Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Historical
stages
in
the
development
of
the
decentralization concept in shaping state governance
Bekzod UMAROV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
15 February 2025
This article examines the historical evolution of the concept
of decentralization in state governance. It explores its origins,
early forms, and the implementation of decentralization
processes in various historical contexts. The role of local
governance in Ancient Greece and Rome, the balance between
central authority and local administration in the feudal societies
of the Middle Ages, and the transformation of decentralization
in modern and contemporary state systems are analyzed.
Furthermore, the article delves into the theoretical
foundations of decentralization based on the views of English
philosopher Thomas Hobbes and German theorist Johannes
Althusius. It discusses legal frameworks, political processes,
economic reforms, and democratic governance principles
associated with decentralization.
Special attention is given to Uzbekistan's experience and that
of other nations in implementing decentralization reforms,
assessing their legal and institutional outcomes.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1/S-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Decentralization,
state governance,
legal mechanisms,
political processes,
local self-governance,
centralized governance,
Uzbekistan reforms.
Давлат
бошқарувини
шаклланишида
номарказлаштириш
концепциясини
тарихий
ривожланиш босқичлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Номарказлаштириш,
давлат бошқаруви,
ҳуқуқий механизмлар,
сиёсий жараёнлар,
Мазкур мақолада давлат бошқарувини номарказлаштириш
концепциясининг тарихий ривожланиш босқичлари таҳлил
қилинади. Номарказлаштиришнинг пайдо бўлиши, унинг
дастлабки шакллари ва турли давлатларда амалга
1
Senior Lecturer, Tashkent State University of Law. E-mail: b.a.umarov@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
548
маҳаллий бошқарув,
марказлашган бошқарув,
Ўзбекистонда
номарказлаштириш
ислоҳотлари
.
оширилиши
жараёнлари
тарихий
нуқтаи
назардан
ўрганилади. Қадимги Юнонистон ва Рим даврида маҳаллий
бошқарув шакллари, ўрта асрларда феодал тузилма асосида
марказий ҳокимият ва маҳаллий бошқарув ўртасидаги
алоқалар, шунингдек, Янги давр ва замонавий давлат
тизимларида номарказлаштириш жараёнларининг ўзгариши
ёритилади.
Бундан ташқари, мақолада янги давр фикрлари асосида
номарказлаштиришнинг назарий асослари таҳлил қилинади.
Ушбу назарий қарашлар ҳуқуқий механизмлар, сиёсий
жараёнлар, иқтисодий ислоҳотлар ва демократик бошқарув
тамойиллари билан боғлиқ жиҳатлари билан ўрганилади.
Шунингдек, мақолада Ўзбекистон ва бошқа давлатлардаги
номарказлаштириш ислоҳотлари ҳам таҳлил қилиниб,
уларнинг ҳуқуқий ва институционал натижалари кўриб
чиқилади.
Исторические
этапы
развития
концепции
децентрализации в формировании государственного
управления
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Децентрализация,
государственное
управление,
правовые механизмы,
политические процессы,
местное самоуправление,
централизованное
управление,
реформы в Узбекистане.
В данной статье анализируются исторические этапы
развития концепции децентрализации государственного
управления.
Рассматриваются
её
происхождение,
начальные формы и процессы реализации в различных
государствах с исторической точки зрения. Исследуется
роль местного самоуправления в Древней Греции и Риме,
взаимодействие между центральной властью
и местными
структурами в феодальном обществе средневековья, а
также эволюция децентрализации в Новое время и
современности.
Кроме того, в статье на основе теорий английского
философа Томаса Гоббса и немецкого мыслителя Иоганна
Альтузиуса
исследуются
теоретические
основы
децентрализации. Обсуждаются правовые механизмы,
политические процессы, экономические реформы и
демократические принципы управления, связанные с
децентрализацией.
Также особое внимание уделяется опыту Узбекистана в
проведении реформ децентрализации, их правовым и
институциональным
последствиям.
Исследование
направлено
на
выявление
ключевых
аспектов
децентрализации в государственном управлении для
повышения его эффективности.
Давлатнинг бошқарувини ташкил этишда номарказлаштирган бошқарув
усулидан самарали фойдаланган ҳолада ташкил этиш тўғрисидаги дастлабки
қарашлар
Қадимги Юнонистонда шаклланган. Хусусан, Платон турли бошқарув
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
549
шаклларини (олигархия, тимократия, тирония, демократия ва б.) ёритишда илк
маротаба марказлаштирилган ва ўзини
-
ўзи бошқариш институтларидан
(шаҳарлардаги
ўзини
-
ўзи
бошқариш
ташкилотлари
—
эвнополис)
мувозанатланган ҳолда самарали фойдаланиш тўрисидаги концепциясини
шакллантирилга [1]. Қадимги юнон полисларидаги ўзини ўзи бошқариш тизими
тарихдаги биринчи самарали номарказлаштирилган бошқарув усули сифатида
қаралиши мумкин. Дарҳақиқат, ушбу концепция асосида Қадимги Юнонистонда
шаклланган бошқарув усули Қадимги Римда ҳам фойдаланилган.
Кейинчалик, номарказлаштирилган бошқарув усулларининг ривожланиши
давлатларнинг тарихий
-
сиёсий хусусиятлари билан боғлиқ бўлди. Феодал
парокандалик, урушлар ва босқинлар, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашга
интилиши
узоқ
вақт
давомида
номарказлаштирилган
бошқарувнинг
устуворлигини белгилади: расмий равишда олий ҳокимият давлат раҳбари (қирол,
подшоҳ, монарх) қўлида бўлса
-
да, амалда бошқарув функциялари деярли
назоратсиз равишда маҳаллий ҳокимият (князлар, феодаллар, вассаллар)
томонидан ўз ҳудудларида амалга оширилган.
Тарихий
-
сиёсий жараёнрлар таъсири остида Европада IX
-XV-
асрлардаги
феодал тарқоқликлардан сўнг, XVI асрда буюк инглиз олими Т.Гоббс “Левиафан”
асарида замонавий давлат ва унинг ажралмас хусусияти суверинитет тўғрисидаги
қарашлари
ҳақида тўхталар экан, давлатнинг бошқаруви усуллари сифатида
бевосита суверен ҳокимияти ва маҳаллий кенгашлар томонидан амалга
оширилишини таъкидлаган [2].
XVI асрдан бошлаб, самарали бошқарув усулларини аниқлаш масаласи давр
мутафаккирларининг тобора кўпроқ эътиборини тортa бошлади. Буюк инглиз
файласуфи Томас Гоббс бошқарув таъсирининг
икки асосий усулини
шакллантирди. Унга кўра, ҳар қандай ҳудудни бошқариш икки йўл билан амалга
оширилиши мумкин: марказий ҳокимият орқали ёки маҳаллий кенгашлари
орқали [3].
Гоббс самарали бошқарув муносабатларини ташкил этишда давлат
ҳокимиятини
маҳаллий
даражада ҳам тақсимлаш лозимлигига алоҳида этибор
қаритиш лозимлигини таъкидлаган ва бундай бошқарувда ҳам бир давлат
бошқарув органини шаклланишида ва бевосита фаолиятида жамиятнинг турли
қатлам
ва гуруҳларининг ҳам фаол иштирок этиши мумкинлигини айтган.
Шу билан бирга, олим давлат бошқарувидаги оммавий ҳуқуқ тартиботни
сақлаш, ташқи сиёсат, ҳарбий бошқарув каби айрим соҳаларни номарказлаштириш
марказий ҳокимият органларининг барқарор фаолиятини ташкил этиш
жараёнларига хавфидан ҳам огоҳлантирган. Унга кўра, аҳоли бевосита бошқарувда
қатнаша олмайдиган ёки бу мақсадга мувофиқ бўлмаган жойларда, масалан, аҳоли
сонининг кўплиги сабабли, одамлар табиий равишда ўз умумий ишлари
бошқарувини кучли марказий ҳокимиятга топширишни афзал кўришларини
оммавий ҳокимиятнинг муҳим хусусияти сифатида кўрсатиб ўтган.
Давлат бошқарувини номарказлаштириш жараёнининг ривожланиш
тарихини ўрганадиган бўлсак (классик давлат бошқаруви), унинг ХVI аср охирига
бориб тақалишини кўришимиз мумкин. Бу даврда давлат бошқарувини ташкил
этиш ва унинг таркибий тузилмалари ўртасида алоқалар тизимини қуришнинг энг
яхши шаклини аниқлаб олиш билан белгиланди. Давлатчилик тарихида
номарказлашган бошқарувга асоланган давлат ғояларининг асосчилари деб Жан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
550
Боден ва Иоганн Алтусиус тан олинади [4].
Ж. Боден суверен яхлит (монолит)
давлат назариясини шакллантириб, у ушбу ғояларини нафақат Францияда, балки
бутун Европада абсолютизмнинг (давлат суверенетенинг) назарий жиҳатларини
асослаб берди. Хусусан, ушбу ғояларнинг ХVII ва XVIII асрларда тарқоқлашган
Германия князликлари орасида Пруссиянинг давлат бошқарувини ташкил
этишдаги сиёсатида асосий мақсад Франция каби давлат бўлишга интилишида ҳам
кўриш мумкин. Давлат бошқарувини ташкил этишнинг ушбу давр нуқтаи
назаридан идеал модели сифатида суверен яхлит давлат ғоялари Европада ХIХ аср
охиригача ҳукумронлик қилди [5].
Таҳминан 1600 йилларда давлат бошқаруви бўйича немис назариётчиси И.
Альтузиус Ж. Боденнинг назариясига қарши ғоялар билан чиқди. У яхлит
давлатдан фарқли ўлароқ, федерал давлат бошқаруви назариясини илгари сура
бошлади. Унинг қарашларига кўра, суверен деб монарх (ҳукумдор) эмас, балки
халқ баҳоланиши керак эди. У ҳудудий ва маҳаллий ўзини
-
ўзини бошқариш
тузилмаларига кенг ҳажмда сиёсий
-
ҳуқуқий ваколатларни ўтказишни ҳамда
уларга автоном (кенг муҳторият) бошқариш ҳуқуқини беришни талаб қилган. И.
Алтусиуснинг ушбу ғоялари ХХ асрнинг охирларида Европа Иттифоқи ҳудудида
давлат бошқарувини ташкил этишда тамал қоидалар сифатида белгилаб олинди
ҳамда
1985 йилда қабул қилинган “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш Европа
хартияси”да ўзининг бевосита ифодасини топди [6].
Хуллас, ХХ асргача марказлашган давлат бошқаруви қурилиши ҳукмрон эди.
Бунга яққол мисол сифатида Наполеоннинг давлат бошқаруви қурилиши бўлиб, у
бошқа Европа давлатлари учун намуна бўлди, чунки унда давлат раҳбари ёки
парламентнинг иродасини амалга оширилиши самарали эди. Франциянинг қатъий
иерархик бошқарув шаклида тенглик минтақавий ва маҳаллий фарқларни
текислаш, шунингдек, марказлашган давлат бошқаруви ушбу даврдра стратегик
аҳамиятга молик миллий лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлади.
Миллий тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак маҳалла институти муайян
ҳудуд
аҳолисини манфаатларига ифодаловчи оммавий бошқарув органи
сифатиада алоҳида аҳамият касб этади. “Маҳалла” атамаси Маҳмуд Қашғарийнинг
“Девону луғатит турк” асарида савдо
-
ҳунармандчилик мавзеларини ифодаловчи
арабий калима сифатида илк бор қайд этилди [7].
Абу Наср Фаробий бундан 1100 йил олдин Шаркда илк бор «давлат»,
«жамият», «бошкарув» сингари ижтимоий тушунчаларни фалсафий жиҳатдан
талқин қилган ҳамда ўзининг сиёсий ва ҳуқуқий
қарашларида «фозил шаҳар»,
яъни маҳалла, давлат қурилиши муаммоларига эътиборини каратганлигини, буни
жамоа бошқдруви деб бемалол атаса бўлишини, зотан, фозил шаҳар
-
давлат
(маҳалла ) фозил жамоа, унда яшовчиларнинг табиатига мос бирлашма –
уюшма
бўлгандагина бошқарув ва бирлашувнинг жамоа тизимига эга бўлишини
таъкидлаб ўтган [8].
Маҳалла институтининг Амир Темур давлати равнақида алоҳида ўринга эга
бўлиб, Бу даврда ҳам маҳалла оқсоқоли –
«кадхудо» деб аталган ҳамда маҳаллий
аҳоли томонидан сайланган ва
унга эътибор, ишонч катта бўлган ҳамда зиммасига
жавобгарлик, масъулият юкланиб, уларга бошқарув масалаларида катта
ваколатлар берилган [9].
Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, миллий давлатчилигимиз
тарихида давлат бошқарувини номарказлаштириш хусусиятларини ифода
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
551
этадиган маҳаллий аҳолининг манфаатларини ифода этувчи ўзини
-
ўзи бошқариш
органлари қадимдан шаклланган.
Юқорида баён этилган таҳлиллардан кўришимиз мумкинки, давлат
бошқарувни номарказлаштириш комплекс ва мураккаб жараёндир. Умуман
олганда айтиш мумкинки, ҳуқуқий демократик давлатларда давлат бошқарувини
номарказлаштириш оммавий бошқарув компетенцияси мавжуд субъектларнинг
муайян миқдордаги ҳокимиятини уларнинг тасаруфидан чиқарган ҳолда зарур
ҳуқуқ, мажбурият ва ресурсларга эга бўлган қуйи
тузилмаларга ўтказишдан
иборатдир. Бошқарув функцияларининг бундай қайта тақсимлашдан пировард
мақсад давлат, ҳудудий ва маҳаллий даражадаги манфаатларни мувозанатлаган
ҳолда, аҳоли умум манфаатларидан келиб чиқиб энг мақбул бошқарув
қарорларини қабул
қилиш имкониятини вужудга келишидир [10].
Бундан ташқари, турли илмий концепциялар ва ҳуқуқий тартиботлар мазкур
ҳодиса
ҳақида якдил фикр
-
қарашларга эга эмас, гарчи уларнинг барчаси
номарказлаштиришни биринчи навбатда давлат бошқаруви тизими ва тегишли
ваколатли субъектлар ўртасида бошқарувга оид компетенцияларни оптимал
тақсимлаш муносабатлари билан боғлайди.
Юқорида баён этилган номарказлаштириш тушунчаси тўғрисидаги
қарашларни
таҳлил қилган ҳолда шундай
хулосага келиш мумкинки
, давлат
бошқаруви соҳасида
номарказлашиш
сиёсий ва маъмурий қарорлар қабул қилиш
ваколатларини марказий давлат ҳокимият оранлари (оммавий ҳокимият
органлари) даражасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари даражасига ҳамда
ўзини
-
ўзи бошқариш тузилмаларига ўтказишга қаратилган сиёсий
-
ҳуқуқий
жараёнларга тегишли эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин.
Шунингдек,
давлат
бошқаруви
тизимини
номарказлаштириш
жараёнларининг асосий жиҳатлариниларини санаб ўтиш мумкин.
Биринчидан
, худудлардаги махаллий давлат ҳокимияти органлари
фаолиятининг
самарадорлигинининг
ошиши
ва
ижтимоий
доирадаги
хизматларнинг кўрсатилиши.
Иккинчидан
, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг функция ва
ваколатларинги кенгайиши натижасида уларнинг маъсулдорликк ҳиссининг
ошиши ва шу ўринда фуқаролар билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлар
ўртасида юқори даражадаги ишончга асосланган (легитимлиги таъминланган)
самарали мулоқот тизимининг шаклланиши.
Учинчидан
, ваколатларнинг бир қисми маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари ва ўзини
-
ўзи бошқариш тузилмаларига босқичма
-
босқич берилиши
натижасида жамоатчилик манфаатларини назарда тутадиган масалалар бўйича
қарорлар
қабул қилиш жараёнида фуқароларнинг бевосита иштирок этишига
шароит вужудга келади.
Тўртинчидан
, марказий давлат ҳокимияти органларинг умуммилий
даражадаги “оммавий хизматлар”ни кўрсатиш борасидаги (ички ва ташқи
хавфсизлик, ҳуқуқий тартиботни сақлаш, макроиқтисодиёт йўналишидаги сиёсат)
ваколат ва функцияларини самарали амалга оширишга қаратилган сай
-
ҳаракатларини
жамлаш
Номараказлаштириш жараёнлари ҳар
қандай мамлакакатда давлат
бошқаруви тизимини модернизациялашга қаратилган ислоҳотларнинг ажралмас
қисми
эканлигини ва замонавий давлат бошқаруви институтларини ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
552
механизмаларини жорий этиш ҳамда уларни фаолиятини самарадорлигини
оширишнинг зарурий шартларидан бири эканлигини қайд этиш мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Guthrie, W. K. C. A History of Greek Philosophy (Later Plato & the Academy).
—
Cambridge University Press, 1986. ISBN 0-521-31102-0.
2. Leviathan: Or the Matter, Forme, and Power of a Commonwealth Ecclesiasticall
and Civill, ed. by Ian Shapiro (Yale University Press; 2010).
3. Hobbes T, A. GJC. Leviathan. New York: Oxford University Press; 2008.
4. Althusius J. The Politics of Johanes Althusius. An abriged translation of the Third
Edition of «Politica Methodica Digesta, Atque Exemplis Sacris et Profanis Illustrata» /
transl., with an Introduction by Frederick S. Carney.
–
Boston: BEACON PRESS, 1964
[Elektron resurs]. URL: http://www.constitution.org/alth/alth.htm (мурожаат санаси:
28.04.2020).
5. McDonald, B. D., III, J. L. Hall, J. O’Flynn, and S. van Thiel. 2022. “The Future of
Public Administration Research: An editor’s Perspective.” Public Administration 100 (1):
59
–
71.
6.
https://www.coe.int/en/web/conventions/full-list?module=treaty-
detail&treatynum=122
7. Ғуломов М. Маҳалла –
фуқаролик жамиятининг асоси. –
Т.: Адолат, 2003. –
Б.23.
8. Ф.Мухитдинова. Шарқ мутафаккирлари таълимотида ҳуқуқий маданият
масалалари. Монография. Т.: ТДЮУ нашриёти. 2020. –Б.6
-7.
9. Темур тузуклари. –Т.: Ўзбекистон, 2012. –
90-
б.
10. Махина С.Н. Административная децентрализация в Российской
Федерации. Воронеж, 2005. С. 6
-46.
