Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Peculiarities of consideration of cases related to public
procurement in economic courts
Umid SAIDAKHMEDOV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2024
Received in revised form
15 July 2024
Accepted 15 July 2024
Available online
25 August 2024
The article examines the features of handling cases related to
public procurement in the economic courts of Uzbekistan.
Special attention is given to the new conditions for the
participation of small business entities in public procurement,
as well as innovations regarding the public discussion of
government contracts.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss4-pp51-56
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
procurement,
economic courts,
legislation,
small business,
public discussion,
Uzbekistan.
Давлат харидларига оид ишларни иқтисодий судларда
кўришнинг ўзига хос жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
давлат харидлари,
иқтисодий судлар,
қонунчилик,
кичик тадбиркорлик,
жамоатчилик муҳокамаси,
Ўзбекистон.
Мақолада
Ўзбекистон
иқтисодий
судларида
давлат
харидларига
оид
ишлар
кўриб
чиқилишининг
ўзига
хос
хусусиятлари
муҳокама
қилинади
.
Кичик
тадбиркорлик
субъектларининг
давлат
харидларида
иштирок
этишнинг
янги
шартлари
,
шунингдек
,
давлат
шартномаларини
жамоатчилик
муҳокамасига
қўйишга
оид
янгиликларга
алоҳида
эътибор
қаратилади
.
1
Acting Professor, Judge, PhD, Tashkent State University of Law.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
52
Особенности
рассмотрения
дел
связанных
с
государственными закупками в экономических судах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
государственные закупки,
экономические суды,
законодательство,
малое
предпринимательство,
публичное обсуждение,
Узбекистан.
В статье рассматриваются особенности рассмотрения
дел,
связанных с государственными закупками в
экономических судах Узбекистана. Особое внимание
уделяется новым условиям участия субъектов малого
предпринимательства в государственных закупках, а также
нововведениям, касающимся публичного обсуждения
государственных контрактов.
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар олиб
борилмоқда. Хусусан давлат харидларини тартибга солувчи қонунчилик ва бу
борадаги амалиёт такомиллаштирилмоқда.
2024
йилнинг
10
июль
куни
“Давлат
харидлари
тизимини
такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини
рағбатлантириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 239
-
сонли қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил
1 сентябрдан электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда
нарх ва бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, белгиланган мезонларнинг бири
асосида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин
-
қизлар ва ёшларнинг бандлигини
таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга
бўлади.
2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача кичик бизнесга кўмаклашиш
марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган
асбоб
-
ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш
харажатларининг 50 фоизигача қисмини, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан (10 млн
200 минг сўм) ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу тизимда
жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан давлат
буюртмачилари томонидан тўғридан
-
тўғри шартномалар улар тузилишидан
олдин камида 1 иш куни, шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра
расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига
жойлаштириш орқали камида 2 иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан
ўтказилади.
Қарорга
мувофиқ, 2024 йил 1 сентябрдан:
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган
хўжалик жамиятлари, шунингдек, уларнинг таркибидаги хўжалик жамиятлари
кузатув кенгашларининг давлат харидлари йиллик ва чораклик режа
-
жадваллари
ҳамда
импорт қилиш режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатларини
тасдиқлаш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилиб борилади;
давлат харидлари махсус ахборот порталида корпоратив буюртмачиларнинг
ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўладиган товарларни маҳаллийлаштириш
орқали кооперация алоқаларини йўлга қўймоқчи бўлган юридик шахслар
томонидан ўз таклифларини бериш имконияти яратилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
53
2024 йил 1 октябргача давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат
буюртмачилари амалга оширган давлат харидлари натижаларига кўра товарлар
(ишлар, хизматлар), шу жумладан, уларнинг турлари кесимида шаклланган
нархларни жамоатчилик учун очиқ ифодаловчи алоҳида саҳифа жорий этилади
ҳамда
давлат буюртмачиларига ушбу саҳифа асосида бошланғич нархни
шакллантириш имконияти, шунингдек 2024 йил 1 декабргача давлат харидлари
тизимининг мобил иловалари яратилади.
Давлат харидлари ўзи нима?
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
4-
моддасининг биринчи қисмига кўра:
давлат харидлари
–
давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга,
хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда таъминлаш жараёни;
давлат харидлари тўғрисидаги шартнома
–
давлат буюртмачиси ва давлат
харидларининг ижрочиси ўртасидаги давлат харидлари бўйича ҳуқуқлар ва
мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув;
харид қилиш тартиб
-
таомили
–
давлат харидларини амалга ошириш билан
боғлиқ ҳаракатлар мажмуидан иборат.
Давлат харидлари билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга
оид қуйидаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари мавжуд:
–
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
–
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси;
–
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси;
–
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни
(2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ
-684-
сон);
–
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни
(2006 йил 16 октябрдаги ЎРҚ
-64-
сон);
–
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга
ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–
3953-
сон Қарори;
–
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги
276-
сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш
билан боғлиқ тартиб
-
таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низом;
–
бошқа қонунчилик ҳужжатлари;
Давлат харидларини бевосита ҳамда билвосита тартибга солишга
қаратилган
қандай Олий суд ҳамда Олий хўжалик суди Пленуми қарорлари мавжуд
деган саволга жавоб берсак. Булар:
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий
-
ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий
судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103
-
сонли қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15
июндаги
“Мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163
-
сонли қарори
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
54
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 203
-
сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил
15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ
ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 238
-
сонли қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил
5 декабрдаги “Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий
судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 254
-
сонли қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 269
-
сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан
келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 306
-
сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 13
-
сонли қарори
кабилардир.
Давлат харидлари билан боғлиқ ишларни кўришга оид иқтисодий судлар
томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, бюджет ташкилоти,
бюджетдан маблағ олувчилар билан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги
шартномалар ва ушбу шартномалардан келиб чиққан қарздорликларни
ундиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашга асосий эътибор
қаратиш
лозим бўлади.
“Ҳакамлик судлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
5-
моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик
битими
тарафлари бўлиши мумкин эмаслиги
белгиланганлигига қарамасдан, ҳакамлик
судлари томонидан мазкур ишлар кўриб чиқилган ва ҳал қилув қарорлари
чиқарилган. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақаси бериш ҳақидаги аризалар асосида иқтисодий судлари томонидан
ишлар кўриб чиқилиб, ариза қаноатлантирилиб, ижро варақа берилган ҳолатлар
ҳам
учраб туради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2003 йилдаги ПФ–
3358-
сон
Фармонининг (25.01.2023 йилда кучини йўқотган) 2
-
бандида вазирликлар, давлат
қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат
бошқаруви тузилмалари республика давлат бошқаруви органлари жумласига
кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2023 йилдаги ПФ–
14-
сон
Фармонига асосан Республика ижро этувчи ҳокимият органлари –
вазирликлар,
қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати тасдиқланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
55
Шунга кўра, маъмурий ислоҳот доирасида “республика давлат бошқаруви
органлари” атамалари “республика ижро этувчи ҳокимият органлари” атамасига
ўзгартирилган.
Ҳудудий
бўлинмалар фаолиятини тартибга солувчи низомларда улар
республика ижро этувчи ҳокимият органлари тизимига кириши кўрсатилиб,
уларга юклатилган вазифа ва функцияларни ҳудудларда амалга ошириши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 231
-
моддасининг
иккинчи қисмида, агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга
мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди
томонидан “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуннинг 5
-
моддаси талабларини
бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга
жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув
қарорини
қабул қилган бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув
қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиши
белгиланган.
Шунингдек, д
авлат ҳокимияти ва бошқарув органларига (уларнинг
ҳудудий бўлинмалари) “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун талабларини
бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган.
Шунингдек,
давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари
ҳакамлик
судларини ташкил этиши ҳамда
ҳакамлик
битими тарафлари бўлиши мумкин
эмаслик талаби
бевосита республика ижро этувчи ҳокимият органларининг
ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ҳокимликлари
учун ҳам мажбурий
ҳисобланади.
Қонуннинг
56-
моддасида ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонунчиликни
бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши назарда
тутилган, шунга қарамай жисмоний ва мансабдор шахсларга нисбатан мазкур
қонун
талабларига риоя қилмаганлик учун
аниқ жавобгарлик чоралари
белгиланмаган.
Ҳакамлик
судьялари фаолияти вақтинча тўхтатиб туриш ёки уларнинг
фаолиятини чеклаш асослари қонунчиликда назарда тутилмаган.
Қорақалпоғистон
Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар адлия бошқармалари тегишли ҳудудларда доимий фаолият кўрсатувчи
ҳакамлик судлари ҳисобини
рўйхатдан ўтказишни
ва муваққат ҳакамлик
судларини ҳисобга олишни
амалга оширадилар
.
Адлия органи, тақдим қилинган ҳужжатларга асосан, белгиланган тартибда
ҳакамлик
судьялари рўйхатига киритилган шахсларни Қонуннинг 14
-
моддасида
назарда тутилган
ҳакамлик
судьясига қўйиладиган талабларга
мувофиқлигини
ўрганиб чиқади, шунингдек мазкур талабларга риоя қилмаганда номувофиқликни
бартараф этиш тўғрисида
тақдимнома
юборади.
Маълумот учун:
бугунги кунда республика ҳудудида жами
281 та доимий
ҳакамлик судлари
фаолият юритмоқда.
Қонуннинг 6
-
моддасига мувофиқ
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик
суди фаолиятини тугатиш тартиби доимий фаолият кўрсатувчи
ҳакамлик
судининг қоидалари
билан белгиланади. Мазкур қоидалар ҳакамлик судларини
ташкил этган юридик шахс томонидан тасдиқланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
56
Шунга қарамай, юқоридаги Қонун талабларига риоя қилмаган суд(я)лар
фаолиятини
вақтинча
тўхтатиб туриш
ва
фаолият олиб боришларини чеклаш
асослари қонунчиликда
назарда тутилмаган
.
Хорижий тажриба: Россия
қонунчилигида
ҳакамлик судларининг давлат ва
жамият манфаатларига зарар етказган тақдирда, уни тугатилиши мумкинлиги
белгиланган.
Юқоридаги камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш ҳамда
қонунчиликни
такомиллаштириш юзасидан қуйидагилар таклиф этилади:
Биринчидан:
бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларини
ҳам ҳакамлик битими тарафлари бўлиши
мумкин эмаслигини қонунчиликда
белгилаш;
Иккинчидан:
барча харид шартномаларни ғазначилик идораларида
рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи QR
-
код (
матрик штрихли код
) орқали
текшира олиш амалиётини жорий қилиш;
Учинчидан:
Давлат харидлари бўйича қонунчилик талабларини бузган
ҳолда ўзбошимчалик билан тўғридан
-
тўғри шартнома тузиш орқали хўжалик
юритувчи субъектларга (
шартнома ижрочисига
) ва давлат манфаатларига
(
давлат божи ва суд чиқимлари
) зарар етказган бюджет ташкилотининг
(
шартномани имзолаган
)
айбдор мансабдор шахсларидан етказилган зарарни
ундириш амалиётини йўлга қўйиш
;
Тўртинчидан:
судларда (
шу жумладан ҳакамлик судида
) бюджет
ташкилотлари тараф сифатида иштирок этганда, келишув битимини тузишда
битим лойиҳаси юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан
ҳуқуқий
экспертизадан ўтказишнинг мажбурийлигини белгилаш;
Бешинчидан:
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
органларига бюджет ташкилотидан маблағлар ундириш билан боғлиқ ҳар бир
фуқаролик ёки иқтисодий иш бўйича судларда
иштирок қилиш
, тарафларнинг
тортишуви принципини қўллаш учун давлат манфаатларини судлардаги
охирги
инстанциягача ҳимоя қилиш
мажбуриятини юклашни назарда тутувчи
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш;
Олтинчидан:
суд қарорлари, ижро варақалари, тўловлар ундирилганлиги
ҳисобини юритиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини тўғри қўллаш мақсадида
Олий суд (my.sud.uz), Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
(mibportal.uz) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (ДМБАТ)
ахборот
тизимларини ўзаро интеграция
қилиш ишларини амалга ошириш.
