Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Constitutional and legal basis of trade union activities in
the Republic of Uzbekistan
Zukhra REYMOVA
1
, Rinat AYTMURATOV
2
Karakalpak State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
The article deals with the constitutional and legal
foundations of the activities of trade unions, the procedure for
exercising the right of citizens to join trade unions, the
formation of trade unions, the organization of their activities,
the activities of trade unions aimed at expressing and protecting
the socio-economic rights and interests of workers.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp270-275
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
trade unions,
social protection of workers,
association of trade unions,
labor inspection,
trade union day,
employer,
employee interests.
Ўзбекистон
Республикасида
касаба
уюшмалари
фаолиятининг конституциявий
-
ҳуқуқий асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Касаба уюшмалари,
ходимларни ижтимоий
ҳимоя қилиш,
Касаба уюшмаларининг
бирлашмаси,
Меҳнат инспекцияси,
Касаба уюшмалари куни,
иш берувчи,
ходимларнинг
манфаатлари.
Мақолада
касаба
уюшмалар
фаолиятининг
конституциявий ҳуқуқий асослари, фуқароларнинг касаба
уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини амалга ошириш
тартиби,
касаба
уюшмаларини
тузиш,
уларнинг
фаолиятини
ташкил
этиш,
касаба
уюшмалари
ходимларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ҳуқуқларини ва
манфаатларини ифода этиш, шунингдек ҳимоя қилишга
қаратилган фаолияти кўриб чиқилган.
1
Karakalpak State University. Nukus, Uzbekistan
2
Karakalpak State University. Nukus, Uzbekistan. E-mail: rinataytmuratov@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
271
Конституционно
-
правовая
основа
профсоюзной
деятельности в Республике Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Профсоюзы,
Социальная защита
работников,
Объединение профсоюзов,
Инспекция труда,
День профсоюза,
Работодатель,
Интересы работника.
В статье рассматриваются конституционно
-
правовые
основы деятельности профсоюзов, порядок реализации
права граждан на вступление в профсоюзы, образование
профсоюзов, организация их деятельности, а также
деятельность профсоюзов, направленная на выражение и
защиту социально
-
экономических прав и интересов
работников.
Мамлакатимиздаги касаба уюшмалари фуқаролик жамияти институти
сифатида демократлаштиришдаги муҳим вазифалардан бири –
бу халқаро
тажрибалардан келиб чиқиб, меҳнат жамоаларидаги бошланғич касаба
уюшмаларининг ташкилий ва ижтимоий ҳимояга тааллуқли фаолиятини
юксалтириш, ижтимоий шерикчиликда ҳам уларнинг ҳал қилувчилик ролини
кўтариш, уларни мустақил ташкилот сифатидаги мақомини таъминлаш,
шунингдек, тармоқлар касаба уюшмалари атрофига жипслаштириш фуқаролик
жамиятини ривожлантиришга муҳим эътибор беришдир.
Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик
мақсади –
ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат
ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилишнинг
мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий
асослар мустаҳкамланди.
Янги
Ўзбекистон бу –
аввал, инсон қадри улуғланган, миллати, тили ва
динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро ўз салоҳиятини юзага чиқариши учун барча
имкониятлар яратилган давлат ҳисобланади. Конституциявий қоида ва
талаблардан келиб чиқиб, адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш –
Янги
Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири сифатида белгиланди.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 73
-
моддасида “Касаба уюшмалари
ходимларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода
этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба
уюшмаларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир”
–
деб мустаҳкамланди.
Янги Ўзбекистоннинг Янги Касаба уюшмалари шаклланди, дейишга тўла
асослар бор. Касаба уюшмаларининг янги ҳуқуқий асослари жадал ривожланди.
Хусусан, 2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши касаба уюшмалари
ҳаётидаги
энг муҳим воқеа бўлди.
Мазкур Қонунни ишлаб чиқишда халқаро ҳуқуқий нормалар, хусусан
Халқаро Меҳнат ташкилотининг Конвенциялари, МДҲ мамлакатлари, Финландия,
Швеция, Дания, Нидерландия, Буюк Британия, Испания, Португалия, Германия ва
бошқа ривожланган давлатлар тажрибаси, миллий амалиёт ва қонунчилигимиз
инобатга олинди. Халқаро Меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига мос равишда
касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ва ваколатлари ҳамда касаба уюшмасига бирлашиш
имкониятлари кенгайтирилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
272
Касаба
уюшмалари
органларини
давлат
рўйхатидан
ўтказишни
соддалаштириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилишда асосий
институтлардан бири бўлган касаба уюшмаларининг меҳнат инспекцияларини
қайта тиклаш, меҳнат соҳасида Ижтимоий шериклик хамда жамоатчилик
назоратини амалга оширишни тартибга солувчи нормаларни қонуний
мустаҳкамлаш каби меъёрлар киритилган.
Шунингдек, касаба уюшмалар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги “Ўзбекистон Республикасида
жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар
тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари
ва бошқа ҳуқуқий
ҳужжатлар асосида ҳам юритади.
Ўзбекистон
Президенти таъкидланганидек, “Маълумки, биз ўз олдимизга
Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк вазифани стратегик мақсад қилиб
қўйдик. Шу маънода “Инсон қадри учун” ғоясини умуммиллий ҳаракатга,
юртимизни кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айлантиришда
давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда, ҳеч шубҳасиз, касаба
уюшмалари ҳам муҳим ўрин тутади”.
Алоҳида таъкидлаш зарурки, мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг Янги
касаба уюшмалари эркин ва кенг кўламли фаолият юритиши учун барча зарур
шарт
-
шароитлар яратилган. Хусусан, охирги йилларда касаба уюшмалари ва иш
берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик янги босқичга кўтарилди. Касаба
уюшмаларининг ижтимоий шерикликни ривожлантириш, ходимларнинг меҳнат
ҳуқуқларини
самарали ҳимоя қилиш, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш
ва ХМТ конвенцияларини ратификация қилишда ҳамкорлик йўналишларидаги
фаолияти сезиларли даражада ошди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
2020 йилда бўлиб ўтган саккизинчи қурултойи иштирокчиларига йўллаган табрикда
мустақил давлатимиз тарихида илк бор 11 ноябрни –
“Касаба уюшмалари куни” этиб
белгилаш таклифи билдирилган эди ва 2020 йилнинг 23 ноябрида Ўзбекистон
Республикасининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги
Қонуни
қабул қилиниб, 11 ноябрь –
Касаба уюшмалари куни этиб белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 август
куни қабул қилинган ПҚ–
5227-
сонли Қарорига асосан, Касаба уюшмаларининг
Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси ташкил этилди. Мазкур академия,
асосан, меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида халқаро талаблар ва
стандартларга мувофиқ малакали кадрларни тайёрлаб бериши билан ғоятда
аҳамиятлидир. Қолаверса, иқтисодиёт тармоқларининг олий маълумотли
мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, соҳага оид муаммоларни илмий
ҳамда амалий жиҳатдан ҳал этиш ҳам унинг асосий вазифаларидан бири сифатида
белгиланди.
Касаба уюшмалари ходимлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни
янада кучайтиришга, ижтимоий
-
иқтисодий масалаларни ҳал қилишда касаба
уюшмалари учун қулай шарт
-
шароит ва кафолатлар яратишга, касаба
уюшмаларининг иш берувчилар, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги
механизмларини такомиллаштиришга, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни
ривожлантиришга хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
273
2019 йил 6 декабрь куни қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги
Қонуннинг мақсади фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини
амалга ошириш, шунингдек, касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини
ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Яна бир жиҳат, Қонунда касаба уюшмалари фаолиятининг асосий
принциплари белгиланган. Булар: қонунийлик, ихтиёрийлик, камситишга йўл
қўймаслик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш, тенг ҳуқуқлилик, ошкоралик ва
очиқликдир. Касаба уюшмалари ўз фаолиятида, шу жумладан молиявий
фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир, улар
олдида ҳисобдор эмас ҳамда улар томонидан назорат қилинмайди, бундан қонунда
назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг
1-
моддасига кўра,
касаба уюшмаси
–
фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури
бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид,
бошқа ижтимоий
-
иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя
қилиш
мақсадида
тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий
жамоат бирлашмаси.
Касаба уюшмаларининг бирлашмаси
–
ходимларнинг касбий, меҳнатга
оид, ижтимоий
-
иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя
қилишда
ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишига ва бирлигига эришиш
мақсадида тармоққа доир, ҳудудий ёки касбий ўзига хосликни ҳисобга олувчи
бошқа белги бўйича тузиладиган ихтиёрий бирлашмадир.
Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар, шунингдек ўрта махсус,
касб
-
ҳунар таълими, олий таълим ва илмий
-
тадқиқот муассасаларида таълим
олаётган, ўн беш ёшга тўлган шахслар ҳеч қандай тафовутсиз ўз танловига кўра ва
олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш
ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти
билан аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашишга бўлган ҳуқуқини амалга
оширишга тўсқинлик қилишга, шунингдек уларни касаба уюшмасига аъзо
бўлишга ёки аъзоликдан чиқишга мажбурлашга йўл қўйилмайди. Давлат
органлари,
уларнинг мансабдор шахслари, иш берувчилар касаба уюшмаларининг,
улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди. Касаба
уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолиятига аралашишга, шу жумладан
уларнинг фаолияти тўғрисида бирор
-
бир ҳужжат тақдим этишни талаб қилишга
йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Касаба уюшмасига аъзо бўлиш ва аъзоликдан чиқиш, шунингдек меҳнат
шартномаси бекор қилинганидан кейин касаба уюшмасига аъзоликни сақлаб
қолиш
тартиби ва шартлари тегишли касаба уюшмасининг устави билан тартибга
солинади. Касаба уюшмаларининг уставлари “Ўзбекистон Республикасида жамоат
бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Касаба уюшмалари мустақил равишда ўз уставларини ишлаб чиқади ва
тасдиқлайди, ташкилий тузилмасини белгилайди, касаба уюшмаси органларини
сайлайди, ўз фаолиятини ташкил этади, йиғилишлар, шунингдек бошқа тадбирлар
ўтказади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
274
Касаба уюшмалари қўйидаги ҳуқуқларга эга:
–
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш
соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш
ҳуқуқи
;
–
ходимларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилиш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш ҳуқуқи;
–
жамоа музокараларини олиб боришга ҳамда жамоа шартномалари ва
келишувларини тузишга бўлган ҳуқуқ;
–
бандликка кўмаклашиш соҳасидаги ҳуқуқлари;
–
ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари;
–
ахборот олишга бўлган ҳуқуқ;
–
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари;
–
жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқлар;
–
меҳнат низоларини кўриб чиқишда ходимларнинг манфаатларини ҳимоя
қилишга бўлган ҳуқуқ;
–
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузишда ва
уларнинг ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга бўлган
ҳуқуқлари.
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, касаба уюшмаларига
ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва иш берувчилар томонидан
меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб
бориш ҳуқуқига эга бўлган меҳнат инспекцияларини тузиш ҳуқуқи берилган.
Шунингдек, касаба уюшмалари иш берувчига қонунбузилишига йўл қўйган
шахсларни интизомий жазога тортиш талабини қўйишлари мумкин.
Масалан: 2022 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат
инспекцияси томонидан 1 минг 340 та корхона, ташкилот ва муассасада
ўтказилган жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар жараёнида меҳнат
қонунчилиги
талаблари бузилиши бўйича 8 минг 133 та ҳолат аниқланган. Уларни
бартараф этиш мақсадида иш берувчилар ва бошланғич касаба уюшма
ташкилотларига 771 та Кўрсатма киритилиб, музокаралар олиб борилган.
Натижада 7 минг 612 та камчилик бартараф этилишига эришилган. Шунингдек,
ходимларга 21 миллиард сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақидан муддати ўтган
қарздорлик
ва маънавий зарар пуллари ундириб берилган.
Бундан
ташқари,
“Касаба
уюшмалари
тўғрисида”ги
Қонуннинг
18-
моддассига кўра, иш берувчининг касаба уюшмалари фаолиятини амалга
ошириш учун шарт
-
шароитлар яратиш борасидаги мажбуриятлари белгилаб
қўйилган. Яъни, Қонунда иш берувчи касаба уюшмаларининг ҳуқуқларига риоя
этиши, уларнинг фаолиятига кўмаклашиши, ходимларнинг манфаатларига
дахлдор қарорлар қабул қилингунига қадар касаба уюшмалари билан
маслаҳатлашувлар ўтказиши, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ва бошқа
норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда эса уларнинг розилигини
олиши, касаба уюшмаларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиши ва уларга
қабул
қилинган қарорлар ҳақида ёзма шаклда, сабабларини кўрсатган ҳолда хабар
қилиши, касаба уюшмалари органлари вакилларини улар манфаатларини ифода
этаётган ходимларнинг иш жойларига монеликсиз киритиши, касаба
уюшмаларига ходимларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига
тааллуқли бўлган масалалар бўйича зарур ахборотни бепул тақдим этиши, касаба
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
275
уюшмаларига ўз вазифаларини бажариши учун зарур шароитларни таъминлаши,
касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги
ишидан озод этилмаган шахсларга касаба уюшмаларига оид мажбуриятларини иш
вақтида бажариши учун вақт бериши, бунда касаба уюшмаларига оид
мажбуриятларни бажариш вақти иш ҳафтаси соатлари сонининг 30 фоизидан кам
бўлмаслиги зарурлиги белгилаб қўйилган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, инсон қадри йўлида амалга оширилаётган
улкан ишлар давлатимиз ва жамиятимизни тараққиётнинг мутлақо янги
босқичига олиб чиқди. Янги Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқлари бугун халқаро
миқёсда ҳам тан олиниб, юксак баҳоланяпти.Табиийки, олиб борилаётган
янгиланиш ва ўзгаришларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб,
ислоҳотларни қўллаб
-
қувватлаган ҳолда турли соҳа ходимларининг ижтимоий
-
иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш
борасида хизмат қилмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://lex.uz/docs/6445145. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
01.05.2023 й., 03/23/837/0241
-
сон
2.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 06.12.2019 йилдаги ЎРҚ
-588-
сон.
3.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 15.02.1991 йилдаги 223
-XII-
сон.
4.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.04.1999 йилдаги 763
-I-
сон.
5.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12.04.2018 йилдаги ЎРҚ
-474-
сон.
6.
Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 11 ноябрдаги Ўзбекистон касаба уюшмалари
ходимлари ва фаолларига табриги.
7.
Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси VIII
Қурултойи иштирокчиларига табриги.
8.
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни, 23.11.2020 йилдаги ЎРҚ
-648-
сон.
9.
Қонунчилик
маълумотлари
миллий
базаси,
23.08.2021
й.,
07/21/5227/0813-
сон.
10. https://kasaba.uz/
