Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Strong cooperation between the internal affairs bodies
and the people is an important factor of trust and
efficiency
Lobar AMONOVA
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
30 January 2022
Accepted 20 February 2022
Available online
15 March 2022
In this article, the author examines the interaction of
prevention inspectors, strongholds of internal affairs bodies,
“
detachments of selfless youth
”
. Namely, in order to ensure
mutual trust and openness through dialogue. Directly, between
the employees of the internal affairs bodies and the population.
This is necessary, since it is an important factor of trust for
the population, and efficiency in the activities and work of the
internal affairs bodies themselves. Possible proposals and
possible recommendations aimed at further development of
cooperation between the population and the Ministry of
Internal Affairs have been put forward.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
internal affairs bodies,
people,
population,
communication,
trust,
interaction,
encouragement.
SUMMARY
Today, the process of globalization is difficult for all
regions and countries of the world. While in a number of
countries the financial and economic crisis is still showing
its strength, in other places atrocities are flourishing,
draining the soul of people. Various natural disasters,
which from time to time manifest buoys, also test the
patience of mankind. Reflecting on this, we express
gratitude for the peace and tranquility reigning in our
native land. But nowadays it
’
s never enough. That is, to
ensure a peaceful life, no matter what front we work on,
we all have to work hard and make sacrifices. This, in turn,
places great responsibility on all law enforcement officers,
1
Graduate student of the Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
204
including law enforcement agencies, as well as on public
organizations and even citizens.
Currently, the republic has created an integral legal
system for the protection of the rights, freedoms and
legitimate interests of citizens, the protection of public
order, the protection of the most important vital interests
of the individual, society and the state from internal and
external threats, the prevention and prevention of
offenses, in which an important place is occupied by
internal affairs bodies. Over the past period, large-scale
reforms have been carried out to improve the system of
internal affairs bodies. The main goal of the reforms is, first
of all, the transformation of the internal affairs bodies into
a socially oriented professional structure that provides
timely and high-quality assistance to the population, each
employee of which considers it his duty to serve the
interests of the people.
On the basis of new requirements, strong points of
internal affairs bodies with favorable conditions have been
created in makhallas, the activities of assistant inspectors
of prevention have been established in them, and the
possibilities of internal affairs bodies to interact with the
population have been expanded. These changes serve to
further strengthen the interaction of all branch services of
internal affairs bodies with citizens
’
self-government
bodies, public structures based on them.
Ички ишлар органлари ва халқ ўртасида мустаҳкам
ҳамкорлик
–
ишонч ва самарадорликнинг муҳим
омили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ички ишлар органлари,
ҳалқ
,
аҳоли,
мулоқот,
ишонч,
ўзаро ҳамкорлик,
рағбатлантириш
.
Мақолада муаллиф томонидан бугунги кунда ички
ишлар органлари ходимлари билан аҳоли ўртасидаги
мулоқот орқали ўзаро ишонч ва очиқликни таъминлаш
мақсадида профилактика инспекторлари, ички ишлар
органларининг таянч пунктлари, “Фидокор ёшлар отряди”
каби институтларнинг ўзаро ҳамкорлиги соҳа фаолиятида
ишонч ва самарадорликнинг муҳим омили сифатида кенг
ёритиб берилган. Ҳамкорликни янада ривожланишига
қаратилган таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.
Прочное сотрудничество между органами внутренних
дел и народом –
важный фактор доверия и
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
205
эффективности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
органы внутренних дел,
народ,
население,
общение,
доверие,
взаимодействие,
поощрение.
В данной статье, автором рассмотрено взаимодействие
инспекторов профилактики, опорных пунктов органов
внутренних дел, «отрядов самоотверженной молодежи». А
именно, с целью обеспечения взаимного доверия и
открытости посредством диалога. Непосредственно, между
сотрудниками органов внутренних дел и населением.
Это необходимо, так как, это важный фактор доверия
для населения, и эффективности в деятельности и работы,
непосредственно органов внутренних дел. Выдвинуты,
возможные предложения и возможные рекомендации,
направленные на дальнейшее развитие сотрудничества,
населения и МВД.
