Авторы

  • Авазбек Мирзаев
    Старший преподаватель, Доктор философии по истории (PhD), кафедра Всемирная история, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp41-44

Ключевые слова:

хлопок ревизия подать десятина наёмный рабочий навоз удобрение пуд

Аннотация

В данной статье на основе архивных документов анализируются некоторые вопросы истории развития хлопководства в Ферганской области в колониальный период с точки зрения источниковедения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Coverage of the history of the development of cotton in the
Ferghana region in archive documents (in the case of the
colonial period)

Avazbek MIRZAEV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 July 2023

Accepted 25 July 2023

Available online

15 August 2023

This article analyzes some issues of the history of the

development of cotton growing in the Ferghana region during
the colonial period from the point of view of source studies
based on archival documents.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp41-44

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

cotton,

audit,

tax,

tithe,

hired worker,

manure,

fertilizer,

pood.

Фарғона вилоятида пахтачиликнинг ривожланиши
тарихининг

архив

ҳужжатларида

ёритилиши

(мустамлака даври мисолида)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

пахта,

тафтиш,

солиқ,

десятина,

чорикор,

гўнг,

ўғит,

пуд.

Ушбу мақолада мустамлака

даврида Фарғона вилоятида

пахтачиликнинг

ривожланиши

тарихининг

баъзи

масалалари архив ҳужжатлари асосида манбашунослик
нуқтаи назаридан таҳлил этилган.

1

Senior teacher, Doctor of Philosophy in History (PhD), World History Department, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

42

Освещение

истории

развития

хлопководства

Ферганской области в архивных документах

(на

примере колониального периода)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

хлопок,

ревизия,

подать,

десятина,

наёмный рабочий,

навоз,

удобрение,

пуд.

В данной статье на основе архивных документов

анализируются некоторые вопросы истории развития

хлопководства в Ферганской области в колониальный

период с точки зрения источниковедения.

Бизга маълумки, подшо Россияси Туркистонни босиб олишининг асосий

сабабларидан бири, метрополия тўқимачилик саноатини пахта хом ашёси билан

таъминлашдан иборат эди. Албатта, тобора ривожланиб бораётган тўқимачилик

саноати учун пахта асосан, Америкадан катта харажатлар эвазига келтирилган. Шу

сабабли, подшо ҳукумати ўзбек пахтасини қўлга киритиб, катта даромадга эга бўлиш

учун ҳеч нарсадан тоймади. Улар ўз мақсадига эришиш мақсадида Туркистон

ўлкасига бостириб кириб, минглаб кишиларни ҳаётидан жудо қилиб, ўз

ҳукмронлигини

ўрнатди. Россия тўқимачилик саноати талабларига жавоб

бермайдиган маҳаллий пахта нави ўрнига америка навли пахтани иқлимлаштиришга

қаратилган

тадбирларни амалга оширишга киришдилар ва бу чоралар сифатли тола

олиш мумкинлигини кўрсатди.

Узоқ ўтмишга эга Ватанимиз тарихини XIX аср охири –

XX аср бошларига

тааллуқли даврини ўрганишда Ўзбекистон Миллий архиви фондларида

сақланаётган архив ҳужжатлари муҳим ўрин тутади.

Архивлар доирасида ҳужжатлар архив фондлари бўйича туркумлаштирилади.

Архив фонди –

бу маълум

ташкилот, идора, корхона ёки айрим шахс фаолияти

натижасида вужудга келган архив ҳужжатлардир. Архив фондлари ҳажми жиҳатдан

катта ёки кичик бўлиши мумкин [1.

64].

Туркистон Назорат палатаси Давлат кенгашининг 1868

йил 4 мартдаги

қарорига асосан таъсис этилган бўлиб, мазкур муассаса, 1918 йил 15 майга қадар

фаолият кўрсатган ҳамда кейинчалик Туркистон Республикаси ХКСнинг қарорига

кўра унинг негизида Туркистон Республикаси Давлат контроли ташкилоти

ташкил этилди [2. 108].

Ўзбекистон Миллий архивининг 88–фондида сақланаётган, Туркистон

Назорат палатаси фаолиятига тегишли ҳужжатлар, яъни палата маҳкамаси

йиғилишлари журналлари ва унинг тафтиш фаолияти ҳақидаги йиллик

ҳисоботлар,

даромадларнинг

айланма

ҳаракати

тўғрисидаги

ҳисобот

ведомостларида мавжуд бўлган, Туркистон ўлкаси, хусусан Фарғона вилоятида

пахтачилик соҳасининг ривожланишига доир маълумотлардан, келгусида илмий

тадқиқот ишларида фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Россия империясида 1904 йилдан бошлаб экин

далаларини ҳисобга олиш тизими анча даражада дифференциялашди: чек ерлар,

сотиб олинган ерлар, ижарага олинган ерлар ва хусусий хўжаликлар ҳисобга

олинди. Экин далаларини рўйхатга олиш билан бир вақтда ҳосилдорлиги

тўғрисида ҳам маълумотлар тўпланди [3. 319].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

43

Эътиборни қаратиш лозимки, 88–фондга тегишли ҳужжатлар таркибида,

Андижон уезди ер

-

солиқ комиссияси муассасасида 1914 йил 03

-

октябрда № 965 ва

1914 йил 15

-

октябрда № 968 рақамлари билан қайд этилиб, Туркистон хазина

палатаси бошқарувчисига юборилган тафтиш

ҳисоботлари ҳам мавжуд бўлиб,

уларда пахта экин далаларининг ҳажми, америка навли пахтани экиш, шудгорлаш,

чигит экиш, ўғитлаш, чорикор меҳнатидан фойдаланиш, пахта ҳосилдорлиги,

пахтанинг нархи, сунъий суғориладиган пахта далалари, кўп миқдорда экиладиган

экинлар тўғрисида маълумотлар сақланиб қолган.

Фарғона вилоятининг Андижон уезди ҳудудида жойлашган қуйидаги пахта

далалари: Олтинкўл волостидаги Ўрта Қайчи, Хақулобод волостидаги Кичкина

Яйдоқ ва Избоскан волостидаги Ясқоқ

-

2 участкаларидаги пахта далалари ер

солиғи ундириш юзасидан текшириб чиқилганда, бошқа турдаги қишлоқ

хўжалиги экинларга қараганда пахта экин далаларини ҳажми ниҳоят даражада

ошиб борганлиги кузатилади. Ушбу ҳолатни қуйидаги маълумотлардан аниқлаш

мумкин, масалан, Ўрта Қайчи участкасида жами 147,66 десятина экин даласи

бўлиб, шундан 108,70 десятинасига америка навли пахта экилиб, бу эса ишлов

бериладиган ерларни 73,62% ни ташкил этган. Ушбу участкада пахта

ҳосилдорлиги

ҳар бир десятинадан 56 пудни, пахтани нархи эса 2 руб. 66 коп.ни,

бир десятина ердан олинадиган умумий даромад эса 148 руб. 96 коп.ни ташкил

этган. Кичкина Яйдоқда эса жами 362,85 десятина экин даласининг

261,04 десятинасига америка навли пахта экилиб, ишлов бериладиган ерларни

71,36% ни, пахта ҳосилдорлиги ҳар бир десятинадан 72 пудни ташкил этган.

Ясқоқ

-

2 участкасида жами 76,78 десятина экин даласининг 67,33 десятинасига

пахта экилиб, ишлов бериладиган ерларни 87,28% ини, пахта ҳосилдорлиги ҳар

бир десятинадан 90,5 пудни

ташкил этган [4.1

-2, 14-15].

Таъкидлаш жоизки, Андижон уездидаги пахта далаларида маҳаллий аҳоли

томонидан ўз оила аъзолари билан унча кўп бўлмаган ҳажмларда, анча катта ҳажмда

эса –

чорикор усулида хўжалик юритилган. Уезднинг турли ҳудудларида чорикорларга

пахта даласини ижарага бериш шартлари турлича бўлган. Хақулобод волостидаги

Кичкина Яйдоқ участкасида чорикорга ҳосилнинг 0,25 ёхуд 0,33 ёки 0,4, кўпинча эса

0,33 қисми, Избоскан волостида эса ҳосилнинг 0,4 ва Олтинкўл волостида эса олинган

пахта ҳосилининг 0,5 қисми берилган.Ер участкасининг эгаси эса:

чорикорни боққан,

ерга ишлов бериш учун от ва плуг, гўнгни далага ташиб келтириш учун арава, чигит ва

ўғитлар берган. Ер тўрт марта шудгор қилиниб, одатда бир танобга бир пуд ёки бир

десятинага олти пуд чигит экилган.

Таъкидлаш жоизки, пахта экинининг бир ерга сурункасига экилавериши

сабабли пахтачиликка зиён етиш хавфи туғилди. Шунинг учун маъмурият

вакиллари маҳаллий аҳолини чорвачиликни ривожлантиришга ва табиий ўғит

ҳисобланган

гўнгни кўпайтиришга даъват этди. Айни бир пайтда далаларда

пахтани бошқа экинлар билан алмашиб экишга эътибор қаратилди.

Пахтадан олинадиган даромад ҳар жиҳатдан баланд турган. Шу боис пахта

қимматли

ва тез харид қилинадиган ўсимлик сифатида вилоятда имкони борича

кўп етиштирилган [5. 99].

Шу билан бирга, Андижон тажриба станциясининг аниқлашича, бир десятина

ерни ўғитлаш учун 60–120 арава гўнг талаб қилинса

-

да, ер участкасининг эгаси эса ўз

хўжалигидаги ҳайвонлардан тўпланган гўнгни далага ташиб келтирган ва пахта

даласининг кам ҳосил берган қисми ўғитланган [6. 4].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

44

Россиянинг Туркистондан олган даромадларининг асосий қисмини

пахта ва

ундан олинган маҳсулотлар ташкил этган. Туркистон ўлкаси Россиянинг пахта хом

ашё базасига айлантирилган эди

[7. 122].

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, пахтани териб олиш

асосан аёллар ва

болалар томонидан амалга оширилиб, терилган ҳар бир пуд пахта учун 20 коп.

тўланган. Пахта даласи камида олти марта суғорилган [8.

6].

Хусусан, мазкур фонд ҳужжатларига кўра, 1914 йилда Олтинкўл волостини

Ўрта Қайчи участкасида 136,61 десятина, Хақулобод волостини Кичкина Яйдоқ

участкасида 291,40 десятина ва Избоскан волостини Ясқоқ

-

2 участкасида эса

67,08 десятина ҳажмда сунъий равишда суғориладиган пахта экиладиган далалар

бўлган [9. 12

-13].

Андижон уезди бўйича йил сайин маҳаллий пахта навини экиш қисқариб,

америка навли пахта экини майдонлари кенгайиб борган. Масалан, 1906 йилда

Андижон уездидаги Избоскан волостида пахта етиштирадиган аҳоли томонидан

23787 таноб ерга америка навли, 862 таноб ерга эса маҳаллий навли, жами бўлиб

эса 24649 таноб ерга пахта

экилган [10. 18].

