404
Ғаниев Баходиржон Содиқжонович
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, кафедра мудири
Фаргона давлат университети
ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ
ИЖТИМОИЙ-ФАЛ САФИЙ АҲАМИЯТИ
Мамлакатимиз ёшларида тадбиркорликка бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш учун
мамлакатда кенг кўламли меёрий-ҳуқуқий ва ташкилий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Узбекистан Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёевнинг таклифига биноан Узбекистонда ёшлар
иттифоқи ташкил этилди [1, 516]. Ёшларга дойр давлат сиёсатини янада такомиллаштириш,
кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини жадал ҳал қилиш, уларни мустақил ҳаётга,
жумладан тадбиркорликка, оилавий бизнесга жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида,
Ёшлар агентлиги вужудга келтирилди. Ёшларнинг жамият тараққиётидаги фаол иштирокини
таъминлашда, инновацион характерга эга бўлган тадбиркорлик шаклларини ривожлантиришдаги
фаолиятини янада кенгайтириш амалий ахамият касб этади. Шунинг учун ёшлар, ахборот тизимига
хос бўлган инновацион мазмундаги тадбиркорлик шакллари устувор аҳамиятга эга бўлиб қуйидаги
хусусиятларга, омилларга боғлиқ холда ривожланади. Улар қуйидагилардан иборат: биринчидан:
ёшлардаги миллий менталитетга содиқлик, унга хос бўлган хусусиятларнинг ёшлар тадбиркорлик
фаолиятида, айниқса ёшларнинг оилавий бизнес билан шуғулланиш жараёнида намоён бўлиши;
иккинчидан: ёшлар тадбиркорлигида жамият тараққиётининг хусусиятлири акс этганлиги, жумладан,
интеграцияга асосланган модернизациялашув, бизнес фаолиятининг кенгайиши билан
характерланади; учинчидан: ёш тадбиркорларнинг ўз фаолиятида жамиятда шаклланган илмий
техник потенциалидан самарали фойдаланганлиги билан белгиланади; тўртинчидан: бизнес ва шу
жумладан, оилавий ишбилармонликда замонавий ахборот коммуникацией технологияларидан
самарали фойдаланиш натижасида ёш тадбиркорлар моддий, назарий ва амалий қадриятлардан
фойдаланиши учун имкониятлар даражаси кенгаяди.
Узбекистоннинг янги тараққиёт босқичида ёш тадбиркорларнинг инновацион мазмундаги
тадбиркорлик фаолияти учун ахборот коммуникатив маданияти муҳим амалий ва назарий аҳамият
касб этади, чунки бу жараён, оилавий бизнесда самарали фаолият юритиш имконини кенгайтиради.
Шу билан биргаликда таъкидлаш лозимки, Узбекистон жамиятида, кичик бизнес, оилавий
тадбиркорликни олиб бориш жараёни ўзига хослиги билан ажралиб туради. Жумладан, миллий
менталитетнинг ёш тадбиркорларгахос бўлган шижоати, мақсади йўлида самарали меҳнат қилиши,
маънавий ва ахлоқий қадриятларга содиқлигида намоён бўлади. Бизнинг тарихий маданий урф
одатлармиз, ёш тадбиркорларда ўзининг шахсий имкониятларига ишониши, тадбиркорликни амалга
ошириш учун интелектуал салохиятини ишга солиши, баъзи холларда таваккалчилик қилишдан
қўрқмаслиги, фаолиятида замонавий инновациялардан фойдаланиш учун ўз малакасини мунтазам
ошириш заруриятини англаши билан характерланади. Бу жараён ўз навбатида, Узбекистон ёшларига
хос бўлган, янги Узбекистон келажаги учун салохияли, инновацион мазмундаги, яратувчилик
мохияти билан сугорилган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқдир, хамда ушбу жараён
мамлакатимиздаги, ҳозирги даврда олиб борилаётган, оилавий бизнес тараққиётини таъминлашга
қаратилган тадбирларда хам ўз аксини топмоқда.
Ёш тадбиркорлар фаолияти учун айниқса, оилавий тадбиркорлар фаолиятида жамиятдаги
жадаллашув жараёни, Узбекистон давлатининг глобаллашув жараёнига тобора чуқур кириб
бораётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай шароитда, содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар
ёш тадбиркорлар ижтимоий ҳаётида, инновацион ва мавжуд муносабатларнинг ўзаро боғлиқлигида,
самарали
ва
мукаммал
даражага
қаратилган
фаолият
олиб
боришда,
уму
мийликваягоналикпринципларига асосланган ижтимоийтизимқонуниятларинингнамоён бўлишида
кўринмоқда. Шу билан биргаликда, ёш тадбиркорлар фаолиятида таваккалчилик даражаси ошиб
бориш жараёни кузатилмоқда. Бу жараён Узбекистоннинг очиқ, демократик жамият қуришга бел
боғлаганлиги, яқин келажакда ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиш учун жиддий ҳаракат
405
бошланганлиги, бизнеснинг муайян даражада инновацион характерга эга бўлаётганлиги, мамлакат
иқтисодиётининг тобора дунё хамжамияти билан муносабатлари чуқурлашаётганлаги, кенгайиб
бораётганлиги билан боғлиқдир. Шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий иқтисодий жабхалари
ривожланишида, глобаллашувга хос бўлган жараёнлар содир бўлмоқда. Бундай ижтимоий холат,
тадбиркорларнинг хамма бўғинларида, шу жумладан, оилавий корхоналар, якка тадбиркорлар,
шунингдек тадбиркорликнинг янги, инновацион хусусиятга эга бўлган шалларида ўз аксини
топмоқда. Шунинг учун хам, давлат сиёсатидаги, тадбиркорликка нисбатан олиб борилаётган янги
Узбекистонга хос бўлган, инновацион муносабатни шакллантириш, унинг ахамиятини янада
оширади, чунки оилавий тадбиркорлик жараёнига ёшларнинг мунтазам жалб этилиши, инсон
фаолиятидаги ушбу жараённи юқори поғонага олиб чиқади, унинг халқаро майдондаги
имкониятларини кенгайтиради, мамлакат ичкарисида янги иш жойларини вужудга келтиради,
жамиятда баъзан учрайдиган коррупция холатларига бархам берадиган омил ҳисобланади. Шунинг
учуй ҳам, Узбекистон Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида кичик
бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга янада эътибор бериб, қуйидагиларни
таъкидлайди: “Тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва бу соҳа учун янги шароитлар яратишга барча
имкониятларимизни сафарбар этяпмиз. “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини
бошлаётган оилалар га 5,9 триллион сўм кредитлар ажратилди. Ислоҳотларимиз натижасида ўтган
Йили 93 мингта ёки 2018 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари
ташкил этилди.” [2.] Шу билан биргаликда, янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари,
жумладан оилавий бизнес аъзолари, яъни субъектлари жамиятда мавжуд бўлган, бюрократик,
сансоларлик ҳолатлари, админстратив тўсиқларга учраш ҳолатлари мавжудлигини таъкидлаш лозим.
Ушбу ҳолатлардан батомом қутилиш, уларни бартараф этиш фуқаролик жамияти ривожланиши
шароитида муҳим амалий аҳамият касб этади. Бундай шароитда инсон факторига алоҳида эътибор
бериш, унинг малакаси, маънавий, ахлоқий камолати асосий роль ўйнайди. Жамиятда содир бўлаётган
жадаллашув сиёсати, амалиёти, ижтимоий, иқтисодий тараққиёт давомида кузатилаётган қарама
қаршиликлар, шахснинг ижтимоий воқеликга бўлган ш мунособатларидаги ўзгарувчанлик жараёни ўз
навбатида олилавий бизнесга, шаклланаётган, ижтимоий, иқтисодий ҳаётга мослашаётган, ундан
ўзининг муносиб ўрнини топишга уринаётган, янги ривожланиш босқичида, муайян соҳада, мустақил
субъект сифатида ривожданиш палласига кирган, кичик ва ўрта бизнес соҳиблари таркибига, инсон
манфаатларини қондиришга қаратилган самарали фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.
