Бухоро вилояти оилавий маиший маросимлари

CC BY f
111-113
0
0
Поделиться
Джанибекова, Ю. . (2021). Бухоро вилояти оилавий маиший маросимлари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 111–113. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22015
Юлдуз Джанибекова, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳар қандай жамиятнинг тараққиётида миллат менталитети, руҳияти ривожланишида анъаналар, маросимлар алоҳида ўрин тутади. Аслида шу омиллар миллат мавжудлигининг асосий меъзонлари, белгилари ҳисобланади. юртимизнинг келажаги бўлган ёш аволдни миллий анъаналар руҳида тарбиялаш муҳим масалалардан биридир.


background image

111

Жанибекова Юлдуз

магистрант

Узбекистан Миллий университети

БУХОРО ВИЛОЯТИ ОИЛАВИЙ МАИШИЙ МАРОСИМЛАРИ

Ҳар қандай жамиятнинг тараққиётида миллат менталитети, руҳияти ривожланишида анъаналар,

маросимлар алоҳида ўрин тутади. Аслида шу омиллар миллат мавжудлигининг асосий меъзонлари,
белгилари ҳисобланади. юртимизнинг келажаги бўлган ёш аволдни миллий анъаналар руҳида
тарбиялаш муҳим масалалардан биридир.

Анъаналар ва миллий маданият тизимида фолькор-халқ огзаки ижодини илмий тадқиқ қилиш

муҳим аҳамият касб этади. Чунки фолкор миллий тассавурларининг, онгининг, қадриятларнинг ўзига
хос иникосигина бўлиб қолмасдан балки миллатни рухий маънавий бирлаштирувчи ва юксалтрувчи,
ўзликни англашга ёрдам берувчи қудратли омилдир.

Бизга маълумки, халқ ижодини аниқлаш эртак, топишмоқ, халқ достонларини, лапар ва

қўшиқларини, огзаки ижод наъмуналарини ёзиб олишдан, турли жанрларни тадқиқ этишдан
бошлаган. Фолклоршунослик фани филологик йўналишдаги мустақил фан тармоги сифатида
шаклланди ва халқимизнинг бетакрор ижодини дунё миқёсида танитишга ҳам эришди. Мана шу
даврда халқ достонлари, эртак, мақол, топишмоқ, латифа, афсона нақл, қўшиқ ва огзаки драма
жанрлари, маросим фолклорига алоқадор кўплаб жанрлар тадқиқ этилди.

Узбек халқи тарихан тўқсондан ортиқ уруғ ва қабилалар бирлашмасидан ташкил топган. Ана шу

уругларнинг мамлакатимиз ҳудудида жойлашиш тарзи хам маълум даражада алоида- алоҳида
худудларга тўғри келади. Чунки турли уруглар ва улар яшайдиган жойлардаги маросим фолклори
доирасида кўпгина умумийликларга эга бўлиши билан бир қатор ўзига хос хусусиятларга ҳам эгаки
бундай холат ўз-ўзидан маросим фолклорини ҳудудий ўрганишни кун тартибига қўймоқда.

Бундан ташқари маданий ривожланиш туфайли маросимларда фан-техника ютуқларидан

фойдаланишнинг кучайиши эски урф-одатларимиз билан боғлиқ айтимларни биладиган
қарияларимиз тобора камайиб бориши хам ҳу су сий тадқиқотларни кўпайтиришни талаб этади. Айни
пайтда турли ҳудудларга хос урф-одатлар ва анъаналарнинг умумийлик касб этишини, маълум
даражада бир хиллашиб боришини табиий эвалицион жараян ва зарурият сифатида қабул қилиши
керак. Бу зарурият миллий жипсликни янада кучайтириш эҳтиёжидан келиб чиқади. Шу нуқтаий
назардан, халқимизнинг маънавий иқтисодий ҳаётида алоҳида ўрин тутувчи тўй маросимларга
алоҳида тўхталиб ўтиши керак. Зеро, тўй, ота боболаримиздан қолган бебаҳо маънавий, маданий
қадрят бўлиб, у тириклик шукронасини орзиқиб кутилган эзгу тилаклар шоду хуррамликнинг рамзий
ифодасидир. Хоҳ мозийга назар ташлайлик, хоҳ бугунги кун назари билан эртанги кунни фикран
тассавур этайлик, тўй маросимларни ўзининг шакилий ва мазмуний жиҳатлари билан барча даврларда
ҳамоҳанглик касб этади. Тўй атамаси барча тарихий даврларда ўз моҳиятини бир хилда сақлаб қолди.

Ҳар бир давр кишиларига хос маънавий ва маданий ҳаёт тарзининг даражаси уларнинг тўйларга

бўлган муносабати билан изоҳланади. Бинобарин, муайян халқ ёки ҳудудда яшовчи аҳоли тўй
маросимларини даврийликда ўрганиш тўй фолклори табиатида юз берган замонавий ва маконий
ўзгаришларни аниқлашга имкон беради.

Тарихий тараққиёт натижасаида қанчалар маҳаллий ва миллий шакиллар касб этмасин, барибир,

тўй ўзининг генетик-семантик моҳиятини сақлаб қолади. Кўпгина тарихий манбалар шуни
кўрсатадики, милоднинг дастлабки асрларида ҳам тўй, биринчидан, миллий-маҳаллий маросим
сифатида, иккинчидан, тинч-тотувлик, тўқлик ва хурсандчилик билан ўтказиладиган маънавий-
ахлоқий ҳамда ҳуқуқий ҳаракат сифатида маълум бир қонун-қоидалар, талаблар асосида ўтказилган.

Тўй маросимлари фолклор жанрларининг маҳаллий шакллари, уларнинг вазифаларини ўрганиш,

илғор анъаналарини тарғиб этиш, кам ўрганилган расм-русумларни ёритиш орқали
маҳаллийаҳолиэътиборигаҳаволаэтиш фолклоршунослик, этнографиянингбугунгикундаги муҳим
вазифаларидан ҳисобланади.

Тўй атамаси ўз ичига жуда кўплаб расм-русумлар, ирим-сиримлар ва кичик-кичик маросимлар

мажмуасини қамраб олади. Аслида, мазкур атама, профессор Б.Саримсоқовнинг кўрсатишича,
“тўймоқ” , “эл-юртга зиёфат бермоқ”, “дўстлар дийдорига тўймоқ” сингари маъноларни англатади.


background image

112

Шу билан бирга, тўй инсоннинг ёш-жинс категориясига қараб ўтказилган анънаавий маросимдир.
Тарихдан “Бешик тўйи”, “Хатна (суннат) тўйи”, “Никоҳ тўйи” шулар жумласига киради.[1]

Хусусан Бухоро вилоятининг Бухоро шахри ва туманида, Ғиждувон, Ромитан Шофиркон,

Вобкент, Пешку, Жондор туманларига қишлоқларда никоҳ тўйига иккита машъал ёқиб, “Ҳ,азор Али”
, яъни “Минг салом” дея куёвнинг жўралари ва қишлоқ йигитлари келин чиқадиган хонадонга дойра
жўрлигида ёр-ёр айтиб кириб келади. Шунингдек, бу ҳудудда асрлар давомида “Чимилдиққа кирган
келину куёв табриги, “Шарбатялатар”, “Хушрўй келин олиб келдик” , “Хинобандон” , “Саллабандон”
, ‘Тули сурх”, “Лачак тақиш”, “Жой йиғар”, чақалоқ туғилгач, қирқ кундан, яъни чилласидан кейин
“Соч олар”, “Тирноқ олар”, “Киндик тушди”, “зирак тақиш” каби тўй маросимлари шакилланган.

Аксарият халқлар фолклоршунослиги ва элатшунослигига назар солинса, кўпроқ никоҳ тўлари

тадқиқ этилганининг гувоҳи бўламиз. Лекин турли сабабларга кўра бешик тўйи ва унда айтиладиган
айтим ва олқишлар деярли тўпланмади. Бешик ҳақида хеч нарса ёзилмади, уларга миллий ўзига
хосликнинг кўринишларидан, белгиларидан бири сифатида етарлича эътибор берилмади.

Иккинчидан, болаликдан ўсмирлик даврига ўтишни нишонловчи хатна тўйи хам диний маросим

сифатида, менталитетида, миллий турмуш тарзида алоҳида ўрин тутса-да, тадқиқотчилар диққат-
эътиборидан четда қолди. Фақат кейинги йиллардангига бешик ва суннат тўйлари, уларнинг халқ
руҳиятида тутган ўрни, моҳияти ҳақида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шуни айтиш лозимки, тўй
маросими моддий ва маънавий ҳодиса ҳисобланиб, халқнинг моддий турмуши яхшиланиши билан
тўй шакллари ҳам ўзгариб борди. Лекин бешик, хатна ва никоҳ тўйлари халқнинг қадимги тарихига
мустаҳкам боғланган ва бошқа халқлар тарихи билан типологик хусусият касб этган тўй турларидир.

Янги инсоннинг дунёга келиши хаётдан умидвор бўлган ҳар бир киши учуй улкан бахт

ҳисобланади. Бу халқимиз учун қувонч, алохида шукроналик касб этади. Шунингучун Бухоро
воҳасида яшовчи аҳоли ўртасида хомиладорлик, чақалоқ туғилиши, унинг чилла даври ва бешик тўйи
билан боғлиқ бир қатор иримлар вужудга келганки, улар тарихан жуда қадимий бўлишига қарамай,
ҳозирда ҳам кўпчилик томонидан, айниқса, кекса боб ова момолари бор хонадонларда яшаб келади.

Узбек халқи серфарзанд, шунингдек, қон-қариндошлик, қўни-қўшничилик муносабат- ларига

катта эътибор қаратувчи миллат бўлганлиги боис ўзбек тўйларида бошқа миллат тўйларига қараганда
меҳмонлар сони кўпроқ бўлиши анъанага айланган.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Узбекистон

Республикаси Олий Мажлиси Сената Кенгашининг қўшма қарори билан “Тўй-ҳашамлар, оилавий
тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш
тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. [2] 2020 йилнинг 1 январидан кучга кирган низомда тўй-
ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига багишланган
тадбирларни қуйидаги тартибда амал қилиш лозимлиги кўрсатилган.

Оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик,

миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф- одатларини
ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этиш.

Оилавий тадбирлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00

оралиғида ўтказиш.

Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмаслик.

Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш

маросимида 250 нафаргача киши қатнаш. Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ
ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкинлиги. Дафн этиш ва мотам
маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида
ўтказилиши мумкин, (ош бериш маросими бундан мустасно)

Узбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Узбекистон

Республикаси Олий Мажлиси Сената Кенгашининг қўшма қарори халқимизнинг аксар қисмида
норозилик уйғотганлиги, турли эътирозларга сабаб бўлгани сир эмас.Аммо, 2020 йилда инсоният
бошига тушган огир кулфат, пандемия сабабли халқимиз бошига огир синовли кунлар келди. Бу эса
миллий минтелитетимизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. 2020 йил нафақат ўзбек халқи балки
бутун дунё халқлари учун ҳам ўта огир синовли кунларни бошига солди. Қанчадан қанча миллат ва
элатлар келиб чиққан касалликдан азият чекди. Қанчадан қанча инсонлар бу дунёни эрта тарк этди.
Бу эса бизнинг халқимиз ҳаётига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатиб ўтди. Бунинг натижасида


background image

113

инсоният учун бу ҳаётда удум ва анъаналар ҳам қолавераса бошақа бир қанча муаммолар ҳам оддий
бир нарса эканлиги аён бўлди. Яниким инсон ҳаёти ҳар нарсадан устун ва улуғлиги унинг қиймати
мол дунё ёки моддий бойликлардан иборат эмаслигини кўрсатиб берди.

АДАБИЁТЛАР:

1.

ТБ.Саримсоқов.

http://www.ziyouz.com/index.php?option=com

content&task=view&id=6845&Ite

mid=228

2.

Сафаров О., Атоев О., Тўраев Ф. “Бухорча” ва “Мавриги” тароналари. 18- 41бетлар: Тошкент

“ФАН”. 2005.

3.

КароматовФ. “Узбеканъанавийқўшиқчиликмаданиятитарихи”. Тошкент. “Уқитувчи”, 1996

4.

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Ҳерман Вамбери.1990 Тошкент

5.

Тўраев Ф. Бухоро муганнийлари. - Т: Фан, 2008

6.

Zelenkov, M. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, O. N., Zinkovsky, S., &

Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in
the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.

7.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ

Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

8.

Нишанова, О. (2023). Моральные ценности и их роль в обществе . in Library, 7(1), 1-9.

извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21923

Библиографические ссылки

ТБ.Саримсоков.ЬИр: www.zivouz.com index.php‘.)option=comcontent&task=view&id=6845&[te mid=228

Сафаров О., Атоев О., Тураев Ф. “Бухорча” ва “Мавриги” тароналари. 18- 41 бетлар: Тошкент “ФАН”. 2005.

КароматовФ. “Узбеканъанавийкушикчиликмаданиятитарихи”. Тошкент. “Укитувчи”, 1996

Бухоро схуд Мовароуннахр тарихи. Херман Вамбсри. 1990 Тошкент

Тураев Ф. Бухоро муганнийлари. - Т: Фан, 2008

Zelenkov, М. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, О. N., Zinkovsky, S., & Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in the 21 st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91 -101.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

Нишанова, О. (2023). Моральные ценности и их роль в обществе . in Library, 7(1), 1-9. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21923

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов