Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The importance of decentralization theory in the
modernization of public administration
Bekzod UMAROV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
25 February 2024
This article evaluates the main directions of modernization
of the state administration system, first of all, the role and
importance of the state in the life of modern society. In the
study, recommendations are made regarding how modern state
management systems should evaluate the rapid changes taking
place in society in economic, social, political, and other
directions. In the history of statehood, the organization of state
administration and the best form of building a system of
relations between its constituent structures, as well as the
history of the formation of ideas of the state based on
decentralized administration, have been studied.
The conceptual understanding of the problems of
decentralization of state administration in the current era of
globalization and the interpretations of its legal foundations in
modern scientific literature and international organizations are
also studied comparatively. Within the framework of
administrative reforms in Uzbekistan, the role and importance
of decentralization in modernizing and improving the efficiency
of the state administration system is highlighted.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp332-341
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
decentralization,
modernization of public
administration,
democratization,
conceptions,
administrative reforms,
civil society.
Давлат
бошқарувини
модернизациялашлашда
номарказлаштириш назариясининг аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
номарказлаштириш,
давлат бошқарувини
модернизациялаш,
демократлаштириш,
Мазкур
мақолада
давлат
бошқаруви
тизимини
модернизациялашнинг
асосий
йўналишлари
,
биринчи
навбатда
давлатнинг
замонавий
жамият
ҳаётидаги
ўрни
ва
аҳамиятига
баҳо
берилган
.
Тадқиқотда
жамиятдаги
1
Senior Lecturer, Department of Business Law, Tashkent State University of Law. E-mail: b.a.umarov@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
333
коцепциялар,
маъмурий ислоҳотлар,
фуқаролик жамияти.
иқтисодий
,
ижтимоий
,
сиёсий
ва
бошқа
йўналишларда
руй
бераётган
тезкор
ўзгаришларга
замонавий
давлат
бошқаруви
тизимлари
қай
тарзда
баҳо
бериб
бориш
лозимлиги
юзасидан
тавсиялар
баён
этилган
.
Давлатчилик
тарихида
давлат
бошқарувини
ташкил
этиш
ва
унинг
таркибий
тузилмалари
ўртасида
алоқалар
тизимини
қуришнинг
энг
яхши
шаклини
аниқлаш
ҳамда
номарказлашган
бошқарувга
асосланган
давлат
ғояларининг
шаклланиш
тарихи
ўрганилган
.
Шунингдек
,
ҳозирги
глоболлашиш
замонида
давлат
бошқарувини
номарказлаштириш
муаммоларини
концептуал
жиҳатдан
ангалаш
ва
унинг
юридик
асосларини
замонавий
илмий
адабиётлардаги
ҳамда
халқаро
ташкилотлар
томонидан
баён
этилган
талқинлари
қиёсланган
ҳолда
ўрганилган
.
Ўзбекистонда
маъмурий
ислоҳотлар
доирасида
давлат
бошқаруви
тизиминини
модернизациялаш
ҳамда
самарадорлигини
оширишда
номарказлаштириш
муносабатларининг
тутган
ўрни
ва
аҳамияти
ёритилган
.
Значение теории децентрализации в модернизации
государственного управления
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
децентрализация,
модернизация
государственного
управления,
демократизация,
концепции,
административные
реформы,
гражданское общество.
В данной статье оцениваются основные направления
модернизации системы государственного управления,
прежде всего роль и значение государства в жизни
современного
общества.
В
исследовании
даются
рекомендации относительно того, как современные
системы государственного управления должны оценивать
быстрые изменения, происходящие в обществе в
экономическом, социальном, политическом и других
направлениях. В истории государственности изучены
организация государственного управления и наилучшая
форма
построения
системы
отношений
между
составляющими его структурами,
а также история
формирования
идей
государства,
основанного
на
децентрализованном управлении.
Также
в
сравнительном
порядке
изучается
концептуальное понимание проблем децентрализации
государственного управления в современную эпоху
глобализации и трактовки ее правовых основ в
современной научной литературе и международных
организациях. В рамках административных реформ в
Узбекистане
подчеркнута
роль
и
значение
децентрализации
в
модернизации
и
повышении
эффективности системы государственного управления.
Глобаллашув шароитида ижтимоий муносабатларнинг шиддатли ривожи,
фан
-
техника, жумладан, ахборот технологияларининг мисли кўрилмаган
тараққиёти ушбу тизим олдига янгидан
-
янги талаблар, вазифалар ва
муаммоларни кун тартибига қўйилиши оддий ҳолатга айланиб бормоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
334
Жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа йўналишлардаги
ўзгаришлар (динамик жараёнлар) замонавий давлат бошқарув тизимлари олдига
ҳам янги вазифаларни қўйиб келмоқда. Бинобарин, давлат бошқарувини
такомиллаштириш динамик ва диалектик жараён бўлиб, у жамият ривожининг
эҳтиёжларидан келиб чиқади. Чуқур янгиланиш ва модернизациялаш
жараёнларини бошдан кечираётган ҳар қандай мамлакатда давлат бошқаруви
органлари фаолиятини замонавий талаблар даражасига кўтариш –
ҳаётий
заруратдир. Давлат бошқаруви органлари тизими давлат механизмида тутган
ўрни ва фаолиятининг мазмунига кўра динамик ривожланиб ва ўзгариб борувчи
ҳодиса
.
Замонавий ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши
давлат бошқарувининг самарадорлиги ва бошқарувнинг бошқа турлари билан
оқилона ва мутаносиб уйғунлашувига сезиларли даражада боғлиқ
[1]
. Тўғри,
давлат бошқарувисиз давлат ва жамиятнинг ижтимоий йўналтирилган ва
динамик ривожланишини таъминлаш мумкин эмас, шунинг учун ҳам самарали
давлат бошқарувини яратиш оммавий бошқарувни ислоҳ қилиш бўйича ҳар
қандай
саъй
-
ҳаракатларнинг марказида туришини кўришимиз мумкин.
Бинобарин, замонавий давлат мураккаб ва кўп томонлама ҳодиса сифатида
турли нуқтаи назардан қаралади: бошқарув, иқтисодий, ҳуқуқий, тарихий.
Глобаллашув шароитларида давлатни турли ёндашувлар ёрдамида ўрганиш
давлатнинг ўзига ҳам, унинг ичида юзага келадиган муаммоларга тор ҳамда бир
томонлама қарашдан қочади [2]. Сўнгги ярим асир давомида кўпчилик демократик
мамлакатлар учун асосий муаммолардан бири оммаий бошқарув функциялари ва
ваколатларини оптимал тақсимлаш муаммоси бўлиб ҳисобланади.
Зеро, давлатнинг мураккаб оммавий
-
сиёсий ташкилот сифатида тўлақонли
ривожланиши, оқилона, самарали ва мақсадга мувофиқ фаоляти ўз фуқароларининг
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиши ва манфаатларини ифодалаши
давлат (оммавий)
бошқарувни қандай ташкил этилиши
билан бевосита боғлиқдир.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг кўплаб давлатларда ички (чуқур иқтисоди
-
сиёсий инқирозлар) ва ташқи омиллар (глобаллизация жараёнларининг таъсири
натижасида давлатлар ўртасида рақобатнинг кучайиши) таъсири натижасида
давлат бошқарувини модернизация қилиш бўйича ривожланган мамлакатларда
шаклланган ижобий тажрибадан келиб чиққан ҳолда давлат бошқарувини
модернизациялашга қаратилаган бир қатор устувор йўналишларда ислоҳотлар
амалга оширилди. Хусусан, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, давлат
хизматини
мақбуллаштириш,
бюджет
жараёнида
давлат
(умуммилий)
манфаатлари ва маҳаллий манфаатларни мақбуллаштиришга қаратилган
ислоҳотлар босқичма
-
босқич амалга оширилди, бунда махсус ижро ҳокимияти
органлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг қуйидаги
жиҳатларига эътибор қаратилди:
–
давлат бошқаруви доираси ва табиатини оптималлаштириш;
–
бошқарув фаолиятини стандартлаштириш ва тартибга солиш;
–
ижро ҳокимияти ва фуқаролик жамият институтлари ўртасидаги ўзаро
ҳамкорликни кенгайтириш
;
–
“Электрон ҳукумат”ни шакллантириш;
–
ахборотни қўллаб
-
қувватлаш ва самарали бошқариш;
–
давлат хизматини такомиллаштириш;
–
фаолият натижаларидан келиб чиққан
ҳолда бюджетлаштириш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
335
Давлат бошқаруви тизимини модернизациялашнинг асосий йўналишлари,
биринчи навбатда давлтнинг замонавий жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини
аниқ белгилаш асосида белгиланади. Давлатнинг иқтисодиёт, ижтимоий соҳа,
хавфсизлик ва бошқа йўналишлардаги функцияларини аниқлаштириб белгилаб
олиш давлат бошқарувининг кўлами ва табиатини оптималлаштириш имконини
беради.
Ижтимоий муносабатларнинг турли соҳаларида давлат иштирокининг
кўлами ва табиатини оптималлаштириш билан боғлиқ бўлган бошқарув
инновация ва институтларига қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:
–
Давлат ижро этувчи органларининг функционал таҳлили;
(муайян
функцияларнинг
зарурлигини
асослашга
қаратилган
процедуралар);
–
функцияларнинг
тузилишини оптималлаштириш, уларнинг органлар
турлари бўйича тақсимланиши;
–
бошқарув органларининг турларини оптималлаштириш (вазирликлар
-
идоралар
-
хизматлар
)
–
давлат функцияларини бажаришни номарказлаштириш ва тарқатиш
ва давлат хизматларини кўрсатиш;
–
муайян функцияларни бажариш учун давлат буюртмаси (аутсорсинг)
хизматлар, жараёнлар;
–
давлат
-
хусусий шериклик
[3].
Давлатнинг жамият
ҳаётида
иштирокининг янги моделига ўтишда қуйидаги
кўрсатмаларни амалга оширилишига
алоҳида
эътибор қаратилмоқда: давлатни
(оммавий ҳокимимият учун муҳим аҳамиятга эга бўлмаган)
ортиқча
функциялардан ҳалос қилиш,
ваколат
(компетенция)лар рақобатини истисно
қилиш (қачон
ва қайси идора нима масалага жавоб бериши ҳамда у ёки бу масала
кимнинг ваколатига
таълуқли
эканлигини аниқ белгилаб олиш муаммоси); илгари
давлат томонидан амалга оширилган кўплаб назорат функцияларини ҳам
эркин
бозор иштирокчиларига ўтказиш, давлат бошқарув тузилмаларини сиёсатни
белгиловчи ва улар томонидан қабул қилинган
қарорларни
амалга оширувчи
ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилувчи органларга ажратиш.
Щунингдек,
давлат функцияларини оптималлаштириш билан боғлиқ бошқа ташкилий
-
ҳуқуқий
ҳаракатлар ва чора
-
тадбирлар ҳам амалга оширилади, улар давлат
бошқарувини тараққий этган эркин бозор иқтисодиёти шароитида модернизация
Бошқарувнинг демократик моделини шакллантириш ва фуқаролик
жамиятини шакллантириш давлат бошқаруви соҳасида марказлаштириш ва
давлат тасарруфидан чиқариш ўртасида оптимал мувозанат мавжуд бўлгандагина
мумкин. Номарказлаштириш ва марказлаштириш ўртасидаги ўзаро таъсир
механизми, самарали ва конструктив бошқарувнинг бошланғич шарти
ҳисобланади
.
Зеро, ҳукуматнинг турли даражалари ўртасидаги ўзаро муносабатлар аниқ
мақсад ва вазифаларга эга бўлган миллий стратегияга асосланиши лозим.
Номарказлаштириш ва марказлаштириш ўртасида оқилона мувозанатга эришиш
турли даражадаги ҳукуматнинг роли, масъулияти ва ҳокимиятини қайта баҳолаш
ва ўзгартириш сифатида давлатнинг, хусусан, миллий даражада самарали
ишлашига эришиш усулларидан биридир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
336
Давлат бошқаруви тизимини номарказлаштириш демократик давлатларда,
хусусан, Ўзбекистонда ўз ечимини кутаётган кенг қамровли масалалардан
биридир.
Маъмурий
ислоҳотлар
концепцияси
мамлакатимизда
амалга
оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ва
давлат дастурларининг тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш, шунингдек,
ижтимоий
-
сиёсий ва ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш муаммоларини ўз
вақтида аниқлайдиган ва самарали ҳал қиладиган янги давлат бошқаруви
тизимини шакллантириш мақсадида қабул қилинган бўлиб,
концепциянинг бош
вазифаси –
давлат бошқарувининг концептуал янги моделини шакллантиришдан
иборатдир.
Ушбу ислоҳотларнинг пировард мақсадини ҳам давлат бошқарувини янада
демократлаштириш
ва
модернизациялаш,
уни
замонавий
талабларга
мослаштиришга қаратилганди. Ваҳоланки, демократик давлатнинг асосий
элементларидан бири –
давлат томонидан чиқарилаётган қарорларда мамлакат
фуқароларининг манфаатлари эътиборга олиниши ва ушбу жараёнда, яъни кучли
фуқаролик жамияти барпо этишда фуқароларнинг иштирокидир, шунингдек
мамлакатнинг тараққиёт даражаси жамият ҳаёти масалаларини ҳал этишда
фуқароларнинг ўзлари қанчалик иштирок этиши билан белгиланади. Самарали
фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва уларнинг самарали
фаолият юритиши давлат бошқарувининг демократик тизими мавжудлигини
назарда тутади ва ҳуқуқ устуворлигининг идеал моделига яқин келган
мамлакатларда бу тизимлар асосан шаклланган. Жамиятни ва фуқароларни
қарорлар
қабул қилиш жараёнига жалб этишнинг энг муҳим омилларидан бири
давлат бошқарувини номарказлаштириш, яъни давлат бошқарувининг
марказдаги муайян функцияларини қуйи тузилмаларга, маҳаллий ҳокимият
органларига ҳамда ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда нодавлат нотижорат
ташкилотларга беришдир иборатдир.
Фуқароларининг манфаатлари эътиборга
олиниши ва ушбу жараёнда, яъни кучли фуқаролик жамияти барпо этишда
фуқароларнинг иштирокидир, шунингдек мамлакатнинг тараққиёт даражаси
жамият ҳаёти масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзлари қанчалик иштирок
этиши билан белгиланади. Жамиятни ва фуқароларни қарорлар қабул қилиш
жараёнига жалб этишнинг энг муҳим омилларидан бири давлат бошқарувини
номарказлаштириш,
яъни
давлат
бошқарувининг
марказдаги
муайян
функцияларини қуйи тузилмаларга, маҳаллий ҳокимият органларига беришдир.
Бу эса, ўз навбатида, номарказлаштириш, фикр юритиш ва мувозанатли
ҳаракатларнинг
моҳиятини аниқ тушунишни талаб қилади, чунки у жамиятнинг
турли жабҳаларига: сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий, маъмурий ва иқтисодий
жиҳатларга тааъллуқлидир.
Давлат бошқарувини номарказлаштириш жараёнининг ривожланиш
тарихини ўрганадиган бўлсак (классик давлат бошқаруви), унинг ХVI аср охирига
бориб тақалишини кўришимиз мумкин. Бу даврда давлат бошқарувини ташкил
этиш ва унинг таркибий тузилмалари ўртасида алоқалар тизимини қуришнинг энг
яхши шаклини аниқлаб олиш билан белгиланди. Давлатчилик тарихида
номарказлашган бошқарувга асоланган давлат ғояларининг асосчилари деб Жан
Боден ва Иоганн Алтусиус тан олинади
[4]
. Ж.
Боден суверен яхлит (монолит)
давлат назариясини шакллантириб, у ушбу ғояларини нафақат Францияда, балки
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
337
бутун Европада абсолютизмнинг (давлат суверенетенинг) назарий жиҳатларини
асослаб берди. Хусусан, ушбу ғояларнинг ХVII ва XVIII асрларда тарқоқлашган
Германия князликлари орасида Пруссиянинг давлат бошқарувини ташкил
этишдаги сиёсатида асосий мақсад Франция каби давлат бўлишга интилишида ҳам
кўриш мумкин. Давлат бошқарувини ташкил этишнинг идеал (ушбу давр нуқтаи
назаридан) модели сифатида суверен яхлит давлат ғоялари Европада ХIХ аср
охиригача ҳукумронлик қилди.
Таҳминан 1600 йилларда давлат бошқаруви бўйича немис назариётчиси
И.
Альтузиус Ж.
Боденнинг назариясига қарши ғоялар билан чиқди. У яхлит
давлатдан фарқли ўлароқ, федерал давлат бошқаруви назариясини илгари сура
бошлади. Унинг қарашларига кўра, суверен деб монарх (ҳукумдор) эмас, балки
халқ баҳоланиши керак эди. У ҳудудий ва маҳаллий ўзини
-
ўзини бошқариш
тузилмаларига кенг ҳажмда сиёсий
-
ҳуқуқий ваколатларни ўтказишни ҳамда
уларга автоном (кенг муҳторият) бошқариш ҳуқуқини беришни талаб қилган.
И.
Алтусиуснинг ушбу ғоялари ХХ асрнинг охирларида Европа Иттифоқи ҳудудида
давлат бошқарувини ташкил этишда тамал қоидалар сифатида белгилаб олинди
ҳамда
1985 йилда қабул қилинган “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш Европа
хартияси”да ўзининг бевосита ифодасини топди.
Хуллас, ХХ асргача марказлашган давлат бошқаруви қурилиши ҳукмрон эди.
Бунга яққол мисол сифатида Наполеоннинг давлат бошқаруви қурилиши бўлиб, у
бошқа Европа давлатлари учун намуна бўлди, чунки унда давлат раҳбари ёки
парламентнинг иродасини амалга оширилиши самарали эди. Франциянинг қатъий
иерархик бошқарув шаклида тенглик минтақавий ва маҳаллий фарқларни
текислаш, шунингдек, марказлашган давлат бошқаруви ушбу даврдра стратегик
аҳамиятга молик миллий лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлади.
ХХ арнинг 80 йилларидан бошлаб кўплаб ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатларда оммавий ҳокимиятни амалга ошириш жараёнида фуқароларнинг
бевосита иштирокини кенгайтириш ҳамда уларнинг ХХ асрнинг ўрталаларига
қадар
самарали бошқарув модели сифатида иерархик тизимга асосланган ва
юқоридан
-
қуйига йўналтирлган марказлашган тузилмалар доимий равишда
шиддат билан ўзгараётган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда
инқирозга дуч кела бошлади
[5]
, бунинг натижасида ривожланаётган
мамлакатларда марказий ҳокимият органлари ваколатларининг маҳаллий
юрисдикцияларга ўтказишга қаратилган, яъни номарказлашган бошқарувга
асосланган тизимларга ўтиш парадигмасини бошидан кечиришмоқда.
Номарказлаштириш концепциясини давлат бошқарувини модернизациялашда
тутган ўрнини англаш ҳамда уни амалда самарали қўллаш учун ушбу тушунчанинг ва
умуман концепциянинг мазмун моҳиятини тўғри англаш, давлат ҳокимияти ва
бошқарувини номарказлаштириш амалда қандай амалга оширилиши мумкинлигини,
унинг қандай ўзига хос жиҳатлари: афзалликлари, камчиликлари ва чегаралари
мавжудлигини таҳлил этиш лозимдир.
Шу нуқтаи назардан,
“номарказлаштириш” тушунчаси
тузилиши ва
мазмуни жиҳатдан кенг кўламли бўлиб тушунча бўлиб, у давлат бошқаруви
тизими ва умуман давлат ҳокимияти тизимини таркибий ва функционал жиҳатдан
оқилона ташкил этилиши, шунингдек, жамиятда давлат ҳокимиятига бўлган
ишонч (легитимлик)ни шакллантириш механизмлари билан боғлиқдир [5].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
338
Махсус академик луғатларида “номарказлаштириш” сўзининг этимологиясига
эътибор берадиган бўлсак “лотинчадан
de
-
бекор қилиш, ўчириш,
centralis
–
ўрта,
яъни уни “марказий тузилмалардан функция ва ваколатларнинг қуйи
бўйғиндагиларга ўтказилиши жараёни сифатида, ифодаланганини, инглиз
луғатларида эса
“decentralization”
–
“марказий давлат ҳокимияти органларининг
айрим функцияларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва ўзини
-
ўзи
бошқариш органларига ўтказишга асосланган бошқарув тизими” сифатида таъриф
берилганлигини кўришимиз мумкин [6].
Демак, “номарказлаштириш” тушунчасининг мазмуни аниқлаштиришда,
унинг давлат бошқарувини ташкил этишнинг тамал асоси, давлат бошқарувининг
методи ёки шакли, давлат органлари фаолиятининг демократик
-
ҳуқуқий режими,
давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг шакли сифатида тушинилиши жараёнида
унинг барча хусусиятларини аниқлашга имкон беради. Унинг бу тарзд мазмун
моҳиятини
таҳлил
этиш,
давлат
бошқарувида
“номарказлаштириш”
конструкциясининг аниқ ва туғри тушунилиши ва қўлланилишига ҳизмат қилади.
Зеро, ҳозирги глоболлашиш замонида давлат бошқарувини номарказлаштириш
муаммоларини концептуал жиҳатдан ангалаш ва унинг юридик асосларини замонавий
илмий адабиётларда таҳлил этиш янги даражага чиқиб бормоқда.
Мамлакатимизда кечаётган давлат бошқарувини модернизациялаш
шароитида номарказлаштириш жараёнининг мазмун ва моҳиятини таҳлил
этишдан олдин ушбу категориянинг илмий таҳлилига эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқдир.
Чунки,
бугунги
кунда
илмий
манбаларда
ва
махсус
энциклопедияларда номарказлаштириш тушунчасининг турлича талқинлари
мавжуд бўлиб, уларда бу жараённинг кўпчилик томонидан эътироф этиладиган
узил
-
кесил таърифини келтириш қийин.
Таъкидлаш жоизки, номарказлаштириш миллий илмий адабиётларимизда,
хусусан юридик адабиётларда етарлича таҳлил этилган дейиш қийин. Айрим
муаллифлар ушбу мураккаб жараённинг у ёки бу жиҳатларини таҳлил этишган.
Хусусан, С.Сафаев номарказлаштириш
концепциясини таҳлил қилар экан
Инсониятнинг ривожланиш босқичида кенг жамоатчиликнинг жамият ва давлат
бошқарувида бевосита иштирокининг таъминланиши жамият ривожига кескин
бурилиш ясашга хизмат қилган олдинга элтувчи куч бўлиб хизмат қилганлигини
қайд этиб ўтади. Номарказлаштириш тушунчасини содда қилиб тушунганда
давлат бошқарувидаги айрим функцияларни қуйи бўғиндаги тузилмаларга яъни
маҳаллий ҳокимият органларига берилилиши (делегияланиши) тушунилади деб
таъкидлайди
[7].
А.
Азизхўжаевнинг фикрича: “Номарказлаштириш маъмурий ислоҳотларнинг
муҳим бир йўналиши бўлиб, ушбу ислоҳотларни амалга оширишда бисқичма
-
босқичлик, давлат органларига тегишли функцияларни самарали амалга
оширилишини таъминлаш мақсадида нодавлат тузилмаларнинг фаолиятини
такомиллаштириш ва марказий давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган
функцияларни самарали амалга оширилиши устидан доимий мониторинг ва
назоратни амалга оширилиши ҳамда ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятларини
инобатга олиш зарурлиги каби бир қанча муҳим тамойилларга риоя этиш
зарурлигини” таъкидлаб ўтган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
339
Давлат бошқарувида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг роли ва
аҳамиятини кенг таҳлил этиб ўтган Г.Маликова ҳам давлат бошқаруви
самарадорлигини оширишнинг энг муҳим ва самарали методи номарказлаштириш
эканлигини алоҳида қайд этган [8].
Шунингдек, ушбу масала тадқиқотлар олиб борган Г.
Исмоилова давлат
бошқаруви тизимида марказлаштириш ва номарказлаштириш жараёнлари
ўртасида мувозанатни таъминлаш ва унинг миллий
-
ҳудудий тузилишига эътибор
қаратиш
зарур таъкидлаган [9].
Айтиш лозимки, номарказлаштиришнинг назарий жиҳатларини ёритишда
хорижлик олимларнинг кенг қамровли илмий тадқиқотлари, асослантирилган
таҳлилий ишлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаш зарур.
Жумладан, Ж.
Коэн ва С.
Питерсонлар ўзларининг тадқиқотларида
номарказлашиш ҳам ғоя, ҳам ривожланиш йўлидаги муҳим услуб, восита, деб
таъкидлаб ўтишади, шунингдек, улар номарказлашишнинг олти асосий шаклидан
иборат “таснифлаш тизими”ни яратишди. Уларнинг талқинига кўра
номарказлаштиришнинг олти шакли –
(1) тарихий келиб чиқиш, (2) ҳудудий ва
вазифага оид, (3) муаммога йўналтирилганлиги, (4) хизмат кўрсатиш, (5) ягона
давлат тажрибаси ва (6) мақсадга йўналтирилганлиги мавжуд
[10].
Италия олими Т.Фаллетининг фикрига кўра, номарказлаштириш –
биринчи
навбатда давлат томонидан амалга ошириладиган ҳокимият, давлат тизимини
ислоҳ қилишнинг ва марказий ҳукумат ваколатлари, ресурслари ҳамда
вазифаларини маҳаллий ҳокимият органларига ўтказишга қаратилган барча
жараёнлар йиғиндисидир [11]. Номарказлашиш бошқарув ва ташкилий хусусиятга
эга бўлган ҳодиса бўлиб, бунда қарорлар қабул қилиш ташкилот миқёсида
бўлишини, ягона шахс даражасида бўлмаслигини тақозо этади. Чунки бу ўринда,
қарорлар қабул қилишда аввало, коллегиаллик назарда тутилади.
Баъзи тадқиқотчилар номарказлашишни давлат бошқарувида маҳаллий
даражада маъмурий масалаларнинг ягона марказда тўпланиб қолишига олиб
келади деган ғояни илгари суришади. Масалан, Б.Смит номарказлашиш ўз ичига
қарорлар
қабул қилиш ва маъмурий бошқарувни марказдан ҳокимиятнинг қуйи
даражаларига ўтказишни олиб, кўпрок, сиёсий масалалар билан боғлик, ҳолат дея
таъкидлайди
[ 12].
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, номарказлашиш ҳокимият ваколатлари ва
вазифаларининг юқори даражадан қуйи даражага, яъни давлат даражасидан
маҳаллий даражага ўтказилиши деган ғоя ҳам назарий қарашларда ўз аксини
топган. Бу ўринда Д.Конерснинг фикрлари эътиборга лойиқ. Унинг таъкидлашича,
номарказлашиш ҳам сиёсий ҳам маъмурий ҳодиса бўлиб, у қарорлар қабул қилиш
ҳамда
маъмурий ваколатларни ҳокимиятнинг бир қанча босқичларига
тақсимлашни назарда тутади
[13].
Давлат бошқарувида номарказлашиш концепциясини атрофлича ўрганган
олимлардан бири Д.Рондинеллининг таъкидлашича, номарказлашиш қарорларни
режалаштириш ва уларни қабул қилишда ваколатларнинг тақсимланиши ёки
юқоридан қуйига берилишини назарда тутиш билан бир қаторда, марказий давлат
органлари вазифаларининг маълум бир қисмини уларнинг жойлардаги тегишли
ташкилотларига ва маҳаллий ҳокимият ёки ноҳукумат ташкилотларга
берилишини ҳам эътиборга олади
[14].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
340
Маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги машҳур франциялик олим Жан
-
Бенуа
Альбертинининг фикрига кўра номарказлаштириш –
бу давлат бошқарувида
марказий ва маҳаллий давлат ҳокимиятлари ўртасидаги ваколатларнинг самарали
амалга оширилиши нуқтаи назаридан оптимал равишда тақсимлашга қаратилган
сиёсатдир
[15]
. Ушбу қарашлар Францияда ХХ асрнинг иккинчи ярмида олиб
борилган ислоҳотлар жараёнида яққол намоён бўлиб, оммавий ҳокимият
бошқарувини амалга оширишда иштирок этувчи барча тузилмаларнинг янги
босқичга ўтишига сабаб бўлганлигини таъкидлаган.
Эътиборли жиҳати шундаки, нафақат олимлар, балки халқаро ташкилотлар ҳам
номарказлаштиришнинг
муҳим
жиҳатларини
батафсил
илмий
жиҳатдан
асослашганлиги эътирофга сазовордир. Номарказлаштириш ғоясининг илмий
-
назарий категория сифатида шаклланишида, сиёсий
-
ҳуқуқий ҳамда ижтимоий
иқтисодий ҳодиса тарзида кенг тарқалишида нуфузли халқаро ташкилот бўлган
БМТнинг ўрни муҳим аҳамият касб этди. Жумладан, БМТ ва БМТТД
(Бирлашган
миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури)
бошқарув номарказлаштиришга ўз
таърифларини бериб унинг умумэътироф этилган ҳуқуқий
-
норматив асосини ва
кўринишларини
назарий
жиҳатдан
асослаб
беришган.
БМТТДга
кўра
номарказлаштиришнинг мажбуриятларни қуйи бўғинларга ўтказиш, ваколатларни
тақсимлаш, марказлашув ҳажмини камайтириш ҳамда хусусийлаштириш каби
шакллари мавжуд.
Нуфузли халқаро ташкилотлардан яна бири Жаҳон Банки давлат
бошқарувида номарказлашишга сиёсий, маъмурий шунингдек молиявий ҳодиса
сифатида баҳо беради. Мазкур ташкилотнинг хулосасига кўра номарказлашиш
молиявий, сиёсий ва маъмурий ваколатларни бошқарув органларининг қуйи
даражаларига тайинлаш дунё бўйлаб турли давлатларда турли воситалар
ёрдамида кенг тарқалаётган жараён бўлиб, у келажакда тараққиётнинг гарови
бўлиб хизмат қила оладиган бошқарув тизимининг асоси бўла олади [16].
Баён этилган фикр
-
мулоҳазалар таҳлилидан кўриш мумкинки, давлати
бошқарувида амалга оширилган ислоҳотларнинг бош стратегик мақсади қатъий
ва ўзгармас эканлиги, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат
барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришда
давлат бошқарувини номарказлаштириш жараёнларидан алоҳида ва мустақил
кечмаслиги ва улар билан узвий боғлиқ эканлигини кўришимиз мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
DANIE F. M. STRAUSS. The Rise of the Modern (Idea of the) State. Politikon,
(August 2006), 33(2), 183
–
195.
2.
Garth den Heyer, (2011) "New public management: A strategy for democratic
police reform in transitioning and developing countries", Policing: An International
Journal of Police Strategies & Management, Vol. 34 Issue: 3, pp.419-433
3.
Potekhin V. Government modernization: the basic directions and innovations.
Вестник Российского университета дружбы народов. 2017. –
c. 110.
4.
Althusius J. The Politics of Johanes Althusius. An abridged translation of the
Third Edition of «Politica Methodica Digesta, Atque Exemplis Sacris et Profanis Illustrata»
/ transl., with an Introduction by Frederick S. Carney.
–
Boston: BEACON PRESS, 1964
[Elektron resurs]. URL: http://www.constitution.org/alth/alth.htm (
мурожаат санаси
:
28.04.2020).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
341
5.
Fumihiko Saito. Foundations for Local Governance Decentralization in
Comparative Perspective. 2008 Physica-Verlag Heidelberg. 2008.
–
p. 13-14.
6.
Daniel Treisman. The Architecture of Government. Rethinking Political
Decentralization. Cambridge University Press. 2007.
–
p. 21-22.
7.
Сафаев С.
К вопросу о децентрализации совершенствовании
государственного управлениия
.
Жамият ва бошқарув, 2013 й. 1
-
сон.
-
Б. 25
8.
Азизхўжаев А.А.Эркинлаштириш –
давр талаби // Жамият ва бошқарув,
2000 й. 1
-
сон.
-
б. 6
-8.
9.
Маликова Г. Ўзини
-
ўзи бошқариш кучли фуқаролик жамиятининг таянчи.
Тошкент Давлат юридик институти. 2013 йил.
-
б. 29.
10.
Cohen, J., Peterson, S., Administrative Decentralization: Strategies for
Developing Countries, Kumarian Press (published for and on behalf of the United
Nations), Draft Proof for Publication, June 1999; pp. - p. 16 - 20.
11.
Falleti T.G. Decentralization and Subnational Politics in Latin America.
Cambridge: Cambridge University Press, 2010. 285 p. - p. 34.
12.
Smith, B., «Decentralization: The Territorial Dimension of the State» George
Allen and Unwin Publishers Ltd, 1985.
–
p. 11-12.
13.
Conyers, D. Decentralization: The Latest Fashion in Development
Administration» in Public Administration and
Development, Vol. 3,1983.
–
P. 7-8.
14.
Rondinelli, D., «Government Decentralization in Comparative Perspective:
Theory and Practice in Developing Countries» International Review of Administrative
Sciences, 47, (2), 1981.
–
p. 8-10.
15.
Albertini J.-B. La deconcentration: l'administration territoriale dans la reforme
de l'Etat. Paris: Economica, 1997. 238 p. Pratiques de la gestion publique en France: Le
statut du fonctionnaire. La responsabilite de l'administration. L'audit et le controle dans
le secteur public. Paris, 1999. 351 p.
–
p. 17
16.
UNDP, Factors to Consider in Designing Decentralized Governance Policies and
Programmes to Achieve Sustainable People-Centered Development, Management
Development and Governance Division, February 1998.
