Тележурналистикани тадқиқ қилишнинг ахборот-коммуникатив парадигмалари

CC BY f
376-382
3
0
Поделиться
Абдуллаева , З. (2021). Тележурналистикани тадқиқ қилишнинг ахборот-коммуникатив парадигмалари . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 376–382. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22126
Замира Абдуллаева , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирда ахборот-коммуникатив жараён жадал суратларда тезлашиб, коммуникация воситалари такомиллашиб бормоқда. Ҳар бир алоқа воситасининг ахборот етказиб беришда ўз услуби ва имкониятлари мавжуд. Оммавий алоқа воситаси телевидение техника ёрдамида вербал ва визуал коммуникация унсурларидан фойдаланиб ахборотни кўп сонли аудиторияга узатади. Коммуникант (томошабин) ва коммуникатор (телевидение, яъни мазкур манба орқали маълумотларни узатиш истагида бўлган соҳа вакиллари) ўртасида коммуникатив алоқа ўрнатилади. Коммуникант ахборотни визуал ҳамда вербал коммуникация орқали қабул қилади. Г.Г.Почепцов коммуникацияга “вербал ахборотни новербалга ва аксинча новербални вербалга қайта кодлаштириш жараёни” [Почепцов, Г.Г.2001: с.14.] деб таъриф берган.


background image

376

Абдуллаева Замира Пўлатхоновна

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университету

таянч докторанти

ТЕЛЕЖУРНАЛИСТИКАНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШНИНГ

АХБОРОТ-КОММУНИКАТИВ ПАРАДИГМАЛАРИ

Ҳозирда ахборот-коммуникатив жараён жадал суратларда тезлашиб, коммуникация воситалари

такомиллашиб бормоқда. Ҳар бир алоқа воситасининг ахборот етказиб беришда ўз услуби ва
имкониятлари мавжуд. Оммавий алоқа воситаси телевидение техника ёрдамида вербал ва визуал
коммуникация унсурларидан фойдаланиб ахборотни кўп сонли аудиторияга узатади. Коммуникант
(томошабин) ва коммуникатор (телевидение, яъни мазкур манба орқали маълумотларни узатиш
истагида бўлган соҳа вакиллари) ўртасида коммуникатив алоқа ўрнатилади. Коммуникант ахборотни
визуал ҳамда вербал коммуникация орқали қабул қилади. Г.Г.Почепцов коммуникацияга “вербал
ахборотни новербалга ва аксинча новербални вербалга қайта кодлаштириш жараёни” [Почепцов, Г.Г.
2001:

с.14.]

деб

таъриф

берган.

Телевидениенингижодаҳлиэсавербалвановербалвоситаларилаахборотнивизуаллаштиради. В а уста
мусаввир ўз асарида турли рангларни чаплаштириб ташламаганидек, адиб, кино ва телевидение аҳли
ҳам сўзларни талабчанлик билан танлаши лозим. Телевидение қаламга олинадиган сўзни ҳам,
талаффуз этиладиган сўзни ҳам инкор этмайди. Бу қудратли восита тасвир яратишга, тасвирни
тўлдиришга, томошабин - тингловчи билан алоқа ўрнатишга, мавзунинг концепциясини очишга
хизмат қилиши назарда тутилади.

