SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
170
ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ҒОЯЛАРНИНГ ТАРАҚҚИЁТ
СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ ЎРНИ
Шодмонқулова Муборак Маҳаматқуловна
Гулистон давлат университети
тарих кафедраси доценти
Тел +998 99 826 91 61
https://doi.org/10.5281/zenodo.15267136
Аннотация:
Мақолада мамлакатимизда фуқаролик жамияти
институтларининг фаолияти учун барча шароитлар, хусусан ҳуқуқий
асослар, моддий ва маънавий имкониятлар яратилганлиги, сайловларда
фуқаролик жамияти институтлари алоҳида жонбозлик кўрсатган ҳолда
аҳолини сайловларга тайёрлаш, уларнинг сиёсий онги ва маданиятини
юксалтириш ва сайловларни ҳақиқий демократик руҳда ташкил этиш
масалалари ёритилди.
Калит сўзлар:
Ислоҳот, тараққиёт, ҳужжат, инсон қадри, жамият,
ҳокимият, адолат, экологик, сайлов, ғоялар, сиёсий партиялар, ижтимоий,
сиёсий, маданий.
Истиқлол туфайли мамлакатимизнинг барча соҳларида шу жумладан,
иқтисодий-ижтимоий,
маданий-маърифий,
сиёсий
соҳаларда
ислоҳотларни амалга оширишга эҳтиёж сезилди. Айниқса, сиёсий соҳадаги
ислоҳотлар халқимизнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими туфайли
«янчиб ташланган» сиёсий онги ва сиёсий маданиятини қарор топтириш
ва ривожлантириш билан ҳамоҳангдир. «Биз тараққиётнинг янги
босқичига қадам қўяр эканмиз, салоҳият ва имкониятларимизни холис
баҳолаш билан бирга, хато ва камчиликларимизни ҳам атрофлича
танқидий таҳлил қилдик. Чунки ўзимиз шу ишни қилмасак, ҳеч ким бу
хатоларни четдан келиб бизга айтмайди. Биз ўз келажагимизни ўзимиз
қурамиз. Бу йўлда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун ҳар
томонлама чуқур ўйлаб, 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Тараққиёт
стратегиясини қабул қилдик. Мазкур ҳужжат жаҳон миқёсидаги мураккаб
жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини
чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда “Инсон қадри учун”
тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш,
иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни
жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз
таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга
қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди [1].
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
171
Бугунги кунга келиб демократик характерга эга бўлган сиёсий
партияларнинг асосий функциялари алоҳида олинган фуқаролар,
ижтимоий табақа ва гуруҳлар манфаатларини бирлаштириб, уларни
сиёсий манфаатлар мажмуаси даражасига кўтариш ва таянадиган
ижтимоий табақалар ваколатларини сиёсий тизимда ифода этиш,
ҳокимиятни сайловлар воситасида шакллантириш жараёнларида фаол
иштирок, давлат қарорларини легитимлаштириш, уларнинг жамият
томонидан эътироф этилишини таъминлаш билан бирга, фуқароларнинг
сиёсий жиҳатдан ижтимоийлашувига кўмаклашишга эришишдан иборат.
Шу билан биргаликда, фуқароларнинг сиёсий манфаатларини илғаш,
уларнинг партиявий доирасига жамлаб, сиёсий жараёнларга сафарбар
этиш, шунингдек, фуқароларни бу жараёнда фаол иштирок этишга
рағбатлантириш, демократик сайловларда сайланган ўз вакиллари,
воситасида ўз муқобил дастурларини амалга ошириш, сиёсий
мақсадларини “давлат идораси” билан уйғунлаштириш, халқ билан давлат
органлари ўртасидаги алоқалар ва муносабатларни доимий равишда
таъминлаб туриш, давлат органларининг қарорлар қабул қилиш, уларга
тузатишлар, қўшимчалар киритиш жараёнининг табиий равишда
кечишини таъминлаш ва бошқа вазифаларни ўз ичига олади[2].
Фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятини оширишга хизмат
қилувчи демократик институтлардан бири бу – сиёсий партиялардир.
“Умуминсоний қадриятлар тизимида сиёсий партияларнинг мақсади –
ҳокимиятни эгаллаш, уни қўлда тута билиш, давлат ва жамият ўртасидаги
иккиёқлама муносабатни таъминлашдир. Сиёсий партияларнинг яна бир
муҳим томони – аҳолига мафкуравий таъсир ўтказиш ва сиёсий онгини
шакллантиришдир”[3:51-52-б].
