Авторы

  • Кудрат Маткаримов
    И.о. доцента, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp127-135

Ключевые слова:

квалификационная комиссия квалификационный экзамен этапы квалификационного экзамена сроки квалификационного экзамена

Аннотация

Статья обсуждает вопросы, связанные с формированием и полномочиями квалификационных комиссий по регионам, а также пересматривает критерии исключения членов из этих комиссий. Особое внимание уделено требованиям к документам, которые должны быть представлены претендентами на получение статуса адвоката при сдаче квалификационного экзамена. Статья также рассматривает случаи и последствия, которые могут запретить претенденту сдавать квалификационный экзамен, а также временные рамки для пересмотра перечня вопросов экзамена. Все аспекты анализируются с учетом действующего законодательства и опыта передовых зарубежных стран.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some problems in the activity of qualification

commissions under the territorial administrations of the

Chamber of advocates of the Republic of Uzbekistan and

their optimal solutions

Kudrat MATKARIMOV

1

Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 August 2023

Accepted 25 August 2023

Available online

15 September 2023

The article discusses issues related to the formation and

powers of qualification commissions for the regions and also

revises the criteria for exclusion of members from these

commissions. Particular attention is paid to the requirements

for documents that must be submitted by applicants to obtain

the status of a lawyer when passing the qualification exam. The

article also considers the cases and consequences that may

prohibit an applicant from taking a qualifying exam, as well as

the time frame for revising the list of exam questions. All

aspects are analyzed taking into account the current legislation

and the experience of advanced foreign countries.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp127-135

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

stages of qualification

commission,

qualification exam,

qualification exam,

terms of qualification exam.

Ўзбекистон

Республикаси

Адвокатлар

Палатаси

ҳудудий

бошқармалари

ҳузуридаги

малака

комиссиялари фаолиятидаги айрим муаммолар ва

уларнинг

мақбул ечимлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

малака комиссияси,

малака имтиҳони,

малака имтиҳони

босқичлари,

малака имтиҳони

муддатлари.

Мазкур

мақолада

малака

комиссияларининг

ваколатларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар бўйича

малака комиссиялар таркиби ва комиссияни икки турга

ажратиш, малака комиссияси аъзоси комиссия таркибидан

чиқариш асосларини танқидий қайтадан кўриб чиқиш,

адвокат мақомига эга бўлишга талабгор томонидан малака

1

Acting Associate Professor, Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: matkarimovkudrat79@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

128

имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган ҳужжатларни

амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш, адвокат

мақомига эга бўлишга талабгор шахслардан малака

имтиҳонини қабул қилишда талабгорга тақиқланадиган

ҳолатлар ва унинг оқибатини расмийлаштириш, малака

имтиҳони

билетларига

киритиладиган

саволлар

рўйхатини қайта кўриб чиқиш, малака имтиҳонини

топшириш муддатлари илғор хорижий давлатлар

тажрибаси асосида муҳокама қилинган.

Некоторые проблемы в деятельности квалификационных
комиссий при территориальных управлениях палаты
адвокатов Республики Узбекистан и их оптимальные
решения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

этапы квалификационной

комиссии,
квалификационного
экзамена,
квалификационного

экзамена,

сроки квалификационного
экзамена.

Статья обсуждает вопросы, связанные с формированием

и полномочиями квалификационных комиссий по

регионам, а также пересматривает критерии исключения

членов из этих комиссий. Особое внимание уделено

требованиям к документам, которые должны быть
представлены претендентами на получение статуса

адвоката при сдаче квалификационного экзамена. Статья

также рассматривает случаи и последствия, которые могут

запретить претенденту сдавать квалификационный
экзамен, а также временные рамки для пересмотра перечня

вопросов экзамена. Все аспекты анализируются с учетом

действующего законодательства и опыта передовых

зарубежных стран.

КИРИШ

Бугунги кунда адвокатура институтига эътибор кун сайин ортиб бормоқда.

Буни 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси
референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси киритилган ўзгаришлардан ҳам кўриш
мумкин. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига адвокатура
учун алоҳида 24

-

боб ажратилган. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки,

Конституциянинг 141

-

моддасида жисмоний ва юридик шахсларга малакали

юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши белгиланган.
Малакали юридик ёрдам кўрсатиш сифати адвокатлик касбига кириб келаётган
талабгорларнинг билими ва амалий кўникмаларига бевосита боғлиқ ҳисобланди.

Мамлакатимизда

малака

комиссиялари

фаолияти

Ўзбекистон

Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 13

-

моддаси ҳамда

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69

-

мҳ

-

сон

буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси
ҳудудий

бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом

асосида тартибга солинмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

129

МАТЕРИАЛ ВА ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

Ишда мантиқий, қиёсий

-

ҳуқуқий, илмий манбаларни аниқ тадқиқ этиш,

қонун ҳужжатларини шарҳлаш, қонунни қўллаш амалиётини ўрганиш каби
усуллардан фойдаларилган.

НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУҲОКАМАСИ

Бугунги кунда малака комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда

малака имтиҳонини топшириш билан боғлиқ ҳал қилиниши лозим бўлган айрим
муаммолар мавжуд. Хусусан:

биринчидан,

малака комиссияларининг ваколатларидан келиб чиққан

ҳолда ҳудудлар бўйича малака комиссиялар таркиби ва комиссияни икки турга
ажратиш;

иккинчидан,

малака комиссияси аъзоси комиссия таркибидан чиқариш

асосларини танқидий қайтадан кўриб чиқиш;

учинчидан,

адвокат мақомига эга бўлишга талабгор томонидан малака

имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган ҳужжатларни амалдаги қонунчиликка
мувофиқлаштириш;

тўртинчидан,

адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахслардан малака

имтиҳонини қабул қилишда талабгорга тақиқланадиган ҳолатлар ва унинг
оқибатини расмийлаштириш;

бешинчидан

,

адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи

маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ҳамда фуқаролик ва иқтисодий суд
ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича лицензия олиш учун малака имтиҳони
билетларига киритиладиган саволлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш;

олтинчидан,

малака имтиҳонини топшириш муддатларига янгитдан кўриб

чиқиш.

Фикримизча, юқорида санаб ўтилган масалаларни хорижий давлатлар

тажрибаси асосида ўрганиш, ҳуқуқшунос олимларнинг фикрлари ўрганиш ҳамда
мавжуд амалиётни таҳлил қилиш зарурияти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари

ҳузуридаги

малака комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 6

-

бандида малака

комиссияларининг ваколатлари белгиланган бўлиб, унга кўра:

талабгорлар,

адвокатлар

ва

бошқа

манфаатдор

шахсларнинг

мурожаатларини кўриб чиқади;

зарур бўлганда, манфаатдор шахслар ва тегишли ташкилотлардан

қўшимча

ҳужжатларни сўраб олади;

талабгорлар томонидан малака имтиҳонлари топширилиши натижалари

бўйича қарорлар қабул қилади;

талабгорлар томонидан адвокат қасамёди қабул қилиниши натижалари

бўйича қарорлар қабул қилади;

адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида қарорлар қабул

қилади

;

адвокатга малака даражаси бериш ва уни бекор қилиш тўғрисида қарорлар

қабул

қилади;

адвокатнинг ноқонуний хатти

-

ҳаракатлари юзасидан мурожаатларни

кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий иш юритишни қўзғатиш ёки
интизомий иш юритишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарорлар қабул қилади;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

130

адвокатларга нисбатан интизомий иш юритишни кўриб чиқиш

натижалари бўйича қарорлар қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари

ҳузуридаги

малака комиссиялари фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатдики, адвокат

мақомига эга бўлиш истагидаги талабгорлардан малака имтиҳонларини қабул
қилиш, малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорлардан адвокат
қасамёдини қабул қилиш, адвокатларга малака даражаларини беришга оид
ваколатларни амалга ошириш учун алоҳида малака комиссияси тузилган бўлса,
малака комиссиясининг қолган ваколатларини амалга ошириш учун иккинчи
малака комиссияси тузилган.

Қайд

этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент

шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги биринчи тузилган малака комиссияси
таркиби 4 нафар адвокат, Тошкент давлат юридик университетининг адвокатура
ихтисослигида илмий иш қилган 2 нафар педагог ҳамда Тошкент шаҳар адлия
бошқармаси ходимидан иборат.

Иккинчи ташкил этилган малака комиссияси таркиби адвокатлар ва

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимидан иборат бўлиб, уларнинг
ваколатлари адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш, адвокатнинг
ноқонуний хатти

-

ҳаракатлари юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш, адвокатлар

томонидан қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатларнинг касб этикаси
қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдини бузилганлиги тўғрисидаги
интизомий иш юритишни кўриб чиқиш ҳисобланади.

Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар

ҳудудий

бошқармаси ҳузурида тузилган иккинчи малака комиссияси Ўзбекистон

Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака
комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 8

-

бандига номувофиқ.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қолган 13 та ҳудуддаги (12 та вилоят ва

Қорақалпоғистон

Республикаси) Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси

ҳудудий бошқармалари ҳузурида фақатгина 1 та малака комиссияси мавжуд бўлиб,
бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари
ҳузуридаги

малака комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 8

-

бандига мувофиқ

келади

[1].

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, малака комиссияси ўз ваколатларини

тўлақонли амалга ошириш учун Адвокатлар палатасининг Тошкент шаҳар
ҳудудий

бошқармасининг ижобий амалиётини Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги бошқа малака
комиссияларига жорий этиш зарур.

Иккинчи муаммоли ҳолатга тўхталадиган бўлсак, малака комиссияси аъзоси

комиссия таркибидан чиқариш асослари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари
тўғрисидаги низом 9

1

-

бандида назарда тутилган. Унга кўра, комиссия аъзоси

қуйидаги ҳолатларда комиссия таркибидан чиқарилади:

1)

ўз аризасига биноан;

2)

адвокат мақоми тўхтатилган ёки тугатилганда;

3)

комиссия аъзоси бўлган суд, адлия органлари ва бошқа ташкилотлар

ходимининг иш жойи ўзгарганда ёки ходим ишдан бўшатилганда;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

131

4)

комиссия аъзоси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар

палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги
низом талаблари қўпол равишда бузилганда;

5)

комиссия аъзоси соғлиғининг ҳолатига кўра вазифаларини бажариш

имкони бўлмаганда;

6)

комиссия аъзоси комиссия йиғилишларида сурункали 3 марта узрли

сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда.

Фикримизча, малака комиссияси аъзоси бўлган суд, адлия органлари ва

бошқа ташкилотлар ходимининг иш жойи ўзгарганда ёки ходим ишдан
бўшатилганда малака комиссияси таркибидан чиқарилиши айрим ҳолларда
мантиқан хато ҳисобланади. Масалан, юриспруденция йўналишида илмий иш
ҳимоя

қилган шахс малака комиссиясининг аъзоси ишлаб турган жойидан озод

қилинса унинг билими ва салоҳиятига таъсир қилмайди. Шу сабабли, илмий иш
ҳимоя

қилган шахс малака комиссиясининг аъзоси ишлаб турган жойидан озод

қилинса унинг малака комиссияси таркибидан чиқармаслик лозим.

Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор томонидан малака имтиҳонини

топшириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари
тўғрисидаги низом 18

-

банди келтириб ўтилган бўлиб, унга кўра адвокат мақомига

эга бўлишга талабгор ўзининг доимий яшаш жойидаги ҳудудий бошқармага
қуйидаги

ҳужжатларни тақдим этади:

1)

малака имтиҳонини топшириш тўғрисидаги ариза;

2)

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг нусхаси;

3)

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли

қайтарилади

);

4)

меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш

жойида тасдиқланган нусхаси;

5)

талабгор тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган шахсий варақа;

6)

талабгор стажировка ўтаган адвокатлик тузилмаси томонидан берилган

тавсифнома;

7)

3 х 4 см ҳажмдаги (сўнгги 12 ой ичида олинган) 2 дона рангли фотосурат;

8)

талабгорнинг судланганлиги ёки судланмаганлиги ҳамда муомалага

лаёқатлилиги тўғрисида маълумот.

Бизнингча, юқоридаги ҳужжатлар алоҳида

-

алоҳида ўрганиш ва туҳлил

қилиш

зарурияти мавжуд.

Амалиётда талабгорлар томонидан

“малака имтиҳонини топшириш

тўғрисидаги ариза”

турлича ёзилмоқда. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари
тўғрисидаги низомга ариза намунасини илова қилиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги

“Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини

кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–

263-

сон қарорида 2023 йил

1 январдан бошлаб малака имтиҳонини топшириш учун тегишли ҳужжатларнинг
қоғоз

шаклини талабгордан олиш тартиби бекор қилинади ва уларни электрон

тарзда юбориш амалиёти йўлга қўйилади деб баён қилинган.Аммо шу кунга қадар
ушбу қоида амалга жорий этилмади

[2].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

132

Иккинчидан, талабгор томонидан “Ўзбекистон Республикаси фуқароси

паспортининг нусхаси” тақдим этилиши белгиланган, аммо амалиётда

идентификацияловчи картасини ҳам тақдим этишмоқда. Шу боис, “Ўзбекистон

Республикаси фуқароси паспортининг нусхаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси

фуқароси паспортининг нусхаси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

идентификацияловчи ID

-

карта нусхаси” сўзлари билан алмаштирилиши зарур

ҳисобланади. Бу борада тадқиқотчи А.

Матмуротов ҳам шунга ўхшаш фикр

билдирган [3].

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

31 октябрдаги ПҚ–

4502-

сон қарори

қабул

қилинган. Мазкур қарорга мувофиқ,

2020 йил 1 январдан рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги

маълумотлар асосида “ЯММТ” ИДАКда автоматик тарзда шакллантириладиган

ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи

электрон меҳнат дафтари амалга киритилган

[4].

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

5 декабрдаги 971

-

сон қарори билан тасдиқланган “Ягона миллий меҳнат тизими”

идоралараро дастурий

-

аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан

ўтказиш электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби

тўғрисидаги низом да ходимнинг электрон меҳнат дафтарчаси тушунчасига

таъриф берилган ҳамда унда кўрсатиладиган маълумотлар тўғрисида тўлиқ баён

қилинган

[

5]. Шу муносабат билан, “«меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли

қайтарилади) ёки унинг иш жойида тасдиқланган нусхаси” сўзлари “меҳнат

дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)

ёхуд улардан бирининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёки юридик

мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси” сўзлари

билан алмаштирилиши мантиқан тўғри ва мақсадга мувофиқ бўлади.

Бундан ташқари, адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс тақдим

этадиган ҳужжати тури бу “талабгор тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган

шахсий варақа” ҳисобланади. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ушбу ҳужжат

намунаси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари

ҳузуридаги

малака комиссиялари тўғрисидаги низомда мавжуд эмас. Фикримизча,

“талабгор тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган шахсий варақа”

намунасини низомга илова тариқасида киритиш зарур.

Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс томонидан “муомалага

лаёқатлилиги тўғрисида маълумот”ни тақдим этиши ҳисобланади. Ўрганишлар

шуни кўрсатмоқдки, талабгор ҳудудий бошқармага муомалага лаёқатлилиги

тўғрисида маълумотни тақдим этиши белгиланган. Амалиётда муомалага

лаёқатлилиги тўғрисида маълумот ўрнига талабгорлар томонидан психиатрия ёки

наркология муассасаларида ҳисобда турмаслиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим

этиш каби амалиёт шаклланган. Аслида, психиатрия ёки наркология

муассасаларида ҳисобда турмаслиги шахснинг муамолага лаёқатлилигини

англатмайди. Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқарони муомала лаёқати чекланган

ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ҳал

қилув

қарори асосида амалга оширилишини ва бугунги кунда муомалага

лаёқатлилиги тўғрисида маълумот берувчи ягона орган ва механизм мавжуд

эмаслигини инобатга олиб, бу тоифадаги маълумотларни олиш давлат хизматлари

марказлари томонидан амалга оширилиши керак деб ҳисоблаймиз.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

133

Муҳокама қилинадиган масалалардан бири бу малака имтиҳони

билетларига киритиладиган саволлар рўйхатини қайта кўриб чиқишдир.

Фуқароларнинг адвокатурага бўлган ишончини янада ошириш, малакали юридик

ёрдам олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш, адвокатлик

касбининг обрўси ва нуфузини ошириш, жамиятда адвокатлар имиджини ошириш

адвокатура институтига кириб келаётган талабгорларнинг назарий билим ва

амалий кўникмаларига бевосита боғлиқдир.

Амалдаги қонунчиликка кўра, малака имтиҳони барча талабгорлар учун

битта хонада, оғзаки ва ёзма шаклларда малака имтиҳонини ўтказиш учун

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси тасдиқлаган рўйхатдаги

саволлардан тузилган имтиҳон билетлари асосида ўтказилади.

Адвокатлар палатасининг 2019 йил 23 январдаги “Адвокатура бўйича

малака имтиҳони билетларига киритиладиган саволлар рўйхатини тасдиқлаш

ҳақида”ги 2

-

ум

-

сон буйруғи қабул қилинган бўлиб, унда

маъмурий ва жиноий суд

ишларини юритиш

ҳамда

фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш

ихтисосликлари бўйича малака имтиҳони билетига киритиладиган саволлар

рўйхати тасдиқланган ҳамда Адвокатлар палатасининг расмий paruz.uz веб

сайтига жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69–мҳ

-

сон

буйруғи билан тасдиқланган Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари

ҳузуридаги

малака комиссиялари тўғрисидаги низомни ўрганиш ва таҳлил қилиш

шуни кўрсатмоқдаки, имтиҳон билетига киритиладиган саволлар ва казуслар очиқ

эълон қилиниши шартлиги тўғрисида қоида белгиланмаган бўлсада, ушбу

саволлар Адвокаталар палатасининг расмий сайтида эълон қилинган.

Эътиборли жиҳати шундаки, Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланган

саволлар рўйхатига 2019 йилдан буён бирор маротаба ўзгартиришлар

киритилмаган. Бунда қабул қилинаётган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда

уларга киртилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар инобатга олинмаяпти.

Фикримизча, малака имтиҳони билетига киритиладиган саволлар эълон

қилиниши

тўғри, аммо казуслар очиқланмаслиги зарур. Акс ҳолда малака

имтиҳонида талабгорларнинг адвокатлик касбига оид билимлари ҳамда

кўникмаларини текшириш эмас, балки фақатгина мавжуд саволлар ва казусларга

тайёргарлик кўрган шахсларни малака имтиҳонидан ўтишини таъминлаган бўламиз.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, имтиҳон билетига киритилиши учун

тасдиқланган саволлар ва казусларни ҳам мазмун жиҳатдан, ҳам амалдаги

қонунчиликка

мувофиқлаштириш нуқтайи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур.

Маълумот учун хорижий мамлакатларда малака имтиҳонини топшириш

Ўзбекистон Республикасидаги малака имтиҳонидан сезиларли даражада мураккаб

ҳисобланади. Хусусан, аксарият хорижий давлатларда малака имтиҳони икки

босқичдан иборат бўлиб, дастлаб тест топширилади. Тестдан муваффақиятли

ўтган талабгор кейинги оғзаки суҳбат босқичида иштирок этишига рухсат

берилади. Мазкур ижобий тажрибани АҚШ, Буюк Британия, Полша, Россия,

Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Грузия давлатларининг адвокатурага оид

қонунларида

кузатиш мумкин.

Фикримизча, малака имтиҳони учун тасдиқланадиган саволлар бўйича

Қозоғистон

Республикасининг ижобий тажрибасини ўрганиш ва миллий

қонунчиликка малака имтиҳони саволлари билан боғлиқ қуйидаги ўзгартириш ва

қўшимчаларни

киритиш керак:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

134

биринчидан,

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 141

-

моддасида

белгиланган жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш
учун талабгорнинг юриспруденсияга оид билимлари ва унинг адвокатлик
фаолиятини амалга оширишга психологик тайёрлигини аниқлаш бўйича комплекс
компютер тестини топшириш тартибини жорий этиш;

иккинчидан,

малака имтиҳони учун тузилган саволлар ва муаммоли ҳолатлар

талаб таражасида эмас. Шу боис, малака имтиҳони учун тузилган тест, саволлар ва
муаммоли ҳолат (казус)лар ҳамда уларнинг жавоблари махсус экспертлар билан
тузилган шартнома асосида тайёрлаш механизмини жорий этиш.

Малака имтиҳонини топшириш муддатларига тўхталадиган бўлсак,

амалдаги тартибга кўра, малака имтиҳони масъул котиби томонидан талабгордан
зарур ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан эътиборан бир ой ичида
ўтказилиши белгиланган.

Бу борада хорижий тажрибага эътибор қаратадиган бўлсак, Россия

Федерацияси

[6]

да текшириш тугагандан сўнг малака комиссияси талабгорни

малака имтиҳонига қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши,
Арманистон

[7]

да малака имтиҳони йилига камида бир маротаба ўтказилиши,

Украина

[8]

да малака имтиҳонлар камида уч ойда бир маротаба ўтказилиши,

Беларус

[9]

да малака имтиҳон топширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул

қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ўтказилиши, Қозоғистон

[10]

да

аттестация ҳар ярим йилда бир маротаба ўтказилиши, Тожикистон

[11]

да қарор

қабул қилинганидан кейин икки ой ичида талабгордан малака имтиҳонини қабул
қилиниши, Грузия

[12]

да имтиҳонлар бир йилда икки маротаба ўтказилиши қонун

даражасида белгиланган.

Назаримизда, малака имтиҳонининг муддатини заруриятга қараб, ҳар икки

ойда камида бир маротаба ўтказилиши тўғрисида нормани қонун даражасида
белгилаш керак, бу бир тарафдан талабгорларнинг ҳужжат топширишларини
осонлаштирса, иккинчи тарафдан талабгорларнинг ҳужжатларини тўлиқ ва ҳар
томонлама текшириш ҳамда малака комиссияси фаолияти тартибли ва самарадор
ишлашини таъминлайди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12

-

сон,

134-

модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й.,

10/18/1921-1/0519-

сон, 25.09.2018 й., 10/18/1921

-2/1956-

сон, 09.01.2019 й.,

10/19/1921-3/2447-

сон;

2.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2022 й., 07/22/263/0456

-

сон

3.

А.Р.Матмуротов. Ўзбекистон Республикасида адвокат мақомига эга бўлиш

тартибини такомиллаштириш масалалари. Монография. –

Тошкент: ТДЮУ,

2022 йил. –

150 бет.

4.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й.,

07/19/4502/3977-

сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й.,

06/21/6268/0700-

сон, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326

-

сон

5.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й.,

09/19/971/4114-

сон; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662

-

сон; Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266

-

сон; 14.03.2023 й., 09/23/106/0145

-

сон


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2023) / ISSN 2181-1415

135

6. https://docs.cntd.ru/document/901819236
7. https://www.legislationline.org/download/id/7436/file/Armenia_law_advocac

y_2004_ru.pdf

8. https://kodeksy.com.ua/ka/ob_advokature_i_advokatskoj_deyatel_nosti/downl

oad.htm

9. https://kodeksy-by.com/zakon_rb_ob_advokature.htm
10. https://adilet.zan.kz/rus/docs/Z1800000176
11.

http://ncz.tj/content/закон

-

республики

-

таджикистан

-

об

-

адвокатуре

-

и

-

адвокатской

-

деятельности

12. https://matsne.gov.ge/en/document/download/15472/15/en/pdf

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 134-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/1921-1/0519-сон, 25.09.2018 й., 10/18/1921-2/1956-сон, 09.01.2019 й., 10/19/1921-3/2447-сон;

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2022 й., 07/22/263/0456-сон

А.Р.Матмуротов. Ўзбекистон Республикасида адвокат мақомига эга бўлиш тартибини такомиллаштириш масалалари. Монография. – Тошкент: ТДЮУ, 2022 йил. – 150 бет.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 07/19/4502/3977-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/971/4114-сон; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон