Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Specificity and essence of pedagogical professional
competence
Nilufar KHAKNAZAROVA
Ministry of Higher Education, Science and Innovation of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2024
Received in revised form
15 May 2024
Accepted 15 June 2024
Available online
25 June 2024
The article examines the unique qualities and essence of
professional competency of each teacher working in pedagogy,
and the possibilities are discussed. An attempt has been made
to substantiate the features of professional competence and
creativity in practice.
2181-
1415/© 202
4 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3-pp62-66
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
pedagogue,
creativity,
professional competence,
creativity,
positive qualities,
essence,
social competence,
information competence,
special competence,
innovative competence.
Педагогик касбий компетентликнинг ўзига хос
сифатлари ва мазмун моҳияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
педагог,
ижодкорлик,
касбий компетентлик,
креативлик,
ижобий сифатлар,
моҳият, ижтимоий
компетентлик,
информацион
компетентлик,
махсус компетентлик,
инновацион
компетентлик
.
Мақолада педагогик фаолият юритаётган ҳар бир
педагогикнинг касбий компетентлигини ўзига хос
сифатлари ҳамда моҳияти ҳақида тўхталиб, унда ўз устида
ишлаш ва ўзига хос ижодий имкониятларни йўлга қўйиш
ҳақида сўз юритилади. Касбий компетентлиги ва
креативлигини
ўзига
хос
хусусиятларини
амалий
жиҳатидан асослаб беришга ҳаракат қилинган.
1
Main Scientific and Methodological Center under the Ministry of Higher Education, Science and Innovation of the
Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
63
Специфика и сущность педагогической профессиональной
компетентности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
педагог,
креативность,
профессиональная
компетентность,
креативность,
положительные качества,
сущность,
социальная
компетентность,
информационная
компетентность,
специальная
компетентность,
инновационная
компетентность
.
В статье рассматриваются уникальные качества и
сущность профессиональной компетентност каждого
педагога, работающего в педагогике, возможности
обсуждаются. Сделана попытка обосновать особенности
профессиональной компетентности и креативности на
практике.
КИРИШ
Ҳеч
бир мамлакат ўз тараққиёт йўлини илмсиз тасаввур эта олмайди.
Маълумки, мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олиши, касб
-
ҳунар эгаллаши,
миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топиши йўлида
эътибор
ва
ғамхўрлик
кўрсатиш
давлатимиз
сиёсатининг
устувор
йўналишларидан бири ҳисобланади. Бутун дунё бўйлаб таълим учун жуда кўп
маблағ сарфланмоқда. Aйниқса, педагоглар учун энг катта муаммолардан бири
ўқитиш жараёнини соддалаштириш, талабаларни билимларини ошириш ва мавзу
бўйича билимларини чуқурлаштиришга ўргатишнинг кўплаб шакл ва усулларини
ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Ҳозирда жамиятимиз
ҳаётининг
турли жабҳаларида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Ижтимоий,
айниқса маънавий ҳаётимизда ғоятда зарур ўзгаришлар, керак бўлса, ҳаётий
эҳтиёжга айланиши лозим бўлган таълим
жараёнидаги
касбий компетентликнинг
ўзига хос сифатлари
ва
моҳиятига, ахлоқ
-
одоб, тарбия масаласи бугунги кунда
долзарб мавзу бўлиб қолаётир. Бугунги таълим тизимининг замонавийлик ва
ноанъанавий таълим тараққиётини мазмунини янгилашнинг концептуал
қоидаларидан
бири компетентлик нуқтаи назаридан ёндашув ҳисобланади. Уни
амалда жорий этиш эса таълим мазмуни, метод ва технологиясига янгича
ёндашишни
талаб
қилади.
Таълим
мазмунини
янгилашнинг
асосий
бирликларидан бири компетентлик тушунчаси эканлиги бежизга эмас.
Бугунги “Таълим тўғрисидаги” Қонунга биноан ҳар бир педагог бевосита
педагогик касбий
компетентликка амал қилиб, ўз устида ишлаши билан
ижодкорлик фаолияти давом этириши билан бирга,
жамиятимизда қалби пок,
иймон
-
эътиқоди мустаҳкам, ҳалол
-
покиза, комил инсонларга жуда муҳтожлик
сезиларли эканини очиб беришга ҳаракат қилинган. Бундай инсон учун, ҳар
қандай
жамиятда бўлгани каби бугунги кунда бизда ҳам касбий
компетентликка
алоҳида аҳамият берилмоқда. Бунинг учун эса ҳар томонлама етук, айниқса юксак
инсоний фазилатларга эга бўлган, педагогик касбий
компетентликка эга бўлган
педагоглар қандай
талабларга жавоб беришикераклигини очиб беришни асосий
мақсад деб ҳисоблайман.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
64
НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Биринчи ўринда “Компетентлик” тушунчасининг моҳиятига нимада
эканлигини изоҳлашимиз лозим. Бозор муносабатлари шароитида меҳнат
бозорида устувор ўрин эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир
мутахассисдан касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб
боришни тақозо этмоқда. Хўш, компетентлик нима? Касбий компетентлик
негизида қандай сифатлар акс этади? Педагог ўзида қандай компетентлик
сифатларини ёрита олиши зарур. Айни ўринда шу ва шунга ёндош ғоялар
юзасидан сўз юритилади.
“Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик изланишлар
натижасида кириб келган. Шу сабабли компетентлик “ноанъанавий вазиятлар,
кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга
киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ
вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда,
изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига
эгалик”ни англатади.
Касбий компетентлик –
мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга
ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва
уларни амалда юқори даражада қўллай олинишидир. Касбий компетентлик
мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки
ҳар
бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг
ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик
билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим
ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни
қайта
ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади. Касбий
компетентлик мураккаб жараѐнларда, ноаниқ вазифаларни бажаришда, бир
-
бирига зид маълумотлардан фойдаланишда, кутилмаган вазиятда ҳаракат
режасига эга бўла олишда ва бошқа шу каби ҳолатларда яққол намоён бўлади.
Касбий
-
педагогик компетентлик эса ўзининг касбий маҳоратини мукаммал
ривожлантирган, дарс жараёнини самарали лойиҳалаштирадиган, уни бошқара
оладиган,
таълим
ислоҳотларини,
замон
талабларини,
инновацион
парадигмаларни илғаган ҳолда уларни дарс жараёнида мувафаққиятли қўллай
оладиган мутахассисларга нисбатан билдирилади. Демак бўлажак ўқитувчи ўз
касбий
-
педагогик билимларини изчил бойитиш, янги ахборотларни ўзлаштириш,
давр талабларини чуқур англаган ҳолда янги билимларни излаб топиш, уларни
қайта
ишлаш ва ўз амалий фаолиятида самарали қўллай олиш орқали касбий
компетентликка эришади. Айтиб ўтиш керакки, педагогик касбий компетентлик
негизида бир қатор сифатлар мавжуд бўлиб, уларни қуйидагича
тасвирлаш
мумкин
(1-
расм)
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
65
1-
РАСМ:
КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИК СИФАТЛАРИ
Бир қатор тадқиқотларда бевосита педагогга хос касбий компетентлик ва
унинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган. Ана шундай тадқиқотлар сирасига
А.К.
Маркова ва Б.
Назаровалар томонидан олиб борилган изланишларни киритиш
мумкин. Ўз тадқиқотларида А.К.
Маркова педагогнинг касбий компетентлиги
қуйидаги
таркибий асослардан иборат эканлигини қайд этади:
–
махсус ёки касбий компетентлик (касбий фаолиятни юқори даражада
ташкил этиш);
–
шахсий компетентлик (ўз
-
ўзини ривожлантириш, ўз
-
ўзини намоён этиш);
–
ижтимоий компетентлик (қўшимча фаолиятни ҳамкорликда ташкил
этиш);
–
индивидуал компетентлик (ўз
-
ўзини бошқариш, касбий ривожланиш
ва
янгиликлар яратиш).
Педагогнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда ўз устида ишлаш
ва ўз
-
ўзини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ўз
-
ўзини ривожлантириш
вазифалари ўзини ўзи таҳлил қилиш баҳолаш орқали аниқланади. Ўз устида
ишлаш бу мутахассис томонидан ўзини ижтимоий ҳамда касбий жиҳатдан
ривожлантириш, камолотга эришиш йўлида мақсадли, изчил, тизимли
ҳаракатларнинг
ташкил этиши тушунилади
.
ХУЛОСА
Хулоса ўрнида айтиш керакки, бўлажак ўқитувчи касбий
-
педагогик
компетентлигини такомиллаштиришга қаратилган индивидуал ривожлантириш
дастурларида педагогик билим, малака ва шахсий сифатларининг айни пайтдаги
мавжуд даражаси ва бу компетентликни ривожлантиришга қаратилган истиқбол
вазифалар келтирилиб ўтилган бўлиши тавсия этилади. Бу ўз навбатида бўлажак
ўқитувчиларнинг
касбий
жиҳатдан
ривожланиш
динамикасини
турли
даражаларда доимий мониторинг қилиб боришда самарали фаолият махсули
бўлиб, бунинг натижасида педагог касбий компетентлигига катта эътибор
КАСБИЙ
КОМПЕТЕНТЛИК
СИФАТЛАРИ
Ижтимоий
компетентл
ик
Махсус
компетентл
ик
Шахсий
компетентл
ик
Технологик
компетентл
ик
Эктремал
компетентл
ик
психологик,
методик,
информацион,
креатив,
инновацион ва
коммуникатив
компетентлик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
66
қаратилиши
лозим бўлган компетентлик қисмлари яққол кўринади ва бу уни
ривожлантиришга туртки беради. Касбийпедагогик компетентлиги юқори таълим
берувчи томонидан олиб бориладиган ўқув
-
тарбия жараёнларида ҳар бир фан ва
мавзу ёритилиш жараёни аввало
таълим олувчи юқори даражали билим олиши ва юқори касбий
компетентлигини шакллантиришга қаратиш талабаларнинг келгусида юқори
салоҳиятли ва рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишларига ёрдам беради.
Бу аввало, жамиятни ривожлантиришга асосий омил бўлиб хизмат қилади, зеро,
юқори малакали педагог кадрларни тайѐрлаш келгусида интеллектуал салоҳиятли
ёшлар етишиб чиқишини таъминлайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. " Халқ сўзи”
2020 йил 24
-
сентябрь.
2.
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Т.:Ўзбекистон, 2021.
-
278 б.
3.
Чориев. И.Т. “Педагогик касбий компетентлик ва креативликнинг ўзига
хос
сифатлари ҳамда
унинг моҳияти” журнал Образование наука и
инновационные
идеи в мире
.
2023й декабрь №34
.
4.
Маркова А.К. Психология профессионализма. –
М.: Знание, 1996.
5.
Муслимов Н.А., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий
компетентлигини шакллантириш технологияси.
