Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Corruption factors occurring in the process of admission
to school
Malikabonu ABDULLAEVA
1
Academy of Law Enforcement Agencies of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2023
Received in revised form
15 May 2023
Accepted 25 May 2023
Available online
15 June 2023
This article analyzes the corruptive factors that occur in the
process of accepting children and the conditions and risks that
lead to their occurrence. In the article, the issues of their
prevention were studied through the views put forward by
scientists on the dangers of corruption in the school admission
process. Based on the views and ideas put forward by scientists,
the article analyzes the issue of preventing and eliminating
corrupt factors in the admission of children to school through
scientific, theoretical, practical, and legal norms.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss4/S-pp160-167
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
corruption,
public education,
prevention of corruption,
corruption in public
education,
dangerб corruption factor.
Мактабга қабул қилиш жараёнида юзага
келадиган
коррупциявий омиллар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
коррупция,
халқ таълими,
коррупцияни олдини
олиш,
халқ таълимида
коррупция,
хавф
-
хатар,
коррупциявий омил.
Мазкур мақолада болаларни мактабга қабул қилиш
жараёнида юзага келадиган коррупциявий омилларни,
уларни юзага келишига олиб келувчи шарт
-
шароитлар ва
хавф
-
хатарлар таҳлил этилган. Мақолада олимларнинг
қарашлари ва илгари сурган ғояларидан келиб чиққан
ҳолда,
болаларни
мактабга
қабул
қилишдаги
коррупциявий омилларни олдини олиш ва уларни
бартараф этиш масаласи илмий, назарий, амалий ва
қонунчилик нормалари орқали таҳлил этилган.
1
Doctoral student, Academy of Law Enforcement Agencies of the Republic of Uzbekistan. E-mail: malikabonu.abd@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
161
Коррупционные факторы, возникающие при приеме
в школу
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
коррупция,
народное образование,
предотвращение
коррупции,
коррупция в народном
образовании.
В данной статье анализируются коррупционные
факторы, возникающие в процессе приема детей, условия и
риски, которые приводят к их возникновению. В статье
рассмотрены
вопросы
их
предотвращения
через
высказанные учеными взгляды на опасность коррупции в
процессе приема в школу. На основе взглядов и идей,
выдвинутых учеными, в статье анализируется вопрос
предупреждения и устранения коррупционных факторов
при приеме детей в школу посредством научных,
теоретических, практических и правовых норм.
Бугунги кунда нафақат юртимизда, балки, бутун дунёда коррупциянинг
олдини олиш ва унга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Коррупциянинг
олдини олиш ва унга қарши курашиш давлат сиёсатининг ҳам асосий
йўналишларидан бири ҳисобланади. Барча соҳаларда бўлгани каби, халқ таълими
соҳасида ҳам коррупцияни бартараф қилиш, уни юзага келтирувчи сабаб ва шарт
-
шароитларни аниқлаш ҳамда унга қарши курашиш устувор йўналишлардан бири
ҳисобланади
.
Халқ
таълими соҳасида коррупцияни юзага келтирадиган йўналишлар
(соҳалар) турли хил эканлигидан келиб чиқиб, мазкур мақолада мактабга қабул
қилишда
коррупциявий хавф
-
хатарлар ва уларни юзага келтирадиган омиллар
таҳлилига тўхталамиз. Халқ таълимида ўқув фаолиятидаги коррупциявий
омилларнинг хавфлилик хусусияти шундаки, у ёш авлоднинг руҳиятига салбий
таъсир кўрсатиб, уларнинг онгида коррупциянинг нормал ҳолат сифатида
сақланиб қолишига замин яратади.
Сабаби, халқ таълими тизими жамиятда энг фундаментал эҳтиёжларни
қамраб олиб, аҳолининг катта қисмига дахлдор соҳалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил
январь ойи ҳолатига кўра берган маълумотига асосан, бутун республикада
10104
та умумтаълим мактаблари, 219
та “Баркамол авлод” мактаблари,
6,4 миллионга яқин ўқувчи, 506 мингдан ортиқ ўқитувчи, сон
-
саноқсиз ота
-
оналар
ва оилалар мавжуд [1].
Халқ таълими соҳасининг миллионлаб ёшларимизнинг тақдирига дахлдор
эканлиги, ушбу соҳада сифатли таълим ва тарбия олиши, албатта, ўқув
жараёнларининг сифатли ва коррупциядан ҳоли шаклда ташкил этилиши ҳамда
соҳани юқори малакали педагог кадрлар билан тўлдирилганлик даражасига ҳам
боғлиқдир.
Жак Халлак ва Мюриэль Пуассон каби муаллифлар таъкидлаганидек,
коррупция болаларнинг ҳаётдаги имкониятларига таъсир қилиб, уларнинг
мактабга киришига ёки лавозимга кўтарилишларига тўғридан
-
тўғри тўсқинлик
қилиши
мумкин. Натижада, синфдаги коррупция, нотўғри хатти
-
ҳаракатларга дуч
келган болалар ўртасида “коррупциявий маданият”нинг ривожланишига ҳисса
қўшади [2. B.
62].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
162
Айрим тадқиқотчилар таъкидлаганидек, синфда, бошланғич таълим
босқичида бевосита ўқувчи ва унинг ўқитувчиси ўртасида содир бўлаётган
коррупция таълимга энг кўп даражада зарар кўрсатади [3
. B. 61].
Мактабларда ўқув жараёнида коррупциянинг содир этилиш шакллари турли
хил бўлиб, булар болани мактабга қабул қилишдан, то мактабни битиргунига
қадар
бўлган ҳар бир босқичда кўзга ташланади.
Буларга болаларни мактабга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришдаги
коррупцияни, баҳолаш жараёнидаги коррупцияни, фан олимпиадаларини ташкил
этиш билан боғлиқ коррупцияни, олтин (кумуш) медаль ёки “қизил шаҳодатнома”
(аттестат) олишдаги коррупцияни, ўқитувчиларга тоифа даражаларини
беришдаги коррупцияни, ҳужжатларни сохталаштиришдаги коррупцияни ва
бошқа шаклларни киритиш мумкин.
Хорижий илмий тадқиқот ишларида ҳам маълумотларни сотиш,
имтиҳонлардан ўтиш учун совғалар бериш, университетларга кириш ёки
ихтисослаштирилган дастурларни қўлга киритиш ёки юқори баҳо эвазига пора
бериш, маълумотлар (ҳужжатларни) сохталаштириш мактабларнинг ўқув
фаолиятидаги коррупция йўналишлари сифатида баҳоланган [4
. B. 385].
Фикримизча
,
юқорида
кўрсатилган
коррупция
шакллари
мактаблардаги
ўқув
жараёнида
коррупцияга
мойил
бўлган
энг
асосий
йўналишлар
бўлиб
,
ушбу
йўналишлар
жуда
кенг
бўлганлиги
сабабли
,
қуйида
уларни
келтириб
чиқарувчи
омилларни
таҳлил
қиламиз
.
Юқорида
қайд
этилганидек
,
ўқув
жараёнида
юзага
келадиган
дастлабки
коррупциявий
омил
болани
мактабга
қабул
қилиш
жараёнида
юзага
келиши
мумкин
.
Мамлакатимизда
болаларни
мактабга
қабул
қилишда
коррупциявий
омиллар
ва
уларнинг
олдини
олишга
қаратилган
комплекс
илмий
тадқиқот
ишлари
олиб
борилмаган
.
Бироқ, “Юксалиш” умуммиллий
ҳаракати
ҳамда
Коррупцияга
қарши
курашиш
агентлиги
томонидан
“Минтақавий
мулоқот” халқаро
нодавлат
ташкилоти
экспертлари
билан
ҳамкорликда
тайёрланган
Бошланғич
мактабга
қабул
қилишда
коррупция
хавф
-
хатарини
баҳолаш
бўйича
якуний
ҳисоботида
, [5]
болаларни
бошланғич
мактабга
қабул
қилишда
коррупциявий
омиллар
хусусида
сўз
боради
.
Ҳисобот
“Минтақавий
мулоқот” халқаро
нодавлат
ташкилоти
(
Словения
)
экспертлари
кўмагида
амалга
оширилаётган
“Ўзбекистонда
биринчи
антикоррупция
лабораториясини
яратиш” лойиҳаси
доирасида
тайёрланган
.
Ушбу
лойиҳани
амалга
оширишнинг
долзарблиги
шундаки
,
шу
пайтгача
мамлакатимизда
коррупциявий
хавф
-
хатарларни
аниқлаш
,
уларни
ўрганиш
ва
таҳлил
қилишнинг
,
ушбу
хавф
-
хатарларни
бошқаришнинг
аниқ
механизмлари
мавжуд
эмас
эди
.
Лабораториянинг
асосий
мақсади
коррупция
хатарларини
камайтириш
бўйича
тавсияларни
ишлаб
чиқишга
қаратилган
бўлиб
,
бутун
республика
бўйича
ижтимоий
ҳаётнинг
барча
соҳаларида
коррупция
хавф
-
хатарларини
аниқлаш
,
уларни
таҳлил
қилиш
,
ушбу
соҳани
илмий
ва
тизимли
баҳолашга
қаратилган
платформадир
[6. B. 8].
Болаларни
мактабга
қабул
қилишда
юзага
келадиган
коррупциявий
омилларга
тўхталадиган
бўлсак
,
қабул
режасига
асосан
квоталарнинг
асосий
ва
қўшимча
квоталарга
ажратилганлиги
мактабларда
сифатли
ўқув
жараёнини
ташкил
этишга
тўсиқ
бўлиш
билан
бир
қаторда
,
коррупциявий
ҳаракатлар
учун
замин
яратмоқда
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
163
Ўзбекистонда
мактабга
қабул
қилишда
квотанинг
икки
хил
шакли
,
яъни
асосий
ва
қўшимча
квоталар
мавжуд
.
Мактабларда
ўқишга
қабул
қилишда
асосий
ва
қўшимча
квоталарнинг
юзага
келиши
юқори
сифатли
ўқув
жараёнини
ташкил
этиш
билан
боғлиқ
.
Асосий
ва
қўшимча
квоталар
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Айрим
фанлар
чуқур
ўрганиладиган
давлат
ихтисослаштирилган
умумтаълим
муассасалари
фаолиятини
такомиллаштириш
тўғрисида” 2008 йил
7
августдаги
173-
сон
қарори
[7]
билан
қисман
тартибга
солинган
.
Ушбу
квоталар
умумтаълим
мактабларига
ҳам
,
ихтисослаштирилган
мактабларга
нисбатан
ҳам
татбиқ
этилади
.
Бунда
,
асосий
квота
сони
туман
(
шаҳар
)
ҳокимиятлари
томонидан
мактаб
ёшига
етган
,
бириктирилган
микроҳудудда
яшовчи
болалар
сонига
асосан
шакллантирилади
.
Қўшимча
квота
асосий
квотага
тушмаган
болалар
учун
шакллантирилиб
,
микроҳудудда
ва
ундан
ташқарида
яшайдиган
мактаб
ёшидаги
болаларга
мўлжалланган
.
Қўшимча
квотани
белгилашда
умумтаълим
муассасасининг
болаларни
қабул
қилиш
ва
уларни
ўқитиш
учун
мавжуд
имкониятлари
(
хоналар
сиғими
,
дарсликлар
билан
таъминлаш
,
ўқитувчиларнинг
юкламаси
)
ҳисобга
олинади
.
Мактаб ёшидаги болаларни қўшимча квота асосида мактабга қабул қилиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140
-
сон қарори билан
тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга [8] мувофиқ тегишли
умумтаълим мактабларнинг директорлари томонидан амалга оширилади.
Мазкур норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинганида, қўшимча
квотани шакллантириш ва уни амалга ошириш юзасидан бир нечта саволлар
пайдо бўлиши табиий ҳолдир:
–
мактаб директорлари томонидан қўшимча квоталар учун номзодлар айнан
қайси мезонлар асосида кўриб чиқилади?
–
болани мактабга қабул қилиш жараёнида унинг мактабда ўқишга руҳий
тайёргарлик даражаси (умум қабул қилинган стандарт асосида) етарли тарзда
баҳоланадими?
–
мактабга қабул қилинган биринчи синф ўқувчиларининг рўйхати (мандат)
қаерда
эълон қилинади?
–
квоталарни белгилашда ота
-
оналарнинг хоҳиш
-
истаклари ҳисобга олиниш
ёки олинмаслик, агарда уларнинг фикрлари ҳисобга олинган тақдирда,
бу нималарда ўзининг ифодасини топади?
Мазкур ҳолатларни болаларни мактабга қабул қилишда коррупцияни юзага
келтиришга шароит яратадиган омиллар сифатида баҳолаш мумкин.
Шунингдек, болаларни мактабларга асосий ва қўшимча квоталар бўйича
қабул
қилиш ҳақида ота
-
оналарда батафсил
ва унификацияланган ахборотнинг
мавжуд эмаслиги, мактабга қабул қилиш тартибининг мазмун
-
моҳиятини содда,
халқчил тилда, етарли даражада етказиб берилмаслиги ҳамда ахборот етказиб
беришнинг самарасиз тизими барқарор коррупциявий хавф
-
хатарга ва
виждонсизларча иш тутишга олиб келади.
Шу билан бирга, Бошланғич мактабга қабул қилишда коррупция хавф
-
хатарини баҳолаш бўйича якуний ҳисоботида “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140
-
сон қарори билан
тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомда мактаб ёшига доир
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
164
номувофиқлик мавжудлиги қайд этилган [9
. B.
16]. Низомнинг 42
-
бандида болалар
7 ёшга тўладиган йилда тиббий хулосага мувофиқ мактабга қабул қилиниши
белгиланган. “Таълим тўғрисида”ги Қонунда эса 7 ёш деб (ушбу ёшга тўладиган
йилнинг 31 декабригача) белгиланган.
Ҳисоботда
болаларни 1
-
синфга қабул қилишда иккита норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатнинг мавжуд эканлиги ушбу ҳужжатлар ижросида қийинчиликларни юзага
келтириш билан бир қаторда, коррупция ёки ноҳалоллик омили бўлиши
мумкинлиги қайд қилинган. Бироқ, мазкур Ҳисоботда келтирилган мактаб ёшига
доир талабларнинг турли хил эканлиги, уларнинг бир нечта норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларда
белгиланиши мактабга қабул қилиш жараёнида коррупцияни
келтириб чиқарадиган омил сифатида баҳоланганлик ҳолати билан келишиб
бўлмайди.
Сабаби, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 9
-
моддаси ва Умумий ўрта таълим
тўғрисидаги низомнинг 42
-
бандида “умумий ўрта таълим ташкилотининг
биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши”
белгиланган. Кўриб турганимиздек, ҳар иккала норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатда ҳам
болаларни мактабга етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиш талаби белгиланган
бўлиб, улар ўртасида ҳеч қандай номувофиқлик ҳамда коррупциявий омилларни
келтириб чиқаришга шароит яратадиган ҳолатлар мавжуд эмас.
Мактаб қабулида коррупциявий омиллар таҳлилини давом эттирадиган
бўлсак, болаларни мактабларга онлайн қабул қилиш тизимининг ишга
туширилиши мактаб қабулида коррупцияга шароит яратадиган омиллардан бири
ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295
-
сон қарори [10]
билан болаларни умумий ўрта таълим муассасаларининг 1
-
синфига (онлайн)
қабул
қилиш тартиби белгиланди.
Мактабга қабул қилиш тизимининг рақамлаштирилиши натижасида,
2022/2023 ўқув йили учун ўқувчиларни биринчи синфга қабул қилиш
my.maktab.uz электрон платформаси орқали амалга оширилди [11].
Болаларни мактабларга онлайн қабул қилишда энг катта муаммолардан
бири бу ота
-
оналарнинг рўйхатга олинган жойида (тегишли микроҳудудда)
“ажратилган ўринлар сонининг етишмаслиги” ва “таълим тилини танлаш
муаммоси” ҳисобланади. Бундай ҳолатларда аксарият ота
-
оналар боласини
сифатли таълим олиши учун яхши мактабларга жойлаштириш мақсадида
“норасмий йўллардан” фойдаланишлари мумкин. Бунда, ота
-
оналар халқ таълими
масъул ходимлари билан келишган ҳолда, қинғир йўллар орқали болаларни
мактабларга жойлаштиради.
Н.
Беннет, Т.
Огродзинская ва С.
Танакалар томонидан ҳам ўқувчиларни
мактабга қабул қилишдаги қинғир йўллар, яъни совғалар олиш, таниш
-
билиш,
уруғ
-
аймоқчилик (непотизм), мезонларни четлаб ўтиш орқали бошқаларга
устунлик бериш коррупциявий омил сифатида баҳоланган [12
. B. 158].
Яна
бир
муаммо
таълим
тилини
танлашда
юзага
келади
.
Бунда
,
ота
-
оналар
болаларни
рус
тилига
ихтисослаштирилган
мактабларга
беришга
ҳаракат
қилади
.
Бироқ
,
мактабда
рус
тилида
сифатли
дарс
машғулотларини
олиб
борадиган
ходимларнинг
етишмаслиги
ота
-
оналарни
турли
йўллар
орқали
(
мактабларда
қабул
билан
шуғулланувчи
масъул
ходимларга
совғалар
бериш
,
моддий
ва
номоддий
кўринишларда
манфаатдор
қилиш
)
болаларини
сифатли
мактабларга
жойлаштиришга
мажбур
қилмоқда
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
165
Болаларнинг
ота
-
оналар
томонидан
таълим
тили
рус
тили
ҳисобланган
синфларга
жойлаштириши
сифатли
таълим
бериш
жараёнида
ўқитувчиларда
ҳам
қийинчиликларни
юзага
келтиради
.
Бунга
асосий
сабаблардан
бири
ўқувчиларнинг
таълим
тилини
ёмон
билиши
ёки
умуман
билмаслигидир
.
Болаларнинг
таълим
тилини
ёмон
даражада
билиши
дарс
сифатига
салбий
таъсир
кўрсатади
.
Чунки
боланинг
тилни
яхши
билмаслиги
ўқув
материалларини
тушунмаслигига
,
натижада
боланинг
ўзига
бўлган
ишончи
пасайишига
сабаб
бўлади
.
Бу
ҳолат
бошқа
болаларнинг
ўзлаштиришига
ҳам
салбий
таъсир
кўрсатиб
,
ўқитувчи
дарсларни
ўзлаштиришда
орқада
қолиб
кетган
ўқувчиларнинг
ўзлаштириши
учун
қулай
бўлган
ва
улар
тушунадиган
материални
беришга
мажбур
бўлади
,
ўқитувчи
дарсга
ажратилган
вақтини
ўқув
машғулотини
икки
тилда
тушунтиришга
сарфлайди
.
“Ўзбекистонда
биринчи
антикоррупция
лабораторияларини
яратиш”
лойиҳаси
доирасида
“Юксалиш” умуммиллий
ҳаракати
ва
Коррупцияга
қарши
курашиш
агентлиги
АҚШ
Давлат
департаментининг
“Минтақавий
мулоқот”
халқаро
нодавлат
ташкилоти
билан
ҳамкорликда
2021/2022
ўқув
йилида
сўровномада
ўқитувчилардан
ўқувчилар
билан
энг
кўп
учрайдиган
муаммоларни
санаб
ўтиш
сўралганда
,
бутун
мамлакат
бўйлаб
сўровда
қатнашган
ўқитувчиларнинг
17,2
фоизи
ўқувчилар
таълим
тилини
ёмон
билишларини
қайд
этишган
.
Айни
пайтда
бу
муаммо
энг
кўп
Тошкент
шаҳрида
(45%),
Навоий
вилоятида
(25%),
Қорақалпоғистон
Республикасида
(23%),
Наманган
вилоятида
(20%)
кузатилган
[13].
Ушбу
кўрсатиб
ўтилган
ҳолатлар
ҳам
болаларни
мактабларга
қабул
қилишда
коррупцияни
келтириб
чиқарадиган
ҳолатлар
ҳисобланади
.
Бунда
,
коррупцияни
келтириб
чиқарадиган
омиллар
кўпроқ
шахсга
эмас
,
балки
яратилган
тизимга
ва
ундан
нотўғри
мақсадларда
фойдаланишга
боғлиқ
.
Болаларни
мактабларга
онлайн
қабул
қилиш
тизимида
коррупциявий
омиллар
қуйидаги
оқибатларни
келтириб
чиқаради
:
1)
адолатга
бўлган
ишончни
сўндириб
,
халқнинг
амалга
оширилаётган
ислоҳотларга
нисбатан
ишончининг
йўқолишига
олиб
келади
;
2)
ёш
авлоднинг
дунёқарашига
салбий
таъсир
кўрсатади
(
фарзандлар
ота
-
оналарининг
коррупцион
жамиятдан
норози
бўлиши
оқибатида
,
ўзларига
хулоса
чиқарадилар
);
3)
жамиятда ижтимоий тенгсизликни юзага келтириб, таълим олишга доир
тенг имкониятларнинг таъминланиши принципининг бузилишига (“оддий оила”
фарзанди ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддаги сифатли таълим берадиган
мактабларга бориш имконияти чекланади, чунки ҳалол бўлмаган йўллар орқали
ишни ҳал қилган оила фарзанди тегишли ҳудуддаги қабул режасидаги жойни
эгаллайди) сабаб бўлади. Шунингдек, мазкур ҳолатлар мактаб болалари ўртасида
“коррупция маданияти”нинг шаклланишига олиб келади.
Синф даражасидаги коррупциянинг секинлик билан шаклланиши
мактабларда “коррупция маданияти”нинг (Culture of corruption) ривожлантиришга
хизмат қилади. Бундай ҳолатда барча даражадаги таълимга масъул бошқарув
органлари ушбу ҳолатни олдини олмаса, таълим тизимидаги коррупция янада авж
олиб кетади
[14. B. 62].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
166
Болаларни
мактабларга
қабул
қилиш
режасига
номутаносиб
равишда
,
яъни
уларни
микроҳудуд
ёки
ёш
чегарасига
амал
қилмасдан
қабул
қилиш
қатор
муаммоларни
келтириб
чиқаради
.
Бунда
,
таълим
олиш
ҳуқуқи
энг
асосий
конституциявий
ҳуқуқлардан
бири
бўлганлиги
учун
болаларни
ҳар
иккала
ҳолатда
ҳам
мактабга
қабул
қилишни
рад
этиб
бўлмайди
.
Бу
эса
,
синфларда
ўқувчилар
сонининг
белгиланган
меъёрдан
ошиб
кетишига
(
шаҳар
ҳудуди
ва
туман
марказларида
25
–
35
нафаргача
,
қишлоқ
ҳудудида
20
–
35
нафаргача
[15],
дарс
машғулотлари
учун
ўқув
адабиётларининг
етишмаслигига
,
ўқитувчиларнинг
ортиқча
юклама
билан
ишлашига
,
натижада
эса
,
таълим
сифатининг
кескин
пасайиб
кетишига
олиб
келади
.
Давлат
мактабларидаги
ўқитувчиларнинг
юқори
иш
юкламаси
ва
ёмон
иш
ҳақи
мактабларда
“endemic corruption”, яъни
коррупциянинг
қонунийлашиб
боришига
олиб
келишини
қайд
этган
[16. B. 180].
Бизнинг
фикримизча
,
юқорида
кўрсатиб
ўтилган
масалалар
оддий
ҳолат
сифатида
қаралиши
мумкин
,
бироқ
ушбу
кичик
номутаносиблик
ҳам
мактабларда
ўқув
фаолиятини
ташкил
этишда
этикага
зид
ҳаракатлар
орқали
коррупциявий
қилмишлар
содир
этишга
,
мактаб
таълимининг
сифати
учун
глобал
оқибатларни
(
болалар
билим
даражасининг
тушиб
кетиши
,
ўқишга
бўлган
қизиқишнинг
пасайиши
,
билим
савияси
паст
бўлган
саводсиз
авлод
етишиб
чиқиши
)
келтириб
чиқаради
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. https://data.egov.uz/uzbKr/data/611521c6114fbfdc20c35c60
2. Hallak J. Corrupt schools, corrupt universities: What can be done?
–
Paris:
International Institute for Education Planning, 2007. P. 62.
3. Corrupt schools, corrupt universities: What can be done? Jacques Hallak and
Muriel Poisson. International Institute for Educational Planning.
–
2007. P. 61.
4. Chapman, D. Corruption and the education sector. Sectoral perspectives on
corruption. Prepared by MSI. Sponsored by USAID, DCHA/DG (unpublished). Muzammil
M. Corrupt schools, corrupt universities: What can be done?.
–
2010. P. 385-387.
5. https://yumh.uz/images/news/design_uz.pdf
6.
“Юксалиш” умуммиллий
ҳаракати
ҳамда
Коррупцияга
қарши
курашиш
агентлиги
томонидан
“Минтақавий
мулоқот” халқаро
нодавлат
ташкилоти
экспертлари
билан
ҳамкорликда
тайёрланган
“Бошланғич
мактабга
қабул
қилишда
коррупция
хавф
-
хатарини
баҳолаш
бўйича” якуний
ҳисоботи
.
Т.: –
2022.
–
8-
бет.
7.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим фанлар чуқур
ўрганиладиган
давлат
ихтисослаштирилган
умумтаълим
муассасалари
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори // Ўзбекистон Республикаси
қонун
ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33
-
сон, 312
-
модда
8.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 15 мартдаги
140-
сон қарори //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11
-
сон, 167
-
модда.
9.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Коррупцияга қарши курашиш
агентлиги томонидан “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти
экспертлари билан ҳамкорликда тайёрланган Бошланғич мактабга қабул қилишда
коррупция хавф
-
хатарини баҳолаш бўйича якуний ҳисоботи. Т.: –
2022.
–
16-
бет.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
167
10.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими
тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”
2022 йил 1 июндаги 295
-
сон қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
02.06.2022 й., 09/22/295/0462
-
сон.
11. http://idum.uz/uz/archives/14088.
12. Bennet, N. 2001. Corruption in education systems in developing countries:
What is it doing to the young? Paper presented at the 10th International Anti-Corruption
Conference. Prague, Czech Republic, 7-11 October, 2001; Ogrodzinska, T. 2001. Study on
the impact of corruption on education in Poland (unpublished). Polish Children and
Youth Foundation; Tanaka, S. 2001.
13.
“Юксалиш” умуммиллий
ҳаракати
ҳамда
Коррупцияга
қарши
курашиш
агентлиги
томонидан
“Минтақавий
мулоқот” халқаро
нодавлат
ташкилоти
экспертлари
билан
ҳамкорликда
тайёрланган
“Бошланғич
мактабга
қабул
қилишда
коррупция
хавф
-
хатарини
баҳолаш” бўйича
якуний
ҳисоботи
.
Т
.:
–
2022.
–
21-
бет
.
14. Corrupt schools, corrupt universities: What can be done? Jacques Hallak and
Muriel Poisson. International Institute for Educational Planning.
–
2007. P. 62.
15.
“Умумтаълим
муассасаларида
синфларни
комплектлаш
ҳамда
тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги қарор (рўйхат рақами 3271, 2020 йил 30 июнь) // Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3271/1117
-
сон.
16. Borcan, O., Lindahl, M., & Mitrut, A. (2017). Fighting corruption in education: What
works and who benefits? American Economic Journal: Economic Policy, 9 (1), 180-209.
