Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Personnel policy and formation of party-state nomenclature
system in XXth centure
Nodira RASULOVA
1
University of Public Security of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2022
Received in revised form
20 August 2022
Accepted 25 September 2022
Available online
25 October 2022
The article analyzes personnel policy conducted in the
country in the first half of the 20th century in the USSR and the
Uzbek SSR based on sources and scientific literature. Its essence,
formation of party-state nomenclature system, the concept of
nomenclature, special state bodies that implemented personnel
policy and controlled it, processes of formation of reliable
administrative apparatus, which can be relied upon in
government were considered and corresponding conclusions
were drawn.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss9/S-pp1-9
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
personnel police,
nomenclature, power,
Communist party, political
elite.
ХХ асрнинг биринчи ярмида кадрлар сиёсати ва партия
-
давлат номенклатураси тизимининг шаклланиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
кадрлар сиёсати,
номенклатура, ҳокимият,
коммунистик партия,
сиёсий элита.
Мақолада ХХ асрнинг биринчи ярмида СССР ва
Ўзбекистон ССРда амалга оширилган кадрлар сиёсати,
унинг мазмун
-
моҳияти, партия
-
давлат номенклатураси
тизимининг
шаклланиши,
номенклатура
тушунчаси,
кадрлар сиёсатини амалга оширувчи, уни назорат қилувчи
махсус
давлат
органлари,
шунингдек,
давлатни
бошқаришда таяниши мумкин бўлган ишончли бошқарув
аппаратини
шакллантириш
жараёнлари
бирламчи
манбалар, илмий адабиётлар асосида таҳлил қилинган ва
тегишли хулосалар чиқарилган.
1
Candidate of Historical Sciences, Associate Professor, University of Public Security of the Republic of Uzbekistan
E-mail:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
2
Кадровая
политика
и
формирование
партийно
-
государственной номенклатурной системы в первой
половине ХХ века
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
кадровая политика,
номенклатура, власть,
Коммунистическая
партия, политическая
элита.
В статье, на основе источников и научной литературы,
анализируются кадровая политика, проводившаяся в стране в
первой половине ХХ века в СССР и Узбекской ССР. Рассмотрена
ее
сущность,
формирование
партийно
-
государственной
номенклатурной
системы,
понятие
номенклатуры,
специальные
государственные
органы,
реализующие
кадровую политику и контролирующие ее, а также процессы
формирования надежного административного аппарата, на
который можно положиться в управлении государством,
сделаны соответствующие
выводы.
Кириш
1920
–
1930-
йилларда марказий ҳокимиятнинг кадрлар сиёсати профессионал
юқори сифатли бошқарувчилар
қатламини шакллантиришга қаратилган эди.
Бу
ислоҳотлар амалга оширилишининг муваффақияти кўпинча
ҳукмрон сиёсий кучнинг
давлат ҳокимиятига эга бўлишини
кафолатлади. Кадрлар
сиёсати борасидаги
вазифаларни амалга ошириш учун марказий ҳокимият ушбу
даврда масъул
ходимларни партия ва давлат ҳокимиятининг турли даражадаги раҳбарлик
лавозимларига тақсимлаш тизимини яратади. Совет давлати барча партия
-
давлат
тизими ўзгаришларини амалга оширишда масъул ходимлардан
шаклланган
салоҳиятли кадрлар тизимига таянган.
Бутун совет давлати ҳукмронлиги даврида партия
-
давлат номенклатураси
тизими
мамлакатдаги ҳал
қилувчи бўғинлардан бирига айланди. Кадрлар масаласида
партия
аппарати ҳокимиятининг кучайиши ва номенклатура тизимининг
мавжудлиги
совет сиёсий тизимининг мустаҳкамланишига ёрдам берди. Ходимларни
ҳисобга олиш ва тақсимлашнинг номенклатура тизими 1930
-
йилларда
тўлиқ
шаклланди ва кейинги йилларда доимо такомиллашиб борди.
