Алишер Навоий асарларидаги ижтимоий-фалсафий ғоялар таҳлили

CC BY f
451-453
2
1
Поделиться
Худжаев, Д. (2021). Алишер Навоий асарларидаги ижтимоий-фалсафий ғоялар таҳлили . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 451–453. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/24092
Даврон Худжаев, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини англаб етишда китобхон бир қатор мураккабликка дуч келади. Чунки, айрим байт, ҳикоят, тимсолларнинг асосий маъносини тўғри тушуниш чуқур тафаккур, уларнинг фалсафий моҳиятини билишни талаб этади.


background image

451

Хўжаев Даврон Нуриддинович

таяпч докторант

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети

АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИДАГИ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ

ҒОЯЛАР ТАҲЛИЛИ

Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини англаб етишда китобхон бир қатор мураккабликка дуч

келади. Чунки, айрим байт, ҳикоят, тимсолларнинг асосий маъносини тўғри тушуниш чуқур тафаккур,
уларнинг фалсафий моҳиятини билишни талаб этади. Шоир асарларини теранроқ ҳис қилиш учун
тариқат одоби, тасаввуф моҳияти, ислом одоб-ахлоқи, сўфийлар ҳаёти, шахсияти билан боғлиқ
жиҳатлардан хабардор бўлиш керак. Навоий ижодида энг асосий инсонпарварлик ва эзгулик
ғояларининг ўзига ҳослик томони шундаки, ўзи яшаган давргача фаолият юритган барча мутафаккир
ва ижодкорлардан фарқли равишда илоҳийлик ва дунёвийлик тамойилини уйғунлашиб
кетганлигидадир. Илоҳий ғоялар, тимсоллар унинг учун инсон ҳамиша интиладиган идеал олам бўлса,
дунё шу идеал оламнинг кўзгуси, ибрат ва сабоқ майдони. Зеро, инсонда коинотнинг, илоҳий
оламнинг ҳикматлари, моҳияти акс этган. Айниқса, бу борадаги қарашлар “Хайрат ул-аброр”
достонини асосини ташкил этади. “Неки олами куброда бор-олами суғрода бор”, дейди Навоий ушбу
достонида. Олами кубро - катта олам, яъни коинот, борлиқ. Олами суғро - кичик олам, яъни инсон.
Бундай қараш аслида Одам Атонинг яратилиши ҳақидаги ривоятга бориб тақалади. Одам Ато,
Қуръони каримда айтилишича, тупроқдан яратилиб, кейин унга Аллоҳ ўз руҳини юбориб, жон ато
этади. Демак, инсон модда ва руҳ ёки ёки табиат ва илоҳдан вужудга келган. Шу боне инсон
тийнатининг ўзида мажоз ва ҳақиқат, илоҳийлик ва дунёвийлик мужассам.

Бу олам ягоналиги ҳақидаги ваҳдат ул-вужуд таълимотига мувофиқдир. Мутафаккирнинг

“Маҳбубул-қулуб” асарида турли ижтимоий табақаларнинг жамиятда тутган ўрни, вазифалари, ўз
бурчига тўғри, ҳалол муносабатда бўлиши кераклиги ҳақида сўз юритилади. Асарнинг ушбу
хусусиятларини назарда тутсак, унинг бугунги кунда инсон тарбияси учун қай даражада қимматли
эканлигини кўрамиз. Асарда, айниқса, тақсимот муносабатларига, уларнинг адолатли ташкил
этилишига эътибор қаратилган, хусусан, хизматга яраша тақдирлаш масаласи шоирнинг диққат
марказида турган.

Навоий ғазалларини ўқиганда эса реал инсоний кечинмаларнинг изҳори, шикоят ва ҳасрат

оҳангининг шиддат билан оқиб келаётганлигига гувоҳ бўламиз ва бу дастлаб бизни руҳий
тушкунликка сола бошлайди. Бироқ Навоий сўзларининг қудрати шундаки, уларнинг замирида вафо
ва садоқат, яъни одамийлик хислатларини тиклашга даъват бор.