Янги тараққиёт босқичида инновацион мазмундаги оилавий бизнес жараёнининг методологик асоси
сифатида, синергетик мунособатда бўлиш, очиқлик, ҳамкорлик, ўз-ўзини ривожлантириш омиллари
муҳим амалий аҳамият касб этади. Глобаллашунинг ишбилармонлар фаолиятиги таъсирини
ўрганишда унинг кўп омиллик хусусияти билан биргаликда, ўзиг хос алоҳидалик жиҳатларига ҳам
эътибор бериш лозим. Бу жараёнда мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланиш палласига
кирганлиги, кичик бизнес ривожининг умим миллий характерга эга бўла бошлаганлиги, жунинг
жамият тараққиёти билан боғлиқлк хусусиятлари назарий ва амалий аҳамият касб этади. Бундай ўзаро
боғлиқллик, жамиятнинг модернизациялашувида самаралий натижаларга олиб келади. Таъкидлаш
лозимки, бу жараёенда инновацион руҳда фикрлаш, оилавий бизнес ривожини таъминлайди, унинг
жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлайди, инсон фаолиятидаги ролини оширади, ҳамкорлари билан
бўладиган ижтимоий, иқтисодий мазмундаги фаолиятни янги ижодий қирраларга олиб чиқади. Ушбу
жараён ўз навбатида бизнес субъектлар орасидаги рақоботга ҳам ўз таъсирини ўтказади, ундан
мунтазам огоҳ бўлиш, бозор иқтисодиёти мунособатларидаги ўрнини йўқотмаслик учун муайян,
мақсадли ҳаракатни жадаллаштиришни талаб қилади. Шу мунособат билан қайд этиш лозимки,
глобаллашув ҳозирги шароитда, жаҳонда оилавий бизнес ривожига, унинг тармоқлар бўйича
тараққиётига ўзининг бевосита, объектив таъсирини кўрсатаётган, дунёдаги ижтимоий
жараёнлардаги таъсирчан омиллар қаторига киради.
Оилавий тадбиркорликда ёшлар иштиркоининг илмий таҳлили шундан далолат берадики,
оилавий тадбиркорлик фаолияти талаблари, ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий фаолиятида стратегик
аҳамиятга эга бўлган феноменлар қаторига киради, шунинг учун ҳам шахснинг ички ресурсларининг
ижтимоийлашувида, ишбилармонларнинг ижодий имкониятларини кенгайтирувчи, унинг
406
рақоботбардошлигини оширувчи омил ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳозирги даврда аҳолининг
ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмларини фаол тадбиркорликка жалб этишга алоҳида аҳамият
берилмоқда, уларга кам фойизли кредитлар ажратиш, кичик бизнес фаолиятини бошлаш учун
маҳаллий ҳокимят, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларининг бевосита ёрдамин ташкил
этилган. Жамиятнинг барча бўғинлари вакилларининг эътибори кам таъминланган оилларга
қаратилган бўлиб, уларга тизимли ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижодий, интелектуал имкониятларини
фаоллишлаштириш механизмлари такомиллаштирилмоқда. Фақат 2019 йилда Узбекистонда, “Кам
таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 5 мингта оилага, жумладан, ногиронлиги
бўлган аёлларга ипотека кредита асосида арзон уй-жой сотиб олиш учун 116 миллиард сўмдан зиёд
бошланғич бадал тўлаб берилди. Амалга ошираётган ислоҳотларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан
муносиб баҳоланмоқда. Хусусан, дунёдаги нуфузли нашрлардан бири - “Экономист” журнали
Узбекистонни 2019 йилда ислоҳотларни энг жадал амалга оширган давлат - “Иил мамлакати” деб
эътироф этди.” [2.] Мамлакатимизда янги ривожланиш босқичига хос бўлган хусусиятдан бири,
ижтимоий воқеалар тизимига шаффофлик билан ёндошув, очиқлик вазиятининг вужудга
келтирилганлигидир. Бундай мунособат натижасида маълум бўлдики, Узбекистонда ҳозирги
шароитда, “Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига
эта эмаслиги сир эмас. Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли
қатламлари мавжуд. Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан 12-15 фоизни ташкил этади. Бу
ўринда ran кичкина рақамлар эмас, балки аҳолимизнинг 4-5 миллионлик вакиллари ҳақида бормоқда.
Баъзи одамлар ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулини тўлаш ёки уларнинг миқдорини ошириш
орқали ушбу муаммони ҳал этиш мумкин, деб ўйлайди. Бу - бир томонлама ёндашув бўлиб, муаммони
тўла ечиш имконини бермайди.” [2.] Жамиятдаги муҳим ижтимоий муаммолардан бири, ёшлар
фаоллигини, уларнинг ислоҳотлардаги иштирокини кенгайтириш ҳисобланади. Бундай кенг қамровли
вазифанинг заминида ижтимоий соҳадаги асосий муаммолардан яна бири, иш жойларини
кўпайтириш, янгидан ташкил қилиш ҳисобига ёшлар орасидаги ишсизликни камайтириш, уларнинг
иқтисодий даромадини оширишдан иборатдик. Бу масала узоқ давр ичида ошкора этилмади, унинг
ижтимоий, иқтисодий сабаблар ўрганилмади, ижтимоий фалсафий жиҳатларига эътибор берилмади
Шунинг натижасида жамиятда муайян даражада камбағалчилик ҳолатлари мавжуд бўлди, натижада
ёшлар орасида ички ва ташқи миграция кучайди, ишсизлик ошиб борди. Шу мунособат билан
таъкидлаш лозимки, ушбу ижтимоий масала ечимида, оилавий бизнеснинг ўрнига ҳам камэътибор
берилди. Фақат, янги ривожланиш даврида, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалардаги ижтимоий
вазият, муҳит тубдан давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида чуқур
ўрганилди, ижтимоий-фалсафий жиҳатдан, ушбу ижтимоий муаммони илмий тадқиқ қилиш
бошланди. Шу муносбат билан Узбекистан Республикаси Президента қайд этадики, “Камбагалликни
камайтириш - бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини
тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни
амалга ошириш, демакдир.” [2.] Муаммонинг ечимига комплекс ёндошув натижасида, инсон
факторига, яъни унинг манфаатлари ечимига, давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятининг
уйғунлиги талаб қилинишига эътибор қаратилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ёшлар тадбиркор лик кўникмаларини шакллантириш, оилавий
бизнесдаги муҳим хусусият, яъни уларда малакали касбий тайёргарлиги, ушбу жараённи тизимли
ривожлантириш, малакасини ошириш учун олиб бораётган ҳаракати бош мезон ўрнини бажаради.
Бундай шароитда, яна бир карра оилавий бизнеснинг ривожидаги асосий омиллардан бири, билимлар,
ахборотлашган жамият билан боғлиқлигини қайд этиш лозим. Бу жараёнда, информацион
технологиялари ва телекоммуникацион имкониятлар, нанотехнологиялардан фойдаланиш зарурияти
вужудга келди. Шунингдек, ҳозирги замондаги оилавий тадбиркорлик, унинг, яъни ёшларда
тадбиркор шахе малакасини оширишга боғлиқдир, чунки тадбиркор шахе касбий тайёргарлиги
натижасида, касбий малакаси билангина замонавий бизнес тизимида, ижтимоий иқтисодий
муаммоларни ва шахе манфаатларини ўрганиш, хамда унинг ечимига дойр йўл топа олиши мумкин.
Ушбу жараёнда, ёшларда тадбиркорлик, унинг ижодий имкониятларига таяниши лозим, чунки бундай
407
фаолият натижасида, тадбиркор масала ечими учуй зарур бўлган ностандарт қарорлар қабул қилади,
ўз навбатида тадбиркор шахсга бозор муносабатлари тизимида конкурецияги чидамли бўлган фаолият
юритиш имкониятини шакллантиради.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Шавкат Мирзиёев Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга
кўтарамиз - Т.: Узбекистан, 1- жилд, - Б. 516.
2.
Узбекистан Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаати.
(http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning- oliy-25-01-2020).
3.
Узбекистан Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида” Қонуни. Узбекистан
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда;
2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025- сон).
4.
Беркинов Б. Оилавий тадбиркорлик салоҳиятини ошириш йўллари. 24.02.2018 (http://
www.biznes-daily.uz/uz/component/content/article/54795-oilaviy-tadbirkorlik).
5.
Б.С.Ғаниев Янги ривожланиш босқичида тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий- фалсафий
жиҳатлари - Ф.: CLASSIC, 2020. - Б. 234.
6.
Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).