Авторы

  • Уктамжон Убайдуллаев
    Доцент, кандидат исторических наук, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp128-143

Ключевые слова:

национальный деятель репрессии джадид советская власть социалистический режим музей

Аннотация

В данной статье проводится аналитическое исследование на основе материалов первоисточников и публикаций периодических изданий, посвященное событиям в Узбекистане в 1920-1930-е годы. Автор фокусируется на действиях Коммунистической партии и советского правительства, которые, с одной стороны, вели политические игры и использовали репрессивные меры против представителей национального освободительного движения, джадидов, национальных деятелей и государственных служащих. С другой стороны, отмечается, что впоследствии многие из тех, кто был причастен к репрессиям, также подверглись преследованиям в рамках политических чисток того времени.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Repression of national figures in Uzbekistan

Uktamjon UBAYDULLAEV

1

Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2023
Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 October 2023

Available online

15 December 2023

The article analyzes the Communist Party and the Soviet

government launched large-scale political conspiracies in the

20-30s of the twentieth century in Uzbekistan, on the one hand,

they used extermination against fighters for national
independence, veterans, national figures and employees, and

after some time they were repressed and revealed with the help

of primary sources and information from periodicals.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp128-143

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

national figure,

repression,

Jadid,

Soviet power,

socialist regime,

museum.

Ўзбекистонда миллий арбобларнинг қатағон қилиниши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

миллий арбоб,

қатағон

,

жадид,

совет ҳукумати,

социалистик тузум,

музей.

Мақолада Ўзбекистонда XX асрнинг 20–

30-

йилларида

компартия ва совет ҳукумати катта сиёсий фитналарни
ишга солиб, бир томондан миллий истиқлолчиларга,

жадидларга, миллий арбоб ва ходимларга қарши
қирғинбарот қўллагани ва бироз вақт ўтиб уларнинг

қатағон қилинганлиги бирламчи манбалар материаллари
ва даврий матбуот нашрлари маълумотлари ёрдамида

таҳлил қилинган.

Репрессии национальных деятелей в Узбекистане

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

национальный деятель,

репрессии,

джадид,

В

данной

статье

проводится

аналитическое

исследование на основе материалов первоисточников и
публикаций

периодических

изданий,

посвященное

событиям в Узбекистане в 1920–

1930-

е годы. Автор

1

Docent, Candidate of Historical Sciences, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

129

советская власть,
социалистический режим,

музей.

фокусируется на действиях Коммунистической партии и

советского правительства, которые, с одной стороны, вели
политические игры и использовали репрессивные меры

против представителей национального освободительного

движения,

джадидов,

национальных

деятелей

и

государственных служащих. С другой стороны, отмечается,
что впоследствии многие из тех, кто был причастен к

репрессиям, также подверглись преследованиям в рамках

политических чисток того времени.

Ўзбекистонда XX асрнинг 20–

30-

йилларида компартия ва совет ҳукумати

катта сиёсий фитналарни ишга солиб, бир томондан миллий истиқлолчиларга,
жадидларга, миллий арбоб ва ходимларга қарши қирғинбарот қўллади, иккинчи
томондан, советлар томонига ўтганларга умумий авф эълон қилиб, бир оз вақт
ўтгач уларни бирма

-

бир қатағон қилди. Тарихимизнинг ана шу аянчли

саҳифаларини ёритиш, қатағон тиғига учраган ватандошларимизни номма

-

ном

аниқлаш, уларнинг фаолиятини ўрганиш тарихшунослигимизнинг муҳим
вазифаларидан бири бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёев 2021 йил 31 август

куни “Қатағон қурбонлари хотираси” музейидаги шароитлар, тарихий ҳужжатлар
билан танишиш асносида, “Мустабид тузумга миллат кўзини очадиган, унга
ўзлигини танитадиган зиёли инсонлар керак эмас эди. Уларнинг айби

буюк

бўлгани”

[1],

дея таъкидлади.

Ўзбекистондаги ХХ аср 20

-

йилларидаги ижтимоий

-

сиёсий ҳаётнинг ажралиб

турадиган хусусиятларидан бири ўлка туб аҳолисининг ўзини миллий
англашининг барқарор ўсиб боришидан иборат бўлди. Совет давлатчилик
тизимининг ошкора зўравонлик йўналиши, кенг халқ оммаси учун ёт бўлган
социалистик тузумнинг зўрлаб тиқиштирилиши, иқтисодиётдаги ҳалокатли
ўпирилишлар, халқнинг миллий қадр

-

қимматининг камситилиши ўлкада

ижтимоий

-

сиёсий қарама

-

қаршиликнинг чуқурлашувига олиб келди.

Янги иқтисодий сиёсатга ўтиш ва миллий масалани ҳал этишга тактик

ёндашувларнинг янгиланиши муносабати билан марказий ҳокимият Ўзбекистон

республикаси жамиятининг асосий табақаларини ўз томонига оғдириб олишга,

совет социалистик қурилишининг мустамлакачилик хусусиятини яширишга умид

боғлаган эди. Марказий ҳокимият томонидан давлат аппарати ва ҳокимият

идораларини “туб аҳолидан ташкил қилиш”, диний сиёсатни юмшатиш ва миллий

урф

-

одатлар ва анъаналарга ижобий муносабатда бўлишга қаратилган “сиёсий

ёнбосишлар”

тизими, тартибга солинган бозор механизмини қисман тиклаш қатор

муаммоларни ҳал этишга ёрдам берди. Шу билан бирга совет тузумининг

тоталитар–империявий табиати, босқинчилик характери туфайли миллий ва

диний камситиш ҳолларини, туб ерли аҳолининг сиёсий хоҳиш

иродасини

чеклашларни етарли даражада бартараф этишга эришилмади. Масалан, маҳаллий

аҳоли “меҳнатчи” қисми вакилларининг партия

-

совет тузилмалари ва ҳокимият

органларида кўпайтирилганига, миллий тилларни қўллаш соҳаларининг

кенгайтирилишига қарамай Марказ амалда ўлкани буюк давлатчилик йўли билан

бошқаришни давом эттираверди. Амалда мусулмон руҳонийларини таъқиб қилиш

тўхтамади. Бадавлат табақаларга, ўлка халқларининг қадимий маданиятига


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

130

тажовуз қилиш давом этди. Марказ томонидан ўлка халқ хўжалигини

бошқаришнинг марказлаштирилиши жадал суръатларда кучайиб борди. Бундан

нафақат халқ оммаси балки, ҳукумат тизимидаги миллий раҳбар ходимлар ҳам

норози эдилар. Норозилик шаклларидан бири давлат

ва жамоат тизимида озми

-

кўпми ўрин эгаллаб турган миллий арбобларнинг мустабид тузумга қарши

ҳокимият тизимидаги мухолифат кураши юзага келганида яққол намоён бўлди.

1925 йил ноябрида республикадаги тоқат қилиб бўлмас ижтимоий

-

сиёсий

вазиятни бартараф этишни бир гуруҳ миллий раҳбар ходимлар ошкора баён

қилгандилар. Тарихий адабиётларда анчадан буён “18лар гуруҳи” деган атама

учрайди. Бу гуруҳ фаолияти, мақсади ҳақидаги бор ҳақиқатлар ҳали тўла

ўрганилмаган. 1925 йил 19–22 ноябрь кунлари Самарқандда Ўзбекистон КП(б)

МКнинг V пленуми бўлиб ўтади. Пленум аслида 22 ноябрда бошланиши керак

бўлган Ўз КП(б)нинг 2

-

қурултойи

кун тартиби масаласини кўриб чиқиши керак эди.

Бироқ, пленумда 18 нафар совет идораларида ишлаётган миллий ходимлар

қуйидаги ариза билан мурожаат қилишган:

“Ўз КП(б) МК Пленумига

АРИЗА

Дўстона ва самарали ишлаш учун тоқат қилиб бўлмайдиган шароитнинг

юзага келганлиги муносабати билан бизни Ўзбекистондаги ишдан бўшатишни ва

РКП(б) МК ихтиёрига жўнатишингизни сўраймиз. Тўлиқроқ асосни, агарда лозим

бўлса, ёзиб беришимиз мумкин...”

[2].

Аризага қуйидаги тартибда имзо қўйилган:

1.

Хожибоев –

ЎзКП(б) МК аъзоси.

2.

Қориев

Н

-

Ўз ССР МИК президиуми аъзоси.

3.

Мақсумов

-

ЎзКП(б) МК аъзоси.

4.

Раҳимбобоев Раҳимжон –

ЎзССР ички ишлар Халқ комиссарининг

ўринбосари.

5.

Хидиралиев

-

ЎзКП(б) МК аъзоси, ер

-

сув ишлари Халқ Комиссари.

6.

Ўрунхўжаев Мирзахўжа

-

ЎзКП(б) МК аъзолигига номзод.

7.

Саиджонов

-

ЎзКП(б) МК аъзоси.

8.

Бозорбоев Исмоил

-

ЎзКП(б) МК аъзоси.

9.

Раҳмат Рафиқов

-

ЎзКП(б) МК аъзоси.

10.

Хасанов –

ЎзКП(б) МК аъзоси.

11.

Каримжонов Умаржон –

ЎзКП(б) МК аъзоси.

12.

Эшонов –

Конибодом район партия комитети котиби.

13.

Мукомилов

-

ЎзКП(б) МК аъзолигига номзод.

14.

Обид Мақсумов

-

ЎзКП(б) МК аъзоси.

15.

Музаффаров Рахматулло –

ЎзКП(б) МК аъзоси.

16.

Зокиров –

Ўз КП(б) вилоят қўмитаси аъзоси.

17.

Насим Широнов –

ЎзКП(б) МК аъзоси.

18.

Ашуров

-

Марғилон партия комитети котиби, ЎзКП(б) МК аъзоси.

Аризага жами 18 киши имзо чеккан. Шулардан 12 нафари ЎзКП(б) МК аъзоси

ва икки киши марказий комитет аъзолигига номзод эди. Уларни ушбу аризани

ёзишига нима мажбур қилди? деган саволларга жавоб топиш имконини архив

ҳужжатлари бера олади.

Ўз КП(б) МК ноябрь пленуми (1925 йил) номига шундай ариза

ёзилганлигининг ҳақиқий сабабларини тушуниб етиш учун Ўрта Осиёда миллий

-

давлат чегараланиши ўтказилганидан кейин республика партия ташкилотида вужудга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

131

келган ички партиявий вазиятни билиш зарур. Ўша йилларда ўртоқлик, демократик

муносабатлар ўрнига буйруқ бериш, “раҳбарлик қилиш” усули сингдирила бошлади.

Раҳбарлик лавозимига сайлаш эса “юқори кўтариш”га айланиб, кўпинча гуруҳлар

манфаатини кўзлаб қилинарди. Ўзбекистон Компартияси 1

-

қурултойи

“Ўзбекистонда

партиянинг навбатдаги вазифалари тўғрисида”ги резолюциясида “партиядаги

гуруҳбозликка ҳанузгача хотима берилмаганини” эътироф этди ва гуруҳларга қарши

курашнинг ҳаммага маълум мудҳиш усулини қўллашни таклиф қилди: “Нима қилиб

бўлса ҳам бирликка эришиш... бундан группа курашини давом эттираётган группалар

билан алоқа қилаётган ёки ўзига маълум бўлган мавжуд группабозликни партиядан

яшириб келаётган ўртоқларни, то Марказий Комитет аъзоларигача (агар уларнинг

ҳаракатлари ёмон ниятда қилинган бўлса), партиядан чиқаришдан ҳам қайтмаслик

керак. Партия органларидан ташқари ёки уларга қарама

-

қарши

ўлароқ ўз гуруҳбозлик

тактикасини белгилаш учун чақириладиган ҳамда партия комитетларидан ташқарида

алоҳида директивалар ишлаб чиқадиган ҳар қандай кенгашларга, шунингдек партия

комитетларини четлаб ўтиб, шу хил “директиваларни” айрим партия аъзоларига

юборишларга антипартиявий ва партияни издан чиқарадиган ҳаракатлар деб

қаралмоғи ва бундай кишилар партия сафидан чиқарилмоғи лозим. Ўзбекистоннинг

“алоҳида шароити” партия аъзосининг антипартиявий гуруҳбозликларда иштирок

этишини оқлай олмайди” [3].

ВКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси котиби И.А.

Зеленский Ўзбекистондаги

гуруҳбозлик ҳақида И.В.

Сталин ва В.М.

Молотовга бир неча марта ёзган эди. Партия

қурултойидан кейин 1925 йилда Марказий комитетни тузиш чоғида ҳам “сўллар”
ва “ўнглар”, “ўта сўллар” ўртасида кураш кетаётганлигини таъкидлаган эди. Мазкур
гуруҳларга, оддий коммунистлардан ташқари, турли даражадаги партия ва совет
органлари раҳбарлари, жумладан А.

Икромов, Ф.

Хўжаев, Р.

Исломов, А.

Раҳимбоев,

И.

Хидиралиев ва бошқалар кирган эдилар. Уларнинг ҳар бири жумҳуриятни сиёсий

ва иқтисодий ривожлантириш, у ёки бу кишиларни юқори лавозимга кўтариш
масаласида ўз фикрига эга эди, аммо бу қисман бўлса ҳам, партиянинг бош йўлидан
фарқ қилар, устига

-

устак бу чиқиш муқаррар равишда ташкилий хулосалар

чиқаришга олиб келарди.

Москвани ўзида ҳам гуруҳбозлик авж олганди. Чунки, мустабид совет

тузумининг олиб бораётган сиёсатини кўплаб сиёсий арбоблар ўзларига сингдира

олмаган эди. Ўзбекистонда гуруҳбозликни келиб чиқиши учун ҳам муайян

шароитлар мавжуд бўлганлиги табиий бир ҳол эди. Чунки Ўзбекистон советлар

салтанатининг бир қисми, бир бўлаги, Ўзкомпартия эса ВКП(б)нинг “жанговар

отрядларидан” бири эди. Марказдан юборилган европалик раҳбарлар,

Зеленскийнинг айтишича, кўп ҳолларда моҳир партия ходимлари бўлмай, маҳаллий

шароитларда ўзларини тўғри тута билмасдилар

[4].

Маҳаллий партия бўлимларининг аксарияти, айниқса қишлоқ жойларидагиси

эгасиз бўлиб, уларда бутун ишни марказдан келган вакиллар олиб борар, оқибатда

ўз

-

ўзини танқид, партия ички демократияси тамойиллари бузилар эди. Бу ҳолат ўша

йилларда ўртоқлик, демократик муносабатлар ўрнига буйруқ бериш, “раҳбарлик

қилиш” услубини мажбуран сингдирилишига олиб келганди. Сайлаб қўйиладиган

партия органлари билан оддий коммунистлар ўртасидаги узилиш тобора кучайиб

борди. Хуллас, партиянинг ички вазияти, коммунистларнинг ғоявий

-

сиёсий савияси,

билим даражасининг пастлиги ҳокимият учун, ўз таъсирини халққа ўтказиш учун

гуруҳлар ўртасидаги курашга қулай замин яратганди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

132

1925 йилнинг ноябрида Ўзбекистон

II

партия қурултойи делегатлари

Самарқандга йиғилишади. 19 ноябрда республика КП(б) МК пленуми чақирилди.

У қурултой кун тартибини тасдиқлаши керак эди. Кутилмаганда пленум бир кун
эмас тўрт кун давом этди. Бунга 18лар гуруҳи аризаси сабаб бўлди. ЎзКП(б)

I

қурултойи партиянинг бирлиги тўғрисида қарорлар қабул қилганидан кейин ҳам

“аҳиллик билан самарали ишлаш учун ноқулай шароит вужудга келганлиги
туфайли” жумҳуриятда ишлашдан озод этиш ва РКП(б) МК ихтиёрига юбориш
ҳақида

илтимос қилишга сабаблар бор эди. Компартия олиб бораётган сиёсат

мустамлакачилик сиёсатидан ўзга нарса эмаслигини миллий арбобларимиз яхши
билган ва унга қарши мухолифат куч сифатида қарши чиққан. “18лар гуруҳи” ни
қўллаб қувватлаб МК га 21 ноябрь куни саккиз киши имзолаган яна бир ариза
тушган. Аризани айнан келтирамиз:

“ЎзКП(б) МК котибиятига Зарафшон вилояти делегатлари ва айрим

ходимларидан

АРИЗА

Ушбу билан маълум қиламизки, Зарафшон вилоятида ишлар нотўғри олиб

борилмоқда ва иш шароити бизлар учун жуда оғир. Шу сабабли бир неча ходим
истеъфога чиқарилиши тўғрисида илтимос қилиб, пленумга ариза бермоқда. Уларнинг
аризасига асосланиб уларни қўллаб қувватлаймиз ва ушбу ариза билан бизларни ҳам
ишдан озод қилишингизни, ўрнимизга бошқа ходимлар тайинлашингизни сўраймиз”
[5]. Аризани Зарафшон вилояти делегатларидан Абдураҳмонов, Қодиров, Мирхўжаев,
Саидхонов, Мусахўжаев, Кулимжоновлар имзолаган.

Иккинчи ариза Ўратепа вилояти ижроия комитети раиси Қурбонов ва

Ўзбекистон комсомоли ташкилий ишлар бўлими бошлиғи ва ЎзМИК аъзоси
Исамуҳаммедовлардан тушган

“Ўз КП(б) МК

Y

пленумига бир гуруҳ масъул ходимлардан

АРИЗА

Юзага келган нонормал ҳолат ва Ўзбекистондаги ноаҳил ишлар муносабати

билан биз ҳам ЎзКП(б) МК аъзолари ва марказий идоралар масъул ходимларидан
бир гуруҳининг аризаларини қўллаб қувватлаймиз, шу сабабли бизни ҳам ўз
лавозимларимиздан озод қилишингизни ва ВКП(б) МК ихтиёрига юборишингизни
сўраймиз”

[6].

Бу ҳолат Ўзбекистонда юзага келган вазият нечоғлик жиддий

эканидан ва миллий арбобларнинг ишлаши учун етарли шароитлар йўқлигидан
далолат берарди.

Аризага имзо чеккан 18 нафар коммунистлар билан И.А.

Зеленский мажлис

ўтказади. Шундан кейин 8 киши “янглишганини” тан олиб, ўз имзосини қайтиб олди.
Улар И.

Хидиралиев, А.

