Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept of expert opinion in criminal cases and the
specifics of its use
Murodkosim ESHNAZAROV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 25 November 2024
Available online
25 December 2024
This article analyzes the concept of expert opinion in criminal
proceedings and the specifics of its use. The author attempts to
reveal the content, legal nature, and distinctive features of expert
opinion compared to other types of evidence. The research
highlights the theoretical foundations of the concept of expert
opinion, the views of domestic and foreign scholars, as well as the
role and significance of this institution in the current criminal
procedure legislation. The author points out the procedural
status of expert opinion, the requirements for it, and the criteria
for its evaluation. At the same time, some problems encountered
in practice are identified, and proposals aimed at their
elimination are put forward. In particular, the author's definition
of the concept of expert opinion is developed, and its specific
features are determined. The article comprehensively covers the
issues of using expert opinion as evidence and analyzes its role
in the process of proof.
2181-1415/© 2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp234-244
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
expert opinion,
expertise,
evidence,
criminal case,
proof.
Жиноят ишлари бўйича эксперт хулосаси тушунчаси ва
ундан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
эксперт хулосаси,
экспертиза,
далил,
жиноят иши,
исботлаш.
Мазкур мақолада жиноят ишларини юритишда эксперт
хулосасининг тушунчаси ва ундан фойдаланишнинг ўзига
хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Муаллиф эксперт
хулосасининг мазмуни, ҳуқуқий табиати ва бошқа
далиллардан фарқли жиҳатларини очиб беришга ҳаракат
қилган.
Тадқиқот
жараёнида
эксперт
хулосаси
тушунчасининг назарий асослари, миллий ва хорижий
1
Independent Researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
235
олимларнинг қарашлари, шунингдек амалдаги жиноят-
процессуал қонунчилигида мазкур институтнинг ўрни ва
аҳамияти ёритилган. Муаллиф эксперт хулосасининг
процессуал мақоми, унга қўйилган талаблар ва уни баҳолаш
мезонларини кўрсатиб ўтган. Шу билан бирга, амалиётда
учраётган айрим муаммолар аниқланган ҳамда уларни
бартараф этишга қаратилган таклифлар илгари сурилган.
Хусусан, эксперт хулосаси тушунчасига муаллифлик
таърифи ишлаб чиқилган ва унинг ўзига хос хусусиятлари
белгиланган. Мақолада эксперт хулосасидан далил
сифатида фойдаланиш масалалари атрофлича ёритилган ва
унинг исботлаш жараёнидаги ўрни таҳлил қилинган.
Понятие экспертного заключения по уголовным делам
и особенности его использования
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
экспертное заключение,
экспертиза,
доказательство,
уголовное дело,
доказывание.
В данной статье анализируется понятие экспертного
заключения в уголовном судопроизводстве и особенности
его применения. Автор предпринял попытку раскрыть
содержание, правовую природу и отличительные черты
экспертного заключения по сравнению с другими видами
доказательств. В ходе исследования рассмотрены
теоретические основы понятия экспертного заключения,
проанализированы взгляды отечественных и зарубежных
учёных, а также определены роль и значение этого
института в действующем уголовно-процессуальном
законодательстве.
Особое
внимание
уделено
процессуальному
статусу
экспертного
заключения,
предъявляемым к нему требованиям и критериям его
оценки. Наряду с этим выявлены актуальные проблемы,
возникающие на практике, и предложены пути их
устранения. В частности, автор разработал собственное
определение понятия экспертного заключения и выделил
его специфические особенности. В статье подробно
рассмотрены
вопросы
использования
экспертного
заключения в качестве доказательства, а также
проанализирована его роль в процессе доказывания.
Жиноят ишларини юритишда эксперт хулосаси алоҳида аҳамиятга эга
ҳисобланади. Зеро, экспертлар махсус билим эгалари сифатида бир тарафдан
муайян далилга ўзларининг илмий асослантирилган хулосалари асосида баҳо
беришса, иккинчи тарафдан мазкур хулосалардан ҳам жиноят ишларини юритишда
алоҳида далил сифатида фойдаланилади.
Шу билан бирга, жиноят-процессуал ҳуқуқи илм-фани соҳасида эксперт
хулосасини тушуниш, уни талқин қилиш ҳамда унинг юридик мақомини белгилаш
бўйича илмий баҳс-мунозаралар ва турлича талқинлар мавжуд. Айниқса,
олимларнинг ушбу соҳага оид илмий қарашларини тарихийлик жиҳатидан таҳлил
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
236
қиладиган бўлсак, эксперт хулосаси тушунчаси талқин қилишга оид қарашлар
йиллар давомида ўзгариб келаётганлигини кўришимиз мумкин.
Хусусан, XIX аср ўрталарида Я. Баршев томонидан билдирилган илмий
қарашга кўра, экспертлар илмий малакага эга бўлган гувоҳлар ҳисобланишади
ҳамда ўз навбатида, уларнинг берган кўрсатмалари ҳам гувоҳнинг кўрсатмалари
сифатида қабул қилиниши керак [1, C. 297].
Фикримизча, мазкур қараш мутлақо нотўғри. Сабаби, гувоҳ ва эксперт
томонидан бериладиган кўрсатмалар бир-биридан ўзаро тубдан фарқ қилади. Зеро,
гувоҳ сифатида жиноят ишида иштирок этишга муайян жиноят ҳақида муҳим
маълумотга эга бўлган ҳар қандай шахс жалб қилиниши мумкин. Эксперт эса махсус
малакага ҳамда билимга эга бўлган шахс ҳисобланади ва у муайян маънода жиноят
процессининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. Ундан ташқари, гувоҳ
тергов ҳаракатларида ёки судда иштирок этиб, ўзига маълум бўлган
маълумотларни ошкор қилади. Эксперт эса ўз олдига қўйилган саволларга махсус
билим ва кўникмаларга асосланган ҳолда жавоб беради.
Шунингдек, XX аср ўрталарида Р. Рахунов томонидан билдирилган илмий
ёндашувга кўра, эксперт хулосаси суд ёки тергов органининг топшириғига кўра
тайинланиб, бунда хулоса берувчи шахс (эксперт) ўзининг илм-фан, санъат ёки
мутахассислик соҳаси бўйича билимларига таянган ҳолда жиноят ишидаги муайян
ҳолатларни ўрганади ҳамда хулоса беради. Олимнинг фикрича, мазкур хулоса жиноят
ишидаги бошқа далиллар каби терговчи ва суд томонидан баҳоланади [2, C. 261].
Бизнингча, Р. Рахунов томонидан ўша даврда билдирилган юқоридаги қараш
эксперт хулосасига нисбатан ёндашувларнинг ўзгарганлигидан дарак беради.
Шу билан бирга, мазкур қараш бугунги кунда эксперт хулосаси тушунчасига
нисбатан замонавий олимлар томонидан билдириб келинаётган талқинлардан
унчалик ҳам фарқ қилмайди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган даврнинг бошқа бир олими бўлмиш М. Строгович
ҳам ўз замондоши Р. Рахунов томонидан билдирилгани ёндашувга нисбатан яқин
бўлган фикрни илгари суради. Унинг фикрича, эксперт хулосаси деганда терговчи
ва суд томонидан эксперт олдига қўйилган саволга мазкур эксперт томонидан
жиноят ишидаги тегишли ҳолатлар тадқиқ қилиниши натижасида келинган
хулосалар тушунилиши лозим [3, C. 215].
Фикримизча, М.Строгович томонидан билдирилган юқорида келтирилган
қараш тўғри бўлса-да, эксперт хулосасини тушуниш учун етарли эмас. Сабаби,
мазкур фикр таҳлил этилаётган тушунчанинг барча зарур хусусиятларини ҳам
қамраб олмаган.
М. Гроздинский эса экспертнинг фаолиятига баҳо бериб уни “социалистик
одил судлов илм-фанига хизмат қилиш” деб атайди. М.Гординскийнинг фикрича,
экспертнинг жиноят ишидаги иштироки алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, исбот қилиш
жараёнида махсус билимлар қўлланилади [4, C. 55-68].
Бизнингча, М.Гроздинскийнинг мазкур фикри юқорида келтирилган бошқа
қарашлардан кўра нисбатан кенг маънода бўлиб, эксперт хулосаси тушунчасининг
моҳиятини тўлиқ очиб бера олмайди.
Кўриб чиқилаётган тушунчага нисбатан замонавий давр олимлари
томонидан берилган таърифларни таҳлил қиладиган бўлсак, Й. Селина томонидан
эксперт хулосасининг мазмунини тўлиқроқ очиб берадиган фикр илгари
сурилганлигини кўришимиз мумкин. Унинг фикрича, эксперт хулосаси – бу махсус
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
237
билимга эга шахснинг терговчи, суриштирувчи, прокурор ёки суд томонидан
тақдим этилган далиллар ва бошқа объектларни тадқиқ этиш орқали ўз олдига
қўйилган иш учун муҳим аҳамиятга эга саволлар бўйича олган хулосалари фактик
маълумотлар сифатида акс этувчи далил ҳисобланади [5, C. 772-775].
Мазкур фикр юқорида келтирилган бошқа ёндашувлардан кўра анчагина
тўлиқ ва ҳар томонлама бўлиб, эксперт хулосаси тушунчасининг мазмунини
аниқроқ очиб беришга ҳамда унинг деярли барча хусусиятларини қамраб олишга
ҳаракат қилган. Шу билан биргаликда, мазкур таърифда эксперт олдига саволлар
қўйилиши келтирилган бўлиб, мазкур саволларнинг ким томонидан қўйилиши
масаласи кўрсатиб ўтилмаган.
Яна бошқа бир гуруҳ олимларнинг фикрича, эксперт хулосаси – бу илм-фан,
техника, санъат ва муайян касб соҳаси бўйича махсус билимга эга бўлган шахснинг
ёзма хабари бўлиб, унда мазкур шахс томонидан олиб бориладиган тадқиқот
жараёни ва натижалари, шунингдек унинг олдига қўйилган саволлар бўйича
хулосаси акс этади [6, C. 42].
Миллий олимларимиз томонидан ҳам эксперт хулосаси тушунчасининг
моҳиятини талқин қилишга қаратилган турли фикрлар ва ёндашувлар илгари
сурилган. Хусусан, С. Отахўжаевнинг фикрича, махсус текширишлар орасида етакчи
ўринни сўзсиз суд экспертизаси эгаллайди. Зеро, фақат эксперт хулосаси
процессуал қонунларда алоҳида мустақил далил манбаи сифатида тан олинади.
Махсус билимларни қўллашнинг бошқа шакллари аксинча, бундай далил бўла
олмайди [7, C. 3].
Ш. Худайбердиевнинг фикрича эса, эксперт хулосаси, айниқса, маълум бир
жиноят содир этиш вақтида гувоҳлар бўлмаган ҳолатларда иш доирасидаги асосий
ва ишончли далил бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, олимнинг таъкидлашича,
жиноят-процессуал қонунчилигида эксперт хулосаси бошқа турдаги далилларга
нисбатан ҳеч қандай устунликка эга эмаслиги, қолаверса экспертиза тайинлаган
орган томонидан ушбу хулосаларни баҳолаш, керак бўлса инобатга олмаслик ҳуқуқи
назарда тутилган бўлса-да, амалиётда эксперт хулосасининг аҳамияти жуда
катталиги, айнан эксперт хулосасининг ишни мазмунан ҳал қилишдаги аҳамиятини
рад қилишнинг имконияти йўқ. Экспертизани махсус ваколатли давлат органи
томондан маълум бир иш доирасида тайинланади ҳамда ушбу соҳа бўйича махсус
рухсатномага эга бўлган мутахассис томонидан ўтказилади ва якунда илмий
асосланган хулоса беради [8, C. 27-30].
Бизнингча, юқорида келтирилган миллий олимларимизнинг қарашлари
эксперт хулосаси тушунчасининг аҳамияти ва заруратини баҳолашга қаратилган
бўлиб, кўриб чиқилаётган терминнинг мазмун-моҳиятини, унинг асосий
хусусиятларини етарлича очиб бермайди.
Д. Базарова ва И. Астановлар илгари сурилган ёндашувга кўра, эксперт
хулосаси – экспертиза тадқиқоти натижасида экспертнинг фан, техника, санъат,
касб-ҳунар соҳалари бўйича махсус билимидан фойдаланиб, суриштирувчи,
терговчи, суд томонидан юборилган экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор,
ажримда акс этган саволларига берган жавоби акс этган далил манбаи ҳисобланган
процессуал ҳужжатдир [9, C. 29].
Фикримизча, юқорида келтирилган Д. Базарова ва И. Астановлар томонидан
билдирилган таъриф, эксперт хулосаси тушунчасининг моҳиятини тўлиқроқ очиб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
238
беришга ҳаракат қилган бўлиб, кўриб чиқилаётган тушунчанинг барча энг асосий
хусусиятларини қамраб олган. Зеро, мазкур таърифга кўра, эксперт хулосаси
қуйидаги хусусиятларга эга ҳисобланади:
– экспертиза тадқиқоти натижасида олинади;
– экспертнинг фан, техника, санъат, касб-ҳунар соҳалари бўйича махсус
билимидан фойдаланиб олинган натижаларга асосланади;
– суриштирувчи, терговчи, суд томонидан юборилган экспертиза тайинлаш
тўғрисидаги қарор, ажримда акс этган доирада амалга оширилади;
– алоҳида далил манбаи ҳисобланади;
– жиноят ишини юритишдаги процессуал ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
А. Зулфуқоров томонидан эксперт хулосаси тушунчасига нисбатан
билдирилган қарашга кўра, эксперт хулосаси – иш бўйича энг муҳим далиллардан
бири ҳисобланади. Чунки, суд эксперт хулосаси терговчи (суд) унинг тегишлилиги,
мақбуллиги ва ишончлилигига, эксперт топшириғига мувофиқлиги, тўлиқлиги ва
илмий характерига ишонч ҳосил қилганлиги учун иш бўйича далил бўлиб хизмат
қилади. У суд, прокурор, терговчи ва суриштирув ўтказаётган шахс томонидан
ҳамма далиллар каби баҳоланади.
Олимнинг қайд этишича, бир томондан, эксперт хулосаси маълум бир билим
соҳасида маълумотга эга бўлган шахс фаолиятининг натижаси бўлган суд
далилларини шакллантириш усули бўлса, иккинчи томондан, у суд эксперти
томонидан суд экспертизасини билиш усулларидан биридир. Натижада, суд
эксперти хулосалари қонун нормалари билан тартибга солинадиган процессуал
ҳаракат сифатида ишлайди [10].
Бизнингча, юқорида келтирилган А.Зулфуқоровнинг фикри маълум маънода
тўғри бўлса-да, мазкур олимнинг эксперт хулосасини процессуал ҳаракат сифатида
таърифлашга оид ёндашувига қўшилмаймиз. Фикримизча, эксперт хулосасини
процессуал ҳаракат сифатида эмас, балки Д. Базарова ва И. Астановларнинг
юқорида келтирилган қарашларида илгари сурилгани каби процессуал ҳужжат
сифатида тушуниш мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби, эксперт хулосаси муайян
ҳаракатларни содир этишда эмас, балки процессуал жиҳатдан муҳим бўлган ҳодиса
ва ҳолатлар, шунингдек экспертиза тадқиқотларини ўтказиш ва унинг натижалари
акс этган ҳужжат кўринишида ифодаланади.
Миллий олимларимиздан А. Халилов билдирган фикрга кўра, экспертизанинг
ҳуқуқий ҳодиса сифатида тергов ҳаракатидаги ўзига хослиги тадқиқот натижаларини
акс эттирувчи якуний ҳужжатни олиш жараёнининг ўзида – эксперт хулосасида, ушбу
тергов ҳаракати иштирокчилари ҳуқуқий мақомининг хусусиятлари ва биринчи
навбатда, унинг марказий шахси эксперт, эксперт хулосасини далил сифатида
баҳолашнинг мураккаблигида намоён бўлади [11, C. 40-44].
Юқорида келтирилган фикр бевосита эксперт хулосаси тушунчасининг туб
моҳиятини очиб беришга қаратилган бўлмаса-да, кўриб чиқилаётган тушунчага
нисбатан “тадқиқот натижаларини акс эттирувчи якуний ҳужжатни олиш жараёни”
сифатида таъриф беради. Фикримизча, эксперт хулосаси тушунчасига нисбатан
бундай қараш, ўз навбатида, биз юқорида таҳлил қилган А. Зулфуқоровнинг
фикрини муайян маънода қўллаб-қувватлайди.
Амалдаги
жиноят-процессуал
қонунчилигимизда
эксперт
хулосаси
тушунчасига нисбатан тўғридан-тўғри таъриф берилмаган. Шундай бўлса-да,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
239
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси эксперт хулосасига
нисбатан муайян талабларни белгилаш орқали унинг айрим хусусиятларини очиб
беришга ҳаракат қилади. Зеро, Кодекснинг “Экспертнинг ёки экспертлар
комиссиясининг хулосаси” деб номланган 184-моддасида белгиланишича, эксперт
ёки экспертлар комиссияси эксперт текширувларини ўтказиб бўлганидан кейин
тегишлича эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт
имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Фикримизча, мазкур норма орқали қонун чиқарувчи жиноят ишлари бўйича
эксперт хулосасининг иккита асосий хусусиятларини – эксперт хулосаси фақатгина
эксперт текширувлари ўтказилганидан кейингина тузилишини ҳамда эксперт
хулосасидаги маълумот ва хулосаларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун якка
эксперт ёхуд жамоавий тарздаги экспертлар комиссиясининг жавобгар
эканликларини белгилаб берган.
Шунингдек, амалдаги қонунчиликка кўра, эксперт хулосасида кўрсатилиши
лозим бўлган маълумотлар аниқ белгилаб қўйилган. Зеро, мазкур модданинг
2-қисмига кўра, хулосада экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш
асоси; экспертизани тайинлаган орган (шахс) тўғрисида маълумотлар; эксперт
(фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий
даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш
топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри
хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини
суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги,
шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун
жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига
қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш
материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида
маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда эксперт текширувларининг
мазмуни ва натижалари, шунингдек бу эксперт текширувлари, агар экспертлар
комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; эксперт текшируви
натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш
учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган
ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
Бизнингча, юқоридаги нормада эксперт хулосасининг мазмунига қўйилган
қатъий талаблар орқали қонун чиқарувчи эксперт хулосасини шакллантириш
соҳасида ягона амалиётни шакллантиришга ҳамда ундаги маълумотларнинг
изчиллиги ва жиноят ишини юритишга масъул бўлган органлар ва мансабдор
шахслар (суд, прокурор, суриштирувчи, терговчи ва терговга қадар текширувни
амалга оширувчи орган мансабдор шахси) учун мазкур хулосани тушуниш ва
қўллаш осон бўлишини таъминлашни мақсад қилган.
Шунингдек, қонунчиликда юқоридагилардан ташқари, ҳуқуқбузарлик
сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек
уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар кўрсатилган
бўлиши мумкинлиги ҳам белгиланган.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага
илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Эксперт
текширувининг
олиб
борилиши,
шарт-шароитлари
ва
натижаларини
ҳужжатлаштирадиган материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа
корхона, муассаса, ташкилотда қонунчиликда белгиланган муддатларда сақланади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
240
Улар экспертизани тайинлаган органнинг (шахснинг) талабига биноан ишга қўшиб
қўйиш учун тақдим этилади. Эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулоса,
текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган органга
(шахсга) юборилади.
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки
экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги эксперт текшируви давомида
маълум бўлиб қолса, хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш
асосини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Жиноят-процессуал қонунчиликдан ташқари Ўзбекистон Республикасининг
“Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни ҳам мазкур соҳани тартибга солувчи муҳим
ҳужжат ҳисобланади.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, мазкур Қонун “суд экспертининг
хулосаси” тушунчасига нисбатан расмий ҳуқуқий таърифни белгилайди. Зеро,
Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ “суд экспертининг хулосаси (хулоса) – суд
эксперти ёки суд экспертлари комиссияси томонидан тузиладиган ва суд-эксперт
текширишларининг олиб борилишини ва натижаларини акс эттирадиган ёзма
ҳужжат” ҳисобланади.
Фикримизча, қонун чиқарувчи мазкур нормада эксперт хулосаси
тушунчасини таърифлашда мазкур тушунчани кенг маънода талқин қилиш
ёндашувини танлаган бўлиб, бу маълум маънода мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Сабаби, мазкур Қонун айнан жиноят ишларини юритишдаги эксперт хулосасини
эмас, балки барча суд ишлари – фуқаролик, иқтисодий, жиноят ва маъмурий суд
ишларини юритишда иш ҳолатларини аниқлашга қаратилган ҳамда суд эксперти
томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимлар асосида суд-
эксперт текширишларини ўтказиш ва хулоса беришдан иборат бўлган процессуал
ҳаракат натижаси (хулоса)ни таърифлашга қаратилган.
Шу сабабли мазкур нормадан айнан жиноят ишлари бўйича эксперт
хулосасига берилган ҳамда мазкур тушунчанинг барча ўзига хос хусусиятларини
очиб берадиган таърифни кутиш мақсадга мувофиқ эмас.
Юқорида кўриб ўтганимиздек, эксперт хулосаси тушунчасига нисбатан турли
олимлар томонидан турлича қарашлар билдирилган. Уларнинг айримлари кўриб
чиқилаётган тушунчани кенг маънода, яна айримлари эса тор маънода талқин
қилади. Мазкур ёндашувларда йўл қўйиладиган асосий камчилик шуки, мазкур
қарашлар ушбу терминга тегишли бўлган барча зарур хусусиятларнинг ҳаммасини
ҳам қамраб олмайди.
Шу сабабли эксперт хулосаси тушунчасига муаллифлик таърифини беришдан
олдин мазкур терминга тегишли бўлган барча зарур хусусиятларни аниқлаб олиш
лозим бўлади. Бунда эксперт хулосасини бошқа шунга ўхшаш далиллар, масалан,
гувоҳнинг кўрсатувлари билан солиштирган ҳолда ўрганиш, унинг туб моҳиятини
тушунишга ёрдам беради. Бизнингча эксперт хулосаси қуйидаги хусусиятларни
ўзида акс эттиради:
– эксперт хулосаси бирор бир масалага оид мавҳум масалалардан эмас, балки
аниқ бир жиноят иши бўйича аниқ фактик ҳолатларни белгилашга қаратилган
бўлади. Экспертнинг хулосалари жиноят ишидан экспертиза тадқиқотини ўтказиш
учун тақдим этилган объект билан узвий боғлиқ ҳисобланиб, мазкур объектларда
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
241
жиноят ишини очиш ёхуд муайян фактнинг тўғри ёки нотўғрилигини
тасдиқлайдиган маълумотлар мавжуд бўлади;
– эксперт хулосасидаги маълумотлар ўзида олдиндан кутилмаган ёки
олдиндан билиш мумкин бўлмаган маълумотни, яъни фақатгина экспертиза
тадқиқоти ўтказилганидан кейингина маълум бўладиган маълумот (хулоса)ни
ҳамда шундай хулосани олишга қаратилган фаолият ва жараённи ифодалайди;
– эксперт хулосаси ўзида муайян маълумотларни шунчаки ифодаламасдан,
балки экспертнинг билими ва экспертизанинг олдиндан белгиланган аниқ
методикасига асосланган бўлади;
– эксперт хулосаси жиноят процессида иштирок этувчи бошқа шахслар,
хусусан, гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатмаларидан тубдан фарқ қилади.
Аниқроғи, гувоҳ ёки жабрланувчи ўз кўрсатмаларида жиноят иши бўйича муайян
ҳодиса, ҳолат, жой ёки шахс тўғрисидаги ўзларига маълум бўлган ва ўзлари англаб
олган маълумотларни борича ифодалашади. Шунингдек, бундай маълумотларнинг
яъни уларнинг кўрсатмаларида бўлиши мумкин бўлган маълумотларнинг доираси
ва кўлами чегараланмаган. Эксперт хулосасида эса, муайян экспертиза тадқиқоти
асосида олинган натижалар баён этилиб, бундай маълумотлар олдиндан аниқ
белгиланган саволлар доирасидан чиқмаган ҳолда берилган ҳамда ишда олдиндан
мавжуд бўлган далилларни ўрганиш орқали олинган бўлади;
– эксперт хулосасининг шакли ҳамда ифодаланиш усули олдиндан
белгиланган муайян талабларга жавоб бериши лозим. Гувоҳнинг кўрсатувлари
эркин шаклда ифодаланиб, унинг шаклига ёки ифодаланиш усулига нисбатан бирор
бир талаб қўйилмайди. Эксперт хулосасини баён этишда эса экспертиза ўтказилган
сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган орган (шахс)
тўғрисида маълумотлар; экспертнинг билими ва малакасига оид маълумотлар,
экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг
била туриб нотўғри хулоса берганлиги учун огоҳлантирилганлиги; экспертнинг
олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш
материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида
маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда эксперт текширувларининг
мазмуни ва натижалари, шунингдек бу эксперт текширувлари, агар экспертлар
комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; эксперт текшируви
натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш
учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар
ифодаланиши лозим ҳисобланади;
– эксперт хулосасида мавжуд бўладиган маълумот ва хулосаларнинг
объективлиги қонун билан таъминланади. Қонун чиқарувчи эксперт хулосасига
аниқ талаблар қўйиши билан бир вақтда, унинг холисона бўлишини таъминлаш
бўйича ҳам чоралар кўрган. Хусусан, эксперт хулосасида била туриб нотўғри хулоса
берганлик учун ҳамда экспертга нисбатан ноқонуний таъсир кўрсатишга
уринганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган. Шунга кўра, қонун чиқарувчи
экспертларни суд каби холис орган бўлишини талаб қилган ҳолда, қонунчиликда
“суд экспертизаси”, “суд эксперти” каби терминлардан фойдаланилган.
– экспертиза хулосаси беришнинг маълум вақт билан чегараланганлиги.
Бунда, экспертиза ўтказиш учун қарор ёки ажрим билан тақдим этилган тадқиқот
объектлари маълум муддат ичида текширилиши ва натижаси бўйича маълумотлар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
242
тақдим этилиши лозим. Амалдаги Жиноят-процессуал кодекси ва “Суд
экспертизаси тўғрисида”ги Қонунда экспертиза ўтказиш муддатлари назарда
тутилмаган.
Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан
тасдиқланган Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида
намунавий низомнинг 8-бандига мувофиқ, тадқиқотларни ўтказиш муддатлари суд
экспертизаларининг
ҳажми
ва
мураккаблигига,
шунингдек,
суд экспертининг иш ҳажмига кўра 30 кун доирасида белгиланади. Ушбу муддат
ичида тадқиқотни якунлаш имкони бўлмаган ҳолатларда экспертиза ташкилоти
раҳбари муддат ўтишидан уч иш кунидан олдин асосланган ҳолда экспертиза
тайинлаган ваколатли орган (шахс)га ёзма ёки электрон равишда хабар қилади ва
улар билан келишган ҳолда қўшимча муддатни белгилайди.
Статистик маълумотларга юзланадиган бўлсак, биргина Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика
суд экспертизаси марказида 2021 йилда ўтказилган 33391 та экспертизадан
825 тасида, 2022 йилда 35306 та экспертизадан 1352 тасида, 2023 йилда 37476 та
экспертизадан 2331 тасида 30 кундан ортиқ муддатда экспертизалар ўтказилган
бўлса, 2024 йилнинг 1-чорагида 9604 та ҳолатдан 1253 тасида қўшимча муддат
талаб қилган [12].
Юқорида белгилаб олинган эксперт хулосасига оид хусусиятларни
умумлаштирган ҳолда “эксперт хулосаси” тушунчасига нисбатан қуйидагича
муаллифлик таърифини беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
Эксперт хулосаси – бу терговга қадар текширувни амалга оширувчи
органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчининг экспертиза тайинлаш
тўғрисида қарори ёки суднинг шундай ажримига кўра эксперт ёки экспертлар
комиссияси томонидан ўтказилган эксперт текширувлари натижаларига кўра
эксперт олдига қўйилган саволлар асосида ҳамда экспертнинг махсус билимлари
доирасида тузиладиган, эксперт текширувларининг олиб борилишини ва
натижаларини ўзида акс эттирадиган ёзма ҳужжат ҳисобланади.
Жиноят процессида эксперт хулосаси тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари
бўйича миллий ва хорижий олимларнинг қарашлари ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонунчилигини таҳлил қилиш натижасида қуйидаги
хулосаларни илгари сурамиз:
1. Эксперт хулосаси тушунчасини талқин қилишга оид маълумотлар асрлар
давомида ўзгариб келган. Хусусан, XIX аср олимлари эксперт хулосасини гувоҳнинг
кўрсатмалари билан тенглаштириб, экспертларни илмий малакага эга бўлган
гувоҳлар деб ҳисоблашган. XX аср ўрталарига келиб эса олимлар томонидан эксперт
хулосасининг бугунги кунда қўлланилиб келаётган хусусиятларини эътироф этиш
бошланган.
2. Айрим маҳаллий олимларимиз томонидан эксперт хулосаси “процессуал
ҳаракат” ёки “тадқиқот натижаларини акс эттирувчи якуний ҳужжатни олиш
жараёни” сифатида таърифланган бўлиб, аслида мазкур тушунчани жараён
сифатида эмас, балки “ёзма ҳужжат” ёхуд далил сифатида талқин қилиш мақсадга
мувофиқ бўлади.
3. Мазкур тушунчага нисбатан қуйидагича муаллифлик таърифини илгари
сурамиз: “Эксперт хулосаси – бу терговга қадар текширувни амалга оширувчи
органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчининг экспертиза тайинлаш
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
243
тўғрисида қарори ёки суднинг шундай ажримига кўра эксперт ёки экспертлар
комиссияси томонидан ўтказилган эксперт текширувлари натижаларига мувофиқ
эксперт олдига қўйилган саволлар асосида ҳамда экспертнинг махсус билимлари
доирасида тузиладиган, эксперт текширувларининг олиб борилишини ва
натижаларини ўзида акс эттирадиган ёзма ҳужжат ҳисобланади”.
4. Эксперт хулосаси ўзида қуйидаги хусусиятларни жамлайди:
– эксперт хулосаси бирон-бир масалага оид мавҳум масалалардан эмас, балки
аниқ бир жиноят иши бўйича аниқ фактик ҳолатларни белгилашга қаратилган
бўлади;
– эксперт хулосасидаги маълумотлар ўзида олдиндан кутилмаган ёки
олдиндан билиш мумкин бўлмаган маълумотни, яъни фақатгина экспертиза
тадқиқоти ўтказилганидан кейингина маълум бўладиган маълумот (хулоса)ни
ҳамда шундай хулосани олишга қаратилган фаолият ва жараённи ифодалайди;
– эксперт хулосаси муайян маълумотларни шунчаки ифодаламасдан, балки
экспертнинг билими ва экспертизанинг олдиндан белгиланган аниқ методикасига
асосланган бўлади;
– эксперт хулосаси жиноят процессида иштирок этувчи бошқа шахслар,
хусусан, гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатмаларидан тубдан фарқ қилади;
– эксперт хулосанинг шакли ҳамда ифодаланиш усули олдиндан белгиланган
муайян талабларга жавоб бериши лозим;
– эксперт хулосасида мавжуд бўладиган маълумот ва хулосаларнинг
объективлиги қонун билан таъминланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Основания уголовного судопроизводства, с применением к российскому
уголовному судопроизводству / Соч. орд. проф. уголов. и полиц. законов в Имп. С.-
Петерб. ун-те, д-ра прав Я. Баршева. – Санкт-Петербург : тип. 2 отд-ния Собств. е. и.
вел. канцелярии, 1841. -[4], II, XVIII, 297 с.
2.
Рахунов Р.Д. Теория и практика экспертизы в советском уголовном
процессе. Москва: Госюриздат, 1953. – 261 с.
3.
Уголовный процесс. Учебник для юридических школ. Строгович М. С. – 1946.
С. 215.
4.
Гродзинский, М. М. Сущность и формы экспертизы в советском уголовном
процессе // Ученые записки Харьковского юридического института. – 1955. – Вып.
6. – С. 55–68.
5.
Селина Е.В. Заключение и показания специалиста в уголовном процессе //
Научные труды РАЮН. В 3-х томах. – М.: Юрист, 2008, Вып. 8 Т. 3. – С. 772-775
6.
Громов Н.А., Зайцева С.А., Гущин А.Н. Доказательства, их виды и
доказывание в уголовном процессе: учебно-практическое пособие. – М., 2005. С. 42.
7.
Отахужаев С.А. Эксперт хулосасининг далилий аҳамияти // Экспертиза
хулосаларининг далилий моҳияти: Республика идоралараро илмий-амалий
конференция материаллари. – Тошкент, 2010. – Б. 3.
8.
Худайбердиев Ш. Суд-портрет экспертизасида эксперт хулосаларини
шакллантиришда муоммо ва ечимлар //Евразийский журнал технологий и
инноваций. – 2023. – Т. 1. – №. 8. – С. 27-30.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 12 (2024) / ISSN 2181-1415
244
9.
Базарова Д., Астанов И. Криминалистика ва экспертиза. Дарслик. –Тошкент:
ТДЮУ, 2019. –Б. 29.
10.
Зулфуқоров, А. (2023). Суд экспертиза хулосаларини баҳолашнинг
ҳуқуқий табиати. Journal of Fundamental Studies, 1(1), 115–122. Retrieved from
https://imfaktor.com/index.php/jofs/article/view/462
11.
Халилов А. Суд экспeртизаси институтини ривожлантириш масалалари.
“Ўзбекистон суд экспертизаси” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий журнали. 2021
йил, №3(3)-сон. 40-44-бетлар.
12.
O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi
Respublika sud ekspertiza markazi rasmiy sayti // https://sudexpert.uz
