Авторы

  • Махфуза Султонова
    Преподаватель, кафедра История Узбекистана, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp281-288

Ключевые слова:

медицина фельдшер амбулатория оспа империя устав врач деревня здоровье

Аннотация

В статье анализируются проблемы медицинской сферы Туркестана в период российского колониализма. На основе первоисточников освещены открытие поликлиник, больниц, деятельность медицинского персонала и принятые нормативные документы, относящиеся к медицинской сфере, вакцинация и их значение в сохранении здоровья населения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Achievements and problems in the field of medicine in the
Turkestan region during the Russian Empire

Makhfuza SULTONOVA

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2024

Received in revised form

15 January 2024
Accepted 25 February 2024

Available online

15 March 2024

The article analyzes the problems of the medical sphere of

Turkestan during the period of Russian colonialism. Based on

primary sources, the opening of clinics, and hospitals, the

activities of medical personnel and adopted regulatory

documents related to the medical field, vaccination, and their
importance in preserving the health of the population are

covered.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp281-288

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

medicine,

paramedic,

outpatient clinic,

smallpox,

empire,

charter,

doctor,

village,

health.

Россия империяси даврида туркистон ўлкаси тиббиёт
соҳасидаги ютуқ ва муаммолар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

тиббиёт,

фельдшер,

амбулатория,

чечак касаллиги,

империя,

низом,

шифокор,

қишлоқ

,

саломатлик.

Ушбу мақолада Россия империя мустамлакачилиги

даврида Туркистонда тиббиёт соҳасининг долзарб
муаммолари таҳлил қилинган. Амбулатория, касалхоналар

очилиши, тиббиёт ходимларининг фаолияти ҳамда

тиббиёт соҳасига оид қабул қилинган

меъёрий ҳужжатлар,

эмлаш ишлари ва уларнинг аҳоли саломатлигини

сақлашдаги аҳамияти бирламчи манбалар асосида
ёритилган.

1

Teacher, Department of History of Uzbekistan, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

282

Достижения и проблемы в сфере медицины
Туркестанского края в период Российской Империи

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

медицина,

фельдшер,

амбулатория,

оспа,

империя,

устав,

врач,

деревня,

здоровье.

В статье анализируются проблемы медицинской сферы

Туркестана в период российского колониализма. На основе

первоисточников

освещены

открытие

поликлиник,

больниц, деятельность медицинского персонала и

принятые нормативные документы, относящиеся к
медицинской сфере, вакцинация и их значение в
сохранении здоровья населения.

Россия босқини Ўрта Осиёнинг сиёсий, ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётида

катта

ўзгаришларга сабаб бўлди. Империя мустамлакасига айланган

ўлкага кўплаб касб

эгалари қатори,

тиббиёт вакиллари: шифокорлар, фельдшерлар, акушерлар,

дантистлар (стоматологлар)

ташриф буюрди

ва ўлкада тиббиёт соҳасини

ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшди. Шуни таъкидлаш керакки, хонликлар
даврида

тиббиёт соҳасида катта муаммолардан бири, табиблар фаолиятини

назорат қиладиган давлат муассаса ва тиббиёт таълим муассасалари йўқлиги, /
ушбу соҳанинг тараққиётига салбий таъсир кўрсатган.

1865 йилдан бошлаб Туркистоннинг забт этилган шаҳарларида ташкил

этилган ҳарбий гарнизонларда шифокорлар фаолият кўрсатиши, ўлкага
замонавий тиббиётнинг кириб келишига сабаб бўлди.

1867 йилда қабул қилинган

Низом асосида Тошкент

шаҳар тиббиёт бошқармаси ташкил этилди ва унинг

аъзолари

шаҳар шифокори ва дояси ҳисобланган. Дастлабки фаолият йилларида

давлат томонидан

камбағал аҳолига тиббий хизмат ва дорилар учун йилига

200 рублгача

ажратилган [1]. Шаҳар шифокорининг асосий вазифаси чечакка

қарши эмлаш ишларини назорат қилиш,

ўликларни ёриш,

ўлим сабабларига

тиббий хулоса ёзиш ва аҳолининг тиббий санитарик қоидаларига риоя қилишини
назорат қилишдан иборат бўлган.

Рус дояларига дастлаб маҳаллий аҳоли кам мурожаат қилгани учун улар

икки фельдшер билан алмаштирилган,

бир нафари

турмадаги касалхонада

ишлаган. Бундан ташқари маҳаллий аҳолидан тўртта чечакка қарши эмловчилар
(эмлаш бўйича назарий ва амалий дарс олганлар) жалб қилинган

шифокорлар

касалларга имкон қадар йўриқнома асосида ёрдам берган, лекин касалхона ва ётоқ
жойлар йўқлиги учун вазият қийин бўлган.

1883 йил ўлкага келган аёл шифокорлар ташаббуси билан Тошкентда

маҳаллий аёллар

ва болаларни

даволаш учун биринчи амбулатория очилди.

Бунинг

ташаббускорлари

-

аёл

шифокорлар

Н.Н.

Гиндиус,

А.В.

Пославская,

Е.Н.

Мандельштам бўлиб, 1882 йил октябрда Туркистон генерал

-

губернаторига ўз

хизматларини таклиф қилган ва Тошкентда очилган биринчи амбулаторияда
ишлаган. Амбулатория (лот.

юрмоқ) қишлоқлардаги кичик тиббиёт муассасаси

бўлиб, терапевт ва хирург шифокорлар касалларга ташхис қўйган ва стационар
даволаган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

283

Тиббиёт соҳасига оид Туркистон ўлкаси учун ҳуқуқий ҳужжатлар асоси

1886 йил 12 июнда қабул қилинган

“Туркистон ўлкасини бошқариш бўйича”

Низом

ҳисобланади. Низомнинг иккинчи бўлими

“Тиббиёт соҳасини бошқариш”

деб номланиб,

25-

33 моддаларни ўз ичига олади.

25-

моддага кўра,

ўлка тиббиёт

соҳасини

Ҳарбий

Тиббиёт Бош Бошқармаси ва унинг раҳбари

Округ

ҳарбий

-

тиббиёт инспектори

бошқарган. Вилоятларда Бош шифокорлар фаолият кўрсатган

ва ҳудуд

ҳарбий

губернаторига бўйсунган. Тиббиёт Бош Бошқармасида Округ

Ҳарбий

-

тиббиёт инспектори,

унинг ёрдамчиси, Округ ветеринари, окулист,

шифокор,

фармацевт ва

кимё лабораторияси бошқарувчиси иш юритган [2].

Кейинчалик ўлканинг бошқа

ҳудудларида, жумладан, 1887 йил 12 сентябрда

Туркистон генерал

-

губернатори буйруғи

асосида,

Андижонда ҳам

аёллар

ва

болаларни даволаш учун амбулатория ташкил

қилинган

ҳамда

1888 йил

8 февралдан

фаолиятини бошлаган. Амбулатория

Андижоннинг

“эски шаҳар”

қисмининг

марказида жойлашган бўлиб,

бош шифокор этиб,

Владикавказ тиббиёт

билим юртини тамомлаган Олимпиада Солнишкина тайинланган. Очилган кундан
бошлаб бу ерда фақат аёл

-

фельдшерлар ишлаганлиги учун

маҳаллий аҳоли

мурожаати кўпайди. 1888 йил 8 февралдан

1 августгача

1339 аёл ва 640 болага

амбулаторияда,4290 беморга уй шароитида

тиббий хизмат кўрсатилди.

1889 йилга

келиб жами 12 598 беморга хизмат кўрсатилган , уезд

6385, ундан 1697 нафар

рус, 1408 нафар

ўзбек, 1095 нафар

киргиз, 789 нафар

яҳудий

ва бошқа миллат

вакилларига хизмат кўрсатилди,

кейинчалик амбулаторияда муолажа олиш

учун 10 та

қўшимча

ётоқ

-

жой ташкил этилди

[3].

Шифокорларнинг асосий

вазифаларидан бири болаларни

чечакка қарши эмлаш бўлган. Эмлатки қиладиган

тиббиёт ходимларига 1886 йилги

Низомга кўра,

маҳаллий аҳолидан

ёрдамчи

-

шогирд тайёрлаш шарт қилиб белгиланган.

Маҳаллий аҳолидан жалб қилинган

эмловчилар ойига 10 рублдан маош олишган.

Тошкент шаҳар шифокори

М.Х.

Батыршин 1872 йил 27 январда

Тошкент шаҳар бошлиғига мурожаат билан

чиқиб, маҳаллий эмловчилар

ўз вазифасини масъулият билан бажараётганлиги,

1871 йилнинг

ўзида 1500 нафар болани чечакка қарши эмлашганини асос қилиб,

ойлик маошини 15 рублга кўтаришни илтимос қилган [4].

1886 йил 30 сентябрда Туркистон генерал

-

губернаторлиги томонидан

“Шаҳар касалхоналари тўғрисида” Низом қабул қилинди ва барча шаҳарларда
касалхоналар ташкил этилди. Жумладан,

Андижонда ҳам

20 та ётоқ

-

жойдан

иборат касалхона очилди.

Йилдан

-

йилга маҳаллий аҳолининг

замонавий

тиббиётга, айниқса

аёл шифокорларга талаби ошди ва тез орада ётоқ

-

жойлар сони

30 тага етказилди.

Амбулатория ва касалхоналар билан бирга дорихоналар

фаолияти ҳам ривожланди. Фарғона вилоятида 4

та дорихона: Янги Марғилон,

Қўқон, Наманган, Андижон шаҳарларида ва битта Эски Марғилонда Янги
Марғилон дорихонасининг, Чустда Қўқон дорихонасининг филиали фаолият
кўрсатган [5]. Фарғона вилоятидан жами 12

та касалхона бўлган ва маҳаллий

аҳолининг мазкур тиббиёт бўлимлари хизматидан фойдаланниши

йилдан йилга

ошган. 1891 йил ҳолатига кўра, Фарғона вилояти аҳолисига

5

та уездга бир нафар

эркак

шифокор, 4 нафар аёл шифокор, 14 нафар фельдшер, 6 нафар доя хизмат

кўрсатган [6]

.

1892 йил 1495 нафар бемордан 1369 нафарининг

соғлиги тикланди,

42 киши вафот этган. Йилдан

-

йилга касалхоналарга талаб ошиб кетиши, давлат

харажатлари оширилишига сабаб бўлди. 1892 йил соғлиқни сақлаш

соҳасига


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

284

давлат

томонидан 2921 рубл 33 копейка (тийин) ажратилган бўлса, 1897 йилга

келиб 7298 рубл

52 копейкага ошган

[7].

Юқоридаги статистик маълумотларни

таҳлил қилсак,

тиббий хизмат аҳоли эҳтиёжини тўлиқ қопламас, талаб эса йилдан

йилга ошган.

1901 йил 9 февральда Фарғона вилояти шифокори вилоят ҳарбий

губернаторига мурожаат билан чиқиб, Андижон, Қўқон, Наманган, Эски Марғилон
аҳолисининг тиббиёт муассасаларига мурожаати ошганлиги сабаб йилига

ажратилаётган дори

-

дармон учун

400 рубл

ва тиббий асбоблар учун

180 рублни,

йилига шу мақсадлар учун

1000 рублга кўпайтиришни илтимос қилган. Илтимос

қондирилган [8]

.

1904 йил Фарғона вилояти тиббиёт муассасаларида 2623 нафар беморга

хизмат кўрсатилган, ундан 2587 нафари соғлиғи тикланган, 36 киши вафот этган
[9]. 1904 йил ҳолатига кўра, Фарғона вилоятида 1 837 000 минг киши истиқомат
қилиб, шундан 5 та шаҳрида

357 000

ва

5 та уездида 1 480 000 аҳоли

яшаган,

уларга вилоят бўйича

17 нафар шифокор, 40 нафар фельдшер, 3 нафар

стоматолог

ва 11 нафар фармацевт хизмат кўрсатган. [10] Юқоридаги рақамлардан шуни
англаш мумкинки, вилоятда тиббиёт ходимлари, шифохоналар кам бўлган ва
аҳоли эҳтиёжи

учун

етарли бўлмаган. Қуйидаги жадвалда тиббиёт ходимларини

Фарғона вилояти шаҳар ва уездлар кесимидаги тақсимоти берилган.

Маъмурий

бирликлар

Шифокорлар

Фельдшерлар

Доя

-

лар

Дантист

-

лар

Фармацевт

-

лар

Эркак

Аёл

Эркак

Аёл

1.

Янги

Марғилон ш.

3

-

4

-

4

1

3

2.

Марғилон

уезди

1

1

5

2

1

-

1

3.

Қўқон

ш.

3

1

4

2

3

2

4

4.

Қўқон

уезди

1

-

3

-

1

-

-

5.

Наманган ш.

1

1

2

2

-

-

1

6.

Наманган

уезди

1

-

5

-

1

-

1

7.

Андижон ш.

1

1

2

2

-

-

1

8.

Андижон

уезди

1

-

4

-

1

-

-

9.

Ўш ш.

-

-

1

-

-

-

-

10.

Ўш уезди

1

-

2

-

1

-

-

Жами

13

4

32

8

12

3

11

Статистический обзор Ферганской области за 1904 год. г. Новый Маргелан,

1905 г. Типография: Ферганское областное правление. С.

94

95.

1904 йил жами касалхоналарга

1667 бемор қабул қилинган ва даволанган.

Қуйидаги жадвалда касалик турлари бўйича мурожаатлар таҳлил қилинган

Касаллик

Касаллар қабули

Вафот этди

Иситма

332

11

Травма

218

-

Совуқ қуролдан жароҳатланганлар

194

8

Тери таносил касалликлари

192

-

Ошқозон

-

ичак касалликлари

146

11

Жинсий аъзолар касаллиги

128

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

285

Яра ва тошмалар

124

-

Жароҳатлар

122

4

Флегмона

-

йирингли касалликлар

93

1

Туғруқ

64

-

Заҳарланиш

54

1

Жами

1667

36

Статистический обзор Ферганской области за 1904 год. г.

Новый Маргелан,

1905 г. Типография: Ферганское областное правление. с. 94

-95.

Туркистон

генерал

-

губернатори

Гродеков

13 сентябрда

“Туркистон ўлкаси

ва Еттисув вилояти қишлоқларида шифокорлик пунктларини очиш ҳақидаги”

ҳарбий

вазир буйруғининг

ижроси ҳақидаги

ҳисоботида

қуйидаги маълумотларни

келтирилган:

1905 йил 26 декабрдан

-

1906 йил 6 мартгача Туркистон ўлкасида

44 та, Еттисув вилоятида 19 та

шифокорлик пункти очилди [11]. Ҳар бир

шифокорлик пункти

-

қишлоқ касалхонаси ҳисобланиб, амбулатор ва стационар

хизмат кўрсатиш учун шифокор, фельдшер

-

акушер, фельдшер ва 7 та

ётоқ

-

жой

билан

таъминланган

бўлиб,

шундан 4 таси эркаклар, 2 таси аёллар учун,

ҳамда

қўшимча

битта захира ётоқ

-

жой

бўлган. Шифокорлик пунктида ишловчи

шифокорлар

қишлоқ

аҳолисининг барча табақасига биринчи ёрдамни

кўрсатишган ва ҳужжат талаб қилинмаган, агар шахси номаълум бемор

вафот этса,

шифокор бу ҳақда полицияга хабар берган.

Еттисув вилояти ва Туркистон генерал

-

губернаторлигининг уч вилоятида,

қонун

бўйича тиббий

маслаҳат барча мурожаат қилганлар учун бепул, кам

таъминланган

аҳоли вакилларига

бепул

тиббий хизмат кўрсатилган ва дори

дармон тўловидан озод этилган [12].

Шифокорлар

бемордан олган пулига квитанция бериши шарт қилиб

белгиланган ва бир ойлик

ҳисоботини

вилоят ҳарбий губернаторига топшириш

белгиланган. Бундан ташқари имтиёзли,

яъни бепул

даволанган

беморлар ҳақида

алоҳида ҳисобот юритилган,

унда

беморнинг исми шарифи, манзили, ижтимоий

ҳолати ва тўлашдан озод этилган пул миқдори киритилган. Ҳужжатлар

уезд

бошлиғига топширилган ва тўғрилигини текшириш белгиланган.

Касалхоналарга асосан ўткир ва оғир

касаллар қабул қилинган, сурункали

касаллар, сифилис (тери

-

таносил), ақли заифлар қабул қилинмаган. [13].

Чақалоқлар ва ёш болалар

онаси ёки боқувчиси билан қабул қилинган, янги

туққанлар ва туғруқ ёшидаги аёллар ҳамда оғир касаллар келганда жой бўлмаса,

тузалган беморларга муддатидан олдин даволанишни уйда давом эттириш учун

рухсат берилган, ўлиш хавфи бор беморлар

ҳар

қанақа ҳолатда қабул қилинган ва

тиббий ёрдам

кўрсатилган.

Касалхонага қабул қилишда бемор ҳақида тўлиқ маълумот шнурланган

дафтарга ёзилган,

буюмлари ва кийимлари омборхонага топширилган ва улар

ювиб дезинфекция қилинган,

пуллари миқдори ёзилган ва шифокорга сақлов учун

топширилган.

Оғир ва юқумли касаллар учун ишлатилган буюмлар дезинфекция

қилинган,

сомон ва похолдан бўлган болиш ва тўшаклар ёқиб юборилган.

Дезинфекция усулини вилоят шифокори касаллик турига қараб белгилаган. Чечак,

дифтерия, сибир яраси, Осиё вабоси билан касалланган беморларнинг барча

буюмлари полиция вакили иштирокида ёқиб юборилган ва бу ҳақда далолатнома

тузилган [14].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

286

Касалхоналарда қатъий тартиб белгиланган бўлиб, аҳоли бунга аста секин

кўникди. Шифокор рухсатисиз беморларни кўриш ва уларга нарса бериш
таъқиқланган. Касалларнинг руҳиятини кўтариш учун эътиқодига қараб диний
ходимлар чақирилган,

ўлган беморлар диний эътиқодига қараб дафн этилган.

Юқумли касалликдан ўлган беморлар 24 соат ичида дафн этилиши шарт бўлган.
Касалхонага қабул қилинган бемор бир сутка ичида вафот этса, полицияга хабар
берилган,

жасад ёрилган ва тиббий хулоса тузилган.

Бу ишни Туркистонда уезд

шифокори, Еттисувда участка шифокори бажарган. Айрим ўлган беморларнинг
дафн маросими харажатлари касалхона томонидан қопланган. Ўлган
беморларнинг пули ва буюмларини касалхона шифокори ҳужжат асосида
полицияга топширган.

Касалхона бошлиғи

-

шифокор ҳисобланиб,

муассаса

ишларини юритиб,

бино

сотиб олиш, таъмирлаш ва

тиббий асбоблар олиш учун жавобгар бўлган. Уезд ва

участка касалхоналарини таъмирлаш ишларини вилоят шифокори бошқарган,

маблағ

вилоят ҳарбий губернатори томонидан ажратилган. Ҳар бир касалхонада

иккита

дафтар

юритилган,

биттаси тиббиёт ускуналари, иккинчиси хўжалик

буюмлари учун эди

[15].

Касалхона тиббий асбоблари ва ускуналарига фельдшер, ётоқ

-

жой ва

касалхона кийимларига эса фельдшер

-

акушер жавобгар бўлган. Участка ва уезд

шифокорларини вилоят ҳарбий губернатори тавсияга кўра, Туркистон генерал
губернатори тайинлаган [16]

.

Участка шифокори, агар ҳудудида юқумли касаллик

тарқалса: уни аниқлаши, қарши кураш чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиши ва жорий

қилиши, ижросини назорат қилиши, зарур бўлса қўшимча қуйи тиббиёт
ходимларини вилоят шифокоридан сўраши, ҳисоботлар қабул қилиши ва вилоят
ҳарбий

губернаторига топшириши керак бўлган. Масалан, 1910 йил Андижонда

вабо тарқалиши оқибатида Фарғона вилояти губернатори буйруғига кўра, Исфара,
Ашта, Бозор

-

Қўргон участка шифокорлари ва Риштон, Шахрихон, Чимёндан участка

фельдшерлари касалликка қарши курашиш учун Андижонга чақирилган [17].

Участка касалхоналарида икки

ёки учта тиббий ходим

бўлиб, бутун

касалхона фаолиятини таъминлашган. Ҳар бирини бажарадиган вазифаси аниқ
белгиланган. Шифокор,

ўз

ходимларини сидқидилдан хизмат қилишини,

дориларни беморларга

вақтида беришини, кийимлар тозалигини ва овқат

сифатини назорат қилган. Ҳар бир участка шифокорининг муҳри бўлиб,

унда уезд

ва участка номи кўрсатилган. Фельдшер дори тайёрланишига ва тарқатишга
жавобгар бўлган, агар у йуқ бўлса бу вазифаларни фельдшер

-

акушер бажарган.

Фельдшер акушер овқат тайёрланишига, ошхона тозалигига, ювиш ва
дезинфекция ишларига, тиббий воситалар ва ётоқ

-

жойлар

созлигига

жавобгар

бўлган.

Шифокор, фельдшер, фелдшер

-

акушер ишга тайинланган ҳудудида уй

-

жой

билан таъминланиб, иситилиши ва ёритилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Эмлаш ишларига алоҳида эътибор берилган.

Чечакка қарши эмлаш

ишларини вилоятдан тайинланган

шифокор

рўйхат асосида амалга оширган ва

ҳисоботини

ҳудуднинг

участка шифокорига топширилган.

1903 йил Россия империя маъмурияти томонидан

“Хусусий тиббиёт

муассасалари тўғрисида” Низом

қабул

қилинди ва тиббиёт соҳаси янада

ривожланди [18]. Низомда тиббиёт муассасасини очиш шартлари, моддий
таъминоти, беморларни қабул қилиш ва уларга хизмат

кўрсатиш талаблари аниқ


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

287

белгиланган. Хусусий тиббиёт муассасалари давр учун зарур эди, сабаби давлат
тиббиёт муассасалари

аҳоли талабини тўлиқ қондира олмас эди. Масалан,

1900 йил Фарғона вилоят статистик маълумотига кўра, Андижон шаҳрида

49

682 нафар аҳолига бир нафар эркак ва бир нафар аёл шифокор тўғри келган,

уезд бўйича 319 951 кишига ёки 16 080 вёрстка битта шифокор тўғри келган

[19].

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда юқумли кассаликлар билан самарали
курашиш мақсадида рус шифокорлари

дорихоналар ташкил этишига ҳам ҳисса

қўшишди. 1906

йил Андижон шаҳрида биринчи дорихона ва 1907 йил иккинчи

дорихона очилди.

Тиббиёт ходимларига талаб кучлилигини ҳисобга олиб, шифокорлар хусусий

касалхоналар очишди,

ходимларни жалб қилиш ва

моддий таъминотини ўз

зиммасига олишди

ва

Туркистон ўлкасида хусусий тиббий муассасалар ташкил

этиш ривожланди. 1908 йил Тошкентда шифокор А.Н.

Предтеченская илк аёллар

хусусий шифохонасини 5 кишилик жой билан очди,

зарурат бўлганда ётоқ жой

12 тага кўпайтирилди. Бу тиббиёт муассасасида бир йилда 220 нафар аёл
даволанди, ярмидан кўпи туғруқ билан ётқизилди ва 8 кунга 25 рубльдан

40 рубльгача тўлов олинди, стационар даволаниш суткасига 3 рубль бўлган [20]

.

Европа шаклидаги тиббиёт муассасаларига кўпроқ аёллар мурожаат қилгани

учун Тошкентда доя Ковалёва

ва шифокор М.И.

Горенштейн 4 та жойдан иборат

хусусий гинекологик ва 6 ётоқ

-

жойдан иборат туғруқ касалхонаси очишди [21]

.

Шифокорлар ўлка аҳолисининг ижтимоий ҳаётини яхши тушуниши ва одамлар
меҳрини қозониш мақсадида касалхоналар ҳафтанинг баъзи кунлари текин хизмат
кўрсатишган. Масалан,

стоматолог

А.З.

Хавина сешанба ва жума кунлари

беморларни бепул

кўрган ва хизмат кўрсатган. 1911 йил ҳисоботига кўра,

Тошкентда 48 шифокор бўлса, шундан 30 нафари хусусий муассасада ишлаган [22].
1914 йил Қўқонда Ч.Ю.

Норвило ва Н.С.

Качхоев

хусусий касалхонаси

очилиб,

юқумли касалликдан бошқа барча касалларни даволашган, туғруқда ёрдам

кўрсатишган. Шифокор

А.А.

Шорохов

1916 йил декабрда Тошкент шаҳрида,

уй

шароитида кесарево операция йўли билан бемор ҳаётини сақлаб қолган

[23].

Касалхоналар моддий жиҳатдан давлат томонидан таъминланган.

Касалхоналардан ташқари илк болалар уйи

ташкил этилди. Болалар уйлари асосан

давлат таъминотида бўлиб, айрим ҳолларда

ҳомийлар

томонидан ҳам ёрдам

кўрсатилган.

Тошкентда 2 та,

Самарқандда битта болалар уйи

фаолият кўрсатган

бўлиб,

император хоним Мария Фёдоровна бошчилигидаги хайрия жамияти

1897 йилдан 100 болага ҳомийлик қилган [24].

Аҳолини тиббиётга ҳомийлигини кучайтириш мақсадида Туркистон генерал

губернатори Вревский императорга берган ҳисоботида қуйидаги фикр берилган:
“Туркистон мусулмон аҳолиси хайр

-

эҳсонга ўта эътиборлидир, айниқса иқтисодий

бақувват қисми буни бурч деб ҳисоблашади. Тиббиётни ривожлантириш ва аёллар
саломатлигини сақлаш учун “Қизил хоч” бош бошқармасига, “Қизил хоч” жамияти
қошида

“Туркистон қизил ярим ой” жамияти

бош бошқармасини ташкил этишни

тавсия

қилдим” [25]

.

Бундай саховатпеша шахсларни жалб қилиш давр талаби

бўлиб, мавжуд тиббиёт муассасалари аҳоли эҳтиёжини қондирмаётган эди.

Охирги уч йилда Император Александр 2 номидаги хайрия

50 нафар қарияга,

туғуруқхоналарга ва офатда қолган, ишга яроқсиз ва ватанига қайтмоқчи бўлган

рус аҳоли вакилларига йўналтирилган [26].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

288

Хулоса ўрнида, Россия

империяси

даврида тиббиёт соҳасига оид қабул

қилинган ҳуқуқий

-

меъёрий ҳужжатлар

Туркистон ўлкасида тиббиёт соҳасини

янги поғонага кўтарилишига,замонавий европача даволаш усуллари тарқалишига

сабаб бўлди. Амбулатория, шифохоналарга давлат томонидан маблағ ажратилиши

қийин

бўлса

-

да,

лекин вазиятдан чиқиш ва соҳани ривожлантириш

учун Европа ва

маҳаллий аҳоли ёрдамидан имкон даражада фойдаланилган. Шифокорларнинг

фидокорона меҳнати,

эмлаш ишлари орқали минглаб болалар ҳаёти сақлаб

қолинган бўлса

-

да, маҳаллий аҳоли бу муассасаларга ташрифи секинлик билан

ривожланган. Сабаби, аҳоли менталитетига ёт бўлган янги маданият

белгиларининг кириб келиши, диний тафовут ва тил тушунмаслик бўлган.

Амбулатория ва шифохоналарда таржимонлар бўлмаганлиги,

аҳоли ўз шикоятини

тўлиқ тушунтира олмаслиги сабаб бўлган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Добросмыслов А.И. Ташкент в прошлом и настоящем. –

Ташкент: Типолитография

.

О.А.Порцева, 1912, с. 324

2.

Положение об управление Туркестанского края. Том II, часть 2, Издание 1886 года.

Санкт

-

Петербург, с. 5

-6

3.

Обзор Ферганской области за 1889, г., Новый Маргилан 1901.г. с. 23

4.

НА Уз. ф.И

-

36, оп.1, д.875, л.3

5.

Статистический обзор Ферганской области за 1904. Ю., Новый Маргилан 1905 с. 95

6.

"Обзор Ферганской области за 1891., Новый Маргилан 1893 г., с. 57

7.

"Обзор Ферганской области за 1891., Новый Маргилан 1893 г., с. 57

8.

НА Уз.ф. И

-

19, Опись1., д.32651, л.21

9.

Статистический обзор Ферганской области за 1904.г., Новый Маргилан 1905 с. 94

-

95

10.

Статистический обзор Ферганской области за 1904.г., Новый Маргилан 1905, с. 94

.

11.

"Туркестанские ведомости" 1907 й 7 окт. № 170. с. 1.

12.

Положение об управление Туркестанского края. Том II, часть2, Издание 1886 года.

Санкт

-

Петербург, с.5

13.

"Туркестанские ведомости" 1907 й 7 окт. № 170. с. 1.

14.

"Туркестанские ведомости" 1907 й 7 окт. № 170. с. 2.

15.

"Туркестанские ведомости" 1907 й 7 окт. № 170. с. 2.

16.

Положение об управление Туркестанского края. Том II, часть2 , Издание 1886

года. Санкт

-

Петербург, с.5

17.

«Туркестанские ведомости», 1910 г., 29 сентября.

18.

НА Уз ф.И

-

17, оп.1, д.29052, л.86

-

87(об).

19.

Добросмыслов А.И. Ташкент в прошлом и настоящем. –

Ташкент:

Типолитография

О.А.

Порцева, 1912. с. 341

20.

НА Уз, ф.И.17, оп.1, д.29494, л.6.

21.

НА Уз, ф.И.17, опись 1, дело 38010, л.3.

22.

Агентство “УЗАРХИВ” при Кабинете Министров Республики Узбекистан.

Центральный

государственной

архив республики Узбекистан, Институт истории Академии

Наук Республики Узбекистан, "История здравоохранения

Туркестанского края в архивных

источниках" (Сборник архивных документов), Ташкент

2019. с. 21

23.

НА Уз Ф. И1, опись 31. дело 53(а). л. 19

24.

НА Уз Ф И1, опись 31. дело 53(а). л. 20

25.

НА Уз Ф. И1, опись 31. дело 53(а).20

Библиографические ссылки

Добросмыслов А.И. Ташкент в прошлом и настоящем. – Ташкент: Типо- литография .О.А.Порцева, 1912, с. 324

Положение об управление Туркестанского края. Том II, часть 2, Издание 1886 года. Санкт-Петербург, с. 5-6

Обзор Ферганской области за 1889, г., Новый Маргилан 1901.г. с. 23

НА Уз. ф.И-36, оп.1, д.875, л.3

Статистический обзор Ферганской области за 1904. Ю., Новый Маргилан 1905 с. 95

"Обзор Ферганской области за 1891., Новый Маргилан 1893 г., с. 57

"Обзор Ферганской области за 1891., Новый Маргилан 1893 г., с. 57

НА Уз.ф. И-19, Опись1., д.32651, л.21

Статистический обзор Ферганской области за 1904.г., Новый Маргилан 1905 с. 94-95

Статистический обзор Ферганской области за 1904.г., Новый Маргилан 1905 , с. 94

" Туркестанские ведомости" 1907 й 7 окт. № 170. с. 1.

Положение об управление Туркестанского края. Том II, часть2 , Издание 1886 года. Санкт-Петербург , с.5

" Туркестанские ведомости" 1907 й 7 окт. № 170. с. 1.

" Туркестанские ведомости" 1907 й 7 окт. № 170. с. 2.

" Туркестанские ведомости" 1907 й 7 окт. № 170. с. 2.

Положение об управление Туркестанского края. Том II, часть2 , Издание 1886 года. Санкт-Петербург, с.5

«Туркестанские ведомости», 1910 г., 29 сентября.

НА Уз ф.И-17, оп.1, д.29052, л.86-87(об).

Добросмыслов А.И. Ташкент в прошлом и настоящем. – Ташкент: Типо- литография

О.А.Порцева, 1912. с. 341

НА Уз, ф.И.17, оп.1, д.29494, л.6.

НА Уз , ф.И.17, опись 1, дело 38010, л.3.

Агентство “УЗАРХИВ” при Кабинете Министров Республики Узбекистан. Центральнқй государственнқй архив республики Узбекистан, Институт истории Академии Наук Республики Узбекистан, "История здравохранения Туркестанского края в архивнқх источниках" (Сборник архивных документов), Тошкент 2019. с. 21

НА Уз Ф. И1, опись 31. дело 53(а). л. 19

НА Уз Ф И1, опись 31. дело 53(а). л. 20

НА Уз Ф. И1, опись 31. дело 53(а).20