Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Jadid Sultan Saidalin
–
victims of repression
Uktamjon UBAYDULLAEV
1
Andizhan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article examines the tragic fate of one of the modern
progressives, Sultan Saidalin, who became a victim of
repression. The analysis is based on primary sources and
scholarly literature.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Jadid,
national sacrifice,
policy of repression,
political repression,
perpetuation,
education.
Жадид Султон Сайдалин –
қатағон қурбони
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жадид,
миллат фидоийси,
қатағон
сиёсати,
сиёсий қатағон,
абадийлаштириш,
таълим.
Ушбу мақолада жадид тараққийпарварларидан бири
бўлган Султон Сайдалиннинг қатағон қурбонига айланиши
ва унинг аянчли тақдири бирламчи манбалардаги
материаллар ва илмий адабиётлар ёрдамида таҳлил
қилинган.
Джадид Султан Сайдалин –
жертва репрессии
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
джадид,
преданный нации,
политика репрессий,
политические репрессии,
увековечение памяти,
образование
.
В статье исследуется печальная судьба одного из
современных прогрессистов, Султана Сайдалина, который
стал жертвой репрессий. Анализ основан на материалах
первоисточников и научной литературы.
1
Docent of Andizhan State University, Candidate of Historical Sciences.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
378
Халқимиз озодлиги, ҳақиқат ва адолат йўлида ўз жонини фидо қилган
миллат фидоийларининг номма
-
ном аниқлаш, уларнинг ҳаёт йўлини ўрганиш,
хотирасини абадийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024 йил 19 июлда ПҚ–
270-
сонли
“Сиёсий қатағон қурбони бўлган
юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда
уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш
тўғрисида”[1]ги
қарори
бу борада ҳали амалга оширилиши долзарб бўлган кенг
кўламли тадқиқотларни рўёбга чиқариш имконини берди. Қарорда қатағон
қурбони бўлган ҳали номлари аниқланмаган, тақдири ўрганилмаган
юртдошларимизни номма
-
ном аниқлаш, уларга доир архив ҳужжатларини
ўрганиш орқали юрт фидойиларини аянчли, лекин қаҳрамонона тақдирини рўй
-
рост очиб беришдек кечиктириб бўлмайдиган хайрли ишларни
амалга ошириш
ўта долзарб эканлигига алоҳида урғу берилган.
Юрт фидоийларидан бири тараққийпарвар –
Султон Сайдалиндир.
Унинг асл исми Саид Султон Саид Мақсуд Али ўғли бўлиб 1889 йилда
Қозоғистон
ССР
Олма
-
ота шаҳри Казкеленская кўчасида ўртаҳол деҳқон оиласида
туғилган. Отаси Саидолим Саид Мақсуд хўжалигида 4 таноб мевали боғи бўлиб,
унинг оиласида аҳли аёли, 5 нафар ўғиллари, 2 нафар қизи бўлган.
Сайдалин 1904 йилгача отаси қарамоғида яшади, аввал Олма
-
ота
шаҳридаги
бошланғич ўзбек мактабини тамомлади, кейин рус
-
тузем мактабига ўқишга кириб,
оғир турмуш шароити туфайли уни тамомлай олмаган. Меҳнат фаолиятини
1905 йилда Олма
-
ота шаҳар нотариуси А.Т.
Черних қўл остида таржимонликдан
бошлаган. 1907 йилда нотариал идора ёпилиши сабабли Алмаотадан ҳозирги
Жамбул, собиқ
Авлиё ота шаҳрига кўчиб борган. У ерда онасининг қариндоши
чорва моллари савдоси билан шуғулланувчи бой савдогар Саид Вали Тураевнинг
қўлида отбоқар, кейин иш бошқарувчи бўлган. 1909 йил Тошкент шаҳрига кўчиб
бориб, она томонидан қариндоши мингбоши Саидмахмуд Муҳитдинхоновда
1914 йилга қадар котиблик қилади [2].
Сайдалин тез орада Тошкент шаҳри маъмуриятидаги инсонлар орасида
яхши танилиб обрў қозонган ва бошқа мингбоши ва қозиларнинг таржима
ишларига кўмаклашган. Ҳатто бир муддат шаҳар полиция бошқармаси бошлиғи
таржимони ҳам бўлган.
1916 йили Россия императорининг фармони билан Туркистондан бир неча
минг кишини фронт ортига мардикорликка сафарбар этилади, уларнинг
аксарияти рус тилида гаплаша олмай, турли қийинчиликларга учрайди.
