SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
78
АЛИ САФИЙ ҲАЁТИ ВА МЕРОСИ ҲАҚИДА
У.Н.Мавлянов
Ш.Тангирбердиев
Гулистон давлат университети
https://doi.org/10.5281/zenodo.15211806
Аннотация.
Мақолада
темурийлар
ренессансининг
етук
алломаларидан бири бўлган Фахруддин Али Сафийнинг ҳаёти ва илмий
мероси тадқиқ этилган. Мутафаккир ҳаётининг асосий босқичлари,
асарлари рўйхати ва уларнинг асосий мазмуни манбалар ҳамда замонавий
тадқиқотлар асосида ёритилган.
Калит сўзлар.
Али Сафий, мерос, Кошифий, Жомий, Навоий, Ҳирот,
Хожа Аҳрор, “Рашаҳот айн ул-ҳаёт”, “Латоиф ут-тавоиф”, “Одобул асҳоб”.
Янги Ўзбекистон маънавий янгиланиш, ўзликни англаш, миллий
ўзликка қайтиш, маънавий-руҳоний, диний-ирфоний қадриятларни
тиклаш йўлидан изчил одимлаб бормоқда. Бу жараёнлар эса миллий онг
ва тафаккурни шакллантириш, уларга замонавий руҳ, файз бағишлаш, ўз
миллий-маънавий қадриятлари билан фахрланадиган, ғурурланадиган
ёшларни тарбиялаш жараёнида, ўзбек халқининг ҳозирги жаҳон
ҳамжамиятида ўзига хос ва муносиб ўрин эгаллашига эришиш учун замин
бўлиб хизмат қилмоқда.
XV асрнинг иккинчи ярми, XVI асрнинг биринчи ярмида Хуросон ва
Мовароуннаҳрда яшаб ижод этган Фахруддин Али ас-Сафий Воиз ал-
Кошифий ал-Байҳақий ўз даврининг етук адиби, олими, диний ва давлат
арбоби бўлган. У ахлоқ, фиқҳ, тарих, фалсафа, дин, тасаввуф, тафсир каби
илмлар билан шуғулланган. Ҳирот Жомеъ масжиди ва мадрасаларида
ваъзлар, амри маъруф, давлат хитобаларини ўқиган, ақоид, тафсир ва
ҳадис илмларидан дарс берган.
Али Сафий А.Д.Миклухо-Маклайнинг маълумотларига кўра, 1463-йил
12 февралда Ҳиротда Ҳусайн Воиз Кошифий оиласида туғилган . Бироқ,
М.Ҳасаний ва Б.Умрзоқлар Али Сафийнинг “1463 йил 1 февралда
Сабзаворда туғилди, сўнг ота-онаси билан Ҳиротга кўчиб келди” дейдилар
Али Сафийнинг фаол ижтимоий-диний фаолияти ва илмий ижоди
барқ урган, сермаҳсул даври XVI асрнинг илк 30 йилига тўғри келди. Бу
даврнинг аллома илмий ижоди, фаолияти, шахсий тақдири учун
фавқулодда ўрни шунда эдики, унинг ҳомийлари, маънавий
раҳнамоларининг жамиятда таъсири сезиларли эди. Аммо улар: Хожа
Аҳрор (1489-90 йилда), Жомий (1492 йилда), Навоий (1501 йилда),
улардан сўнг маънавий, сиёсий-мафкуравий ҳомийлик қилган, тинч-осуда
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
79
ижод учун шароит яратиб берган Ҳусайн Бойқаро (1506 йилда), отаси
Ҳусайн Воиз Кошифий (1507 йилда) вафот этган эдилар.
Али Сафий Шайбонийхон Ҳиротни эгаллаб турган 1507-1510
йилларда ҳам худди Султон Ҳусайн Бойқаро давридагидек воиз ва хотиб
сифатида фаолиятини давом эттирган ҳамда илмий, диний-ирфоний
ижоди, асарлар ёзиш учун барча шароитларга эга бўлган. Аммо у
темурийлар ҳокимиятининг изчил ва содиқ ҳимоячиси сифатида
шайбонийлар сулоласи сарой аъёнлари, хусусан, амалда бош ҳоқон
мақомига эга бўлган Шайбонийхоннинг жияни Убайдуллоҳ хон наздида
шубҳали, ишончсиз, лекин, унинг обрўси билан ҳисоблашишга тўғри
келадиган жуда ноқулай диний-сиёсий арбоб эди. Шунинг учун бўлса
керак, 1528-29 йилларда Ҳиротни қўлга киритган Убайдуллоҳ хон Али
Сафийни қандайдир сабаб топиб, аввал бир йилга зиндонбанд этиб, сўнгра
Ғаржистонга бадарға қилган эди .
Орада нисбатан анча катта даврдаги (1512 йилги Ғиждувон жангида
Сафавийлар қўшинини енгган Шайбонийларнинг ғалабаларидан кейинги
қарийб 25-26 йиллик) Али Сафийнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида манбавий
маълумотларга ҳозирча эга эмасмиз. Бу даврни батафсил ёритиш ҳозирча
қоронғу қолмоқда. Али Сафий 1529-1532 йилларда Ҳирот ва Ғазна
шаҳарлари оралиғидаги Ғаржастон ҳокими Муҳаммад Сайфулмулк
ҳузурида яшаб, ижод қилган. Бу ҳукмдор унга жуда катта ҳурмат ва
эътибор кўрсатган, осуда ва беташвиш ижод қилиши учун зарур бўлган
шарт-шароитларни яратиб берган эди .
Али Сафий ҳаётини мураккаблаштирган яна бир ҳол шунда эдики,
айни пайтнинг ўзида у Сафавийлар наздида у ҳам изчил сунний, ҳам содиқ
темурийзодалар тарафдори сифатида ноқулай, катта обрўли диний ва
сиёсий арбоб эди. Ана шу сабабли, у Ғаржастон Шоҳ Таҳмосп томонидан
забт этилиши арафасида Ҳиротга қайтишга мажбур бўлган эди.
Юқорида келтириб ўтилиб, таҳлил этилган асосий манбалар ва
тадқиқотлар хулосаларига таянган ҳолда Али Сафий ҳаёти, фаолияти,
ижоди ва дунёқарашининг қуйидаги мухтасар тадрижий босқичларини
кўрсатиб ўтиш мумкин:
I давр – 1463-1474 йиллар. Болалик, ўсмирлик, мактаб ва илк мадраса
таълими – Байҳақ – Сабзавор - Ҳирот. Болалик даври.
II давр – 1474-1490 йиллар. Самарқанд мадрасаларида олий таълимни
етказиш, Хожа Аҳрор Валий ҳузурида муридлик, котиблик даври. Балоғат
ва йигитлик даври. Бу давр Али Сафийнинг Хожа Аҳрор ҳузурига келиб,
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
80
унинг муриди, котиби ва издошига айланиши, маънавий-руҳоний
изланиши
жараёнини
М.Ҳасаний
ва
Б.Умрзоқлар
қуйидагича
таърифлайдилар: “…Айниқса, бу даврга келиб, Самарқандлик Хожа
Аҳрорнинг таъсири бутун Хуросонга ёйилган эди… Али Сафийнинг
кўнглида Хожа Аҳрор билан учрашиш истаги туғён ура бошлайди. Бу ҳақда
Жомий билан маслаҳатлашади… Али Сафий Жомийдан бир хат ёзиб
беришни илтимос қилади... ” . Али Сафий Хожа Аҳрор билан 1474 йилда
Қаршида учрашади ва кейинчалик 16 йил давомида, яъни Хожа Аҳрорнинг
вафотигача (1490) аввал унинг муриди, сўнгра эса котиби, содиқ издоши
бўлиб қолади, тариқат ва ирфон риёзатларида бўлади. Шундан сўнггина
Султон Ҳусайн Бойқаро даъватига кўра Ҳиротга қайтади.
Али Сафий бу даврда катта илми-ирфон риёзатлари йўлини босиб
ўтган, Жомий ва Навоий эътироф этганларидек, катта ютуқларга эришган,
“қабул шарафин топиб, иршод ва талқин саодатиға сарафроз бўлуб, яна
Хуросонға…” , яъни Ҳиротга қайтиб келган эди.
III давр – 1490-1506 йиллар. Ҳиротга Султон Ҳусайн Бойқаро
томонидан таклиф этилиб, бош воиз этиб тайинланган, Ҳирот
мадрасаларида мударрислик қилган, кўпгина илмий, адабий, ижодий
анжуманлар, йиғин ва мажлислар ўтказган, уларда фаол иштирок этган
давр. Адаб илми ва воизликда пешволик қилиб, шуҳрат топади ва
Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис”ида тилга олиниш шарафига муяссар
бўлади.
IV давр – 1507-1512-йиллар. Али Сафий бу даврда Ҳиротда воизлик,
мударрислик фаолиятини давом эттирган. Ҳиротнинг аввал Шайбоний
ўзбеклар, сўнгра эса Сафавийлар қўлига ўтиши, катта ҳалокат ва
бўҳронларнинг, буюк тарихий, ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг кўзга
кўринган, фаол иштирокчисига айланади. 1503-йилдан бошлаб Хожа
Аҳрор васиятига биноан ўзининг машҳур “Рашаҳот айн ул-ҳаёт” асарини
ёза бошлайди. Нисорийнинг гувоҳлик беришича, бу даврда “Мавлоно
Фахруддиндек хожагон “силсилаи заҳаб” мадҳини айтувчи киши кам
топиларди. Зеро, деб давом эттиради муаллиф, - фақирнинг
қариндошларидан бўлмиш Амир Шайх демишким, Ҳирида туркман замони
(1510-1513)да мулло минбарда туриб, хожагон – Тангри руҳларини шод
қилсин! – мадҳини айтар эди ва ҳеч кимда уни бу ишдан қайтаришга куч
топилмаганди” . Нисорийнниг маълумотлари Али Сафий ҳаётининг мазкур
даврига оид ижтимоий-сиёсий, диний-ирфоний тарғибот фаолияти
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
81
мазмун-моҳиятини аниқлаш имконини берувчи ягона муфассал
маълумотдир.
V давр - 1512-1514 йиллар. Али Сафий ҳаёти, фаолиятининг ҳозирча
энг “қоронғу”, ўрганилмаган даври. У, Темурийлар тарафдори, йирик дин
ва тасаввуф арбоби, воиз сифатида шайбонийлар учун кўп ҳам ишончли
бўлмаган, айни пайтда изчил сунний сифатида сафавийлар учун ҳам
ноқулай арбоб бўлган. Эҳтимол, ҳар икки сулола таъқибларидан халос
бўлиш учун худди шу даврда Хондамир овлоқ Баштда яшаб юрганидек,
Али Сафий ҳам Ҳирот яқинидаги бошқа бирон овлоқроқ жойда, масалан,
Убаҳда узлатда яшаган, илмий фаолиятини давом эттириб, бошқа
асарларини ёзиш билан машғул бўлган, деган хулосага келишимиз учун
етарли асослар бор.
VI давр - 1528-1533 йиллар. Шайбоний Убайдуллоҳ хон билан Сафавий
шоҳ Таҳмосп ўртасида 1528 йилда бўлиб ўтган машҳур Хард-жард жангида
ўзбеклар қўшини енгилиб, парокандаликка учраган бўлса-да, аммо Ҳирот
ҳали уларнинг қўлларида эди. Убайдуллоҳ хон Али Сафийни бир йил
давомида зиндонда сақлайди, сўнг 1529 йилда Ғаржастонга бадарға
қилади. Бироқ, Али Сафийнинг отаси Кошифий ва оиласининг асл сунний
ва темурийлар тарафдорлари эканликларини бутун Ҳирот аҳли яхши
билганлиги учун, айби исботланмайди ва у зиндондан чиқарилиб, фақат
шубҳа остидаги арбоб сифатида Ғаржастонга бадарға қилинганлиги
эҳтимолга жуда яқиндир. Ғаржастонда Муҳаммад Сайдулмулк ҳузурида
Али Сафий кўп ҳурматлар, иззат-икром кўрди, тинч-осуда яшаш, бемалол
илмий ижод билан шуғулланиш имконияти ва шарт-шароитларига эга
бўлди. Ўзининг машҳур “Латоиф ут-тавоиф”, асарини айнан Ғаржастонда
яшаган даври охирлари – 1532-1533 йилларда ёзиб битирди . Бу минтақага
Шоҳ Таҳмосп таҳдид солиб, уни ўз тасарруфига кирита бошлаганидан сўнг
Ҳиротга томон йўлга тушган, Убаҳга етиб келиб, бир муддат у ерда яшаб,
сўнг 1533 йилда вафот этган.
Таниқли олим Б.Аҳмедов Али Сафий асарларини 10 га яқин деб
кўрсатса , фалсафа фанлари номзоди Р.Маҳмудов 20 дан ортиқ деб
кўрсатади , Ҳожи Сотимхон «ҳозиргача илм оламида унинг фақат 5 та
йирик асари маълум»лигини қайд этиб ўтади . “Рашаҳот айн ул-ҳаёт”нинг
ҳар икки ўзбекча таржима, табдил нашрини амалга оширган М.Ҳасаний,
Б.Умрзоқлар эса Али Сафийнинг “Рашаҳот” билан қўшиб ҳисоблаганда 4
асари номини қайд этадилар ва “Шунингдек, “Фарасномаи Сафий” номли
38 саҳифадан иборат, Ҳажаз баҳрида ёзилган бир шеърий асар ҳам Али
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
82
Сафий қаламига мансуб, дея таҳмин қилинади” , - деб ёзадилару, лекин бу
асар қаерда сақланиши, ашё рақами, мухтасар мазмуни ҳақида бирон-бир
маълумот бермайдилар.
Шунга қарамай, юқорида кўрсатилган муаллифларнинг Али Сафий
асарлари, уларнинг номлари, қўлёзма ёки литография нусхалари, баъзи
асосий мазмуни, номларининг ёзилишдаги фарқлар, сони ҳақидаги фикр-
мулоҳазалари, тўплаган маълумотлари охир-оқибатда мутафаккир
меросини мунтазам ва изчиллик асосида ўрганиш учун замин ҳозирлайди,
деган фикрдамиз.
Лекин, айтиб ўтиш керакки, юқорида кўрсатилган Али Сафийнинг
асарларидан фақат учтаси – “Рашаҳот айн ул-ҳаёт”, “Латоиф ут-тавоиф”,
“Одобул асҳоб” асарлари бизгача тўлиқ етиб келган. Айниқса унинг шоҳ
асари “Рашаҳот айн ул-ҳаёт”нинг турли даврларга оид кўплаб қўлёзма
нусхалари, тошбосма-литографиялари бизгача етиб келган, араб, форс,
турк, урду, рус, инглиз, ўзбек ва тожик тилларига таржима этилиб нашр
этилган.
“Латоиф ут-тавоиф”нинг ҳам бизгача бир неча қўлёзмалари етиб
келган бўлиб, унинг кўплаб босма нашрлари эски ва замонавий ўзбек
тилига, форс, француз, урду ва ҳозирги тожик тилларига таржима
қилинган.
“Одобул асҳоб” асарининг Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний
номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасида №1128 III;
№633; №83 ашё рақами остида сақланаётган уч қўлёзмадан бошқа машҳур
библиографик мажмуаларда тилга олиб ўтилмаганлиги, номаълумлигига
қараганда анча нодир қўлёзма нусхалари бўлиб чиқиш эҳтимолдан ҳоли
эмас.
Али Сафий Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эрон халқларини, улар
орасидаги қавм-қариндошлик ипларини боғловчи шахсдир. У бир неча йил
Самарқандда яшаган ва ижод қилган. Демак, Хуросонда туғилиб,
Мовароуннаҳрда илм олиб, етук асарлар ёзган Али Сафий Жомий, Навоий
каби ўзбек ва форс-тожик халқлари учун бирдек азиз фарзанддир.
Фахруддин Али ас-Сафий ҳаёт йўли, сермазмун ижоди ва илмий
меросини
ўрганиш,
уни
атрофлича
тадқиқ
этиш
мустақил
мамлакатимизнинг маънавий тараққиётини юксалтиришда, замонваий
баркамол авлод дунёқарашини шаклланиш жараёнида муҳим омил бўлиб
хизмат қилади.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Аҳмедов Б. Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари. Т.: 1991
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
83
2.
Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Т.: 2001.
3.
Алишер Навоий. Мажолис ун-нафоис. М.А.Т. 13-жилд. 1997.
4.
Аҳмад Гулчин Маоний. Латоиф ут-тавоиф. Дебоча.Теҳрон. 1336/1958.
5.
Восифий З.М. Бадоеъ ул-вақоеъ. Т.: 1979.
6.
Каримов Э. Ҳўжа Аҳрор ҳаёти ва фаолияти. Т.: 2001.
7.
Маҳмудов Равшанбек. Тафаккурнинг олмос қирралари Т.: 1996.
8.
Маҳмуд Ҳасаний, Баҳриддин Умрзоқ. Фахруддин Али Сафий ва унинг
«Рашаҳот» китоби ҳақида. Фахруддин Али Сафий. Рашаҳоту айнил ҳаёт. Т.:
Абу Али ибн Сино. 2004.
9.
Миклухо-Маклай А.Д. Описание персидских и таджикских рукописей
ИВ АН. Вып.3. М.:Наука ГРВЛ. 1975.
10.
Нуриддинов Ш., Аҳмадов М. Фахруддин Али Сафй. - Дурдонаҳои наср,
чилди саввўм. Д.: Адиб, 1991.
11.
Саидов Ҳалим. Ба жои сарсуҳан – Мавлоно Фахруддин Али Сафй.
Латоиф ут-тавоиф. Душанбе: Ирфон, 1968.
12.
Собрание восточных рукописей АН УзССР. Т.II. Т.: Фан. 1956.
13.
Фахруддин Али Сафий. Рашаҳот айн ул-ҳаёт. Т.: Абу Али ибн Сино.
2003 ва 2004 нашрлар.
14.
Хондамир. Ҳабиб ус-сияр. Теҳрон. III жилд. Литография. Қисми
чаҳорум. 1271/1851.
15.
Ховари С. От переводчика. – Фахриддин Али Сафи. Занимательные
рассказы. Д.: Ирфон. 1977.
16.
Хожа Аҳрор Валий. Табаррук рисолалар. Т.: 2004.
17.
Ҳасанхожа Нисорий Бухорий. Музаккири аҳбоб (Дўстлар ёдномаси).
Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашрёти. Исмоил Бекжон тарж.,
изоҳлари. 1993.
18.
Фахруддин Али Сафий. Рашаҳоту айнил-ҳаёт (Обиҳаёт томчилари). Т.:
Абу Али ибн Сино. 2004. -536 б.
19.
Mavlyanov, U. N. (2021). FAHRUDDIN ALI SAFI'S TEACHING ABOUT
BEING. Bulletin of Gulistan State University, 2021(2), 61-67.
20.
Мавлянов, У. Н. (2020). ПРОБЛЕМЫ ОНТОЛОГИИ В НАСЛЕДИИ АЛИ
САФИ. Вестник Российского философского общества, (1-2), 200-209.
21.
Мавлянов Умид Насриддинович (2018). Жизнь и творчество Али
Сафи. Наука и образование сегодня, (1 (24)), 42-44.
22.
Mavlyanov, U. (2022). ABOUT “THE ART ACADEMY OF BAYSUNKUR”.
European International Journal of Multidisciplinary Research and Management
Studies, 2(06), 133-138.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
84
23.
Mavlyanov, U. N. (2020). Problems of Ontology in the Heritage of Ali Safi.
International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding, 7(7),
540-545.
24.
Mavlyanov, U. N. (2023). Issues of Knowledge in the Legacy of Ali Safi.
Journal of Social Sciences and Humanities Research Fundamentals, 3(07), 41-43.