ички қисми
ноксимон тузилишга эга. Баландлиги таҳминан 3 м. Камера қисмида қадимги
қурумлар излари кўринади, пол қисми оҳактошли оқизинди қатлам билан
қопланган.
Баткен вилояти Қадамжай туманида Хайдаркон қишлоғидан 1 км ғарбда
Сассиқ-унгур макони жойлашган бўлиб, у П.Т. Конопля томонидан аниқланган,
баландлиги 25 м, кенглиги – 20 м, чуқурлиги 50 м. 1956 йилда А.П. Окладников
томонидан шурф қазилиб ўрганилган. Аниқланган чақмоқтош буюмлари макон-
нинг ўрта палеолит даври билан боғлаш имкониятини беради. Ғорнинг ўзига хос
ҳусусиятларидан бири кириш қисмида деворлар бўйлаб баландиги 1 метргача
етадиган брекчиялар (қиррали бўлаклардан иборат сегментлашган тоғ жинси)
мавжуд. Брекчиялар мутлоқ даврлаштириш учун жуда муҳим бўлиб, кўмир, кичик
чақмоқтош бўлаклари, кул ва ҳайвонлар суякларидандан ташкил топган, умурт-
қали ҳайвонларнинг кўплаб қирилиши ва кўмилишидан ҳосил бўлади. Улар
қадимги инсон фаолиятидан ҳабар берувчи топилма ҳисобланади. 1967 йилда
В.А. Ранов бошчилигидаги Қирғизистон археологик экспедициясининг махсус
палеолит отряди катта тадқиқот ишларини олиб боришди. Шу қазишма даврида
тахминан 30 та ғор-унгурлар аниқланиб, улардан 10 яқинига шу жумладан, Сасик-
унгурга ҳам шурф ташланади.
М.Р. Қосимов томонидан 1964 йилда ўтказилган тадқиқотларда Чўнғара
қишлоғи яқинидаги Сўх дарёсининг учинчи адиридан ўрта палеолит даврига оид
4 та ёдгорликлар аниқланган. Барча маконлардан мустье типидаги тош қуроллар
аниқланади (жами 31 та). Бундан ташқари, мустье даври материаллари Сўҳсойнинг
ўнг қирғоғи, Сарикўрғон қишлоғидан 2,5 км жануброкда аниқланган. Бу ердаги
қайроқли тепаликлардан, 600х600м
2
майдондан 187 дан зиёд тош буюм йиғиб
олинган (53 нуклеус, 21 пластина, 104 учриндилар). Сўхсойнинг нариги соҳилидан
яна бошқа бир манзилгоҳ аниқланиб, мустье типидаги 6 нуклеус ва учриндилар
топилган.
СЎНГГИ ПАЛЕОЛИТ
Мустақиллик йилларигача ўтказилган тадқиқотлар давомида, Фарғона
вилояти ҳудудларидан тош даврининг барча босқичларига оид ёдгорлик ва
маданиятлар аниқланган бўлиб, фақатгина сўнгги палеолит (эрамиздан аввалги
40-12 минг йиллар) даврига оид ёдгорликлар топилмаган эди. ЎзР ФА Археология
институти палеолитчилар гуруҳининг 2011 йилги тадқиқотлари давомида водийда
Сарикўргон 1, Жонобод (Фаргона вилояти) ва Чодак (Наманган вилояти) каби
сўнгги палеолит даврига оид ёдгорликлар ҳам топилди.
2011 йилнинг ёзида палеолотчилар гуруҳи Яйпан туманига қарашли
Жонобод қишлоғида қидирув ишлари олиб бордилар. Қишлоқ яқинидаги
адирликлардан манзилгоҳдан ҳайвонлар суяклари, тишсимон-ретушли, ўйиб
кертиб ишланган қуроллар ва терига ишлов берувчи кесгичлар, нуклеуслар,
кесгичлар ва тош пичоқлар аниқланган. Ясалиш техникасига кўра ушбу қуролларни
сўнгги палеолит давриниг илк босқичлари билан даврлаштириш мумкин.
Тадқиқотчилар гуруҳининг навбатдаги топилмаси Фарғона вилояти,
Учкўприк тумани, Сариқўрғон қишлоғи ҳудуди, Сўх дарёсининг ўнг соҳилидаги
сўнгги палеолит даврига оид Сариқўрғон-1 манзилгоҳи бўлди. Манзилгоҳнинг тош
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
150
буюмларининг ясалиш техникасига кўра Тошкент воҳасининг Тўдахотин-1-2
макони материалларига ўхшашлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, гуруҳ Фарғона водийсининг шимолий қисмида Наманган
вилояти Поп тумани Чодак дарёсининг Эгриқўлотасой булоғи атрофидан сўнгги
палеолит даврининг илк босқичларига оид манзилгоҳини аниқладилар. Эътибор-
лиси ушбу тош буюмлар Тошкент воҳасининг Кўлбулоқ макони ва Обираҳмат ғори
материалларига ўхшашлиги қайд этилиб, Тошкент воҳаси сўнгги палеолит даври
маданияти соҳибларининг 50 минг йиллар муқаддам Қамчиқ довони орқали
Фарғона водийсига миграция қилганликларини, ҳамда бу давр одамлари дастлаб
тоғлик минтақаларни, кейинчалик дарё ҳавзалари ва пасттекисликларни ўзлари
учун макон қилганликлари хулоса қилинди.
МЕЗОЛИТ
1966 йилда Тарих ва археология институти Фарғона палеолит гуруҳи Сўх
дарёсининг ўнг ирмоғи Обиширсой яқинида қидирув олиб боришиб, Карантовнинг
жанубий тизмалари, Сўх ва Ҳайдаркон қишлоқлари ўртасида ибтидоий одамлар
ҳаёт фаолияти излари мавжуд бўлган бир неча ғор ва унгур типидаги маконларни
аниқлайдилар. 1966–1967, 1969–1971 йилларда ҳамда 1973 йилда тизимли
тадқиқотлар ўтказилади. Тадқиқотлар ўтказилган объектлардан Обишир-1 ва
Обишир-5 Фарғонанинг мезолит даврига оид бой материалларни беради. Обишир
маданияти илмий асосланди.
Обишир-1 ғори Обиширсойнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Топилмаларнинг
аниқланган жойига қараб ибтидоий одамлар ғорнинг асосан кириш қисмини макон
қилишган деган ҳулосага келиш мумкин. 1966-67 йилларда 33 кв.м майдонда
қазишма ишлари олиб борилди, ҳамда 1117 та тош буюмлар аниқланди. Тош
қуроллар ичида қора рангдаги кремнийдан ишланганлари кўпчиликни ташкил
қилади. Асосий қисми микролит тош қуроллар, аммо пластина ва учриндилар ҳам
учрайди. Ретушланмаган микропластинкалар (84 намуна) асосан қора кремнийдан
ишланган, учунлиги 0.9 дан 2.8 см гача, эни 0,4 дан 0,6 см гача. Ретушланган
микропластиналар (8 намуна) учунлиги 1,5 дан 2,5 см гача, эни 0,4 дан 0,7 см гача
етади. Тошрандалар (10 намуна) алоҳида аҳамиятга эга. Улардан 2 таси микро-
пластинкадан ясалган, елка қисми кучли ретушланган. Учунлиги 2,68, эни 0,5 см.
Дастасиз бу қуролларни ишлатишнинг имкони бўлмаган. Яна 2 тошранда
учриндидан ясалган бўлиб, ишчи чеккаси яхши ретушланган. 5 таси қўпол
пластинкалардан ясалган, ишчи чеккаси елка қисмига ўткирлаштирувчи ретуш
билан ишлов берилган. Сўнгги тошранда қайроқтошдан синдириб олинган қўпол
учринди бўлиб, иккиламчи ишлов берилмаган
6. 23
.
Обишир-5 ғори Обиширсойнинг ўнг соҳилида, Обишир-1 ғоридан 200 м
ғарбда жойлашган. Кириш қисми жанубий-шарқдан бўлганлиги унинг қулай
ҳароратда бўлишини таъминланган. Обишир-1 да бўлгани каби одамлар ғорнинг
асосан кириш қисмида яшашган. 1967 йилда 25 кв
2
майдонда қазишма олиб
борилган. Маданий қатлами бу ерда бир неча яшаш даври борлигини кўрсатади.
Қуйи қатламида мезолитга оид ноёб топилмалар бўлса, юқори горизонтда антик
давр керамикаси ҳам учраган.
Умумий 458 та тош қуроллари аниқланган. Тош қуролларнинг аксарияти
қўпол пластинка ва учриндилар, бироқ микролитлар ҳам учрайди. Суяк ёки ёғочни
ёриб, улар орасига микропластинка қистириб ясалган таркибий қурол топилган (4
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
151
намуна), улардан иккитаси ўткирловчи ретушланган, қолган иккисига иккиламчи
ишлов берилмаган. Пичоқлар (3 намуна) йирик пластинкадан олинган, сопсиз
ишланган. Ички қорин қисми ретушланган. Тешгич ингичка пластинадан
тайёрланган, учги қисми ўткирланган.
Тош қуролларнинг турига кўра ғорда истиқомат қилган одамларни овчилик
билан шуғулланган дейиш мумкин. Шу билан бирга термачилик ва балиқ овлаш-
нинг ҳам хўжаликда аҳамияти катта бўлган. Буни фикримизни ғордан қармоқтош
топилганлиги билан ҳам исботласак бўлади. Тошга ишлов бериш техникаси ҳам
анча такомиллашганлтгини кўришимиз мумкин. Пармалаш кенг қўлланилган.
Қирғичлар ёрдамида ҳайвонлар терисидан уст ва оёқ кийимлар тайёрланган.
Обишир 1-5 даги микропластинка ва архаик формадаги дисксимон нуклеус-
лар мавжудлигини ҳисобга олиб ушбу ёдгорликларни ривожланган мезолит билан
даврлаштириш мумкин. Кейинчалик бу Обишир маданияти (эрамиздан аввалги
IX–VII мингйиллар) номи билан аталиб, ушбу мезолит даври жамоалари Марказий
Фаргонадаги ўзига хос неолит маданиятининг (эрамиздан аввалги VIII–IV мингйил-
лар) шаклланишига замин ҳозирлаган.
ҲУЛОСА
Ҳозирги кунгача Сўх ҳавзасидан ўнлаб тош даври маконлари аниқланган ва
улар тош даврининг турли босқичларига оид. Археологик материаллар ҳам ҳилма-
хил ва бу турли маданиятлар алмашинувини кўрсатади. Воҳа тарихи бўйича ҳали
ечилмаган бир қанча муаммо ва баҳслар мавжуд. Селунгур ғор комплекси материал-
лари даврий санаси билан боғлиқ савол очиқ қолмоқда. Ў.И. Исломовнинг фикрича,
Селунгурнинг қатламлардан топилган топилмалар (бифас, тош болта, лимас ва
бошқалар) ашел даври манзарасини кўрсатади ва унинг тош индустрияси техник-
типологик аналогларини Евроосиёнинг бошқа қуйи палеолитга оид ёдгорлик-
ларидан топиш мумкин. Бу тадқиқотларга асосланган ҳолда Ў.И. Исломов Селунгур
ёшини даврлаштиришда дастлаб 1,1 млн йил деб ҳисоблашни таклиф қилади.
Кейинги тадқиқотларида бу санани 1,5 млн йил билан белгилайди. В.А. Ранов ҳам
бу борада Ў. Исломовнинг фикрини маъқуллайди ва ушбу тош индустриясини қуйи
плейстоцен билан белгилайди. Бироқ ёдгорлик материал-ларини Тожикистон
палеолити билан солиштирган ҳолда Селунгурни Қоратов қайроқтош маданияти-
нинг сўнгги босқичи дея таърифлайди. Л.Б. Вишняцкий эса ёдгорликнинг тош
қуроллари индустриясини қуйи палеолитга оид, қайроқтошли маданият доирасига
киришини айтиб ўтади, бироқ ашел маданияти билан белги-ламайди. Олимларнинг
яна бир гуруҳи Селунгур ғоридан топилган фауналогик, геохронологик ва
палинологик топилмалар асосида уни ўрта плейстоцен даври билан боғлашади.
Ғорнинг юқори маданий қатламига оид травертин бўлагидан олинган уран-ион
услубидаги саналашга кўра ёдгорлик ёши 126 +/-5 минг йил (ЛУ-936) га тенг.
А.И. Кривошапкин Селунгурда ўтказган кўп йиллик тадқиқотларига асос-
ланиб, маконни илк палеолит эмас балки, ўрта палеолит билан даврлаштиради.
Шунингдек, Селунгур тош индустрияси маҳаллий ўрта палеолит комплексларидан
тубдан фарқ қилишини ва кўпроқ Ўрта Шарқ комплексларга ўҳшашлигини қайд
этади.
А.П. Деревянко эса маконни бу ерда аниқланган топилмалар ва фауна
туриларига кўра илк палеолит билан белгилайди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
152
Юқорида келтирилган маълумотлардан шуни ҳулоса қилишимиз мумкинки,
Сўх воҳасини ибтидоий инсон томонидан ўзлаштириш жараёни илк палеолит
даврида, қайроқтош маданияти вакиллари томонидан амалга оширилган. Бу ҳолат
Чашма ёдгорлигида яққол кўринади. Кейинги босқичда ашел маданияти соҳиблари
қайроқтош маданияти устига кириб келишади. Ўрта палеолит индустриясини
шаклланиши ва тараққиёти, леваллуа техникасининг кейинги ривожи маҳаллий
сўнгги ашел тошга ишлов бериш маданияти таъсирида ҳам рўй беради. Мезолит
даврида тош қуроллар индустрияси ривожланади, микролит анъанаси кучайди.
Овчилик асосий ҳужалик тармоғи бўлиб қолаверади. Кейинчалик Обишир
маданиятидан таъсирида Марказий Фаргонадаги сополсиз неолит маданиятлари
(эрамиздан аввалги VIII–IV минг йиллар) шаклланади. Сўх воҳаси тош даври
маданияти жамоаларининг кейинги тараққиётини айнан Марказий Фарғона
ҳудудлари билан боғлаш мумкин. Буни Марказий Фарғонанинг жанубий-ғарбий
қисмида Обишир маданиятига оид 30 дан ортиқ ёдгорликлар аниқланганлиги
билан исботлаш мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Анарбаев А.А., Сайфуллаев Б.К., Раджабов А.Ю. Недостающее звено в
первобытной истории Ферганы // Археология Узбекистана. 2013. №1 (6). – С. 2.
2.
Анарбаев А.А., Сайфуллаев Б.К., Саидов М.М. Археологические исследования
в г. Коканде и его оокрестностях. – Самарканд, 2014.
3.
Величко А.А., Арсланов Х.А., Герасимова С.А., Исламов У.И., Кременецкий К.В.,
Маркова А.К., Ударцев В.П., Чиколини Н.И. Стратиграфия и палеоэкология
раннепалеолитической пещерной стоянки Сель-Унгур (Советская Средняя Азия) //
Хроностратиграфия палеолита Северной, Центральной и Восточной Азии и
Америки. – Новосибирск, 1990. – С. 76–79.
4.
Вишняцкий Л.Б. Палеолит Средней Азии и Казахстана. – СПб Европейский
дом. 1996.
5.
Деревянко А.П. Три глобальные миграции человека в Евразии. Том 2.
Новосибирск, 2017.
6.
Исламов У.И. Мезолитические памятники Ферганской долины // ИМКУ.
Вып. 9.1972. – С. 23.
7.
Исламов У.И., Крахмаль К.А. Древнепалеолитические орудия труда из
Ферганской долины // ОНУ. 1987. №4. – С 6.
8.
Исламов У.И., Крахмаль К.А. Палеоэкология и следы древнейшего человека
в Центральной Азии. – Ташкент – Фан, 1995.
9.
Исламов У.И., Тимофеев В.И. Стоянки каменного века южной части
Центральной Ферганы // ИМКУ. Вып. 13.1977. – С.18.
10.
Касымов М.Р. Новые исследования по палеолиту Ферганскойдолины в
1964 г. // ИМКУ, Вып. 7. 1966. – С. 7–13.
11.
Конопля П.Т. Следы людей каменного века на территории Южной
Киргизии // Известия АН КиргССР. серия общественных наук. – Фрунзе, 1959. Т. I,
вып. 1. – С. 41–47.
12.
Кривошапкин А.И.,
Колобова К.А.,
Шнайдер С.В.,
Романенко М.Е.
Экспедиционные исследования многослойного пещерного памятника Сельунгур
(Ферганская долина, Кыргызстан) // ВЕСТНИК РФФИ. Гуманитарные и общественные
науки. 2018. №3. – С. 141. DOI: 10.22204/2587-8956-2018-092-03-135-144.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
153
13.
Окладников А.П. Археология Северной, Центральной и Восточной Азии. –
Новосибирск: Наука, 2003.
14.
Ранов В.А., Несмеянов С.А., Конопля П.Т. Палеолитические местонахождения
в Южной Фергане // Древняя и раннесредневековая культура Киргизстана. – Фрунзе:
Илим, 1967. – С. 3–29.
15.
Сайфуллаев Б., Б. Абдуллаев, И. Рахимов. Андижонда ибтидоий одам
излари. Водийнома. 2017. Январ-март. № 1(3). Б. 25.
16.
Сайфуллаев Б.Қ. Ибтидоий миграция йўллари (Қамчиқ ва Тахта-Қорача
довонлари мисолида) Археология Узбекистана. 2016. № 1 (12). – Б. 4.
17.
Син Гао. Расщепление нуклеусов местонахождения Чжоукоудянь-15 //
Археология, этнография и антропология Евразии. – Новосибирск 2000. – № 3 (3).
18.
Чаргынов Т.Т. Палеолит Кыргизистана. – С 15.
19.
Юнусалиев М.Б. В глубь тысячелетий по долинам Киргизстана. – Фрунзе:
Мектеп, 1970.