Алишер Навоий - Шарқ Ренессансининг йирик намояндаси сифатида жаҳон сивилизатсияси

тарихида, айниқса, туркийзабон халқлар маданий ва ма’навий ҳаётининг ривожида алоҳида ўрин
тутадиган ёрқин шахсдир. Бунга қуйидагилар далил бўла олади:

Биринчидан,

у ўзининг гуманистик ғоялари, бадиий-фалсафий қарашлари, ўлмас шеърий

асарлари билан инсоният тафаккури ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк шоир ва мутафаккир.

Иккинчидан,

Алишер Навоий бутуй дунё қаршисида туркий - ўзбек тилининг бой

имкониятларини кўрсатиб, унинг араб ё форс тилларидан ҳеч қайси жиҳатдан кам бўлмаган гўзал тил
эканини исботлаб берган буюк тилшунос олимдир.

Учинчидан,

Алишер Навоий - буюк адабиётшунос олим.

Тўртинчидан,

Алишер Навоий бутун онгли ҳаётини туркий халқлар нуфузини, миллий ғурур ва

миллий ўзига хослигини қайта тиклашга сарфлаган буюк ватанпарвардир. Халқаро майдонда ҳам
Навоийнинг ижоди доимо юқори баҳоланган.

Навоий “Хамса”си аждодларимиз маънавий ҳолатининг кўзгуси бўлиб, унда ўтмиш даври

ижтимоий турмуши, халқ ҳаёти, урф-одатлари, дни диёнат, ахлоқ-одоб ҳақидаги қарашлар ўз


background image

452

аксини топган. Навоий “Хамса”си бир-бири билан ич-ичидан мустаҳкам богланган бешта достонни
ўз ичига олувчи яхлит асардир. Буюк шоир унда замонасининг барча долзарб масалаларини қаламга
олади. Мундарижавий достон бўлмиш “Ҳайратул-аброр”да шоир умр, унинг мазмуни, табиат, жамият
ва инсон муносабатларига дойр саволларни қўйса, кейинги достонларда муайян тақдирлар, воқеалар
мисолида уларга жавоб беришга ҳаракат қилади. Алишер Навоийнинг “Хамса”га кирган
достонларида ҳам инсонпарварлик гоялари яққол намоён бўлади. Унинг “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли
ва Мажнун”, “Садди Искандарий” ва бошқа достонларидаги Фарҳод, Ширин, Лайли, Мажнун,
Искандар, Суқрот, Афлотун тимсолларида ватанпарварлик, инсонпарварлик каби юксак ахлоқий
фазилатлар, олижаноб қадриятлар жамланган. Бу образлар алломанинг ижтимоий-фалсафий, ахлоқий
ва гуманистик қарашларига мос ҳолда баён қилинади. Ҳазрат Навоий одамийлик, вафодорлик, меҳр-
оқибат, халқ гамида яшаш, унинг фаровонлиги, бахт-саодати йўлида ҳатто жонини фидо қилиш, хайр-
еҳсон, ўзгаларга сахийлик қилиш каби фазилатларни ҳамма нарсадан юқори қўяди. Мутафаккир бу
билан инсонни, унинг хислатларини улуғлайди, уни бошқа жонзотлардан аъло эканлигини ишонарли
тарзда исботлаб беради.

Навоийнинг ҳаёти давомида қилган ишлари, давлат арбоби сифатидаги фаолияти, халқнинг

турмушини яхшилашга, оғир қисматини енгиллаштиришга қаратилган савобли ва хайрли ишлари,
насрий ва назмий асарларининг мазмун-моҳияти умуминсоний ва гуманистик руҳ билан сугорилган.
Мутафаккир инсонпарварлик тушунчасига ижтимоий мазмун беради. Унингча, камтарлик,
вафодорлик, нафсни тийиш, ростгўйлик, сахийлик, донолик, муҳтож ва етим-есирларга ёрдам бериш,
багрикенглик, мулойимлик, ширинсуханлик, шижоаткорлик, эзгулик, меҳр-мурувват, раҳмдиллик,
одамийлик буларнинг ҳаммаси инсонпарварликнинг таркибий қисми бўлиб, инсонни камолот сари
етаклайди.

Яъни:
“Уз вужудунгга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсан, ўзунгдин истагил”
Шунга кўра, инсон аввало ўзини, кейин Аллоҳ яратган жамики илму ҳикмат, маърифат-

маънавиятини билиб, ўз Холиқини таниб, мусаффо руҳ ҳолида қайта ваҳдониятга қўшилмоғи дар кор.
Шу йўлда инсон аҳлоқи покланади ва у комиллик даражасига кўтарилади. Алишер Навоий сохта
диндорлик, диндан ўз шахсий манфаатлари йўлида фойдаланиш, ботиний оламга қарамай, зоҳирий
раем -русумларни бажариш билан керилиш, риёкорлик, шавқатсизликни қоралайди. Инсон аввало
яхши ахлоқи, ниятининг (ҳимматининг) улуғворлиги, илоҳийлиги билан инсон. Агар бундай бўлмаса,
яъни киши қалбида эзгуликка, хайрга муҳаббат бўлмаса, унинг имонига ишониш қийин. Имон
ботиний оламнинг тозалиги ва бутунлиги, ҳаққа яқинлигини намоён этиб туриши керак. Шу заминда
Навоийнинг бутуй ижоди ақидапарастлик, диний схоластика ва жаҳолатни рад этади. Айнан ушбу
мулоҳазалар бошқа ҳеч бир мутафаккир ижодида учрамаган. Диннинг фақат эзгулик йўлида ҳизмат
қилиши лозимлигини алоҳида таъкидлаган ва шунга чақирган. Шунинг баробарида, бу масала гоявий
тарбиявий аҳамиятга эга бўлган энг муҳим жиҳатлардан биридир. Шу ни айтиш ўринлики, ҳазрат
Навоий “Хайрат ул - аброр” достонида тасаввуф фалсафасидаги ахлоқ, хулқ-одоб қоидалари,
инсонпарварлик ва одамийлик, нафсни тийиш, адолат ва маърифат, табиат ва инсонни севиш, уларни
эъзозлаш, таълим-тарбия тўғрисидаги гоялардан унумли фойдаланди.

Бу гоялар мутафаккирнинг бошқа газал ва рубоийлари, достонлари, насрий асарларига ҳам

сингиб кетган. И. Ҳдққул таъкидлаганидек, “Навоийнинг тасаввуфга ёндашуви ва бу таълимотдан
кўзда тутган мақсади - шахе ва миллат тақдирига масъул, юрт тараққиётига сув ва ҳаводай зарур
тушунчаларнинг истиқболи учуй ёниб курашган, ҳақиқатни фақат таниш эмас, ҳақиқатни севиш
салоҳиятини ҳам кўзлаган мутафаккир санъаткорнинг ёндашув ва мақсади эди”. Навоийнинг
тасаввуфга нисбатан муносабатида ҳам инсоннинг ўрнини юқори даражада аҳамиятга эга эканлигини
кўришимиз мумкин.


background image

453

Мутафаккирнинг умуминсоний мазмунга эга бўлган гуманистик қарашлари ислом фалсафасидан

озиқланган бўлиб, аллома ўзининг асарларида унинг диний ва дунёвий жиҳатлари, зоҳирий ва
ботиний томонларини ҳар томонлама ривожлантирган. Натижада шарқда гуманизм ғояларининг
назарий асоси пайдо бўлди ва инсоннинг олий қадрият сифатида эътироф этишда янги ғоялар вужудга
келди. Алишер Навоий асарларидаги ижтимоий-фалсафий ғоялар бугунги давр учун ҳам
аҳамиятлидир.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

Библиографические ссылки

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов