Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Civil law issues of water use regulation: the need to adopt
the Water Code of the Republic of Uzbekistan
Umid SAIDAKHMEDOV
1
High School of Judges
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2022
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2023
Available online
15 February 2023
This article, based on documents, examines the institutional
mechanisms and international legal regimes for improving the
legal framework for regulating water use in Uzbekistan today. The
article also analyzes the legal documents on regulation of water
use, the need, idea, purpose, and objectives of the adoption of the
Water Code, the expected results from its adoption, and developed
relevant proposals and recommendations.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss1-pp55-61
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Water Code,
idea,
goal,
objectives,
forecast,
result,
water use,
legal documents,
improvement,
necessity.
Сувдан фойдаланишни тартибга солишнинг фуқаролик
-
ҳуқуқий
масалалари: Ўзбекистон Республикаси Сув
кодексини қабул қилишнинг зарурати
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Сув кодекси,
сувдан фойдаланиш,
ҳуқуқий
ҳужжатлар,
такомиллаштириш.
Мазкур
мақолада
бугунги
кунда
Ўзбекистонда
сувдан
фойдаланишни
тартибга
солишнинг
ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштиришнинг
институционал
механизмлари
ва
халқаро
ҳуқуқий
режимлари
ҳужжатлар
асосида
ўрганилган
.
Шунингдек
,
мақолада
сувдан
фойдаланишнинг
тартибга
солишда
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
таҳлили
,
Сув
кодексини
қабул
қилишнинг
зарурати
,
ғояси
,
мақсади
ва
вазифалари
нималардан
иборат
бўлиши
лозимлиги
,
уни
қабул
қилинишидан
кутилаётган
натижалар
ҳақида
тўхталиниб
,
тегишли
таклифлар
ҳамда
тавсиялар
ишлаб
чиқилган
.
1
High School of Judges Independent researcher, PhD, Associate Professor.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
1 (2023) / ISSN 2181-1415
56
Гражданско
-
правовые
вопросы
регулирования
водопользования: необходимость принятия Водного
кодекса Республики Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Водный кодекс,
водопользование,
нормативно
-
правовые
документы,
совершенствование.
В
данной статье на основе документов исследуются
институциональные механизмы и международно
-
правовые
режимы совершенствования правовой базы регулирования
водопользования в Узбекистане на сегодняшний день. Также
в статье проведен анализ нормативно
-
правовых документов
по регулированию водопользования, необходимость, идея,
цель и задачи принятия Водного кодекса, ожидаемые
результаты от его принятия, разработаны соответствующие
предложения и рекомендации.
Сув табиатнинг бебаҳо туҳфаси эканлигини ва унинг ижтимоий
-
иқтисодий
ҳаётимиздаги бетакрор аҳамиятини инкор қилмаган ҳолда дунёда сув
захираларининг чекланганлигини ҳам эътироф этишга тўғри келади. Ер юзидаги
жами сув захираларининг (тахминан 1400 млн. км
3
) 2,5 фоизигина (тахминан
35 млн. км
3
) истеъмол учун яроқли чучук сувлардир. Мазкур сув захираларининг
2,24 фоизидан ноқулай шароитда ёки мураккаб усуллар орқали фойдаланиш
мумкин. Уларнинг асосий манбалари Антарктида ва Гренландия музликларида
жойлашган. Бор
-
йўғи 0,26 фоиз чучук сув ресурсларигина барча
томонидан кенг
истеъмол қилиниши учун қулай ва очиқдир ҳамда улар айни пайтда кескин
рақобат ва зиддиятлар манбаидир
[1].
Бунинг устига мавжуд сув ресурслари дунё мамлакатлари бўйлаб нотекис
тақсимланган. Дунёнинг 39 та мамлакати истеъмол ва халқ хўжалиги учун зарур
бўлган сувнинг катта миқдорини ўз ҳудудлари ташқарисидан, яъни қўшни
давлатлардан олади. Молдова, Руминия, Венгрия, Туркманистон каби давлатларда
ташқаридан олинаётган сув салмоғи истеъмол қилинаётган умумий сув
ҳажмининг 75 фоизини, Украина, Озарбайжон, Латвия, Ўзбекистонда эса
50 фоизни ташкил этади.