Зокиров, М.

Ўрунхўжаев, А.

Мукомилов, У.

Ашуров, Н.

Ширинов,

А.

Хожибоев, Ҳ.

Эшоновлар эди [7]. Қолган ўн киши яъни Б.

Мақсумов, Н.

Қориев

,

Р.

Музаффаров, М.

Саиджонов, И.

Бозорбоев, Р.

Рафиқов, О.

Мақсумов, У.

Каримжонов,

З.

Ҳасанов

ва Р.

Раҳимбобоевлар ариза РКП(б) Ўрта Осиё бюросида кўриб чиқилишини

талаб қилдилар [8]

*

. 22 ноябрь куни Ўрта Осиё бюросининг шошилинч мажлиси

чақирилиб, шу масала юзасидан комиссия тузилди, унга РКП(б) МК Президиуми
аъзолари М.В.

Косеров, Д.

Манжара ва Ўрта Осиё бюроси ташкилий

-

тақсимот бўлими

мудири А.

Здобнев киритилади. Комиссия таркибида бирорта ҳам маҳаллий миллат

вакили йўқ эди. Ариза берганлар билан етти кун давомида бу ишни бош сабаби нима
эканлигини аниқлаш мақсадида сўров

ишлари олиб борилди.

*

Ўша жойда, 36,39, 42, 46,49, 47, 60, 67

-

варақлар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

133

Аризага имзо чекканларнинг берган жавобларида партия ичида вужудга

келган муносабатларнинг маълум манзараси ифодаланган. Улар ариза
беришларига партия ичида гуруҳбозликнинг давом этаётганлиги, натижада эса
самарали ишлаш учун мақбул шароитнинг йўқлиги, раҳбарларнинг ходимларга
ишонмаслиги асосий сабаб бўлганлигини кўрсатиб ўтганлар.

Раҳмат Рафиқов

[

9] “Республика партия ташкилотидаги гуруҳлар ўртасидаги

кураш мени ариза ёзишга мажбур этди. Мен амалдор бўлиб ишлашни хоҳламайман,
ҳалол партиявий киши сифатида ишлашни хоҳлайман. Иванов билан Икромовнинг
группавий кураш масаласида мени қабул қилиш ва аризамни эшитишга вақтлари
бўлмади, улар дўстона маслаҳатлар ҳам бермадилар. Файзулла Хўжаев билан

12 йилдан бери ишлайман. Уни олдига кириб, ишлаш жонга тегди, чиновникка
ўхшаб ишламоқдамиз, партия аъзоси сифатида ишлашни хоҳлаймиз дедим. Бизни
олдимизда иккита йўл турибди. Биринчиси гуруҳ бўлиб курашиш, иккинчиси ариза
бериб МК

ихтиёрига кетиш эди. Файзулла ариза бериш маъқул деди. Мен бу аризага

МК ташвиқот бўлими ҳовлисида имзо чекдим”

[

10], деб жавоб беради.

Мақсумов

[

11] саволларга жавоб берар экан, бундай деган: “Баъзи бировлар

қандайдир гуруҳ тузишни, жамики сиёсий ва иқтисодий дастурлардан бутунлай
норози бўлган кишилар платформасини ташкил қилишни истайдилар. Бундай
бўлмайди. Пленум гап нимадалигини сўраб суриштирмай, 18 киши МК йўлидан
норози, деб қарор қилди”.

Раҳматилло Музаффаров

[

12] ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни айтган:

“Мен деярли ҳар куни Файзулла қабулида бўлардим. Саиджонов, Рафиқовлар билан
партия ичидаги танг аҳволни тугатиш учун ва нормал ҳолатни юзага келтириш
учун гуруҳ тузишимиз ёки буни иложи бўлмаса ишлашнинг ҳожати йўқлигини
муҳокама қилардик. Файзулла бизга гуруҳ тузиш мумкин эмас, агар аҳвол шу
даражада оғир бўлса ариза бериб Марказий комитет ихтиёрига боришимизни
маслаҳат берди. Биз ариза билан мурожаат қилишни лозим топдик”

[13].

Умаржон Каримжонов

[

14] эса ўз аризасида: “Мен бу гуруҳбозларнинг

тугатилганлигини кўрмаяпман, аксинча кучайиб бормоқда. Агарда улар олдин

25 фоиз бўлган бўлса, ҳозирда 90 фоизга етди. МК раҳбарлигининг мустаҳкамлиги
ва яхшилигини тан олган ҳолда айтиш керакки, барибир МК ҳеч қандай чора
кўрмайди, мен шахсан улар билан ҳеч қандай дўстона ишлаш ва гуруҳбозларни
тугатиш мумкин эмас деб ҳисоблайман”

-

деган бўлса, Зокир Хасанов

[15]

эса

“МК яхши ва керагича раҳбарлик қила олади. Бироқ масъул ходимлар орасида
дўстона муносабатлар йўқ. Мен ҳам Марказий Комитетга ўз муаммоларим бўйича
мурожаат қила олмайман. Чунки 17 маротаба анкета тўлғазиб бирор марта
масалани ҳал этадиган ишни бажармадим. Бизларга эътибор йўқ. Шунинг учун
аризага имзо чекишга мажбур бўлдим. Хоҳишим РКП(б) МК ихтиёрига кетиш эди.
Ҳозир эса фабрикада оддий ишчи бўлиб ишлашни афзал кўраман”

[

16], дея

таъкидлаб ўтади.

Нуритдин Қориев “Марказий комитет раҳбарияти бизга ишонмайди, шу мени

ариза беришга мажбур қилди”, деб жавоб қилган

[

17]. Обид Мақсумов эса “Сиз бирор

лавозим эгаси эмассиз

-

ку? Нега имзо чекдингиз? деган саволга

-

Шахсан партия

ишига қарши эмасман, бироқ алоҳида нуқсонлар ҳам бор. Асосий айби
гуруҳбозликни тугата олмаганлиги, унга қарши бирор чора кўрилмаган, масалан
Тошкент партия ташкилотида”, деб жавоб берганди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

134

Гуруҳ аъзоси Абдураҳим Хожибоевнинг сўзига қараганда норозиликлар

партиянинг амалдаги ишларида ҳам яққол кўзга ташланади. “Ер ислоҳоти унчалик

қаттиққўллик билан ўтказилмаслиги керак эди... Менингча, қишлоқ бойларига

нисбатан муносабатни юмшатиш зарур”. Республика ер ишлари халқ комиссари

Иномжон Хидиралиевнинг таъкидлашича, ер ислоҳоти гўё “деҳқон хўжаликларини

майдалашиб кетишига олиб боради”

[18].

Аризага имзо чекканларнинг ҳар бири аслини олганда партия марказий

органларининг иш услубидан, партия ташкилотидаги вазиятдан норози эканлиги

кўзга ташланади. На В.И.

Иванов, на А.

Икромов, афтидан, бошқаларнинг нуқтаи

назарини қабул қилмаслик, гоҳо қарама

-

қаршиликларга тўла вазиятни кўра

олмаслик нечоғли хавфли эканини англашмаган бўлсалар керак. Бу ҳолат

Ўзбекистон ички ишлар халқ комиссарининг ўринбосари Раҳимжон Раҳимбобев

берган жавобларда яққол сезилади: “Номақбул вазиятлар юзага келаётгани ва

булардан толиққаним учун мени ўз вазифамдан озод қилишларини сўраб ариза

ёзгандим. Ариза ёзишимга сабаб Акмал Икромов томонидан менга бўлган

ишончсизликдир. Мен йигирма марта партия Марказий Комитетида бўлдим, на

сиёсий масала юзасидан ё бошқа масалалар юзасидан мени қабул қилмади.

Мен билан гаплашишни истамаслигини айтишди”

[19].

Ушбу аризани юзага келишига бевосита алоқадор бўлган Ўзбекистон

ССР ХКС

раиси Файзулла Хўжаевнинг фикри диққатга сазовордир.

Қурултой олдидан унинг

уйида олти делегат Ашуров, Раҳимбобоев, Мақсумов, Хожибоев, Абдушоаҳмедов,

Н.

Қориевлар

тасодифан йиғилишган. Улар орасида Й.Охунбобоев ҳам бўлган. Улар

гуруҳлар ўртасида кураш, ишонч йўқлиги туфайли ишлаш оғирлашиб қолганидан

шикоят қилганларида, у: “МК га ариза берингларда кетаверинглар”

[

20], деб

маслаҳат берган. Кўриниб турибдики, гуруҳ бўлиб ариза бериш ҳақида сўз ҳам

бўлмаган, чунки у ўша шароитда Ўзбекистонда гуруҳлар ўртасидаги курашни

нормал ҳол деб ҳисоблаган. Табиийки, РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси комиссияси

иши жараёнида Ф.Хўжаевнинг фамилияси тез

-

тез тилга олинган, шу боисдан ҳам у

суҳбатлашиш учун таклиф қилинган. Файзулла Хўжаев “Мен 18 ўртоқ номидан

ёзилган аризани антипартиявий руҳда деб ҳисобламайман. Мен гуруҳ бўлиб ариза

беришни маслаҳат ҳам бермаганман, бироқ ачинарли ҳолатдан чиқиш учун ишдан

бўшаш ва Марказий комитет ихтиёрига жўнашларини айтганман. Мен бу ерда

қолиб ишлашни ўзим учун номатлуб деб биламан, бу ҳақда Зеленский, Иванов,

Молотов ўртоқларга гапирдим. Менга ишлаш қийин бўлаётганини айтдим, ўзимни

бутунлай яккалангандек ҳис этяпман, бинобарин, Халқ Комиссарлари Совети

раисидек масъулиятли лавозимни эгаллаб турган бўлсам ҳам, МКнинг мададини

ҳис этмаяпман. Ишлай олмайман, чунки обрў

-

эътибор йўқ”

[

21], деб жавоб берган.

