Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Role of motivation, environment and education in the
manifestation of civil activity in youth.
Khabibulla MURATOV
1
Karshi State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
At the present stage of development of our society, the activity
of young people in the spiritual sphere consists in the conscious
and creative realization of their active life position. Such a
position is to know the essence of the policy of building a free and
prosperous homeland, a free and prosperous life in our country,
to deeply relate to social events, study the priorities of social
development, skillfully combine theory and practice, show an
active attitude to work, loyalty and moral qualities. This article
can be useful as a source in the study of the mechanisms for
achieving the quality and effectiveness of education,
emphasizing the practical and educational significance of the
ongoing reforms in the education system, based on a system-
functional approach to the formation of motivation and
environment. and education to demonstrate a civic activism
position among youth. People express their views, ideas, values,
aspirations, norms of personal and social values in different
ways. Civil interests, reflecting the social interests of society,
groups, individuals, become a system. Precisely because this is a
system, civic interests realize the values of each person, shape his
or her attitude towards society, the state and other citizens.
Helps to determine the duties, goals, duties of a citizen, to form
signs of public importance. Highly moral and disciplined
upbringing of young people, their quality education and patriotic
upbringing are the key to the country's economic and political
development. This is the foundation of social stability and
success.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
motive
environment
upbringing
citizenship
society
personality
interest,
aim
opinion
1
Teacher at Karshi State University, Karshi, Uzbekistan
Email:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
40
Ёшларда фуқаролик фаоллигининг позициясини намоён
этишда мотив, муҳит ва тарбиянинг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
мотив
муҳит
тарбия
фуқаролик
жамият
шахс
қизиқиш
мақсад
фикр.
Жамиятимиз ривожининг ҳозирги босқичида ёшларнинг
маънавий соҳадаги фаоллиги уларнинг ўз актив ҳаётий
позициясини
онгли
ва
ижодий
равишда
амалга
оширишидан иборатдир. Бундай позиция
-
юртимизда озод
ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриши сиёсатининг
моҳиятини
билишни, ижтимоий ҳодисаларга теран
муносабатни,
жамият
тараққиётининг
устувор
вазифаларини чуқур ўрганишни, яъни назария билан
амалиётни моҳирона қўшиб олиб боришни, меҳнатга фаол
муносабатни, юксак эътиқод ва ахлоқий фазилатларни
намоён этишни англатади. Ушбу мақола ёшларда
фуқаролик фаоллигининг позициясини намоён этишда
мотив, муҳит ва тарбиянинг шакллантиришнинг тизимли
-
функционал ёндашув асосида ўрганиш таълим тизимида
амалга
оширилаётган
ислоҳотларнинг
амалий
ва
тарбиявий аҳамиятини ёритишда,
таълим сифати ва
самарадорлигига эришиш механизмларини тадқиқ этишда
манба сифатида фойдали бўлиши мумкин. Кишилар шахсий
ва ижтимоий қадриятлар борасида ўз қарашлари,
тасаввурлари, қадриятлари, интилишлари, меъёрларини
турли кўринишларида намоён этишади.
Жамият, гуруҳлар,
шахснинг ижтимоий манфаатлари намоён бўладиган
фуқаровий манфаатлар тизим ҳолига келади. Айнан тизим
ҳолида бўлганлиги туфайли фуқаровий манфаатлар ҳар бир
шахснинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этади, унинг
жамиятга,
давлатга,
бошқа
фуқароларга
нисбатан
муносабатини шакллантиради. Фуқаронинг масъулияти,
мақсадлари,
вазифаларини
белгилашга,
ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини шакллантиришга
кўмаклашади. Ёшларни юксак ахлоқ ва интизомли қилиб
тарбиялаш,
уларнинг
сифатли
таълим
олиши
ва
ватанпарварлик руҳида вояга етиши мамлакат иқтисодий
ва сиёсий тараққиётининг калити ҳисобланади. Бу эса
ижтимоий барқарорлик ва муваффақият асосидир
Роль мотивации, окружающей среды и воспитания
в
проявлении гражданской активности у молодежи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
мотив
среда
воспитание
гражданство
общество
На современном этапе развития нашего общества
активность молодежи в духовной сфере заключается в
сознательной и творческой реализации своей активной
жизненной позиции. Такая позиция
-
знать суть политики
построения свободной и благополучной Родины, свободной
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
41
личность
интерес
цель
мысль
.
и благополучной жизни в нашей стране, глубоко относиться
к
общественным
событиям,
изучать
приоритеты
общественного развития, умело сочетать теорию и
практику, проявить активное отношение к работе, верность
и моральные качества. Данная статья может быть полезна
как источник при исследовании механизмов достижения
качества и эффективности образования, подчеркивая
практическую и образовательную значимость проводимых
реформ в системе образования, основанных на системно
-
функциональном подходе к формированию мотивации,
среды. и образование для демонстрации позиции
гражданского активизма среди молодежи. Люди по
-
разному
выражают свои взгляды, представления, ценности,
стремления, нормы личных и социальных ценностей.
Гражданские интересы, отражающие социальные интересы
общества, группы, личности, становятся системой. Именно
потому, что это система, гражданские интересы реализуют
ценности каждого человека, формируют его или ее
отношение к обществу, государству и другим гражданам.
Помогает определить обязанности, цели,
обязанности
гражданина,
сформировать
признаки
общественной
значимости. Высокоморальное и дисциплинированное
воспитание молодежи, ее качественное образование и
патриотическое воспитание
-
залог экономического и
политического развития страны. Это основа социальной
стабильности и успеха.
.
Маълумки, 2020 йил 29 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёэвнинг
Ўзбекистон Олий Мажлиси ва халқига қилган Мурожаатномасида 2021
-
йил номини
эълон қилди. 2021
-
йил мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб
-
қувватлаш ва аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлаш»
йили деб эълон қилинди. Бугун ёшлар ҳаёти ва
камолоти билан боғлиқ муаммолар барчада бирдек масъуллик ҳиссини ошириш, ўз
олдига янги мақсад ва режаларни белгилаб олишда муҳим омиллардан бирига
айланди. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар
ташкилоти 75
-
сессиясидаги нутқларида бугун дунё ёшлари сон жиҳатидан
инсоният тарихидаги энг йирик авлод бўлиб, улар 2 миллиард кишини ташкил
этаётганлиги, афсуски, экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ
жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилаётгани
қайд этиб ўтилди. Бу қатлам вакиллари билан боғлиқ масалалар нафақат
Ўзбекистон, балки бутун ҳамжамият олдидаги муҳим муаммолардан бири бўлиб
турганлигини кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда бутун дунёда глобаллашув,
маданиятлар аралашуви
жараёни кечмоқда. Бу мураккаб жараён нафақат ёшларга,
балки катталар дунёқарашига ҳам таъсир этяпти. Бир томондан, ахборот
технологиялари кундалик ҳаётимизга шу қадар шиддат билан кириб келяптики,
буни ҳар қандай рақамларсиз ҳам кузатишимиз мумкин. Айни пайтда
мамлакатимизда 1500дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда.
Ушбу оммавий ахборот воситалари навқирон авлод вакилларининг ахборот
маданияти ва мафкуравий иммунитетини шакллантиришга ҳисса қўшмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
42
Мамлакатимизда таълим олиш жараёнларига
ҳам ахборот коммуникация
тизимларини жорий қилиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, таълим муассасаларини компьютер техникалари билан таъминлаш
баробарида таълим беришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, барча таълим
муассасаларида ахборот
-
ресурс марказлари ташкил этилиб, уларда Интернет
тизимидан фойдаланиш имкониятлари яратиб берилган. Бироқ масаланинг яна
бошқа бир тарафи борки, яратилаётган имкониятлардан ёшлар қай йўсинда
фойдаланаяпти? Бу каби имкониятлар уларнинг камол топишига қандай таъсир
кўрсатяпти? –
деган оғриқли саволлар вужудга келмоқда. Таҳлиллар шуни
кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда ёшларнинг 90 фоизи асосий ахборот манбаи
сифатида
Интернетга
мурожаат
қилмоқда.
Фойдаланилаётган
ахборот
воситаларининг катта қисми асосан “Twitter”, “Instagramm”, “Facebook”,
“Одноклассники” каби ижтимоий тармоқлар ва видео, аудио порталларга тўғри
келса, маълум бир қисмигина зарарли таъсир этмайдиган, илмий, маданий ва
маърифий сайтлардан иборатлигини кузатишимиз мумкин. Янги ёшлар сиёсатини
қуришда
мамлакатимиз Президентининг шахсан иштирокини алоҳида таъкидлаш
зарур. Давлат раҳбари томонидан ёш авлодни шакллантиришнинг дастлабки
палласида тарбия масалаларига, бошланғич, ўрта ва олий таълим ислоҳотига
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларни юксак ахлоқ ва интизомли қилиб
тарбиялаш, уларнинг сифатли таълим олиши ва ватанпарварлик руҳида вояга
етиши мамлакат иқтисодий ва сиёсий тараққиётининг калити ҳисобланади. Бу эса
ижтимоий барқарорлик ва муваффақият асосидир.
Мотив —
инсон фаолиятида муайян мақсадни бажаришга сабаб бўлувчи омил,
важ. Мотив шахсни ҳаракатга ва фаолиятга ундовчи, эҳтиёжнинг юксак шакли
сифатида пайдо бўлувчи ички туртки ҳисобланади. Эҳтиёж ва инстинкт, майл ва
ҳиссиёт, идеал ва бошқа мотивлар жумласига киради.
Ҳозирги замон
психологиясида мотив атамаси субьектни фаоллаштирувчи турли ҳодиса ва
ҳолатларни ифодалаш учун қўлланади. Хатти
-
ҳаракат ва фаолият мотивларининг
мажмуаси мотивация дейилади. Мотив эҳтиёж негизида вужудга келади ва
шаклланади.
Эҳтиёжнинг
барқарорлашуви
мотивациянинг
самарали
шаклланишини таъминлайди. Ҳаракат фаолиятнинг таркиби бўлганлиги туфайли
у фаолиятнинг мақсади ва мотивии орқали бошқарилади.
Фуқаровийлик бир давлатга мансубликни англаш, давлатга содиқлик ҳамда
ватанпарварлик ҳисси сифатида талқин этилиши мумкин. Бунда давлатни,
конституцияни, давлат рамзларини ҳурмат қилиш, давлат тузумини ва қонун
устуворлигини ҳимоя қилишга тайёрлик назарда тутилади. Фуқаровийликни
инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан лаёқатли эканлигини
ҳис этишни таъминловчи жамловчи тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин.
Фуқаровийлик бир тарафдан жамиятда шахснинг олий даражада мустақиллигини,
иккинчи тарафдан эса кишиларнинг жамият ҳаётидаги иштирокида намоён
бўладиган юқори даражадаги бирдамликни назарда тутувчи қарашлар мажмуини
ифода этади. Қуйидагилар фуқаровийликни ифода этувчи муҳим жиҳатлар
қаторига киради:
-
фуқаронинг ўз ҳақҳуқуқларини тушуниши ва уни амалиётда қўллаш
кўникмаси;
-
бошқа фуқароларнинг ҳақ
-
ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
43
-
фуқаронинг ўз хаттиҳаракати учун шахсий жавобгарлиги;
-
давлат ва жамият олдида ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий масъулиятини
англаш;
-
фуқароларнинг тенглиги;
-
юксак маънавий
-
ахлоқий мезонларга асосланган ҳолда ижтимоий
воқеликка нисбатан объектив ва танқидий ёндашув;
-
ҳокимият билан, бошқа фуқаролар ва жамоат бирлашмалари билан ижобий
мулоқот юритиш қобилияти;
-
бир мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга тегишли ҳуқуқий,
маданий ва тил маконига мансубликда ифодаланган фуқаровий ўзликни англаш
Фуқаровийликнинг тугал ёки тўкис эканлигини қуйидаги мезонлар
воситасида талқин қилиш мумкин:
1.
Агар фуқаровий позиция ҳали шаклланмаган, фуқаровий хусусиятлар, ўз
ҳақ
-
ҳуқуқлари учун курашиш истаги тўлиқ намоён бўлмаса фуқаровийликнинг энг
қуйи даражаси намоён бўлади
.
2.
Фуқаро ўз ҳақ
-
ҳуқуқлари учун курашишга мойил бўлса, у ҳақда ўз билим ва
қобилиятини намоён қилишга тайёр бўлса, бунда фуқаровийликнинг ўрта
даражаси намоён бўлади.
3.
Агар фуқарода фуқаровий хусусиятлар ҳамда фаол фуқаролик позицияси
тўлиқ шаклланган, ўз ҳақ
-
ҳуқуқлари учун амалий ҳаракатга кириш иштиёқи яққол
намоён бўладиган бўлса уни юқори даражада фуқаровийлик сифатида талқин этиш
мумкин.
Фуқаролик онги демократик қадриятлар, идеаллар, ҳуқуқ ва эркинликлар
нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни англашдан
иборат. Албатта ҳар бир давлат ва жамиятда демократик қадриятлар ўзига хос
тамойиллир ва меъёрлар асосида қабул қилинади. Фуқаролик онги жамият
тараққиётининг шундай босқичидаги руҳий ҳолатини англатадики, бу даврда
демократик меъёрлар ва қадриятлар ҳаётнинг асосига айланади. Фуқаролик онги
иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда меъёрий, шакллантирувчи,
йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради.
Фуқаролик онги жамият ҳаётида турли шаклларида намоён бўлади. Кишилар
шахсий ва ижтимоий қадриятлар борасида ўз қарашлари, тасаввурлари,
қадриятлари, интилишлари, меъёрларини турли кўринишларида намоён этишади.
Жамият, гуруҳлар, шахснинг ижтимоий манфаатлари намоён бўладиган фуқаровий
манфаатлар тизим ҳолига келади. Айнан тизим ҳолида бўлганлиги туфайли
фуқаровий манфаатлар ҳар бир шахснинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этади,
унинг жамиятга, давлатга, бошқа фуқароларга нисбатан муносабатини
шакллантиради. Фуқаронинг масъулияти, мақсадлари, вазифаларини белгилашга,
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини шакллантиришга кўмаклашади.
Айнан фуқаровий фаолликнинг ўзи бир неча жиҳатлар билан ажралиб
туради:
-
фаол фуқаро гуруҳига мансуб кишилар асосан сиёсий ва иқтисодий тизим
тўғрисида билим олишга тайёр бўлган кишилардан иборат;
-
фаол фуқароларда ўз ҳақ
-
ҳуқуқларини фаол амалга ошириш учун билим ва
қобилият мавжуд;
-
фаол фуқароларда ана шу билимларни жорий қилиш учун кўникмалар
мавжуд бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
44
Фуқаронинг етук ва баркамол шахс бўлиб ривожланишида у ёки бу фаолият
турлари (ўйин, ўқиш, меҳнат ва бошқалар)нинг, турли ёшдаги фаолият мазмуни
(мақсадга йўналтирилганлик, харакатнинг онгли, режали бўлиши, уларнинг
самарадорлигини ва ҳ.к) шунингдек, (муомалар ҳамда кишилар ўртасидаги
ижтимоий
-
аҳлоқий меъерларга бўйсуниш, ижтимооий бурчини англаш, унга
нисбатан масъуллик каби хусусиятлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.)
Ирсият
-
бу отақони ёки аждодларга хос булган биологик хусусият ва
ўхшашликларнинг наслга (болага) ўтиш жараёнидир. Наслдан
-
наслга ўтадиган
хусусиятларга қуйидагилар киради: анатомик
-
физиологик тузуми (мисол учун
-
юз
тузилиши), органлар ҳолати, қадди
-
қомат, асаб тузими хусусиятлари, тери, соч
ҳамда кўзларнинг ранги. Шунингдек, нутқ, тафаккур.
Муҳит деганда шахснинг шақлланишига таъсир этувчи
ташқи олам мажмуи
тушунилади. «Муҳит» тушунчаси ўзида географик
-
ҳудудий, ижтимоий ва
микромуҳит (оила) хусусиятларини ифода этади. Микромуҳит ўзида қисман
ижтимоий муҳитнинг қиёфасини акс эттиради. Айни чоғда у нисбатан
мустақилликка эга. Микромуҳит бу ижтимойи муҳитнинг бир қисми бўлиб, оила,
мактаб, дўстлар, тенгқурлар, яқин кишилар ва уш каби унсунлари ўз ичига олади.
Тарбия
-
бирор мақсадга йўналтирилган жараён бўлиб, у муайян режа, дастур
ғоялари асосида махсус касбий таёргарликка эга булган кишилар томонда ташқи
этади. Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларининг «Ижтимоий
одоблар» китобида шундай дейилади: «Исломда таълим
-
тарбия, одоб масаласи
ибодат даражасига кўтарилган. Барча замонларда, хамма ўлкаларда яхши хулкли,
олийжаноб, ширинсўз, ҳалим инсонлар жамиятнинг кўрки, одамларнинг аълоси
бўлиб кслган ва бундан ксйин ҳам шундай бўлиб колади. Айникса, Шарқ олами бу
борада бутун инсониятга ибрат
-
намуна бўлган.
Мукаммал, комил ва гўзал хулқ соҳиби бўлмиш Пайғамбар алайхиссаломга
эргашган инсонлар Аллоҳ таолонинг ҳукмларига буйсуниб, Пайғамбар
алайҳиссаломнинг гўзал хулқларидан ибратланиб, ўзлариниг хулкларини
тузатишган, яхши фазилатлар соҳиби бўлишган. Оилада яқинлар даврасида,
одамлар билан муносабатларда ўзларининг чиройли одобларини намойиш
қилишган». Тарбия ижтимоий муҳит орқали келадиган тарбиявий таъсирларнинг
барчаси билан боғлиқ ҳолда таъсир қилади. Бунда қулай, самарали омиллардан
фойдаланади, салбий таъсирларнинг кучини маълум даражада камайтиради.
Тарбия жараёнидаги қуйидаги ҳолатлар юзага келади.
1.
Тарбия жараёнида киши организмнинг ўсиши содир бўлади, муҳитни
стихияли таъсири бера олмайдиган нарсаларни ўрнилади. Масалан: Бола, ўз она
тилини атрофни ўраб турган муҳитнинг таъсирида ўрганиб олиши мумкин. Лекин
ўқиш ва ёзишни маҳсус таълим
йўли билангина ўрганади. Маълум билим, кўникма
ва малакалар фақат тарбия жараёнида эгалланади.
2.
Тарбия ёрдамида ҳатто кишининг баъзи туғма камчиликларини ҳам
керақли томонга ўзгартириш мумкин. Чунончи, баъзи бир болалар айрим
камчиликлар билан туғилади
(кар, кўр, соқов ва ҳоказо) лекин махсус ташқил
этилган тарбия ёрдамида уларнинг ақли тўлиқ ривожланади, туғма камчилиги
бўлмаган кишилар билан баробар фаолиятда бўлиши мумкин.
3.
Тарбия ёрдамида мухитнинг салбий таъсири натижасида юз берган
камчиликларни ҳам тугатиш мумкин (болаларни карта ўйнаши, сўкиши, . . .).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
45
4.
Тарбия истиқбол мақсадини белгилайди. Шу боис у шахс камолотини
таъминлашда илғор рол ўйнайди.
Тарбиянинг мувфаақияти кўп жиҳатдан бола шахсининг ўзига хос
хусисиятлари, у яшаётган мухитнинг таъсирини ҳисбога олишга боғлиқдир. Бола ва
катталар ўртасидаги алоқа фаол жараёндир. Мазкур жараёнда катталар фақатгина
ўргатувчи бўлиб қолмасликлари лозим. Боланиннг бу жараёндаги
фаол
иштирокини таъминлашга алоҳида аҳамият бериш лозим.
Ўйлаймизки, юқорида айтиб ўтилган фикрлар ёшларимизнинг ўз олдиларига
улкан мақсадлар қўйишига, ижтимоий
-
сиёсий фаоллигини оширишга, уларда
лидерлик, ижодкорлик, инновациялар борасида малака ва кўникмалар ҳосил
қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бизнинг асосий вазифамиз –
ёшларнинг ўз
салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси
“вируси” тарқалишининг олдини олиш. Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш, унинг ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама
ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб ҳисоблаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ш.М.Мирзиёев. БМТ Бош Ассамблеясининг 75
-
сессиясида нутқи. 2020 й.
23-
сентябрь
2.
И.А. Каримов. «Баркамол авлод
-
Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори»Т
-
«Шарқ».1998й
3.
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф. «Ижтимоий одоблар»
-
Тошкент,
«Хилол
-
Нашр». 2012. 38
-
39 бет
4.
А. Мунавваров. «Педагогика.» Ўқитувчи.1996
-
йил. 25
-38-
бетлар.
5.
И. Турсунов, У. Нишоналиев. «Педагогика курси». Тошкент
-
1997й. 232
-
бет
