Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The tax policy of the Soviet state in agriculture and its
controversial characteristics (1921
–
1927)
Dilshodbek AKHMEDOV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2023
Received in revised form
15 June 2023
Accepted 25 June 2023
Available online
15 July 2023
This article analyzes the tax policy of the Soviet state in
agriculture in 1921
–
1927 and its conflicting aspects. The tax
legislation of the Soviet government during the years of the
New Economic Policy (NEP), the
“
class approach
”
to the
taxation of peasant farms, and the conflicting issues of the
system of stratified taxation of
“
kulak
”
farms are shown with
specific examples.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp58-65
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
tax,
taxation,
tax legislation,
New Economic Policy,
agricultural tax,
kulak farms,
tax rates,
farm year,
tax relief.
Совет давлатининг қишлоқ хўжалигидаги солиқ сиёсати
ва унинг зиддиятли хусусиятлари (1921–1927 йиллар)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
солиқ,
солиққа тортиш,
солиқ қонунчилиги,
янги иқтисодий сиёсат,
қишлоқ
хўжалик солиғи,
қулоқ хўжаликлари,
солиқ ставкалари,
хўжалик йили,
солиқ имтиёзи.
Ушбу мақолада совет давлатининг 1921–1927 йилларда
қишлоқ
хўжалигида амалга оширган солиқ сиёсати ва
унинг зиддиятли жиҳатлари таҳлил этилган. Совет
ҳукуматининг янги иқтисодий сиёсат (НЭП) йилларидаги
солиқ қонунчилиги, деҳқон хўжаликларига солиқ
масаласидаги “синфий ёндашув”, “қулоқ” хўжаликларини
табақалаштирилган солиққа тортиш тизимининг ўзаро
зиддиятли масалалари аниқ мисоллар билан кўрсатиб
ўтилган.
1
Basic doctoral student, Andijan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
59
Сельскохозяйственная налоговая политика Советского
государства и ее проблемные характеристики
(1921
–1927 годы)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
налог,
налогообложение,
налоговое
законодательство,
НЭП,
сельскохозяйственный
налог,
кулацкие хозяйства,
налоговые ставки,
колхозный год,
налоговые льготы.
В данной статье анализируется налоговая политика
Советского государства в сельском хозяйстве в 1921–
1927 гг. и ее противоречивые аспекты. На конкретном
примере показаны налоговое законодательство Советской
власти
в
годы
НЭПа,
«классовый
подход»
к
налогообложению крестьянских хозяйств, противоречивые
вопросы
системы
послойного
налогообложения
«кулацких» хозяйств.
Совет даври тарихшунослигида янги иқтисодий сиёсат (НЭП) давридаги
большевиклар ҳокимияти томонидан олиб борилган ижтимоий сиёсат
“қишлоқдаги ижтимоий жараёнларни тартибга солишнинг энг муҳим воситаси”,
“деҳқон хўжаликларининг алоҳида гуруҳлари ўртасидаги мулкий муносабатларни
тартибга солиш воситаси”, “капиталистик ишлаб чиқаришни чеклаш воситаси” деб
баҳоланди [1.
Б.
189; 2.
Б.
206; 3.
Б.
191]. Бу сиёсатни амалга ошириш қишлоқ
хўжалигида, умуман, деҳқонларнинг алоҳида қатламларига “табақалаштирилган
синфий ёндашув”ни талаб қилар эди.
Бу давр тарихшунослигида қишлоқ хўжалик солиғи қишлоқнинг “синфий
жиҳатдан табақалашганини” эътиборга олган ва синфий тамойилларга
асосланган, деган умумэътироф этилган фикр ҳукмрон бўлган. Бундан ташқари,
солиқ сиёсатининг қишлоқнинг нисбатан бадавлат қатлами бўлган “қулоқ”
хўжаликларига синфий нуқтаи назардан қарши қаратилганлиги қоидаси ҳам
устувор бўлган [2.
Б.
211].
Деҳқон хўжаликларига нисбатан қишлоқ хўжалиги солиғини татбиқ этиш
тизимини таҳлил қилиб, тадқиқотчилар қайд этадики, у “ҳар бир хўжаликнинг
даромад миқдорига қараб солиққа тортилишини таъминлаган, қишлоқнинг қулоқ
ва бадавлат қисмига солиқ ставкаларини қатъий дифференциялаштириш йўли
билан кучайтирилган” [4, 5, 6, 7]. Адабиётларда “қулоқлар ва бой хўжаликлар учун
солиққа тортишнинг юқори ставкалари белгиланди”, деган эътироф ва далиллар
жуда кўп учрайди. Масалан, ... Масалан, 1924–1925 хўжалик йилида “қулоқ”
хўжаликлари жами қишлоқ хўжалик солиқларининг 17 фоизини тўлаган бўлсалар,
1925-
1926 хўжалик йилида бу миқдор 21 фоизга кўтарилган [8.
Б.
248]. Ёки ВКП(б)
МК нинг 1926 йил Апрель пленумида қабул қилинган “Хўжалик ҳолати ва хўжалик
сиёсати ҳақида”ги қарорда “бой
-
қулоқ хўжаликларидан олинадиган солиқ
миқдорини тобора ошириб бориш зарурлиги” алоҳида таъкидланди. Бу қарорга
кўра 8 фоиз бадавлат хўжаликлар барча қишлоқ хўжалик солиғи суммасининг
34 фоизини тўлаши лозим эди [9.
Б.
27].
Деҳқон хўжаликлари томонидан тўланадиган солиқ суммаси уларнинг
синфий мансублигига (камбағал, ўртаҳол, қулоқ) мос келади, деган хулосани
тасдиқлаш учун икки турдаги манбадан олинган маълумотларни келтириш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
60
мумкин. Биринчи манба СССР Молия Халқ Комиссарлигининг солиқ
рўйхатларидан олинган маълумот бўлиб, унда барча солиққа тортиладиган деҳқон
хўжаликлари
иқтисодий
имкониятлари
(ҳайдаладигани
ерлар
билан
таъминлангани ва экинларнинг мавжудлиги) даражасига кўра 9 тоифага
бўлинган. Рўйхатда “капиталистик
-
тадбиркор” (қулоқлар) гуруҳи энг юқори –
8
–
9-
тоифаларга киритилган. Бу ерда синфий гуруҳлар бўйича солиқ миқдори
хусусиятларига ҳам мисол келтириш мумкин: “1924–1925 хўжалик йилида
камбағал деҳқонлар ҳар бир оила аъзоси ҳисобига 0,76 рублдан,
ўртаҳол деҳқонлар
–
3,09 рублдан, қулоқлар эса 11,03 рублдан солиқ тўлаган.
1926
–1927 хўжалик йилида камбағал деҳқон хўжалигида битта истеъмолчи учун
солиқ ставкаси 0,22 рублгача пасайтирилган, ўртаҳол деҳқон хўжалигида солиқ
ставкаси деярли ўзгармаган (3.13 рубл), қулоқ хўжалигида эса 15,42 рублга
кўпайган [1. Б. 186].
Иккинчи манба –
СССР Халк Комиссарлари Совети (ХКС) комиссиясининг
1924
–
1925, 1925
–1926 ва 1926–1927 хўжалик йилларида аҳолини солиққа тортиш
ҳолати ва солиқлар миқдорини ўрганиш бўйича ҳисоботлари бўлиб, улар совет
ҳокимияти йиллари ва мустақиллик даврининг деярли барча тадқиқотларида
келтирилади. СССР ХКС комиссиясининг ҳисоботларида “синфий гуруҳлар” фақат
икки хусусият бўйича: ишлаб чиқариш воситалари қиймати ва ёлланма меҳнатдан
фойдаланиш давомийлиги бўйича ҳисобга олинган. “Тадбиркорлар (қулоқлар)
гуруҳи”га қуйидаги хўжаликлар киритилган: “Ишлаб чиқариш воситаларининг
умумий қиймати 1600 рублдан ортиқ бўлиб, уларни мунтазам ёки мавсумий
ижарага бераётганлар, ёлланма меҳнатдан йилига 50 кундан ортиқ муддатда
фойдаланаётганлар”; “Қиймати 1001 рублдан 1600 рублгача бўлган ишлаб
чиқариш воситаларига эга бўлган, бир йилда 75 кундан ортиқ ёлланма меҳнатдан
фойдаланган хўжаликлар”; “Қиймати 401 рублдан 1000 рублгача ишлаб чиқариш
воситаларига эга бўлган ва йилда 150 кундан ортиқ ёлланма меҳнатдан
фойдаланганлар”. СССР ХКС комиссияси маълумотларига кўра, “тадбиркорлар
гуруҳи” 1924–1925 хўжалик йилида бутун мамлакат бўйича барча деҳқон
хўжаликларининг 3,1% фоизини (728 минг хўжалик), 1925–1926 хўжалик йилида
3,7 фоизини (816 минг хўжалик), 1926
-
1927 хўжалик йилида эса 3,9 фоизини
(896 минг хўжалик) ташкил этган [10.
Б.
12
–
13, 43, 74
–
76, 92].
Бинобарин, 1920
-
йилларда аграр олимлар ва статистикачилар томонидан
яратилган “қулоқлар синфи” фақат иқтисодий салоҳияти мезонига асосланган ёки
битта эксплуататорлик белгисига (ёлланма меҳнатдан фойдаланиш) кўра
таснифланган. Бу совет даври тарихчилари томонидан “қишлоқ эксплуататори”
кўринишидаги алоҳида синф (ижтимоий гуруҳ) сифатида талқин этилган эди.
Замонавий адабиётда
тадқиқотчилар, одатда, қулоқ (бой ёки бадавлат
хўжаликлар) хўжаликларига қарши солиқ сиёсатининг бевосита синф йўналиши
ҳақида
ёзадилар. Бироқ, баъзи адабиётларда бу умумий қабул қилинган тезис
қайта кўриб чиқилади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, 1920
-
йилларнинг
биринчи ярмида “совет ҳукумати солиқ сиёсатида фискал функцияга устунлик
берди” ва фақат 1920
-
йилларнинг ўрталаридан бошлаб ёки 1926
-
1927 хўжалик
йилидан солиқлар ижтимоий сиёсат воситасига айланган. “Синфий ёндашув”
асосан камбағал хўжаликлар учун солиқ солинмайдиган энг кам миқдорни
аниқлаш ва татбиқ этиш ва “бақувват деҳқон хўжаликларига солиқ юкининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
61
асосий салмоғини жорий этиш”ни изчил давом эттириш”да намоён бўлди. Солиқ
сиёсатида синфий ёндашув ва қонунчиликка оид декларатив шиорлар ўртасидаги
зиддият ҳам мавжудлиги илмий адабиётларда таъкидланади [11. Б. 159–
174].
Совет давлатида 1921 йилда Янги иқтисодий сиёсат (НЭП)га ўтилгандан
кейин қишлоқдаги солиқ сиёсати масаласи биринчи марта 1923 йил апрель ойида
Бутуниттифоқ Коммунистик партиясининг ХII съездида муҳокама қилинди.
Съездда Л.Б.
Каменев, М.И.
Калинин ва Г.Я.
Сокольниковлар совет ҳукуматининг
истиқболдаги солиқ сиёсати масаласида сўзга чиққанлар. Каменев ва Калинин
ҳисоботларида
съезд арафасида деҳқончилик бўйича мавжуд солиқларни ошириш
мумкинми ёки йўқми, деган масала юзасидан ўртага чиққан муҳокамалар кўриб
чиқилган. Съезд иштирокчиларида қишлоқдаги мавжуд солиқ тизимининг
ижтимоий йўналишини баҳолайдиган Г.Я.
Сокольников маърузаси алоҳида
қизиқиш уйғотади.
Г.Я.
Сокольников
мавжуд солиқ тизимини таҳлил қилиб, барча деҳқон
хўжаликлари учун солиқларнинг тенглаштирилиши ва бу борада синфий
ёндашувлардан воз кечиш ҳақида асосли муҳим хулосага келади. Унинг
хулосаларига кўра, янгидан жорий этиладиган қишлоқ хўжалик ишлаб
чиқарувчилари учун солиқ тизимида деҳқонларнинг солиқ тўловчилари ўртасида
солиқларнинг оддий тақсимланиши сақланиб қолиши, “солиқ тўлашнинг
развёрстка усули” татбиқ этилиши таклиф этилади. Бунга кўра, ушуб тизимда
камбағал деҳқон хўжаликларининг аста
-
секин яхши иш юритадиган ўртаҳол
қатламига ўтаётган қисмига солиқ солиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам солиқ
сиёсатининг асосий вазифаларидан бири солиқни “тўлов қобилиятига кўра, солиқ
тўловчиларнинг реал даромадига қараб ундириш” татбиқ этиладиган тизимни
ишлаб чиқишдан иборат [12. Б. 47].
Умуман, қишлоқ хўжалигида совет давлатининг солиқ сиёсати бўйича
ХII съезд қарорларида қишлоқ хўжалиги солиқлари тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари
“синфий табақаланишни қатъий эътиборга олиш” кераклиги
таъкидланган [13. Б. 426].
1925 йил апрель ойида бўлиб ўтган XIV партия конференциясида “Қишлоқ
хўжалиги солиғи тўғрисида”ги масала яна муҳокамага қўйилади. ВКП(б) Марказий
Комитети аъзоси А.Д.
Цюрупа томонидан тақдим этилган асосий маърузада
қишлоқ хўжалиги солиқларини жорий қилишда деҳқон хўжаликлари ишлаб
чиқариш самарадорлигини аниқлаш хусусиятларининг умумий тавсифи таҳлил
этилган, лекин маърузада унинг ижтимоий (синфий) мазмуни ҳақида фикр
юритилмаган.
Қизиқарли
ва энг муҳим томони, деҳқон хўжаликларини солиққа
тортишнинг мавжуд тамойиллари ҳақидаги фикрлар Ишчи
-
деҳқон инспекцияси
халқ
комиссари
ўринбосари,
Марказий
Комитет
комиссияси
аъзоси
С.Е.Чуцкаевнинг бу масаладаги маърузалар юзасидан қисқа чиқишида билдириб
ўтилган. Марказий Комитет комиссиясининг деҳқон хўжаликларини солиққа
тортиш бўйича текширув якунлари таҳлили юзасидан маърузачи қуйидаги
фикрларни айтиб ўтган: “1924
-
1925 хўжалик йилидаги солиқ йиғиш якунлари
таҳлили бўйича хулосалар аниқланмоқдаки, бизнинг “қишлоқдаги солиқ
сиёсатимиз синфийлик тамойилларига асосланган” деган тушунча фақат
декларатив характерга эга. Бир жиҳатдан ушуб хулосани тан олиш ҳам керак,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
62
чунки, деҳқон хўжаликларини синфий ёндашув нуқтаи назаридан солиққа
тортишнинг тўғри ёки нотўғрилиги масаласи солиққа тортилмайдиган минимум
жорий этилганда ҳамда деҳқонларнинг
камбағал қатламларига берилган
турли солиқ имтиёзларининг бекор қилингандагина бартараф этилиши мумкин”
[14.
Б.
70
–
71].
Қишлоқ
хўжалиги солиқларини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш ва деҳқон
хўжаликларини солиққа тортишнинг синфийлик тамойилини жорий этиш
масаласи (деҳқон хўжаликлари учун табақалаштирилган даромад ставкаларини
белгилаш ва деҳқон хўжаликларини қулоқ, ўртаҳол ва
камбағал деб таснифлашга
асос бўладиган иқтисодий белгиларни аниқлаш) 1920
-
йилларда мамлакат молия
органлари томонидан қайта
-
қайта кўриб чиқилди.
СССР Молия Халқ комиссарлигининг Давлат солиқлари бошқармаси бошлиғи
М.И.
Лившиц молия комиссарлигининг 1927
йил ноябрь ойидаги йиғилишида
синфий ёндашув асосида солиққа тортишнинг янги тизимини жорий этиш юзасидан
фикр билдирар экан, мамлакат миқёсида деҳқон хўжаликларига синфий ёндашув
асосида, табақалаштирилган солиқ йиғиш тартибига доир бир қатор кўрсатмалар
ва
йўриқномалар мавжудлигига қарамай ушбу меъёрий ҳужжатларга тўла амал
қилинмаётгани, бунинг оқибатида солиқ сиёсати масаласида турли фикрлар,
эътирозлар юзага келаётганини айтиб ўтади [15. Б. 89–
90].
Янги иқтисодий сиёсат (НЭП) давридаги солиқ тизимининг хусусиятларини,
шунингдек, унинг қулоқ хўжаликларига нисбатан синфий йўналтирилганлиги
ҳақидаги
тезисни баҳолаш учун деҳқон хўжаликларидан қонунчиликда
белгиланган солиқларни ундириш тартибини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Бу даврдаги қишлоқ хўжалиги солиқ тизими самарадорлик ва прогрессив солиққа
тортиш тамойилларининг комбинациясига асосланган эди. Бунда даромадни
ҳисоблашнинг
меъёрий усули мавжуд бўлган. Деҳқон хўжаликларининг
1926
–1927 хўжалик йилигача бўлган солиқ солинадиган даромадлари ҳар бир
томорқа ва чорвачилик тури учун солиқ қонунчилигида белгиланган “даромад
меъёрлари” асосида ҳисобланди. Ҳар йили эълон қилиб бориладиган “Қишлоқ
хўжалик солиғи тўғрисидаги Низом”да иттифоқдош республикалар учун
даромаднинг ўртача меъёрлари тавсия этилган бўлиб, маҳаллий ижроия
қўмиталари ўзларининг шарт
-
шароитларидан келиб чиқиб, унинг аниқ
миқдорини ишлаб чиқишлари лозим эди. Бунда асосан солиқ солинадиган деҳқон
хўжалигининг қанча ери ва қанча чорва ҳайвони мавжудлиги асосий мезон
саналган. Яъни, солиқ миқдори хўжаликнинг мулкий ҳолатига қараб белгиланган.
Янги иқтисодий сиёсатнинг илк йилларидаги қонун ҳужжатларида деҳқон
хўжаликлари учун икки хил солиқ имтиёзлари белгиланган: интенсив
деҳқончиликни рағбатлантирувчи имтиёзлар бўйича деҳқончилик техникасини
такомиллаштирган хўжаликлар учун солиқ чегирмалари жорий этилган ва кам
қувватли
хўжаликлар учун солиқ юкини камайтиришга қаратилган “ижтимоий
имтиёзлар”. Қонунчиликда имтиёзга эга бўладиган “кам қувватли хўжаликлар”нинг
белгиларини аниқ белгилайдиган меъёрлар ва мезонлар кўрсатилмаган эди.
Бу каби хўжаликларни аниқлаш маҳаллий солиқ идоралари ихтиёрига ҳавола
қилинган
. 1923
–1924 хўжалик йилида бутун мамлакат бўйича солиқлардан озод
қилинган ва турли солиқ имтиёзлари берилган камбағал хўжаликлар барча деҳқон
хўжаликларининг 49,3 фоизини ташкил қилган [2.
Б.
214].
Уларнинг миллий
республикалар, жумладан Ўзбекистон ССР бўйича миқдори ҳақида аниқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
63
маълумотлар йўқ. Лекин бу миқдор СССР бўйича ўртача кўрсаткичдан кам
бўлмагани аниқ. Бу каби камбағал хўжаликлардан
йиғилган солиқ миқдори барча
деҳқон хўжаликларидан тўпланган солиқларнинг фақат 30,3 фоизини ташкил
қилган
.
Фақат 1925–1926 хўжалик йилида деҳқон хўжаликларидаги чорва
сонининг ўша оила аъзолари сонига қараб ҳисоблашга асосланган солиқ
солинмайдиган минимум жорий этилди [5.
Б.
134].
1926
–1927 хўжалик йилида қишлоқ хўжалиги солиқ тизимидаги ўзгаришлар
натижасида “даромадлар жамғармаси” бўйича солиқ солиш амалиётига ўтилди.
Ҳунарманд
-
косиблар, деҳқончилик асбоб
-
ускуналарини ижарага ва деҳқон
хўжаликларининг бошқа ноишлаб чиқариш машғулотларидан олинадиган
даромадлар ҳам бу янги тизим бўйича солиққа тортила бошланди. Солиқ
солинадиган даромад қонун ҳужжатларида белгиланган касб эгаларидан йиллик
даромадининг маълум фоизини ўз ичига олган. “Даромадлар жамғармаси”га кўра
солиққа тортишнинг янги тамойили ўтган йилларда қишлоқ хўжалиги солиғига
тортилмайдиган деҳқон хўжаликларининг ўзларида қолаётган даромадларига ҳам
солиққа тортиш имконини берди. 1926–1927 хўжалик йилидаги солиқ
қонунчилигида ҳамда 1927–1928 йилдаги солиқ тизимида прогрессив солиқ
элементлари мустаҳкамланди. Бунда даромаднинг умумий миқдоридан келиб
чиққан ҳолда солиқнинг кўпайиб бориши аниқланди. 1926–1927 хўжалик цилида
бутун мамлакат учун солиқ солишнинг қуйидаги шкаласи белгиланди:
хўжаликнинг дастлабки 20 рубл даромаддан –
2 фоиз, 20 рублдан 30 рублгача
бўлган даромаддан –
3 фоиз, 30 рублдан 40 рублгача бўлган даромаддан –
5 фоиз,
40 рублдан 50 рублгача бўлган даромаддан –
10 фоиз, 50 рублдан 60 рублгача
бўлган даромаддан –
15
фоиз, 60 рублдан 70 рублгача бўлган даромаддан –
17 фоиз, 70 рублдан 80 рублгача бўлган даромаддан –
21 фоиз, 80 рублдан
100 рублгача бўлган даромаддан –
23 фоиз, 100 рублдан юқори даромаддан эса
25 фоиз миқдорида солиқ ундирилиши белгиланган. 1927–
1928
хўжалик йилида
солиқларнинг максимал ставкаси 25 фоиздан 30 фоизгача оширилди [4. Б. 129].
Янги иқтисодий сиёсат даврида солиқ бўйича Иттифоқ қонунчилигида
қулоқ
хўжаликларини аниқлашнинг аниқ мезонлари белгиланмаган, фақат
“қулоқлар” ижтимоий гуруҳининг ижтимоий
-
ҳуқуқий мақоми белгилаб қўйилган,
холос. Яъни, “қишлоқ эксплуататорлари” мустақил ижтимоий тоифа сифатида
қонуний
расмийлаштирилмаган ва шунинг учун ҳам уларнинг аниқ ижтимоий
чегараларга мавжуд эмас эди. “Қишлоқ эксплуататорлари” умумий ҳолда
“маҳрумлар” деб номланган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилган ижтимоий
-
ҳуқуқий
гуруҳга киритилганлар. Уларнинг ёлланма меҳнатдан фойдаланган қатлами эса
“саноат типига” мансуб хўжаликлар қаторига киритилган. “Маҳрумлар” ва “саноат
типи” хўжаликларининг ижтимоий макони асосан “қишлоқ эксплуататорлари”
макони билан туташтирилган.
Қишлоқ
хўжалик солиқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қулоқ
хўжаликларини “эксплуататор” сифатида мустақил солиқ гуруҳига ажратмаган ва
деҳқонларга нисбатан “синфий мансублик” тамойилларига асосан ҳуқуқий
чекловлар, тақиқлар ёки мажбурлаш чоралари бўйича сезиларли чеклашларни
назарда тутмаган. 1928–1929 хўжалик йили учун қишлоқ хўжалиги солиғи
тўғрисидаги қонун ҳужжатларида биринчи марта қулоқ хўжаликларининг ўзига
хос хусусиятлари ва улар
томонидан солиқ тўлашнинг махсус тартиби
(индивидуал тартиб) белгилаб қўйилди [15. Б. 82].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
64
Бинобарин, коммунистик партия ва совет давлати дастурлари ва қарорларида
мавжуд бўлган қулоқ (эксплуататор) хўжаликларига қарши солиқ сиёсатининг
бевосита синфий йўналиши норматив
-
ҳуқуқий база ва реал солиқ амалиёти билан
ўзаро умумийлиги кам эди. Қишлоқда бу сиёсат ва сиёсий амалиётга мос
қонунчиликни
қабул қилиш орқали партиянинг синфийлик шиорлари, уларнинг
ҳуқуқий нормага киритилиши ўртасида катта фарқлар бор эди
.
Солиқдаги, шунингдек, ижтимоий сиёсатнинг бошқа соҳаларида (айниқса,
деҳқонларга кредит бериш) партия шиорларининг амалга оширилмаганлиги сабаби
қишлоқдаги
янги иқтисодий сиёсатнинг ички номувофиқлигида намоён бўлади. НЭП
йилларида большевикларнинг ижтимоий сиёсати сиёсий таълимот ва иқтисодий
мақсадга мувофиқлик ўртасида “олтин ўрталик”ни топишга маҳкум этилди.
Партия доктринаси “капиталистик унсурлар”, яъни қулоқларнинг иқтисодий
жиҳатдан жонланишини олдини олишни ёки ҳеч бўлмаганда бу тенденцияни
чеклашни талаб қиларди. Иқтисодий мақсадга мувофиқлик қишлоқ хўжалигини
тиклаш ва ривожлантиришни, деҳқонлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
етиштиришни максимал даражада оширишни талаб қилар эди. Чунки, бусиз шаҳар
ва армияни озиқ
-
овқат билан таъминлаш, “социализм қуриш” йўлидаги саноат
базасини яратиш учун хориждан мамлакатга саноат ускуналарини олиб келиш
мумкин эмас эди.
Янги иқтисодий сиёсат тартиблари шароитида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш фақат хусусий якка деҳқон
хўжаликларини янада ривожлантириш орқалигина мумкин эди. Бу тартибда
ўртаҳол деҳқон хўжаликларининг маълум бир қисмининг бадавлат қатламга ўсиб
ўтиши учун ҳам иқтисодий имкониятлар ва шарт
-
шароитлар яратиш зарур эди.
Янги иқтисодий сиёсатнинг бутун даврида большевиклар бу каби иқтисодий
мақсадга эришишнинг мувофиқлик қонуниятлари билан ҳисоблашишлари керак
эдики, бунга риоя этилмади. “Социалистик қурилиш” учун совет давлатида доимо
моддий ресурслар етишмаган, бу ресурсларни топиш учун ҳукмрон тузум
қишлоқда
синфий сиёсат
юритиш ва бу орқали бадавлат қатламларни турли
усуллар билан чеклаш амалиётини кенг қўллаган. Бу хато сиёсат яқин келгусида
совет қишлоқ хўжалигининг ночор ҳолатга тушиб бориши ва деҳқон
хўжаликларининг янада қашшоқлашиб боришига олиб келди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Данилов
В.П. Советская налоговая политика в доколхозной деревне //
Октябрь и советское крестьянство. 1917–1927 гг. –
Москва, 1977.
2.
Яковцевский В.Н. Аграрные отношения в СССР в период строительства
социализма. –
Москва, 1964.
3.
История
СССР с древнейших времен до наших дней. Серия 2. Том 8. Борьба
советского народа за построение фундамента социализма в СССР. 1921–1932 гг. –
Москва, 1967.
4.
Марьяхин
Г.А. Очерки истории налогов c населения в СССР. –
Москва, 1964.
5.
Трифонов
И.Я. Очерки истории классовой борьбы в СССР в годы НЭПа. –
Москва, 1960.
6.
История советского государства и права: в 3 кн. Кн. 2. Советское государство
и право в период строительства социализма (1921–1935 гг.). –
Москва, 1968.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
65
7.
Рогалина
Н.Л. Налоговая политика советского государства в отношении
деревенской буржуазии до сплошной коллективизации (1926–1929 гг.) // Вестник
МГУ. Серия: История. 1971. –
№ 5.
8.
Трифонов
И.Я. Ликвидация эксплуататорских классов в СССР. –
Москва, 1975.
9.
М.Ғ.
Абдуллаев Ўзбекистонда советларнинг “қулоқ” қилиш сиёсати ва
унинг фожиали оқибатлари (1929
-
1945 йиллар). Тарих фанлари номзоди
диссертацияси. –
Тошкент, 2002.
10.
Тяжесть обложения в СССР. Социальный состав, доходы и налоговые
платежи населения Союза ССР в 1924/25, 1925/26 и 1926/27 гг. Доклад Комиссии
Совета Народных Комиссаров Союза ССР по изучению тяжести обложения
населения Союза. –
Москва, 1929.
11.
Буртина Е. Коллективизация без «перегибов». Налоговая политика в
деревне 1930–1935 гг. // Октябрь. 1990. № 2.
12.
Серпинский В.В. НЭП: практика налогообложения крестьянства //
Вестник МГУ. Серия: Экономика. 1993. № 5.
13.
Двенадцатый
съезд
Российской
коммунистической
партии
(большевиков). Стенографический отчет. 17–25 апр. 1923 г. –
Москва, 1923.
14.
Четырнадцатая конференция Российской коммунистической партии
(большевиков). Стенографический отчет. –
Москва
-
Ленинград, 1925.
15.
Залесский М.Я. Налоговая политика советского государства в деревне. М.,
1940. С. 82.
