Авторы

  • Авазбек Мирзаев
    старший преподаватель, Андижанский государственный университет, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-pp286-291

Ключевые слова:

Российская империя акционерного торгово-промышленного общества «Искандар» Туркестан Ферганская долина хлопчатобумажные и текстильные предприятия

Аннотация

В данной статье, с использованием первоисточников и научной литературы анализируются, протоколы заседаний правления, имеющего вековую историю, торгово-промышленного общества «Искандар» . Отчеты и сведения по хлопководству, о деятельности акционерного торгово-промышленного общества «Искандар», созданного в Коканде еще во времена Российской империи.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

“Iskandar” joint stock company foundation documentary

source on the history of cotton growing

Avazbek MIRZAEV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022

In this article, using primary sources and scientific literature,

the minutes of the board meetings of the Iskandar Commercial
and industrial society, which has a century-old history, are
analyzed. Reports and information on cotton growing, on the
activities of the joint-stock commercial and industrial company

Iskandar

, established in Kokand back in the days of the Russian

Empire.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

286-291

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Russian Empire,
Iskandar Joint-Stock
Commercial and Industrial
Company,
Turkestan,
Ferghana Valley,
cotton and textile
enterprises.

“Искандар”

ҳиссадорлик савдо

-

саноат ширкати фонди –

пахтачилик тарихига оид ҳужжатли манба

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Россия империяси,
“Искандар” ҳиссадорлик
савдо

-

саноат ширкати,

Туркистон,

Фарғона водийси,
пахтачилик ва
тўқимачилик
корхоналари.

Мақолада Россия империяси даврида Қўқон шаҳрида

ташкил этилган “Искандар”

ҳиссадорлик савдо

-

саноат

ширкати фаолиятига доир бошқарма йиғилишлари
баённомалари,

докладлар

режалари

ва

пахтачилик

тўғрисидаги маълумотлар бирламчи манбалар ва илмий
адабиётлар ёрдамида таҳлил қилинган.

1

Senior Lecturer Andijan State University. Andijan, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

287

Фонд акционерного общества «Искандар»

документальный

источник по истории хлопководства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Российская империя,
акционерного торгово

-

промышленного общества
«Искандар»,

Туркестан,

Ферганская долина,
хлопчатобумажные и
текстильные
предприятия.

В данной статье, с использованием первоисточников и

научной литературы анализируются, протоколы заседаний
правления,

имеющего

вековую

историю,

торгово

-

промышленного общества «Искандар». Отчеты и сведения
по хлопководству, о деятельности акционерного торгово

-

промышленного общества «Искандар», созданного в
Коканде еще во времена Российской империи.

Марказий Осиё Россия империяси томонидан босиб олинганидан кейин

Туркистон ўлкасида тузилган Туркистон генерал –

губернаторлигида мустамлака

даврида пахтачилик масалалари билан шуғулланган муассасалардан бири Қўқон
шаҳрида ташкил этилган “Искандар”

ҳиссадорлик

савдо

-

саноат ширкати ҳисоб

-

ланади.

1913-

йил 25

-

майида Давлат Кенгаши томонидан ширкатнинг низоми

тасдиқланган. Ширкат Туркистон ўлкасида пахта хомашёсини сотиб олиш ва Россия
империяси марказидаги тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиш билан
шуғулланган. Ўлкадаги шаҳарлар ва йирик қишлоқларда ўз бўлимлари, пахта
тозалаш ҳамда ёғ

-

мой заводлари ва пахта плантацияларига эга бўлган. Совет

ҳокимияти томонидан хусусий корхоналарнинг национализация қилиниши
туфайли 1918

-

йил апрелда ушбу ширкат тугатилган.

Ўзбекистон Миллий архивида хўжалик

-

иқтисодиёт соҳасида пахта савдоси

билан шуғулланган ташкилотлар фондлари орасида “Искандар”

ҳиссадорлик савдо

-

саноат ширкати таркибида бўлган Қўқон шаҳридаги Андижон шаҳрида жойлашган
конторасига тегишли 569

-

фонд (1913 й.) ҳужжатлари сақланмоқда [1].

Мазкур фонд материалларида ширкат фаолиятига доир бошқарма йиғилиш

-

лари протоколлари, докладлар режалари ва пахтачилик тўғрисидаги маълумотлар
билан бир қаторда,

ширкат билан унинг конторалари ўртасида юритилган

ёзишмалардаги хўжалик, савдо ва молия масалалари, пахта тозалаш заводларининг
таъмирланиши ва асбоб

-

ускуналар билан жиҳозланиши ҳамда пахта толасининг

суғурта қилиниши тўғрисида, ер участкасининг сотиб олиниши ҳақида, пахта
савдоси ва пахта бозоридаги конкуренция, яъни рақобат тўғрисида олиб борилган
ёзишмалар баён этилган ҳужжатли манбалар сақланиб қолган.

“Искандар”

ҳиссадорлик савдо

-

саноат ширкатининг Андижон шаҳрида жой

-

лашган контораси билан Қўқондаги бош контора ўртасида юритилган

,

пахтани

сотиб олиш, жўнатиш ва ташиб кетиш масалалари баён этилган ёзишмалар ҳамда
векселлар рўйхати шаклидаги ҳужжатлар пахтачилик масалалари ёритилган архив
материаллари ҳисобланади.

Андижон конторасининг канцеляриясида юритилган, жўнатиладиган ҳуж

-

жатлар қайд этиладиган журналда, 1913

-

йил 29

-

апрелда № 148 рақами билан

рўйхатга олиниб, “Искандар”

ҳиссадорлик савдо

-

саноат ширкатининг

Қўқондаги

бош конторасига юборилган хатда,

Кулла пахта тозалаш заводида ўрнатиладиган

навес, яъни пахта сақланадиган бостирмани қуриш учун тузилган харажатлар
сметасини тақдим этилиши маълум қилинган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

288

Кулла заводидаги пахтанинг қолган қисми 1913

-

йил 29

-

апрелда Қўқонга

жўнатилгани, накладной, яъни юкга қўшиб юбориладиган ҳужжатларнинг
дубликатлари –

ҳужжатнинг асли билан тенг ҳуқуқли нусхаларини тўғридан

-

тўғри

Кулла конторасидан юборилиши, пахта учун фактура, яъни жўнатиладиган мол

-

нинг рўйхати ва баҳоси кўрсатилган счётлардан уч донасининг ҳам топширилиши,
илгари Қўқонга етказиб берилмаган, қопи билан оғирлиги 4 пуд 20 фунт келадиган
бир той пахтани яқин кунларда Дардақдан Қўқонга юборилиши билдирилган.

“Искандар”

ҳиссадорлик савдо

-

саноат ширкати Фарғона водийсида пахта

савдоси билан шуғулланган бошқа ширкатлар билан ҳам алоқалар олиб борган.
Масалан,

1913-

йил 29

-

апрелдаги № 148 рақамли хатда ўртада тузилган савдо

шартномасига кўра Потеляхов савдо

-

саноат ширкати Кулла қишлоғидаги пахта

тозалаш заводидан чигитни ўзининг ҳисобидан қопларга жойлаб, ташиб олиб
кетишлиги маълум қилинган [2].

Худди шунингдек, мазкур ширкат пахта савдоси бўйича фаолият юритиш

жараёнида минтақадаги банк муассасаларида ўзининг маблағларига эга бўлган.
Қўқондаги бош конторадан юборилган № 200 сонли хатда кўрсатилишича, Москва
Ҳисоб Банкидаги мазкур ширкатнинг жорий ҳисобига 10.000 (ўн минг) рубль
тушган ва ушбу ҳолатни Андижон контораси ҳам тасдиқлаши маълум қилинган.

Конторалар ўртасида пахта савдоси масаласида олиб борилган ёзишмаларда,

депеша, яъни шошилинч хат

-

хабар, телеграммалар ҳам муҳим аҳамиятга эга

ҳужжатли манба ҳисобланади. Хусусан, № 148 рақамли мактубда баён этилишига
кўра, Москва арбитраж комитети қоидалари бўйича пахта хомашёсини қабул қилиш
ҳақидаги телеграммага асосан, Мухаммадхожи Муҳитдинхўжаевдан икки ярим
вагон биринчи навли пахта хомашёси 13.45. рубл нархда сотиб олинган ва бу
тўғрисида бош конторага депеша, яъни телеграмма жўнатилган. 1913

-

йил

29-

апрелда Мадумар хожидан бир вагон биринчи сорт пахта қабул қилингани,

иккинчи вагон эса 30

-

апрелда тайёр бўлиши кўрсатилган. Мазкур кўрсатиб ўтилган

тўрт ярим вагон пахта учун Андижон конторасига 30.000/ўттиз минг рубл/ни
ўтказилиши сўралган [3].

“Искандар”

ҳиссадорлик савдо

-

саноат ширкатининг Қўқондаги бош контора

-

сига

1913-

йил 7

-

май куни Андижон конторасидан жўнатилган № 158 рақамли

хатда,

конторанинг 8.500/саккиз минг беш юз/ рубллик 22 та вексель ҳужжат

-

ларини ушбу хатга илова қилинган рўйхатга асосан юборилаётгани, Чистачи
Пошшохўжа ва К

-

о ҳозирда Андрей Иванович Шлосбергнинг келишини кутаётгани

маълум қилинган.

Ушбу мактубда, шунингдек, ғўза чопиғи авжига чиққани, об

-

ҳавонинг

иссиқлиги туфайли ғўзанинг ўсиши мўътадил давом этаётгани, пахта зараркунан

-

далари кузатилмагани, ҳамма жойда ғўза чопиғи давом этаётгани туфайли
Андижон контораси маъмурияти май ойининг ярмидан пахта хомашёси сотиб олиш
бўйича иккинчи аванс, яъни меҳнатга олдиндан тўланадиган маблағни

улашиб

бериш зарур, деб ҳисоблаган [4].

Мазкур хатга илова қилинган векселлар яъни қарз ҳужжати, пул қарз

олганлик ҳақидаги тилхатлар ҳам пахта савдоси масаласида муҳим архив ҳужжати
ҳисобланади. Андижон конторасидан Қўқондаги бош конторага жўнатилган, пахта
хомашёсига тегишли векселлар рўйхатида векселнинг рақами, пахта етиштирувчи

-

нинг шахси ҳам, қанча рубл қарз олганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс этган,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

289

масалан, “№397, Мулла Акбарали Мирсолиев, 600 рубл”, “№398, Мулла Сулаймонқул
Мулла Абдуллаев,

1000 рубл”, “№400, Мулла Хасан Мулла Бойназаров, 500 рубль”

[5]. Айтиш жоизки, бу даврда ҳурмат юзасидан мурожаатда, гаплашганда кишининг
исмига мулла сўзи қўшиб айтилган [6].

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўрганилаётган даврда пахта тозалаш заводларида

пахта хомашёсини ва толани сақлаш учун бостирма, яъни тўрт томони ёки икки ёни
ва олд томони очиқ, усти енгилгина ёпилган қурилмалардан кенг фойдаланилган.
Масалан, 1913

-

йил 13

-

май куни Андижондан Қўқонга юборилган № 158 рақамли

хатда Кулладаги пахта тозалаш заводида қуйидаги бостирмаларни қуриш
зарурлиги таъкидланган: 1) ер участкасининг чегарасидаги пахса девор бўйлаб
майдонининг орқа томонида 46 х 26 х 46 аршин ҳажмдаги битта катта бостирма,
яъни пахта хомашёсини сақлаш учун омбор қуриш (смета нархи 2350 рубль);

2)

заводга кираверишда тайёр пахта толасини сақлаш учун 21 х 15 аршин ҳажмдаги

битта бостирма қуриш (смета нархи 650 рубль); 3) мотор жойлашган иморатнинг
ёнига элеватордан чигит отилиб тушадиган жойга 7 х 7 аршин ҳажмда иккита
бостирма қуриш (200 рубль); жами бўлиб эса смета бўйича 3.200 рубль сарфланиши
ҳисоб

-

китоб қилинган [7].

Фонд материалларида, шунингдек, об

-

ҳавонинг пахта экинига таъсири

тўғрисида ҳамда ширкатга пахта хомашёси етказиб бериш билан шуғулланган
далоллар ва чистачилар ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. “Искандар”

ҳиссадорлик

савдо

-

саноат ширкатининг Қўқон шаҳридаги бош конторасига Андижон шаҳридаги

конторадан 2013

-

йил 25

-

май куни жўнатилган № 179 рақамли хатда икки кун иссиқ

ва бир

-

икки кун булутли,

салқин, совуқ бўлиб, об

-

ҳавонинг

ўзгариб тургани

туфайли Андижон уездида пахтанинг ўсиши бирмунча кечикаётгани, агар шундай
давом этадиган бўлса, у ҳолда ғўзада шра (шира) пайдо бўлиши мумкинлиги баён
этилган. Мазкур ҳужжатда, шунингдек, пахта савдоси билан шуғулланадиган
маҳаллий аҳоли вакиллари тўғрисида маълумотлар берилган. Масалан, Жўрабой
Мулла Комилжонов ўнта ўрнига фақат беш вагон пахта сотишга рози эканлиги,
унинг бу жойда етарли даражада бадавлат ва яхши инсон ҳисобланиши, Рус –

Осиё

банкидан кредит олганлиги, бу банкдан

у, шунингдек, векселларни учёт (ҳисоб) га

олиш комитетининг аъзоси ҳисобланиши, шуларга асосланиб, контора вакиллари
унга беш вагон пахта топшириши учун контракт, яъни шартномани имзолашни
таклиф қилган. Абдурахмон Назарбоев хусусида ҳам айтиш мумкинки, беш вагон
пахтани топшириши хусусидаги шартномани имзолаши пайтида, контора у
қарзини тўлай олишга қодирлиги ва мулкий жиҳатдан ўзига тўқ инсонлиги ҳақида
маълумотга эга бўлган [8].

