Маданий интеграция - умуминсонийликни ривожлантириш омили

CC BY f
362-364
4
0
Поделиться
Нишонова , О. (2021). Маданий интеграция - умуминсонийликни ривожлантириш омили . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 362–364. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22125
Озода Нишонова , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

доктор философии, профессор В. б.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугун хар бир ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва халқаро ўзгариш, ислоҳотлар умуминсоний маданиятга нима беради, деган савол нуқтаи назаридан баҳоланмоқда. Глобал тараққиёт миллий маданиятларни инкор этмайди, балки уларни янада ривожлантиришни, имкониятлардан фойдаланиб жаҳон ҳамжамиятини мустаҳкамлашни назарда тутади. Жахон халклари интеграция ва глобализация йўлидан бораётган экан, ушбу жараёнларни позитив воқеликка айлантириш учуй миллий маданиятлар олдидаги муаммоларни хам хал этиш талаб қилипади.


background image

362

Нишонова Озода Джалолиддиновна

фалсафа фанлари доктора, профессора в. б.

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университета

МАДАНИЙ ИНТЕГРАЦИЯ - УМУМИНСОНИЙЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ

Бугун ҳар бир ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва халқаро ўзгариш, ислоҳотлар умуминсоний

маданиятга нима беради, деган савол нуқтаи назаридан баҳоланмоқда. Глобал тараққиёт миллий
маданиятларни инкор этмайди, балки уларни янада ривожлантиришни, имкониятлардан фойдаланиб
жаҳон ҳамжамиятини мустаҳкамлашни назарда тутади. Жаҳон халқлари интеграция ва глобализация
йўлидан бораётган экан, ушбу жараёнларни позитив воқеликка айлантириш учуй миллий маданиятлар
олдидаги муаммоларни ҳам ҳал этиш талаб қилинади.

Узоқ ижтимоий-тарихий ривожланиш жараёнида ўзбек этногенезида турли уруғ, қабила, элатлар

ўзаро алоқага киришиб, ўзига хос бир маданият яратганки, айнан ушбу алоқалар ўз атрофида
авлодларни бирлаштирган. Ушбу жараёнлар туфайли халқ маданияти ичида ўзига хос беоромлик
қарор топган, яъни уруғ, қабила, элатларнинг бир-бирига маданий таъсири, ижодий изланишлар,
инновацияга интилиш, плюрализмни қўллаб-қувватлаш ва ниҳоят толерантлик шаклланган. Бир хил
бадиий-эстетик образлар ва сюжетларнинг ўзбек, тожик, туркман, қозоқ, қирғиз этномаданиятларида
учраши ҳам аслида ўша жараёнлар маҳсулидир.

Узбек маданиятидаги умуминсонийлик халқимизнинг бошқа қардош халқлар, энг аввало, Урта

Осиёдаги халқлар маданий алоқалари натижасида шаклланган. Шунинг учун нафақат айрим
сюжетларда, бадиий-эстетик тасвир ва идеалларда яқинлик, айнанлик, балки бутун бошли асарлар,
халқ китоблари, халқ қўшиқлари, куйлари ва ўйинлари, нақш санъатининг бир-бирига яқинлиги
мавжуддир. Масалан, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” достони ўзбек халқ оғзаки ижодида ҳам, туркман
халқ оғзаки ижодида ҳам, “Хоразмча лазги” бизда ҳам, озарбайжонларда ҳам мавжуд. Нақшлардаги
кўк, ҳаворанг, яшил бўёқлар ўзбек, тожик, қирғиз халқларида кўпроқ учрашини кузатамиз. Туркман
гиламларида қизил, саккиз бурчакли нақшлар эса озар ва туркларда кўп қўлланилади. Хуллас, ўзбек
маданиятидаги кўпгина бадиий-эстетик тасвирлар, сюжетлар узоқ ижтимоий-тарихий ривожланиш ва
маданий интеграция таъсирида шаклланган.

Умуминсонийлик халқлар, миллатлар, давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни,

интеграцияни қўллаб-қувватловчи ғоялар, сюжетлар, асарларда ҳам акс этади. “Алпомиш”
достонининг деярли барча туркий халқларда тарқалгани, “Уч оға-ини ботирлар” эртагининг деярли
барча халқлар оғзаки ижодида учраши, турли миллат вакилларининг дўстлигини куйлаган сюжетлар,
ишқий саргузаштлар халқаро кўчма тасвирлар экани халқ маданияти мудом интеграция таъсирида
бўлганини кўрсатади.