Ўзбекистонда кўп партиявийлик тизимининг қарор топишида 1996
йил 25 декабрда Олий Мажлис қабул қилган “Сиёсий партиялар
тўғрисида” ги қонуннинг аҳамияти муҳим бўлди. Ушбу қонун 17 моддадан
иборат бўлиб 1-моддаси қуйидагича баён этилган: “Сиёсий партия
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва
мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти
органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий
иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали
давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли
бирлашмасидир”. Қонуннинг 5-моддасига биноан, “давлат сиёсий
партиялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
172
кафолатлайди, уставда белгиланган ўз мақсадлари ва вазифаларни
бажаришлари учун уларга тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради”[4].
Мамлакатимиз ҳудудида ташкил топган сиёсий партия ва ҳаракатлар
ўз-ўзидан пайдо бўлган эмас, балки уларни қўллаб-қувватлайдиган
қатлам, гуруҳ, табақа ҳамда уларни мақсад ва муддаолари ифодаланган.
Назарий жиҳатдан эътибор берганимизда аввал сиёсий партиялар эмас,
балки маълум бир қатлам, гуруҳ вужудга келади ва улар ўз манфаат ва
қизиқишларини ифодалашлари учун сиёсий партияларга эҳтиёж
туғилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати Х.Дўстмуҳаммедов “Ҳар қандай соғлом жамиятда турфа фикрли
одамлар бўлиши табиий ҳол, ҳар бир фуқаро ўз азму-қарорини эмин-эркин
ифода этиши табиий. Бироқ бу қандай қилиб? Бунинг умуминсоний
эътироф этилган маданий услуби қандай? Сиёсий партиялар!”[5:3-б] -
деган фикрини сўзимиз исботи сифатида келтиришимиз мумкин.
Миллий мустақиллик арафасидаёқ кўппартиявийлик тизим жорий
этиш, давлат ва ҳукуматдан айрим жамоат бирлашмалари тузилмаларини
эркин фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга
интилиш республика раҳбариятининг 90-йиллар бошидаги илк сиёсий
ислоҳотларнинг бош мақсадларидан бири эди. “Энг муҳим йўналишлардан
яна бири - жамиятимизда демократик жараёнларни чуқурлаштириш,
фуқаролик институтлари ривожланишини қўллабқувватлаш, сиёсий
партияларнинг обрў-эътибори ва таъсирини ошириш, сайловчиларнинг
овози учун рақобатни кучайтиришдан иборат”[6:16-б]. Кўппартиявийлик
тизимини таркиб топтириш жараёни мамлакатимиз мустақиллик
эришганидан сўнг ҳам тўхтаб қолмади, балки сиёсий ислоҳотларни, шу
жумладан плюрализм принципини амалга оширувчи кўппартиявийлик
тизими ривожлантирилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 5 та сиёсий
партия фаолият кўрсатяпти: 1) Ўзбекистон Халқ Демократик партияси, 2)
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, 3) Ўзбекистон “Миллий
тикланиш” демократик партияси, 4) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар
ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, 5) Ўзбекистон
Экологик партиялари шулар жумласидандир.
2004 йил 30 апрелда “Сиёсий партияларни молиялаштириш
тўғрисида”[7:86]ги қонуннинг қабул қилиниши партиялар фаолиятини
молиялаштиришда мустақил Ўзбекистоннинг ўз йўли ва қарашлари
борлигини эътироф этилишига сабаб бўлди
1
. Мазкур қонунга асосан,
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
173
сиёсий партияларни молиялаштириш масалалари, хусусан улар давлат
томонидан молиялаштирилиши ўз аксини топди. Бу халқаро ҳуқуқ
нормаларига ва ривожланган мамлакатлар тажрибасига мос келади.
Умуман олганда, мамлакатимизда сиёсий партиялар фаолиятини
ҳуқуқий тартибга солиш борасида самарали тадбирлар амалга оширилди.
Бу бир томондан, фуқаролик жамиятининг муҳим институти ҳисобланган
сиёсий партияларнинг эркин фаолияти учун яратилган ҳуқуқий кафолат
бўлса, иккинчи томондан, кўппартиявийлик учун яратилган ҳуқуқий
имконият ва шарт-шароитлардир. “Жамиятимизда кечаётган сиёсий
жараёнларда, яъни 2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига
бўлиб ўтадиган сайловларида Ўзбекистонда фаолият юритаётган сиёсий
партиялар: “Ўзбекистон халқ демократик партияси” (ХДП), “Тадбиркорлар
ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партяси”
(ЎзЛиДеП), Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (“Адолат”
СДП) ҳамда Ўзбекистон экологик партия (ЎзЭП) лари давлат
ҳокимиятидан кўпроқ ўрин эгаллаш учун ҳаракат қилдилар. Яқинда
“Янги
Ўзбекистон – янги сайловлар”
шиори остида бўлиб ўтган сайловлар
натижасида республикамизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга
олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди.
Сайловлар очиқ-ойдин, халқаро стандартлар асосида ўтказилишини
назорат қилиш учун 50 га яқин давлатдан ҳамда 10 та халқаро
ташкилотдан 825 нафар кузатувчи иштирок этди
2
.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хуқуқий-меъёрий
омилларни таҳлил қилиш шуни алоҳида кўрсатдики, мамлакатимизда
сиёсий партияларнинг фаоллигини ошириш борасида давлатимиз
етарлича эътибор қаратмокда. Шу билан бирга муаммо назаримизда
бошқа
омилларнинг
(ижтимоий,
сиёсий,
маданий,
таркибий
муаммоларнинг) ечимини излаш, уларни таҳлил қилиш соҳасига кўчириш
лозим. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар давлат бошқарувини янгилаш ва
янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилиш
жараёнида ҳалқ ичига кириб бориб самаралирок фаолият юритиши ва
кенг омманинг бошқарув жараёнларидаги иштирокини таъминлашга
харакат қилмоғи лозим. Олий Мажлис томонидан қабул қилинаётган
қонунлар
ҳам
хусусан
сиёсий
партияларнинг
фаолиятини
ривожлантириш, уларнинг давлат бошқарувидаги ва давлат аҳамиятига
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
174
молик энг муҳим қарорларни қабул қилишдаги ролини ошириш билан
боғлик. Зеро, сиёсий партиялар кенг омма ичига ўз ғоялари, дастурлари
орқали давлат ва жамиятнинг турли жабҳаларига таъсир ўтказа оладиган
кучли сиёсий ташкилотдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni PF-60-son 2022 - 2026-
yillarga mo‘ljallangan yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida.
28.01.2022.
2.
Қирғизбоев М. Сиёсий партиялар нега фаоллашмаяпти? // Ҳуррият,
1999. 28 июль, 3 август.
3.
Қодиров
А.
Ўзбекистонда
кўппартиявийлик
тизими
шаклланишининг концептуал муаммолари // “Ҳуқуқ-право-law”. 2001. 4-
сон.
4.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрдаги 337-I-сон
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуни. https://lex.uz/docs/54191.
5.
Дўстмуҳамедов Х. Миллий бирлик, миллий тараққиёт! // “Халқ сўзи”.
2005. 3 июнь.
6.
Мирзиёев Ш.М. “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз” 1-жилд, -Тошкент, Ўзбекистон, 2019.
7.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. 2004.
5-сон. 86-модда.
8.
История государства и права зарубежных стран: Учебник для вузов: В
2 ч. Ч. 1 / Под общ. ред. д. ю. н., проф. О. А. Жидкова и д. ю. н., проф. Н. А.
Крашенинниковой. — 2-е изд., стер. — М.: Норма, 2004.
9.
Штокмар В.В. История Англии в Средние века. СПб.: Издательство
«Алетейя», 2000
10.
Хрестоматия по истории государства и права зарубежных стран и
римскому праву / ред. И.А. Исаев, сост. Е.В. Поликарпова, И.Н. Мележик, Т.П.
Филиппова. - М.: НОРМА: ИНФРА-М, 2018.А. Л. Мортон. История Англии. М.:
Издательство иностранной литературы, 1950 г
11.
Уинстон Черчилль - Рождение Британии / издательство Русич, 2007.
12.
История государства и права зарубежных стран: учебник для
бакалавров / К. И. Батыр, И. А. Исаев [и др.]; ред.: И. А. Исаев, Т. П. 76
Филиппова; Моск. гос. юрид. ун-т им. О.Е. Кутафина (МГЮА). - 2-е изд.,
перераб. и доп. - М.: Проспект, 2016.
13.
Гутнова Е.В. Возникновение английского парламента М., М. 1960
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
175
14.
А. Л. Мортон. История Англии. М.: Издательство иностранной
литературы, 1950 г 8. Памятники истории Англии / Пер. и введ. акад. Д. М.
Петрушевского. Москва 1936.
15.
Galiyev, S. (2024, September). O ‘ZBEKISTONDA IMKONIYATI
CHEKLANGAN BOLALAR MAXSUS TA'LIMI. In CONFERENCE ON THE ROLE AND
IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD (Vol. 1, No. 8, pp. 110-114).
16.
Galiyev, S. (2024). O ‘ZBEKISTONDA INKLYUZIV TA'LIM ASOSLARINING O
‘RNATILISHI VA RIVOJLANISHI. Journal of science-innovative research in
Uzbekistan, 2(9), 70-74.
17.
Маргилоний, М. А. (1999). Тарихи Азизий. Тошкент: Маънавият.
18.
Сангирова, Д. Х. (2000). Тарихи Азизи. важный источник по истории
изучения царского колониального периода: автореф.... канд. ист. наук.
Ташкент, 1-2.
19.
Sangirova, D. (2019). Hajj and the ruling pilgrims. A look at the past, (18),
27.
20.
Mavlyanov, U. N. (2020). Problems of Ontology in the Heritage of Ali Safi.
International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding, 7(7),
540-545.