Яна И.С.Шелехес, В.И.Иванов, Й.Охунбобоев билан суҳбатда: “Партиявий ўртоқлар ер

ислоҳотидан ва марказий комитетнинг қишлоқ хўжалик сиёсатидан норози”, деб

неча марталаб таъкидлаб айтганлигини эслатиб ўтади. Башарти МК котиблари

менинг айтганларимга эътибор берганларида эди, мен ариза ёзишни маслаҳат

бермаган бўлардим, ваҳоланки, уларнинг ҳар бири шунга қадар ҳам неча марталаб

ариза берган. Ўртоқлар МК йўлидан эмас, балки гуруҳбозликка қарши курашмаган

Икромов билан Ивановнинг хатти

-

ҳаракатидан норозилар”

[22].

Файзулла Хўжаев суҳбат чоғида Манжаранинг 18лар гуруҳи аризасини

антипартиявий характерда эмас деб хулоса бермоқдасиз, аслида ундай эмас

-

ку?

деган луқмасига қуйидагича жавоб берган:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

135

“Биринчидан

сизлар нотўғри хулосага келгансизлар. Гуруҳ бўлиб ариза бериш

формаси ва режаси умуман бўлмаган. Мен уларга гуруҳ бўлиб ариза беришни

маслаҳат бермаганман.

Иккинчидан

масала марказий комитетда кўрилгунга қадар аризада баён

қилинган жумлалардан бехабар эдим.

Учинчидан

ариза берган ўртоқларнинг камида 80 фоизи қурултойдан 4–5 ой

олдин ҳам ариза билан чиқишган. Улар янги ходимлар эмас

-

ку, чидаб бўлмас

вазиятдан халос бўлиш учун ёзилган 18лар аризасини мен антипартиявий

характерда деб ҳисобламайман” [23].

Ариза берганлар билан ўтказилган суҳбатларда ариза матни ким томонидан

ёзилгани масаласига кўпроқ тўхтаб ўтилган. Фикримизча буни ҳам Файзулла Хўжаев

ёзган деган гумон Марказий Комитет раҳбариятида йўқ эмасди. Суриштиришлар

давомида шу нарса аниқланганки, аризани Хожибоевнинг айтишича Абдушоаҳмедов

айтиб турган, Ашуров ёзган. Бу жараёнда 4 киши қатнашганди. Дастлаб 7 киши

Ашуров, Абдушоаҳмедов, Раҳимбобоев, Хожибоев, Қориевлар имзо чекишлари керак

эди, бироқ Абдушоаҳмедов негадир имзо чекмаган. Ашуров буни тасдиқлар экан “мен

чиройли ёза олганим учун Хожибоев ва Абдушоаҳмедовлар айтганини қоғозга

туширдим, лекин имзо чекмаган эдим. Мақсумов қистови билан охирида имзо

чекдим” деган эди [24].

Республика партия ва ҳукумат идораларида фаолият кўрсатаётган масъул

ходимлар тоқат қилиб бўлмас даражадаги вазиятни бартараф этиш учун турли

йўлларни ахтарганлар. Буни 18лар гуруҳи иши бўйича жамланган ҳужжатлар орқали

билишимиз мумкин. 2

-

партия қурултойига Наманган уезд комитети ижроия бюроси

аъзоси Д.К.

Эгамбердиевнинг хабар қилишича Чуст волостидаги Азимбой Юнусбоев

билан Шоғофур Шомансуровлар Наманганга келишиб, Самарқанддан юборилган

телеграммани талаб қилишади. “Нуритдин Қориев имзоси билан келган мазкур

телеграммада давлат режа комитети йиғилиши ўтказилиши, унда уларни иштирок

этишлари ва пахта соҳаси бўйича ўртоқ Шоҳимардоновни ҳам зудлик билан

Самарқандга етиб бориши ёзилганди. Кейинчалик бизга маълум бўлдики,

бу ўртоқлар ҳам гуруҳ бўлиб ёзилган аризага имзо чекишга чақирилган экан” [25].

Партия аъзоси Насрулло Тошпўлатовдан ЎзКП(б) МК номига ёзилган аризада

қўйидаги хабарлар баён қилинган: “Мени қурувчи ишчилар уюшмасида ишлаётган

вақтимда шаҳар партия комитетига чақиришди. У ерда Бобомуродов, Самандаров,

Бозор Жалолов бор эди. Шунда Зокирий Ширинов топшириғига биноан

Самарқанддаги ҳамма масъул ходимлар, яъни 36 киши қурултой номига ариза

ёзишиб, унда бизларга ишонч йўқлиги, масъул лавозимларга ишга тайинланмай

қолаётганимиз баён этилганини айтди. Мен дарҳол имзо чекишдан бош тортганимда

Зокирий менга бу иш бошида шаҳар партия комитети котиби турганини айтиб имзо

қўйишга мажбур қилди. Кейинчалик билсам бу ариза марказий комитетга

юборилмай йиртиб ташланган экан. Бунга ишонмай ушбу аризани ёзмоқдаман” [26].

Бундан кўриниб турибдики, жойларда совет ҳокимияти олиб бораётган

сиёсатдан нафақат халқ оммаси, балки масъул лавозимларда ишлаётган ходимлар

ҳам норози бўлганлар. Марказий комитет номига ёзилган партия аъзолари

Б.

Жалолов, Бобомуродовлар аризаларида ҳам ва яна бир қанча партия

ходимларининг аризаларида иш жараёнида нормал ҳолатни вужудга келтириб

беришларини сўраб гуруҳ бўлиб аризалар беришга тайёргарликлар кўрилгани

акс этган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

136

Ариза берган раҳбар ходимлар бирор

-

бир амал

-

мансабга эришиш учун

курашмаганлар. Улар қоғозларда ёзилган ва коммунистик партия зўр бериб жар

солаётган Ўзбекистон мустақиллигини амалда кўрмоқчи ва тенглар ичида тенг

Ўзбекистон Республикасини қурмоқчи эдилар. Улар фақат республикани

марказнинг

бўлар

-

бўлмас аралашувисиз бошқаришга интилишган.

1925 йил 13 февралда Ўзбекистон компартиясининг

I

съезди, республика

партия ташкилоти раҳбарлигига яна В.И.Иванов билан А.Икромовни сайлади. Бу ҳар

икки арбоб марказнинг чизган чизиғидан чиқмай фаолият олиб боришга мажбур

эди. Съездда гуруҳбозликка қарши қатъий қарор қабул қилинган бўлса

-

да,

республика раҳбар ходимларининг аксарияти ҳуқуқий ва амалий мустақилликка

эришиш фикрида бўлган. Ўзбекистон фирқа раҳбарлари бирор бир масалада

гуруҳлар ўртасида тортишув келиб чиқса, тезда республика партия ташкилоти

раҳбарияти аралашар ва кўпинча ўз муқобил қарашларига эга бўлган раҳбар

ходимлар ишдан олинарди. Масалан, 1925 йилда Зарафшон округидаги

сайловларда ва бу ерда партия қарорларини амалга ошириш бўйича миллий

раҳбарлар орасида тортишув келиб чиққан. Бу ерда маҳаллий советларга фақат

батрак ва ишчилар эмас, балки ишни биладиган, ўзига тўқ оиладан келиб чиққан

кишилар ҳам сайланган. Шунингдек, партиянинг социалистик қурилиш

режаларини маҳаллий шароитга мос равишда амалга оширишга киришилган.

Натижада савдо буржуазиясини ҳар қандай йўллар билан қўллаб

-

қувватлаганликда

ва гуруҳбозликка қарши кураш тўғрисидаги партия қарорини бузишда айбланган

округ партия ташкилоти котиби Музаффаров ишдан бўшатилган. Зарафшондаги

бундай ҳолат фақат шу округгагина хос бўлмай, балки Тошкент эски шаҳар партия

комитетида ва бутун республикада мавжуд эди. Бундай ҳолатни тўлиқ тушуниб

етган ҳамда миллий давлат чегараланишидан сўнг мустақил республика деб эълон

қилинган Ўзбекистонни яна марказ томонидан қўйилган руслар томонидан

бошқарилишига қарши бўлган раҳбар ходимлар ариза ёзган эдилар.

РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси комиссияси гуруҳ аъзолари билан суҳбатлашиб

ёзма равишда хулоса тайёрлайди. Уни 1925 йил 29 ноябрда РКП(б) Ўрта Осиё

бюроси ижроия комиссияси тасдиқлади: “...Ишни кўриб чиқиш жараёнида комиссия

шундай хулосага келдики, “ишдан озод қилиш” группавий чиқишнинг асосий

сабаби бўлмай, балки ЎзКП(б) пленуми ва Ўзбекистон Компартияси қурултойининг

ишини бузишни кўзлаб қўйилган биринчи қадамдир...” Ариза берилганлигининг

асосий сабаблари қаторига “18 лар”нинг МК раҳбарияти билан келиша

олмаганлиги

ва унинг нотўғри тутган йўлига қарши курашда қатъиятлик йўқлиги бўлган.

Гуруҳ тузилишига: пленум иш кўраётган вақтда Ф.Хўжаев уйида ўтказилган

мажлис (Хожибоев, Мақсумов, Саиджонов, Рафиқов, Ўринхўжаевлар бу ерга

шунчаки таклиф қилинган) қурултой қатнашчилари бўлган ўртоқлардан бир

нечасидан имзо тўпланган, баъзилари Мақсумов қўлидаги аризага ўз имзоларини

қўйишни лозим кўрмаган.

Комиссия ўртоқларга ўз айбномалари билан қурултойда чиқиб сўзлашни

таклиф этди ва президиум уларга биринчи галда сўз беришга эришди, аммо

пировард натижада улар “қурултой делегатлари орасига нифоқ солишдан ва

партияда группавий кураш келтириб чиқаришдан чўчиётганликларини” баҳона

қилишиб, сўзга чиқишдан бош тортишди. Аслида вилоятлар делегатлари ўз

йиғилишларида қабул қилган резолюцияларда уларнинг чиқишларини

қоралаганликлари учун гуруҳ аъзолари сўзга чиқишни рад этишди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

137

Комиссиянинг шунга ишончи комилки, аризага имзо чекканлар бундан кейин ҳам

МК ичида, шунингдек, ундан ташқарида группавий кураш олиб бораверадилар” [27].

“Тарихдан шунга ўхшаш мисоллар келтирадиган бўлсак,

-

деб ёзади тарих

фанлари номзоди Жанна Зайченко

-

Ўзбекистон учун бу бизга РКПдан маълум

бўлган “86”лар аризасининг ўзгинаси бўлди. Бу 18 кишига МКга қарши ошкора

чиқиш учун большевистик журъат етишмаган. Улар ўз аризасида истеъфога чиқиш

ҳақида ёзадилар

-

у, аммо аслида бошқа нарса кўзда тутилган... Уларнинг чиқиши бу

ерда, Ўзбекистонда, МК йўлини белгилашдан иборат бўлган. Аммо улар бу ҳақда ҳеч

нима дейишмаган”

[28].

1925 йил 1 декабрда Ўзбекистон КП(б) МКнинг иккинчи чақириқ 1

-

пленуми

комиссия хулосаларини эшитади. Бу ҳақда А.

Здобнов ва Д.И.

Манжара маъруза

қиладилар. Шуниси диққатга сазоворки, ўша вақтдаёқ “18лар” аризасига

антипартиявий тус беришга уринилган эди.

“...Сўралган барча ўртоқлар: МК ёмон, МК ишига яхши раҳбарлик қилмайди,

деб айтишди, айримлари эса МК мустаҳкам ва яхши, аммо у амалда ишга раҳбарлик

қилмайди, деб айтишга уриниб кўришди. Улар Марказий Комитет бу ерда,

Ўзбекистонда ўтказган йўлга батамом қўшилмаганлар. Биз барча ўртоқларга:

башарти сизлар МКнинг бу йўлига қўшилмас экансизлар, у ҳолда ушбу масалани МК

олдига қўйишга уриниб кўрдингизми?

деган саволни бердик. Улар бизга: бу ҳақда

ўйлаб кўрганмиз, бу масалани қўймоқчи бўлганмизу аммо қўймаганмиз,

дейишди.

Шундан сўнг уларга иккинчи партия қурултойида МК йўлини танқид қилиб

гапириш таклиф қилинди. Президиум ўртоқларнинг навбатдан ташқари баёнот

билан чиқишларига ижозат берди. Аммо кўрдикки, улар партия қурултойида чиқиб

сўзламадилар ва ҳеч нима қилмадилар. Хулоса шуки, уларда ҳеч қандай асос

бўлмаган, буни ўзлари ҳис этишган албатта. Биз аризани Марказий Комитет иши

айни қизиган пайтда олдик, 2

-

партия қурултойига делегатлар кела бошлаган эди.

Кўрдикки, бу муайян, 18лар ташкилотининг пухта ўйланган чиқиши экан.

Бу нимани англатарди? Бу қурултойга келаётган делегатлар орасига нифоқ солиш

ва 2

-

партия қурултойи ишига халал бериш, шунингдек, МК пленумининг,

2-

қурултойга тайёргарлик ва уни ўтказиш ишини издан чиқаришдан бошқа нарса

эмас эди. Бу пленум ушбу аризани берган МК аъзоларидан биронтасини ҳам

истеъфога чиқара

олмасди, чунки бу қурултой ишини барбод қилиш бўлур эди.

18лар чиқишига раҳбарлик қилган кимса бу тадбирни ҳар томонлама ўйлаб

кўрган. Қурултойга келган делегатлар орасида мажбуран имзо тўплашга

уринилгани маълум. Делегацияма

-

делегация юришиб, аризага имзо чекишга

розилик берадиганларни излашган, топишмаса розилик бермаганларга таъсир

ўтказиш учун ўз обрўларидан фойдаланишга уринишган. Кўпчилик ўртоқлар бу иш

2

–3 кишидан иборат кичик

-

кичик гуруҳлар билан олиб борилган, деб

ҳисоблашмоқчи бўлишади. Асло ундай эмас, қатор ҳужжатлар шу масала юзасидан

йиғилиш бўлганлигини аниқ кўрсатиб турибди. Комиссия бир оғиздан мазкур

йиғилиш шу пайтга қадар мавжуд бўлган тарқоқ гуруҳларнинг ягона иттифоққа

қўшилишидан бўлак нарса эмас, деган қарорга келди”

[29].

Комиссиянинг бу хулосалари яна шуниси билан диққатга сазоворки, партия

ташкилотидаги вазиятни яхшироқ англаб олиш имконини беради. Муҳокама

ўтгандан сўнг пленум комиссия хулосаларига қўшилганлиги ҳақида қарор

чиқаради. 18 лар аризаси Ўзбекистон Компартияси

2-

қурултойи

Президиумида

муҳокама қилиниб, у юзасидан қуйидаги қарор қабул қилинди:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

138

“1.

Президиум “18лар” аризасини

кескин қоралаб, у очиқдан

-

очиқ

фракциячилик ва группавий характерга эга, Ўзбекистон Компартияси МКга қарши
қаратилган, у объектив суръатда бутун партия сафларининг бузилишига олиб
боради, шу йил мобайнида эришилган ютуқларни ҳамда барча вилоятларнинг
партия конференцияларида таъкидлаб ўтилган партия бирлиги ва сафларининг
жипслигини барбод қилишга, партия қурултойининг аҳил, амалий ишини барбод
қилишга олиб боради ҳамда майда буржуача манфаатларни ва шахсий норозилик
ҳамда алам таъсири борлигини сезиларли даражада ифода этади.

2.

Партия таркиби етарли даражада бир хил бўлмаган ва синфий жиҳатдан ҳали

чиниқмаган, пролетар отряди етарли даражада ўсиб етишмаган Ўзбекистон
шароитида “ўн саккизлар”нинг чиқиши сингари четга оғишлар партия олдида ер
ислоҳотини ўтказиш, ҳар бир партия аъзоси бирлик ва жипсликни мустаҳкамлаш учун
кураш олиб бориши, шу вазифани бажариш учун аҳиллик билан ишлаши лозим
бўлган, бутун партия ҳар қандай бузғунчилик ва гуруҳбозликка қатъий барҳам
беришга ўтган бир шароитда ўзининг ленинизмга душманлик руҳидаги ғоявий
мазмуни жиҳатида ҳам, шунингдек деҳқонлар кўпчиликни ташкил қилган
мамлакатимизда пролетариат диктатурасининг барқарорлигига путур етказиши
мумкин бўлган оқибатлари жиҳатидан ҳам бутун партия учун катта хавф туғдиради.

3.

Пролетариат диктатурасининг раҳбар партияси ҳисобланган бизнинг

партиямиз партия ичидаги бундай четга чиқишларга қатъий зарба берибгина
қолмай, шунингдек келгусида уларнинг яна чиқишлари мумкинлигига қарши ҳам
ташкилий, ҳам ғоявий характерда огоҳлантириш чораларини кўриши ҳам керак.

4.

Аризага имзо чеккан ўртоқларнинг бир қисми ўз чиқишларининг хатолигини

тан олиб, ўз имзоларини қайтариб олганликларини, уларнинг бошқа қисми масалани
РКП(б)МК Ўрта Осиё бюроси муҳокамасига қўйганликларини қайд этиб:

а)

ўз чиқишлари хатолигини тан олган ҳамда ишларини қайта кўриб чиқишни

сўраб мурожаат этган ўртоқларнинг аризаларини муҳокама қилиш МК янги
таркибига топширилсин, бунда алоҳида ҳар бир ходимнинг фазилатлари, унинг
партиявий чиниққанлиги, интизомлилиги ва партияга садоқати эътиборга
олинсин;

б)

аризаларини Ўрта Осиё бюросида кўриб чиқишга топширган ўртоқларга

нисбатан

-

Ўрта Осиё бюроси кўриб чиқиб ҳал қилгунига қадар, масала очиқ

қолдирилсин, Ўрта Осиё бюросидан мазкур масалани тезроқ кўриб чиқиш сўралсин.

5.

“Ўн саккизлар”нинг чиқишига тааллуқли барча материалларни моҳият

эътибори билан шошилинч суратда кўриб чиқиш, ана шу фракциячилик
чиқишининг ташаббускорлари ҳамда ташкилотчиларини аниқлаш ва уларни
қаттиқ партиявий жавобгарликка тортиш янги МК га топширилсин”

[30].

Аслини олганда, “18лар” гуруҳи аъзоларига зўрма

-

зўраки ёпиштирилган

мафкуравий хатоликлар (аслида улар бор ҳақиқатни рўй

-

рост баён қилгандилар),

сиёсий ёрлиқлар шу ҳужжатдан бошланган. Зеро “18лар” аризасининг мазмуни

билан қурултой президиумининг қарори тасдиқланадиган бўлса, РКП(б)да бўлгани

сингари, Ўзбекистон партия ташкилотида ҳам “душманни” қидириб топишга

мойиллик яққол кўзга ташланади. Тўғри, у “қуйидан”, қўллаб қувватланмаса ривож

топа олмасди. 1925 йил 22

-

29 ноябрда “ўн саккизлар” аризасини муҳокама қилишга

тўпланган Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Зарафшон, Тошкент ва бошқа

ҳудудлардан келган делегатлар юқоридагилар тазйиқи билан “18лар” гуруҳини

қоралаб, уларни “шахсий манфаатларини партия манфаатларидан устун


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

139

қўйганликда

ва шу орқали “партия МКнинг моҳирона раҳбарлигига қарши гуруҳга

бирлашиб, ушбу ариза билан ер ислоҳотини барбод қилиш, майда буржуазияга ва

руҳонийларга янги ҳаётга тўғоноқ бўлишларида ёрдам беришини” таъкидлаб

ўтадилар. Шу билан бирга улар “бундан буён бу хилдаги ҳодисаларга, МКга қарши

борувчи кучларга нисбатан қатъий чоралар кўриш”ни талаб этганлар [31].

Аризага имзо чеккан коммунистларнинг шахсий ишларини кўриб чиқиб,

ЎзКП(б) МК партия коллегияси 1926 йил январида шундай хулосага келади. “18лар”

аризаси МК пленуми ва асосан, иккинчи қурултой ишини бузишни кўзлаб қилинган

группавий чиқиш учун уриниш эди. Улар партия ер

-

сув ислоҳотини ўтказаётган

даврда, у ўз сафлари бирлигини мустаҳкамлаш ва большевиклаштириш, қуйи совет

аппаратини соғломлаштириш, қуйидан янги ходимларни юқорига кўтариш, ўз

сафларини ишчилар, деҳқонлар ва батраклар ҳисобига тўлдириб бориш йўлидан

бораётган бир вақтда бош кўтариб чиқдиларки, уларнинг бундай гуруҳбозлик

чиқиши шак

-

шубҳасиз бу ишларда асло ёрдам бера олмасди” [32]

*

. Натижада гуруҳ

аъзолари Ўрта Осиё бюроси комиссияси хулосасига кўра қуйидагича жазоландилар:

Ф.

Хўжаев гуруҳ ташкил этишда гумон қилинган ва огоҳлантирилган. М.

Саиджонов,

И.

Хидиралиев, Н.

Қориевлар

вазифаларидан озод қилинган, Р.

Рафиқов,

Б.

Мақсумовлар партия аъзолигидан чиқарилган, З.

Ҳасанов, О.

Мақсумовларга

қаттиқ ҳайфсан берилган, Р.

Музаффаровнинг иши кўриб чиқиш учун МК

комиссиясига топширилган, Р.

Раҳимбобоев, А.

Хожибоевларга ҳайфсан берилган.

Ўз хатоларини тан олганларнинг шахсий варақасига гуруҳбозлик курашида иштирок

этганлиги ёзиб қўйилган [33].

Миллий арбобларимизнинг мухолиф кучлар сифатида жазоланиши бу

билангина чекланмади. Орадан кўп ўтмай гуруҳ аъзоларини таъқиб қилиш

бошланди. И.Хидиралиев 1928 йилда ўз жонига қасд қилишга мажбур бўлди.

Қолганлари 1930 йилдаги Мавлонбековлар гуруҳида иштирок этганликда айбланиб

жазоланди ҳамда 1937–1938 йиллардаги қатағон қурбони бўлди [34]. Аслида

Иномжон Хидиралиев ўз жонига қасд қиладиган иродасиз киши эмасди. Балким унга

қатағон сиёсатининг бошқа бир усули қўлланиб, Москвада “Националь”

меҳмонхонасида хуфиёна ўлдирилгандир. Буни кейинги тадқиқотлар аниқлайди.

Гуруҳ аъзоларининг кўплари “Миллий иттиҳод” яширин ташкилоти аъзоси сифатида

ҳам қатағон домига тортилганди. Бу ҳам етмай уларнинг бегуноҳ оила аъзолари ҳам

“халқ душмани” сифатида жазоландилар. Масалан, гуруҳ аъзоси Ўринбой Ашуров

Тожикистон Республикаси МК биринчи котиби лавозимида ишлаётганида яъни 1937

йилда ҳибсга олинади ва 1938 йилда отиб ташланади

[35].

Партияда ўзгача фикрловчи мухолифат кучларини бостириш сиёсати шу

тариқа юз берди. Орадан анча вақт ўтганлиги сабабли, кимлар шиорни ниқоб қилиб

олиб, ҳокимиятга интилганлиги, кимлар инқилобий ғоялар учун чинакамига

курашганлиги хусусида ҳужжатлар асосида аниқ фикр айтиш қийин. Фақатгина у ёки

бу коммунистлар ёхуд бутун бошли гуруҳлар чиқишининг асл мақсадлари ҳақида

хулосалар шуни кўрсатадики, ўша вақтда партия ичидаги бузғунчиликлар миллий

арбобларимизни бефарқ қолдирмаган. Келтириб ўтилган ҳужжатларда 18лар

гуруҳининг аризаси ер

-

сув ислоҳотини ўтказиш даврида ёзилганликда айбланган

бўлса, орадан икки йил ўтгач ВКП(б) МК, ВКП(б) Ўрта Осиё бюросининг 1927 йил

октябр пленумида “ВКП(б)МК вакилининг Ўрта Осиёдаги иши тўғрисида” қабул

қилинган резолюциясида шундай ёзилганди:

*

ЎзР ПДА, 1

-

фонд, 1

-

руйхат, 135

-

иш, 2–

3-

варақлар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

140

“...Умумпартиявий оппозициянинг мавжудлиги ғоявий ва ташкилий

жиҳатдан тор

-

мор қилинган, ўзининг илдизлари билан пролетариатга ҳамда

камбағал деҳқонларга ёт бўлган бой ер эгалиги ва қулоқлар муҳитига бориб

тақаладиган ўнг оғмачилик (яъни ўн саккизлар гуруҳи) қолдиқларини

жонлантирмоқда. Бу гуруҳ шу билан маълумки, у ер ислоҳотига

ва хотин

-

қизлар

озодлигига қарши чиқиб, савдогарлар ва ҳунармандлардан олинадиган

солиқларнинг камайтирилишини ва аппаратнинг дарҳол ва тартибсиз равишда

национализация қилинишини ёқлаб чиқди. Бу ҳол совет аппаратини ижтимоий ёт

бўлган ёхуд мутлақо тайёргарлиги бўлмаган кишилар билан тўлдиришга олиб

келган бўлур эди”

[36].

“18лар гуруҳи” аризаси юзасидан бўлиб ўтган суриштирувлар, чиқарилган

хулосалардан сўнг партиянинг 2

-

қурултойи

“барча партия аъзоларини партияда

гуруҳбозлик курашини тиклаш йўлидаги ҳар қандай уринишларга яъни 18лар

аризасига қарши кескин кураш олиб боришга ва группабозлик кураши

қолдиқларини батамом тугатишга” чақиради

[

37]. Бу чақирувга жавобан жойларда

йиғилишлар ўтказилиб, уларда 18лар гуруҳи аризаси моҳиятан ўзгача

таърифланди ва ариза берган миллий раҳбар ходимлар номлари қораланди.

Бироқ архив ҳужжатларини кўздан кечириш борасида шундай ҳолатларга

дуч келинадики, Ўрта Осиё бюроси комиссияси хулосаси ва партия қурултойининг

қарорларига зид бўлган чиқишлар ҳам бўлган. Масалан партиянинг фаол аъзоси,

Самарқанд Олий педагогика институти иқтисод факультети 2

-

курс талабаси Акбар

Мирзараҳимов 1927 йил 4 октябрда партия аъзолигидан чиқиш учун ариза берган.

У 18лар гуруҳи аъзоларининг фаолиятини қоралаб чиқишларга чек қўйишни, улар

аризасида партия ичидаги чидаб бўлмас ҳолат тўғри баён қилинганини айтиб

ўтган. Яна у ўз кўрсатмаларида “Мен партиянинг миллий эркинлик сиёсатини

ҳурмат қилардим, бироқ бу сиёсат ҳаётга татбиқ қилинмаяпти. Партия ўз сиёсатини

Москвада бошқача, Ўзбекистонда бошқача олиб бормоқда. Партиянинг

ерлилаштириш сиёсати ўрнига марказдан русларнинг келтирилиши ва масъул

лавозимларга тайинланиши амалга оширилмоқда. Саноат ривожланиши ўрнига

республика қизил мустамлакага айланиб бормоқда. Юқори лавозимларни асосан

руслар эгаллаб олишган. Ҳукумат тепасида турган миллий раҳбар Охунбобоев

қўғирчоқ вазифасини ўтамоқда. Мен партия сафига буларни билмаган ҳолда кириб

қолган эканман, бу шароитда ишлай олмайман, шу боис мени партия сафидан

чиқаришларингизни сўрайман”

[38].

Ўзбекистон партия ташкилотида раҳбарликнинг буйруқбозлик усули

мустаҳкамлана бориб, уставдаги демократик марказлаштириш қоидаси бошқача

фикрлашни, ўзгача нуқтаи

-

назарни бостириш воситаси бўлиб хизмат қилган.

Партия аъзоларининг ғоявий

-

сиёсий савияси, билим даражасининг пастлиги эса

буйруқбозликнинг мустаҳкамланишига, юқори органлар йўл

-

йўриқларининг

сўзсиз бажарилишига ёрдам берган. Ҳар қандай чиқишлар ёки рўй берган вазиятни

яхшироқ ўрганиш йўлидаги интилишларнинг олди олинганлиги 18лар гуруҳи

мисолида яққол кўриниб турибди. Мазкур гуруҳ билан боғлиқ воқеа айрим партия

раҳбарларининг “партия бош йўлини” ўтказишдаги иш услуби, усулини

характерлаб беради.

“Ўн саккизлар гуруҳи” фаолиятини ёритишдаги муҳим жиҳатлардан бири

бўлган бир масалага тўхтаб ўтиш жоиздир. Юқорида гуруҳ аъзоларидан кўплари

тавба қилиб, йўл қўйган камчиликлари учун партиядан узр сўраганликлари айтиб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

141

ўтилди. Ўша тавба қилганларнинг кўплари маълум вақт ўтиши билан ўз муқобил

ғоялари билан мустабид тузум сиёсатига бошқача усул билан қарши чиқишган.

Бу тавба қилишлар шунчаки кураш усулини ўзгартириш эди холос. Бу фикрлар

исботи учун миллий арбоб Иномжон Хидиралиевнинг мухолифат ҳаракатидаги

фаолиятига тўхтаб ўтиш жоиздир.

Иномжон Хидиралиев ер ишлари халқ комиссари вазифасидан олингандан бир

оз вақт ўтгач, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги банки бошқаруви раиси лавозимига
тайинланади. Қисқа вақт ичида Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги банки бошқаруви
аъзолигига ҳам сайланади. Бу даврда

у юрт манфаати, истиқболи йўлида миллий

раҳбар сифатида марказ билан кескин курашади. Унинг 1928 йил 31 декабрда
фожиали ўлими олдидан И.В.

Сталин номига ёзиб қолдирган хати ВКП(б) МК

Ўрта Осиё бюроси раиси И.А.

Зеленский томонидан Ўзбекистон Компартияси

4-

қурултойида қилган “Ўрта Осиё заминидаги ўнг оғмачилик” маърузасида кескин

танқид остига олинади. Хатнинг тўла матнини топиш имкони бўлмади. Аммо хатдаги
сиёсий ҳолатга нисбатан билдирилган фикрлар 1929 йилда нашр этилган “Против
правой оппозиции” [39] (Ўнг оғмачиликка қарши) материаллар тўпламидан жой
олган. Хатнинг тўла матнини ўқиб беришга журъат эта

олмаган Зеленский қуйидаги

парчаларни келтириб ўтади: “Мен унинг хатидан баъзи жойларини ўқиб бераман.
Уларда, менинг фикримча, шундай масалалар ифодаланганки, бу ҳақда бизнинг баъзи
ходимларимиз пинҳона ўйлайдилар у, аммо очиқ айтишга чўчийдилар. Хидиралиев
шундай ёзади: “Мамлакат стихияли равишда руслар билан тўлиб тошиб кетмоқда,
Москва олдида эса бу яшириляпти ва Фарғонанинг аҳолиси керагидан ошиб
кетаётганлиги ҳақида гапириляпти ва ҳокозолар.... Ўрта ҳол деҳқон ҳамиша норози,
бундан ташқари “тошкентликларнинг” (иккала рангдаги) бу маҳаллий сиёсати деҳқон
хўжалигини емирилишига олиб боради, Москва олдида буларнинг ҳаммаси бошқача
талқин этиляпти”. Хотин қизларни озод этишдаги хатоликлар шўро ҳукумати
тўплаган обрўйини йўққа чиқаряпти, шуни ёдда тутингки, уруш бўлган чоғда деҳқон
бизни қўллаб қувватламайди”

[40].

И.

Хидиралиевнинг хати Ўзкомпартиянинг 4

-

қурултойида муҳокама қилиниб

унга сиёсий, партиявий баҳо берилиб, унда ёзилган фикрлар партия учун туҳмат деб
эътироф этилган

[41].

Аслида Ўзбекистон бошқарув органларида ҳаракат қилиб келган “миллий

мухолифат” социалистик тузумнинг фундаментал асосларига дахл қилган эмас,
балки “социалистик қурилиш”нинг бошқа йўлини таклиф қилган. Бу йўлни амалга
ошириш жамиятни тоталитаризмга томон боришининг олдини олишга, совет
миллий сиёсатининг салбий жиҳатларини бартараф этишга, миллий манфаатларни
қайта тиклаш жараёнлари билан узвий уйғунлаштириб боришга, демократия
принципларига ва гуманистик қадриятларни қарор топтиришга ёрдам берган
бўлур эди. Миллий мухолифатнинг ана шу йўналиши иштирокчилари таъқиб ва
қувғин қилишларга қарамай республикадаги энг муҳим муаммоларга диққат

-

эътиборни жалб қилганлар. Туб аҳолини бошқаруви тузилмаларига тобора кўпроқ
жалб қилишга, унинг хоҳиш

-

иродасини ифода этишга ёрдам берганлар.

Республикадаги таниқли 18 нафар арбобнинг бу аризаси ўша даврда шаклланиб,

қарор топган маъмурий

-

буйруқбозлик, яккаҳокимлик, мустамлакачилик сиёсатига

қарши билдирилган норозилик ҳамда кенг халқ оммаси олдида мустабид советлар
ҳокимиятининг обрўси ва нуфузига берилган маънавий зарба эди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

142

“18лар гуруҳи”нинг қатағон қилиниши ўз кўлами билан маҳаллий

жойлардаги раҳбар ходимларни ҳам қамраб олди. Вилоятларда “18лар”
издошларини топиш ва уларни “танобини тортиб қўйиш” сиёсати бошланди.
“18лар”га маслакдош, хайрихоҳ, фикрдош, қачонлардир бир ишхонада хизмат
қилганлар ҳам қувғинга олиниб, қатағон қармоғига илиндилар.

Хуллас, совет мустабид тузумининг ер

-

сув ислоҳоти билан янги иқтисодий

сиёсати ўртасидаги ўзаро алоқадорлик даражаси масаласида умумлаштирилган
ёндашувлар “18лар гуруҳи” нуқтаи назарида яққол намоён бўлди. Улар
республикада ўтказилаётган ислоҳотларнинг боришида ўлканинг ўзига хос
томонларини ҳисобга олишни таклиф қилгандилар. Бироқ

,

уларнинг бу чиқиши

коммунистларнинг улкан гуруҳи томонидан қаршиликка учради. Улар партиядан
ўчирилди, ишдан олинди, “халқ душмани” сифатида қатағон домига тортилди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Президент Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 31 август куни “Қатағон

қурбонлари хотираси” музейидаги ташрифи чоғидаги нутқидан / “Халқ сўзи”

2021 йил 31 август

2.

Ушбу аризанинг асл нусхаси ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти

администрацияси архиви. (ЎзР ПАА) 58

-

фонд, 1

-

рўйхат, 64

-

иш, 12

-

варағида

сақланмоқда

3.

Ўзбекистон Коммунистик партияси съездларининг резолюция ва

қарорлари. –

Т.: Ўздавнашр. 1958. 13

-14-

бетлар.

4.

Ж.

Зайченко. Бир ариза тарихидан. //

Инсон ва сиёсат. –Тошкент, 1991. №1,

- 92-

бет

.

5.

ЎзР ПAА, 58

-

фонд,

1-

рўйхат, 64

-

иш, 26

-

варақ.

6.

Ўша жойда, 24

-

варақ.

7.

Ўша жойда. 9,20,34, 65,77,79, 90

-

варақлар.

8.

Ўша жойда, 36,39, 42, 46,49, 47, 60, 67

-

варақлар.

9.

1920 йилдан бошлаб Бухорода ишлаган, “Ёш бухороликлар” партияси

ташкилотчиларидан бири бўлган. Унинг айтишича 1908 йилдан бошлаб
революцион ҳаракатларда қатнашган. Миллий чегараланиш ўтказилганидан кейин
ички ишлар халқ комиссари этиб тайинланган, орден билан мукофотланган.

10.

ЎзР ПАА, 58

-

фонд, 1

-

рўйхат, 66

-

иш, 99

-

варақ.

11.

Ариза берган вақтда пахта комитети раисининг ўринбосари бўлиб

ишлаган, унга қадар эса

-

Ўзбекистон Компартияси Фарғона вилояти комитети

котиби бўлган.

12.

Ўзбекистон КП(б)МК аъзоси, ариза берилган вақтда Зарафшон вилоят

комитетининг масъул котиби. “Қизил Ўзбекистон” газетасида унинг ҳақида танқидий
мақола босилган. Шу мақолага жавоб ёзган, аммо уни босиб чиқаришмаган. Шундан
кейин ўз жавобини вилоят газетасида чоп эттирган. Шунда ишни Контрол
комиссиясига топширишган. У ЎзКП(б) МК котиби В.И.

Ивановга мурожаат этган.

Аммо жавоб бўлмаган. Уезд конференциясида раҳбарият унга ишонмаслиги ҳақида
кимдандир эшитади

-

ю, натижада 18лар аризасига имзо чекади.

13.

ЎзР ПАА, 58

-

фонд, 1

-

рўйхат, 63

-

иш, 32

-

варақ.

14.

1922 йилга қадар тунукасоз бўлиб ишлаган. Бутуниттифоқ халқ хўжалиги

кенгаши президиуми аъзоси ва ҳунармандлар уюшмаси раиси бўлиб ишлаган. МК
аъзолигига номзод. (ЎзР ПДА, 58

-

фонд 1

-

рўйхат, 63

-

иш, 57

-

варақ)


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

143

15.

Тошкент области ижроия қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.

16.

ЎзР ПАА,58

-

фонд, 1

-

рўйхат, 63

-

иш, 92

-

варақ.

17.

Ўша ерда, 135

-

варақ.

18.

Ўша жойда, 68

-70-

варақлар.

19.

Ўша жойда, 63

-67-

варақлар.

20.

Ўша жойда, 180

-

варақ.

21.

Ўша жойда, 181

-

варақ.

22.

Ўша жойда,

181-185-

варақлар.

23.

Ўша жойда, 181

-185-

варақлар.

24.

Ўша жойда, 35

-38-

варақлар.

25.

ЎзР ПАА, 58

-

фонд, 1

-

рўйхат, 61

-

иш, 35

-

варақ.

26.

Ўша жойда. 38

-

варақ.

27.

Ўша жойда, 63

-

иш, 3

-8-

варақлар.

28.

Ж.Зайченко. Бир ариза тарихидан.

//

Инсон ва сиёсат. –

Тошкент, 1991. №1.

94-

бет.

29.

ЎзР ПАА, 58

-

фонд, 66

-

иш, 175

-

варақ.

30.

Ўша жойда: 66

-

иш 175

-176-

варақлар.

31.

Ўша жойда, 177

-180-

варақлар.

32.

ЎзР ПАА, 1

-

фонд, 1

-

руйҳат, 135

-

иш, 2

-3-

варақлар.

33.

Ўша жойда, 66

-

иш, 128

-129-

варақлар.

34.

Қаранг; Н.Норжигитова “18лар” гуруҳи. //

Фан ва турмуш. –

Тошкент, 2002.

№5

-6. 21-

бет.

35.

У ҳақда қаранг: Қор қўйнидаги лолалар. –

Т.: Академия, 2001. 15

-20-

бетлар.

Ушбу китобда Ўринбой Ашуровнинг турмуш ўртоғи Кимёхон Ашурова хотиралари
берилган.

36.

Резолюции и постановления ХIV пленума Средазбюро ЦК ВКП(б),

Средазбюро ЦК ВКП(б).

-

Т.: 1927.

-

стр. 38.

37.

Ўзбекистон Коммунистик Партияси съездларининг резолюция ва

қарорлари.

-

Т.: 1958. 71

-

бет.

38.

ЎзР ПАА, 58

-

фонд, 1

-

рўйхат, 66

-

иш, 1

-9-

варақлар.

39.

Против правой оппозиции. (Сборник материалов). УзГИЗ, Самарканд

-

Тошкент 1929, стр.65

-72.

40.

Против правой оппозиции...67

-

бет.

41.

Бу ҳақда қаранг: Р.Т.Шамсутдинов, Жасоратга тўла ҳаёт соҳиби. –Андижон:

1991.

Библиографические ссылки

Президент Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 31 август куни “Қатағон қурбонлари хотираси” музейидаги ташрифи чоғидаги нутқидан / Халқ сўзи 2021 йил 31 август

Ушбу аризанинг асл нусхаси ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси архиви. (ЎзР ПАА) 58-фонд, 1-рўйхат, 64-иш, 12-варағида сақланмоқда

Ўзбекистон Коммунистик партияси съездларининг резолюция ва қарорлари. -Т.: Ўздавнашр.

-14- бетлар.

Ж.Зайченко. Бир ариза тарихидан. //Инсон ва сиёсат. –Тошкент, 1991. №1, -92-бет.

ЎзР ПAА, 58-фонд,,1-рўйхат, 64-иш, 26-варақ.

Ўша жойда, 24-варақ.

Ўша жойда. 9,20,34, 65,77,79, 90-варақлар.

Ўша жойда, 36,39, 42, 46,49, 47, 60, 67-варақлар.

йилдан бошлаб Бухорода ишлаган, “Ёш бухороликлар” партияси ташкилотчиларидан бири бўлган. Унинг айтишича 1908 йилдан бошлаб революцион ҳаракатларда қатнашган. Миллий чегараланиш ўтказилганидан кейин ички ишлар халқ комиссари этиб тайинланган, орден билан мукофотланган.

ЎзР ПАА, 58-фонд, 1-рўйхат, 66-иш, 99-варақ.

Ариза берган вақтда пахта комитети раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган, унга қадар эса-Ўзбекистон Компартияси Фарғона вилояти комитети котиби бўлган.

Ўзбекистон КП(б)МК аъзоси, ариза берилган вақтда Зарафшон вилоят комитетининг масъул котиби. “Қизил Ўзбекистон” газетасида унинг ҳақида танқидий мақола босилган. Шу мақолага жавоб ёзган, аммо уни босиб чиқаришмаган. Шундан кейин ўз жавобини вилоят газетасида чоп эттирган. Шунда ишни Контрол комиссиясига топширишган. У ЎзКП(б) МК котиби В.И.Ивановга мурожаат этган. Аммо жавоб бўлмаган. Уезд конференциясида раҳбарият унга ишонмаслиги ҳақида кимдандир эшитади-ю, натижада 18лар аризасига имзо чекади.

ЎзР ПАА, 58-фонд, 1-рўйхат, 63-иш, 32-варақ.

йилга қадар тунукасоз бўлиб ишлаган. Бутуниттифоқ халқ хўжалиги кенгаши президиуми аъзоси ва ҳунармандлар уюшмаси раиси бўлиб ишлаган. МК аъзолигига номзод. (ЎзР ПДА, 58-фонд 1-рўйхат, 63-иш, 57-варақ)

Тошкент области ижроия қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.

ЎзР ПАА,58-фонд, 1-рўйхат, 63-иш, 92-варақ.

Ўша ерда, 135-варақ.

Ўша жойда, 68-70-варақлар.

Ўша жойда, 63-67-варақлар.

Ўша жойда, 180-варақ.

Ўша жойда, 181-варақ.

Ўша жойда, 181-185-варақлар.

Ўша жойда, 181-185-варақлар.

Ўша жойда, 35-38-варақлар.

ЎзР ПАА, 58-фонд, 1-рўйхат, 61-иш, 35-варақ.

Ўша жойда. 38-варақ.

Ўша жойда, 63-иш, 3-8-варақлар.

Ж.Зайченко. Бир ариза тарихидан.//Инсон ва сиёсат. –Тошкент, 1991. №1. 94-бет.

ЎзР ПАА, 58-фонд, 66-иш, 175-варақ.

Ўша жойда: 66-иш 175-176-варақлар.

Ўша жойда, 177-180-варақлар.

ЎзР ПАА, 1-фонд, 1-руйҳат, 135-иш, 2-3-варақлар.

Ўша жойда, 66-иш, 128-129-варақлар.

Қаранг; Н.Норжигитова “18лар” гуруҳи. //Фан ва турмуш. –Тошкент, 2002. №5-6. 21-бет.

У ҳақда қаранг: Қор қўйнидаги лолалар. -Т.: Академия, 2001. 15-20-бетлар. Ушбу китобда Ўринбой Ашуровнинг турмуш ўртоғи Кимёхон Ашурова хотиралари берилган.

Резолюции и постановления ХIV пленума Средазбюро ЦК ВКП(б), Средазбюро ЦК ВКП(б).-Т.: 1927. -стр. 38.

Ўзбекистон Коммунистик Партияси съездларининг резолюция ва қарорлари. -Т.: 1958. 71-бет.

ЎзР ПАА, 58-фонд, 1-рўйхат, 66-иш, 1-9-варақлар.

Против правой оппозиции. (Сборник материалов). УзГИЗ, Самарканд-Тошкент 1929, стр.65-72.

Против правой оппозиции...67-бет.

Бу ҳақда қаранг: Р.Т.Шамсутдинов, Жасоратга тўла ҳаёт соҳиби. –Андижон: 1991.