“Маҳаллий тараққийпарварларнинг таклифи билан Тошкентнинг Эски
шаҳар қисми Кўкча даҳаси мингбошиси Саййид Маҳмуд
Муҳитдинхонов
хомийлигида
Саййид Султон Саййидалиев, Миркамол Хакимов, Латифжон ҳожи
Раҳимбоев Шимолий Украинага йўлланади. Улар етти ой давомида Украинанинг
Харьков, Полтава, Киев шаҳарларида бўладилар. Саййид Султон Саййидалиев
асосан мардикорларнинг умумий аҳволи билан қизиқади ва маълум ахборотларни
Тошкент тараққийпарварларига етказиб туради. 1917 йилнинг
сўнггида дўстлари
Тошкентга қайтгач Саййид Султон Саййидалиев Туркистон тараққийпарварлар
топшириғи билан Хитойнинг Харбин
шаҳрига йўл олади.Харбинда икки ой бўлади,
бироқ айтилган одамни топа олмайди. Шундан сўнг укаси яшаётган Конибадомга
қайтади”
[3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
379
Укаси Саидусмон Сайдалин 1914 йилдан бери Конибадом шаҳрида яшаётган
эди, унинг кўмагида 20 гектар мевали боғда иш юритувчи бўлиб ишлади.
Қўқон
воқеаларидан кейин 1918 йил февраль ойида Конибодамда волость
ревкоми раиси, март ойида советларнинг 1
-
уезд шаҳар съездида Қўқон шаҳар
милиция комиссари ўринбосари ва меҳнаткаш мусулмонлар уезд шаҳар союзи
раиси ўринбосари этиб сайланган. 1918 йил март ойида Назир Тўрақулов, Ходи
Файзий каби кўплаб тараққийпарварлар қаторида Саййид Султон Саййидалиев
ҳам эсерлар партиясига киради. Бироқ, эсерлар келишув шартларини бажармайди.
Айниқса, Брест Литовск сулҳидан сўнг улар маҳаллий халқ вакилларига нисбатан
камситувчи сиёсат юрита бошлайди. Орадан уч ҳафта ўтмасдан барча Туркистон
тараққийпарварлари эсерлар партиясидан намойишкорона тарзда чиқиб
кетадилар [4].
1918 йил охирида Тошкентда советларнинг республика съездида иштирок
этаётганимда Тошкент шаҳрида доимий ишлаш учун қолган ва республика совет
партия мактабида таржимон сифатида фаолият кўрсатган.
У 1919 йил Туркистон ХКС МИК да босмачиликка қарши кураш комиссиясига
жалб этилади ва 1920 йил 1 июнгача Конибодомда инқилобий қўмита раиси
бўлади. 1920 йил охиридан эса Қўқонда вилоят партия қўмитаси котиби
ўринбосари вазифасида фаолия'1 юритади. С.Саййидалиев бу вақтда Акбар
Исломов билан биргаликда советларга қарши кураш мақсадида тоғларга чиқиб
кетган аҳолини тинч йўл билан ўз ўринларига қайтаришга киришади. Улар
Ҳамдам Ҳожи Қаландаров ва Нор эшонларни советлар билан тинчлик шартнома
тузишга эришади. Қизил Армияга илк мусулмон ёшларини киритишда фаол
иштирок этади[5].
Сайдалин 1920 йил декабрь ойидан 1921 йил октябрь ойига қадар
Қирғизистон
ССР Жалолобод шаҳрида ер
-
сув ислоҳотларини ўтказиш комиссияси
раиси
бўлган. Комиссияда Бочкарёв Вениамин Александрович
–
Фарғона фронти
штаби вакили, Чикасин
Михаил Васильевич –
област партия комитети вакили
сифатида иштирок этганлар.
Жалолободда ер
-
сув ислоҳотлари тугатилгач, Сайдалин Қўқон шаҳрига
област партия комитети ихтиёрида қайтиб келади ва 1921
-
1922 йилларда дастлаб
халқ таълими бўлимида кейинчалик пахта қўмитаси ва Фарғона область матлубот
жамиятида ишлади. 1923 йилдан 1927 йилгача область молия бўлимини
бошқарган, 1927 йилдан 1930 йилгача Қўқон коммунал ва қишлоқ хўжалиги
банкини бошқарувчи бўлиб ишлаган. 1930 йилдан Ўзбекистон Компартияси
Марказий ижроия комитети қарори билан Тожикистон ССР Сталинобод шаҳрига
бориб, дастлаб, республика
коммунал банки бўлимини бошқарувчиси кейин эса,
1931
–1933 йилларда Фарғона
вилояти пахтакор деҳқонларини Тожикистонга
кўчириш бўйича комиссиясида Тожикистон ер сув ишлари халқ комиссарлиги
вакили бўлиб ишлади.
1933 йилдан Тожикистонда ҳам пахтачиликни ривожлантириш масаласи
авж олдирилади. Шу мақсадда Фарғона водийсидан Тожикистонга деҳқонларни
оммавий кўчириш бошланади. Бу аҳолининг жиддий норозилигини келтириб
чиқаради. Норозиликни бостириш учун ГПУ ходимлари Тожикистон
компартиясининг собиқ биринчи котиби Довуд Гусиинов, Тожикистон ССР ХКС
раиси Абдураҳим Ҳожибоев, Тожикистон ССР МИК раиси Нусратулло
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
380
Мақсудраҳимовлар билан бирга С.
Саййидалиевни ҳам аксилинқилобий ташкилот
аъзоси деган айб билан қамоққа оладилар. ОГПУ коллегияси томонидан 5 йил
муддатга меҳнат тузатиш лагерига ҳукм қилиндим ва жазони Ленинград области
Свир лагерида ўтади.
Жазо муддатини 1937 йилда тугатиб Қўқон шаҳрига келади. 1937 йил
июлидан 1938 йил майигача Қўқон шаҳрида яшадим ва ҳеч қаерда ишламади.
Июль ойида НКВД Қўқон шаҳар бўлими томонидан такрор ҳибсга олиниб 1938 йил
декабрь ойига қадар тергов қилинади, айбдор бўлмагани учун жиноят иши
тугатилиб, озодликка чиқарилади.
1939 йил январидан майигача жамғарма кассанинг Фарғона вилоят
бошқармасида турли лавозимларда ишлади.
1939 йил ўртасидан Фарғона вилоят
молия бўлимига ишга ўтишим билан Малотов районига кўчиб бориб, Давлат банки
Молотов бўлимида, кейин қишлоқ хўжалик банки вакили сифатида фаолият
юритди. Унинг изидан ҳар доим қандайдир одамлар тинимсиз кузатишар, у бор
давраларда албатта, хуфялар унинг ҳар бир сўзини керакли жойларга етказиш
билан машғул бўлишар эди
.
НКВД Давлат хавфсизлик хизмати комендатураси коменданти ўртоқ
Дьяченко
1942 йил 19 апрелдаги №8 сонли
ордер [6] билан Қўқон шаҳри Карл
Маркс кўчаси 45 уйда яшаётган Сайдалин Саид Султонни аксилинқилобий
тарғибот олиб боришда фаол иштирок этганликда айблаб ҳибсга олади.
Тинтув пайтида 144 дона турли номдаги китоблар, 1 дона чўнтак соати
(№57460 рақамли Киров металл зоводида ишлаб чиқарилган), 1 дона
шарқона
пичоқ, 1 дона сопи ҳайвон суягидан тайёрланган, букланадиган металл пичоқ
ҳамда
турли ёзишмалар мусодара қилинган.
Сайдалин 1942 йилнинг 19 апрелдан 15 сентябрига қадар аввал Қўқонда,
кейин Тошкент турмасида қонунга зид бўлган тартибда сўроққа тортилади.
Тергов жараёнида Сайдалин билан бир кунда ҳибсга олинган Махмудхон
Ахмадхонов, маҳбуслар: Омонов Ёқуб, Махмудхўжаев, Сегизбоевлар ва гувоҳлар
Ёқубов, Хусаинов, Омоновлардан “айбдор”нинг аксилинқилобий фаолиятига доир
кўрсатмалар олинади
Давлат хавфсизлиги хизмати сержанти Андреев томонидан 1942 йил
30 апрель куни ўтказилган тергов жараёнидан
:
Савол:
Қачон Эсерлар партиясига аъзо бўлиб киргансиз?
Жавоб:
1918 йил март ойида эсерлар партиясига аъзо бўлганман,
партиянинг 1918 йил Қўқон шаҳридаги Советларнинг 1
-
съездида, 2
-3-
уезд шаҳар
съездида “Билимлар жамияти биноси”да (шаҳар “Ёш томошабинлар театри”
олдида жойлашган) ўтказилган ҳафталик йиғилишдан сўнг фамилияларини мен
ҳозир эслай олмайдиган кўпчилик шахсларнинг жамоавий аризалари асосида
партияга қабул қилинганман, кейинчалик бу партиядан чиқиб кетганман.
Савол:
қачон ва қайси сабабдан ВКП(б) сафидан чиқарилгансиз ?
Жавоб:
1933 йил биринчи бор ҳибсга олинишим муносабати билан партия
сафидан чиқарилганман.
Савол:
Сизни
чет элда қариндошларингиз борми?
Жавоб:
хорижда қариндошларим йўқ. Лекин, Қўқон инқилобий қўмитасида
бирга ишлаган танишларимдан бири Сулаймон Шайх исмли шахс фамилиясини
билмайман, Афғонистон фуқароси сифатида 1926
-
1927 йилларда у ерда бўлган.
Икки йил аввал Ахмадхонов Махмудхон орқали билишимча у вафот этган экан.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
381
Савол:
Қайси жиноятлар учун ҳибсга
олингансиз?
Жавоб:
Биринчи марта 1933 йил октябрда гўёки Тожикистонда мавжуд
бўлган Тожикистон марказий ижроия комитети раиси раҳбарлик қилган
аксилинқилобий миллатчи ташкилот аъзоси сифатида айбланиб ҳибсга
олинганман.
Иккинчи бор мен 1938 йилда аксилинқилобчи
сифатида ҳибсга олинганман,
5-
6 ой тергов жараёнидан сўнг мени жиноий ишим тўхталиб, озодликка
чиқарилганман.
Савол:
Қўқон воқеалари содир бўлганда қаерда эдингиз?
Жавоб:
Мен Тожикистон ССР, Конибодом шаҳрида яшаганман, бироқ
Конибодом пахта тозалаш заводи раҳбарияти ва ишчилари ўртасидаги тўқнашувга
гувоҳ бўлганимдан сўнг Қўқон шаҳридаги уезд можаро комиссияси таркибига
киритилганман. Айнан ўша вақтда Қўқон воқеалари авжига чиққан вақт эди,
шу туфайли мен 5 кун давомида Конибодомдаги пахта заводи эгаси
Нурмухаммедовнинг уйида туришга мажбур бўлганман ва Қўқон воқеаларида
иштирок этмаганман.
Савол:
Аксилинқилобий оқ гвардиячи Осипов қўзғолони содир бўлган
вақтда қаерда эдингиз?
Жавоб:
Тошкентда содир бўлган аксилинқилобий оқ гвардиячи Осипов
қўзғолони бошланган вақтда мен Қўқон шаҳридаги босмачи тўдаларни
қуролсизлантириш комиссия таркибида эдим, кейин биз қўзғолон охирида
Тошкент шаҳрига келдик ва унда мен иштирок этган эмасман.
Савол:
Яқин қариндош ва оила аъзоларингиз ҳақида маълумот беринг ?
Жавоб
:
5 нафар ака укадан: Саидусмон Саидалин Тожикистон ССР
Конибадом шаҳрида яшайди., машғулоти менга маълум эмас. Иккинчи укам
Саидраҳим Сайдалин ҳозирда ҳаёт бироқ, 1937 йилдан бери у ҳақида бирор хабар
йўқ, учинчи укам Саидғани Сайдалин инқилобдан олдин вафот этган. Кенжа укам
-
Саидазим
инқилобдан кейин вафот этган, йилини эслай олмайман. Икки опамдан
бири Саодат ҳаёт бўлиб турмушга чиққандан сўнг эрини фамилиясига ўтган
Эгамова бўлиб Тошкент шаҳрида
яшайди. Кексалиги учун ўзи ва эри фарзандлари
қарамоғида.
Оиласи ҳақида эса турмуш ўртоғи Жумабоева Нодира 1905 йилда туғилган,
қизлари
–
Холида Сайдалина 1922 йилда туғилган,
Махфуза Сайдалина 1926 йилда
туғилган, Рохиля Сайдалина 1930 йилда туғилган,
ўғиллари: Рауф Сайдалин
1923 йилда туғилган, Рашид Сайдалин 1938 йилда туғилганини маълум қилган.
Тараққийпарвар Султон Сайдалин айблов хулосасида айғоқчиларнинг чақув
маълумотлари ҳам келтириб ўтилган. Улардан айримларини келтиришни лозим
топдик:
Алиев чақуви:
1938 йил 5 январь: “Сайдалин Алихўжаев, Сегизбоев
,
Каримов, Ўразалиев ва Мамаюсуповлар билан яқин алоқада бўлган. Айниқса у
Сегизбоев ва Хидиралиев билан ўта яқин эди ва бир –бирларини жуда ҳурмат
қилардилар [7].
“Ирмат”
номли айғоқчини 1938 йил 21 март кунги чақувидан: “Хабар
берувчини хонадонида меҳмон
бўлган
Сайдалин
яқинда Тошкентга бориб
Сегизбоев билан учрашиб, ундан партия ишига қайтишига ёрдам сўрамоқчи
бўлган. Учрашувга Сегизбоев келмагач, у Чекасин билан суҳбатлашган.
Суҳбатдоши унга ҳозир вазият яхши эмаслигини, бу иш бўйича кейинроқ
келишини айтган” [8]
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
382
“Спартак”
номли айғоқчини 1938 йил 1 майдаги чақуви:
“Умар Шониёзов
хонадонида Сайдалин, Мухитдинов, Хусаинов ва мен (чақувчи) иштирок этган
йиғинда Сайдалин” Мен “Шош Мақом” ни жуда яхши кўраман ва доим мириқиб
эшитаман. Бу ноёб дурдонани
кейинги авлодга етказиш учун уни мактабини
яратмасак, ўзбек халқи бу бебаҳо бойликдан қуруқ қолади
-
деган. Сўзини давом
эттириб у “Авваллари ҳаёт жуда ҳам гўзал эди
одамлар бир –
бирига оқибатли эди,
нимага эҳтиёжи бўлса тортинмай сўрарди, ҳозир эса одамлар ўзи билан ўзи овора.
Миллийлик йўқолиб бормоқда”
[9].
Тезкор вакил лейтенант Василяко томонидан 1942 йил 15 сентябрь куни
қуйидагича
айблов хулосаси тайёрланади:
“Сайдалин Саид Султон 1889 йилда Алмаота шаҳрида туғилган,
миллати –
ўзбек, ўртаҳол оилада вояга етган. 1918 йилдан 1933 йилга қадар
ВКП (б)
аъзоси.
Икки маротаба партия сафидан чиқарилган, биринчи бор
1918 йил июнь ойида ичкиликбозлиги учун партия сафидан чиқарилади,
бироқ, тез орада танбеҳлардан сўнг ўзини тутиб олгани учун партия сафига
қайтади.
Иккинчи бор, Тожикистонда 1933 йилда халқ душмани
Гусинов бошчилигида фаолият кўрсатган аксилинқилобий ташкилотга
алоқадорликда айбланиб ҳибсга олиниши биланоқ партия сафидан
чиқарилган. 5 йил озодликдан маҳрум қилинган ва жазони ўтаган.
Сайдалин иккинчи бор 1938 йилда ўнг оғмачиликда айбланиб ҳибсга
олинган. 5 ой давомида олиб борилган тергов натижаларига кўра, уни
1918 йилдан партия аъзоси бўлгани, Полиция бошқармасида ишлаганини
инобатга олиб, озодликка чиқарилган.
Учинчи бор ҳибсга олинишига сабаб:
озодликка чиқиб “Миллий Иттиход”ни фаол аъзоси Махмудхон Ахмадханов ва
бошқалар аксилинқилобчилар билан яқин алоқада бўлади.
Ахмадханов ва
унинг қариндошлари хонадонида ўтказилган аксилинқилобий йиғинларда
“немислар босқини совет ҳукуматини тугатилишига олиб келади”,
деган тарғиботларни олиб борган. Ҳибсда сақланаётган
М.
Ахмадханов,
Махмудхўжаев, Сегизбоевлар ва гувоҳлар Ёқубов, Хусаинов, Омоновларни
очиқдан очиқ гувоҳлик беришларини инобатга олиб қўйидаги ХУЛОСАга
келинди:
1.
Ахмадханов ва Сайдалин айблов хулосасини НКВД махсус кенгашида
кўриб чиқишга юборилсин.
2.
Ахмадханов ва Сайдалинга нисбатан жазо сифатида ҳар бирига
10 йиллик қамоқ жазоси тайинлансин.
Лейтенант
Василеко
Тошкент шаҳри 15 сентябрь [10]
1942 йил 1 октябрда ЎзССР прокурори ўринбосари А.
Полянский жиноят иши
хулосаси[11]га кўра Махмудхон Ахмадханов ва Саид Султон Сайдалинни отувга
ҳукм қилишларини сўраган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
383
Бироқ, Ўзбекистон ССР НКВДси “Учлиги” “айбдор” ишини қайта ўрганиб
чиқади ва 1943 йил 20 февралдаги қарорига кўра Саид Султон Сайдалин 10 йиллик
қамоқ жазосига ҳукм қилинди [12] . Унда жазо муддати 1943 йил 20 февралдан
бошлаб ҳисобланиши, маҳбусни (
Сиблаг
–
Россия федерацияси Ғарбий
Сибирь ўлкасида жойлашган
Сибирь ахлоқ тузатиш –
меҳнат лагери
1929
–1960 йилларда фаолият кўрсатган
) Сиблагга юборилиши белгилаб
қўйилган. Ҳукмдан сўнг Саид Султон Сайдалин саломатлиги ёмонлашгач,
Ўзбекистон ССР НКВД сининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган
№1 сон турма
касалхонасига ёткизилади 1943 йил 26 апрелда Ўзбекистон ССР НКВД си №1 сон
турма бошлиғи давлат хавфсизлик хизмати майори Колесников Ўзбекистон ССР
НКВД махсус бўлим бошлиғи, хавфсизлик хизмати подполковниги А.Н.
Капистин
номига йўллаган №1855 сон хабарномада [13]
маҳбус Саид Султон Сайдалин
қамоқхона касалхонасида вафот этганини маълум қилган.
Сайдалин ўз даврининг билимли, зукко, узоқни кўра биладиган Ватан учун
қайғурадиган
келажак учун курашда пешқадам бўлган жадид тараққийпарварлари
ташкилоти “Иттиҳод ва тараққий”, “Миллий иттиҳод” ташкилотининг фаол
аъзоларидан бири эди. У маслакдошлари билан бирга маҳаллийчилик, тарқоқлик,
парокандалик, гуруҳбозлик, табақабозликка қарши кураш олиб борганлар. Банк
соҳасидаги фаолияти давомида совет ҳукумати хоҳишига қарши равишда бой
хўжаликларнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, қишлоқнинг
синфий
табақалашувига қаршилик кўрсатишга уринган
Жадидлардан бири Али Расуловнинг Партияни тозалаш марказий
комиссияси раиси ўртоқ Петерсга
йўллаган телеграммасида
“Иттиҳод ва
Тараққий” яширин ташкилотининг
Фарғона қўмитаси таркибини
санаб ўтилади
ва руйхатда
14-
бўлиб Саид Султон Сайдалин номи келтирилади. Ўша
телеграммада
у “Москвадан Рисқулов делегациясининг қайтиши билан (1920) “Иттиҳод ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
384
Тараққий” Марказий қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди, унга
МҚ ва Тошкентдаги область қўмитасининг барча аъзолари таклиф қилинди.
Бу йиғилишга маҳаллий қўмиталар вакиллари ҳам келишди, улардан Обиджон
Маҳмудов, Сайдалин, Сергазиев, Хожи Сафо Жўрабоев, Бадриддин Шарипов,
Акобир Шомансуров кабиларни эслайман” [14]
–
деб кўрсатиб ўтади.
1957 йил 20 декабрда Қўқон шаҳри Карл Маркс кўчаси 55 уйда яшовчи
Жумабоева Нодира турмуш ўртоғи Саид Султон Сайдалинни ноҳақ қатағон
қилингани ва уни пок номини оқлашга асосли бўлган Аризани Ўзбекистон
Компартияси Марказий комитети секретари Н.А.
Муҳитдинов номига ариза
йўллаб, Ватан
равнақи йўлида меҳнат қилаётган беш нафар фарзандларини вояга
етказгани, улар: Сайдалина Холида
–
Нефт техникумида ўқитувчи, Сайдалин Рауф –
нефт саноатида техника хавфсизлиги мутахассис, Сайдалин Махфуза –
Москва
нефт институти аспиранти, Сайдалин Рашид
–
техник
–
геолог Сайдалина Рохиля –
умумтаълим мактаби ўқитувчиси, ҳозирги вақтда уй бекаси,
турмуш ўртоғи Совет
Армияси майори эканини ёзади. Аризада Саид Султон Сайдалин бошидан кечирган
қатағонлар: қамоқ, узоқ йиллик НКВД назоратида бўлиши, такрор ҳибсга олиниши
уни саломатлигини ёмонлашишига ва вафот этишига олиб келгани, унга нисбатан
айблар сохталаштирилиб, ноқонуний тергов усуллари ўтказилгани, қаттиқ азоб
-
уқубатлар берилгани ва у қонунсизлик қурбони бўлгани баён қилинган.
Аризада қуйидагилар баён қилинган эди: “Ўртоқ Муҳитдинов, Сизга
мурожаат қилиб марҳум турмуш ўртоғим Сайдалин Саид Султон
айблов ишини
қайта кўриб чиқиш, уни Фарғона вилояти ва Тожикистон республикасидаги
фаолиятини холисона ўрганиш, бир сафда ишлаган партия ходимларини Сайдалин
ҳақидаги фикрларини эшитиш ва пок номини оқлашда амалий ёрдам
беришингизни илтимос қиламан. Айблов ишини қайта кўриб чиқиб
Саид Султон
Сайдалинни табаррук номини оқланиши аввало, жамият олдида, қолаверса, мен
учун ҳамма нарсадан афзал бўлган ватанпарварлик руҳида тарбияланган
фарзандларим олдидаги олий бурчдир.
Саид Султон Сайдалин билан бирга ишлаган айрим шахслар номини
келтириб ўтишим мумкин:
1.
Қодир Тўрақулов
–
Пскент пахта заводи директори, Фарғона вилоятида
ишлаган вақтидан буён Сайдалинни яхши билади.
2.
Лексашов
Фёдор Павлович
Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати, олдин
Фарғона Халқ хўжалиги Кенгашида ишлаган.
3.
Чекасин Михаил Васильевич, олдин Ўзбекистон ССР Молия вазирлигида
ишлаган. Жалолободда фавқулодда вазиятда ташкил этилган ер
-
сув ислоҳати
комиссиясида Сайдалин билан ишлаган. Кейинчалик 1925
-
1926 йилларда Фарғона
водийсида ўтказилган ер
-
сув ислоҳотларини ўтказишда ҳамда вилоят молия
бўлимида ишлаган.
Ишонаманки бу инсонлар мени турмуш ўртоғимни яқиндан танийдилар,
унинг шахсияти ва фаолиятини тавсифлай берадилар” деган умид бор эди.
Мазкур ариза Ўзбекистон ССР марказий Кенгаши ҳузуридаги партия
комиссияси техник котиби А.
Муротова томонидан 1957 йил 20 декабрда
рўйхатдан ўтказилган
[15].
Нуритдин Акрамович Муҳитдинов аризани ўрганиб, Сайдалин фаолиятига
доир маълумотларни ўрганиш ва хулоса беришга кўрсатма берган. Натижада
1958 йил 31 июль куни Ўзбекистон ССР прокурорининг биринчи ўринбосари катта
адлия маслаҳатчиси Ю.
Рахмоновнинг берган хулосасида Саид
Султон Сайдалин
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
385
айбсиз деб топилиб, вафотидан сўнг реабилитация қилинган. 1959 йил
6 октябрига келиб, тинтув вақтида Сайдалин хонадонида мусодара қилинган мол
-
мулкдан: 82 томлик Брокгауз ва Ефрон луғат энциклопедияси [16] ва бошқа
китоблар марҳумни турмуш ўртоғи Нодира Жумабоевага қайтарилган, бироқ,
энциклопедияни 21, 22, 69 томлари айрим сабабларга кўра топилмаган ва
қайтарилмаган [17].
Султон Сайид Сайдалиннинг тергов баённомасидан парча
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
386
Жумабоева Нодиранинг Султон Сайид Сайдалинни реабилитация қилишни
сўраб ёзган аризаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
387
Совет режимининг қатағон сиёсатига қарши мардонавор курашган, ўша
режимнинг ноҳақликларини фош эта олган, миллий ғурур ва тарихий қадриятларни
топталишига қарши турган, ҳуррият учун кураш олиб борган Саид
Султон Сайдалин
қатағон қурбони бўлди. Унинг ҳаёт йўли ҳозирги ва келгуси авлодлар учун ниҳоятда
ибрат мактаби, ҳаёт сабоғи, кураш тажрибаси хизматини ўтайди.
Сайдалин ўқимишли, ўз даврида содир бўлаётган воқеаликларга кенг
мушоҳадали, оилапарвар, катта кутубхонага эга бўлган тараққийпарвар инсон
бўлган. Уни тарбиясини олган фарзандларини барчаси олий маълумотли, ўз
касбини етук мутахассислари бўлиб Ватан тараққиёти йўлида беминнат хизмат
қилганларини ҳозирги авлод вакиллари яхши эслайди. Унинг иккинчи қизи
Маҳфуза Султановна Сайдалиева –
геология
-
минералогия фанлари бўйича
биринчи ўзбек олима аёлидир. У
1956 йилда Москва нефт институтини
тамомлаб, тоғ инженери
-
геолог мутахассислигига эга бўлган. 1961 йилда геология
-
минералогия фанлари номзоди ва 1970 йилда фан доктори илмий даражасини
олган. 1973
-
1986 йилларда Фарғона водийси регионал ректорлар кенгашининг раиси
М.С.Сайдалиева Фарғона политехника институтида 15 йил
ректорлик лавозимида
бошқарган.
У 1964 йилда “Шавкатли меҳнати учун” медали,
1976 йилда “Меҳнат қизил байроғи” ордени, 1977 йилда
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби
унвони билан, 1978 йилда “Тинчлик учун ҳаракат”нинг
25 йиллик юбилейи муносабати билан “Халқлар ўртасида
тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш” медали, 1981 йилда
“Октябрь революцияси” ордени билан тақдирланган.
Зиёлилар
оиласида
ўсиб
-
улғайган
Маҳфуза
Султоновнани асл маънода саводли, кўп мутолаа
қиладиган, ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин
сўзловчи уста нотиқ сифатида таърифлашади.
Сайдалиннинг 5 нафар фарзандларидан, ўғли
86 ёшли Рашид Сайдалин ҳозирда Қўқон шаҳрида, қизи
94 ёшли Роҳиля Сайдалин Москва шаҳрида яшайди.
Сайдалинни набираси (Маҳфуза Сайдалина қизи) Азиза Сайдалиева
Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги ҳарбий
–
сиёсий ишлар
бошқармасида Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Халқаро департамент сиёсий
ташкилоти (МРО) иккинчи котиб бўлиб ишлайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги “
Сиёсий
қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш,
тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги
ишларни кенгайтириш
тўғрисида” ги
қарори
2.
Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати архиви П 25090
-
иш,
78-79-
варақлар
.
3.
Баҳром Ирзаев Қўқон тарихидан лавҳалар. Тошкент “Akademnashr” 2020,
152-153-
бетлар.
Маҳфуза Сайдалиева
(1927
–
2015)
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
388
4.
Тарихнинг номаълум саҳифалари. И
лмий ахборот ва мақолалар
ҳужжат ва материаллар хотиралар.
Еттинчи китоб.
Тошкент ислом
университети нашриёт
-
матбаа бирлашмаси Тошкент
-2018, 157-
бет
.
5.
Ўша манба, 158 бет
.
6.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати архиви П 25090
-
иш,
225-
варақ
.
7.
ЎзР ДХХ архиви П 25090
-
иш, 260
-
варақ
.
8.
ЎзР ДХХ архиви П 25090
-
иш, 262
-
варақ
.
9.
ЎзР МХХ архиви П 25090
-
иш, 268
-
варақ
.
10.
ЎзР ДХХ архиви П 25090
-
иш, 292
-293-
варақлар
.
11.
ЎзР ДХХ архиви П 25090
-
иш, 236
-
варақ
.
12.
ЎзР ДХХ архиви П 25090
-
иш, 238
-
варақ
.
13.
ЎзР ДХХ архиви П 25090
-
иш, 241
-
варақ
.
14.
Р.Т.
Шамсутдинов, А.К.
Маҳкамов мақоласидан олинди.
15.
ЎзР ДХХ архиви П 25090
-
иш,
277-279-
варақлар
16.
Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона»
(ЭСБЕ) –
универсальная энциклопедия на русском языке, изданная в Российской империи
акционерным издательским обществом «Ф.А.
Брокгауз –
И.А.
Ефрон» в 1890–
1907
годах. Издание выходило в двух вариантах –
41 том и 2 дополнительных (меньшая
часть тиража) и в полутомах –
82 и 4 дополнительных.
17.
ЎзР ДХХ архиви П 25090 –иш, 292
-283-
варақлар.