Телевидениени субстанция, деб билиб, унинг моҳиятини мавзу доирасида ўрганишимиз

асносида ижоднинг турли соҳалари хусусиятларига, ҳаракатдаги тасвирнинг ретроспектив
кўринишларига ҳамда зарурат бўлганида,рангшуносликка мурожаат этишни зарур, деб билдик. Бу
контекстда биз ўзга таъсир остида деформация ҳолатини ўрганадиган сопромат (сопротивление
материалов) фанига мурожаат этишни ҳам маъқул кўрдик. Зеро, тасвир, уни узоқ масофага узатиш,
рецепция тушунчалари билан таърифланган ихтирога овоз, сўз, мусиқий товуш тадбиқ этилганида
кашфиёт “тилга кириши”, овоз тарқатиш тасвирий ифода билан боғланишида диалектик қарама-
қаршилик ҳодисаси бўлган. Бу зиддият ҳалигача телевизион амалиётда сезилиб туради: манзилга
овоздан илгари тасвир етиб боради, нутқий кўрсатувлардагина эмас, бошқа теледастурларда ҳам
тасвир ўрнини овоз, кўпроқ айтилган сўз эгаллашини кўрамиз. Матннинг визуал кўриниши эътиборни
тортишини ҳисобга олиб “тез ҳаракатдаги ёзув” (“бегущая строка”), яъни вербал ифода экрандан
текис маромда ўтиб борадиган жумлалар ила намоён этилмоқда. Бу кўриниш композициясида икки
тасвир - манзара ёхуд ранг-баранг кўринишлар, спорт мусобақаси лавҳалари ҳамда экран
композициясининг пастки қисмидаги “тез ўтар” ёзувлар мажмуаси ўртасида коммуникатив алоқа
бўлмайди. Бир кадрдаги икки кўриниш бир-биринитўлдирмайдиҳам. Бири иккинчисига рақиб бўлиш
ҳолатлари кўп учрайди. Тезкор ахборотни оператив тарзда ҳаракатдаги ёзув ҳамда ўша
композициядан ўрин олаётган кенг визуал кўриниш (таъкидлаймиз: ёзув мазмунига оид бўлмаган
тасвирий ифода!) диққатни тортаяптими? Бу рақобат жараёнини социологик тадқиқотларда ўрганиш
қизиқарли, амалиёт ва назария учун зарур. Масалага кенгроқ қаралса, семасиология нуқтаи назаридан
ҳам ўрганилса, телевизион техника ҳарф, рақам, тил бирикмаларини ҳаракатга келтириб, бамисоли
жон киритиб, бирин-кетин намоён этади. Пировардида, жумла, ибора, рақамлар йиғиндиси вужудга
келади. Улар рецепция қилинишини саводхон томошабинни кўпроқ қизиқтириши мантиқий
далиллар, анкеталардаги жавоблар, ЭҲМ “ҳисоб-китоби” исбот этади. Биз эса, тасвир овознинг
таркибий қисми - мусиқий товуш (жумладан, мусиқа жўрлигида айтиладиган, ёзиладиган сўз) ҳамда
электрон телевизион техника коммуникатив муносабатларида услубий бирлик билан бирга услубий
контрапунктнинг позитив ва негатив кўринишларини ўрганишда давом этамиз.


background image

377

Санъат асарларини, тележурналистика маҳсулотини рецепция қилиш асносида коммуникация

ҳозирча бирёқлама бўлмоқда. Уларнинг ахборот бериши, образли ечимини таъминлайдиган сўз -
тасвир - мусиқий товуш - (ҳаёт) табиий шовқин тутадиган ўриннинг парадигмаларини белгилаш зарур
бўлади. Бу эса, ўз навбатида ахборот тарқатувчи манба, ижод объектининг табиати ва таркибини
билиш, ўрганишни тақозо этади. Фаробий бу ҳақда мушоҳада қилганида тақлид қилиш йўналишига
алоҳида эътибор беради. Шарқ олимининг мулоҳазаларини келтиришдан олдин XX асрнинг иккинчи
ярмида аудиовизуал маданият, жумладан, телевизион фаолиятга тегишли мулоҳазалардан бирини
эслатиб ўтамиз: “Санъат рецепция қилиниши учун тасаввурдаги қандайдир воқеликни адресатга
етказиб беради. Бу аснода воқелик ҳаққонийлик тусини ола бошлайди”[Жинкин Н. 1971: с.222.].

Фаробий: “сўз санъати аҳли билан (уйга) нақш берувчи рассом санъати ўртасида қандайдир

муносабат бор (яъни коммуникатив муносабат бор - З.А.). Булар иккаласининг санъатдаги модели
турли-туман бўлса ҳам, аммо шаклда, яратилиш ва мақсадларда бир- бирига мос келади. Ёки,
айтайлик, ўша икки яратилган нарсада, уларнинг шаклларида ва мақсадларида бир-бирига мувозанат,
ўхшашлик бор. Бу шундайки, шеър санъатини безайдиган нарсалар - сўз, мулоҳазалар бўлса,
рассомлар санъатини безайдиган нарса - бўёқлар саналади. Икковининг ўртасида фарқ бор, аммо
иккаласи ҳам одамлар тасаввури сезгиларида бир мақсадга - тақлид қилишга йўналган бўлади” [Абу
Наср Фаробий. 1970: 39-б.].Фаробийни икки санъатнинг кўз илғамас коммуникатив муносабатларига
берган қиёсий таърифини қуйида изоҳлашга уриниб кўрамиз. Ва бу контекстда яна бир иқтибосни
ҳавола этамиз. Кино ихтиро қилинган оммавий ахборот воситаси ёки санъат мақомини ҳали
олмаганида (1912 йил 6 сентябрь куни) Москвада нашр этилган мусиқа фалсафасида шарқ олимидан
фарқ қиладиган фикрни билдиради: “...афсуслар бўлсинки, ўқиб берилаётган матн яхши мусиқани
тинглашга имкон бермайди. Бироқ, аксарият ҳолларда бир мавзу билан боғлиқ мусиқани ва чиройли
ўқиш санъати ўртасидаги тафовутни аниқлаш мумкин-ку. Бинобарин, биринчи вазиятда матн ортиқча
бўлади, иккинчисида - мусиқа жўрлиги”[Эйгес К. 1912: с. 10- 11.].

