Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Gender equality issues in women
’
s science and
professional activity
Khurshida KOMILOVA
Research Institute Family and Women
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
15 January 2024
The article highlights the uniqueness of women's activities in
the field of science in Uzbekistan. The gender-related (gender
approach) specificity of directing women to scientific activities
is also revealed.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp265-269
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
science,
science,
women,
gender equality,
position,
stereotype,
profession,
scientific field,
scientist,
field.
Хотин
-
қизларнинг илм
-
фан ва касбий соҳадаги
фаолиятида гендер тенглик масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
илм,
фан,
хотин
-
қизлар,
гендер тенглиги,
лавозим,
стереотип,
касб,
илмий соҳа,
олима,
соҳа.
Мақолада Ўзбекистонда Хотин
-
қизлар илмий илм
-
фан
соҳаларидаги кенг фаолият олиб боришларидаги ўзига
хослиги ёритилган. Шунингдек, хотин
-
қизларни илмий
фаолиятга йўналтиришнинг жинсга оид (гендер ёндашув)
ўзига хослигини очиб берилган.
1
Doctor of Philosophy (PhD) in Pedagogical Sciences, Associate Professor, Doctoral student (DSc), the Research
Institute Family and Women. E-mail: ilm.hurshida@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
266
Проблемы гендерного равенства в женской науке и
профессиональной деятельности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
наука, наука,
деятельность,
лидерство,
научная деятельность,
направления,
принцип,
развитие,
научный потенциал,
социальный.
В статье раскрыто содержание государственной
политики и стратегического развития науки в Узбекистане.
Дана информация об основных принципах науки и научной
деятельности, лидерстве женщин в науке, их участии в
политических и социальных процессах.
Хотин
-
қизлар илмий илм
-
фан соҳаларидаги кенг фаолият олиб
боришларидаги энг мухим омиллардан бири
гендер
тенглигини юртимизда
таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий фаоллиги ошириш
ҳисобланади. Илгарлари гендер тенглиги тушунчасига деярли ошкора тилга
олинмаган ва фойдаланилмаган. Гендер тенглиги хотин
-
қизларнинг эркаклардан
устун қўйиш каби нотўғри талқин қилинган. Аслида гендер тенглиги эркаклар
ҳамда
аёлларнинг барча соҳаларда, ҳамма нарсаларда тенг имкониятлар
берилиши, билим олиши, касб танлаши, касбий ва илмий фаолияти, лавозимларга
тайинланишида эркаклар билан бир қаторда хотин
-
қизларга бир хил
имкониятлар яратилиши, каби ўз ҳуқуқларидан фойдаланишларида тенг
имкониятларга эга бўлиши тушунилади.
Гендер атамаси бизнинг тадқиқотимизда эркаклар ва аёллар хулқ
-
аворидаги
фарқларнинг ижтимоий
-
маданий шартлилиги, гендер тенглигини тан олиш,
аёлларнинг эркак билан тенг қобилиятга эга эканлиги, хотин
-
қизларнинг
жамияда ижтимоий ролларини ўзгариб бориши каби жиҳатларни ўрганади.
Жинс
(лот. “генус”) –
эркаклик ва аёллик билан боғлиқ хусусиятлар спектри. Контекстга
қараб, бундай хусусиятлар ижтимоий тузилмаларни (хусусан, гендер ва бошқа
ижтимоий ролларни) ёки гендер идентификациясини англатиши мумкин. Шунинг
учун илм
-
фан соҳасидаги гендер ассиметрияси омилларини аниқлаш ва ўрганишга
қаратилган
тадқиқотлар жуда долзарбдир. Гендер ассиметрияси гендер
тенглиги
бузилиши, “тенгсизлик” тушунчалари билан тушинилади. Тадқиқот натижаларини
таҳлил қилиш асосида хулоса қилиш мумкунки, хотин
-
қизларнинг илм
-
фан
соҳаларидаги фаолиятларига гендер стереотиплари тасир қилади. “Эркаклар ва
аёллар учун барча соҳаларда тенг имкониятлар яратиш, инсон ривожланишининг
энг асосий хусусияти дейиш мумкин, акс ҳолда мавқеининг пастлиги унинг
ривожланишига таъсир ўтказади. Гендер тенгсизлик мавжуд жамиятда одамлар
салоҳияти рўёбга чиқмайди” [2;11]. “Замонавий социлогия фани ижтимоий
муносабатларда тенглик адолатга эришишни биринчидан, аёлларни ижтимоий
фаоллаштириш орқали умумжамият даражасида уларни ҳимоя қилиш
самарадорлигини
таъминлашга,
иккинчидан,
мамлакатимизнинг
жадал
тараққиёти йўлида хотин
-
қизларнинг маънавий, интеллектуал, иқтисодий ва
сиёсий потенциали имкониятларидан фойдаланиш шарт
-
шаритларини яратишдан
иборат эканлиги билан изоҳланади” [3;21].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
267
Айни вақтда хотин
-
қизларнинг илм
-
фанга йўналтиришнинг жинсга оид
ўзига хослигини очиб берувчи, жамият ҳаётидаги ўзгаришларни инобатга олган
ҳолда
анъанавий гендер стереотипларни енгиб ўтишга интилишни ифодаловчи
назарий
-
таҳлилий ишлар ҳам, амалий ишланмаларни яратишга қаратилган чора
-
тадбирларни етарли, деб бўлмайди. Мазкур ҳолат ушбу йўналишдаги илмий
изланишларнинг мамлакатимиз илм
-
фани ва ижтимоий ҳаёти учун янгилиги ва
долзарблигини белгилаб беради.
Ўқув адабиётларини ўрганиш шуни кўрсатдики, мактаблар учун
мўлжалланган дарсликларда ҳам гендер стереотиплари қайта кўриб чиқилишини
лозим. Хотин
-
қизларнинг илм
-
фан ва касбий соҳадаги фаол иштироки ҳақида
деярли ҳеч нарса айтилмайди ва бу стереотип деярли барча дарсликларда
учрайди. Худди шу нарса анъанавий тарзда –
стереотипик бўлиб, эркаклар учун
мўлжалланган фаолият соҳаси сифатида қаралади ва бу давлат органларидаги
фаолиятда ҳам ўз аксини топади. Шунингдек, мактаб давридан бошлаб касбий
соҳадаги гендер иерархия ҳақидаги ғояларини шакллантирилиб келинмоқда. Аниқ
ва табиий фанлар бўйича дарсликларда аёл образлари эркаклар билан тенг
равишда қўлланилиши керак. Шу муносабат билан, бошланғич синфлар учун
дарсликларнинг гендер мазмунига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Биринчидан,
бу даврда гендер маданиятининг асослари ўрганиш учун. Иккинчидан, мактаб
дарсликларида энг кўп эслатиб ўтилган сўзлар бола (эркак), қиз (аёл) бўлгани
учун. Шуни таъкидлаш жоизки, ўқувчилар томонидан ушбу фанларнинг ғоялари,
назариялари ва қонуниятларини ўрганиш математика, кимё, физика соҳаларидаги
олимларнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва илмий кашфиётлари тарихига оид
дарсликлар билан танишиш орқали бирга олиб борилади, аммо бу фақат эркак
олимларга таалуқли. Шу сабабли, ушбу гендер стереотипини бартараф этишнинг
зарурий шарти сифатида мактаб ўқувчиларини аёл олималарнинг таржимаи ҳоли
билан таништириш даркор.
Хотин
-
қизларнинг илмий фаолиятини ривожланишини белгиловчи
омиллар: илмий соҳанинг жамиятда мавқийини пасайиши; гендер стереотиплари;
икки томонлама бандлик. Хотин
-
қизларнинг илмий жамоачилик ишларига, илмий
лойиҳаларга ва илм
-
фанни бошқа соҳаларида кенг фаолият юритишларини
ташкил этиш лозим. Аёлларнинг ўзини ўзи англаш ва ижодкорлик
имкониятларини чеклайдиган тўсиқлардан холи бўлган жамоат жойларида хотин
-
қизлар
учун махсус курслар ташкил этиш, раҳбар аёлларни тайёрлаш, аёл
олималар учун мақсадли ўқитиш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш
зарур. “Гендер жиҳатдан ўз
-
ўзини англаш тизими, когнитив, эмоционал,
иродаввий ва гендер мансублик динамиклик статистик компонентлари билан
фарқланади” [5;18].
Ўзбекистонда
“Илмий
тадқиқот
ва
тажриба
-
конструкторлик
ишланмаларини бажарган тадқиқотчи
-
мутахасисларнинг жинси ва фан соҳалари
бўйича умумий сони
2020
йил аёллар 9874, эркаклар 15437,
2021
йил аёллар
12519, эркаклар 17736,
2022 йил эса аёллар 13651, эркаклар 18890 кишини
ташкил этади” [6;01].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
268
1-
расм. Илмий тадқиқот ва тажриба
-
конструкторлик ишланмаларини
бажарган тадқиқотчи
-
мутахасисларнинг жинси ва
фан соҳалари бўйича умумий сони
Илмий тадқиқот ва тажриба
-
конструкторлик ишланмаларини бажарган
тадқиқотчи
-
мутахасис эркаклар сони кўпроқ. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки
хотин
-
қизларнинг етакчилигини ошириш илм
-
фан соҳаларида самарадорликга,
ўсишга ва инновацияларни ривожланишига ижобий ҳисса қўшади. “2022 йил
ҳолатига
кўра Ўзбекистонда илм
-
фан соҳаларида хотин
-
қизлардан 700
нафарга
яқини фан докторлари, 6 нафар академик, 15 нафар
Ўзбекистон Қаҳрамони меҳнат
қилмоқда. Умуман, илм
-
фан, таълим, соғлиқни сақлаш, санъат ва маданият
соҳаларида фаолият олиб бораётган хотин
-
қизлар улиши 72 фоизни ташкил
этмоқда” [1;2].
Бугунги кунда хотин
-
қизларнинг ўрни, уларнинг ижтимоий мавқеи ҳақида
жамиятнинг қарашлари ўзгарганганини кузатишимиз мумкин. Ижтимоий фаол хотин
-
қизларни “раҳбарлик лавозимларига тайёрлаб бориш, уларни ўқитиш, малакасини
ошириш бўйича ўзига хос тизим яратилди. 2016 йилда юртимизда раҳбар аёллар сони
7 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 12 фоизга етди,
2022 йилга келиб эса раҳбар аёлларнинг улуши 27 фоизга етди” [7;1].
Илмий фаолият олиб бораётга хотин
-
қизларни лавозимларида кенг
фаолиятини давом эттиришга шароит яратиш
илм
-
фан барча соҳалари
тараққиётига ижобий тасир кўрсатади.
Шунингдек, хотин
-
қизлар
эркакларга қараганда бази (техника, тeхнология,
муҳандислик) илмий соҳаларда фаолият олиб боришларида қийинчиликларга
дуч
келишади. Аниқ ва техника фанларида аёлларга қараганда эркаклар кўпчиликни
ташкил қилмоқда. Бунда хотин
-
қизларнинг қобилияти билан боғлиқ деб ўйлаш
нотўғри, маданий анъана ва оила, ижтимоий мухит билан боғлиқ.
Стереотиплардан
ҳоли
бўлишда
хотин
-
қизларнинг
намунавий
ролини
моделларини белгилайдиган STEM –
(Science, Technology, Engineering, Mathematics)
соҳасида фаолият юритаётган ва ютуқларга эришаётган хотин
-
қизларни ҳаётини
оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш лозим.
Хотин
-
қизларнинг илм
-
фан соҳаларида етакчи лавозимларда етарли
даражада фаолият юритма олмаслигларига қуйидаги қуйидги сабабларни
келтириш мумкин: гендер хилма
-
хиллигини ошириш зарурияти; иш жойларида
2020 йил
2021 йил
2022 йил
Основной
Основной
Основной
Основной
Основной
Основной
Аёллар
Эркаклар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
269
хотин
-
қизларинг ноутаносиб муаммолари;
хотин
-
қизларнинг илм
-
фан соҳаларига
ижобий ҳисса қўшишига ишонмаслик. “Гендер тенглигига эришиш, жамиятда
ўзига бўлган ишонч туйғусини шакллантириши лозим” [4;31]. Илм
-
фан ва илмий
лавозимларга кўпроқ хотин
-
қизларни жалб қилиш орқали хотин
-
қизларни илмий
фаолиятни давом эттиришларига тўсқинлик қилувчи стереотиплар тизимини
ўзгартириш лозим. Илм
-
фанда гендер стратегиясини амалга ошириш учун даврий
илмий тадқиқотлар, жумладан, социологик мониторинг, моделлаштириш ва
прогнозлаш усулларидан фойдаланиш, ўз
-
ўзини ташкил этиш ва ижтимоий
-
маданий ижтимоий жараёнларни ўрганиш, гендер камситиш ва унинг пайдо
бўлиш сабабларини аниқлаш, шунингдек таклифлар ишлаб чиқиш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, юртимизда хотин
-
қизларга гендер тенглик
имкониятларини
яратиш,
ижтимоий
-
сиёсий,
иқтисодий
-
ҳуқуқий
қўллаб
қувватлаш, бошқарув лавозимларига уларни иштирокини таминлаш, тазиқ ва
зўравонликдан ҳимоя қилиш каби ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва меёрий
-
ҳуқуқий
асослар билан мустаҳкамланмоқда. Эркаклар ва аёллар ўртасида илмий
фаолиятда иштирокида дисбаланс, яъни жинсий ёки гeндeр бeлгиларга кўра
нотeнгликлар мавжуд. Илм
-
фан, тeхника соҳаларидаги гeндeр нотeнглик
сабабларини ўрганиш, хотин
-
қизларни илмий фаолиятга жалб этишга қаратилган
чора
-
тадбир ва дастурларни ишлаб чиқиш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг халқаро хотин
-
қизлар
кунига бағишланган тантанали маросимидаги нутқи, Халқ сўзи, 2022 йил 8
март №50(8112)
-
Б.1.2.
2.
Маткаримова Г.А Халқаро ва миллий ҳуқуқда аёлларнинг гендер ва
репродуктив ҳуқуқдари. Юридик.фанлари доктори. Дисс...
-
Тошкент: 2002. –
Б.291/б 11
3.
Нарбаева Т.К Ўзбекистонда хотин
-
қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш
тизими самарадорлигини оширишнинг инновацион модели. Соц.фанлари доктори.
дисс...
-
Тошкент: 2020.
-
Б.
239/21.
4.
Самиева С. Янги Ўзбекистон илм
-
фан тараққиётида аёлларнинг ўрни ва
роли //Центр научных публикаций (buxdu. uz). –
2023.
–
Т. 31. –
№. 31.
5.
Тожибоева Х.М Гендер ёндашув асосида ўсмир ёшдаги ўқувчиларда
оммавий маданиятга қарши иммунитетни шакллантиришнинг педагогик
стратегиялари. Пед.фанлари доктори. Дисс.автореф.
-
Тошкент: 2022. –
Б.69/18
6. https://stat.uz
7. https://senat.uz/oz/post/post-946