Афсуски, сув танқислиги аҳоли сонининг янада ўсишига тўсқинлик
қилолмайди. Ҳозирда дунё аҳолиси ҳар йили 80 млн.га кўпаймоқда. Бу ҳолат чучук
сувга бўлган талаб йилига 64 млн. м
3
га кўпайиб бормоқда деганидир. Шу ҳолатда,
тахминларга кўра, 2050 йилга бориб, ер юзи аҳолиси 10 миллиардга етиши
кутилмоқда. Шундай экан,
ўз навбатида, сув захираларига эҳтиёж янада ортиб
бораверади. Қишлоқ турар жойларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ
-
овқат
эҳтиёжлари, шаҳарларда эса саноат, ижтимоий инфратузилмалар, санитария
-
гигиена эҳтиёжлари сувга бўлган талабни ошириб юборади. Урбанизация
даражасининг ўсиб бориши ҳам сувни истеъмол қилиш даражасига таъсир
кўрсатади. 1995 йилда дунё бўйича урбанизация даражаси 46 фоиздан 2030 йилда
60 фоизга, 2050 йилда 70 фоизга кўтарилади. Бу эса эндиликда нафақат қишлоқ
жойларда, балки йирик мегаполис шаҳарларда ҳам сув танқислиги юзага келади,
деганидир. Чунки шаҳарда сув фақатгина ичимлик мақсадида эмас, балки кўпроқ
энергия ва инфратузилмалар эҳтиёжи йўлида ҳам сарфланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
1 (2023) / ISSN 2181-1415
57
Мамлакатимизда вақтда сув ресурсларини бошқариш, ундан фойдаланиш
ва
муҳофаза қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар 10 га яқин қонун
ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,
Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”, “Ичимлик
суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”, “Табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда мазкур муносабатларни тартибга
солишга қаратилган 20 дан ортиқ қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Мазкур норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар сувдан фойдаланишга оид
муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш
учун асос бўлса
-
да, лекин ушбу соҳадаги
муаммоларни мавжуд норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солишда
қийинчиликлар
ҳамда тушунмовчиликларни келтириб чиқарганлиги боис, сув
муносабатларини аниқ ва тизимли тартибга солишни таъминлайдиган Сув
кодексини қабул қилишнинг зарурияти ва муҳимлиги бугунги кунда долзарб
вазифалардан бирига айланди.
Мазкур қонун ҳужжатларининг мазмун
-
моҳияти мамлакатимизда олиб
борилаётган изчил ислоҳатлар, рўй бераёган туб ўзгаришлар, янги ривожланиш
стратегиясини шакллантириш ва шунга мос равишда сув муносабатларининг
ижтимоий
-
иқтисодий асосларини ўзгартириш муносабати билан қайта кўриб
чиқишни тақозо этади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш
тўғрисида”ги Қонунига (20 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчлар) кўплаб киритилган
ўзгартишлар, сув муносабатларини тартибга солувчи қонунчиликдаги
нормаларининг такрорланиши ва ҳуқуқий тартибга солишдаги мавжуд
камчиликларни бартараф этмади.
Шунингдек, юқорида қайд этилган Қонунда жуда кўплаб ҳавола нормалари
мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти тўғридан
-
тўғри амал қилмайди, “сувдан
фойдаланиш” ва “сув истеъмоли” асосий атамаларидан фойдаланишда
чалкашликлар ва ноаниқликлар мавжуд, сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги
ваколатли органларнинг ваколатлари аниқ белгиланмаган, шунингдек, тегишли
вазирликлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги жавобгарлик
белгиланмаган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг
2020
–2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПФ–
6024-
сон Фармони билан сув ресурсларини бошқариш, сувдан самарали
фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш бўйича самарали механизмларни жорий
этиш мақсадида Сув кодексини ишлаб чиқиш белгилаб қўйилди
[2].
Ўзбекистон турли даражада трансчегаравий сувларни бошқаришга тааллуқли
бўлган бир қатор кўп томонлама ва икки томонлама шартномалар, жумладан,
БМТнинг “Халқаро очиқ сув
оқимларидан кема қатновларидан бошқа йўналишларда
фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида”ги Конвенцияси
[3]
, “Трансчегаравий сув оқимлари ва
xалқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги
Конвенция
[4]
, биологик хилма
-
хилликни сақлаш, унинг таркибий қисмларидан
барқарор фойдаланиш ва генетик ресурслардан фойдаланишдан келиб чиқадиган
имтиёзларни адолатли тақсимлашга ёрдам берадиган биологик ранг
-
баранглик
тўғрисидаги Конвенцияларнинг иштирокчиси ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
1 (2023) / ISSN 2181-1415
58
Ўзбекистон
Марказий
Осиё
мамлакатлари
билан
давлатлараро
манбаларнинг сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича бир қатор битимларни,
жумладан, беш томонлама Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва
Қирғизистон
ҳукуматлари ўртасида 1992 йил 18 февралда Олмаотада имзоланган
“Давлатлараро сув манбаларининг сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва
фойдаланишни биргаликда бошқариш тўғрисида”ги шартнома
[5]
(унга мувофиқ
давлатлараро Мувофиқлаштирувчи Сув xўжалиги комиссияси таъсис этилган),
1993 йил 26 мартда Қизил Ўрдада имзоланган “Орол денгизи ва Оролбўйи
муаммоларини ҳал этиш, Орол ҳавзасининг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини
таъминлаш ва экологик соғломлаштириш бўйича биргаликда ҳаракатлар
тўғрисида” шартнома
[6]
каби 10 дан ортиқ кўптомонлама битимлар имзоланган.
Сувдан фойдаланишни ва мазкур муносабатларни Сув кодекси орқали
тартибга солишда хорижий давлатларнинг тажрибасига назар ташласак. Хусусан,
Россия Федерациясида (2006 йилдаги Сув кодекси), Арманистон Республикасида
(2002
йилдаги Сув кодекси), Беларус Республикасида (2014
йилдаги Сув кодекси),
Қозоғистон Республикаси (2003
йилдаги Сув кодекси), Қирғизистон Республикаси
(2005
йилдаги Сув кодекси), Тожикистон Республикасида (2020
йилдаги Сув
кодекси), Туркманистонда (2019
йилдаги Сув кодекси), Украина Республикасида
(1995
йилдаги Сув кодекси) қонунчилик билан мазкур муносабатлар тартибга
солинади.
Шунингдек, сув муносабатларини тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатига
қараб, Франциянинг ҳавзавий ташкилотларнинг роли ва мажбуриятлари ҳамда
уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари билан алоқалари тажрибасини,
Туркиянинг сув истеъмолчилари уюшмалари ва кластерлар билан сув
ресурсларини бошқариш тажрибасини, Исроил давлатининг ирригация тизимини
модернизация қилиш орқали сув тақсимоти ва тежаш масалалари, шунингдек
оқава сувларни қайта ишлатиш бўйича тажрибасини, атроф
-
муҳитни муҳофаза
қилиш бўйича Европа Иттифоқи тажрибаларини ўрганиш ҳам мақсадга мувофиқ.
Сув кодекси лойиҳасида, энг аввало, Ўзбекистоннинг халқаро
-
ҳуқуқнинг
тўлақонли ва тенг ҳуқуқли субъекти эканлигидан ҳамда асосий қомусимиз –
Конституцияда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини
тан олган ҳолда белгиланганлигини инобатга олган ҳолда халқаро
-
ҳуқуқий
мажбуриятларидан келиб чиқадиган асосий қоидаларни ҳам ўз ичига олишини,
яъни сувни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш, оқава сувлардан (шу жумладан,
коллектор ва дренаж сувларидан) фойдаланишни тартибга солиш, сув
ресурсларини бошқариш барқарорлигини ошириш, хусусан, экотизим ёндашувини
қўллаш
бўйича қоидаларни ҳам киритилиши ва акс эттирилиши, уни алоҳида
бўлим ёки боб сифатида қайд этилиши мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, сув соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг
ваколатларини аниқ белгилаш, фуқаролик
-
ҳуқуқий муносабатларни аниқ
белгилаш, давлат рўйхатидан ўтказишнинг техник жиҳатлари билан бирга, уни
юридик жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш, давлат томонидан тартибга
солишнинг маъмурий усулларидан фойдаланишдан бозор иқтисодиёти
тамойилларига йўналтирилган усул ва механизмларга ўтиш, сув ресурсларидан
фойдаланиш, сувни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини аҳоли ва иқтисодиёт
тармоқлари ҳамда атроф
-
муҳит ўртасида тақсимлашни тўлиқ қамраб олган ҳолда
сув ресурсларини интеграцияли бошқарувини жорий этиш, маълумотларнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
1 (2023) / ISSN 2181-1415
59
очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда улардан фойдалана олиш имконияларини
таъминлаш, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан самарали, оқилона ва
адолатли фойдаланиш тамойилларига жавоб берадиган суғориш учун сувдан
фойдаланиш лимитларининг янги тизимини жорий этиш, сувни тежашни
рағбатлантириш, сув хўжалигига замонавий ахборот
-
коммуникация ва
инновацион технологияларини жорий этиш, яъни инсон аралашувисиз сунъий
интеллектни жорий этиш, барча ерусти, ерости ва оқава сувларни
интеграциялашган ҳолда бошқариш тамойилларини кенг жорий этиш, сув
хўжалигида давлат
-
хусусий шериклик жорий этиш ишларини Сув кодекси
лойиҳасида назарда тутиш лозим бўлади.