Аудиовизуал маданият журналисток ижоднинг анъанавий турлари таъсирида “вояга етиб”, аста

мукаммаллашиб бориши, XX асрнинг ўрталарига келиб адабиёт кўринишларига, ОАВнинг ёзма ҳамда
эфир тўлқинлари ила атрофга ахборот тарқатадиган тури - радиога таъсир кўрсата бошланганида
ёзилган, айтилган сўзни мусиқа безатиши мумкинлиги, сўз эса мусиқий фикрни тингловчига аниқ
етиб бориши учун хизмат қилиши тадқиқотларда таъкидланиб борди. Кинода С.Эйзенштейн,
А.Куросава, Ф.Феллини, Н.Ғаниев каби назарий билими бой, амалий хизматлари юксак тақдирланган
режиссёрларнинг ижодий, илмий қарашлари экранда, сўз воситаси ила ифода этиб келгани боис
аксиологик қийматга эга бўлган асарлар, тафаккур мевалари экран хизматидагиларнигина эмас, кўҳна
санъатлар вакилларининг эътиборини ҳам тортди*. Ҳолбуки, ижоднинг бир неча ўн йилликлар билан
ўлчанадиган тарихи аввало, коммуникатив муносабатларнинг янги - навқирон соҳаси камол
топаётганидан дарак бериши ҳал қилувчи омил бўлди. Кино, кейинчалик телевидение, биз юқорида
қайд этган синкретизмнинг янги шаклини ихтиро этиши билан бир-биридан устун турадиган ифода
воситаларининг бадиий синтез масалалари юзасидан фикр юритишни тақозо этди. Бу ўзаро таъсир,
ўзаро коммуникатив муносабатлар ўрганилиши, теран таҳлил қилиниши асносида интермедиаллик
атамаси, ихчам, сиғимли сўз пайдо бўлиб илмий доираларда қўлланила бошлади. Журналистикада бу
тушунча интертекстуаллик жараёни билан боғлиқ ҳолда таърифланади. Зеро, бир матн таркибида ўзга
муаллифнинг, ижодкорнинг қаламига мансуб иборалар, фикрлар ифодаси учраши маълум жиҳатдан
ўзга санъат ва уни вакилининг фаолияти билан боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан, бу долзарб илмий
масала аудиовизуал журналистика назариясида пухта ўрганилиши зарур кўринади. Мазкур
мушоҳадалар ижоднинг янги йўналишларини кашф этилиши учун хизмат қилади. Бу илмий тезиснинг
амалиётдаги кўринишини - тасвир ва мусиқий товушнинг коммуникатив


background image

378

ҳолатлари ҳақидаги мулоҳазаларимизда кенгроқ ёритишга, мисоллар келтиришга ҳаракат қилдик.

Ушбу мақолада концептуал аҳамиятга эта бўлган Абу Наср Фаробийнинг сўз санъати ҳамда

наққошлик ҳақидаги фикрларини коммуникация, ижод турлари хусусиятлари, айниқса,
аудиожурналистика назарияси ва амалиёти нуқтаи назаридан изоҳлаганимизда, қуйидагиларга
алоҳида аҳамият берамиз.Фаробий сўз ва бўёқ ўртасидаги (ҳозирги лекцияда айтганда) коммуникатив
муносабатлар ҳақидаги мушоҳадаларини “тақлид қилиш йўналиши”га ишора қилиш билан
якунлайди. Бу йўналиш ҳаёт ҳақиқати томон бўлган йўналиш, деб тахмин қилардик. Тоғу тошлардаги
примитив, баъзан эса, ноёб кўриниши, ахборотга бойлиги билан эстетик талабларга жавоб бериши
маълум. Қадимги сўз, иборалар, шартли белгилар, шифрлар билан тош қояларига, мактублар
саҳифаларини ўқиш имкони бўлганида мозийда қолган шахслар кундалик ҳаёт тафсилотларини не
машаққат билан ёзиб қолдирганидан воқиф бўламиз. Замондошимиз Н.Н.Мисюров телевидение
коммуникациясининг асл кўринишини, таърифини келтириб хулоса қилади: “Илгари телевидениеда
ҳақиқий реалликни кўрсатиш, ҳаққонийликнинг янги кўринишини яратиш имкони борлиги қайд
этиларди. Эндиликда тадқиқотчилар телевидение кўпроқ ҳаққонийлик модуси ила иш
кўрилаётганини қайд этмоқдалар” [Мисюров, Н.Н. 2015: с.236.].

2019 йил 8 апрельда тележурналистлар тайёрлаган (лекин улар кадр ортида қолган, “O‘zbekiston”

телеканали) кўрсатувда режиссёр Ёлқин Тўйчиев ҳамда киноактриса Зулхумор Мўминова мутахассис,
теледастур

объектини

ўрганган,

ҳайратга

келган,

бажонидил

томошабинбиланкоммуникативмуносабатдабўлаётганшахсларсифатидакўзгаташландилар.

А.

Тарковский режиссурасида мажоз, шартли белгилар, мураккаб композицион қурилишлар, умуман
бадиий воситаларнинг ўзаро коммуникатив муносабатлари муайян кадрларда намоён бўлишини етук
ўзбек режиссёри таърифлаб бериши киноэстетика масалаларини ёритиш учун хизмат қилди. Зулҳумор
Мўминова эса, бадиий тили мураккаб фильмда ҳам актёр ижроси бевосита образ яратиши жараёни
ҳам анча мураккаб бўлишини ролларга мурожаат этган ҳолда изоҳлаши, шарҳлаши профессионал
кино аҳли учун ҳам фойдали бўлди. Ҳаққонийлик модусидан келиб чиқилди. Тарковский
барҳаётлигида ўзга мамлакатларда олинган кадрлар юртимизда, декорация элемента хизматини
ўтаётган камера нур тарқатувчи ихчам ускуна ёнида айтилди. Кино лексикаси қўлланди. Журналист
кадр ортида изоҳ бериш билан чекланди. Сўзлаганлар томошабин - тингловчи билан коммуникатив
муносабат ўрнатишида: а) мавзу қизиқарлиги; б) кино таълимини олий ўқув юртларида олган, ижод
дамларида “ақлига ақл қўшган” субъектлар маъруза қилиши; в) визуал кўринишлар студияда,
бевосита телевизион ижод дамларида “Тарковский воқеасини” қайта идрок этиб, ўз касбини устаси
сифатида миллионлар ҳузурида экранда сўзлаш, кўрсатув қаҳрамони ёритган фильмлардан олинган
лавҳалар изоҳлар билан узвий уланиб кетиши; г) бир шахснинг ижодий портретный сўз, муҳитнинг
унсиз таърифи ила чизиш жараёнида киноэстетика масалалари ҳам ёритилиши, бадиий воситалар
қўлланилишида услубий бирликка эришилиши кўрсатувнинг юксак рейтингини белгилаб берди.

Ҳаёт кўринишларига тақлид қилинган, кенг масалаларга бағишланган ва режиссёр Ж.Қосимов

иштирокида ўтказилган кўрсатувда (2019 йил апрель, “Madaniyat va ma’rifat”) томошабин билан
коммуникатив алоқа ўрнатиш оғир бўлди. “Ҳаёт кўринишлари” иккинчи пландаги кўриниш шаҳар
манзараларини намойиш этилишида суҳбатдошлар қалам ва қоғозга мурожаат этмай узвий алоқада
бўлиш истаги мавжудлигида, теледастур ўзаро суҳбатдан андоза, модель олиб тайёрланишида кўриш
мумкин. Лекин катта шаҳарнинг шоҳ кўчасидан катта-кичик автомашиналар ўтиб туришини кўрсатув
мавзусига, студия меҳмони хизмат қилаётган кинога, суҳбат дамларида кўтариладиган масалаларга
мутлақо алоқаси бўлмади (бу ҳолни сценарий ёзиш дамларидаёқ сезиш, ҳисобга олиш керакмиди?).
Саволлар профессионал кино вакилининг ўзига хос ижодий устахонасига ташриф буюриб, ўша
ижодий муҳит сирларидан хабардор бўлиши кўзлаб берилмади. Натижада диалог коммуникациям
вужудга келмади. Тележурналистнинг бевосита иштироки билан боғлиқ кадр, эпизодларда
суҳбатдошлар ўртасида коммуникатив муносабатлар ўрнатилмаса, томошабин томон ташланган
“кўприк” ҳам ожиз, омонатгина бўлади.

Моҳиятан қараганда, телевидение парадигмаси “қонуниятларида” оригиналликни, ифода

воситаларининг ҳам мустақил бўлишини, айни бир вақтда яхлит композиция яратиш, услубий
бирликни вужудга келтириш ва сақлаб қолган ҳолда ўзи бадиий ифодаларга мослашуви, “кўнувчан”


background image

379

бўлиши талаб этилади. Журналист бир дастурда муаллиф ва бошловчи сифатида иштирок этганида
қалам соҳиби каби фикрлаши қамрови кенг, телевидение эстетикасини чуқур идрок этган бўлиши,
суҳбатдош сифатида ширинсуҳан, билимдон, нутқ техникасини ўзлаштирган бўлиши коммуникатив
ва эстетик вазифаларни бажарилишига олиб келади. Телевидениенинг бундай талабларини аъло
даражада бажарган Иракли Андроников (Россия), Ҳамид Сулаймон, Иззат Султоннинг (Узбекистон)
исм-шарифларини, хизматларини эслатиб ўтамиз.

