Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of the "Knowledge" society in the propaganda
and promotion of communist ideology
Nodira RASULOVA
1
University of Public Safety of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 15 July 2023
Available online
25 August 2023
Based on sources and literature, the article analyzes the
ideological policy of the Communist Party and its essence, the
role of the “Knowledge” society in the dissemination of
communist ideology and political knowledge, its transformation
into the largest propaganda and educational structure in the
USSR, coordinating the activities of almost all academic
associations of the country, changes in activities of the Company
over the years.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Society
“
Knowledge
”
,
Communist Party,
communist ideology,
agitation,
propaganda,
atheism,
lecturers,
Marxism-Leninism.
“
Билим”
жамиятининг
коммунистик
мафкурани
тарғиб қилиш ва оммалаштиришдаги роли
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
“Билим” жамияти,
коммунистик партия,
коммунистик мафкура,
тарғибот,
ташвиқот,
атеизм,
маърузачилар,
марксизм
-
ленинизм.
Мақолада коммунистик партиянинг мафкуравий сиёсати
ва унинг мазмун
-
моҳияти, коммунистик мафкура ва сиёсий
билимларни ёйишда “Билим” жамиятининг роли, унинг
СССРдаги энг йирик тарғибот ва мамлакатдаги деярли барча
таълим бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириб
турувчи маърифий тузилмага айланиши, йиллар давомида
жамият фаолиятининг ўзгариб бориши манбалар ва
адабиётлар асосида таҳлил қилинган.
1
PhD in Historical Sciences, Associate Professor, University of Public Safety of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 № 4
(2023) / ISSN 2181-1415
2
Роль общества «Знание»
в пропаганде и продвижении
коммунистической идеологии
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
общество «Знание»,
Коммунистическая
партия,
коммунистическая
идеология,
агитация,
пропаганда,
атеизм,
лекторы,
марксизм
-
ленинизм.
В статье на основе источников и литературы
проанализированы
идеологическая
политика
Коммунистической партии и ее сущность. Рассмотрена
роль
общества
«Знание»
в
распространении
коммунистической идеологии и политических знаний, его
превращение
в
крупнейшую
пропагандистскую
и
просветительскую структуру в СССР, координирующую
деятельность почти всех образовательных объединений
страны, изменения в деятельности Общества за годы.
КИРИШ
ХХ асрнинг 20
-
йиллари ўрталарида Совет Иттифоқи коммунистик партияси
давлат тузилмаларини тўла ўзига бўйсундириб олди. Мамлакатда тоталитар, яъни
қатъиян
марказлаштирилган ва ҳарбийлаштирилган тизим яратилди, унинг мақсади
мамлакатни модернизациялаш ҳамда бошқа мамлакатлардаги коммунистик ва сўл
экстремистик ҳаракатларни қўллаб
-
қувватлашдан иборат бўлди [1,
125]. Шуни
алоҳида таъкидлаш лозимки, совет ҳукмронлигининг биринчи ўн йиллигида партия
раҳбарияти ҳудудлардаги маданий ижодкорлик устидан назорат ўрнатишга унча
қодир
бўлмади. Тизим сафида маҳаллий тилларни биладиган ягона кадрлар
маҳаллий зиёлиларнинг ўзи бўлиб, улар совет ҳокимиятининг маслагини фақатгина
миллат призмаси орқали ажратди. Умуман, мамлакатда бирпартиявийлик тузуми
ўрнатилиши, партиянинг ўзида мухолифатни тугатиб, олий партия ва давлат
лавозимларини айнан бир хил шахслар қўлида тўлиқ бирлаштириш, давлат қонун
ҳужжатлари
мазмунининг партия кўрсатмаларидан четга чиқиши тарихига айланди.
Маданий
-
оммавий
ишларини
кенгайтириш
мақсадида
маданий
-
оқартув
муассасалари тармоқлари кўпайди
.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ
Коммунистик партиянинг мафкуравий сиёсати ва унинг мазмун
-
моҳияти,
коммунистик мафкура ва сиёсий билимларни ёйишда “Билим” жамиятининг роли,
унинг СССРдаги энг йирик тарғибот ва мамлакатдаги деярли барча таълим
бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи маърифий тузилмага
айланиши, йиллар давомида Жамият фаолиятининг ўзгариб бориши тарихий
-
хронологик, анализ ва синтез, дедукция ва индукция, тарихийлик, мантиқийлик,
қиёсий
таҳлил каби тадқиқот усуллари орқали таҳлил қилинган
.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Большевиклар бошиданоқ нафақат иқтисодиёт ва жамиятни, балки
одамзоднинг ўзини ҳам ислоҳ қилмоқчи бўлган. Лекин улар татбиқ этган
жаҳолатга қарши кураш, соғлиқни сақлаш ва саводсизликка барҳам бериш ҳамда
аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш кампанияларидан аслида “совет иши”га
кўмак, гўёки байналмилал бўлмиш янги сиёсий тузумни мустаҳкамлаш
кўзланганди [2, 182].
Ўзбекистон Компартияси сафлари бирлигини мустаҳкамлаш
ва партия кадрларини марксизм
-
ленинизм руҳида тарбиялашда Ўрта
Осиё партия
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 № 4
(2023) / ISSN 2181-1415
3
кенгаши, ВКП(б) МҚ Ўрта Осиё Бюроси ва Ўзбекистон КП(б) МҚ пленумларининг
қарорлари
асосида қурилган сиёсий маориф ва идеология иши асосий вазифани
бажарди.
1947 йилда йирик совет олимлари, жамоат, адабиёт, санъат арбоблари ва
ҳарбий
арбоблар
ташаббуси билан халқ орасида сиёсий ва илмий билимлар
тарқатувчи бутуниттифоқ кўнгилли илмий
-
оқартув жамияти –
Бутуниттифоқ
сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш жамияти (1963 йилдан “Билим” жамияти)
ташкил этилди. Жамият СССРдаги энг йирик тарғибот ва маърифий тузилма
бўлиб, мамлакатдаги деярли барча таълим бирлашмалари фаолиятини
мувофиқлаштириб турувчи ҳокимият, илмий жамоатчилик ва кенг омма
ўртасидаги ўзига хос алоқа воситасига айланди [3, 109].
Давлат жамиятнинг моддий
-
техник базасини яхшилашга ҳар томонлама
ёрдам берди. Бунинг натижасида айни вақтнинг ўзида иккита муҳим вазифа
бажарилди: янги билимларни тарқатиш, совет фанининг ижобий қиёфасини
шакллантириш ҳамда кўпчилиги партия аъзоси бўлмаган зиёлиларни назорат
қилиш. СССР ҳукуматининг “Сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш бўйича
бутуниттифоқ жамиятига ёрдам бериш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги (1947 йил
16 декабрь) 4032
-
сон қарори билан Марказий лекторий (маъруза зали),
Политехника музейи, Москвадаги Марказий политехника кутубхонаси, Марказий
ёш техниклар станцияси, Москва техника уйи кабилар
жамият ихтиёрига берилди.
Иттифоқдош
республикаларнинг
ҳукуматларига
жамиятга
маърузалар,
кўргазмалар ва бошқа тадбирлар учун энг яхши аудиторияларни ажратиш
мажбурияти юклатилди. Оммавий маъруза ва бошқа илмий
-
маърифий фаолиятдан
олинган даромадлар солиққа тортилмаган. Жамиятга хориждан келтирилган энг
янги кино
-
радио
-
фотоаппаратларни харид қилиш учун катта маблағ ажратилди.
Ўндан ортиқ вазирликларга жамият буюртмаси асосида маърузалар, кутубхоналар,
кўргазмалар ва
аудиторияларни техник жиҳозлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш
юклатилди [4, 32]. Умуман олганда, 1950 йилларнинг охирига келиб, жамиятнинг
ташкилий тузилиши шаклланиб бўлган эди. Унинг бутун фаолияти маъруза ўқиш,
нашр этиш ҳамда ва маълумотнома ва библиографиялар тузиш сингари учта
асосий турдан иборат бўлган.
А.В.
Селезнев Бутуниттифоқ “Билим” жамиятининг совет давридаги
фаолиятини учта йирик даврга бўлиб тадқиқ қилган: 1947–
1954, 1954
–
1982,
1982
–1991 йиллар бўлиб, улар Бутуниттифоқнинг ташкилий асосларига турли
концептуал ёндашувлар ҳамда жамиятнинг маърифий фаолиятига асосланадиган
мақсадлари билан тавсифланади [5, 30
-31].
1947
–1954 йилларда
Бутуниттифоқ жамияти мамлакатнинг таниқли
илмий ва ижтимоий
-
сиёсий арбобларининг сиёсий ва маърифий автономияга
даъвогарлик
қиладиган
академик
ташкилоти
сифатида
тузилди
ва
ривожлантирилди. Бироқ, халқ оммасини маъруза тарғиботи билан кўпроқ қамраб
олиш вазифалари Бутуниттифоқ жамиятининг классик оммавий жамоат
ташкилотига айланишига олиб келди. Бу даврда Бутуниттифоқ жамиятининг
маъруза фаолияти Совет давлати фуқароларини фан ва техника ютуқларидан
хабардор қилишга, коммунистик дунёқарашни шакллантиришга, халқ оммасини
партия ва ҳукумат томонидан қўйилган вазифаларни бажаришга сафарбар этишга
қаратилган
эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 № 4
(2023) / ISSN 2181-1415
4
Ўзбекистон ССРда ҳам “Билим” жамияти 1948 йил январида ташкил
этилган бўлиб, турли йилларда
Т.Н.
Қориниёзий, Т.А.
Саримсоқов, О.С.
Содиқов,
И.М.
Мўминов “Билим” жамияти идораси президиумига раислик қилганлар [6, 215].
ВКП(б) Марказий Комитетининг “Бутуниттифоқ сиёсий ва илмий
билимларни тарқатиш жамияти ишининг аҳволи ва уни яхшилаш чоралари
тўғрисида”ги 1949 йил 20 июнь қарорида Жамиятнинг фаолияти кескин танқид
қилинди
ҳамда унинг
фаолиятини тубдан такомиллаштириш учун қатор
вазифалар юкланди:
Жамият томонидан ўтказиладиган маърузаларнинг юқори сифатли ва
ғоявий мазмундор бўлишини таъминлаш, Жамият аъзолари фаоллигини ошириш,
унинг аҳоли орасида сиёсий ва илмий билимларни кенг ташвиқот қилиши лозим
бўлган совет зиёлиларининг оммавий ихтиёрий ташкилотига айлантириш;
▪
марксча
-
ленинча назарияни кенг пропаганда қилиш, ВКП(б) тарихи, Ватан
тарихи, марксча
-
ленинча фалсафа ва сиёсий иқтисодга доир маърузалар сонини
кўпайтириш,
меҳнаткашларни
коммунистик
руҳда
тарбиялаш,
совет
ватанпарварлиги, буржуа мафкурасининг
турли кўринишларига, капитализмнинг
кишилар онгидаги сарқитларига қарши кураш олиб бориш масалалари юзасидан
маъруза ташвиқотини кучайтириш;
▪
маъруза ташвиқотини тингловчиларнинг соҳаси ва савиясига қараб
ўтказиш, жойлардан тушаётган талабномаларни ҳисобга
олиб бориш, уларнинг
бажарилишини таҳлил қилиш ва жамиятнинг аҳолига яхшироқ хизмат қилишини
таъминлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш;
▪
Жамият ишида кино, радио, кўргазмали пропаганда воситаларидан кенг
фойдаланиш чораларини кўриш;
▪
“Правда”, “Культура и жизнь”, “Красная звезда”, “Труд”, “Социалистическое
земледелие”, “Комсомольская правда” ва “Литературная газета” газеталарининг
муҳаррирлари зиммасига Бутуниттифоқ сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш
жамиятининг ижобий иш тажрибасини кенг оммалаштириш, энг муҳим
маърузалар ва Жамият нашр этадиган лекцияларнинг стенограммалари тўғрисида
ахборотлар бериб бориш ва бошқалар [7, 301–
303].
1954
–1982 йилларда
ташкилот аъзолари сони тез кўпайди, Бутуниттифоқ
жамияти аъзолари –
лекторларнинг малакасига қўйиладиган талабларнинг
пасайиши ана шунга олиб келди. Жамиятнинг 1954 йилги Низомига кўра,
Бутуниттифоқ сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш жамияти сиёсий
-
маърифий
ташкилот бўлмай қолди. Янги Низомда жамият ихтиёрий жамоат илмий ва таълим
ташкилоти сифатида белгиланди, жамиятнинг мақсади эса Совет Иттифоқи
аҳолиси ўртасида марксизм
-
ленинизм асосидаги сиёсий ва илмий билимларни
кенг тарғиб қилиш орқали Совет социалистик давлатини янада мустаҳкамлашга
кўмаклашиш деб эълон қилинди [5, 25].
Бу даврда Бутуниттифоқ жамияти тўлиқ ҳукмрон партия диктатураси остига
ўтиб, партия тарғибот ва ташвиқот тизимига қўшилиб, аҳоли ўртасида тарғибот
-
ташвиқот ишларида яккаҳокимликни қўлга киритди, илгари мавжуд бўлган
давлат
маданий
-
маърифий
муассасалар
тизимини
ўзига
бўйсундирди.
Бутуниттифоқ жамиятининг асосий вазифаси янги жамият аъзосини тарбиялаш
эди. Бутуниттифоқ жамияти асосида халқ университетлари каби шакл орқали
катталар учун узлуксиз қўшимча таълим тизимини шакллантириш ташкилотнинг
маърифий фаолиятида таълим функциясининг кучайишига олиб келди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 № 4
(2023) / ISSN 2181-1415
5
Бу босқичда “Билим” жамияти ташкилий жиҳатдан СССРнинг маъмурий
-
ҳудудий
бўлинишига мувофиқ ўз бўлинмаларига эга бўлган иерархик, оммавий
жамоат ташкилотига айланди.
1955
йилда “Билим” жамиятининг Тошкент шаҳар бўлими ташкил этилди.
1956 йилда Тошкентнинг ўзида 10 мингдан зиёд маърузалар ўқилди. Тошкент
шаҳридаги 30 та йирик корхона, муассаса ва таълим муассасаларида “Билим” жамияти
гуруҳлари ташкил этилиши бир йилда яна 500 кишини маъруза тарғиботига жалб
қилиш
имконини берди. 1958 йилда биргина “Билим” жамиятининг шаҳар
ташкилотида 1892 нафар лектор 16
656 та маъруза ўқиган [8, 316].
КПСС ХХI съездида эълон қилинган коммунизм қурилишини йўлга қўйиш
сиёсатини амалга оширишда ёрдам бериш масаласи Жамиятнинг 1960 йилдаги
Уставида янги мақсад сифатида белгиланди. Таъкидлаш жоизки, жамият ишидаги
бу ўзгаришлар нафақат партия органларининг умумий ғоявий
-
сиёсий йўл
-
йўриқлари, балки КПСС Марказий Қўмитасининг 1959 йил 27 августда қабул
қилинган
“Сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш бўйича Бутуниттифоқ жамияти
ишини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тўғридан
-
тўғри белгиланган кўрсатмаларининг натижасидир [5, 26].
Бу даврда маърузачиларнинг касбий маҳоратига қўйиладиган талаблар
янада пасайди. Энди нафақат зиёлилар вакиллари, балки
“олижаноб миссияни
бажаришга –
билимларни оммага етказишга, сиёсий ва илмий билимларни аҳоли
ўртасида тарқатишда фаол иштирок этишга қодир бўлган СССРнинг ҳар қандай
фуқароси” маърузачи бўлиши мумкин эди.
Жамият аъзоларининг умумий сонида илмий даража ва
унвонга эга бўлган
аъзоларининг улуши 1950
-
йилларнинг охирига келиб унчалик катта бўлмаган ва
доимий равишда камайиб борди. Шундай қилиб, агар 1948 йил 1 январда илмий
даража ва унвонга эга бўлган жамият аъзоларининг салмоғи Бутуниттифоқ
жамияти умумий сонининг 60,7 фоизини ташкил этган бўлса, 1957 йил январида
уларнинг улуши 7,8 фоизга камайди, 1960 йил йил бошида 4,2%, 1964 йилда эса —
3,6% эди [5, 28].
Шундай қилиб, Жамият турли мавзуларда маърузалар, тематик кечалар
уюштирди, маъруза стенограммалари ҳамда оммабоп илмий китобчалар нашр
этди, кўргазмалар ва илмий маслаҳатлар ташкил қилди. 1971 йилда “Билим”
жамияти аъзоларининг сони қарийб 2,3 млнга етди. Жамият “Наука и жизнь” (“Фан
ва турмуш”), “Наука и религия” (“Фан ва дин”), “Международная жизнь” (“Халқаро
ҳаёт”), “Слово лектора” (“Лектор сўзи”) деган журналлар чиқарди. Барча
иттифоқчи республикаларда бутуниттифоқ “Билим” жамияти таркибига кирувчи
республика жамиятлари мавжуд; жамиятнинг вилоят, ўлка, шаҳар ва туман
бўлимлари ҳам бор эди [9, 215].
19
71 йилда Ўзбекистон ССР “Билим” жамиятининг 67500 аъзоси бор эди.
Улар йилига 550 минг маъруза ўқиганлар. Республика “Билим” жамияти қошида
Билимлар уйи aфаолият юритган, жамият “Билимлар оммага” деган китобчалар ва
“Лекторларга ёрдам” номи билан маъруза матнлари нашр этган [9, 215].
Маърузачилар таркибига катта талаблар қўйилган эди. Партия қўмиталари
ёрдамида “Билим” жамияти маърузачилари биринчи навбатда, илмий ходимлар,
олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, халқ хўжалиги мутахассислари, маданият
арбоблари
ҳисобидан тўлдирилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 № 4
(2023) / ISSN 2181-1415
6
Республиканинг барча вилоят ва туманларида “Билим” жамиятининг атеист
маърузачилар гуруҳлари ҳам мавжуд эди. Ҳар ойда ўтказиладиган “Атеизм куни”да
атеист маърузачилар завод, фабрика, ташкилотлар, мактабларнинг юқори синф
ўқувчилари
билан учрашдилар, далаларда атеистик мавзуларда маъруза, суҳбат ва
савол
-
жавоблар ўтказдилар [10, 163].
1982
–1991 йилларда
Бутуниттифоқ жамияти янги мақсадларни белгилаш
ва мафкуравий базанинг емирилиши, ўсиш суръатларининг пасайиши, сўнгра
Иттифоқ жамиятининг умумий режалаштирилган асосий кўрсаткичлари кескин
пасайишида намоён бўлган инқирозли ҳодисаларга дуч келди. Бу даврда жамият
марксча
-
ленинча мафкурани бошқа –
буржуа назарий тузилмалари билан
яқинлаштириш сиёсатини олиб борди. Бу эса жамиятнинг 1987 йилда қабул
қилинган Уставида ўз ифодасини топди. Бундай тажрибалар, пировардида,
1991 йилда жамиятнинг асосчилари томонидан қўйилган мафкуравий
пойдевордан воз кечилишига олиб келди [5, 30–
31].
Совет жамиятидаги мафкуравий ва натижада сиёсий инқироз Бутуниттифоқ
жамиятининг маданий
-
маърифий фаолият монополиясини, ташкилотнинг
тарғибот ва ташвиқот хизматларига давлат ва партия буюртмасининг
йўқотилишига, унинг ташкилий таназзулига ва ўз
-
ўзини тугатишига олиб келди.
Умумий таҳлил қиладиган бўлсак, Жамият фаолиятининг кўлами
ҳайратланарли эди: 1976 йилда Жамият аъзолари 24 миллиондан ортиқ маъруза
ўқидилар, “Билим” нашриёти 758 номдаги китоблар, журналлар, рисолаларни
60 миллион нусхага яқин тиражда чоп этди. 1976 йилда нашр этилган “Ҳаётда, фанда
ва техникадаги янгилик” умумий шиори остида билимнинг турли соҳаларига оид
33 туркум обуна нашр
-
рисолалари 36,1 миллион нусхадан ортиқ адад билан чоп
этилди. “Фан ва инсоният”, “Фан келажаги, бугунги фан” ва бошқа бир қатор халқаро
нашрларни “Билим” нашриётининг энг машҳур йилномаларидан ҳисобланган
[11, 26]. 1984 йилга келиб Ўзбекистон ССР Республика “Билим” жамиятида
110 мингдан ортиқ маърузачи фаолият юритган. Маърузалар ҳам 1950 йилга
нисбатан 25 марта кўп ўқилди, тингловчилар сони эса 30 марта ошди [12, 68].
“Билим” жамияти фаолиятига бевосита раҳбарликни ВКП (б) (1952 йилдан
—
КПСС) ташвиқот ва тарғибот бўлими амалга оширди. Бундай раҳбарлик, бир
томондан, Жамиятнинг кадрлар ва моддий
-
техник базасини мустаҳкамлаш,
мавқеини юксалтиришга хизмат қилган бўлса, бошқа томондан, партиянинг
Жамият орқали амалга оширилган ялпи ижтимоий
-
сиёсий жараёнларни чуқур
таҳлил қилиш ўрнига КПСС Марказий Қўмитаси раҳбарлари ва марксизм
-
ленинизм классикларининг нутқларидан иқтибослар келтирилди, улар қайта
-
қайта
такрорланди.
Бундай вазият сифатли маърузалар ўтказиш ва уларни
объектив баҳолашга имкон бермас эди [3,110].