Бундан ташқари, халқ учун катта ижтимоий

-

иқтисодий, экологик офатлар

келтирган, Россия империяси манфаатлари учун ниҳоятда қулай бўлган пахта

якка ҳокимлиги кучайиши, метрополияда капиталистик муносабатларнинг

ривожланиши мустамлака ўлкани ҳам ўз домига тортиб бориши бу ерларда пахта

хом ашёсига дастлабки қайта ишлов берувчи соҳаларни ташкил этишни ҳам

тақозо этди. Пахта хом ашёсини қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган корхоналар

янгидан барпо этилаётган саноатнинг асосий соҳаси эди. Ана шундай корхоналар

сони 1900 йилга келиб, 170 дан ортиб кетди. Бу корхоналарнинг асосан

80 фоизини пахтага ишлов берувчи корхоналар ташкил этди [11. 277].

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, Туркистон ўлкасида, хусусан Фарғона

вилоятида пахтачилик тарихини ўрганишда, колониал даврда фаолият кўрсатган

Туркистон Назорат палатасига тегишли архив фондида сақланаётган ҳужжатлар

ҳам

муҳим манба ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

И.А.Алимов, Архившунослик. Ўқув қўлланма. –

Тошкент, “Тафаккур

бўстони”, 2

015.

2.

Путеводитель. Центральный государственный исторический архив УзССР

(ЦГА РУз.). Составители: З.И.Агафонова, Н.А.Халфин. –

Т., 1948.

3.

Источниковедение: Учебное пособие. –

М.: Издательский дом Высшей

школы экономики, 2015.

4.

Ўзбекистон Республикаси

МА, ф. И

-88, 1

–рўйхат, 232а–йиғма жилд.

5.

Ҳ.Зиёев, Ўзбекистон мустамлака ва зулм исканжасида (XIX аср иккинчи

ярми –

XX аср бошлари). –

Т.:

“Шарқ”, 2006.

6.

Ўзбекистон Республикаси МА, ф. И

-88, 1

–рўйхат, 232а–йиғма жилд.

7.

Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари: чоризм ва совет мустамлакачилиги

даврида Ўзбекистон миллий бойликларининг ўзлаштирилиши. –

Т.: «Шарқ», 2001.

8.

Ўзбекистон Республикаси МА, ф. И

-88, 1

–рўйхат, 232а–йиғма жилд.

9.

Ўзбекистон Республикаси МА, ф. И

-88, 1

–рўйхат, 232а–йиғма жилд.

10.

Ўзбекистон Республикаси МА, ф. И

-25, 1

–рўйхат, 20–йиғма жилд.

11.

Ўзбекистон тарихи. Дарслик. Р.Х. Муртазаеванинг умумий таҳрири

остида. Тошкент, 2005.

Библиографические ссылки

И.А.Алимов, Архившунослик. Ўқув қўлланма. – Тошкент, “Тафаккур бўстони”, 2015.

Путеводитель. Центральный государственный исторический архив УзССР(ЦГА РУз.). Составители: З.И.Агафонова, Н.А.Халфин. – Т., 1948.

Источниковедение: Учебное пособие. – М.: Издательский дом Высшей школы экономики, 2015.

Ўзбекистон Республикаси МА, ф. И-88, 1–рўйхат, 232а–йиғма жилд.

Ҳ.Зиёев, Ўзбекистон мустамлака ва зулм исканжасида (XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошлари). – Т.: “Шарқ”, 2006.

Ўзбекистон Республикаси МА, ф. И-88, 1–рўйхат, 232а–йиғма жилд.

Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари: чоризм ва совет мустамлакачилиги даврида Ўзбекистон миллий бойликларининг ўзлаштирилиши. – Т.: «Шарқ», 2001.

Ўзбекистон Республикаси МА, ф. И-88, 1–рўйхат, 232а–йиғма жилд.

Ўзбекистон Республикаси МА, ф. И-88, 1–рўйхат, 232а–йиғма жилд.

Ўзбекистон Республикаси МА, ф. И-25, 1–рўйхат, 20–йиғма жилд.

Ўзбекистон тарихи. Дарслик. Р.Х. Муртазаеванинг умумий таҳрири остида. Тошкент, 2005.