Тадқиқотчи, педагог А.Н. Дедов телевизион журналистика технологиясини ўрганиши жараёнида

“телевидение маҳсулоти бадиий ижод даражасида ҳам бўлаётганини, бинобарин, унинг
(телевидениенинг) эстетик фаолиятига урғу бериш зарурлигини таъкидлайди” [Дедов, А.Н. 2017: с.9.].
Телевидениенинг юртимиздаги, айрим хорижий мамлакатлардаги муҳитини, ранг-баранг
маҳсулотини ўрганиб, бу соҳанинг когнитив асослари билан танишиб, анжуманларда, ОАВ
саҳифаларида фикр юритиб, айниқса, мавзу устида ишлаш, унинг концепциясини тузиш даврида
муҳим хулосаларга келдик. Улардан бири (эҳтимол, энг муҳимидир) телевидение бир вақтнинг ўзида
ҳам оммавий ахборот воситаси, ҳам санъатнинг аудиовизуал тури сифатида ўрганилиши мақсадга
мувофиқ бўлади. Тадқиқотимиз учун фактологик материал излаш, маданий меросни мазкур синтетик
санъат нуқтаи назаридан тадқиқ қилишда профессор Ҳ.Акбаров билан мулоқотда бўлиб, “ойнаи
жаҳон”нинг шу (синтетик) ху су сиятини таъкидлад ик. Дарҳақиқат, ижоднинг бу турига мурожаат
этганимизд а, унинг таркиби ва табиатига ретроспектив назар ташлаганимизда,телевидениенинг XXI
аср бошларида маълум бўлган ифода воситалари кўҳна маданий ёдгорликлар структурасида
бўлганини кўрамиз. Бинобарин, бу йўлдаги изланиш давом этади. Мерос “қатламларида” аудиовизуал
маданиятнинг “яширинган” ёки тадқиқотчилар эътиборини тортмаган телевизион, кино заҳираларини
ўрганиш, ўзлаштиришнинг янги парадигмалари топилади, ихтиро қилинади. Биз эса, бугунги
телеамалиёт, телемаҳсулотдан, шунингдек, методологиянинг диалектик йўналишидан келиб чиқиб
объектнинг хусусиятлари ҳақидаги мулоҳазаларимизни телевизион муҳит билан боғланган ҳолда
давом эттирамиз. Бундай ёндашув телевидениенинг, унинг таркибий қисми бўлмиш
тележурналистиканинг бир неча ўн йилликлар билан ўлчанадиган фаолиятининг тафсилий ифодасини
таъминлашга, мавжуд бўлган ва ҳозир ҳам давом этаётган зиддиятларни, қарама-қаршиликларнинг
илмий-амалий таърифини келтириш имконини беради. Табиийки, тадқиқот объектининг технологик
имкониятлари ҳамда бадиий хазинаси, ахборот бериш шакллари ва репродуктив хизматни ўташи,
ўзининг бадиий маҳсулотини яратиши, нутқий кўрсатувлар, мусиқий товуш устун турадиган
дастурлар, портрет чизиш (камера билан) - шу каби ахборий, ижодий жараён идрок этилиши ва
ёритилишида зиддиятлар, қарама-қаршиликларнинг кураши, бу ўринда баъзан рақобатни эслатиши,
пировардида бирлик кўринишлари ҳам намоён бўлишини таъкидлаш ўринли. Санъатлар назарияси,
фалсафасида қайд этилган ҳолат - замни билан боғлиқ бўлган ижод турлари ҳамда макон билан боғлиқ
санъат турлари бир вақтнинг ўзида замой ва макон билан коммуникатив муносабатда бўладиган
телевидение ва кино маҳсулотини рецепция қилиш жараёни ҳам ўзгача. Хдракатдаги динамик
тасвирни товушнинг кўпгина турлари билан бирлашиб ёхуд улар билан зид бўлган бир тарзда намоён
бўлиши, табиат манзараларининг панорамасидан очиқ ёки маъюс чеҳранинг йирик планига ўтилиши,
кадр ортидаги монолог билан тўлдирилиши, мажозий ифодага ҳам реал ҳаёт лавҳаларининг шартли
белгиларидан иборат кадрлар мажмуасига уланиб комплекс равишда қабул қилинишини талаб
этадиган композицияни ташкил этиши - бу каби анча мураккаб образли ифодалар аввало, теле-кино
сценарийда батафсил ёзилиши сўнгра режиссура билан бойиган, монтаж санъати ила сайқал топтан
шаклда намоён бўлиши кўзда тутилади. Бу икки жараён - телевизион шакл ҳамда унинг адресатга етиб
бориши босқичлари ўрганилмаган. С.Эйзенштейннинг инсонни сенсор каналлари хилма-хил ҳис-
ҳаяжон, таассуротни тўплаб, бир бутун мажмуа яратиш қобилияти ҳақидаги теран мулоҳазалари бу
соҳад

аги

назарий,

амалий

фаолиятда

компас

хизматини

ўташи

мумкин.

Алоҳидатайёрланадигантадқиқотларнингилмийконцепциясинияратишучунхизмат

қиладиган

бу

мавзу, объект, ҳал этилмаган муаммо биз ўрганаётган телекоммуникациянинг бир кесимдаги тури -
томошабин - тингловчи ҳамда тележурналист ўртасидаги муносабат, коммуникация алоқа билан
боғлиқ. Зеро, тележурналист муаллиф, бошловчи (монтаж ва овоз ёзиш жараёнида фаол иштирок
этувчи журналист) мавзу танлашида, сценарий ёзишида, суратга олиш жараёнида, теледастур
тайёрлашнинг кейинги босқичларида ҳам иштирок этишида теран мазмун қизиқарли, ҳақиқий


background image

380

телевизион шаклда эфирга узатилиши ҳақида қайғуради. Ҳозирча бу вазифа юксак даражада адо
этилиши жараёни оғир кечаётгани сезилиб туради. “O‘zbekiston” телеканалида(2019 йил апрель)
эфирга узатилган кўрсатувда насиҳат қилиш, аллома Ибн Сино йўл-йўлакай тилга олиниши,
бошловчи таклиф этилган студия меҳмонидан кўпроқ маъруза қилиши кўзга ташланди. Шунингдек,
ҳофиз куйлашида кадрга олинган тасвирлар, монтаж мароми, мусиқий дастур, хонанданинг бевосита
иштирок этиши, студиядаги меҳмонлар оддий статист, режиссёрнинг кўрсатмасига биноан ўзини
тутиши - булар студия ва хонандалар ўртасида доимий, қизиқарли (бирёқлама коммуникация бўлса-
да) муносабат ўрнатилиш учун хизмат қилмас. Кино ва театрдан телевидениега кўчган мизансаҳна
(мизанкадр) фалсафа, деб тан олингани, дастур иштирокчиларининг жойлашуви, улар орасидаги
масофа, безатилган интерьернинг ҳар бирини: а) телевидение маҳсулоти; б) қабул қилиш
психологияси нуқтаи назаридан таҳлил қилинса хулосада негатив кўринишларни айтиш, ёзиш,
телевизион шакл топилмаганини такрор айтиш зарурати пайдо бўлади. 9 апрель оқшомида
(“Madaniyat va ma’rifat” телеканали, 2019 йил) “Бобурнома” ўқиб берилиши “Радиокитоб” рукни
остида амалга оширилди. Аввало, телевидение радио эшиттиришига ўхшаб қолаётгани ижодий-илмий
доираларда негатив тарзда тилга, қаламга олинаётганида экранда китоб матни овоз билан
томошабинга етказилаётгани талабларга жавоб бермаслиги телевидение алифбосидан маълум. “Утган
кунлар”, “Кеча ва кундуз” романларини актёр, сухандон ўқиб бериши бугун ўзгача тус олди:
“Бобурнома” нинг ёрқин, маънога бой, қизиқарли матни, уни ўқиб бераётган шахс кўриниши кадр
ортида қолди. Кадрда эса табиат манзаралари кўрсатилаверди. Матн узлуксиз ўқилаверди. Очилган
гул, “новдаларни безаган баҳор” кўринишлари фақат чиройли кадр сифатида берилиши эстетик
мақсадларга хизмат қилади. Шоир ҳам, бастакор ҳам, мусаввир ҳам уларни “олий мақсад” билан
таърифлайди- ку. Заҳириддин Бобур матни шундай безакларга муҳтожми? “Бобурнома”га ишланган
миниатюралар телеэкранда шундай телевизион кўриниш яратишга имкон бермайдими? Бу
саволлардан олдин китобни ҳар биримиз қўлимизга олиб, мутолаа қилиб, Заҳириддин Бобур изидан
бориб ёрқин сатрлар орасидаги тасвирни, портретлар мажмуасини юқорида қайд этган эдик. Бу
ўринда ўтмиш тажрибасини ўрганиш ҳам телевизион шакл излашнинг бир босқичи бўлишини
алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Миниатюра “Бобурнома”нинг таркибий қисми сифатида қабул қилинади.
Акбаршоҳ тахтга келганида бу асарга ишланган кўринишларни жалб этиб илк бор нашр этган. Матн
ва нафис чизгилар, бўёқлар, композициялар бир- бирини тўлдирган. Мазкур китобнинг нусхаларидан
бири “Британия кутубхонасининг ноёб экспоната сифатида қадрланади” [Маданий мерос даъвати.
2015: 10-11 б.].

Биз мурожаат этган маданият ёдгорликларини ижод этиш жараёни, қизғин ижодий дамлар, завқ

билан бирга машаққатли дамлар бўлганини тасаввур этамиз. Тугалланган бадиий асарнинг қабул
қилиниши ҳақида ҳам маълумотларни учратмадик. Ҳозирги телевидениеда ҳукм сураётган муҳит,
коммуникациянинг ранг-баранг турлари намоён бўлаётганидан адресатни - миллионларни воқиф этиб
бораётганини диалектик тарзда кўрсатиш метод ологик
жиҳатдан ўзини оқлайди. Телетомошабин билан коммуникатив муносабатлар ўрнатиш тизими ҳам
шуни талаб этади. Телемаҳсулотни тайёрлаш, адабий, техник, ташкилий жиҳатларидан адресатни
хабардор этиш ижодкорнинг, одатда кадр ортида қоладиган, лекин қизиқарли, илмий жиҳатдан
ўрганишга арзийдиган объектдир. Ушбу объектнинг содир бўладиган макони ўзгариб туради. Туб
маъноси сақланиб қолади. Телетомошабинни шундай дамларга жалб этиш ахборот майдонини
кенгайиб боришига, телеэстетика масалаларини ёритишга, адресант - тележурналист ижодий-
психологик ҳолатни бевосита сценарий ёзилишида (ёки унинг режаси тузилишида), суратга олиш,
монтаж, овоз ёзиш, эфирга узатиш мобайнида “чизиш” учун хизмат қилади. Шундай дақиқаларни
(афсуски суратга олинмаган дамларни) С.Эйзенштейн таърифлашига аҳамият беринг. “Броненосец
Потемкин” фильмининг кадрларини монтаж қилишда туман, фожиали дамларнинг маъюс ритми мени
тарк этмаган эди. “Одесса зинапоялари” (намойишга чиққан тинч аҳолини ўққа тутиб ҳалок этиш
эпизоди) монтаж қилинишида эса, ушлаган нарсам қўлимдан дўмбалоқ ошиб кетар, қадамим шахдам
ташланар, уйдагилар билан муносабат совуқ, гаплашиш оҳанги кескин узуқ-юлуқ бўлган
эди”[Эйзенштейн, С.М. 1968: с.464.].

Телевидение кўп жиҳатдан кинонинг давоми эканлигини, бадиий хазина ҳам, техник жиҳозлар

ҳам бирлигини, иккиси ҳам аудиовизуал воситалар билан коммуникатив, эстетик вазифаларни


background image

381

бажаришини назарда тутсак Сергей Михайлович тафсилотларини келтирган руҳий ҳолат, кайфият
телевидениеда ҳам бўлиши, қайтарилиши муқаррар. Ижод завқига бой бундай соатлар, кунлар, ҳафта
ва ойлар тасмага муҳрлангани йўқ. “Бобур”, “Лайли ва Мажнун”, “Кеча ва кундуз” ҳамда “Ҳазрати
инсон” романи бўйича олинган видеофильм - телевидениенинг бу маҳсулотларини яратилиши кун
сайин кузатиб борилганида эди томошабинларнинг янги авлодини телевидениенинг кечаги куни
билан таништириш имкони бўларди. Шунингдек, ўша даврнинг ижодий муҳити, техникаси,
актёрларнинг ҳолатга кириш босқичлари, декорация, либос, грим, монтажнинг оддий турлари кўзга
ташланар эди. Бу дақиқаларнинг ҳар бири - ҳозирги телепортретлар ва телевизион ижоднинг янги
палласита бағишланган дастурларда, икки-уч давр телевидениесининг қиёсий таърифини яратишда,
режиссура ва драматургия, телеканалларнинг сезгир объективы, микрофоны олдида актёр
бажарадиган жисмоний ҳаракат, айтадиган сўзнинг ўзига хослиги ҳақида фикр юритиш учун бой ва
ранг-баранг маълумот, манба бўларди. Бу каби мозийдан қолган, ноёб ҳисобланадиган кадрлар
ижоднинг икки соҳаси - кино ва телевидение журналистика ўртасида муштарак нуқталар билан бирга,
улар орасида тафовут борлиги ҳақида кенг тушунча, ишончли маълумот бериши билан қадрланар эди.
Телевидение ўзининг матбуот хизматига эга бўлиши, телевидение маҳсулоти студияда ҳам, матбуот
саҳифаларида ҳам, махсус анжуманларда ҳам профессионал таҳлил объекты бўлмаслиги ижоднинг бу
соҳасида кўпайиб бораётган қусурлар, хатоларни бартараф этиш “вақт-соати келганини” тасдиқлаб
турибди. Бундай зиддиятлардан ҳоли бўлмаган телевизион муҳит гуманитар фанлар, табиийки,
телевидениешунослик вакилларининг фаол иштирокида, муҳими, методологиянинг комплекс
ёндашуви имкониятларидан келиб чиқиб ёритилишига илм ҳам, амалиёт ҳам муҳтож. Биз асосан
диалектик ва семиотик ёндашув талабларидан келиб чиқиб журналист матни, телевидениеда ёзилган,
айтилган сўзнинг маъноси, уларни тасвир билан коммуникатив муносабат ўрнатиш имкониятларини
ўрганиб, тадқиқ қиламиз. Шунингдек, объектга методологиянинг диалектик ёндашуви тақозо этган
назарий фикр юритиш йўлларини журналистиканинг тарихи, бугунги куни бир-бирига қарама-қарши
курашидан иборат эканлигини, узлуксиз ва тезкорлик билан ахборот тарқатадиган, кўриш, тинглаш,
сезиш каби сенсор каналлар дарҳол қабул қиладиган (томоша қилинадиган, тингланадиган, сезиш)
воситаларини бир йўналишда онгимизга, қалбимизга етказиши жараёнларини баҳоли қудрат тадқиқ
қилиш йўлида изланаётганимизни мақолада таъкидлаш зарур, деб билдик. Зеро, ўрганилаётган
объектлар шакл, мазмун, метраж жиҳатдан фарқ қилса-да, коммуникатив алоқа нуқтаи назаридан
қаралганда, таҳлил қилинганида телевидениенинг бадиий, бадиий-публицистик маҳсулотида
коммуникатив йўналиш устун турганини кўрамиз. Яъни эстетик вазифаларни бажариш мақсад
қилинган телевидение маҳсулотида ахборот эстетик шаклда томошабинга етиб бораётгани сезилиб
туради. Ахборот теледастурида эса воқеабандлик, соддагина тузилган фабула тизимида қизиқарли
ўзгаришлар, фактлар воқеаланиши учраб туради. Ваҳоланки, мақоладатанланган методологик
ёндашув айрим ҳолларда гуманитар фанларда қўлланиладиган услубларга ҳам мурожаат этишни
синтетик табиати, мураккаб таркиби билан ОАВ “оиласининг” тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида
танилган, аудиовизуал, техноген санъат тури сифатида бадиий асарларини яратиб келаётган
ижтимоий институт - телевидение тақозо этмоқда. Бу соҳа маҳсулотини таҳлил қилишда
телевидениедек мураккаб тузилма девиант* технологияларни тележурналистика соҳасида кенг
қўллашинитаҳлил асносида кўзда тутдик.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Почепцов, Г.Г. (2001). Теория коммуникации. - Москва, Рефл-бук Ваклер. с.14