Методлар ва ўрганилганлик даражаси
Мақолада ХХ асрнинг биринчи ярмида собиқ Иттифоқ ва Ўзбекистон ССРда
амалга оширилган кадрлар сиёсати, партия
-
давлат номенклатурасининг мазмун
-
моҳияти, шаклланиши ва фаолияти тарихий
-
хронологик, таҳлил ва синтез, дедукция
ва индукция, тарихийлик, мантиқийлик, қиёсий таҳлил каби тадқиқот усуллари
орқали таҳлил қилинган. Коммунистик партиянинг кадрлар сиёсати КПСС
ҳужжатлари, Коммунистик партия раҳбарларининг нутқлари, кўплаб монографиялар,
рисолалар, мақолалар тўпламларида, нашр этилган журнал мақолалари ва ҳимоя
қилинган диссертацияларда ўз аксини топган.
Тадқиқот натижалари
.
Собиқ совет кадрлар сиёсатининг меъёрий асослари тизимига нафақат умумий
партиявий
-
сиёсий кўрсатмалар, балки кадрларни танлаш ва жойлаштириш
жараёнларини амалга ошириш усуллари бўйича амалий кўрсатмалар ҳам кирган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
3
Кадрларни танлаш ва жойлаштириш масалаларига эътиборнинг кучайиши давлатни
бошқаришда таяниши мумкин бўлган ишончли бошқарув аппаратини шакллантириш
вазифаларидан келиб чиқди [1,114]. Кадрлар сиёсати мамлакатдаги тузум
барқарорлигини таъминловчи асосий таркибий қисмлардан бири деб ҳисобланган.
ХХ асрнинг 20
-
йилларида, яъни совет давлати шаклланишининг дастлабки
даврида кадрлар билан ишлаш масалалари жамоат ва давлат арбоблари муҳокамаси
марказида бўлди. В.И.Ленин асарларида кадрлар сиёсати партия жамият тараққиётига
таъсир кўрсатадиган кучли дастак эканлиги кўп бора алоҳида урғу билан
таъкидланган.
“Тарихда ҳеч бир синф, агар у ўзининг сиёсий етакчиларини, ҳаракатни ташкил
этишга ва унга раҳбарлик қилишга қодир бўлган ўзининг илғор вакилларини илгари
сурмаган бўлса ҳукмронликка эришмаган”, –
деб таъкидлаган В.И.Ленин
[2,41].
XX асрнинг 20
-30-
йилларида ўзбек сиёсий элитаси шаклланишининг асосий
хусусиятларидан бири, албатта, бу кадрларнинг коммунистик партия ва совет давлати
сиёсатига
хизмат
қилувчи,
улар
ғояларининг
тарғиботчиси
этиб
шакллантирилганлигидир. Ўзбек сиёсий элитасининг бу руҳда шаклланишининг
асосий сабаби, шубҳасиз, коммунистик партиянинг кадрлар борасида қўллаган
пастдан раҳбарлик лавозимига кўтариш ва номенклатура сиёсатидир
[3,418].
Совет ҳокимиятининг биринчи ўн йилликларида фуқароларнинг айрим
ижтимоий
тоифаларини
(ишчилар,
колхозчилар)
маъмурий,
раҳбарлик
лавозимларига кўтаришнинг кенг тарқалган амалиёти ижтимоий ҳаракатчанликнинг
анча юқори даражасини яратди, бу эса ўз навбатида мамлакат умумий
динамикасининг
ривожланишига
ёрдам берди. Шу сабабли кадрлар ва раҳбар кадрлар
алмашинуви даражаси ҳам юқори эди.
Совет сиёсий тизими шаклланиши даврида большевиклар партиясининг
кадрлар салоҳиятини танлаш ва ҳисобга олиш ёш давлат олдида турган долзарб
муаммолардан бири эди. Партия ва совет тизимидаги бошқарувчиларни ҳисобга олиш
тизими кўп жиҳатдан партияга давлат ҳокимиятини бошқаришни таъминлаган. Совет
давлати олдида дастлабки йилларданоқ коммунистик жамият ғояларини
ўртоқлашувчи ва шу билан биргаликда профессионал
кадрлар билан таъминланган
минтақавий бошқарувчиларни шакллантириш жиддий вазифа ҳисобланган. Чунки
айнан кадрлар маҳаллий аҳолини ҳукмрон сиёсий кучнинг қарор ва фармойишларига
содиқлигини таъминлаган. Натижада давлатнинг марказий бошқарув аппарати
ҳудудлардаги партия
-
давлат номенклатураси вакиллари билан ҳисоб
-
китоб қилишга
мажбур бўлган.
1920
–1930 йилларда марказий ҳокимиятнинг кадрлар сиёсати янада
профессионал даражада юқори сифатли бошқарувчилар
қатламини яратишга
қаратилган эди
[4,49].
Номенклатура
-
бу партия қўмитаси (райком, шаҳар қўмитаси, вилоят партия
қўмитаси ва бошқалар) томонидан олдиндан кўриб чиқиладиган, тавсия этиладиган
ва тасдиқланадиган энг муҳим лавозимларнинг рўйхати
[5,300] ҳисобланади
.
Ҳукмрон
синф, яъни номенклатура моддий бойликка эмас, ҳокимиятни монополлаштиришга
интилган.
Номенклатура “деспотик давлат томонидан жамиятни тўлиқ назорат қилиш ва
эксплуатация қилиш усули кун тартибида бўлган турли даврларда кўп марта
ҳукмронлик қилган эксплуататор, имтиёзли, диктатор ва паразит синф” деган фикр
бор
[6,150].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
4
В.Н.Нефедов номенклатуранинг ривожланиш жараёнини уч босқичга бўлиб,
таҳлил қилган:
1. Эски чор, буржуа бюрократлари ўрнига ўн минглаб ишчилар, аскарлар,
зиёлилар, деҳқонлар келган давр.
2. Ходимларнинг ноаниқлик, яъни фуқаролар уруши даврида давлат аппаратига
киришга оммавий миқёсда киришга ҳаракат қилинган даври.
3. Муассасаларда, қайта тикланаётган корхоналарда, барча даражадаги совет ва
партия органларида “мустаҳкам” штатлар ташкил этилган ва дарҳол тўлдирилган
пайтда “эшикларни беркитиш” босқичи (барқарорлик) [7,70].
1921 йилда РКП(б) олий раҳбариятининг ташаббуси билан партия
раҳбарларини кенг кўламда рўйхатга олиш амалга оширилди ва 1923 йил ноябрда
РКП(б) Марказий Қўмитаси Ташкилий бюроси “номенклатура” тушунчасини ўз ичига
олган қарор қабул қилди [8,372].
М.В.Зеленов бу ҳақида шундай ёзади: “1923 йил 31 октябрда давлат ва хўжалик
муассасаларида ишчиларни рўйхатга олиш ва тақсимлаш бўйича ташкилий бюро
комиссияси ниҳоят 1
-
сонли “Ходимларни тайинлаш ва ишдан бўшатиш РКП (б)
Марказий Қўмитасининг қарори билан амалга ошириладиган марказий муассасалар
ва уларнинг маҳаллий органлари лавозимлари рўйхати”ни қабул қилди. Шу билан бир
қаторда “Халқ комиссарликлари ва марказий идоралар ходимларини тайинлаш ва
бошқа жойга кўчириш тўғрисида марказий муассасалар ва идоралар Марказий
Қўмитани олдиндан хабардор қиладиган лавозимлар рўйхати” номли 2
-
сонли
номенклатура рўйхати ҳам ишлаб чиқилди [9,6].
1926 йилнинг январь ойидан Марказий Қўмитанинг ташкилий
-
тақсимот
бўлимига давлат, хўжалик, касбий ва кооператив органларга ишчиларни бевосита
танлаш вазифаси қўйилди. Шу пайтдан бошлаб, Сиёсий бюро, Ташкилий бюро ва
Котибият 1
-
номенклатурани (рўйхатлардан бирига кўра –
1870 та ўрин) тақсимлади,
ташкилий
-
тақсимот бўлими (орграспред) эса 2
-
номенклатура (1640 та лавозим)
бўйича ишчиларни танлаб олди ва 3
-
сонли номенклатура бўйича бўлимларга (1590 та
ўрин) розилик берди. Бу аппарат ёрдамида “янги мухолифат”нинг барча етакчилари
катта лавозимлардан четлаштирилиб, иккинчи даражали лавозимларга юборилди
[9,7].
1920-
йилларнинг ўрталаридан ВКП МКнинг Ҳисоб
-
тақсимот бўлими совет
давлат хизматининг марказий бошқарув органига айланди. Бу органга “жойлардаги ва
марказдаги корхоналар, трестлар, хўжалик идоралари коммунистик таркиби,
кенгашлар ва партия учун” кадрларни танлаш ва жойлаштириш билан шуғулланиш
топширилди. Партия
-
совет кадрлар сиёсатининг асосчиси –давлат бошқаруви
вазифалари ва функцияларини амалга оширишда кадрлар усулидан моҳирона
фойдаланган Сталин эди.
Сталин кадрлар сиёсатини янада такомиллаштириш ғоясини қуйидаги тарзда
ишлаб чиқди: “... Тўғри сиёсий йўналиш берилганидан кейин, директива
(кўрсатма)ларни амалга оширишга қодир, кўрсатмаларни тушуна оладиган, бу
кўрсатмаларни ўзиникидек қабул қила оладиган ва уларни амалда қўллай биладиган
ишчиларни танлаш керак” [10,342].
Номенклатура назариётчиси ва яратувчиси РКП(б) МК Бош котибн И.В. Сталин
бўлган. РКП(б) нинг XII съезди (1923 йил апрель)да Сталин барча бошқарув
бўғинларига коммунистларни киритиш тўғрисидаги фикрни илгари сурди. Шундан
сўнг 1923 йил 8 ноябрда РКП(б) МК кадрларни танлаш ва масъул лавозимларга қўйиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
5
тўғрисида қарор қабул қилди [3,418]. Натижада Марказий Комитет қарори билан турли
соҳалар бўйича номенклатура рўйхатлари тасдиқланди. Номенклатуранинг l
-
рўйхатига
СССР ХКС ва СССР МИК, БМИК раҳбарияти, президиуми ва коллегиялари аъзолари,
ВЦСПС ҳамда трест, синдикатлар раҳбарлари, ВСНХ бошқармаси бошлиқлари
киритилиб, уларни PКП (б) МК (кейинчалик, ВКП (б) МК) махсус комиссияси
тасдиқлаган. 2
-
рўйхатга юқоридаги асосий лавозимлар ўринбосарлари, 3
-
рўйхатга эса
республика ва жойлардаги раҳбар кадрлар киритилган. Номенклатурага кирган
номзодларнинг партия йўли ва сиёсатига содиқлиги асосий мезон бўлиб, бу ҳолат
хавфсизлик хизмати органлари (ГПУ ва ОГПУ) ходимлари томонидан текшириб
турилган. Буларнинг ҳаммаси 1928 йил охирига келиб, номенклатура руйхатлари ҳар уч
ойда кўриб чиқилишига олиб келди [3,419
-420].
Номенклатура тизими фақатгина
мухолифат вакилларига қарши кураш
воситаси эмас эди. Аслида номенклатура тизимининг асосий мақсади –
халқ хўжалиги
институтлари тизимида ва партия йўналишида
профессионал кадрларни танлаш ва
рағбатлантириш
эди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, номенклатура рўйхатлари
нафақат Бутуниттифоқ даражасида бўлиб ўтди, балки тегишли партия ташкилотлари
томонидан
тасдиқланган
ўзларининг
номенклатура
рўйхатлари
иттифоқ
республикаларида, шунингдек, алоҳида ҳудудларда ҳам амалга оширилди.
Номенклатуранинг таркиби жуда кенг бўлган. Масалан, номенклатурага халқ
хўжалигининг барча тармоқлари
,
турли жамоат ташкилотлари раҳбарлари,
университетлар, илмий
-
тадқиқот институтлари, маданият муассасалари ва
бошқаларнинг раҳбарлари
кирган. Ходимларнинг кўрсатилган тоифалари, аниқ
номенклатура рўйхатига қараб, тегишли котибиятлар ёки партия қўмиталари
бюроларининг қарорлари билан лавозимларга тасдиқланди.
Сталин кўрсатмаларни фикр юритмасдан ва муҳокама қилмасдан тезда
бажариш ҳамда уларга қатъий риоя қилишни талаб қилган. Ҳар қандай даражадаги ва
исталган соҳадаги раҳбар, агар у “партия кўрсатмалари”ни самарали бажарса, ўз
лавозимини эгаллаши мумкин бўлган. Уларга риоя қилмаслик автоматик равишда
раҳбарлик лавозимидан четлатиш ва жуда оғир қатағонлар каби деярли муқаррар
санкцияларга олиб келган. Кадрлар билан ишлаш усулларини белгилашда синфий
ёндашув ва партиявийлик устунлик қилди.
И.В.Сталин даврида Коммунистик партия Марказий қўмитасининг Сиёсий
бюроси аслида мамлакатдаги олий ҳокимият органи бўлиб, давлат ва жамият
тараққиётининг ҳамма жабҳаларига, барча партия, давлат, комсомол, касаба
уюшмалари, ҳарбий, хўжалик ва бошқа соҳалардаги партия сиёсатини амалга
оширувчи юқори бўғиндаги кадрларга оид жуда кўп катта
-
кичик масалаларни кўриб
чиқарди [11,20].
Кўплаб тадқиқотчилар большевикларнинг кадрлар сиёсатини ўрганаётганда у
ёки бу тарзда номенклатура рўйхатларининг пайдо бўлиши жараёнларига аҳамият
қаратадилар. Масалан, Т.П.Коржихин ва Ю.Ю.Фигатнернинг фикрича,
“1923 йилда
“номенклатура патологияси”
бошланади.
Ушбу жараён жуда тез партиянинг барча
бўғинларини, бошқарувдаги барча соҳаларнинг лавозимларини истисносиз эгаллаб
олади.
1925 йилда сайланадиган лавозимлар номенклатураси (рўйхати)нинг
яратилиши 1923 йилда бошланган жараённинг якунидир” [12,30].
ХХ асрнинг 30
-
йилларида илгари сурилган “Кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади”
деган сталинча шиор давлатнинг партия
-
совет моделининг
асосий негизларидан
бирини ва кадрлар сиёсати ғояларини ўзида мужассам этган, маъмурий
-
буйруқбозлик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
6
тизими бошқарувининг ажралмас атрибути бўлиб хизмат қилган. Давлат кадрлар
сиёсатининг асосини кадрлар билан ишлашнинг номенклатура усулини
ташкил этган
.
Бошқарув, маъмурий, хўжалик, олий ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш
соҳасидаги
лавозимларга, шунингдек
,
фан,
таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият
муассасаларидаги раҳбарлик лавозимларига барча тайинлашлар КПССнинг барча
даражадаги қўмиталари орқали амалга оширилган [13,223]
.
Совет номенклатурасининг энг муҳим хусусияти унинг ёпиқлиги эди. 1932
йилдан бошлаб лавозимларнинг номенклатура рўйхатлари давлат сирига айланди.
Партия инстанциялари ҳокимият ва бошқарув органларининг шахсий таркибини
фаол шакллантирди. 3
0-
йилларнинг охирига келиб, номенклатура тамойили барча
сайланадиган ҳокимият органларини, давлат ва жамият бошқарувининг бутун
тизимини, хўжалик лавозимларини қамраб олди, бошқарув кадрларининг тез
-
тез
ўзгаришига, уларнинг масъулиятсизлигига, партия деспотиясига сабаб бўлди. Шу
билан бирга, Сталиннинг ўзи 1 ва 2
-
сонли рўйхатларни тўлиқ назорат қилди [14,645].
Коммунистик партия кадрлар билан ишлаш бўйича
шуғулланувчи махсус
органлар тузди. 1939 йилда Коммунистик партия
Марказий Комитетининг кадрлар
бошқармаси
ташкил этилди. Ушбу тузилма кадрларни танлаш, жойлаштириш,
аттестациядан ўтказиш, малака оширишга
йўналтириш билан шуғулланган
[15,209].
Ўтган асрнинг 20–
30-
йилларида республика ҳокимияти тизимини Ўзбекистон
Коммунистик партияси Марказий Комитети (МК) аппарати, Халқ Комиссарлари
Совети (ҳукумат) ва Ўзбекистон Марказий Ижроия Қўмитаси (олий қонун чиқарувчи
орган) ташкил этган бўлса, бу тизимда етакчи ўринни албатта ЎзКП МҚ эгаллаган.
Ташкилот ичидаги, давлат ва жамиятдаги бутун ҳокимият ягона партия аппарати
қўлида тўпланган, қонун чиқарувчи ҳокимиятни ижро этувчи ҳокимиятдан ажратиб
бўлмайди. Партия ва давлат ўртасида ўзига хос симбиоз мавжуд эди.
Л.Д.Троцкийнинг “Хиёнат қилган инқилоб” номли китобида биринчи марта
совет бюрократиясини ҳокимият
ва даромад манбаи сифатида давлат мулкига эга
бўлган совет жамиятидаги имтиёзли ва бошқарувчи қатлам сафига киритади [16,208].
Давлатни бошқаришда ва кадрлар тайёрлашда номенклатуранинг жорий
этилиши иттифоқда, жумладан, Ўзбекистонда коммунистик партиянинг якка
ҳукмронлигини таъминлади ва маъмурий
-
буйруқбозлик тизимининг шаклланишига,
мустабид тузумнинг тўлиқ ўрнатилишига олиб келди. Чунки номенклатура асосида
ишга қўйилган шахслар лавозимларидан ажралиб қолмасликлари учун партиянинг
барча кўрсатмаларини
тўла
-
тўкис адо этарди.
XX асрнинг 20
-
йилларда ўзига хос совет сиёсий элитасини шакллантиришда
совет ҳокимияти фақат пастдан раҳбар лавозимига кўтариш, номенклатура сиёсати
билангина чекланиб қолмади. Деҳқонлар ва ишчилар орасидан ҳамда номенклатура
асосида раҳбар лавозимига олинганларни марксча
-
ленинча ғоялар руҳида ўқитиш
учун Қизил профессорлар институти, коммунистик академия, Партия тарихи каби
олий ўқув юртлари ташкил этилди. Шунингдек, ишчилардан кадрлар тайёрлаш учун
ишчи ўқув факультетлари, турли муддатли ўқув курслари очилди. Мана шу кадрлар XX
аср 20
-
йиллари охиридан бошлаб партия фаолларини ташкил этди ва улар асосий
давлат ҳамда партия раҳбар лавозимларида фаолият юритди [3,420].
Партия фаолларини танлашда кадрнинг коммунист эканлиги, тузумга
мутаассибларча хайрихоҳлиги ва юқори даражада ташкилотчилик қобилияти,
ташаббускорлиги, партия ғояларига содиқлигига алоҳида эътибор берилган. ХХ
асрнинг 20
-
йиллар охирида шаклланган партия фаоллари ўз дунёқараши ва нуқтаи
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
7
назарига эга эмас эди. Улар ўқиш
жараёнида, асосан, мустақил фикрламайдиган, балки
партия кўрсатма ва буйруқларини сўзсиз бажарадиган қилиб тайёрланган [3,421].
Троцкийнинг ўзи шундай дейди: “Партия икки қаватда яшайди: юқори қаватда улар
қарор қабул қиладилар, қуйида эса фақат қарорлар ҳақида
билиб олишади”[17,12]
.
Ўзбекистон ССРда 1925 йил 1 январда 88 та, 1929 йил 1 январда эса 209 та ишчи
(фаолият кўрсатувчи) ячейкада 12368 нафар коммунист бўлса, 1932 йил 1 январда
саноат ва транспортдаги партия ташкилотлари тармоғи 16578 коммунистни
корхоналардаги 16 та партия комитетига бирлашган бўлиб, улар цех ва сменалардаги
92 та ячейкада, шунингдек, 282 та туман партия комитетларига бевосита бўйсунувчи
216 та умумий завод ячейкаларида фаолият кўрсатарди [18 –
21, 43,54; 19
–
187].
1954 йил 15–17 февралда Тошкентда бўлиб ўтган ўн иккинчи съездда
республиканинг барча партия ташкилотларидан ёш ва қобилиятли хизматчиларни
раҳбарлик ўринларига кўтариш, раҳбар кадрларни ғоявий тарбиялаш ва тайёрлашни
янада яхшилаш, қишлоқ партия ташкилотларини тажрибали раҳбарлар билан янада
мустаҳкамлаш, айниқса, маҳаллий миллат вакилларини юқори лавозимларга
кўтаришга аҳамият беришни талаб қилди [20,510].
Бу даврда ўзбек сиёсий элитаси СССРда бўлгани каби пастдан юқорига кўтариш,
яъни рекрутлик ва номенклатура асосида шаклланди. Совет ҳокимияти кадрлар
борасида ўзининг таянчи деб эълон қилган ишчи ва деҳқонлар сафларидан раҳбарлик
лавозимига кўтариш сиёсатини қўллар экан, биринчидан, номзодларнинг ишлаши
учун етарлича шароит яратиб бермаган, иккинчидан эса, барча номзодлар ҳам
қўйилалиган талабларга жавоб беравермаган. Табиийки, деҳқонлар ва ишчилар
орасидан раҳбар лавозимига кўтарилаётган кишилар керакли малака ва билимга эга
эмас эди. Шунинг учун ҳам пастдан раҳбар лавозимига кўтарилган ходимлар ўртасида
кадрлар қўнимсизлиги юқори бўлган [3,419].
Хулосалар
.
Юқоридаги фикрлардан номенклатурага қуйидагича таъриф бериш мумкин
: 1)
тегишли
бўлим бошлиғи томонидан эмас, балки юқори турувчи партия органи
томонидан алмаштириладиган раҳбарлик лавозимлари рўйхати, 2) бундай
лавозимларни эгаллаган ёки уларни алмаштириш учун захирада бўлган шахслар
рўйхати.
Совет даврида давлат органларини кадрлар
билан бутлаш тизими тизимли
институционал трансформацияни бошидан ўтказди.
Давлат хизматининг император
тизимини
йўқ
қилиб,
большевиклар
ўзларининг
ноёб
партия
-
хўжалик
номенклатураси тизимини, кадрларни ҳисобга олиш, тақсимлаш, рағбатлантириш ва
тайёрлаш механизмини яратдилар
.
Шундай қилиб, ҳукмрон Компартиянинг кадрлар сиёсати мамлакатнинг етакчи
кадрларига қўйиладиган талаблар тизими эди. Уларнинг хулқ
-
атворини
йўналтирувчи, назорат қилувчи, тартибга солувчи ва баҳоловчи бу талаблар
жамиятнинг ижтимоий тузилиши, жамият аъзоларининг манфаат ва ғояларини
ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган умумий ижтимоий
-
сиёсий меъёр ва анъаналар
таркибига кирди. Ушбу талаблар тизими кўп даражали, иккиюзламачилик
характерига эга эди, аммо бошқарувчилар асосий қисмининг шакли, мотивацияси,
йўналиши, хатти
-
ҳаракатларини баҳолаш, кадрлар билан ишлаш шакллари ва рухсат
этилган оғишларни белгилайдиган маълум бир тартиб мавжуд эди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
РЎЙХАТИ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2022) / ISSN 2181-1415
8
1.
