Авторы

  • Хуршид Каримов
    Начальник кафедры Академии Генеральной прокуратуры д.ф.ю.н., доцент

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp336-341

Ключевые слова:

жиноятларни таснифлаш айб шакли жазо миқдори жазо муддати муқобил жазо санкция

Аннотация

В данной статье проанализированы преступления по степени общественной опасности, значение размера и срока наказания в классификации преступлений, роль формы вины в классификации преступлений, изучены альтернативные наказания в классификации преступлений, а также даны предложения по совершенствованию норм по данному вопросу.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Significance of the level and term of punishment for the

classification of crimes

Khurshid KARIMOV

1

General Prosecutor’s Office

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2021

Received in revised form

28 May 2022

Accepted 20 June 2022

Available online

25 July 2022

In this article are analyzed issues of the classification of

crimes based on the degree of public danger, significance of the

level and term of punishment, the role of the type of guilt. There

also are studied alternative types of punishment and worked

out proposals for improving norms in this situation.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp3

36-341

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

classification of crimes, type

of guilt,

term of punishment,

level of punishment,

alternative types of

punishment,

sanction.

Жиноятларни таснифлашда жазо миқдори ва муддати

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жиноятларни таснифлаш,

айб шакли,

жазо миқдори,

жазо муддати,

муқобил жазо,

санкция.

Ушбу мақолада жиноятлар ижтимоий хавфлилик дара

-

жасига кўра таҳлил қилинган, жиноятларни таснифлашда

жазо миқдори ва муддатининг аҳамияти, айб шаклининг

ўрни, муқобил жазолар ўрганилган ҳамда ушбу ҳолатга оид

нормаларни такомиллаштиришга доир таклифлар берилган.

Значение размера и срока наказания в классификации

преступлений

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

классификация

преступлений,

форма вины,

срок наказания,

размер наказания,

альтернативное

наказание,

санкция.

В данной статье проанализированы преступления по

степени общественной опасности, значение размера и срока

наказания в классификации преступлений, роль формы вины

в классификации преступлений, изучены альтернативные

наказания в классификации преступлений, а также даны

предложения по совершенствованию норм по данному

вопросу.

1

Department of the Academy of the General Prosecutor’s Office (PhD) Associate Professor,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

337

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми моддалари

жиноятларни таснифлаш таҳлилига кўра 274 та модда ҳамда 621 та жиноят

таркибидан иборат бўлиб, ўта оғир жиноятлар 62 та, оғир жиноятлар 115 та

таркибни, унча оғир бўлмаган жиноятлар 156 та, ижтимоий хавфи катта бўлмаган

жиноятлар таркиби 288 тани ташкил этади. Қайд этиш лозимки, ушбу рақамлар

ўзгарувчан бўлиб, жиноят қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритилиши,

масалан, криминализация ёки декриминализация, пенализация ёки депенали

-

зация, жиноят санкцияси миқдори ёки муддатининг ўзгариши жиноят таснифига

оид рақамларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади. Масалан, У.Усмоналиев:

“ЖК Махсус қисми моддалари ўрганиб чиқилса, ундаги моддаларнинг ёки муайян

модданинг тегишли қисми ижтимоий

хавфи катта бўлмаган жиноятлар деб

ҳисобланган нормага эга бўлган моддалар 135 дан кўпроқдир”, деб қайд этган.

Н.

Рахимжонова: “Ҳозирда Жиноят кодекси Махсус қисмида 587 та жиноят таркиби

мавжуд бўлиб, шуларнинг 259 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар

саналади”, деб маълумот беради.

Жиноятларни таснифлашда Жиноят кодексининг Махсус қисми санкция

-

сидаги жазо муддатини белгилашда Жиноят кодексининг 15

-

моддаси қоидалари

инобатга олинмаганлиги намоён бўлади. Масалан, ўта оғир жиноятларга қасддан

содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд

умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.

Жиноят кодекси Махсус қисмида 62 та таркибда ўта оғир жиноятлар таснифига

киради.

Шу билан бир қаторда, ўта оғир жиноятларнинг айримларида жазонинг

минимал миқдори ўн йилдан кам этиб белгиланган.

Масалан, ЖКнинг 135

-

модда

-

сининг

4-

қисмида саккиз йилдан ўн икки йилгача, 154

-

моддаси 2

-

қисмида етти

йилдан ўн икки йилгача, 169

-

моддаси 4

-

қисмида саккиз йилдан ўн беш йилгача,

175-

моддаси 2

-

қисмида саккиз йилдан ўн икки йилгача, 178

-

моддасида 3

-

қисми

саккиз йилдан ўн икки йилгача, 186

-1-

моддасида 3

-4-

қисмлари етти йилдан ўн

икки йилгача, 255

-1-

моддаси 2

-

қисмида саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан

маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Юқоридаги санкцияларнинг белгила

-

нишида, бизнингча, ЖКнинг 15

-

моддаси қоидаларига амал қилинмаган. Фикримизча,

бунда ўта оғир жиноятлар санкцияси белгиланишида жазонинг минимал миқдори

ҳам

ўн йилдан ортиқ бўлиши назарда тутилиши лозим.

Қайд

этиш лозимки, ўта оғир жиноятлар учун Жиноят кодексининг Махсус

қисми санкциясида фақат озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган

бўлиб, ЖКнинг 155

-

моддасининг 3

-

қисми ҳамда 97

-

моддасининг 2

-

қисмида

озодликдан маҳрум қилиш жазосига муқобил умрбод озодликдан маҳрум қилиш

жазоси назарда тутилган.

Жиноят кодексининг Махсус қисми моддалари ва уларнинг қисми кесимида

таҳлил қилинганда 115 та оғир жиноят таркиби бўлиб, Жиноят кодексининг

15-

моддасига асосан, оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш

йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш

жазоси назарда тутилган жиноятлар кириши белгиланган, айрим оғир

жиноятларда жазонинг минимал миқдори беш йилдан кам этиб белгиланган

бўлса

-

да, ЖКнинг оғир жиноятлар таснифига кирган 103

-

моддасининг

1-

қисми,

118-119-

моддаларнинг 1

-

қисми, 186

-

модданинг 3

-

қисми, 186

-2-

модданинг

2-

қисми, 283

-

модданинг 2

-

қисмлари санкциясида уч йилдан етти йилгача

озодликдан маҳрум қилиш

жазоси назарда тутилган. ЖКнинг 278

-

моддасининг

1-

қисмида етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

338

Юқоридаги санкцияларда ҳам, бизнингча, ЖКнинг 15

-

моддаси қоидаларига

амал қилинмаган. Фикримизча, бунда оғир жиноятлар санкцияси белгиланишида
жазонинг минимал миқдори ҳам беш йилдан ортиқ бўлиши назарда тутилиши
лозим.

Жиноят кодексининг Махсус қисми моддалари ва уларнинг қисми кесимида

таҳлил қилинганда, 156 та жиноят таркибидаги жиноятлар унча оғир бўлмаган
жиноятлар бўлиб, баъзи унча оғир бўлмаган эҳтиётсизликдан содир этиладиган
жиноятлар санкциясига ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда
тутилган. Масалан, ЖК 263

-

моддасининг 3

-

қисми санкциясида

ўн йилдан ўн беш

йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Бундан ташқари, ЖКнинг

15-

моддасида унча оғир бўлмаган жиноятлар қасддан содир этилганда, уч йилдан

ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш
тарзидаги

жазо назарда тутилган жиноятлар кириши белгиланган бўлиб, модда

мазмунида жазонинг минимал миқдори уч йилдан ортиқ бўлиши тушунилади.
Аммо юқорида ўта оғир ва оғир жиноятларнинг таҳлили каби унча оғир бўлмаган
жиноятларда ҳам жазонинг минимал миқдори уч йилдан кам бўлган санкциялар
мавжудлигини кўриш мумкин. Масалан, 226

-

модданинг 2

-

қисми бўйича маъмурий

назорат қоидаларини бузганлик учун икки йилдан тўрт йилгача озодликни
чеклаш ёхуд икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси,

103-1-

модданинг 1

-

қисми икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш

йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 114

-

модданинг 3

-

қисми икки йилдан

уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни
чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Бу
эса, ўз навбатида, ЖКнинг 15

-

моддаси қоидалари билан ЖК Махсус қисми

санкцияларини ўзаро мувофиқлаштиришни талаб этади.

Яъни, фикримизча,

Жиноят кодексининг 15

-

моддасида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар

учун озодликдан маҳрум

қилиш жазосининг минимал миқдори белгилан

-

маганидек,

унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар учун ҳам ЖК 15

-

моддасида минимал жазо

миқдори кўрсатилмаслиги таклиф этилади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур жиноят таркиблари бўйича жиноятлар

таснифининг ижтимоий хавфлилик даражаси бўйича сонини аниқлашда муайян
жиноятлар ҳам қасд, ҳам эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиқишини инобатга
олсак, жиноятлар таснифи ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ўзгариши
мумкин. У.Ш.Холикулов: “Жазо тайинланаётганда содир этилган жиноятнинг

хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасидан ташқари суд томонидан айбдор

-

нинг шахси ва ишнинг ҳолати, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаш

-

тирувчи ҳолатлар (ЖКнинг 54

-

м.), шунингдек, битта моддада жавобгарлик

кўрсатилган қасддан ва эҳтиётсизликдан содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик хусусиятининг турлича эканлиги суд томонидан инобатга олинади.
Ҳуқуқий

норманинг санкцияси қилмишнинг ижтимоий хавфлилигининг ҳосила

-

сидир”, деб таъкидлаган ҳолда жиноятларни таснифлашнинг ягона асоси сифа

-

тида ЖКнинг махсус қисми моддаси санкциясида жазо тури ва миқдорини ажратиб
кўрсатиш юқоридаги асосларга кўра тўғри деб ҳисоблаб бўлмаслигини қайд этади.
Шу ўринда У.Ш.

Холикуловнинг: “Битта моддада жавобгарлик

кўрсатилган қасддан

ва эҳтиётсизликдан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти

-

нинг турлича эканлиги суд томонидан инобатга олинади”, деган фикрига


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

339

қўшиламиз

.

Яъни айб шакли жиноятнинг оғирлик даражасини оширади. Масалан,

ЖКнинг 275

-

моддаси гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп

моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш айбнинг
қасд

ёки эҳтиётсизликдан содир этилиши мумкинлигини инобатга олсак ҳамда

жазонинг энг оғир тури

беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда

тутилганлиги мазкур жиноятнинг айб шаклига

қараб ижтмоий хавфи катта

бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят деб таснифланиши мумкин. ЖКнинг

162-

моддаси ҳам айбнинг қасд ёки эҳтиётсизлик шаклида содир этилиши

мумкинлиги ҳақидадир Бундай ҳолда эҳтиётсизликдан содир этилганда, ушбу
модданинг 1

-

қисми ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, 2

-

қисми эса унча

оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига киради. Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят кодексида жиноятларни таснифлашда жазо миқдори ва муддати билан
бир қаторда айб шакли ҳам

муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, “Ижтимоий

хавфи катта бўлмаган ҳамда унча оғир бўлмаган жиноятлар айбнинг шаклига кўра
қасддан

ва эҳтиётсизликдан содир этилиши мумкин, оғир ва ўта оғир жиноятлар

фақат қасддан содир этилади”.

Амалда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жиноятларни

таснифлашда айбнинг шакли инобатга олинганлигидан келиб чиқиб, айбнинг ҳам
қасд, ҳам эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноят таркибларини ажратиш
ҳамда алоҳида жавобгарлик белгилаш мақсадга мувофиқ.

Бу эса, ўз навбатида,

статистик маълумотларни таҳлил қилишда

ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Судларда кўрилган жиноят ишлари ижтимоий хавфлилик даражасига кўра

таснифланганда, қуйидаги рақамларни кўрсатмоқда:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахслар сони

2018 йилда 19

147 (39%), 2019

йилда 14

198 (39%), 2020 йилда 16

644 (44%),

2021 йилда 25

716 (42%), 2022 йилнинг биринчи ярмида

15 481 (41%);

унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар сони 2018 йилда

15

338 (32%), 2019 йилда 11

220 (30%), 2020 йилда 10

218 (27%), 2021 йилда

16

202 (26%), 2022 йилнинг биринчи ярмида 9 984 (26%);

оғир жиноят содир этган шахслар сони 2018 йилда 11

540 (24%), 2019 йилда

9

119 (25%), 2020 йилда 9

221 (24%), 2021 йилда 16

778 (27%), 2022 йилнинг

биринчи ярмида 11

136 (29%);

ўта оғир жиноят содир этган шахслар сони 2018 йилда 2

556 (5%),

2019 йилда 2

308 (6%), 2020 йилда 2

054 (5%), 2021 йилда 2

567 (4%),

2022 йилнинг биринчи ярмида 1

476 (4%) тани ташкил этади.

Юқоридаги рақамлар таҳлили жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик

даражасига кўра таснифланишига оид қоидаларнинг аниқ мезонлари бўлиши,
жиноятчиликни таҳлил қилишда, жиноятларнинг оғирлик даражасига кўра
ортганлиги ёки камайганлиги тенденцияларини ўрганиш асосида жиноятчиликка
қарши

курашишда, тегишли чора

-

тадбирларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият

касб этади.

Жиноят кодексининг махсус қисми моддалари таҳлили 288

таркибдаги

жиноятларнинг ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар эканлигини
кўрсатади. Агар жиноят учун муқобил жазо сифатида фақат озодликдан маҳрум
қилиш

билан

боғлиқ бўлмаган жазолар назарда тутилган бўлса, бундай жиноятлар

ҳам ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар таснифига киради. Масалан,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

340

ЖК 133

-

моддаси 1

-

қисмидаги жиноят учун базавий ҳисоблаш миқдорининг

йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат
ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазолари белгиланган.
М.Усмоналиев: “Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар,
назарда тутилган жиноятлар қайси туркумдаги жиноятларга киритилиши керак
деган ҳақли савол туғилади”, деб қайд этади ҳамда ЖКни 15

-

моддаси 2

-

қисмини

“ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қонунда озодликдан маҳрум
қилишга

нисбатан енгилроқ жазолар назарда тутилган, шунингдек,

қасддан содир

этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш,
эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга
озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради”

,

таҳририда баён қилишни

таклиф этган. Биз М.

Усмоналиевнинг фикрларига

қўшиламиз. Қонунда фақат озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган
жазолар назарда тутилган жиноятлар хавфлилик даражасига кўра ижтимоий
хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифасига кириши мантиқан тўғри ҳисобланади.
Жиноятларни таснифлашда махсус қисм санкциясида фақат озодликдан маҳрум
қилиш

билан боғлиқ бўлмаган жазолар ҳам назарда тутилишини инобатга олган

ҳолда,

муқобил жазо тури сифатида фақат озодликдан маҳрум қилиш билан

боғлиқ бўлмаган жазолар назарда тутилган жиноятлар ҳам ижтимоий хавфи катта
бўлмаган жиноятлар тоифасига киришига оид қоидаларнинг белгиланиши
муқобил жазо тури сифатида фақат озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазолар назарда тутилган жиноятлар таснифини янада аниқлаш

-

тиришда муҳим

аҳамият касб этади. Фикримизча, ЖКнинг 15

-

моддасининг

2-

қисмини

“Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир

этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш
тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек, эҳтиётсизлик
оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан
маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар,

шунингдек,

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар назарда
тутилган жиноятлар киради”

, деган таҳрирда баён қилиш таклиф этилади.

Жиноятларни таснифлашда жазо миқдори билан боғлиқ санкциялар таҳлил

қилинганда, 296 та жиноят таркиби бўйича жарима жазоси назарда тутилган.

Жарима жазолари ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир

жиноятлар санкцияларида назарда тутилган бўлиб, жарима жазоси миқдорини

белгилашда

жиноятларнинг оғирлик даражаси инобатга олинмаган. Масалан,

ЖКнинг 192

-6-

моддаси 2

-

қисми ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар

таснифига кириб, ушбу жиноятларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз

бараваридан олти юз бараваригача жарима жазоси

белгиланган бўлса, 210

-

модда

-

нинг 1

-

қисми унча оғир бўлмаган жиноят учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг

эллик бараваридан юз бараваригача жарима, 244

-

модданинг 2

-

қисми оғир жиноят

учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача

жарима жазоси белгиланган. Фикримизча, Жиноят кодекси санкциялари жиноят

-

ларнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб белгиланиши, муқобил жазоларнинг

ўзаро мутаносиблигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундан

ташқари, ЖКнинг 54

-

моддаси 2

-

қисмида

суд жазо тайинлашда содир этилган

жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиши


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

341

белгиланганлигидан келиб чиқилса, Жиноят кодексининг санкцияларини шакл

-

лантиришда ҳам жазо турлари, хусусан, жарима жазоси жиноятларнинг

таснифидан келиб чиқиб белгиланиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Шу ўринда профессор Р.Кабуловнинг қуйидаги фикрлари диққатга сазовор:

“Янги жиноят кодекси лойиҳасини тайёрлаш жараёнидаги бир неча марта турли

даражадаги муҳокамалар жараёнида 1993–1994 йилларда, шунингдек, бир неча

марта амалдаги Жиноят қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар

натижасида

санкция тизими “синди”. Профессор Р.

Кабуловни фикрига қўшилган

ҳолда, жазо турларининг жиноят таснифидан келиб чиқиб белгиланишига оид

қатъий

қоидалар белгиланмаганлиги,

ЖК Махсус қисми санкцияларини белги

-

лашда ўзаро номутаносибликни келтириб чиқарганлигини қайд этиш мумкин.

Масалан, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси оғир жиноятлар санкциясида ҳам муқобил

жазо тури сифатида белгиланган. Фикримизча, ЖК Махсус қисми санкциялари ҳам

жиноят таснифидан келиб чиқиб белгиланиши муқобил жазолар мутаносиб

-

лигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса сифатида жиноятларни таснифлашда жазо миқдори ва муддати

қуйидаги

таклифларни илгари суриш имконини беради:

биринчидан,

Жиноят кодексининг Махсус қисми санкциясида жазо миқдори

ва муддатларини белгилашда Жиноят кодексининг 15

-

моддаси қоидалари ўзаро

мувофиқлаштирилиши;

иккинчидан,

айбнинг ҳам қасд, ҳам эҳтиётсизликдан содир этиладиган

жиноят таркиблари алоҳида ажратилиши;

учинчидан,

жазо тизимидаги барча жазо турлари жиноят таснифидан келиб

чиқиб белгиланиши;

тўртинчидан,

ЖКнинг Махсус қисми санкцияларидаги жарима жазоси

миқдори жиноятларнинг таснифидан келиб чиқиб белгиланиши мақсадга

мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://lex.uz/docs/111453.

2.

М.

Усмоналиев. Ҳозирги замон жиноят ҳуқуқи муаммолари. Ўқув қўлланма. –

Т

., 2006.

Б.

28.

3.

Н.

Раҳимжонова Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилигида

жиноятлар таснифи. Одиллик мезони // 6

-

сон. –

2021.

Б.

36.

4.

У.Ш.

Холикулов Теоретические основы совершенствования уголовного

законодательства

Республики

Узбекистан

в

условиях

углубления

демократических реформ. Диссертация на соискание ученой степени доктора

юридических наук. –

Т.

: 2019.

С

. 148.

5.

Х.А.

Каримов Жиноят таркиби ва жиноий жавобгарлик асослари. Ўқув

қўлланма. –

Т.: 2022.

6.

https://stat.sud.uz/file/2022/07-07.

7.

М.

Усмоналиев. Ҳозирги замон жиноят ҳуқуқи муаммолари. Ўқув қўлланма. –

Т

., 2006.

Б.

26.

8.

Кабулов

Р. «Основные направления развития современного уголовного

законодательства Республики Узбекистан». // Ўзбекистон Республикаси жиноят

конунчилигини такомиллаштириш истиқболлари мавзусидаги халқаро илмий

-

амалий

конференция материаллари тўплами (11 март 2020 йил) –

Т.: ТДЮУ, 2020. –

С. 28

.

Библиографические ссылки

М. Усмоналиев. Ҳозирги замон жиноят ҳуқуқи муаммолари. Ўқув қўлланма. – Т., 2006. – Б. 28.

Н. Раҳимжонова Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилигида жиноятлар таснифи. Одиллик мезони // 6-сон. – 2021. – Б. 36.

У.Ш. Холикулов Теоретические основы совершенствования уголовного законодательства Республики Узбекистан в условиях углубления демократических реформ. Диссертация на соискание ученой степени доктора юридических наук. – Т.: 2019. – С. 148.

Х.А. Каримов Жиноят таркиби ва жиноий жавобгарлик асослари. Ўқув қўлланма. – Т.: 2022.

М. Усмоналиев. Ҳозирги замон жиноят ҳуқуқи муаммолари. Ўқув қўлланма. – Т., 2006. – Б. 26.

Кабулов Р. «Основные направления развития современного уголовного законодательства Республики Узбекистан». // Ўзбекистон Республикаси жиноят конунчилигини такомиллаштириш истиқболлари мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция материаллари тўплами (11 март 2020 йил) – Т.: ТДЮУ, 2020. – С. 28.