Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
System of interaction and balance of interests in the
establishment of the state government of the Republic of
Karakalpakstan
Rinat AYTMURATOV
1
Karakalpak State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
The article reveals the mechanism of separation of powers,
the universally recognized requirements, the essence and
content of the principle of separation of powers, the main ideas
of the theory of separation of powers, the organization,
functions, powers and interactions of the three authorities in
the Republic of Karakalpakstan.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp69-75
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
separation of state power,
the principle of separation of
powers,
the legislative branch,
the executive branch,
the judiciary,
the Joqargi Kenes,
the Council of Ministers.
Қорақалпоғистон
Республикаси давлат ҳокимиятининг
ташкил этилишида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар
мувозанати тизими
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
давлат ҳокимиятининг
бўлиниши,
ҳокимиятлар
бўлиниши
принципи,
қонунчилик
тармоғи,
ижро этувчи ҳокимият,
суд ҳокимияти,
Жўқорғи Кенгес,
Вазирлар Кенгаши.
Мақолада давлат ҳокимиятининг бўлиниши механизми,
унда умумэътироф этилган талаблар, ҳокимиятлар бўлиниши
принципининг
моҳияти
ва
мазмуни
нималардан
иборат эканлиги маълум бўлди, ҳокимиятлар бўлиниши
назариясининг асосий ғоялари аниқланди, Қорақалпоғистон
Республикасида учала ҳокимият органларининг ташкил
этилиши, вазифалари, ваколатлари ҳамда ўзаро фаолияти ва
муносабатлари кўриб чиқилган.
1
Researcher at Karakalpak State University. Nukus, Uzbekistan. E-mail: rinataytmuratov@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
70
Система взаимодействия и баланс интересов при
создании государственного правления Республики
Каракалпакстан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
разделение
государственной власти,
принцип разделения
властей,
законодательная власть,
исполнительная власть,
судебная власть,
Жокаргы Кенес,
Совет Министров.
В статье раскрываются механизм разделения властей,
общепризнанные требования, сущность и содержание
принципа разделения властей, основные идеи теории
разделения властей, организация, функции, полномочия и
взаимодействие трех властей в Республике Каракалпакстан.
Давлат ҳокимиятининг бўлиниши механизми –
бу давлат ҳокимиятини
қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига тақсимланиши, ушбу
ҳокимиятлар мувозанатини, тенглигини ҳамда уларнинг ўзаро бир–бирини тийиб
туришини ва қарама–қарши таъсир этишини таъминловчи тизимидир.
Айтиш мумкинки, ҳокимиятлар тақсимланиши тамойили жамиятнинг
сиёсий, ижтимоий–иқтисодий ва маданий соҳаларида давлатнинг ички ва ташқи
функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ давлат ҳокимияти, бошқаруви ва
ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг тизимини ўзида акс эттирувчи давлат
механизмини шакллантиришнинг энг мақбул вариантидир.
Ҳокимиятлар
бўлиниши принципининг моҳияти шундаки, сиёсий ҳокимият
-
нинг уч функцияси, яъни қонун чиқариш, ижро этиш ва одил судлов бир
-
биридан
мустақил органлар томонидан амалга оширилиши керак. Давлат ҳокимияти
тизимида ҳокимиятнинг
уч тармоғи ҳам ўзаро мустақил фаолият кўрсатиши, шу
билан бир қаторда, бир
-
бирини назорат қилиб бориши лозим. Бу, гўё, доира
юзасининг учта тенг секторга бўлинишига ўхшайди: сегментларнинг ҳар бири
икки томондан бошқа икки сегмент билан туташиб туради, шу орқали уларнинг
ҳар бири доира юзасининг фақат ўзига берилган қисмини эгаллайди, бундан ҳар
қандай
четга чиқиш бошқа сегментлар томонидан чеклаб қўйилади.
Ҳoкимиятлaр бўлиниши нaзaриясининг ярaтилиши узoқ ўтмишгa бoриб
тaқaлaди. Aммo унинг мустaқил вa бир бутун сиёсий–ҳуқуқий таълимoт сифaтидa
шaкллaниши ХVII–ХVIII aсрлaрдaги буржуa инқилoблaри дaвригa тўғри кeлaди.