Бугунги
глобаллашув
жараёни
жаҳоннинг
барча
минтақа
ва
давлатлари
учун
мураккаб
кечмоқда
,
десак
айни
ҳақиқатни
айтган
бўламиз
.
Қатор
давлатларда
молиявий
-
иқтисодий
инқироз
ҳамон
ўз
кучини
кўрсатаётган
бўлса
,
бошқа
бир
жойда
хунрезликлар
авж
олиб
,
одамларнинг
тинка
-
мадорини
қуритмоқда
.
Вақти
-
вақти
билан
бўй
кўрсатиб
қоладиган
турли
табиий
офатлар
ҳам
одамзод
сабрини
синовдан
ўтказиб
турибди
.
Шулар
ҳақида
ўйларканмиз
,
жонажон
диёримизда
ҳукм
сураётган
тинчлик
ҳамда
осойишталик
учун
шукроналар
айтамиз
.
Аммо
ҳозирги
замонда
бу
билан
кифояланиш
асло
мумкин
эмас
.
Яъни
осуда
ҳаётни
таъминлаш
учун
,
қайси
жабҳада
меҳнат
қилишимиздан
қатъи
назар
,
барчамиз
астойдил
ҳаракат
қилиб
,
фидойилик
кўрсатишимиз
талаб
этилади
.
Бу
,
ўз
навбатида
,
барча
ҳуқуқ
-
тартибот
идоралари
,
шу
жумладан
,
ички
ишлар
органлари
ходимлари
,
шунингдек
жамоат
ташкилотлари
ва
хаттоки
фуқаролар
зиммасига
ҳам
катта
масъулият
юклайди
.
Зеро
,
Президент
Шавкат
Мирзиёев
таъкидлаганидек
,
“тинчлик
ва
соғлиқ
–
ҳар
бир
инсон
учун
бебаҳо
неъмат
.
Агар
шу
икки
соҳада
олдимизга
қўйган
мақсадларимизга
эришсак
,
бу
энг
катта
ютуғимиз
бўлади
ва
халқимиз
биздан
албатта
рози
бўлади”
[3].
Айни
пайтда
фуқароларнинг
ҳуқуқлари
,
эркинликлари
ва
қонуний
манфаатларини
ҳимоя
қилиш
,
жамоат
тартибини
сақлаш
,
шахс
,
жамият
ва
давлатнинг
энг
муҳим
ҳаётий
манфаатларини
ички
ва
ташқи
таҳдидлардан
ҳимоя
қилиш
,
ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олиш
ва
профилактикаси
бўйича
респуб
-
ликада
яхлит
ҳуқуқий
тизим
яратилган
бўлиб
,
унда
ички
ишлар
органлари
муҳим
ўрин
эгаллайди
.
Ўтган
давр
мобайнида
ички
ишлар
органлари
тизимини
такомиллаштириш
борасида
кенг
кўламли
ислоҳотлар
амалга
оширилмоқда
.
Ислоҳотлардан
кўзланган
асосий
мақсад
,
аввало
,
ички
ишлар
органларини
аҳолига
ўз
вақтида
ва
сифатли
ёрдам
кўрсатадиган
,
ҳар
бир
ходими
халқ
манфаатларига
хизмат
қилишни
ўз
хизмат
бурчи
деб
биладиган
ижтимоий
йўналтирилган
профессионал
тузилмага
айлантиришдир
.
2017
–
2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясида
белгиланган
аниқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
206
вазифа
ва
йўналишларнинг
ижросини
таъминлаш
борасида
ички
ишлар
органлари
тизимида
амалга
оширилаётган
ислоҳотлар
жадал
тус
ва
куч
олмоқда
.
2017
йил
10
апрелда
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ички
ишлар
органларининг
фаолияти
самарадорлигини
тубдан
ошириш
,
жамоат
тартибини
,
фуқаролар
ҳуқуқлари
,
эркинликлари
ва
қонуний
манфаатларини
ишончли
ҳимоя
қилишни
таъминлашда
уларнинг
масъулиятини
кучайтириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
фармони
қабул
қилинди
.
Унда
Ўзбекистон
Республикаси
ички
ишлар
органлари
тизимини
ислоҳ
қилишнинг
энг
муҳим
йўналишлари
аниқ
белгиланди
.
Фармонда
ички
ишлар
органлари
томонидан
халқ
билан
аниқ
мақсадни
кўзлаб
ўтказиладиган
тизимли
мулоқотни
таъминлаш
,
фуқароларнинг
ўзини
ўзи
бошқариш
органлари
,
фуқаролик
жамиятининг
бошқа
институтлари
билан
яқин
ҳамкорликни
ривожлантириш
,
аҳолининг
энг
муҳим
муаммолари
ҳал
этилишига
ҳар
томонлама
кўмаклашиш
устувор
йўналиш
сифатида
белгилаб
қўйилди
.
Энг
муҳими
,
маҳаллаларда
қулай
шароитга
эга
ички
ишлар
органларининг
таянч
пунктлари
янгича
талаблар
асосида
ташкил
этилиб
,
уларда
профилактика
инспекторларининг
ёрдамчилари
фаолияти
йўлга
қўйилганлиги
ички
ишлар
органларининг
халқ
билан
елкама
-
елка
туриб
,
ҳамжиҳат
бўлиб
,
амалда
ҳамкорлик
қилиш
имконияти
кенгайди
.
Бу
ўзгаришлар
ички
ишлар
идоралари
барча
соҳавий
хизматларининг
фуқаролар
ўзини
ўзи
бошқариш
органлари
,
улар
негизидаги
жамоат
тузилмалари
билан
ҳамкорлигини
янада
мустаҳкамлашга
хизмат
қилмоқда
.
Ҳозирги пайтда мамлакатимиз мутлақо янги воқеликлар ва ахборот
-
коммуникация технологиялари талаблари асосида ривожланмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг турли йиғилишларда айтилган
“биз икки йил давомида фавқулодда сафарбарлик ҳолатида ишлашимиз
керак!”
деган ҳақли кўрсатмаси биз, ички ишлар органлари ходимлари, учун
тўғридан
-
тўғри буйруқ
-
топшириқ бўлмоғи шарт. Демак, ҳар бир ходим мана
шундай маромда ишласа, амалий ҳаракатларида ташаббускорлик ва фидойиликни
намоён этсагина халқ ишончини оқлаган бўлади.
Умуман олганда, давлат органлари, ички ишлар органларида ишлаётган ҳар
бир раҳбардан тортиб оддий ходимгача барча ўз вазифасини виждонан,
сидқидилдан бажариб, аҳоли тинчлиги ва омонлигини таъминлаб, ҳар қандай
муаммони ҳал этишга муносиб ҳисса қўшиши лозим. Шак
-
шубҳасиз, бу иш
одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, комил ишонч билан яшашларини
кафолатлайди.
Сўнгги пайтларда ички ишлар органлари ходимлари билан
аҳоли ўртасидаги
мулоқот орқали ўзаро ишонч ва очиқликни таъминлаш мақсадида профилактика
инспекторлари, ички ишлар органларининг таянч пунктлари, “Фидокор ёшлар
отряди” каби институтлар ташкил этилгани юртимизда тинч
-
осуда ҳаёт кечири
-
шимизга йўл очиб бермоқда. Улар шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатга
ишонган ҳолда ундан рози бўлсин. Лекин айрим жойларда уларнинг фаолияти
одамлар эътирозига сабаб бўлмоқда. Айниқса, мол
-
мулкка нисбатан жиноий
тажовуз каби салбий ҳолатларга ҳамон тўлиқ чек қўйилмаган. Қасддан тан
жароҳати етказиш, фирибгарлик ва йўл
-
транспорт ҳодисалари камаймаган. Демак,
жиноятларни очиш борасида ҳам қатор камчиликлар борлигини таъкидлаш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
207
лозим. Хусусан, ўғрилик ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг бешдан
биттаси фош этилмаган.
Шу боис ҳам давлатимиз раҳбари 2017 йил 9 февралда Ички ишлар
органлари фаолияти тизимида мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги
вазифаларга бағишланган йиғилишдаги маърузаси якунида таъкидлаганидек,
“соҳада мавжуд вазиятни ўнглаш ва тизимли ташкил этиш борасида олдимизда
жуда кўп вазифалар турибди. Хотиржамликка берилишга ҳеч қандай асос йўқ”
[2].
Ислоҳотлар даврида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини
амалга ошириш давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек
хўжалик бошқаруви органларининг устувор вазифаси ҳамда бу борадаги
фаолиятнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш
борасидаги саъй
-
ҳаракатлар, аввало, бунга кенг жамоатчилик жалб этилиши
натижасида жиноятчиликнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари йилдан
-
йилга
камайишига эришилди. Жумладан, 2018 йилда амалга оширилган комплекс чора
-
тадбирлар натижасида содир этилган жиноятлар сони 2017 йилга нисбатан
33,5 фоизга
(73692 / 49011) ёки
24
681 тага
, жиноят қидирув йўналишидаги
жиноятлар
34,1
фоизга
(45292 / 29851) ёки
15 441
тага,
жиноятларда иштирок
этган хотин
-
қизлар сони
37,9 фоизга
, ёшлар жиноятчилиги
33,4 фоизга
,
муқаддам судланганлар томонидан қайта жиноят содир этиш ҳолатлари эса
49,8 фоизга
камайди [1], маҳаллаларнинг 3205 таси, яъни 35 фоизидан зиёдида
биронта ҳам жиноят содир этилмади [4].
Шу тариқа, мамлакатмизда ҳуқуқ
-
тартиботни таъминлашда ижобий
натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга
эришилди.
Ушбу натижаларга қарамай, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масаласи
республика раҳбариятининг диққат марказида турибди. Буни 2019 йил 10 январь
куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик
кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев томони
-
дан мутасадди ташкилотлар зиммасига республиканинг барча туман (шаҳар)лари
бўйича илмий ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш,
жиноятчиликни жиловлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъмин
-
лаш юзасидан
янги методика ва ўзига хос тажриба яратишга доир вазифалар юклатилганида ҳам
кўриш мумкин.
Ушбу вазифалар тўлиқ ижрога йўналтирилиб, мамлакатда жиноятчиликни
жиловлаш ва аҳолининг осойишталигини таъминлаш борасида кенг жамоатчилик
билан ҳамкорлик тўғри ташкил этилгани натижасида 2019 йилнинг биринчи
ярмида республика бўйича умумий жиноятчилик 32,1 фоизга камайишига
эришилди.
Дарҳақиқат, ички ишлар органлари зиммасига юклатилган жамоат
тартибини сақлаш ва
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга ошириш, жиноятчиликка қарши кураш, содир этилган
жиноятларни очиш фаолиятини жамоатчиликнинг, жумладан жамоат ташкилот
-
ларининг кўмаги, ҳамкорлигисиз самарали ташкил этиб бўлмайди. Ушбу ҳамкор
-
лик объектив зарурат бўлиши билан бирга, бошқарув субъектлари томонидан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
208
ташкил этиладиган ва тартибга солинадиган тизимли фаолият ҳисобланади. Зеро,
республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад
ҳам аҳоли орасида ички ишлар органларининг обрўси ва мавқеини кўтариш, кенг
жамоатчилик билан алоқасини мустаҳкамлаш эканлигини унутмаслигимиз керак.
Бу борада ички ишлар органларининг халқ билан ҳамкорлиги катта
аҳамиятга эга. Ушбу ҳамкорликнинг самарадорлигини таъминлаш, биринчидан,
соҳада қонунчилик ижросини таъминлашда; иккинчидан, ички ишлар органлари
фаолиятини янада самарали ташкил этишда; учинчидан, аҳолининг барча қатлам
-
ларига бирдек профилактик чора
-
тадбирларни қўллашда тезкорлик ва тежам
-
корликка эришиш учун муҳим. Ички ишлар органларининг аҳоли билан
ҳамкорлиги ўзига хос бўлиб, ҳамкорликка киришувчи субъектларга юклатилган
вазифалар кўлами ҳамда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар, чора
-
тадбир
-
лар ва ҳал қилинадиган масалаларнинг серқирралигида намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
2016 йил 16 сентябрь қонуни асосида ички ишлар органлари ўз зиммасига
юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва
бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда аниқланган жиноятлар ва
бошқа ҳуқуқбузарликларга оид материаллар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек
бошқа маълумотларни, шу жумладан электрон шаклда алмашади.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа
ташкилотлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат
-
ларини ҳимоя қилишда, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини
таъминлашда, жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,
уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларни фош этишда, жиноят ишларини тергов
қилишда, жиноятчиларни қидиришда, бедарак йўқолганларнинг турган жойини
аниқлашда, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ички ишлар
органларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.
Ички ишлар органлари билан халқ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий
йўналишлари:
биринчидан,
ҳудудда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузар
-
ликлар профилактикаси, уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон
бераётган шарт
-
шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
иккинчидан,
ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга, хусусан вояга етмаганларга ижтимоий
-
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
;
учинчидан,
оилалардаги нотинчликка барҳам бериш ва
оила
-
турмуш доирасидаги низоларни ҳал этиш;
тўртинчидан,
ҳудудда ободон
-
лаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, санитария ва
гигиена қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
бешинчидан,
ҳудуддаги
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, шартли
ҳукм қилинган, жазони ижро этиш муассасасидан шартли озод этилган, ички
ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган ва бошқа шу каби шахс
-
ларнинг турмуш тарзини назорат қилиш, улар билан тарбиявий
-
профилактик
ишлар олиб бориш;
олтинчидан,
ҳудудда содир этилган тегишли маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда ўз аксини
топади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
209
Ички ишлар органлари ва халқ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги ҳуқуқий ва
институционал асослари вужудга келди. Хусусан, буни қуйидагиларда кўриш
мумкин:
Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш
асослари ва механизми
яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
-
нинг 2017 йил 8 январдаги “Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузар
-
ликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки
учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” 15
-
сонли
қарори билан нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан диний ташки
-
лотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқаинститутларини ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун
моддий ва бошқа тарзда рағбатлантириш асослари белгиланди.
Эндиликда, фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг қуйидаги ҳаракатлари
пул маблағлари билан рағбатлантириш учун асос бўлиши мумкин:
•
қасддан содир этилиши режалаштирилаётган ёки содир этилаётган
маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиши ёхуд тўхтатиши;
•
тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларга хабар бериши натижасида жиноят содир этилишининг олди олиниши;
•
қасддан содир этилаётган жиноятни тўхтатиши ва уни тўлиқ фош этишда
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;
•
фош этилмаган жиноят бўйича уни фош этишга кўмаклашувчи далилларни
аниқлаши ёки уни содир этган шахслар ёхуд уларнинг қаерда эканлиги ҳақидаги
маълумотларни тақдим этиши натижасида жиноятнинг фош этилиши;
•
қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахснинг
яширинган манзили ҳақида хабар бериши, уни ушлашда ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларга кўмаклашиши;
•
бедарак йўқолган шахс ҳақида берган маълумоти асосида унинг
аниқланиши;
•
аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка
қарши курашиш борасидаги тарғибот
-
ташвиқот тадбирларида фаол иштирок
этиши ва уни бевосита амалга ошириши;
•
жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт
-
шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларни амалга жорий
этиши.
Қуйидаги ҳолларда эса фуқаролар ташаккурнома ва бошқа эсдалик совғалар
билан тақдирланади:
•
бедарак йўқолган шахсларни аниқлашда ёрдам кўрсатилиши;
•
аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка
қарши курашиш борасидаги тарғибот
-
ташвиқот тадбирларида фаол иштирок
этиш ва уни бевосита амалга оширилиши;
•
жиноятларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берувчи шарт
-
шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларнинг амалга жорий
этилиши.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
210
1.
Ички ишлар органлари фаолиятига оид раҳбарий ғоялар ва норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар тўплами. –
Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги, 2019. –
Б.
813.
2.
Мирзиёев
Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Т. 1. –
Т.: Ўзбекистон, 2017. –
Б. 340.
3.
Мирзиёев
Ш.М. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши,
ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосийи жрочиси бўлиши керак. Президент
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда
Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги
маърузаси // Халқсўзи. –
2017.
–
12 июль.
4.
Мирзиёев
Ш.М.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
қабул
қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза //
“Халқ сўзи”
.
–
2018.
–
8 дек.
