Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Characteristics of protecting young people under the influence
of religious extremism
Zohidjon HAYITMATOV
1
, Oybek NURMATOV
2
, Muhiddin SATTAROV
3
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021
The article describes the democratic changes taking place in
Uzbekistan in recent years. Law enforcement, which some
fanatically minded people, for their destructive and extremist
purposes, can bring young people under the influence of ideas of
religious extremism and fundamentalism.
The methods of ideological, spiritual and legal struggle of
young people against the influence of extremist ideas and views
are also analyzed. Various methods of confrontation are
considered.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
democratic freedoms,
religious freedoms,
political interests,
religious extremist ideas,
terrorism,
radicalism,
fundamentalism,
tension,
subversion and separatism,
global threat.
Ёшларни диний экстремизм таъсиридан сақлашнинг ўзига
хос жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
демократик эркинликлар,
диний эркинликлар,
сиёсий манфаатлар,
диний экстремистик
ғоялар,
терроризм,
радикализм,
фундаментализм,
кескинлик,
қўпорувчилик
ва
айирмачилик,
глобал хавф.
Мақолада Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга
оширилаётган демократик ўзгаришлар, улардан баъзи бир
мутаассиб кучларнинг ўз бузғунчилик мақсадларида фойда
-
ланиб, диний экстремизм ва фундаментализм ғоялари
таъсирига ғўр ёшларни олиб кираётганликлари ёритилган.
Шунингдек, ёшларни экстремистик ғоялар таъсиридан
сақлаш ва унга қарши ғоявий, маънавий ҳамда ҳуқуқий
курашиш йўллари таҳлил қилинган.
1
Senior Lecturer at Andijan state university. Andijan, Uzbekistan.
2
Senior Lecturer at Andijan state university. Andijan, Uzbekistan.
3
Senior Lecturer at Andijan state university. Andijan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
230
Характеристики
защиты
молодежи
от
влияния
религиозного экстремизма
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
демократические свободы,
религиозные свободы,
политические интересы,
религиозные
экстремистские идеи,
терроризм,
радикализм,
фундаментализм,
напряженность,
подрывная деятельность и
сепаратизм,
глобальная угроза.
В статье описываются демократические изменения,
происходящие
в
Узбекистане
в
последние
годы.
Правопримение, некоторыми, фанатично настроенными
людьми, в своих деструктивных и экстремистких целях,
могут непрвильно настроитть молодежь. Под их, влиянием,
а еще и, спомощью вбрасыванием в толпу молодежи
наркотических средств, может оказатьстьсья реальностью.
Такими идеями и воззрениями, религиозного экстремизма
и фундаментализма настраивается толпа молодежи.
Также
анализируются
способы
идеологической,
духовной и правовой борьбы молодежи против влияния
экстремистских идей и воззреннний. Рассматриваются
различные методы противостояния.
2016-
йилнинг сўнгги чорагидан Ўзбекистонда бошланган демократик
ўзгаришлар натижаси ўлароқ, инсон қадрига бўлган эътибор янада яхшиланди.
Бинобарин, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши
керак, деган тамойил асосий мезонга айланди. Бу эса, ўз навбатида, дин ва виждон
эркинлигига бўлган муносабатнинг ҳам ўзгаришига олиб келди. Диний эркин
-
ликнинг берилиши, инсонларнинг эмин
-
эркин ибодат қилишлари учун кенг
имкониятлар ва шароитлар яратиб берилган бўлса
-
да, ушбу имтиёзлардан тўғри
фойдаланиш билан бир қаторда, динга мутаассибларча ёндашиб, берилаётган
имкониятни суиистеъмол қилувчи кучлар ҳам пайдо бўлди.
Бинобарин, ҳозирги кунда диний экстремистик ташкилотларнинг нафақат
дунё ҳамжамияти, балки Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдидининг
олдини олишда
уларнинг оқибатлари билангина курашмасдан
,
балки унга қарши маънавий
курашиш ўзининг бир қатор самарасини беради. Экстремизм ва терроризм,
радикализм, фундаментализмга қарши курашишда Республикамизда кўплаб
Қонунлар
[1] ва Қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, ушбу қабул қилинган
ҳужжатларда фуқароларнинг фаровонлиги, осойишталиги, виждон ва сўз
эркинлиги тўлақонли назарда тутилган.
Ўзининг кескинлиги, қўпорувчилиги ва айирмачилиги билан чегарабилмас
глобал хавфга айланиб бораётган диний экстремизм ва терроризмга қарши
курашиш ҳамда ушбу хавфнинг олдини олишда, аввало, унинг келтириб чиқарувчи
омилларини назарий жиҳатдан ўрганишни тақозо этмоқда. Ачинарлиси шундаки,
бугун чегарабилмас хавфга айланиб бораётган диний экстремистик ва террорчилик
ҳаракатларининг иштирокчиларига айланиб
қолаётганларнинг
асосий қисмини
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар
ташкил этаётганлиги, дунё аҳлини ёшлар
тарбияси ҳамда уларнинг камолоти масаласида ҳушёрликка чорлайди. Жаҳон
ҳамжамияти олдида турган ҳар қандай глобал муаммолардан
-
да глобал бўлган ва
хавфга айланган диний экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай жиноий ҳамда
радикал кўринишларидан
ёшларни асраб
-
авайлаш бугуннинг долзарб вазифаси
эканлиги билан БМТ минбаридан туриб, бутун дунё аҳлини огоҳлантирган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
231
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 19
-
сентябрь куни Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72
-
сессиясида
қуйидаги фикр
-
мулоҳазаларни
билдирди:
“Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб
бораётгани уларга қарши, асосан, куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини
оқламаётганидан далолат беради.
Бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган
асосий сабаблар
билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб
қолинмоқда. Халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар
билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этади, деб ҳисоблайман. Шу
муносабат билан
одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онг
-
у тафаккурини
маърифат асосида шакллантириши ва тарбиялаши улар олдида турган
энг муҳим
вазифадир.
Экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг
аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда.
Бугунги дунё
ёшлари –
сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки
улар
2 миллиард кишини ташкил этмоқда.
Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровон
-
лиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ.
Бизнинг асосий вазифамиз –
ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун
зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси”
тарқалишининг олдини
олишдир.
Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни
ривож
-
лантириш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Шу муносабат билан Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот
-
коммуникация
технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид
сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган
халқаро ҳуқуқий ҳужжат
БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро
конвенция” сини ишлаб чиқишни таклиф этади.
Бизнинг назаримизда, мазкур ҳужжатни имзолайдиган давлатлар ушбу
соҳани ўз ижтимоий сиёсатининг асосий ва муҳим ҳаётий устувор йўналишларидан
бири даражасига кўтариш бўйича қатъий мажбуриятларни ўз зиммасига олиши
керак”
[2].
Дарҳақиқат, бугун дунё аҳолисининг қарийб икки миллиардини ташкил
этаётган 30 ёшгача бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб –
қувватлаш, уларнинг
ҳуқуқ ва манфаатларини сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, ёшларни
диний экстремизм ва терроризм ҳаракати таъсирига тушиб қолишининг олдини
олишнинг бирдан бир йўли ёшлар муаммолари билан шуғулланишдир.
Аҳолисининг қарийб ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил
этаётган Ўзбекистонда ёшларга диний экстремистик ташкилотларнинг ғоявий
таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш борасида ўз фикрини билдирган
Биринчи Президентимиз И.А.
Каримов бу соҳада қуйидаги
вазифани белгилаб
берди: “Таассуфки, баъзан ислом дини ва диний
ақидапарастлик
тушунчаларини
бир
-
биридан
фарқлай олмаслик ёки ғаразли мақсадда уларни тенг қўйиш каби
ҳолатлар ҳам кўзга ташланмоқда. Шу билан бирга, ислом динини ниқоб қилиб,
манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги шаклланиб
улгурмаган,
тажрибасиз,
ғўр
ёшларни
ўз
тузоғига
илинтириб,
бош
-
кўзини
айлантириб,
улардан
ўзининг
нопок мақсадлари
йўлида фойдаланмоқда.
Бундай
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
232
ножўя
ҳаракатлар
,
энг
аввало,
муқаддас динимизнинг
шаънига
доғ
бўлишини,
охир
-
оқибатда
эса
маънавий ҳаётимизга
салбий
таъсир
кўрсатишини
барчамиз
чуқур
англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарур”
[3].
Бинобарин, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик
жамияти барпо этиш жараёнларида бизга бутунлай ёт бўлган диний экстремизм ва
террорчилик ғоялари ҳамда ҳаракатларининг келиб чиқиши, уларнинг халқаро
хавфга айланиши, бу оқимларни мамлакатимизга, айниқса,
ўсиб келаётган ёшлар
-
нинг маънавияти ва дунёқараши, мафкурасига таъсир этишининг олдини олишда
қуйидаги мақсад ва вазифаларни хулоса сифатида қўйдик:
–
экстремизм ва террорчилик
,
уларга доир турли тушунчалар ҳамда катего
-
рияларни ижтимоий фанлар нуқтаи назаридан, шунингдек, илғор ва етук
мамлакатлар олимлари ҳамда шу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган
мамлакатимиз олимларининг талқинлари нуқтаи назаридан таҳлил этиш орқали
уларнинг давлат ва жамиятга салбий таъсирини ўргатишни бир тизимга солиш;
–
экстремизм ва террорчиликнинг жамиятга, айниқса, ёшларга ғоявий ва
мафкуравий таъсирини олдини олишда кенг жамоатчилик, айниқса, социал
институтлар ролини янада ошириш;
–
экстремизм ва террорчиликнинг дунё бўйлаб тарқалиши, уларнинг мақсад
-
ларидаги ўхшашлик, яқинлик, экстремистик ташкилотларнинг яшаш ва қурол
-
ланиш манбалари каби йўналишларни илмий тадқиқ этиш ҳамда уларнинг
танлаган ғоялари ва йўллари пуч эканлигини кенг жамоатчиликка тушунтириш;
–
Ўзбекистонда экстремистик мафкураларга қарши ғоявий курашнинг
назарий
-
услубий жиҳатларини тадқиқ этиш ва “жаҳолатга қарши маърифат билан
курашмоқ керак” шиорини жонлантириш;
–
ёшларга мамлакатимиз тараққиётига рахна солаётган экстремизм ва
террорчилик ҳаракатларининг асл мақсад ва муддаолари нимадан иборат экан
-
лигини тушунтириш.
Бинобарин,
бугунги кунда дунё афгор оммасини қўрқув ва таҳликага
солаётган, ислом динини ниқоб қилиб олиб, ўзларининг радикал экстремистик ва
фундаменталистик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда ўз
фаолиятини олиб бораётган террорчи гуруҳларнинг бузғунчи ғояларига қарши
ғоявий курашишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишни даврнинг ўзи
тақозо этмоқда. Бу борада,
аввало,
аҳолисининг қарийб 54 фоизини 30 ёшгача
ёшлар ташкил этадиган Ўзбекистон мамлакатида ҳар томонлама соғлом ва ҳеч
кимдан кам бўлмаган ёш авлодни вояга етказиш учун барча шароит ва имкониятлар
мавжуд. Бироқ ушбу имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланмасак, ундан
бошқа кучлар ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши мумкин. Бу эса давлат ва
жамият тараққиётига оғир зарба бўлиши ҳеч гап эмас. Бугун ғояга қарши ғоя,
фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишни мақсад қилиб
олган эканмиз, биз ёшларимизга соф ислом маънавиятини тўғри ўргатган ҳолда
динни ўзларига ниқоб қилиб олиб, ёшларни ўз манфур ишларига етаклаётган
террорчи гуруҳларнинг бузғунчи ғояларига қарши эзгулик ғоясини сурмайдиган
бўлсак, катта хатога, яъни тузатиб бўлмас хатога йўл қўямиз.
Зеро, ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан
курашишни даврнинг ўзи тақозо қилар экан, бу борада Ўзбекистон халқига ва
ёшларига соф ислом маънавиятининг асл моҳиятини тушунтиришда ўрта аср Шарқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
233
мутафаккирлари бўлмиш Имом
Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин
Марғиноний, Имом Мотурудий сингари
олим
-
у фузалоларимизнинг бой илмий
меросларини ўрганган ҳолда дин бу бузғунчиликка эмас, балки эзгуликка ва
тинчликка етакловчи илоҳий нур эканлигини ўсиб келаётган ёш авлодга
англатмоғимиз
даркор.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 618
-I-
сон “Виждон
эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири,
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги
167-II-
сон “Терроризмга
қарши кураш тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил
30 июлдаги ЎРҚ–
489-
сон “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида” Қонуни
.
2.
Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган
энг олий баҳодир. –
Т.: “Ўзбекистон”, 2018. –
Б. 251–
252.
3.
Каримов
И.А. Юксак маънавият –
енгилмас куч. –
Тошкент: Маънавият,
2008, 37-
бет.