Ушбу ҳужжатда баён этилишига кўра, Андижон контораси томонидан шу

пайтга қадар турли шахсларга келгуси пахта хомашёси ва пахта толаси эвазига
аванс тариқасида 4.000 қопда 20.000 пуд ун ва буғдой қарзга берилган.

Ўтган пахта мавсумидан чистачилар Ибайдулломахсум Ишанходжаев

(2119 руб. 87 к.), Рўзиматқори Эшмараззоқхўжаев (3111 руб. 83 к.) ва Мулла
Мақсудхожи Мусабоев (5901 руб.

18 к.), қарздор бўлиб қолганликлари туфайли,

1913-

йилда топшириладиган пахта учун май ойида аванс берилганда ўтган йилги

қарзларини ушлаб қолмасликни илтимос қилишгани туфайли, контора уларнинг
илтимос

-

ларини рад этмасликни сўраган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

290

Бу хатга илова сифатида Қўқон Конторасига жўнатилган пахта хомашёсига

тегишли жами нархи 123.500 рубл бўлган 28 та векселларнинг рўйхати ҳам тақдим
этилган [9].

“Искандар”

ҳиссадорлик савдо

-

саноат ширкатининг Андижон конторасида

1913-

йил 23

-

августда қайд этилиб, Қўқондаги бош конторага жўнатилган

№ 263 рақамли хатда Дардақ қишлоғида жойлашган, А.

Хамрабоевга тегишли пахта

тозалаш заводидаги омборда қопларда 3000 (уч минг) пуд буғдой сақланаётгани

баён этилган [10].

Ушбу ҳужжатда, шунингдек, Кулладаги пахта тозалаш заводида “Жин” маши

-

налари

учун қўлланиладиган, теридан тайёрланган узатма қайиш, яъни тасмани

узилиб қолганида ёпиштириш учун нархи 3 фунт бўлган “Богатырь” маркали
елимни ҳамда тасмани қуриганида кўп жойидан ёрилиб кетишидан эҳтиёт қилиш
ва сақлаш учун қайишга суртиладиган, нархи 15 фунт бўлган мойларни Қўқонда
сотиб олиб жўнатишлик сўралган.

Андижон контораси учун пахта сотиб олиш, пахта савдоси билан шуғул

-

ланадиган чистачи (воситачи, даллол, комиссионер) лардан айримлари, пахта
хомашёсининг терими пайтидан бошлаб айлантириш учун пулга эга бўлиш
мақсадида тайёр пахта толасини нархини белгиламасдан бир вагон, икки вагон
учун олди

-

сотди ҳақида келишиб қўйиб, олдиндан бай пули олишни таклиф

қилишган. Контора маъмурияти чистачиларга ҳозирча бош конторадан янги
келишувлар учун фармойиш йўқлигини маълум қилиб, бош конторадан янги
келишувлар учун рухсат берилишини сўраб илтимос қилган [11].

Маълумки, ўрганилаётган даврда пахта далаларида йиғиб

-

териб олинган

пахта хомашёси

катта қанор қопларга тиқиб солиниб, араваларга ортилган ва пахта

тозалаш заводларига ташиб олиб борилган. Пахта савдоси билан шуғулланган
фирмалар, ўзларига тегишли пахта тозалаш заводларини пахта хомашёси билан
таъминлаётган воситачилар ва чистачилар орқали

пахта етиштирувчи деҳқонларга

қанор қоп тайёрлаш учун пишиқ газламалар етказиб беришни йўлга қўйишди. Бу
вақтга келиб, қанор қопларни тикиб, тайёрлаш учун Россиядан ташиб келтирилган,
канопдан тўқилган, қалин, пухта мато –

равендукдан фойдаланилган. 1913

-

йил

23-

август куни Андижон конторасидан Бош конторага юборилган № 263 рақамли

хатда Андижонга жўнатилган равендукни тахминан қачон олиш мумкинлиги,
ҳозирги вақтда айрим чистачилар қанор қопларни тикиш учун зарур бўлган
равендукларни уларга маълум миқдорда

берилишига ижозат этилишини илтимос

қилишаётгани, шу билан бир вақтда ушбу равендукни ва пахта солинган қанор
қопни ўраб боғлаш учун ишлатиладиган симни ўз мижозларига нақд пулга қанча
нархда сотиш мумкинлиги тўғрисида ҳам хабар беришлик сўралган [12].

Атоқли тарихчи олим Ҳамид Зиёев таъкилаганидек: “Пахта деҳқонлар

томонидан машаққатли меҳнат ва азоб

-

уқубатлар билан етиштирилди, лекин

унинг ҳузурини бошқалар кўрди. Чунончи, етиштирилган пахта ҳосили турли
фирмалар томонидан харид қилиниб, Россиядаги саноат корхоналарига жўнатиб
турилди. Улар пахта тозалайдиган заводлар қурдилар. Шунингдек, пахта
плантацияларини ташкил этиш ва деҳқонларга қарз бериш йўли билан ҳам мўмай
даромадни қўлга киритдилар”

[13].

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, чор мустамлакачилиги даврида Туркистон

ўлкасида, хусусан, Фарғона водийсида чистачилар томонидан

векселлар орқали

пахтахом ашёсининг сотиб олиниши ва пахта тозалаш заводларига ташиб олиб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

291

борилиши ҳамда

толанинг бостирмаларда сақланиши масалалари, пахтачиликнинг

ривожланишида муҳим ўрин тутгани тўғрисидаги маълумотлар, архив ҳужжат

-

ларини манбашунослик нуқтаи назаридан таҳлил этиш орқали илмий муомалага
киритилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Путеводитель. Центральный государственный исторический архив УзССР

(ЦГА РУз.). Составители: Агафонова З.И., Халфин Н.А. –

Т., 1948. –

С

. 126.

2.

Ўзбекистон миллий архиви (ЎзМА), Фонд И

-569, 1-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд.,

236-

варақ.

3.

ЎзМА, Фонд И

-569, 1-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд., 237

-

варақ.

4.

ЎзМА, Фонд И

-569, 1-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд., 254

-

варақ.

5.

ЎзМА, Фонд И

-569, 1-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд., 255

-

варақ.

6.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 2

-

жилд. “Ўзбекистон миллий

энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, Тошкент, 2006

.

Б.

634.

7.

ЎзМА, Фонд И

-569, 1-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд., 258

-

варақ.

8.

ЎзМА, Фонд И

-569, 1-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд., 290

-

варақ.

9.

Фонд И

-569, 1-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд., 291 –

292 варақ.

10.

Пуд –

16,3 кг га тенг оғирлик ўлчови; фунт –

1 қадоқ, 409,5 граммга тенг

оғирлик ўлчови.

11.

ЎзМА, Фонд И

-569, 1-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд., 410

-

варақ.

12.

ЎзМА, Фонд И

-569, 1-

рўйхат, 1

-

йиғма жилд., 411

-

варақ.

13.

Зиёев, Ҳамид. Ўзбекистон мустамлака ва зулм исканжасида (XIX аср

иккинчи ярми –

XX аср бошлари). –

Т.: “Шарқ”

, 2006.

Б.

126.

Библиографические ссылки

Путеводитель. Центральный государственный исторический архив УзССР (ЦГА РУз.). Составители: Агафонова З.И., Халфин Н.А. – Т., 1948. Стр. 126.

Ўзбекистон миллий архиви (ЎзМА), Фонд И-569, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд., 236-варақ.

ЎзМА, Фонд И-569, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд., 237- варақ.

ЎзМА, Фонд И-569, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд., 254- варақ.

ЎзМА, Фонд И-569, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд., 255- варақ.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 2-жилд. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, Тошкент, 2006, 634-бет.

ЎзМА, Фонд И-569, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд., 258 - варақ.

ЎзМА, Фонд И-569, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд., 290 - варақ.

Фонд И-569, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд., 291 – 292 варақ.

пуд – 16,3 кг га тенг оғирлик ўлчови; фунт – 1 қадоқ, 409,5 граммга тенг оғирлик ўлчови.

ЎзМА, Фонд И-569, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд., 410 - варақ.

ЎзМА, Фонд И-569, 1-рўйхат, 1-йиғма жилд., 411 - варақ.

Зиёев, Ҳамид. Ўзбекистон мустамлака ва зулм исканжасида (XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошлари). – Т.: «Шарқ», 2006, 126-бет.