Миллий ва умуминсоний хусусиятларнинг шаклланишига этнос яшаган табиий- жўғрофий

муҳит, турмуш тарзининг ўзига хослиги, ижтимоий муносабатлар, айниқса меҳнат турлари каби
омиллар ҳам таъсир этган. Мазкур омиллар инсоннинг, халқнинг оламга, ён- атрофга ва ижтимоий-
маданий ҳаётига таъсир этмай қолмаган. Шунинг учун ҳам турли минтақаларда яшаса-да, табиий-
жўғрофий муҳити айнан бўлган халқлар маданиятида ўхшашлик, яқинлик кўплаб топилади.

Узбек халқ амалий санъатини махсус тадқиқ қилган мутахассислар Хоразм ганч ўймакорлиги,

айниқса машҳур халқ санъати устаси, академик уста Ширин Муродов амалий санъати мактаби
таъсири бутун Урта Осиё халқлари маданиятида кўзга ташланишини, кўпгина расм, чизги ва
геометрик нақш композициялари такрорланишини қайд этадилар. Амалий санъат сирларидан яхши
хабардор, ганч ўймакорлигини пухта эгаллаган халқ усталари Урта Осиёнинг катта шаҳарларида,
айниқса бадавлат оилаларда меҳнат қилганлар, уларнинг уй ва меҳмонхоналарини бадиий
безатганлар. Мазкур анъана Урта Осиё маданиятида умумий бадиий стилни, эстетик дидни
шакллантирган. Ушбу интеграцией алоқалар, муштаракликларни сақлаш ва ривожлантириш,


background image

363

такомиллаштириш миллий ғоя ва мафкура олдидаги вазифалардан ҳисобланади.

Узбек маданиятида интегратив белгилар (функциялар) мудом мавжуд бўлган. Улар ўзбек

халқининг Урта Осиё халқлари билан бир жўғрофий ҳудудда яшагани, хўжалик-маданий типлари ва
ижтимоий-тарихий ҳаётининг айнанлиги, бир йирик этнос - турк қавмига мансублиги, диний
эътиқодларининг бирлиги кабилар билан боғлиқдир. Бу нд ан ташқари, У рта Осиёда турли халқлар
(форс, араб, мўғул, рус, грек-македонияликлар) ижтимоий-маданий қадриятларининг синтезлашиб
келишини ҳам унутиб бўлмайди. Ушбу белгилар нафақат ўзбекларни, шу билан бирга Урта Осиёдаги
барча халқларни ўз атрофида бирлаштириб келган. Ушбу маданиятдаги Шарқ (Хитой, Монголия,
Ҳиндистон, Туркия, араб давлатлари, Кавказ) халқлари маданиятига яқин белгиларнинг мавжудлиги
бизни ушбу халқлар тарихи, маданияти, миллий урф-одатларини тўғри тушунишга, этногенез нуқтаи
назаридан эса яқин халқ, қавм эканимизни англашга ундайди. Бу эса ушбу халқларни этномаданий
қадриятлар атрофида интеграцияга киришиб яшашга даъват этади.

Маданиятдаги диахрон ва синхрон алоқалар бадиий-эстетик воситалар, усуллар, тасвирлар

орқали интернационаллашган, умуминсоний моҳиятга эга сюжетларни яратган. Бундай моҳиятни
кимдир ўйлаб топган эмас, у асрлар оша этноэстетик эҳтиёжлар ифодаси сифатида халқ ҳаётидан жой
олган. Шунинг учун коммуникатив алоқалар фақат тил, семиотика, символлар эмас, улар
этномаданиятнинг негизидан жой олган, уруғлар, қабилалар, элатлар ва турли этник уюшмаларни
яқинлаштирган, интеграцияга етаклаган парадигмал ҳодисадир.

Маданиятдаги ривожланиш жараёнлари бир томондан, этнос ичидаги элатлар, ҳудудлар,

қабилаларнинг умумхалқ маданиятини; иккинчи томондан эса, уларнинг ўз субмаданиятини
яратишини ифода этади. Масалан, ўзбек маданияти бир томондан, барча вилоятларда яшовчи
аҳолининг, элатларнинг маданиятларини ўз ичига олади (интеграция), иккинчи томондан, уларга
ўзига хос бўлган субмаданиятлар яратишни давом эттиришга (дифференциация) имкон беради. Шу
тариқа маданиятда умумийлик ва ранг-баранглик, мономаданият ва полистилистик маданият уйгун,
бир-бирига таъсир этиб келади. Маданий мерос ушбу интеграция ва дифференциация жараёнларини
ўзида ифода этади ва анъанавийлик ва замонавийлик ўртасидаги диалектик боғлиқликни
таъминлайди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, миллий маданиятлар ассимиляцияни ҳеч қачон ёқтирмаган,

балки улар ихтиёрий-ижодий интеграция тарафдори бўлганлар. Шунинг учун ҳам
этномаданиятлардаги дифференциал хусусиятлар ҳамон ўз таъсирини ўтказиб келади. Бироқ асрлар
синовидан ўтиб, тарихий-маданий парадигмага айланган халқ ижоди ва санъатида умуминсоний
эстетик идеалга интилиш мавжуддир. Бу интилиш халқлар, маданиятлар ўртасида қадимдан давом
этиб келаётган алоқалар, интеграциялар таъсирида шаклланганки, уни энг деспотик тузум ҳам
тўхтатолмаган. Мазкур умумий ижтимоий-тарихий тараққиёт қонуни миллий маданиятларни
умуминсоний идеалга талпинишга ундайди. Миллий маданиятда умуминсоний идеалнинг қарор
топиши ушбу талпинишнинг маҳсулидир.

Ҳозирги даврда маданиятнинг коммуникатив функцияси кескин кенгайган, унда глобал

ўзгаришларга мувофиқ трансформация жараёнлари кечмоқда. Айниқса, билвосита мулоқот шакллари
(мобил телефон, интернет) мазкур функцияда туб ўзгаришлар ясамоқда. Бугун маданиятларнинг бир-
бирига тез яқинлашуви, тажриба алмашуви ва бир-бирини бойитиши содир бўлмоқда. Мутахассислар
фикрига кўра, “маданиятнинг глобаллашуви муқаррар воқеликка айланмоқд а, у ига қарши туриш ёки
у ни рад этад иганлар ақлдан оз гаи телбалард ир”.

Шу билан бирга коммуникатив функция миллий маданиятларнинг ранг-баранглигига зиён

етказмаслиги, маданиятлараро мулоқотларни миллий манфаатларга мувофиқ кечишига халақит
бермаслиги, ўзга халқлар маданиятини қарор топтиришга қаратилмаслиги дар кор. Халқаро мулоқот,
интеграция умуминсоний қадриятларни, нормаларни қарор топтиришга қанча ёрдам бермасин, улар
экспанция кайфиятидаги маданиятнинг ҳукмрон кучга айланишига хизмат қилмаслиги керак.

Миллатнинг, халқнинг тарихий-маданий парадигмаси, ўзига хослиги, генезиси, шаклланиши ва

бошқа этнослар билан алоқалари улар, улардаги динамик ўзгаришлар орқали аниқланади. Миллат,
халқ мавжуд экан, миллий маданиятни инкор қилиш ёки унинг конвенционал (этник ва миллий)


background image

364

негизларини унутиш мумкин эмас. Ушбу конвенционал негизларнинг уйғунлиги асосида шаклланган
қарашлар, моддий ва маънавий бойликлар, артефактлар, анъаналар халққа, миллатга ўзлигини англаш
имконини беради, уларни ижтимоий-тарихий жараёнларнинг субъектига айлантиради.

Хулоса шуки, Урта Осиёдаги этномаданий жараёнлар ўзига хос интеграция ҳосиласи сифатида

кечган. Яъни, биринчидан, бундай маданий интеграция тарихий ривожланишнинг бевосита таъсири
эди; иккинчидан, ўз тарихи ва динамикасига эга Урта Осиё цивилизациясининг асоси бўлган;
учинчидан, минтақа халқлари учун умумий, универсал бўлган маънавий бойликлар қарор топган.
Шунинг учун ҳам минтақамиз халқлари бир- бирининг маданиятларини, анъаналари ва бадиий-
эстетик фикрларини, ғояларини ҳеч қандай изоҳсиз, таржимонсиз тушунади, уларни бошқа
минтақалардаги этномаданиятлардан
осонгина фарқлай олади. Куйларидаги сертуйғулик ва ўйноқилик, рақсларидаги нафислик ва
чаққонлик, нақшларидаги сержилолик ва ранглар танлашда табиатга тақлидлик, оғзаки ижодидаги
эпиклик ва полистилистика, халқ байрамлари ва томошаларидаги очиқлик ва синкретлик ўлкамиз
халқлари маданиятидаги бадиий-эстетик ўзига хосликлардир.

Янгиланаётган Узбекистонда миллий маданиятни ривожлантириш, унинг тарихий, тарбиявий ва

бадиий-эстетик имкониятларидан фойдаланиш борасида илмий, амалий изланишлар ўтказиш йўлга
қўйилди. Халқ ижоди ва санъатининг кўпгина турларини ривожлантиришга давлат раҳбарлик
қилмоқда. Бироқ ҳали олдимизда ўзбек маданиятини қардош халқлар маданияти билан интеграцией
алоқаларини ҳамда ушбу алоқалар тизимида бошқа миллий маданиятлар қиёсини ўрганиш вазифаси
турибди. Яъни, ўзбек миллий маданиятини қардош халқлар маданияти билан қиёсий таҳлил қилиш,
ўзаро интеграция жараёнларини ўрганиш даркор.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).

2.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING
ILMIY TAHLILI."

ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ

3 (14) (2021).

3.

Библиографические ссылки

Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZIS1NING ILM1Y TAHL1LI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов