Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Violent crimes committed by women: characteristics and
trends: a comparative analysis of Uzbek and Russian
legislation
Dilafruz GOFUROVA
1
Academy of Labor and Social Relations of the Federation of Trade Unions of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2025
Received in revised form
15 July 2025
Accepted 15 July 2025
Available online
25 August 2025
This article comparatively analyzes the characteristics and
trends of violent crimes committed by women in Uzbekistan
and the Russian Federation from a legislative and criminological
perspective. The study examines the socio-demographic and
psychological profiles of female offenders, their motives for
committing crimes, and specific features of penalties applied to
women. Differences and commonalities in the criminal
legislation of both countries, as well as trends in judicial
practice, are considered. The article also highlights existing
programs and proposals for the prevention and rehabilitation of
female offenders.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
female criminality,
violent crimes,
Uzbekistan criminal law,
Russian criminal law,
criminology,
rehabilitation,
prevention,
judicial practice.
Аёллар
томонидан
содир
этилган
зўравонлик
жиноятлари:
хусусиятлари
ва
тенденциялари:
Ўзбекистон ва Россия қонунчилигининг қиёсий таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
аёллар жиноятчилиги,
зўравонлик жиноятлари,
Ўзбекистон жиноят
қонунчилиги,
Россия жиноят
қонунчилиги
,
криминология,
реабилитация,
профилактика,
суд амалиёти.
Ушбу
мақола
Ўзбекистон
ва
Россия
Федерациясида
аёллар
томонидан
содир
этилган
зўравонлик
жиноятларининг
хусусиятлари
ва
тенденцияларини
қонунчилик
ҳамда
криминологик
нуқтаи
назардан
қиёсий
таҳлил
қилади
.
Тадқиқотда
аёл
жиноятчиларнинг
ижтимоий
-
демографик
ва
психологик
портрети
,
жиноят
содир
этиш
мотивлари
,
шунингдек
,
аёлларга
нисбатан
қўлланиладиган
жазо
чораларидаги
ўзига
хосликлар
ўрганилган
.
Мамлакатларнинг
жиноят
қонунчилигидаги
1
PhD, Senior Lecturer, Academy of Labor and Social Relations of the Federation of Trade Unions of Uzbekistan.
Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
108
фарқлар
ва
умумий
жиҳатлар
,
шунингдек
,
суд
амалиётидаги
тенденциялар
кўриб
чиқилган
.
Мақолада
аёллар
жиноятчилигининг
олдини
олиш
ва
уларни
реабилитация
қилиш
бўйича
мавжуд
дастурлар
ва
таклифлар
ҳам
ёритилган
.
Насильственные преступления, совершаемые женщинами:
характеристики и тенденции: сравнительный анализ
законодательства Узбекистана и России
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
женская преступность,
насильственные
преступления,
уголовное
законодательство
Узбекистана,
уголовное
законодательство России,
криминология,
реабилитация,
профилактика,
судебная практика.
В данной статье проводится сравнительный анализ
особенностей и тенденций насильственных преступлений,
совершенных женщинами в Узбекистане и Российской
Федерации, с точки зрения законодательства и
криминологии. В исследовании изучены социально
-
демографический и психологический портрет женщин
-
преступниц, мотивы совершения
преступлений, а также
особенности мер наказания, применяемых к женщинам.
Рассмотрены различия и общие черты уголовного
законодательства стран, а также тенденции в судебной
практике. В статье также освещаются существующие
программы и предложения по предупреждению женской
преступности и реабилитации женщин
-
преступниц.
Жиноятчилик жамиятнинг доимий муаммоларидан бири бўлиб, унинг турли
шакллари алоҳида таҳлилни талаб қилади. Аёллар томонидан содир этилган
зўравонлик жиноятлари анъанавий равишда эркаклар жиноятчилигига қараганда
камроқ ўрганилган, бироқ бундай жиноятларнинг хусусиятлари ва мотивларини
тушуниш жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамият хавфсизлигини таъминлашда
муҳим аҳамиятга эга. Тарихан аёллар кўпроқ иқтисодий ёки майда жиноятларни
содир этганлар, аммо сўнгги йилларда зўравонлик хусусиятига эга жиноятларда
аёлларнинг иштироки ҳақидаги маълумотлар кенг жамоатчилик эътиборини
тортмоқда
.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида “зўравонлик жиноятлари”
атамасига аниқ таъриф бермасада, шахсга, унинг ҳаёти ва соғлиғига тажовуз
қилувчи кўплаб моддаларни ўз ичига олади. Бу жиноятлар асосан ЖКнинг
II бўлимидаги “Шахсга қарши жиноятлар”да жамланган. Унга кўра, аёллар
томонидан содир этилиши мумкин бўлган асосий зўравонлик жиноятлари
жумласига, Ҳаётга
қарши жиноятлар: Қасддан одам ўлдириш (97
-
модда), кучли
руҳий ҳаяжон ҳолатида қасддан одам ўлдириш (98
-
модда), она томонидан ўз
чақалоғини ўлдириш (99
-
модда), эҳтиётсизлик орқасидан ўлимга сабаб бўлиш
(102-
модда); Соғлиққа қарши жиноятлар: Қасддан баданга оғир шикаст етказиш
(104-
модда), қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (105
-
модда), қийнаш
(110-
модда); Жинсий эркинликка қарши жиноятлар: Номусга тегиш (118
-
модда),
жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (119
-
модда), шахсни жинсий
алоқа қилишга мажбурлаш (121
-
модда); Оила, ёшлар ва ахлоққа қарши жиноятлар:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
109
Оилавий (маиший) зўравонлик (126
-1-
модда) ва Эркинлик, шаън ва қадр
-
қимматга
қарши жиноятлар: Одам савдоси (135
-
модда), одам ўғирлаш (137
-
модда)
кабилар киритилган
[6].
Аёлларга нисбатан
жиноий жавобгарликдаги ўзига хосликлар ЖКнинг 99
-
моддасида (Она томонидан ўз чақалоғини ўлдириш) ва 136
-
моддасида (Аёлни
никоҳ қуришга мажбурлаш ёки никоҳланишга тўсқинлик қилиш) кўрсатилган.
Бундан ташқари, 115
-
модда (Аёлни аборт қилдиришга мажбурлаш) аёлларни
жабрланувчи сифатида ҳимоя қилади.
Россия Федерацияси Жиноят кодекси (РФ ЖК) ҳам миллий қонунчилигимиз
сингари аёллар томонидан содир этилиши мумкин бўлган зўравонлик жиноятлари
Ҳаёт
ва соғлиққа қарши жиноятлар (16
-
боб): Қасддан одам ўлдириш (105
-
модда),
она томонидан янги туғилган чақалоғини ўлдириш (106
-
модда), қасддан оғир тан
жароҳати етказиш (111
-
модда), қасддан ўртача тан жароҳати етказиш (112
-
модда),
дўппослаш (116
-
модда), қийноқлар (117
-
модда), ўлдириш ёки оғир тан жароҳати
етказиш билан таҳдид қилиш (119
-
модда); Эркинлик, шаън ва қадр
-
қимматга
қарши жиноятлар (17
-
боб): Одам ўғирлаш (126
-
модда), ғайриқонуний равишда
озодликдан маҳрум қилиш (127
-
модда), одам савдоси (127.1
-
модда) ва Жинсий
дахлсизлик ва жинсий эркинликка қарши жиноятлар (18
-
боб): Номусга тегиш
(131-
модда), зўравонлик хусусиятига эга жинсий ҳаракатлар (132
-
модда) кабилар
киритилган
[5,7,8].
Бу каби жиноятларга нисбатан жиноий жавобгарлик икки мамлакат
қонунларида
ҳам бир хил ўзига хосликларни ўзида намоёт этади:
•
Умрбод озодликдан
маҳрум қилиш ва ўлим жазоси аёлларга
тайинланмайди
[3].
•
Ҳомиладор
аёлларга ва 14 ёшгача бўлган болалари бор аёлларга жазони
кечиктириш имконияти берилади (РФ ЖКнинг 82
-
моддаси)
[
13]. Бироқ, бу
имконият оғир ва ўта оғир жиноятлар учун, айниқса 5 йилдан ортиқ муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда ёки вояга етмаганларнинг
жинсий дахлсизлигига қарши жиноятларда қўлланилмайди.
•
Ҳомиладор
аёлларга ва уч ёшгача бўлган болалари бор аёлларга мажбурий,
ахлоқ тузатиш ва мажбурий меҳнат тайинланмайди
[11].
•
Ҳомиладорлик
ва ёш болаларнинг мавжудлиги жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар сифатида кўриб чиқилади (РФ ЖКнинг 61
-
моддаси)
[10].
Фикримизча, бу ҳолатлар икки давлат қонунчилигида ҳам асосли бўлиб,
гендер тенглик масалаларига салбий таъсир ўтказмайди. Боиси, бу хусусиятлар
аёлларнинг физиологик, биологик ва психологик ўзига хос жиҳатларини
эътиборга олинган.
Айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда аёллар жиноятчилиги умумий
жиноятчиликнинг нисбатан кичик қисмини ташкил этади, лекин зўравонлик
жиноятларидаги ўзига
хос тенденциялар мавжуд. Маълумотлар кўпинча
умумлаштирилган бўлиб, аёллар томонидан содир этилган зўравонлик
жиноятлари ҳақида батафсил, кўп йиллик статистик маълумотларни
жамоатчиликка очиқ манбаларда топиш қийин
[4].
Мавжуд маълумотларга кўра, 2023 йилда жиноят содир этган умумий
шахсларнинг 12.3%ини аёллар ташкил этган
[
5] бўлса, 2024 йилнинг январь
-
декабрь ойларида 7163 нафар аёл жиноят содир этган
[
19]. 2021 йилда эса, аёллар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
110
томонидан содир этилган зўравонлик жиноятлари жумладан, қасддан оғир тан
жароҳати етказиш –
93 ҳолат, талончилик –
75 ҳолат, қасддан одам ўлдириш ёки
одам ўлдиришга суиқасд –
54 ҳолат
[
4] кузатилган бўлса, 2024 йилнинг январь
-
июнь ойларида қасддан одам ўлдириш жиноятлари 31 тани ташкил этиб, 2023
йилнинг шу даврига нисбатан 19.2%га ошган. Қасддан баданга оғир шикаст
етказиш жиноятлари 51 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан
36.3%га камайган
[
5]. Ушбу маълумотлар аёллар томонидан содир этилган
зўравонлик жиноятларининг аниқ динамикасини тўлиқ кўрсата олмайди, аммо
баъзи турдаги жиноятларда ўзгаришлар кузатилаётганини тасдиқлайди.
Россия Федерациясида эса, аёллар жиноятчилиги умумий жиноятларнинг
тахминан 16%ини ташкил этади. Сўнгги йилларда аёллар томонидан содир
этилган ўта оғир жиноятларнинг, жумладан, зўравонлик жиноятларининг ўсиш
тенденцияси кузатилмоқда
[
8, 17]. Ўрганилган маълумотларга кўра, 2019 йилда
аёллар жиноятчилиги умумий жиноятларнинг 16.1%ини, 2020 йилда 16%ини,
2021 йилда 16.3% ини, 2022 йилнинг биринчи яримида эса 16.4%ини
ташкил этган. Аёллар томонидан содир этилган қотилликлар эса (РФ ЖК
105
–
107-
моддалар) 2020 йилда 925 та, 2021 йилда 940 та, 2022 йилнинг биринчи
яримида эса 475 тани ташкил этган. Шунингдек, 2022 йилнинг биринчи яримида
2021 йилнинг шу даврига нисбатан 7%га камайиш кузатилган. Ўта оғир
жиноятларнинг аёллар томонидан содир этилиши 2021 йилда 6.6%га,
2022 йилнинг биринчи яримида эса 9%га ошган
[7,16].
Аёллар жиноятларининг аксарияти эса, унча оғир бўлмаган жиноятлар
бўлиб, 2022 йилнинг биринчи яримида 56.7% дан иборат бўлган
[
7]. Баъзи
тадқиқотлар аёллар томонидан содир этилган ўта хавфли зўравонлик жиноятлари
(қотиллик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, босқинчилик, талончилик)
динамикаси эркакларга нисбатан ноқулай эканлигини, хусусан, аёллар томонидан
содир этилган қотилликларнинг
йиллик ўсиши ўртача 3%ни ташкил этишини
кўрсатади
[9].
Ўзбекистонда аёллар томонидан содир этилган зўравонлик жиноятлари
бўйича батафсил ижтимоий
-
демографик ва психологик таҳлиллар жамоатчиликка
очиқ манбаларда жуда кам. Мавжуд умумий маълумотларга кўра, аёллар
томонидан зўравонлик жиноятларининг асосий мотивлари узоқ муддатли
оилавий ёки маиший низолар бўлиб, рашк ёки тамагирлик каби сабаблар камроқ
учрайди. Кўпинча бундай жиноятларда жабрланувчилар эрлар ёки бирга
яшовчилар бўлади
[10
]. Бу, асосан, маиший зўравонлик ҳолатларининг жиноий тус
олишини англатиши мумкин.
Зўравонлик жиноятларини содир этган аёллар кўпинча “ғайритабиий
шафқатсизлик” намойиш этиши мумкин. Бу узоқ муддатли зўравонлик ва
камситишлардан кейин пайдо бўлган ҳиссий
-
психологик компенсация шакли
сифатида қаралади
[
11]. Бу жиноятчилик психологиясида алоҳида ўрин тутади,
чунки аёллар томонидан содир этилган қотилликлар кўпинча узоқ муддатли
аламзадалик ва мудофаа ҳолатида содир этилади.
Ўзбекистон ва Россия жиноят қонунчилиги зўравонлик жиноятларини
таснифлашда ва аёллар учун алоҳида қоидаларни белгилашда ўхшаш
ёндашувларга эга. Иккала давлат ҳам жиноятларни ижтимоий хавфлилик
даражасига кўра таснифлайди ва жиноят турлари бўйича аниқ моддаларга эга.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
111
Қонунчиликдаги
ўхшашликларни қуйидагиларда кўриш мумкин: иккала
мамлакатда
ҳам
она
томонидан
ўз
чақалоғини
ўлдириш
алоҳида,
енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олувчи жиноят сифатида ажратиб
кўрсатилган (Ўзбекистон ЖК 99
-
модда, РФ ЖК 106
-
модда)
[
1, 2, 3]. Бу аёлларнинг
репродуктив ва психологик ҳолатининг ўзига хослигини инобатга олишни
англатади; ҳар иккала кодекс ҳам жинсий эркинликка қарши жиноятлар учун
(номусга тегиш, зўравонлик хусусиятига эга жинсий ҳаракатлар) қатъий
жавобгарликни назарда тутади; иккала давлатда ҳам ҳомиладорлик ва ёш
болаларнинг мавжудлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эътироф
этилади
[
10]. Шунингдек, Ҳар икки давлат жиноят қонунчилиги шахснинг
эркинлигига, шаъни ва қадр
-
қимматига қарши жиноятларга (одам савдоси, одам
ўғирлаш) жиддий қарайди.
Таъкидлашимиз мумкинки, бу борада муайян фарқлар ҳам мавжуд. Масалан,
жазо чоралари:
Россияда аёлларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва ўлим
жазоси тайинланмаслиги қонунан белгиланган
[
12]. Ўзбекистон қонунчилигида
аёлларга нисбатан бундай тўлиқ чеклов мавжуд
эмас, аммо амалиётда аёлларга
нисбатан ўта оғир жазолар камдан
-
кам қўлланилади;
жазони кечиктириш:
Россия қонунчилиги ҳомиладор аёлларга ва 14 ёшгача бўлган болалари бор
аёлларга жазони кечиктириш учун аниқроқ шартлар ва чекловларни белгилайди
[
13]. Ўзбекистон қонунчилигида ҳукмни ижро этиш пайтигача маҳкума ҳомиладор
бўлиб қолса —
бир йилдан ошиқ бўлмаган муддатга ҳамда маҳкуманинг ёш боласи
бўлса, у уч ёшга тўлгунга қадар хукм ижросининг кечиктирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон ЖКда оилавий (маиший) зўравонлик алоҳида модда
сифатида (126
-1-
модда) киритилган бўлиб, бу Ўзбекистонда маиший
зўравонликка қарши курашга алоҳида эътибор қаратилаётганини кўрсатади.
Россияда бу каби жиноятлар кўпроқ умумий тан жароҳати етказиш моддалари ёки
калтаклаш моддалари доирасида кўриб чиқилади
[9].
Россия Федерациясида аёллар жиноятчилиги бўйича умумий статистик
маълумотлар мавжуд бўлса
-
да, аёллар томонидан содир этилган зўравонлик
жиноятларига оид аниқ суд қарорлари ёки жазо тайинлаш тенденцияларини
таҳлил қилувчи очиқ маълумотлар кам. Умуман олганда, судлар аёлларга нисбатан
жазо тайинлашда РФ ЖКнинг 61
-
моддаси (жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар) ва
82-
моддаси (жазони кечиктириш) каби нормаларни фаол қўллайди. Бироқ, ўта
оғир жиноятлар содир этилганда, жазонинг оғирлиги жиноятнинг ижтимоий
хавфлилигига мутаносиб бўлади.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда аёллар томонидан содир этилган зўравонлик
жиноятларига оид аниқ ижтимоий
-
иқтисодий ва маданий омиллар бўйича чуқур
тадқиқотлар олиб борилиши сезиларли даражада кўпаймоқда. Бу
тадқиқотларни
натижаси сифатида айтиш мумкинки, аёллар томонидан содир этилган умумий
жиноятчиликнинг сабаблари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Маиший
муаммолар
-
узоқ
муддатли
оилавий
низолар,
маиший
зўравонликка доим дучор бўлиш жиноят содир этишга
туртки бўлиши мумкин.
Иқтисодий қийинчиликлар:
Ишсизлик, камбағаллик баъзи аёлларни
ноқонуний фаолиятга, жумладан, зўравонлик билан боғлиқ жиноятларга жалб
қилиши
мумкин, гарчи бундай ҳолатлар кўпинча иқтисодий жиноятларда кўпроқ
учрайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
112
Руҳий зўриқиш ва
депрессия:
Оиладаги муаммолар, ижтимоий босим
аёлларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, баъзи ҳолларда жиноий
хатти
-
ҳаракатларга олиб келиши мумкин.
Россия Федерациясида ҳам қатор тадқиқотлар амалга оширилган
бўлиб,
аёллар жиноятчилигига таъсир этувчи бир қатор ижтимоий
-
иқтисодий ва
маданий омиллар аниқланган:
Иқтисодий вазият:
Ишсизлик, паст иш ҳақи, иқтисодий тенгсизлик (Жин
коэффициенти) аёлларнинг, айниқса кам таъминланган оилалардан бўлган
аёлларнинг жиноят йўлига киришига сабаб бўлиши мумкин
[13].
Оилавий муаммолар:
Ажралишлар сонининг ўсиши, оилаларнинг
нотўлиқлиги,
маиший
зўравонлик
муаммоси
аёлларнинг
зўравонлик
жиноятларини содир этишига туртки бўлади. Кўпинча, аёлларнинг зўравонлик
жиноятлари қурбонлари оила аъзолари ёки яқин кишилар бўлади
[11].
Маданий ва гендер стереотиплар:
Жамиятдаги гендер роллари ва
кучсизлик стереотиплари, аёлларнинг зўравонликка жавобан экстремал чораларга
боришга мажбур бўлишига олиб келиши мумкин
[18].
Таълим ва маданият даражаси:
Паст таълим ва маданият даражаси
аёлларнинг ижтимоий мослашувини қийинлаштириб, уларни жиноий муҳитга
яқинлаштириши мумкин
[13].
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда маиший зўравонликка учраган
аёлларни ҳимоя қилиш ва уларга кўмак кўрсатиш мақсадида қатор тизимли чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “ҳимоя ордерлари” тизими жорий
этилган бўлиб, бу орқали зўравонликка йўл қўйган шахсга нисбатан вақтинча
чекловлар белгиланади. Бу орқали зўравоннинг жабрланувчига яқинлашиши,
алоқа ўрнатиши ёки бошқа турдаги тажовузкор хатти
-
ҳаракатларини давом
эттиришига чек қўйилади. Ҳимоя
ордерлари ички ишлар органлари ва судлар
томонидан расмийлаштирилади ҳамда назорат қилинади
[15].
Бундан ташқари, зўравонликдан жабрланган аёллар учун махсус ёрдам
марказлари ташкил этилган бўлиб, бу марказларда ҳуқуқий, психологик ва
ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Бундай муассасалар аёлларнинг вақтинча бошпана
топиши, ҳуқуқий масалаларда маслаҳат олиши ва руҳий тикланишига ёрдам
беради. Шунингдек, уларни иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш ва турли
ижтимоий дастурларга жалб қилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Маиший зўравонлик ва оғир ижтимоий ҳолатларга тушиб қолган аёлларни
қўллаб
-
қувватлаш мақсадида “Аёлларни қўллаб
-
қувватлаш давлат мақсадли
жамғармаси” фаолият юритмоқда. Ушбу жамғарма орқали аёлларга уй
-
жой билан
таъминлаш, тиббий хизматлардан фойдаланиш, бандлик ва тадбиркорлик
соҳаларида кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар ажратиш каби йўналишларда
амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Бу эса уларнинг мустақил ҳаёт кечиришларига
шароит яратиб, жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, жазо муддатини ўтаётган аёллар, айниқса болали
маҳкумлар учун жазони ўташнинг сўнгги олти ойида ресоциализация дастурлари
амалга оширилмоқда. Бу дастурлар доирасида аёллар касб
-
ҳунарга ўргатилади,
психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар олади ҳамда жамиятга қайта мослашиш учун
тайёргарлик кўради. Бу каби тадбирлар маҳкумларнинг қайта жиноят содир этиш
эҳтимолини камайтиришга қаратилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
113
Айни пайтда, зўравонлик содир этган аёллар билан ҳам профилактик ишлар
олиб борилмоқда. Уларни қайта ижтимоийлаштириш ва хатти
-
ҳаракатларини
тузатиш мақсадида махсус гуруҳ машғулотлари ташкил этилган. Бундай
машғулотларда уларга ғазабни бошқариш, муносабатлар маданиятини ўрганиш,
ҳуқуқбузарлик
оқибатларини англаш ҳамда қонуний
йўл тутишга йўналтирилган
билим ва кўникмалар сингдирилади. Бироқ амалда бу дастурлар якунланганидан
сўнг, яъни пост
-
реабилитация босқичида, ушбу шахсларнинг хулқ
-
атвори ва қайси
даражада ижобий ўзгариш содир бўлаётгани юзасидан етарли мониторинг тизими
йўқлиги қайд этилган.
Юқорида келтирилган чора
-
тадбирлар аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя
қилиш, уларга қайта ҳаётга мослашишда кўмаклашиш, шунингдек,
зўравонлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида давлат сиёсатининг
муҳим йўналишларидан бирига айланганини кўрсатади. Аммо мавжуд дастурлар
самарадорлигини ошириш, аниқ натижаларни баҳолаш ҳамда жамоатчилик
назоратини кучайтириш орқали бу соҳадаги ишлар янада такомиллаштирилиши
мумкин.
Россия Федерациясида ҳам аёллар жиноятчилигининг олдини олиш,
зўравонликдан жабрланган аёлларни ҳимоя қилиш ва жазо муддатидаги ҳамда
жазодан сўнгги даврдаги ресоциализация жараёнларини самарали ташкил этиш
мақсадида қатор дастурлар ва ташаббуслар амалга оширилмоқда. Ушбу
йўналишда давлат органлари билан бир қаторда нодавлат нотижорат
ташкилотлари, маҳаллий ва халқаро фондлар, инқироз марказлари фаол иштирок
этмоқда. Зўравонликдан жабрланган аёллар учун Россиянинг турли ҳудудларида
фаолият юритаётган инқироз марказлари ва махсус ташкилотлар уларга комплекс
ёрдам кўрсатишни йўлга қўйган. Бу марказларда психологик ва ҳуқуқий
маслаҳатлардан тортиб, тиббий кўмак, вақтинча бошпана, ижтимоий хизматлар,
ишга жойлаштиришга кўмак, касб
-
ҳунарга ўқитиш ва ўз
-
ўзини бошқариш
кўникмаларини шакллантиришгача бўлган кенг қамровли чоралар амалга
оширилади.
Бундан ташқари, айрим марказлар гиёҳвандликка, ичкиликбозликка ёки
бошқа турдаги салбий иллатларга мойил аёллар, хусусан, жазо ўтаётган
маҳкумларга мўлжалланган ижтимоий мослаштириш дастурларини ҳам амалга
оширмоқда.
Бу
дастурлар
маҳкумларнинг
ички
руҳий
ҳолатини
барқарорлаштириш, жамиятда қабул қилинган қоидаларни англаш ва келгусида
ижтимоий муносабатларга тўғри мослашишига қаратилган. Махсус равишда
аёлларга мўлжалланган бундай дастурлар, жиноий хатти
-
ҳаракатларга қайтиш
эҳтимолини камайтириш, янги ҳаёт бошлаш учун психологик тайёргарлик кўриш
ва фойдали фаолият турларига жалб қилиш орқали ижобий натижаларни
бермоқда.
Шу билан бирга, Россияда ёш болали маҳкум аёллар учун ҳам махсус
ресоциализация лойиҳалари мавжуд. Бундай дастурлар аёллар ва уларнинг
фарзандларини жамиятга қайта мослаштириш, оналик қобилиятларини
ривожлантириш, болаларнинг соғлом ижтимоий муҳитда тарбия топишини
таъминлашга қаратилган. Айрим жазо ижро муассасалари ҳудудида болалар учун
мўлжалланган боғчалар, оналар
ва болалар марказлари фаолият юритади. Бу эса
маҳкум аёллар учун болалари билан мулоқот қилиш, уларга оналик ғамхўрлигини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
114
кўрсатиш, оилавий бағрикенглик муҳитини йўқотмаслик имконини беради. Шу
орқали уларнинг жамиятга қайтиши ва ижобий ижтимоий муносабатларни
тиклаш жараёни енгиллашади.
Бундан ташқари, Россия ҳукумати томонидан аёлларнинг иқтисодий ва
ижтимоий имкониятларини кенгайтириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш
ва тенг ҳуқуқли жамият қуришга қаратилган миллий аёллар стратегияси қабул
қилинган. Бу стратегия касбий сегрегацияни бартараф этиш, иш ҳақидаги
фарқларни камайтириш ва молиявий инструментларга киришни кенгайтириш
каби чора
-
тадбирларни ўз ичига олади, бу эса билвосита жиноятчиликнинг
олдини олишга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва Россия Федерациясида аёллар томонидан содир этилган
зўравонлик жиноятларини қиёсий таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, иккала
давлат ҳам аёллар жиноятчилигининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда
ҳуқуқий базага эга. Жумладан, она томонидан чақалоқни ўлдириш каби
аёллар учун специфик жиноят турлари мавжудлиги ва аёл жиноятчиларга
нисбатан жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ҳисобга олиниши
ўхшашдир. Бироқ, Россия қонунчилиги аёлларга умрбод озодликдан маҳрум
қилиш
ва ўлим жазосини қўлламаслик каби
қатъийроқ чекловларга эга.
Статистик маълумотлар, айниқса Ўзбекистонда, чекланган ва фрагментли
бўлиб, аёллар томонидан содир этилган зўравонлик жиноятларининг тўлиқ
манзарасини кўрсатишга имкон бермайди. Россияда ҳам расмий статистиканинг
янгиланиши тўхтатилган, бу аниқ таҳлил ўтказишни қийинлаштиради. Аёл
жиноятчиларнинг хусусиятлари бўйича Ўзбекистонда тадқиқотлар етишмаслиги,
Россияда
эса
баъзи
ижтимоий
-
демографик
ва
психологик
омиллар
аниқланганлиги маълум бўлди. Кўпинча, аёллар томонидан содир этилган
зўравонлик жиноятлари маиший муаммолар, узоқ муддатли зўравонлик ёки руҳий
зўриқишлар оқибати бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, аёллар томонидан содир этиладиган зўравонлик
жиноятларига қарши курашишда комплекс, илмий асосланган ва инсонпарвар
ёндашув талаб
этилади. Батафсил маълумотлар асосида таҳлил қилинган сиёсат,
кенг қамровли тадқиқотлар, самарали реабилитация дастурлари ва профилактика
чоралари жиноятчиликни камайтириш ва аёлларнинг жамиятда тўлақонли
иштирокини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. –
Тошкент, 1994.
(Маълумотлар lex.uz порталларидан олинди).
2.
Уголовный кодекс Российской Федерации. –
Москва, 1996. (Маълумотлар
consultant.ru порталидан олинди).
3.
Особенности уголовно
-
правовой защиты и уголовной ответственности
женщин в отечественном и зарубежном законодательстве. Cyberleninka.ru.
[
Электрон манба]: https://cyberleninka.ru/article/n/osobennosti
-ugolovno-pravovoy-
zaschity-i-ugolovnoy-otvetstvennosti-zhenschin-v-otechestvennom-i-zarubezhnom-
zakonodatelstve
4.
Ўзбекистонда аёллар томонидан содир этилган жиноятлар. Upl.uz, 2022.
[
Электрон манба]: https://upl.uz/economy/29166
-news.html
5.
Гендерная статистика в Узбекистане: кто больше совершает
преступлений. Gaz
eta.uz, 2024.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
115
6.
Уголовный кодекс Республики Узбекистан // Online.zakon.kz.
[
Электрон
манба]: https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=30421110
7.
Генпрокуратура зафиксировала рост преступности среди женщин //
Ведомости.
[
Электрон
манба
]: https://www.vedomosti.ru/society/articles/2022/10
/31/948099-genprokuratura-zafiksirovala-rost-prestupnosti-sredi-zhenschin
8.
УК РФ Статья 132. Насильственные действия сексуального характера //
КонсультантПлюс.
[
Электрон манба]: https://www.consultant.ru/document/cons_
doc_LAW_10699/2d540378b753dcbdac4cc5719cc3907279bd5aec/
9.
О насилии в семье говорят тогда, когда факты грубого и жестокого
обращения являются систематическими и постоянно повторяющимися // Mo
-
sl.orb.ru. [
Электрон манба]: https://mo
-sl.orb.ru/presscenter/news/16786/
10.
Обстоятельства, смягчающие наказание // КонсультантПлюс. [Электрон манба]:
https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/0ba9fec969b5199b5ecb1462a2ff
5d1fa7ce13b2/
11.
УК РФ предусматривает ряд особенностей при назначении наказания в
отношении женщин // Cy
berleninka.ru. [
Электрон манба]: https://cyberleninka.ru/
article/n/osobennosti-ugolovno-pravovoy-zaschity-i-ugolovnoy-otvetstvennosti-
zhenschin-v-otechestvennom-i-zarubezhnom-zakonodatelstve
12.
Правила назначения наказания, предусмотренные ч. 1 ст. 62 УК РФ,
применяются в отношении женщин и в тех случаях, когда санкция статьи
предусматривает пожизненное лишение свободы // Pravo163.ru.
[
Электрон
манба]: https://pravo163.ru/pravila
-naznacheniya-nakazaniya-predusmotrennye-ch-1-
st-62-uk-rf-primenyayutsya-v-otnoshenii-zhenshhin-i-v-tex-sluchayax-kogda-sankciya-
stati-predusmatrivaet-pozhiznennoe-lishenie-svodiv-poskol/
13.
Ст. 82 УК РФ предусматривается факультативный вид освобождения от
наказания // Epp.genproc.gov.ru.
[
Электрон манба]: https://epp.genproc.gov.ru/ru/
web/proc_73/activity/legal-education/explain?item=45817403
14.
Защита женщин и детей от насилия в Узбекистане // International
Commission
of
Jurists.
[
Электрон
манба]:
https://www.icj.org/wp
-
content/uploads/2023/06/%D0%97%D0%B0%D1%89%D0%B8%D1%82%D0%B0_%
D0%B6%D0%B5%D0%BD%D1%89%D0%B8%D0%BD_%D0%B8_%D0%B4%D0%B5
%D1%82%D0%B5%D0%B9_%D0%BE%D1%82_%D0%BD%D0%B0%D1%81%D0%B8
%D0%BB%D0%B8%D1%8F_%D0%B2_%D0%A3%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%B
A%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%B0%D0%BD%D0%B5.pdf
15.
Защита женщин и детей от насилия в Узбекистане // Inter
national
Commission
of
Jurists.
[
Электрон
манба]:
https://www.icj.org/wp-
content/uploads/2023/06/%D0%97%D0%B0%D1%89%D0%B8%D1%82%D0%B0-
%D0%B6%D0%B5%D0%BD%D1%89%D0%B8%D0%BD-%D0%B8-
%D0%B4%D0%B5%D1%82%D0%B5%D0%B9-%D0%BE%D1%82-
%D0%BD%D0%B0%D1%81%D0%B8%D0%BB%D0%B8%D1%8F-%D0%B2-
%D0%A3%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%B0
%D0%BD%D0%B5.pdf
16.
В 2019 г. надзорным ведомством было выявлено 142 505 женщин,
совершивших криминальные деяния // Ведомости.
[
Электрон манба]:
https://www.vedomosti.ru/society/articles/2022/10/31/948099-genprokuratura-
zafiksirovala-rost-prestupnosti-sredi-zhenschin
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
116
17.
ЖЕНСКАЯ ПРЕСТУПНОСТЬ // Vestnik
-muiv.ru. [
Электрон манба]:
https://vestnik-muiv.ru/upload/iblock/401/t9m74t4ey37eho3086w0jqhy2zqyu364.pdf
18.
Повышенная криминальная активность женщин проявляется при
совершении таких преступлений, как клевета, оскорбление, ложный донос //
Ebooks.grsu.by.
[
Электрон
манба]:
https://ebooks.grsu.by/criminal/1
-
kriminologicheskaya-kharakteristika-prestupnosti-zhenshchin.htm
19.
В 2024 году число преступлений в Узбекистане превысило 132 тыс.
случаев // Gazeta.uz.
[
Электрон манба]: https://www.gazeta.uz/ru/2025/03/03/
crime-stats-uzbekistan-2024/