2.

Жинкин Н. (1971). Психология киновосприятия. Кинематограф сегодня. Сб.статей. Второй

выпуск. - Москва, Искусство, с.222.

3.

Абу Наср Фаробий. (1970). Шеър санъати. - Тошкент, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат

нашриёти. 39-6.

4.

Эйгес К. (1912). Статьи по философии музыки. Книга 1-ая. - Москва, Товарищество

типографии А.И.Мамонтова. с. 10-11.

5.

Мисюров, Н.Н. (2015). Телевизионная коммуникация как «диктат большинства»:

взаимодействие телевидения и современной массовой культуры. Вестник Ом.ун-та. - Омск, №1. с.236.

6.

Дедов, А.Н. (2017).Технологии телевизионной журналистикшучебное пособие. - Курган, Изд-

во Курганского гос. ун-та. с.9.


background image

382

7.

Маданий мерос даъвати. (2015). Илмий очерк ва мақолалар тўплами. - Тошкент, Fan va

texnologiyalar Markazining bosmaxonasi. 10-11 6.

8.

Эйзенштейн, C.M.(1968). Избранные произведения. В 6-ти томах. Том 5. - Москва, Искусство,

с.464.

9.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014):

403-407.

10.

Нишанова, О. (2023). Влияние процессов глобализации на этническую культуру, in Library,

7(1), 164-167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21867

Библиографические ссылки

Почепцов, Г.Г. (2001). Теория коммуникации. - Москва, Рефл-бук Ваклер. с. 14

Жинкин Н. (1971). Психология киновосприятия. Кинематограф сегодня. Сб.статей. Второй выпуск. - Москва, Искусство, с.222.

Абу Наср Фаробий. (1970). Шсър санъати. - Тошкснт, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 39-6.

Эйгес К. (1912). Статьи по философии музыки. Книга 1-ая. - Москва, Товарищество типографии А.И.Мамонтова, с. 10-11.

Мисюров, Н.Н. (2015). Телевизионная коммуникация как «диктат большинства»: взаимодействие телевидения и современной массовой культуры. Вестник Ом.ун-та. - Омск, №1. с.236.

Дедов, А.Н. (2017).Технологии телевизионной журналистикшучебное пособие. - Курган, Изд-во Курганского гос. ун-та. с.9.

Маданий мерос даъвати. (2015). Илмий очерк ва мақолалар тўплами. - Тошкент, Fan va texnologiyalar Markazining bosmaxonasi. 10-11 6.

Эйзенштейн, C.M.( 1968). Избранные произведения. В 6-ти томах. Том 5. - Москва, Искусство, с.464.

Шермухамедова, Н. А. "Илмий тадқиқот методологияси." Т.“Фан ва технология” наш (2014): 403-407.

Нишанова, О. (2023). Влияние процессов глобализации на этническую культуру, in Library, 7(1), 164-167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21867

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов