Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Historical and legal foundations for the formation of rules
for the classification of crimes in Uzbekistan
Khurshid KARIMOV
1
Department of the Academy of the General Prosecutor
’
s
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
30 January 2022
Accepted 20 February 2022
Available online
15 March 2022
This article analyzes the historical and legal basis for the
formation of norms for the classification of crimes. The
classification of crimes from ancient times to the present day is
divided into five conditional stages. When classifying crimes,
the emphasis was on the fact that the object of the crime and the
severity of the punishment were considered as the main
criteria. It is noted that the presence in the criminal law of legal
norms on the qualification of crimes plays an important role in
the application of criminal law institutions.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
classification of crimes,
misdemeanor,
severity of crime,
penal,
form of guilt.
Ўзбекистонда
жиноятларни
таснифлашга
оид
қоидаларни
шаклланишининг
тарихий
-
ҳуқуқий
асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноятларни таснифлаш,
проступок,
жиноятнинг оғирлиги,
жазо,
айбнинг шакли.
Ушбу мақолада жиноятларни таснифлашга оид норма
-
ларнинг шаклланишининг тарихий
-
ҳуқуқий асослари
таҳлил қилинган бўлиб, жиноятларни таснифлаш қадим
-
дан бугунги кунга қадар шартли
беш босқичга бўлинган.
Жиноятларни таснифлашда жиноятнинг объекти ва
жазонинг оғирлиги асосий мезон сифатида қаралганлигига
аҳамият берилган. Жиноятларни таснифлашга оид ҳуқуқий
нормаларнинг
жиноят
қонунчилигида
мавжудлиги
жиноят
-
ҳуқуқий институтларни қўллашда муҳим аҳамият
касб этиши қайд этилган.
1
Office of the Republic of Uzbekistan (PhD) Associate Professor, Head of the Department of the Academy of the
General Prosecutor
’
s. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
458
Историко
-
правовые основы формирования правил
классификации преступлений в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
классификация
преступлений,
проступок,
тяжесть преступления,
наказание,
формы вины
.
В данной статье, анализируется историко
-
правовые
основы формирования норм классификации преступлений.
Классификация преступлений с древнейших времен до
наших дней, делится на пять условных этапов.
При классификации преступлений акцент делался на то,
что в качестве основных критериев рассматривались
объект преступления и тяжесть наказания. Отмечено, что
наличие в уголовном законе правовых норм о
квалификации преступлений играет важную роль в
применении уголовно
-
правовых институтов.
Жиноятларни таснифлашга оид қоидаларнинг
шаклланишини ўрганишда
уни шартли босқичларга бўлиш, ҳар бир даврда жиноятларни таснифлашга оид
қоидаларни фарқли ва ўхшаш жиҳатларини таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб
этади.
Ўзбекистон ҳудудида жиноятларни таснифлашга оид қоидаларни шартли
равишда
беш босқичга
бўлиб ўрганиш мумкин. Биринчи босқич зороастризм
даврининг асосий ҳуқуқий манбаси бўлган “Авесто” да жиноятларни таснифлашга
оид қоидалар. Иккинчи босқич Ислом дини кириб келиб шариат нормалари амал
қилган даврда жиноятларни таснифлаш.
Учинчи босқич Чор Россияси даврида
жиноятларни таснифлашга оид қоидалар. Тўртинчи босқич Собиқ Иттифоқ
даврида жиноятларни таснифлаш. Бешинчи босқич мустақил Ўзбекистоннинг
Жиноят кодексида жиноятларни таснифлашга оид қоидалар.
Мамлакатимизда Ислом дини кириб келиб, шариат нормалари ўрнатилгунга
қадар жиноят ва жазо масалалари “Авесто” китобида тартибга солинган.
Жумладан, ю.ф.д., профессор, Ҳалимбой Бобоев томонидан “Яна қадимги
Турондаги ҳуқуқ масаласига қайтсак, бу ўринда шуни таъкидлаш керакки, бизгача
сақланган ҳуқуқий манба –
бу “Авестодир” деб қайд этган”.
Яъни қадимги Турон заминида Ислом динига қадар “Авесто” дан ҳуқуқ
манбаси сифатида фойдаланилган. Юқорида қайд этганимиздек,
“Авесто”
да
жиноят ва жазо масалалари ҳам акс этган.
Жумладан, “бировни уриб, унинг
қонини оқизган шахсга нисбатан қилмиш (жиноят)нинг оғир
-
енгиллигига қараб
жазо белгиланган”. Фикримизча, қилмиш (жиноят)нинг оғир
-
енгиллигига қараб
жазо белгиланганлиги жиноятларни
таснифлашга оид масалалар ҳам “Авесто” да
ҳуқуқий жиҳатдан акс этганлигидан далолат беради.
Шу нуқтаи назардан қадимги Турон заминидаги жиноятларни таснифлашга
оид қоидаларни тарихий шаклланишини ўрганишда “Авесто”
муҳим ҳуқуқий
манба ҳисобланади. У.А.
Азизов зороастризм даврида жиноятларни таснифлаш
мавжуд эмаслигини қайд этиб, диний
-
ҳуқуқий нормалар, жумладан, жазола
-
надиган қилмишлар кодификациялаштирилмаганлиги, аммо илмий тадқиқот
ишларида ҳар томонлама ва ишончли маълумотлар олиш мақсадида жиноятларни
шартли таснифланиши келтирилганлигини қайд этади. Жумладан, У.А.
Азизов
“Авесто”да жиноятлар таснифини тадқиқ этиб, А.Г.
Периханян томонидан шахсга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
459
қарши жиноятлар, мулкий ҳуқуққа қарши жиноятлар, диний ва аҳлоқий
жиноятлар, мажбурият келишувлари боғлиқ делектлар, судлов билан боғлиқ
қилмишлар, мансабдорлик жиноятлари каби таснифларга бўлганлигини қайд
этади.
У.А.Азизов томонидан зороастризм даврида жиноятларни қуйидагича
таснифланишини таклиф этади: 1) динга қарши жиноятлар; давлат ҳокимияти ва
ҳукмдор манфаатларига қарши жиноятлар; 3) шахсга қарши жиноятлар: а) ҳаёт ва
соғлиққа қарши жиноятлар б) инсоннинг шаъни ва қадр қимматига, шахсий
эркинлик ва дахлсизликка қарши жиноятлар, 4) ҳайвонот дунёсига ва атроф
-
муҳитга қарши жиноятлар; 5) шахсий мулкка қарши жиноятлар.
Ушбу даврда жиноятларни таснифлашни ўрганган олимлар, таснифлашни
бир неча турларга бўлишган. Масалан, Талезари Али Аббас ўша даврда
жиноятларни таснифлашни учта турга бўлган. Жумладан, 1.
Жамоат тартибига
қарши жиноятлар. 2. Дин ва диний қадриятларга қарши жиноятлар. 3.
Ҳокимиятга
қарши жиноятлар. И.Б.
Буриев Авестога кўра жиноятларни таснифлашни 6 тоифа
-
сини ажратиб кўрсатган. 1. Динга қарши жиноятлар. 2. Шахсга қарши жиноятлар.
3.Ҳайвонларга қарши жиноятлар. 4. Мулкка қарши жиноятлар. 5. Ахлоққа қарши
жиноятлар. 6.Табиатнинг кучига қарши жиноятлар. А.Г.
Халиков “Авесто”да
жиноятларни таснифлашни тадқиқ этиб, турли асосларга кўра жиноятларни турли
тоифаларга бўлиш мумкинлигини
,
масалан, жиноят таркибини
объектив
томонига
кўра оддий ва мураккаб турларга бўлиш муммкинлигини қайд этади.
Жумладан, оддий таркибли жиноятларда жиноятчи бир ҳаракат билан битта
объектга зарар етказади. Шунингдек, А.Г.
Халиков “Авесто”да жиноятларни
таснифлашни оғирлик даражасига кўра
ҳам келтириш мумкинлигини қайд
этади. Жумладан, жиноятлар инсонга нисбатан ҳам, ҳайвонларга нисбатан ҳам бир
неча гуруҳларга бўлинган. Масалан, Вендидаднинг 4 Фаргарднинг 3
-
қсми
инсон
-
нинг соғлигини ҳимоясига бағишланган. Бу ерда таҳдиднинг даражаси ва инсон
-
нинг соғлиғига етказилган ҳақиқий зарар аниқланган. Бунда жиноятчи қилмиши
-
нинг оғирлик даражасига кўра 4 та тури келтирилган. Булар
:
огерепта,
авауришта, аредуш ва пешутану
. Демак, “Авесто”да жиноятларни таснифлашни
оғирлик даражасига
қараб ҳам таснифланиш келтирилганлигини кўриш мумкин.
“Авесто” да шунингдек,
жиноятнинг объектига кўра таснифи
келтирилган
,
жумладан, инсонга, мулкка, атроф муҳитга, ерга, сувга, ўсимлик ва хайвонот
дунёсига, динга, фаришталарга, муқаддас нарсаларга ва бошқалар. А.Г.
Халиков
жиноятларни тажовуз объектига кўра илмий тадқиқ қилиш энг мақбули деб қайд
этади. Инсонга қарши жиноятлар: тан жароҳати етказиш, соғлиққа зиён, одам
ўлдириш, озодликни чеклаш ва бошқалар. Ҳайвонларга ва атроф муҳитга қарши
жиноятлар.
М.Т.
Тургунов “Авесто”даги жиноятларни шартли равишда қуйидагича 5 та
тоифага бўлиб таснифлаган: а) динга қарши жиноятлар: якка илоҳни тан
олмаслик, мўъбад –
коҳинни ҳақоратлаш,
ўзга диндагилар билан никоҳга
киришиш, диний мансабни суиистеъмол қилиш; б) инсониятга қарши жиноятлар:
уруш очиш, инсонга тажовуз қилиш, баданга шикаст етказиш, ҳомиладор аёлга
шикаст етказиш, ҳомилани тушириш; в) уй ҳайвонлари, жониворларга қарши
жиноятлар: асосан, итларга турли
-
туман шикаст етказиш; г) ахлоқ
-
одобга қарши
жиноятлар: фоҳишабозлик, зино, зўрлаш, хиёнат, эр
-
хотинларнинг хиёнати,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
460
қасддан оила қурмай юриш, никоҳ қоидаларини бузиш; д) табиатга қарши
жиноятлар: ер, сув, ҳаво ва оловни ифлослантириш, уларни асраб
-
авайлаш
қоидаларини бузиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини бузиш, атроф
-
муҳитни,
табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этмаслик, уларни бесабаб кесиш,
экин
-
тикин ерларига қарамаслик ва ҳоказо.
“Авесто”да қасддан одам ўлдириш ҳақида айтилиши жиноятларни
таснифлашни
субъектив томони ҳисобга
олинишидан далолат беради деб қайд
этади
А.Г.
Халиков. Қасддан одам ўлдирганлик учун ўлим жазоси (“Tanu
-
Pereca”,
“маргарзан”) назарда тутилган. “Авесто”да жиноятлар жиноятчи қилмишининг
таркиби бўйича ҳам фарқланиши қайд этилган. Жумладан, тамом бўлган ва тамом
бўлмаган. Тамом бўлган ва тамом бўлмаган жиноятлар жазога сазовор бўлган.
Шунингдек, жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш, такроран жиноят
содир этиш каби масалалар ҳам акс этган.
А.Г.
Халиков “Авесто”да
,
шунингдек, жиноятларни жазонинг табиати
(масалан, жазони сотиб олиш ёки сотиб олиш имконияти йўқлиги, амнистия
қўлланиладиган ёки қўлланилмайдиган жиноятлар ва бошқалар)
ва
даражасига кўра ҳам таснифлаш мумкинлигини қайд этган. Бу эса
,
ўз навбатида
,
фикримизча, жиноятлар нафақат объектига кўра
,
балки жазо турига кўра ҳам
таснифланганлигидан далолат беради. Шу билан бир қаторда
,
жиноят учун жазо
тажовуз объектига кўра белгиланганлигига ҳам эътибор қаратиш муҳим
ҳисобланади.
Хулоса сифатида “Авесто”да тажовуз объектининг
ва жазонинг хавфлилиги
даражасига кўра кўплаб жиноят ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлиб, жиноятларни
тажовуз объектига кўра, объектив ва субъектив томони, шунингдек, жазо турига
кўра таснифланганлигини қайд этиш мумкин. Шу билан бир қаторда
,
“Авесто”да
жиноятлар таснифига оид нормалар таҳлили жиноятларни таснифлашга оид
олимларнинг турлича қарашлари мавжуд бўлиб, зороастризм даврида асосий
ҳуқуқий манба бўлган “Авесто”да жиноятларни таснифлашга оид ягона қоидалар
мавжуд эмаслигини кўрсатади.
Шариат нормаларида жиноятларни таснифлаш.
Ўзбекистон ҳудудида
жиноятларни таснифлашга оид қоидалар узоқ тарихга бориб тақалади. Мамлака
-
тимиз ҳудудида шариат нормалари амал қилган даврларда ҳам жиноятларни
таснифлашга оид нормалар мавжуд бўлган. М.Ражабова “шариат нафақат жиноят
ҳақида умумий тушунча, балки бир қанча оғир жиноят турларига
ҳам етарлича
таъриф ва тасниф берилган”лигини қайд этади.
Тарихий келиб чиқиши,
тажовуз объекти ва жазо белгиланишиг
а қараб,
шариат жиноят ҳуқуқи тизимидаги жиноятларни уч гуруҳга бўлиш мумкин деб
қайд этади М.
Ражабова.
Биринчи гуруҳга Аллоҳ ҳуқуқи ва
бутун мусулмон жамиятининг қатъий
манфаатларига тажовуз қилишга қаратилган ўта оғир жиноятлар: зино, ўғрилик,
босқинчилик, йўлтўсарлик, хамр
ва бошқа маст қилувчи нарсалар истеъмол
қилиш, далил
-
исботсиз зино қилишда айблаш –
туҳмат, диндан қайтиш ва исён
киради.
Иккинчи гуруҳга –
исломгача бўлган давр билан боғлиқ алоҳида шахслар
-
нинг ҳаёти, соғлиғига қарши қаратилган, яъни одам ўлдириш ва тан жароҳати
етказиш жиноятлари киритилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
461
Учинчи гуруҳга ўз табиатига кўра ижтимоий муносабатларга қарши жиноий
тажовуз қилишга қаратилган бошқа барча турдаги жиноятлар киритилган.
Ж.Тошқулов ислом жиноят ҳуқуқининг муҳим масалаларидан бири –
бу
жиноятларни таснифлаш масаласидир. Шу нуқтаи назардан тадқиқотчилар
жиноятларни учта катта гуруҳга ажратишини қайд этган.
1.
Ҳад туридаги жиноятлар
–
Аллоҳнинг белгилаб қўйилган чегарасидан
ўтиб (мусулмон жамоасининг) ҳуқуқларига қарши қаратилган ва ислом ҳуқуқи
-
нинг асосий манбалари –
Қуръони Карим ва Суннада аниқ жазо чоралари белги
-
ланган жиноятлар.
М.
Ражабова Қуръони Каримда кўплаб жиноятлар ҳақида сўз юритилган
бўлиб, уларни икки гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкинлигини қайд этади.
1. Аниқ жазо белгиланган жиноятлар.
2.
Аниқ жазо белгиланмаган жиноятлар.
2.
Қасос ёки дият туридаги жиноятлар
–
алоҳида шахсларнинг ҳақ
-
ҳуқуқларига қарши қаратилган жиноятлар. Булар инсонни яшаш ҳуқуқидан
маҳрум қилиш ва соғлиғига зарар етказишга қаратилган жиноятлар.
3.
Таъзир туридаги жиноятлар
–
Аллоҳнинг (мусулмон жамоасининг) ва
алоҳида шахсларнинг ҳақ
-
ҳуқуқларига қарши қаратилган ҳамда ислом ҳуқуқи
манбаларида аниқ жазо чоралари белгиланмаган, уларни белгилаш ҳуқуқи қозига
ёки ҳукмдорга берилган жиноятлар. Булар закот тўламаслик, шартномалар бўйича
мажбуриятларни бажармаслик, савдо
-
сотиқ қоидаларини бузиш, судхўрлик, пора
-
хўрлик каби жиноятлар.
Ж.Тошқулов М.У.
Заидованинг жиноятларни кимнинг манфаатига қарши
қаратилганига қараб омманинг манфаатига қарши қаратилган жиноятлар –
ҳадд
жиноятлари ва алоҳида шахсларнинг манфаатларига қарши қаратилган жиноят
-
лар қасос ва дият жиноятларига” бўлганлигини қайд этади.
Ж.Тошқулов баъзи тадқиқотчилар ислом ҳуқуқи бўйича жиноятлар кимнинг
манфаатига қарши қарши қаратилганига, содир этиш усулига, натижаси ва
тугалланиш вақтига қараб турларга бўлишади. Айрим ҳуқушунослар жиноятларни
гуноҳи кабира (катта)
ва
гуноҳи сағир (кичик)
турларга бўладилар деб қайд
этган.
Таниқли фиқҳшунослар ҳуқуқбузарликларни таснифлашни иккита асосий
тамойилни асос қилиб олишган.
1.
Қилмиш учун жазонинг аниқлик даражаси
2.
Бузилган ҳуқуқ ва манфаатлар хусусияти.
Демак, юқорида олимлар фикридан келиб чиқиб, жиноятлар шариатда
тажовуз объекти ва жазо турига, бузилган ҳуқуқ ва манфаатлар хусусиятига қараб
таснифланганлигини қайд этишимиз мумкин.
Маълумки,
XIX
асрнинг иккинчи ярмидан кейин Туркистон ўлкасида Подшо
Россияси қонунчилиги таъсири натижасида янги ҳуқуқий нормалар қабул
қилинади. Жумладан, 1886 йилда қабул қилинган
“Туркистон ўлкасини бошқариш
тўғрисидаги Низом” қабул қилинган. “Туркистонда суд ҳокимияти икки хил –
империя судлари ва ҳалқ судларидан иборат бўлган. Империя судлари
империя
қонунлари асосида фаолият юритган бўлса, ҳалқ судлари шариат қонун
-
қоидалари
асосида фаолият юритган”. Демак, бу даврда Подшо Россияси қонунлари ва шариат
нормалари амал қилган. Қайд этиш лозимки, подшо Россиясида Николай I хукм
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
462
дорлиги даврида кодификациялашган қонун –
1832 йилда Россия Империяси
қонунлари тўплами ишлаб чиқилади.
Ушбу тўпламнинг 15 жилди жиноят ва
(проступок) ножўя қилмишни
жазонинг оғирлик
даражасига кўра фарқлайди.
Жиноят
сифатида жазо қўллаши таҳдиди билан тақиқланган қилмиш тушунилган.
Ножўя қилмиш
(проступок) сифатида енгил тан жазоси ёки ахлоқ тузатиш
(полицейского исправления) жазосини қўллаш тахдиди тушунилган.
1845 йил
-
даги “Ахлоқ тузатиш ва жиноий жазолар ҳақида”ги Тузукда улар бошқа мезонлар
асосида фарқланган.
Л.О.
Кулева “Агар қилмиш хокимиятнинг дахлсизлик
ҳуқуқига ёки хусусий шахснинг, жамиятнинг хавфсизлиги ёки ҳуқуқига тажовуз
қилса
,
у жиноят деб номланган, агар тажовуз шахсий ёки жамоат хавфсизлигига
қарши амалга оширилса
,
ножўя қилмиш (проступок) деб номланган.
Тузукда
жиноятни фарқлашда жиноят объекти мезон сифатида кўрилган”лигини қайд
этган. Шунга қарамасдан
,
тайинланадиган жазо турига қараб ҳам фарқланган.
(ножўя қилмиш учун фақат ахлоқ тузатиш жазоси билан жазоланган).
1857 йилда Тузукнинг 15 жилдига ўзгартириш киритилиб,
жиноят ва
ножўя қилмиш
ўзаро объектига кўра фарқланишига оид норма чиқариб
ташланди. Кейинчалик, Тузукнинг кам аҳамиятли жиноятлар ва ножўя қилмишлар
ҳақидаги 652 моддаси чиқарилиб, фақатгина
ножўя қилмишлар
учун хакамлик
судлари томонидан жавобгарликни назарда тутувчи 1864 йилдаги Низомга
кўчиришади. Бунда 1866 йилдаги Тузукда ножўя қилмиш ва жиноят тоифалари
тушунчалари кўрсатилмаган эди. Бундан ташқари
,
ножўя қилмишлар жиноий
хусусият касб этиб, судлангаликни келтириб чиқарган. Демак, юқорида ножўя
қилмиш (проступок) ва жиноятларни тартибга солувчи иккита қонун ҳужжати
қабул қилинганлигини кўрсатади.
1903 йилдаги Жиноят тузуги ривожланиб жиноятларни таснифлаш мезони
сифатида жазо турини назарда тутувчи уч гуруҳли таснифланишини мустаҳ
-
камлади
.
Л.О.
Кулева томонидан энг оғир жазо сифатида ўлим жазоси назарда
тутилган қилмишлар, сургун қилиш ёки оғир меҳнатга юбориш оғир жиноят деб
номланган. Жиноят содир этиш ахлоқ тузатиш ишлари, қалъа ёки турмага қамоққа
олиш билан жазоланган. Ножўя қилмиш (проступок) қамоқ ёки жарима жазоси
назарда тутилган қилмиш ҳисобланган. Жиноятларни таснифланиши айблилик,
жиноят содир этиш босқичлари, иштирокчилик турлари, жавобгарлик тортиш
муддатлари, вояга етмаганларни жавобгарлигида муҳим жиноий ҳуқуқий аҳамият
касб этиши қайд этилган.
Подшо Россияси қонунчилиги амалга қилган даврда жиноятларни тасниф
-
лашнинг ўзига хос хусусияти ўша даврда жиноятлар дастлаб объектига кўра,
шунингдек, кейинчалик тайинланадиган жазо турига қараб таснифланганлиги,
жиноятлар таснифида жиноят ва ножўя қилмиш (проступок) каби жиноят
-
ҳуқуқий
институтлар мавжуд бўлганлиги билан фарқ қилган.
Собиқ Иттифоқ даврида ҳам жиноятларни таснифлашга оид қоидаларда
ўзгаришлар бўлган. Жумладан, биринчи марта РСФСРнинг 1922 йилдаги Жиноят
кодексининг 27
-
моддасида “Жиноятлар тоифалари” атамаси қўлланилган.
Жумладан, Жиноят кодекси жиноятларнинг иккита тоифасини фарқлайди.
Биринчиси
,
ишчи
-
деҳқонлар ҳокимияти ўрнатган янги ҳуқуқ тартиботга қарши
ёки уни хавфлироқ деб тан олиш бунда жазонинг энг кам миқдори суд томонидан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
463
камайтиришга йўл қўйилмайди. Иккинчиси
,
бошқа қолган жиноятлар бўлиб, судга
жазонинг энг кўп миқдори белгиланган жиноятлар. 1922 йилдаги РСФСР Жиноят
кодекси барча Иттифоқ Республикаларига амал қилиши белгилаб қўйилган эди.
1926 йилда Ўзбекистон ССР Жиноят кодекси қабул қилинади. Ушбу кодекс
-
нинг 7
-
моддасида хавфли бўлиш даражасига кўра жиноятлар қуйидагиларга
бўлинган: а) ишчи ва деҳқонлар иродаси билан ССР Иттифоқида ўрнатилган совет
тузуми асосларига қарши қаратилган жиноятлар; б) ҳамма қилмиш жиноятларга
бўлинади.
1959 йилнинг 21 майида бешинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг
иккинчи сессиясида Ўзбекистон ССРнинг янги Жиноят кодекси қабул қилинган.
1959 йилдаги Жиноят кодексининг 7
-
моддасида жиноят тушунчаси берилган
жиноятлар
тоифаси атамаси дастлаб қабул қилинганда қўлланилмаган. Жумладан,
“Совет ижтимоий ёки давлат тузумига, социалистик хўжалик системасига,
социалистик мулкка, шахсга, гражданларнинг сиёсий, меҳнат, мулкий ва бошқа
ҳуқуқларига қарши қаратилган, жиноят қонунида кўрсатилган жамоат учун
хавфли ҳаракатлар (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик), шунингдек, социалистик ҳуқуқий
тартибга қарши қаратилган, жамоат учун хавфли бўлган, жиноят қонунида
кўрсатилган бошқа ҳаракатлар жиноят деб танилади. Гарчи расмий жиҳатдан
жиноят қонунида кўрсатилган бирор ҳаракатнинг аломатлари мавжуд бўлса ҳам,
лекин ўзининг кам аҳамиятлилиги сабабли жамоат учун хавфли характерда
бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб танилмайди”, деб белгиланган.
Мазкур моддада жиноят тушунчасида жиноятлар объектига кўра тоифага
бўлинганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, 1972 йилда ушбу кодексга
7.1-
модда қўшилиб, биринчи марта “оғир жиноятлар келтириб ўтилган.
Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 7
-1-
моддаси “Оғир жиноят тушунчаси” деб
номланиб “оғир жиноятлар деб ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб кўрса
-
тилган қасддан қилинган ва жамият учун катта хавф туғдирувчи ҳаракатларга
айтилади” деб таъриф берилган(давлатга қарши алоҳида хавфли жиноятлар,
бандитизм, ахлоқ тузатиш
-
меҳнат муассасалари ишини издан чиқарувчи
ҳаракатлар, контрабанда, оммавий тартибсизликлар ва бошқа жиноят турлари
санаб ўтилган).
Оғир жиноят тушунчаси, биринчидан, қасддан қилинганлик
белгисига эга бўлса, иккинчидан, жамият учун катта хавф туғдирувчи
–
ҳаракатлар
белгисига асосланган. Мазкур тушунчада айбнинг қасд шакли ва жамият учун хавф
туғдирадиган ҳаракат акс этган.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ССРнинг 1926
ва 1959 йилдаги Кодекс
-
ларида жиноятларни таснифлаш мезонларига оид алоҳида нормалар билан
тартибга солинмаган бўлиб, бу, ўз навбатида, жиноят ҳуқуқи институтларини
(жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш, жавобгарликка тортиш муддатларини
қўллаш, алоҳида хавфли рецидивист
деб топиш, бир қанча жиноятлар учун жазо
тайинлаш ва бошқалар) қўллашда мураккабликларга олиб келган.
1994 йил 22 сентябрда мустақил Ўзбекистоннинг Жиноят кодекси Собиқ
Иттифоқ республиклари орасида биринчи бўлиб қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 15
-
моддаси жиноятларни
таснифлаш деб номланиб, жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган; унча оғир бўлмаган; оғир; ўта
оғир жиноятларга бўлиниши қайд этилади. Жиноят кодексига жиноятларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
464
таснифлашга оид дастлабки киритилган нормага асосан, ижтимоий хавфи катта
бўлмаган жиноятларга қонунда озодликдан маҳрум қилишга нисбатан енгилроқ
жазолар назарда тутилган жиноятлар, унча оғир бўлмаган жиноятларга эса
қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан
маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек,
эҳтиётсизлик орқасида содир этилиб, қонунда озодликдан маҳрум қилиш тарзи
-
даги жазо назарда тутилган жиноятлар кириши белгиланган эди. Жиноят кодекси
дастлаб қабул қилинган жазо тизимида ўлим жазоси назарда тутилганлиги
сабабли ўта оғир жиноятларга қасддан содир
этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ
муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар
кириши белгиланган эди.
Жиноятларни таснифлашга оид қоидалар 2001 йил 29 августдаги
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартириш киритилиши
муносабати билан янада такомиллаштирилди. Жумладан, “ижтимоий хавфи катта
бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган
муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар,
шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп
бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган
жиноятлар киради”. “Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб,
қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан
маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек,
эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга
озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради”
деб ўзгартириш киритилди. Натижада,
унча оғир бўлмаган жиноятлар турини
камайиши ҳисобига ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифаси
кенгайди. Натижада, жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш, маҳкумларга
колония турини танлаш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, жазони ўташ
муддатидан илгари шартли озод қилишга оид нормаларни қўллаш имкониятини
янада кенгайтирди.
Мазкур таснифлашга оид қоидалар киритилиши жиноят қонунчилиги
нормаларини қўллашда қатор қулайликларни келтириб чиқаради ва бевосита
жиноят ҳуқуқи институларини қўллашга таъсир қилади. Жиноятларни тасниф
-
лашга оид қоидалар Жиноят кодексининг қуйидаги нормаларини қўллашда
бевосита боғлиқ. Жумладан, ЖКнинг 34
-
моддаси рецидив жиноят тушунчасида,
ЖКнинг 47
-
моддасига асосан хизмат бўйича чеклаш жазосини тайинлашда,
ЖКнинг 50
-
моддасига
асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинламаслик
ҳамда колония турини танлашда, ЖКнинг 54
-
моддасига асосан суд жазо
тайинлашда, ЖКнинг 57
-
моддасига асосан енгилроқ турдаги жазони тайинлашда,
ЖКнинг 59
-
моддасига асосан бир қанча жиноятлар учун жазо тайинлашда,
ЖКнинг 64
-
моддасига асосан, жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетган
-
лиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилишда, ЖКнинг
66-
моддасига асосан айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги
муносабати билан жавобгарликдан озод қилишда, ЖКнинг 66
-1-
моддасига асосан
ярашил
-
ганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишда,
ЖКнинг 71
-
моддасига асосан
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилишда, ЖКнинг 72
-
моддасига асосан шартли ҳукм қилишда, ЖКнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
465
73-
моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишда,
ЖКнинг 74
-
моддасига асосан жазони енгилроғи билан алмаштиришда, ЖКнинг
85-
моддасига асосан вояга етмаганни озодликдан маҳрум қилишда, ЖКнинг
86-
моддасига асосан вояга етмаганга жазо тайинлашда, ЖКнинг 87
-
моддасига
асосан вояга етмаганни мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан
ёки жазодан озод қилишда, ЖКнинг 89
-
моддасига асосан вояга етмаганни жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишда, ЖКнинг 90
-
модда
-
сига асосан вояга етмаганга жазони енгилроғи билан алмаштиришда, шунингдек,
ЖКнинг 139, 220, 221, 230, 230
-1, 237, 238, 241-
моддалари бўйича жавобгарликка
тортишда жиноятларни таснифи аҳамиятга эга. Яъни, юқоридаги
нормаларни
қўллаш бевосита жиноятларни оғирлик даражасига боғлиқ. Яъни, жиноятларни
таснифига оид қоидаларсиз ушбу нормаларни қўллаб бўлмайди.
Жиноятларни таснифлашга оид нормаларни тарихий шаклланиш ривож
-
ланиш босқичларини умумлаштиришган ҳолда барча босқичларда жиноят қонун
-
чилигида жиноятларнинг таснифи жиноят объектига қилинган тажовузнинг
оғирлик даражаси ва қўлланиладиган жазо турига қараб фарқланганлигини
ажратиш мумкин.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг қабул
қилиниши билан жиноятларни таснифлашга оид алоҳида модданинг киритилиши
жиноят
-
ҳуқуқий нормаларни қўллаш механизмларини такомиллаштириш, шахс
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоясини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
Шу билан бир қаторда, жиноятларни таснифлашга оид нормаларни шаклланиши
ва ривожланишини таҳлил қилиш ва ўрганиш жиноятларни таснифлаш мезон
-
ларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ҳ
.
Бобоев. Ўзбек давлатчилиги тарихи. 1 китоб. Тошкент
// Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси «Фан» нашриёти. 2004 й. 51 бет.
2.
Ҳ.Бобоев. Ўзбек давлатчилиги тарихи. 1 китоб. Тошкент
// Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси «Фан» нашриёти. 2004 й. 64 бет.
3.
У.А.Азизов Эволюция институтов преступления и наказания на
территории исторического и современного Таджикистана: историко
-
правовое
исследование// Диссертация на соискание ученой степени доктора юридических
наук/ 2015 й. 66
-
б.
4.
Талезари Али Аббас. Становление и развитие институтов преступления и
наказания в истории права Ирана: автореф. дис. … канд. юрид. наук. –
Душанбе,
2014.
–
С. 11.
5.
А.Г.
Халиков Правовая система зороастризма
// Диссертация на соискание
ученой степени доктора юридических наук
/ 2004 й. 293
-
б.
6.
А.Г.
Халиков Правовая система зороастризма
// Диссертация на соискание
ученой степени доктора юридических наук
/
2004 й. 299
-
б.
7.
А.Г.
Халиков Правовая система зороастризма
// Диссертация на соискание
ученой степени доктора юридических наук
/ 2004 й. 307
-
б.
8.
М.Т.Тургунов «Авесто»да
инсон
ҳуқуқларини
ўрганишнинг методологик
муаммолари //Юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси автореферати.
2021 й.
20-
б.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
466
9.
А.Г.
Халиков Правовая система зороастризма
// Диссертация на соискание
ученой степени доктора юридических наук
/ 2004 й. 297
-
б.
10.
А.Г.
Халиков Правовая система зороастризма
// Диссертация на
соискание ученой степени доктора юридических наук
/ 2004 й. 320
-
б.
11.
А.Г.
Халиков Правовая система зороастризма
// Диссертация на
соискание ученой степени доктора юридических наук
/ 2004 й. 301
-
б.
12.
А.Г.
Халиков Правовая система зороастризма
// Диссертация на
соискание ученой степени доктора юридических наук
/ 2004 й. 304
-
б.
13.
М.
Ражабова. Ислом ҳуқуқи: жиноят ва жазо. Ўқув қўлланма. Ўзбекистон
халқаро ислом академияси. 2021 й. 182
-
б.
14.
М.
Ражабова. Ислом ҳуқуқи: жиноят ва жазо. Ўқув қўлланма. Ўзбекистон
халқаро ислом академияси. 2021 й. 183
-
б.
15.
М.
Ражабова. Ислом ҳуқуқи: жиноят ва жазо. Ўқув қўлланма. Ўзбекистон
халқаро ислом академияси. 2021 й. 185
-
б.
16.
М.
Ражабова. Ислом ҳуқуқи: жиноят ва жазо. Ўқув қўлланма. Ўзбекистон
халқаро ислом академияси. 2021 й. 186
-
б.
17.
Ж.
Тошқулов. Исломда жиноят ҳуқуқи.
Ўқув қўлланма. Тошкент ислом
университети. Т.
,
2018 й. 33
-
б.
18.
М.
Ражабова. Шариатда жиноят ва жазо. Т.: Адолат. 1996. 26
-
б.
19.
Ж.
Тошқулов. Исломда жиноят ҳуқуқи. Ўқув қўлланма. Тошкент ислом
университети. Т.
, 2018. 33-
б.
20.
Ж.
Тошқулов. Исломда жиноят ҳуқуқи. Ўқув қўлланма. Тошкент ислом
университети. Т.
, 2018. 34-
б.
21.
Ж.
Тошқулов. Исломда жиноят ҳуқуқи. Ўқув қўлланма. Тошкент ислом
университети. Т.2018. 35
-
б.
22.
А.Р.
Рахманов, Р.Ж.
Рузиев, А.Р.
Рахманов. Ислом ҳуқуқи. Дарслик.
УФА 2010.
69-
б.
23.
https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/475-vatan-tarixi.html.
24.
Российское законодательство X
-
XX веков. В 9 т. Т. 6. Законодательство
первой половины XIX века / под общ. ред. О.И. Чистякова. М., 1988. С. 310.
Кулева
Людмила Олеговна.
Категоризация преступлений как средство дифференциации
ответственности в общей и особенной частях УК РФ. Ярославль –
2019. 18-
б.
25.
Логецкий
А.А. Преступление и проступок в уголовном праве XIX –
начала
XX вв.: автореф. дис. … канд. юрид. наук. М., 2003. 13
-
б.
Кулева Людмила Олеговна.
Категоризация преступлений как средство дифференциации ответственности в
общей и особенной частях УК РФ. канд. юрид. Ярославль –
2019. 18-
б.
26.
Российское законодательство X
-
XX веков. В 9 т. Т. 6. Законодательство
первой половины XIX века / под общ.
ред. О.И. Чистякова. М., 1988. С. 310.
Кулева
Людмила Олеговна. Категоризация преступлений как средство дифференциации
ответственности в общей и особенной частях УК РФ. Ярославль –
2019. 18-
б.
27.
Российское законодательство X
-
XX веков. В 9 т. Т. 8. –
С. 397.
28.
Российское законодательство X
-
XX веков. В 9 т. Т. 9. Законодательство
первой половины XIX века / под общ. ред. О.И. Чистякова. М., 1994. –
С. 275.
29.
Кулева Людмила Олеговна.
Категоризация преступлений как средство
дифференциации ответственности в общей и особенной частях УК РФ. канд. юрид.
Ярославль –
2019. 19-20-
б.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
467
30.
Уголовный кодекс РСФСР 1922 г. https://docs.cntd.ru/document/901757375
.
31.
Ўзбекистон ССР Жиноят кодекси. Т.: 1947 й. 121
-
б.
32.
Ўзбекистон ССР Жиноят кодекси. Т.: 1947 й. 5
-
б.
33.
Ўзбекистон ССР янги Жиноят кодекси. Т., Ўзбекистон, 1971. 311 бет.
34.
Ўзбекистон ССР янги Жиноят кодекси. Т., Ўзбекистон, 1971. 9 бет.
35.
Указ Президиума Верховного Совета СССР от 18 мая 1972 г. № 2895
-VIII
«О внесении дополнений и изменений в Основы уголовного законодательства
Союза ССР и союзных республик».
36.
Ўзбекистон ССР Жиноят кодексига шарҳлар. 1988 йил 1 январгача
киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиб тузилган. 19
-
б.
37.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳлар. Тошкент.
“Адолат”, 1997 й.
