Узбекистон тинчлик ва тараққиёт сари дунёдаги ривожланган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан кенг ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда. Мамлакатимизда 1994 йилдан буён БМТ нинг болалар ЮНИСЕФ халқаро жамгармасининг Узбекистондаги ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги даврда дунёда инсон ҳуқуқларини халқаро даражада ҳимоя қилиш масалалари асосан БМТ Устави, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлар каби қарийб 80 та ҳужжатда ўз аксини топтан бўлса, Узбекистан инсон ҳуқуқлари соҳасига доир 60 дан зиёд кўптомонлама халқаро шартномаларга қўшилган [1. 36-бет].