Нифталиев
И
.
В
.
Кадровая политика в Азербайджанской ССР в 20–
30-
х гг. ХХ
в.
(правовой аспект) // Северо
-
Кавказский юридический вестник.
–
№ 1
.
–
2016.
–
С.
114.
2.
Ленин В. И.
Полн. собр. соч.
Т
. 19.
–
М.: Политиздат, 1979. –
С
. 41.
3.
Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар). К.1. Ўзбекистон 1939–
1991
йилларда / Масъул муҳаррирлар: Р.Абдуллаев, М.Раҳимов, Қ.Ражабов. –
Тошкент:
“Ўзбекистон” НМИУ, 2019. –
Б.418.
4.
Туфанов Е.В. К
вопросу о роли системы учета кадров в процессе
формирования партийно
-
государственной номенклатуры в 1920
-1930-
е гг. на
материалах юга России // Вестник Калмыцкого университета 2018 г. –
№ 39(3)
.
–
С
.49.
5.
Партийное строительство. Учебное пособие, изд. 6
-
е. –
М., 1981
.
–
С.
300.
6.
Восленский
М.С. Номенклатура. Господствующий класс Советского Союза. –
М.: Захаров, 2005. –
С. 150
.
7.
Нефедов, В.Н. Номенклатура империи: исследование кризиса. –
Н. Новгород:
Изд
-
во Волго
-
Вятского кадрового центра, 1994.
–
С. 70.
8.
Рзаев Э.Э. Роль системы номенклатур в партийно
-
государственной
кадровой политике в первое десятилетие советской власти // Journal of Shadrinsk
State Pedagogical University. No. 4 (44) 2019.
–
P.372.
9.
Зеленов М.В. Политический
архив ХХ века. Рождение партийной
номенклатуры // Вопросы истории.
–
2005.
–
№ 2. –
С.
6.
10.
Сталин И.В.
Сочинения. –
Т.6. –
М.:
ОГИЗ, 1947. –
С. 342.
11.
Пыжиков
А. В. Исторический опыт политического реформирования
советского общества в 50–
60-
е годы. Дисс. на соис. степ. док.ист.наук. –
М., 1999. –
С.
20.
12.
Коржихина Т.П., Фигатнер Ю.Ю.
Советская номенклатура: становление,
механизмы действия // Вопросы истории. –
1993.
–
№ 7.
–
С.30.
13.
Новокрещенов А.В. Государственная кадровая политика. –
Новосибирск:
СИУ РАН
-
ХиГС, 2014. –
223 с.
14.
Сахаров А.Н., Боханов А.Н., Шестаков В.А. История России с древнейших
времен до наших дней. Учебник. –
М.: Проспект, 2015. –
С.645.
15.
Кульжамбекова А.Е. Система кадровой работы в государственных органах
Республики Казахстан. –
Астана: ТОО «Дэме», 2014. –
209 с.
16.
Троцкий Л.Д.
Преданная
революция. –
М., 1991. –
С.208.
17.
Троцкий Л. Новый курс. –
М., 1923
.
–
С
.12.
18.
Коммунистическая
партия
Узбекистана
в
цифрах
(сборник
статистических материалов 1924–1977 гг.). –
Т
.
: «Узбекистан», 1979. –С.
21, 43, 54.
19.
Раджапова Р. Идеологическая работа Компартии Узбекистана в период
строительства социализма (1925–1937 гг.). –
Т
., 1982.
–
С.
187.
20.
Ўзбекистон коммунистик партиясининг съездлари // Ўзбекистон Совет
Энциклопедияси. Т.13. –
Т: ЎзСЭ бош редакцияси, 1979. –
Б. 510.