Сув кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишнинг
асосий ғояси
мамлакатимизда
сув ресурсларини бошқариш ва муҳофаза қилишнинг ҳамда сувдан оқилона ва
адолатли фойдаланишнинг самарали механизмларини жорий этиш мақсадида
амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда сув муносабатларини
комплекс ва тизимлаштирилган ҳуқуқий тартибга солишни таъминлашдан ва
унинг
асосий мақсади
сув ресурсларидан фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш
соҳасидаги ижтимоий
муносабатларнинг ажралмас қисми бўлган сув
муносабатларини тартибга солишдан иборат бўлиши лозим.
Сув кодексининг
асосий вазифалари
фуқаролар ва тадбиркорлик
субъектларини, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф
-
муҳитни сув билан барқарор ва
узвий таъминлаш; сув ресурсларини, шу жумладан, бозор муносабатлари шароитида
бошқариш ва улардан оқилона ҳамда адолатли фойдаланишнинг самарали
механизмларини яратиш, аҳоли ва атроф
-
муҳит учун сувдан фойдаланишнинг
экологик хавфсиз даражасига эришиш ҳамда уни сақлаш, сув ресурсларини
бошқаришнинг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини ошириш, давлат
-
хусусий
шерикликни ривожлантириш ва сув хўжалиги хизматларини ўзини
-
ўзи
молиялаштириш учун шарт
-
шароитлар яратиш, сув ресурсларининг барқарорлигини
таъминлаш, шу жумладан, сувларни ифлосланиш, буғланиш ва камайиб кетишдан
муҳофаза қилиш, гидротехник иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш, сувга
зарарли таъсирларнинг
олдини олиш ва уни бартараф этиш, шу билан бир қаторда,
юридик ва жисмоний шахсларнинг сувдан фойдаланишга доир муносабатларда
уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,
шунингдек, сув масалалари бўйича икки ва кўптомонлар ўзаро манфаатли
давлатлараро ҳамкорликка ривожлантириш ҳисобланади.
Амалдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунда сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
белгиланмаган. Сув истеъмоли нормаларини бузганлик учун жавобгарлик
чоралари Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82
-
сон қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли
тўғрисида”ги Низомда белгиланган. Бу эса жавобгарлик масалаларини Сув кодекси
лойиҳасида белгиланишини тақозо этади. Яъни кодексда барча масалалар,
хусусан, жавобгарлик масаласининг ҳам қамраб олиниши қонунчиликдаги бўшлиқ
ва қайтарилишларнинг олдини олган бўлар эди.
Сув кодексининг қабул қилиниши натижасида нималарга эришилади?
Маълумки, сувдан фойдаланишнинг халқаро ҳуқуқий ва миллий
қонунчиликдаги муаммоларни илмий жиҳатдан ҳал этиш бугунги кунда долзарб
бўлиб, унинг юридик механизмларини такомиллаштириш борасида бир қатор
илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Хусусан, соҳадаги халқаро нормалар ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
1 (2023) / ISSN 2181-1415
60
принципларни комплекс тадқиқ қилиш, бу борада трансчегаравий сувлардан,
ерости ва ерусти сувларидан фойдаланиш бўйича халқаро ва минтақавий
ташкилотлар тавсияларининг миллий даражада бажарилишини таъминлаш,
трансчегаравий сувлар оқиб ўтадиган давлатларнинг сув ва сувдан фойдаланишни
тартибга солувчи қонунчилик нормаларини унификация қилиш юзасидан илмий
тадқиқотларни олиб бориш зарурияти келиб чиқмоқда. Сув ресурсларини
оқилона, адолатли ва барқарор бошқариш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза
қилишнинг зарур шарти сув муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг
самарали механизмларининг мавжудлиги ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг келажакдаги ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишининг
долзарб зарурати сув ресурсларидан миллий бойлик сифатида оқилона ҳамда
адолатли фойдаланиш ва муҳофаза қилишга қаратилган сув муносабатларини
тизимли тартибга солишни таъминлашдан иборатдир.
Сув кодексининг қабул қилиниши сув соҳасида давлат ҳокимияти
ва
бошқаруви органларининг бир
-
бирини такрорловчи ваколатлари билан боғлиқ
бир қатор ҳал қилинмаган масалаларни бартараф этишда, сувдан оқилона
фойдаланишда сув етказиб берувчилар ва сувдан фойдаланувчиларнинг
масъулиятини аниқ белгилаб берилишини таъминлайди. Шунингдек, халқаро сув
ҳуқуқи нормаларини миллий сув қонунчилигига имплементация қилиш орқали
сувдан адолатли ва оқилона фойдаланиш ҳамда бошқаришни таъминлашда кўп
томонлама ҳамкорликни ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг халқаро
майдондаги ўрни ва мавқеи, шу билан бир қаторда, ижобий имиджини яхшилашга
ёрдам беради.
Сув кодексининг қабул қилиниши аҳоли фаровонлиги ва иқтисодий
тараққиётнинг асоси сифатида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, самарали
бошқариш ва муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий шарт
-
шароитларни
яратиб, сувни тежаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув хўжалигига
инвестицияларни жалб этиш учун қўшимча имкониятларни яратишга хизмат
қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Саидов А.Х. Кризисы, вызванные нехваткой воды //
“Гидротехник
иншоотлар
хавфсизлиги,
трансчегаравий
дарёлар
ҳавзаларида
сувдан
фойдаланиш муаммолари ва ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорлик истиқболлари”
мавзусидаги давра суҳбати: маърузалар тўплами. –
Т., 2010. –
Б. 29. Ёки электрон
манба: http://www.finckens
tein-salmuth.com/buecher/saidov_akmal.pdf
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон
Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ
-6024-
сон Фармони Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 11.07.2020 й., 06/20/6024/1063
-
сон; Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 06/22/167/0619
-
сон. 5.9
-
банд.
3.
Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан 26 йил давомида (1970
-
1997) ишлаб
чиқилган ва 1997 йил 21 майда
Нью Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг
51-
сессиясида қабул қилинган. Баъзи манбаларда “Нью Йорк Конвенцияси”
деб
юритилади. Ҳозирги кунга қадар конвенцияга 35 та давлат давлат томонидан
ратификация қилиниб кучга кирган. (2007 йил 4 сентябрда Ўзбекистон
Конвенцияга аъзо бўлган). Конвенция 2003 йилдаги қўшимча “Трансчегаравий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
1 (2023) / ISSN 2181-1415
61
дарёларга
саноат
аварияларининг
трансчегаравий
таъсири
оқибатида
етказиладиган зарарга нисбатан фуқаровий жавобгарлик ва зарарни қоплашга
оид”
Киев Протоколи билан тўлдирилди.
4.
БМТ Европа иқтисодий
комиссияси аъзо давлатлари Ҳукуматларининг
олий маслаҳатчилари томонидан унинг бешинчи сессиясида ишлаб чиқилган ва
1992 йил 18 мартда Хельсинкида эълон қилинган. 1996 йил 6 октябрда кучга
кирган. 1996 йил 11 январда Қозоғистон, 2007 йил 4 сентябрда Ўзбекистон ва
2014 йилда Туркманистон Конвенцияга аъзо бўлиб қўшилди. 2003 йил 28 ноябрда
Швейцария Ҳукумати таклифи билан Конвенциянинг 25 ва 26
-
моддаларига
ўзгартириш киритилди. Баъзи манбаларда «БМТнинг сув конвенцияси» ёки қисқа
«Хельсинки конвенцияси» деган ном билан юритилади. 1999 йил 17 июнда аъзо
давлатларнинг Вазирликлар даражасидаги 3
-
конференциясида унга қўшимча
Лондон протоколи қабул қилинди ва 2005 йил 4 августда кучга кирди. Протокол
36 та давлат томонидан имзоланган ва 24 та давлат унинг
иштирокчиси
ҳисобланади.
5.
Соглашение между Республикой Казахстан, Республикой Кыргызстан,
Республикой Узбекистан, Республикой Таджикистан и Туркменистаном
«О сотрудничестве в сфере совместного управления использованием и охраной
водных ресурсов межгосударственных источников». г. Алма
-
Ата, 18 февраля
1992 г. //
http://www.icwc-aral.uz/statute1_ru.htm
6.
Соглашение о совместных действиях по решению проблемы Аральского
моря и Приаралья, экологическому оздоровлению и обеспечению социально
-
экономического развития Аральского региона г. Кзыл
-
Орда 26 марта 1993 г. //
http://www.icwc-aral.uz/statute13_ru.htm