Бундан ташқари, партия буюртмасига кўра, лекторлар партия ва ҳукумат
қарорларига
бағишланган ҳамда ижтимоий
-
сиёсий мавзудаги маърузалар сонини
йилдан
-
йилга кўпайтиришлари керак эди. Маърузачилар маълум воқеалар бўйича
СССР ва капиталистик мамлакатларнинг позициясини аҳолига тушунтиришлари,
Совет иқтисодиётининг ютуқлари ҳақида гапиришлари, мураккаб, долзарб
саволларга жавоб беришлари, шу билан бирга ички
ҳаёт ва халқаро сиёсат
масалаларини ҳал қилишда партиянинг ижобий ролини кўрсатишлари керак эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 № 4
(2023) / ISSN 2181-1415
7
ХУЛОСА
Партия, бир томондан, Жамиятнинг кадрлар ва моддий
-
техник базасини
мустаҳкамлашга ҳисса қўшган бўлса, бошқа томондан, уни мустақилликдан,
ижодий ташаббускорликдан маҳрум қилар, ошириб юборилган чора
-
тадбирлар
режаларини қисқа муддатларда бажаришга мажбур этарди. Бу эса тадбирлар
сифатининг пасайишига ва илмий маърифатга расмиятчилик билан ёндашишга
олиб келарди.
Хулоса қилиб айтганда, “Билим” жамияти фаолияти субъектив ва объектив
камчиликларга қарамай, жаҳон тенденциялари –
яхлит узлуксиз таълим тизимини
яратиш негизида ривожланган эди. Жамият ўтказган барча маърифий
тадбирларидан кўзланган дастлабки мақсад ҳар бир шахснинг доимий равишда
янги
билимларга
эга
бўлишига,
меҳнатда
такомиллашиб
боришига,
ватанпарварлик ғояларига асосланишига, бурч ва масъулият ҳисси кучайишига
эришиш эди. Аммо вақт ўтиши билан бу маърифий ташкилот ҳам коммунистик
мафкура қўлида унинг барча хоҳиш
-
истакларини амалга оширувчи “қўғирчоқ”қа
айланиб қолди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Л.Левитин, Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. –
Тошкент:
Ўзбекистон, 2001. –
Б. 125.
2.
А.Холид, Ўзбекистон таваллуди: илк СССР даврида миллат, империя ва
инқилоб. –
Тошкент: “Академнашр”, 2022. –
Б.182.
3.
Пинаева Д.А. «Помни: нужно много знать, чтобы стране полезным стать!»:
О некоторых проблемах популяризации науки в СССР (на примере деятельности
всесоюзного общества «Знание») // Вестник Томского государственного
университета. –
2017.
–
№ 420. –
С. 109.
4.
По ступеням истории. Академия миллионов // Наша власть: дела и лица.
2008. Спецвыпуск «60 лет обществу «Знание». –
С. 32.
5.
Селезнев А.В. Периодизация истории Всесоюзного общества «Знание» на
основе сравнительного и функционального анализа эволюции его целевых
установок, организационных основ и структуры // Человек и культура. –
2018
–
№
1.
–
С.30–
31.
6.
“Билим” // Ўзбек совет энциклопедияси. Т.2. –
Тошкент: ЎзСЭ Бош
редакцияси, 1972. –
Б.215.
7.
КПСС съездлари, конференциялари ва Марказий Комитет пленумларининг
резолюция ва қарорлари (1898–1971). Русча 8
-
нчи, тўлдирилган ва тузатилган
нашр. тарж. Т.6. 1941–
1954.
–
Тошкент: “Ўзбекистон”, 1985. –
Б.301–
303.
8.
Очерки истории Ташкентской городской партийной организации. –
Ташкент: «Узбекистан», 1976. –
С. 316.
9.
“Билим” // Ўзбек совет энциклопедияси. Т.2. –
Тошкент: ЎзСЭ Бош
таҳририяти, 1972. –
Б.215.
10.
А.И.Абдусамедов, Илмий атеизм. Олий ўқув юрт.студ.учун ўқув қўлл. –
Тошкент: Ўқитувчи, 1987. –
Б.163.
11.
Обществу «Знание» –
30 лет // Наука и жизнь. –
№ 5.–
С.26.
12.
Н.Саидов, Ҳужумкор атеизм учун. –
Тошкент: Ўзбекистон, 1984. –
Б.68.
