Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Cluster theory and practical approaches to it
Umid SAIDAKHMEDOV
1
Judge for Economic Affairs, Tashkent Regional Court
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2023
Received in revised form
15 February 2023
Accepted 15 March 2023
Available online
25 April 2023
In this article, modern cluster activity in Uzbekistan,
institutional mechanisms for improving the legal framework for
its regulation, its theory, and current state of regulation of this
activity are studied on the basis of documents. The article also
focuses on the importance of scientific views, agricultural and
production clusters in the regulation of cluster activities, and
develops appropriate proposals and recommendations.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2-pp51-56
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
cluster,
theory,
views,
agro cluster,
production cluster,
goal,
tasks,
legal documents,
improvement,
necessity.
Кластер назарияси ва унга амалий ёндашувлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
кластер,
назария,
қарашлар
,
агрокластер,
ишлаб чиқариш кластери,
мақсад,
вазифалар,
ҳуқуқий
ҳужжатлар,
такомиллаштириш,
зарурат.
Мазкур
мақолада
бугунги
кунда
Ўзбекистонда
кластерлик
фаолияти
,
уни
тартибга
солишнинг
ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштиришнинг
институционал
механизмлари
,
унинг
назарияси
ҳамда
бугунги
кундаги
бу
фаолиятни
тартибга
солишдаги
вазият
ҳужжатлар
асосида
ўрганилган
.
Шунингдек
,
мақолада
кластерлик
фаолиятини
тартибга
солишда
илмий
қарашлар
,
қишлоқ
ҳўжалиги
кластерлари
ва
ишлаб
чиқариш
кластерларининг
аҳамияти
ҳақида
тўхталиниб
,
тегишли
таклифлар
ҳамда
тавсиялар
ишлаб
чиқилган
.
1
PhD, Associate Professor Judge for Economic Affairs, Tashkent Regional Court.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
52
Теория кластера и практические подходы к ней
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
кластер,
теория,
взгляды,
агрокластер,
производственный
кластер,
цель,
задачи,
нормативно
-
правовые
документы,
совершенствование,
необходимость.
В данной статье на основе документов изучена
современная кластерная деятельность в Узбекистане,
институциональные
механизмы
совершенствования
правовой базы ее регулирования, ее теории и современное
состояние регулирования этой деятельности. Также в
статье акцентируется внимание на значении научных
взглядов,
сельскохозяйственных
кластеров
и
производственных кластеров в регулировании кластерной
деятельности,
и
вырабатываются
соответствующие
предложения и рекомендации.
Бугунги кунда дунё аҳолисининг, хусусан мамлакатимиз аҳолиси сонининг
йилдан
-
йилга ошиб бораётганлиги барча соҳалар каби қишлоқ хўжалигининг
трансформациялашувида ички ва ташқи тенденциялар –
дунёда ва мамлакатларда
озиқ
-
овқат муаммоларининг кескинлашуви шароитида бутун дунёда қишлоқ
хўжалиги ривожланиши стратегик аҳамиятининг ортиши, мустақиллик йилларида
республикамизда ушбу тармоқда тўпланган салмоқли ижобий тажрибаларни
жаҳон хўжалигида эришилган сўнгги илмий
-
техник тараққиёт ютуқларидан
фойдаланган ҳолда ривожлантиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб чиқаришда табиий
иқлимнинг ўзгариши, экин майдонларининг деградацияси ва сув ресурслари
тақчиллиги билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда
уни объектив баҳолашни ҳисобга олиш зарурияти юзага келди.
Республика ички ва ташқи бозорларни сифатли ҳамда харидоргир қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари –
мева
-
сабзавот, полиз экинлари билан таъминлаш бўйича
улкан имкониятларга эга эканлигидан келиб чиққан ҳолда бу соҳани тартибга
солишга қаратилган кўплаб норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш тенденцияларини комплекс тарзда
чуқур таҳлил этиш, бу борадаги мавжуд имкониятларни аниқлаш келажакда ушбу
соҳа самарадорлигини ошириш ва ривожланишининг устувор йўналишларини
белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Бундай шароитда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг
асосий омили модернизациялашни амалга ошириш ҳисобланади. Авваламбор,
ушбу йўналишда давлатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш,
қайта ишлаш ва сотиш жараёнларида фаолият юритаётган турли хўжалик юритиш
субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ролини оширишнинг
янги институционал муҳитини яратишда агрокластерларни ташкил этиш муҳим
омиллардан бири ҳисобланади.
Бироқ мамлакатимизда агрокластерни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқий
мақоми ва ривожланиш тамойиллари, шарт
-
шароитлари, босқичлари ҳамда
самарадорлигини аниқлаш борасидаги кенг қамровли назария ва қонунчиликнинг
тўлиқ шаклланмаганлиги натижасида турлича ёндашувлар мавжудлигидан келиб
чиққан ҳолда, бевосита агрокластер билан боғлиқ бўлган назарий қарашларни
ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
53
“Кластер” атамаси, инглиз тилидан “cluster” сўзини таржима қилганда
“бир
қанча, бир хил элементларнинг бирлашуви, тўпланиши, гуруҳ” маъноларида ва
маълум даражада ўзига хос хусусиятларга эга бўлган мустақил бирлик сифатида,
дастлаб математикада ва аксарият, табиий фанларда ишлатилган. 1970 йилларда
иқтисодиётда швед иқтисодчилари К.
Фредрикссон ва Л.
Линдмарклар [1]
чегараланган ҳудудда корхоналарнинг тўпланишини белгилашда кластер
атамасидан фойдаланганлар.
Кластер назарияси XIX асрда дастлаб немис иқтисодчиси Иоган Генрих фон
Тюнен ва унинг издошлари В.
Лаунхард ҳамда
А.
Веберлар томонидан илгари
сурилган. А.
Маршалл ўзининг “Иқтисодиёт фани принциплари” илмий ишида
тадқиқот объекти тарзида шаҳар агломерацияси ва индустриал ҳудудларни
танлаб, ўтказган тадқиқотларида самарадорлик ва ишлаб чиқариш географик
локализацияси ўзаро боғлиқлигини баён этган.
У корхона ва ташкилотлар самарадорлиги уларнинг иқтисодий зоналар
яқинида географик жойлашувига боғлиқлигини исботлаган. Б.Лундвал ва
Б.Йонсонлар эса кластер назарияси билан боғлиқ “ривожланиш блоклари”
концепциясини таклиф этган ҳамда соҳа ёки ҳудудий ишлаб чиқариш
бирлашмалари, бутун мамлакат аҳолисини узлуксиз ўқитиш жараёни миллий
иқтисодий юксалиш ва рақобатбардошлик манбаи эканлигини таъкидлаган [2].
Илмий жараёнга XX асрнинг 80
-
йилларида М. Портер томонидан “кластер”
атамаси иқтисодий категория сифатида киритилган.
Унинг фикрича, кластер –
маълум соҳада фаолият кўрсатаётган компания ва
институтларнинг географик жиҳатдан тармоқлараро бирлашуви [3] ҳисобланади.
Шунингдек, у “Кластер бу ҳудудий (географик) жиҳатдан бир
-
бирига қўшни, ўзаро
боғланган, маълум соҳада фаолият кўрсатувчи, умумий мақсад йўлида бир
-
бирини
тўлдирувчи компания ва у билан боғлиқ ташкилотлар гуруҳидир” деб фикр
билдиради. У ўзининг “Давлатларнинг рақобатдош афзаллиги” номли асарида
келтирилган 10 та саноат жиҳатдан ривожланган давлатларнинг ривожланиш
тарихини таҳлил қилгач, кластерларнинг пайдо бўлиши иқтисодий ривожланиш
ва саноатлаштириш жараёни таркибининг ажралмас қисмидир деган фикрга
келган. Шундай қилиб, кластер –
ўзаро боғлиқ корхоналарни бирлаштиришнинг
бир шакли бўлиб, бу ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш
имконини беради. Ташкиллаштириш шакли жиҳатидан, кластерни –
вертикал
равишда интеграцияланган тузилма дейиш мумкин.
Бевосита агрокластернинг моҳияти А.А.
Настин томонидан
атрофлича
асосланган. Жумладан, унинг таърифича, “агрокластер бир вақтда ва ўзаро
ҳамкорликда
ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилиш ва атроф
-
муҳитни ҳимоя
қилишда бирлашиш мақсадида географик жиҳатдан бир жойда жойлашган, ўзаро
бир
-
бирига боғлиқ ва бир
-
бирини тўлдирувчи, турли мулк эгалари –
оилавий
ферма, фермерларнинг кооператив корхоналари, ижтимоий ва илмий
ташкилотлар, таълим муассасалари ва маслаҳат хизматларидан иборат бозор
субъектлари тизими”[4]дан иборат.
Агрокластерлар ўзининг иқтисодий мазмунига
кўра агросаноат мажмуида
тадбиркорлик агрокластери тарзида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан ҳам,
назарий жиҳатдан унинг иқтисодий категория сифатида талқин этилиши
агрокластернинг моҳиятини кенгроқ очиб беради. Жумладан, Р.Р.
Тохчуков
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
54
“тадбиркорлик агрокластери –
пировард натижаси синергетик самара олиш
ҳисобланган ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари –
қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган
жараёнларни ягона такрор ишлаб чиқариш тарзида мужассамлаштирган турли
фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларни бирлашуви
[5]
дан иборат эканлиги
сифатида таърифлайди.
Шу нуқтаи назардан ҳам, ривожланган мамлакатлар тажрибасининг ижобий
натижаларига кўра, қишлоқ хўжалигининг рақобатбардош ривожланишининг
самарали омилларидан бири агрокластерларни шакллантириш ва улар
фаолиятини ривожлантириш ҳисобланади.
Агрокластерларни ташкил этиш ва қўллаб
-
қувватлашда давлат бевосита
иштирок этиши лозим. Хусусан, М.Портер томонидан асосланган агрокластер
унинг тўртта рақобат устуворлиги: “ромб модели чўққилари” –
“
Diamond
” [6]
орқали қўллаб
-
қувватланади.
Яъни:
1.
Ишлаб чиқариш омиллари (табиий, меҳнат ресурслари, капитал, бозор
инфратузилмаси, қонунчилик тизими, маълумотлар инфратузилмаси, фан
-
техника
ва технологик жараёнлар).
2.
“Талаб”
(истеъмолчининг талаби, унинг эҳтиёжи).
3.
“Турдош ва қўллаб
-
қувватловчи тармоқлар”
(рақобатбардош таъминловчилар
ва турдош тармоқлар).
4.
“Фирма стратегияси, рақобат”
(инвестиция, фирмаларнинг доимий
ривожланиши ва улар ўртасида кучли рақобатни рағбатлантирувчи иқтисодий
сиёсат).
Агрокластерни ташкил этишнинг муҳим жиҳатларидан бири –
унинг
иштирокчиларининг биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқариш, қайта ишлаш, сотиш, илмий тадқиқот жараёнларини ўзида
мужассамлаштирган ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалиётда қўллаш орқали бир
-
бирларига ишончларининг юқорилиги ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш кластери нима?
Умумий маънода, ишлаб чиқариш кластери иқтисодиётнинг бир хил ёки
бир
-
бирига боғлиқ соҳаларида фаолият юритадиган ва географик жиҳатдан бир
-
бирига яқин бўлган корхоналар гуруҳидир. Бу корхоналарнинг технологик
жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлиши жуда муҳимдир. Бундан ташқари, ушбу корхоналар
битта умумий мақсад учун –
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш учун
бирлашган.
Масалан, пахта
-
тўқимачилик кластерининг технологик занжири пахта
хомашёсини ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш, пахта толасидан калава ип,
газлама ишлаб чиқариш ва улардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўз
ичига қамраб олади. Шу билан бирга, фермерларни (пахта хомашёсини
етиштирувчиларни), пахта тозалаш заводини, пахтани қайта ишлаш корхонасини,
тўқимачилик фабрикасини ва кийим
-
кечак ишлаб чиқарувчи корхонани
бирлаштиришнинг мақсади –
ҳар бир ишлаб чиқарувчининг харажатларини
камайтирадиган ва якуний маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширадиган
ягона тузилма яратишдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
55
Кластер услубини қўллаш, айниқса бир
-
бири билан боғлиқ бўлган
корхоналар мавжуд ҳудудлар учун катта аҳамиятга эга. Кластерлар ҳудудларнинг
иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашда катта роль ўйнайди. Ушбу ёндашув
иқтисодий
жиҳатдан устувор тармоқлар ва лойиҳаларни аниқлаш имконини
беради.
Ҳудудлар
иқтисодиётининг ривожланишида кластерли ёндашувнинг асосий
афзалликларидан бири –
иқтисодий омилларнинг ролини кучайтириш ва
маъмурий
омилларнинг
ролини
камайтиришдан
иборат.
Ҳудудий
маъмуриятларнинг роли фақат дастлабки босқичда юқоридир. Масалан, янги
кластерларни ташкиллаштиришда, айнан шу ҳудуд манфаатларини ҳисобга олган
ҳолда, истиқболли кластерларни танлашда ҳудуд маъмуриятининг роли юқори
бўлади. Кейинчалик эса ҳудудий маъмуриятларнинг роли камайиб боради ва
бозор иқтисодиёти қонунлари ва омиллари олдинги планга чиқади. Ҳудуд
ҳокимиятларининг
роли энг муҳим ва истиқболли кластерларни қўллаб
-
қувватлаш ва “ўйин қоидалари”ни тартибга солишдан иборат бўлади.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган институционал ва
таркибий ўзгаришлар натижасида шаклланган хўжалик юритиш субъектлари
ҳамда
тармоқда улар ўртасидаги ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий
муносабатларнинг мунтазам равишда такомиллаштириб борилишини тақозо
этишдан келиб чиққан ҳолда агрокластерларни барпо этиш борасида янги
йўналишни амалга ошириш бугунги кунда аграр сиёсатнинг муҳим вазифаларидан
бирига айланиши лозим. Чунки қишлоқ хўжалигининг қайта ишлаш ва қўшилган
қиймат
яратувчи соҳалар билан ўзаро алоқаларининг кенг йўлга қўйилмаганлиги
рақобатбардош, чуқур қайта ишланган экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш
ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сотиш каби бошқа
соҳаларнинг ҳам фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Илмий манбаларда
[7]
келтирилишича, иқтисодиёт кластерларига асосан уч
хил ёндашув мавжуд:
–
унча катта бўлмаган ҳудудда йирик корхона ёки компания атрофида
жамланган хўжалик субъектлари;
–
тадқиқотдан то захиралар таъминоти, савдо ва ундан кейинги хизмат
кўрсатишгача тўла
-
тўкис қамраб
олинган, ишлаб чиқаришнинг барча
босқичларини бирлаштирган, маълум маҳсулот яратишда қатнашувчи корхона ва
ташкилотларнинг вертикал технологик тизимидаги жамланмаси;
–
соҳа кластери.
Ҳозирги
кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари турли тармоқларида
кластерлар фаолияти йўлга қўйилган.
Мамлакатимизда кластерлар билан боғлиқ илмий изланишлар бошланиши
2000 йилларга
[8]
тўғри келади, бу борадаги илмий
-
амалий ишлар эса Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган
2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида демократик ислоҳотларни
чуқурлаштириш, етакчи тармоқларни модернизация ва диверсификация қилиш
асосида мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш борасида
барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб бориш билан бошланди. Мазкур
жараёнлар билан боғлиқ технополис, технопарк, кластер каби қатор тушунчалар
турмуш тарзимизга кириб келди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
56
Хулоса қилиб айтганда, кластерлар инновацион, рақобатбардош ва самарали
иқтисодиётнинг шакллантирилиши замонавий иқтисодий воситачиси, яратилган
тайёр маҳсулотларнинг истеъмолчигача етиб боришини, ишлаб чиқариш
кучларининг юксалишини, ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини, соғлом ишлаб
чиқариш муносабатлари ҳамда самарадорликни таъминловчидир. Янгиланишлар
“инсон капитали”, яъни соҳа ва соҳалараро фаолиятни ўзида мужассамлаштирган
кластерлардаги ташаббускор мутахассисларнинг тафаккури билан боғлиқ. Мазкур
кластерларда соҳаларнинг таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциялашуви билан
бир қаторда, соҳа кичик корхоналарининг манфаатли кооперацияси, соҳалараро ички
ва ташқи интеграция элементлари ҳам юксалишига замин яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Spatial analysis, industry and the industrial environment. Progress in research
and applications. Vol. 1. Ndustrial systems / Edited by F.E.I. Hamilton and Linge G.J.
R. Chichester, N.Y. Brisbane, Toronto: Wiley, 1979.
2.
Б.Ш.
Усмонов, О.
Раджабов. Изучение опыта развития и управление
инновациями в кластерах. Т.: Fan va texnologiya, 2017 г.
3.
Porter M. 1998. Clusters and the New Economics of Competition. Harvard
Business
Review.
Available
at:
http://hbr.org/product/clusters-and-the-new-
economicsof-competition/an/98609-PDF-ENG
4.
Настин
А.А. Сельскохозяйственный кластер Дании. // «Экономика
сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий», 2011, №4. –
С. 45.
5.
Тохчуков
Р.Р.
Предпринимательский
агропромышленный
кластер:
теоретические основы создания и функционирования в системе АПК. //
Современные научные исследования: электронный научный журнал, 19 апреля
2012 г., рубрика: “Экономика”. http://www.snivak.ru/ info@sni
-vak.ru
6.
Портер
М. Международная конкуренция / Пер. с англ. –
М.:
«Международные отношения», 1993. –
С. 898.
7.
А.А.
Мигранян. Теоретические аспекты формирования конкурентоспособных
кластеров. // Вестник КРСУ. 2002., №3. (www.krsu.edu.kg/vestnik/2002/v3/a15.html.)
8.
А.Ш.
Бекмурадов и Янг Сон Бе. Стратегия развития текстильной
промышленности Узбекистана. Кластерный подход. Ташкент, 2006. // А. Солиев, Х.
Кодиров. Кластеризация экономики –
важнейший фактор стратегического
планирования. Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар. Т.: 2019., –
№1. –
104
–108 б
.