Ҳoкимиятлaр бўлиниши нaзaрияси “клaссик” шaклининг aнъaнaвий aсoсчилaри
Жoн Лoкк вa Шaрл Мoнтeскъeлaрдир. Ҳoкимиятлaрнинг қoнун чиқaрувчи, ижрo
этувчи вa фeдeрaл турлaргa бўлиниши, Лoккнинг фикричa, инсoн ҳуқуқлaрини
таъминлaшнинг энг муҳим вoситaлaридaн биридир. Бундa бaрчa қoнун чиқaрувчи
ҳoкимиятгa итoaт этaди, чунки у қoнунлaрни ўрнaтa oлaдигaн энг oлий идoрaдир.
Лoкк суд ҳoкимиятини aлoҳидa эътирoф этмaгaн, сaбaби, уни ижрoия
ҳoкимиятининг тaркибий қисми, дeб ҳисoблaгaн.
Адабиётларда ҳокимиятлар бўлиниши назариясининг асосий ғоялари
Арасту, Афлотун, Полибий, Эпикур
ва бошқаларнинг асарларида ишлаб чиқилган
-
лиги, антик дунё суд амалиётида татбиқ этилганлиги, 1215 йили қабул қилинган
Англия Буюк эркинликлар Хартиясида мавжудлиги тўғрисида фикрлар билди
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
71
рилади. Плaтoннинг таъбиригa кўрa, дaвлaт фaoлиятининг турли шaкллaри, яъни
қoнун ярaтиш, бoшқaриш вa судлoв “бир нaрсaгa йўнaлтирилгaн, aйни чoғдa, бир–
биридaн фaрқ ҳaм қилaди”.
Ҳокимиятларнинг
бўлиниш тамойилининг муайян мазмуни қуйидагача:
–
қонунлар олий юридик кучга эга бўлиши ва фақат қонунчилик (вакиллик)
органи томонидан қабул қилиниши керак;
–
ижро этувчи ҳокимият, асосан, қонунлар ижроси билан ва фақат чекланган
тарзда ҳуқуқ ижодкорлиги билан шуғулланиши, давлат бошлиғи ёки парламентга
ҳисобдор
бўлиши лозим;
–
қонунчилик органи билан ижро этувчи орган ўртасида ҳокимият
қарорлари
маркази ёки бутун ҳокимият улардан бирига ўтишини истисно этувчи
ваколатлар мувозанати сақланиши керак;
–
суд органлари мустақилдирлар ва ўз ваколатлари доирасида мустақил
фаолият олиб борадилар;
–
ҳокимият уч бўғинининг бирортаси ҳам бошқа ҳокимият ваколатларига
аралашиши, бошқа ҳокимият билан қўшилиши мумкин эмас;
–
ваколатлар ҳақидаги баҳслар фақат конституцион йўл билан ва ҳуқуқий
таомиллар воситасида, яъни Конституциявий суд томонидан ҳал қилинмоғи
даркор;
–
конституциявий тизим ҳар бир ҳокимият қолган икки ҳокимият
томонидан тийиб турилишининг ҳуқуқий усулларини белгилаши лозим.
Бу ерда айнан мана шу ҳокимият тармоқларининг ажратилиши жамиятни
бошқаришни енгиллаштирадиган муайян мақсадга мувофиқлик билан белгилан
-
майди. Бу бутун давлатчилик ҳуқуқий
табиатининг,халқ ҳокимияти фаолияти уч
йўналиши ва ҳуқуқий шакллари ўртасидаги табиий фарқларнинг кўрсаткичидир.
Давлатнинг вазифаси –
эркинлик, хавфсизлик ва мулкни таъминлаш –
фақат ва
фақат мана шу уч ҳокимиятда мужассамлашади.
Давлат ҳокимиятининг
қонунчилик
тармоғи
жамият ва давлатда инсон
эркинлиги ўлчовини белгиловчи ҳуқуқ меъёрлари ва умумий қоидаларни расман
ўрнатади. Шу жумладан, қонун чиқарувчи эркинлик, хавфсизлик ва мулкни
таъминлаш нуқтаи назаридан зарур ва жоиз бўлган сиёсий куч ишлатиш
қоидаларини
белгилайди.
Ижро этувчи ҳокимият
давлатнинг мажбурловчи кучини амалга оширади.
Бу зўрлик ишлатишга қадар бўлган уюшган мажбурловни амалга оширишга қодир
органлар тизимидир. Аммо бу ваколатлар ҳуқуқий
ваколатлар бўлиши, яъни
эркинлик, хавфсизлик ва мулкни таъминлаш мақсадида қонун билан белгиланган
бўлиши лозим.
Суд ҳокимияти
ҳуқуқий
низоларни ҳал қилади, муайян ҳолатларда муайян
субъектларнинг ҳуқуқини (ҳуқуқлари ва бурчларини) белгилайди.
Ҳокимиятларнинг
бўлиниши қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти органлари
ўз ваколатлари доирасида мустақил
эканини ва бир
-
бирининг ваколатларига
аралашиши мумкин эмаслигини англатади. Айни вақтда, мазкур органларга
шундай ваколатлар берилганки, улар бир
-
биридан айри ҳолда фаолият олиб бора
олмайди ва давлат ҳокимияти
уч мустақил тармоқлар ҳамжиҳатлигида
амалга
оширилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
72
Ҳoкимият бўлинишининг бoш маънoси –
ижтимoий–сиёсий кучлaр oрaсидa
ҳoкимият вaкoлaтлaрининг тaқсимлaнишидир. Бундaн асосий кўзланган мaқсaд
ҳам
ҳoкимиятнинг суиистeъмoл қилинишигa йўл қўймaслик, ҳoкимиятлaрнинг
бир
-
бирини муaйян мувoзaнaтдa ушлaб вa чeклaб турилишидир. Зеро, AҚШ
Кoнституциясининг aсoсий ижoдкoрлaридaн бири Жeймс Мeдисoн шундaй дeгaн
эди: “Дaвлaт ҳoкимияти идoрaлaри бир–бирлaри устидaн кoнституциявий нaзoрaт
қилиш
дaрaжaсигaчa бoғлaнмaсa вa уйғунлaшмaсa, эркин ҳукумaтнинг мoҳияти
бўлгaн, энг кўп тaлaб қилинaдигaн бўлинишнинг дaрaжaси aмaлдa ҳeч қaчoн
тeгишли дaрaжaдa тaшкил этилмaйди”.
Ушбу фикрларни инобатга олиб айтишимиз мумкинки, ҳокимиятлар
бўлиниши концепциясининг мағзини “бир–бирини тийиб туриш ва мувозанатда
ушлаш” тизими ташкил этади. Ўз вақтида Пoлибий ҳoкимият ўзaрo бир–биригa
тaянч вa ёрдaм кўрсaтувчи, бир–бирини “тийиб” турувчи муaссaсa–кoнсуллaр,
сeнaт вa xaлқ мaжлиси ўртaсидa тaқсимлaниши лoзим, дeб ҳисoблaрди.
Маълумки, умуман ҳокимиятлар бўлиниши назарияси давлат ҳокимияти
-
нинг бир орган ёки бир шахс –
ҳокимият субъекти томонидан суиистеъмол
қилинишининг
олдини олиш мақсадида ижтимоий зарурат сифатида шаклланган.
Бу назарияга кўра, давлат ҳокимияти манбасига кўра ягонадир, яъни ҳокимият
манбаи –
халқнинг ўзидир. Бироқ бирон–бир ҳокимият субъектининг диктатураси
ўрнатилмаслиги, қўлида бутун ҳокимият тўпланиб қолмаслиги учун ҳокимиятлар
ташкилий ва институциявий жиҳатдан қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
ҳокимиятларига
бўлинади. Бу ҳокимият тармоқлари мустақил бўлиб, ҳар бири
ўзининг ваколати доирасида ҳаракат қилади.
Бироқ бу уч ҳокимият тармоғи ичидан биронтасининг бошқаларидан юқори
бўлиб олмасликлари, уларнинг ваколатларини ўзлаштирмасликлари, ўрнини
босишга интилмасликлари учун, “бир–бирини тийиб туриш ва
ўзаро мувозанатни
ушлаш” тизими амал қилиши керак.
Монтескъенинг ўринли таъкидлашича, “ҳокимиятни суиистеъмол қилиш
-
нинг имкони бўлмаслиги учун шундай тартиб ўрнатиш керакки, токи бунда турли
ҳокимият
тармоқлари ўзаро бир–бирини тийиб туриша олсин”.
Ўзбекистон Республикаси ҳам 1991 йилда ўз мустақиллигини қўлга
киритгандан сўнг инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик
жамияти шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди ва бу йўлда илдам
қадамламоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11–моддасига
мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими –
ҳокимият
-
нинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига
асосланади”.
Конституциянинг 27
-
бобида Ўзбекистон таркибига кирувчи Қорақалпоғистон
-
нинг алоҳида
ҳуқуқий мақоми, жумладан, унинг 71
-
моддасида Қорақалопоғистон
Республикаси ўз Конституциясига эгалиги белгиланган.
1993 йил 9 апрелда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси
Конституциясининг 11
-
моддасида Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳоки
-
миятининг тизими қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши
принципига асосланиши қайд этилган.
Қорақалпоғистон
Конституциясининг “Давлат ҳокимиятининг ташкил
этилиши” деб номланган бўлимида ана шу учала ҳокимият органларининг ташкил
этилиши, вазифалари, ваколатлари белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, ўзаро
фаолияти ва муносабатлари ҳақида қоидалар ҳам ўрнатилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
73
Қорақалпоғистонда
қонун
чиқарувчи
ҳокимият
Қорақалпоғистон
Республикасининг Жўқорғи Кенгеси, ижро этувчи ҳокимият Вазирлар Кенгаши,
суд ҳокимияти Қорақалпоғистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси
маъмурий суди, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари,
жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар)
иқтисодий судлари ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан амалга
оширилади.
Конституциянинг 68
-
моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси
-
нинг Жўқорғи Кенгеси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи
ҳокимиятни
амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи
Кенгеси қонун чиқарувчи ҳокимият сифатида ўзига тегишли ваколатлар орқали
ижро этувчи ҳокимият (Вазирлар Кенгаши)нинг манфаатларини тийиб, мувоза
-
натда ушлаб туриш вазифасини бажаради. Бу борада Конституцияда унга кўплаб
ваколатлар берилган:
биринчидан,
ижро этувчи ҳокимият ваколатлари, мақомини белгиловчи
норматив асослар –
Конституция ва қонунларни қабул қилади, уларга ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритади;
иккинчидан,
ижро этувчи ҳокимиятлар томонидан бевосита реализация
қилинадиган ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишнинг давлат стратегик дастур
-
ларини қабул қилади;
учинчидан,
Қорақалпоғистон
Республикасининг Жўқорғи Кенгеси Раисининг
таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисини
тайинлайди ва
лавозимдан озод қилади;
тўртинчидан,
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси
ўринбосарларини, аъзоларини тайинлайди ва лавозимдан озод қилади. Консти
-
туциянинг 87
-
моддасида Вазирлар Кенгаши Жўқорғи Кенгес томонидан тузилиши
императив норма сифатида қатъий белгиланган;
бешинчидан,
зарурат мавжуд бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси вазир
-
ликларини, давлат қўмиталарини ҳамда бошқа давлат бошқарув органларини
тузади ва тугатади;
олтинчидан,
Қорақалпоғистон
Республикаси Экология ва атроф
-
муҳитни
муҳофаза қилиш қўмитасининг раисини тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
еттинчидан,
Қорақалпоғистон
Республикасининг бюджетини ва унинг
ижроси бўйича ҳисоботларни тасдиқлайди.
Қорақалпоғистон
Республикасининг Жўқорғи Кенгесининг суд ҳокимиятига
таъсири қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан,
суд ҳокимияти ваколатлари, мақомини белгиловчи норматив
асослар –
Конституция ва қонунларни қабул қилади, уларга ўзгартиш ва қўшим
-
чалар киритади;
иккинчидан,
Қорақалпоғистон
Республикасининг Конституциявий назорат
қўмитасини, Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси ва унинг ўринбосарини
ҳамда
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раиси ва унинг
ўринбосарини сайлайди.
Қайд
этиш лозимки, Қорақалпоғистон Республикасининг
Конституцияда
Жўқорғи Кенгесининг бошқа ҳокимият тармоқларини тийиб туриш билан бирга,
давлат ҳокимият органларининг баҳамжиҳат фаолият юритишини таъминлаш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
74
каби ўта муҳим ваколат ҳам топширилган. Конституциянинг 81
-
моддасига биноан,
Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Қорақалпоғистон
Республикасининг қонун чиқарувчи ҳамда ижро этувчи олий ҳокимият орган
-
ларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди. Ўз навбатида таъкидлаш
ўринлики, бундай ваколат Ўзбекистон Республикаси миқёсида мамлакат
Президентига тегишлидир. Яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
89-
моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир
ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини
ҳамда
ҳамкорлигини таъминлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида Вазирлар Кенгашининг
бошқа ҳокимият бўғинларига таъсир этиш имкониятлари чекланган. Вазирлар
Кенгаши Жўқорғи Кенгеси томонидан тузилади ва унинг олдида тўлиқ ҳисобдор.
Конституциянинг 89
-
моддасига биноан, ҳар йилда камида
бир марта Жўқорғи
Кенгесига ҳисоб бериб туриши шарт. Шундай бўлса
-
да, конституциявий норма
даражасида белгиланган айрим ваколатлар орқали бошқа ҳокимият тармоқларига
бевосита таъсир этиш имкониятига эга. Жумладан, Конституциянинг 75
-
моддасига биноан, Вазирлар Кенгаши қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлиб,
зарур норматив ҳужжатлар лойиҳаларини асослаган ҳолда, Жўқорғи Кенгесига
киритиши мумкин. Бундан ташқари, 73
-
моддада Вазирлар Кенгаши Раиси, Раис
ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, бошқа
давлат бошқарув
органлари раҳбарларига Жўқорғи Кенгеси ва унинг органлари мажлисларида
иштирок этиш, ўз фикр
-
мулоҳалари ва хулосаларини баён этиш ҳуқуқи берилган.
Одил судлов органларининг эса уларнинг мақомидан келиб чиққан ҳолда
бошқа ҳокимият тармоқларига таъсир этиш имкониятлари юқори эканлигини
қайд этиш ўринлидир. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг
100-
моддасига биноан, Қорақалпоғистон Республикасида суд ҳокимияти қонун
чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа
жамоат
бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Конституциянинг 42
-
моддасига
мувофиқ, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний
хатти
-
ҳаракатлари устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Суд бу
ҳолатларни мустақил ҳолда кўриб чиқади ва қарор қилади. 106
-
моддада
судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон
-
бир
тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги, бундай аралашиш қонунга мувофиқ
жавобгарликка сабаб бўлиши қатъий белгиланган. Шунингдек, 108
-
моддага
мувофиқ, суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, шу
жумладан, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлари
учун ҳам мажбурий ҳисобланади.
Айни вақтда шуни таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда Қорақалпоғистон
-
да қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятининг замонавий тизимини вужудга
келтиришда кенг кўламли қадамлар қўйилган бўлса ҳам, ҳали бу борада қатор
муаммолар сақланиб қолган.
Юқорида қайд этилган барча фикрларимиз таҳлили асосида хулоса қилиб
айтиш лозимки, учала ҳокимият органи –
Жўқорғи Кенгес, Вазирлар Кенгаши ва
суд ҳокимияти ўз ваколатлари доирасида иш олиб бориш билан бирга, бошқа
ҳокимият
тармоқлари томонидан қонун орқали берилган ваколатларнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
75
суиистеъмол қилиниши олдини олади, уларни мувозанатда сақлайди. Зеро, ҳар
бир ҳокимият тармоғи ўз мақоми доирасида иш олиб борилгандагина ҳақиқий
демократик жамият шаклланиши мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т. «Ўзбекистон», 2019 й
.
2.
Қарақалпақстан
Республикаси Конституциясы. Нөкис. «QARAQALPAQSTAN»,
2021.
3.
Исломов
З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Масъул муҳаррирлар: академик,
ю.ф.д., проф. Ҳ.Раҳмонқулов, ю.ф.д., проф. Ҳ.
Бобоев. –
Тошкент: Адолат, 2007. –
Б.
326.
4.
Петрухин
И.Л. Правосудие: время реформ.
–
М.: Юрид. лит, 1991.
–
С.
9.
5.
Баглай
М.В.,
Габричидзе
Б.Н.
Конституционное
право
Россииской
Федерации. –
М., 1996. –
С.
130.
6.
Ғуломова
М. Суд
-
ҳуқуқ тизимини либераллаштириш масалалари. –
Тошкент:
Фан ва технология, 2006. –
Б.
45.
7.
Ахмадшаева
М.А. Давлат механизми ва ҳокимиятлар бўлиниши. –
Тошкент:
ТДЮИ, 2005. –
Б.
62.
8.
Монтескье Ш. Избранные произведения. –
М., 1955. –
С.
289.
