Авторы

  • Ойбек Нурматов
    Старший преподаватель, кафедра Теория гражданского общества, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss4/S-pp165-169

Ключевые слова:

глобализация инвестиции акционерное общество Андижанская область цивилизация совместное предприятие производство модернизация диверсификация торговля доля

Аннотация

В статье рассматриваются роль и значение инвестиций в социально-экономическое устойчивое развитие стран в условиях глобализации, создаваемые для них условия, а также правовая основа создания совместных предприятий в Андижанской области, подвергаемая научному анализу.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Attraction of foreign investments to Uzbekistan and legal

basis of organization of joint enterprises in Andijan

province

Oybek NURMATOV

1

Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2024

Received in revised form

15 April 2024

Accepted 25 April 2024

Available online

25 May 2024

The article discusses the role and importance of investments

in the socio-economic sustainable development of countries in

the context of globalization, the conditions created for them, as

well as the legal basis for the creation of joint ventures in the

Andijan region, subject to scientific analysis.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss4/S-pp165-169

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

globalization,

investment,

joint-stock company,

civilization,

Andijan region,

joint venture,

production,

modernization,

diversification,

trade,

share.

Ўзбекистонга хорижий инвестицияларнинг жалб

этилиши

ҳамда

Андижон

вилоятида

қўшма

корхоналарни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

глобаллашув,

инвестиция,

акциядорлик жамияти,

цивилизация,

Андижон вилояти,

қўшма

корхона,

ишлаб чиқариш,

модернизация,

диверсификация,

савдо,

улуш.

Мазкур мақолада глобаллашув шароитида дунё

давлатларининг ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан барқарор

ривожланишида инвестицияларнинг ўрни ва аҳамияти,

уларга яратилаётган шарт

-

шароитларнинг муҳим ўринга

эга эканлиги ҳамда Андижон вилоятида қўшма

корхоналарни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари

илмий

жиҳатдан таҳлил қилинган.

1

Senior teacher, Theory of Civil Society Department, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2024) / ISSN 2181-1415

166

Привлечение иностранных инвестиций в Узбекистан

и

правовая

основа

организации

совместных

предприятий в Андижанской области

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

глобализация,
инвестиции,

акционерное общество,
Андижанская область,
цивилизация,

совместное предприятие,

производство,
модернизация,
диверсификация,

торговля,

доля.

В статье рассматриваются роль и значение инвестиций

в социально

-

экономическое устойчивое развитие стран в

условиях глобализации, создаваемые для них условия, а

также правовая основа создания совместных предприятий
в Андижанской области, подвергаемая научному анализу.

Глобаллашув жараёнлари шиддат билан авж олаётган айни пайтда жаҳон

ҳамжамиятига

аъзо мамлакатларнинг муҳим жиҳатларидан бири, бу ижтимоий

-

иқтисодий соҳада барқарор ривожланишга эришиш устувор вазифага айланиб
бормоқда. Бунга эса ўз вақтида мамлакатда мақбул инвестициявий муҳитни,
ижтимоий

-

иқтисодий соҳаларнинг кўплаб жабҳаларида

барқарор, ишончли

ҳуқуқий кафолатларни яратиш талаб этилмоқда. Хорижий инвестиция тушунчаси,
тарихи уларнинг нечоғли самара бериши ҳақида Америка Қўшма Штатлари,
Россия Федерацияси, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Германия каби жаҳоннинг
иқтисодий жиҳатдан анча барқарор давлатлари илмий назариялар, тадқиқотлар
олиб бормоқдалар. Шу боисдан хорижий инвестиция йўналиши мамлакатнинг
ижтимоий

-

иқтисодий ўсишида энг асосий бўғинлардан бири бўлиб қолаверади.

Ана шу муҳим жиҳатлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасида

ҳам

хориждан инвестициялар жалб этиш бўйича мустақиллик йилларида давлат

сиёсатининг асосий йўналишларидан бўлиб, иқтисодий жараёнлар босқичма

-

босқич амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, хориж инвестициясини жалб
қилиш

бўйича тенг шериклик, тенг манфаатлилик тамойилларига риоя этиб

келинмоқда. Республиканинг бошқа вилоятлари каби 1997 йилга нисбатан айнан
Андижон вилояти иқтисодиётига узоқ ва яқин чет эллар билан тузилган 80 дан
ортиқ қўшма корхоналар рўйхатдан ўтказилган бўлиб, ҳисобот йилида фаолият
олиб борган 54 та қўшма корхоналар томонидан қарийб 37 млрд сўмлик
маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич 1996 йилга нисбатан

3,4 мартага ортганлигидан далолат беради [1].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 октябрдаги

№ПҚ

704-

сон қарори билан тасдиқланган “2008 йил Давлат Инвестиция

дастури”нинг 6

-

бандида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида

Андижон

вилоятининг 2008 йилги Ҳудудий инвестиция дастури вилоят

ҳокимлигининг 2007 йил 28 декабрдаги №237

-

к сонли қарори билан тасдиқланди.

Ушбу Дастурга кўра, вилоятда жами умумий қиймати 25,2 млн. АҚШ долларга тенг
бўлган 8 та лойиҳалар амалга оширилиб, 2008 йил 1 июль ҳолатига Андижон
шаҳридаги “Сабр Ко” корхонасига 100 минг АҚШ доллари, Андижон туманидаги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2024) / ISSN 2181-1415

167

“Техноиноватор” корхонасига 100 минг АҚШ доллари, Марҳамат туманидаги
“Полвонтош текстиль” МЧЖ га 2623 минг АҚШ доллари, “Марҳамат” АЖга

3500 минг АҚШ доллар, Избоскан туманидаги “Узбек Анк Спинг” қўшма
корхонасига

24,6 минг АҚШ доллари, Пахтабод туманидаги “Маданият Текстиль”

корхонасига

1970 минг АҚШ доллари, Шаҳрихон туманидаги “Сенас Текстиль”

қўшма корхонасига

350 минг АҚШ доллари, Хонобод шаҳридаги “Инком

Тарандубиль” қўшма корхонасига

200 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.

2010 йилда Фарғона водийси вилоятларида жами 250 та хорижий

инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналар фаолият олиб борган. Қўшма
корхоналар томонидан биргина 2010 йилнинг ўзида жами 699,5 млн долларга тенг
маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, хорижий давлатларга экспорт қилинди. Бу
кўрсаткич республика миқёсида фаолият олиб бораётган хорижий инвестиция
иштирокидаги корхоналарнинг 39,0% улушини ташкил қилди. Ушбу корхоналар
томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 2000–2010 йилларда жами

6,3 баробарга ортди. Бу кўрсаткич вилоятлар кесимида Андижон

вилоятида

9,2%ни, Наманган

вилоятида

-

2,2%ни, Фарғона

вилоятида

3,5%ни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги

“Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча
чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–

2454-

сон

Қарори

[2]

қабул қилинган бўлиб,

қарорда республика вилоят, туманлардаги мавжуд акциядорлик жамиятлари
негизида хорижий инвестицияларни тўғридан

-

тўғри жалб этиш эвазига қўшма

корхоналар ташкил этиш, шунинг баробарида акциядорлик жамиятларини устав
маблағларидаги давлат активлари улушларини янада қисқартириш лозимлиги
қайд

этилди. Бу қарор ортидан бир қанча давлат тасарруфидаги, боқимандалик

кайфиятида фаолият олиб бораётган айрим корхоналар қўшма корхоналар
ихтиёрига ўтказилишига амалий ҳаракатлар бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.

Мирзиёев таъкидлаганидек,

2015

–2019 йиллар учун тасдиқланган 8 та дастурда, энг асосий эътибор, саноатда

таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, уни модернизация ва диверсификация
қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, инфратузилма тармоқларини
ривожлантириш, иқтисодиётда хусусий мулк улушини ошириш ва қишлоқ

хўжалигини

ривожлантириш дастурларини амалга оширилишига катта эътибор

қаратилди.

Андижон

вилоятини

2016–2019

йилларда

саноат

салоҳиятини

ривожлантириш дастурини амалга оширилиши баробарида 2018 йилда вилоятда
хорижий инвестициялар иштирокидаги 173 та йирик ва ўрта саноат корхоналари
фаолият олиб борган. Ушбу саноат корхоналарнинг 43 таси Хитой Халқ
Республикасининг компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб,
вилоятни ушбу республика билан ташқи савдо айланмаси 130,4 млн.

АҚШ долларни ташкил этди. Мазкур вилоятда 2017 йилда Россия Федерацияси
фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Медсинтез”
корхонаси билан ҳамкорликда “Диализ” қўшма корхонаси ташкил этилди. Қўшма
корхонада инфизион эритмалари, инсулин, қаттиқ ва суюқ шаклдаги турли дори

-

дармонлар, ҳозирги кунда бир марталик шприцлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2024) / ISSN 2181-1415

168

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология

ва атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини

такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармони мамлакатда экологик вазиятни

яхшилаш орқали, аҳолига ҳар томонлама муносиб бўлган соғлом турмуш

даражасини яратишга қаратилган қадамлардан бўлди, зеро ҳозирги дунёдаги

замонавий цивилизация натижасида

инсон томонидан табиатнинг аёвсиз

ўзлаштирилиб борилиши ортидан иқлим ўзгаришлари, глобал исиш,

музликларнинг эриши, сув тошқинларининг ортиши, коинотда мувозанатнинг

бузилиши юз бермоқдаки, бунинг учун инсоният томонидан экологияга бўлган

муносабатимизни тубдан ўзгартиришимизга мажбур этмоқда. Шу нуқтаи назардан

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, жумладан Андижон вилоятида ҳам самарали

ишлар қилинмоқда. Чиқиндиларни саралаш, чуқур қайта ишлаш ва улардан

хўжаликда фойдаланиш мумкин бўлган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш

тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2017–2020 йиллар давомида

“Фарғона водийсида чиқиндиларни комплекс бошқариш кластерини ташкил

этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Чиқиндиларни комплекс бошқариш лойиҳаси

натижасида Фарғона водийсидаги 9 миллиондан ортиқ аҳоли ва 20 мингдан ортиқ

юридик мақомдаги фуқаролардан чиқаётган чиқиндиларни чуқур қайта ишлаш

имконини яратади. Ушбу кластер лойиҳаси водий вилоятларида 2 миллион

тоннадан ортиқ чиқиндини қайта ишлаш имконини беради. Бу лойиҳа Баҳрайн

давлатининг “Man Capita” компанияси иштироки билан тузилиб, тўғридан тўғри

инвестиция киритиш орқали 3 босқичда амалга ошириш кўзда тутилган. 1 босқичи

2017 йил 15 миллион АҚШ долларида

инвестиция киритилган бўлса, 2 босқич

2018 йилда амалга оширилди [3].

Бунда 40,8 миллион АҚШ доллари миқдорида

инвестиция киритилди. Чиқиндилардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш

бошланган 2019–2020 йилларда 40 миллион АҚШ доллари жами 96 миллион АҚШ

доллар хорижий инвестиция киритилди. Ҳозирда водийнинг ҳар учала

вилоятларида ҳам чиқиндиларни олиб чиқиш, ташиш, қайта ишлаш ишлари яхши

йўлга қўйилган [4].

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар 2015 йил январь

-

сентябрь ойларида ишлаб чиқариш, савдо ва хизматлар кўрсатиш ҳажми

887,6 млрд сўмни ташкил этиб [5], бу кўрсаткич 2014 йилнинг мос даврига

нисбатан 115,2 % ташкил этди [6].

Ушбу корхоналарнинг вилоят ялпи саноат

ишлаб чиқаришдаги улуши эса 20,5 %, қўшма корхоналарнинг экспорти ҳажми

144,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Андижон вилоятида машинасозлик

ва металлни қайта ишлаш саноатининг энг йирик корхонаси, “GM Uzbekistan”

қўшма

корхонаси бўлиб, тармоқнинг 80,5 % маҳсулотини вилоят саноат ишлаб

чиқариш ҳажмининг 62,0% таъминлайди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон

Республикаси ҳудудларига тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб

қилишнинг

самарали шаклларидан бири бу республикада фаолият олиб бораётган

хорижий мамлакатларнинг мухтор элчиларини ҳудудларга таклиф этилиши ва

улар орқали ўша давлатларнинг ишбилармон тадбиркор сармоядорларини

ҳудудларнинг

иқтисодий имкониятлари билан таништириш орқали қўшма

корхоналарни ташкил этиш амалиётини йўлга қўйилиши

бўлди [7].

Ушбу амалиёт орқали, Фарғона водийси вилоятларида фаолият олиб

борувчи қўшма корхоналарнинг миқдор жиҳатдан ортганини кўришимиз мумкин.

Жумладан, Андижон вилоятига 2018 йилда Россия Федерацияси, Туркия, Корея,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2024) / ISSN 2181-1415

169

Хитой Халқ Республикаси, Франция, Белоруссия, Украина, Туркманистон,

Германия, Ҳиндистон, Қирғизистон каби 20 дан ортиқ давлатларнинг

инвесторлари ташриф буюриб, улар билан халқаро ҳамкорлик шартномалари

имзоланганлиги, 2019 йил якунларига кўра хорижий капитал иштирокидаги

қўшма

корхоналар миқдори 286 тани ташкил этганлигини, бу кўрсаткич

2018 йилга нисбатан 42,3 % га ортганлигини вилоятда фаолият олиб бораётган

корхоналарни 152 таси қўшма корхоналар, 134 таси эса 100 % хорижий капитал

маблағлар ҳисобидан ташкил этилганлиги [8], ушбу корхоналарнинг 110 таси

Андижон шаҳрида, 27 таси Андижон туманида, 19 таси Шаҳрихон туманида,

17 таси Асака туманида, 16 таси Олтинкўл туманида фаолият олиб

бораётганликларини қайд этиш лозим. Қўшма корхоналарни жалб этилиши

натижасида Андижон вилоятидаги иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг иш

билан таъминлашга ҳамда ишсизлик даражасини пасайтиришга хизмат қилмоқда.

Шунингдек,

аҳолининг

ижтимоий

-

иқтисодий

даромадларини

ортиб

бораётганлиги тизимли равишда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар

натижаси деб таъкидлаш мумкин [9].

Хулоса ўрнида шуни қайд этиб ўтиш лозимки, республика миқёсида қўшма

корхоналарни Андижон вилоятига узлуксиз равишда жалб этиш жараёни
жадаллик

билан

амалга

оширилмоқда,

биринчи

навбатда

мамлакат

иқтисодиётининг турли тармоқлари бўйича ҳуқуқий асосларни яратиб
берилганлиги, иккинчидан, географик жиҳатдан қулай иқлим шароитларига эга
эканлиги, учинчидан, табиий ресурслар ҳамда меҳнатсевар халқимизнинг ишчи
кучи ресурсларини етарли даражада таъминлаб бера олиш имкониятлари мавжуд
бўлиб бу имкониятлардан самарали фойдаланиш зарур.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ш.М.Мирзиёев Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан

қурамиз. Т. ”Ўзбекистон” 2018. 20

-

бет.

2.

Ғ.М.Хайдаров Инвестиция

-

тараққиётнинг муҳим таянчи. АДУ

хабарномаси.

Андижон 2018.№4. 80

-

бет.

3.

Халқ сўзи. 2017 йил 21 апрель.

4.

Андижон вилояти

статистика бошқармасининг

2015 йил ҳисоботи

материаллари. Андижон 2016.

5.

Андижон вилояти Статистика бошқармаси 2016 йил

Ахборотномаси.

Андижон 2017 йил.

6.

Андижон вилояти Иқтисодиёт бошқармасининг

2015 йил якунлари

бўйича ҳисоботи материаллари. Андижон 2016.

7.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти Администрацияси архиви Андижон

вилоят бўлими

(Ўз

Р ПАА Андижон вилоят бўлими), Фонд 4141. Рўйхат 13, Йиғма

жилд 125. 68

-

варақ.

8.

Ўз Р ПАА Андижон вилоят бўлими. Фонд 4141. Рўйхат 20, Йиғма жилд 52.

22-

23 варақлар.

9.

Ўз Р ПАА Андижон вилоят бўлими. Фонд 4141. Рўйхат 31, Йиғма жилд 84.

8-

варақ.

Библиографические ссылки

Ш.М.Мирзиёев Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан қурамиз. Т. ”Ўзбекистон” 2018. 20-бет.

Ғ.М.Хайдаров Инвестиция-тараққиётнинг муҳим таянчи. АДУ хабарномаси. Андижон 2018.№4. 80-бет.

Халқ сўзи. 2017 йил 21 апрель.

Андижон вилояти статистика бошқармасининг 2015 йил ҳисоботи материаллари. Андижон 2016.

Андижон вилояти Статистика бошқармаси 2016 йил Ахборотномаси. Андижон 2017 йил.

Андижон вилояти Иқтисодиёт бошқармасининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботи материаллари. Андижон 2016.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Андижон вилоят бўлими (Ўз Р ПАА Андижон вилоят бўлими), Фонд 4141. Рўйхат 13, Йиғма жилд 125. 68-варақ.

Ўз Р ПАА Андижон вилоят бўлими. Фонд 4141. Рўйхат 20, Йиғма жилд 52. 22-23 варақлар.

Ўз Р ПАА Андижон вилоят бўлими. Фонд 4141. Рўйхат 31, Йиғма жилд 84. 8-варақ.