Ҳуқуқ нормалардаги мақсадлар | Устойчивое развитие и наука: новые исследования для новых решений

Ҳуқуқ нормалардаги мақсадлар

CC BY f
56-64
0
Поделиться
Эшбоев, Р. (2024). Ҳуқуқ нормалардаги мақсадлар. Устойчивое развитие и наука: новые исследования для новых решений, 1(1), 56–64. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/sustainability-and-science/article/view/33789
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Инсоният нима қилмасин албатта бирор ниятни ёки бошқача айтганда бирор мақсадни кўзлаб амалга оширади. Масалан, қадимдан инсоният овчилик, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Булардан мақсад инсоннинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш эди. Кейинчалик, инсониятнинг фаолият турлари кўпайди ҳамда инсониятнинг содда ҳаёни аста-секин ривожланиб ва мураккаблашиб борди. Энди инсониятнинг мураккаб ва турли туман муносабатларини тартибга солиш учун хуқуқ нормаларга зарурат туғилди.


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

56

ҲУҚУҚ

НОРМАЛАРДАГИ МАҚСАДЛАР

Эшбоев Рустам Мавлонкулович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Инсоният нима қилмасин албатта бирор ниятни ёки бошқача

айтганда бирор мақсадни кўзлаб амалга оширади.

Масалан, қадимдан инсоният овчилик, чорвачилик ва деҳқончилик

билан шуғулланган. Булардан мақсад инсоннинг озиқ

-

овқатга бўлган

эҳтиёжини қондириш эди. Кейинчалик, инсониятнинг фаолият турлари

кўпайди ҳамда инсониятнинг содда ҳаёни аста

-

секин ривожланиб

ва мураккаблашиб борди. Энди инсониятнинг мураккаб ва турли туман

муносабатларини тартибга солиш учун ҳуқуқ нормаларга зарурат туғилди.

Албатта ҳар бир ҳуқуқ нормаси инсоният ҳаётини шунчаки тартибга

солиш эмас, балки тартибга солишдан кўзланган бирор фойдани ҳосил

қилиш ёки зарарни бартараф қилиш мақсад инсоният –

уларнинг

бирлашмаси бўлган давлат томонидан яратилаётган эди.

Масалан, инсон хаёти учун хавфли қилмишларни жазолаш бўйича

ҳуқуқ нормалари инсоннинг ҳаётини асраш учун, иқтисодий соҳа бўйича

нормалар инсон мол

-

мулки ва моддий эҳтиёжини қондириш мақсадида

қабул қилинди. Яъни давлат институти ва ҳуқуқ нормалари инсонларнинг

турли манфаатларини ифодалаш мақсадида яратилди.

Давлатлар томонидан уларга юклатилган энг асосий вазифалар –

инсонлар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг мол

-

мулки ва шаънларини

асраш мақсадида ҳуқуқ нормаларини такомиллаштирилиб борилди.

Такомиллаштириш жараёнида ҳуқуқ

нормалари ва муносабатлар

мураккаблиги ва хилма

-

хиллиги жараёнида пировард мақсадларни четлаб

ўтиш, жуда тор доирадаги инсонларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш

ва бошқа ғаразли мақсадларда ҳуқуқ нормалари яратиш имконият ва

хавфлари мавжудлиги ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни тушунишда ҳуқуқ

нормаларнинг мақсадлари бўйича чуқурроқ шуғулланиш долзарб вазифа

бўлиб қолади.

“Ҳуқуқий мақсад бу ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқ ижодкорлигида

субъектларнинг юридик воситалар ёрдамида у ёки бу ижтимоий ҳолат ёки

жараён бўйича ютуққа эришиш учун идеалда давлат томонидан

кутилаётган ва кафолатланган моделдир”

1

деган эди Мызникова Елена

Аркадьевна.

“Мақсад” тушунчаси унга умумий гносеологик ўзак бўйича турдош

бўлган “вазифа”, “функция” ва “натижа” каби тушунчалардан фарқ қилади.

1

Е.А.Мызникова. ЦЕЛИ В ПРАВЕ: ТЕОРЕТИКО

-

ПРАВОВОЙ АНАЛИЗ. АВТОРЕФЕРАТ. Краснодар

-

2011. 18 с


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

57

“Мақсад” тушунчаси барча турдош тушунчаларни ҳажмини аниқловчи

тушунча сифатида рол ўйнайди.”

2

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининнг муқаддимасида

конституция қабул қилинишига асослар келтирилган ҳолда, энг сўнггида

Конституция қуйидаги мақсадларда:

1.

Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини;

2.

Миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни;

3.

кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва

гуллаб

-

яшнашини таъминлаш учун қабул қилинганлиги белгиланган.

Шунингдек, Конституциямизнинг:

14-

моддасида Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва

жамиятнинг

барқарор

ривожланишини

таъминлаш

мақсадида

қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга

ошиши;

20-

моддасида давлат органлари томонидан инсонга нисбатан

қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига

асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун

етарли бўлиши кераклиги;

21-

моддасида Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга

мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини,

ижтимоий

ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя

қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш

мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкинлиги;

54-

моддасида Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш

давлатнинг олий мақсади эканлиги қайд қилинган.

Юқоридаги нормалар ҳуқуқий нормларни қабул қилишда уларнинг

мақсадларига эътибор қаратишни тақозо қилади.

Ҳуқуқ

ижодкорлигида ҳар бир ҳуқуқ нормаси яратилишидан олдин

унинг яратишда кўзланган мақсад ва ўша мақсадга эришиш учун аниқ
нормалар белгилаш лозим. Бунда, ҳуқуқ нормалари ва уларнинг амалга

ошириш механизмлари шундай белгиланиш керакки, уни белгилашда

кўрсатилган мақсад нафақат Конституциямизда кўрсатилган мақсадларга

мувофиқ келиши, балки, мазкур ҳуқуқ нормалари қўлланилиши

натижасида айнан шу мақсад ҳосил бўлиши ҳам керак.

Мисол учун, овчи ўқ узишдан олдин ўзининг мақсади ов қилишга

рухсат берилган ҳайвонини ўлдириш бўлсада, уни амалга ошириш

механизми сифатида ов қуролини атига 2

-3-

градусга буриш ва озгина

нотўғри фойдаланиши орқали ҳайвонни овлаш мақсадига эмас, балки

ўткинчи инсоннинг ҳаётига тажоввуз қилиш каби жиноятга қўл уриб
қўйиши мумкин.

2

Е.А.Мызникова. ЦЕЛИ В ПРАВЕ: ТЕОРЕТИКО

-

ПРАВОВОЙ АНАЛИЗ. АВТОРЕФЕРАТ. Краснодар

-

2011. 10 с


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

58

Ҳуқуқ

ижодкорлигида асосий дастур бўлиб хизмат қилувчи

“Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган

Норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова

қилинадиган ахборот

-

таҳлилий материалларни юридик

-

техник жиҳатдан

расмийлаштиришнинг ягона услубиётининг 19

-

бандида норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида уни қабул қилиш сабаблари ва

мақсадларини

тушунтиришдан

иборат

бўлган,

лойиҳанинг

бошланишида

жойлаштириладиган муқаддимага эга бўлиши мумкин.

Мазкур қонун талаби бўйича норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида

уни қабул қилиш сабаблари ва мақсадлари кўрсатилиши ёки

кўрсатилмаслиги ҳам мумкин.

Шунингдек, эътиборли томонидан мазкур қонун ва бошқа

қонунчилик ҳужжатларида норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат яратишдан (қабул

қилишдан) мақсад тушунчаси ва у қандай бўлши кераклиги қайд

қилинмаган.

Ҳуқуқ

нормасини қабул қилувчи мақсад сифатида аслида мақсад деб

ҳисоблаш тўғри бўлмаган

восита ва одатда норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатнинг

предметини ҳам акс эттириши мумкин.

Узоққа бормаган ҳолда ҳуқуқ ижодкорлигида асосий дастур бўлиб

хизмат қилувчи ва таъбир жоиз бўлса, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларнинг

лойиҳаларини ишлаб чиқишда энг намунали эталлон деб ҳисоблаш мумкин

мазкур “Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунни яна мисол

қилиб олсак.

“Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 1

-

моддаси

“Ушбу Қонуннинг мақсади”

деб номланган ва унда қуйидагилар қайд

қилинган:

Ушбу

Қонуннинг

мақсади

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

тушунчасини, турларини, ушбу ҳужжатларнинг ўзаро юридик кучи ва

нисбатини белгилашдан, шунингдек уларни режалаштириш, ташаббус

қилиш, тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш, келишиш, қабул қилиш, эълон

қилиш, уларнинг ижросини ташкил этишни таъминлаш соҳасидаги

муносабатларни тартибга солишдан иборат

.

Бизнинг назаримизда, мазкур қонунда мақсад сифатида қонуннинг

пировард

мақсади

эмас,

балки

қонуннинг

тартибга

солиш

предметларининг соҳалари келтирилган.

Исталган ҳар қандай ҳуқуқ нормалари маълум соҳадаги

муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади. Норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатда унинг мақсадни акс эттириш, унинг қайси соҳаларни тартибга

солаётганлигини эмас, балки ўша соҳани тартибга солиш натижасида нима
мақсад кўзланганлигини кўрсатишдир.

Шу билан бирга, ҳуқуқ нормаларидаги мақсадларни аниқ

кўрсатилиши мазкур ҳуқуқ нормалари тадбиқ қилиниши натижасида


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

59

жамиятнинг қайси табақалари ва қандай манфаатини ифодалашни мақсад

қилинганлигини аниқ ифодалайди ҳамда келгусида мақсадларга

этишилганлик даражасини аниқ баҳолашда ҳам ижобий таъсир ўтказади.

“Ҳуқуқдаги мақсад тартибсизлик ҳамда сиёсий ва юридик қарама

-

қаршиликларни

камайтиришга

йўналтирилган

бўлади.

Энг

умумлаштирилган шаклда ҳуқуқий фаолиятдаги мақсад жамият ва

давлатда мавжуд бўлган

турли манфаатларни қондириш жараёнини

тартибга солиш ҳисобланади.”

3

Бизнигча қонунчилигимизда ҳамда ҳозирда таълим муассасаларда

фойдаланишда бўлган давлат ва ҳуқуқ назариясига оид дарсликларда

ҳуқуқдаги мақсадларга унинг аҳамиятига мувофиқ тарзда кўп эътибор

қаратилмаган.

Масалан, республикамизда юридик таълим жараёнида кўп

фойдаланидиган дарсликларда (Масалан, Х.Т.

Одилқориев, Давлат ва ҳуқуқ

назарияси. Дарслик. Тошкент. “Адолат” 2021. Л.А.

Морозова. Теория

государства и права. Учебник. М.: Юристъ, 2010)

ҳуқуқ ижодкорлигида

мақсадларга тўхталмаган.

Фақатгина Л.А.

Морозованинг Давлат ва ҳуқуқ назарияси

дарслигининг 26.6

-

бобида юридик жавобгарликда мақсад ва принциплар

ёритилган бўлсада, умумий ҳуқуқдаги мақсадлар ёритилмаган.

Шундай қилиб, мазкур дарсликнинг 26.6

-

бобида ҳуқуқий

жавобгарлик соҳасида мақсадлар қуйидагича ифодаланади.

“Ҳуқуқий жавобгарлик қандай бўлишидан қатъий назар, у учта асосий

мақсадни кўзлайди:

ҳуқуқий

тартибни ҳимоя қилиш;

фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

умумий ва хусусий профилактика, яъни бошқа одамлар томонидан

ҳуқуқбузарликлар ва ушбу шахс томонидан янги ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш.

Масалан, Россия Федерацияси Жиноят кодексида жазонинг мақсади

сифатида: ижтимоий адолатни тиклаш, маҳкумни тузатиш ва янги

жиноятларнинг олдини олиш (43

-

модда) кўрсатилган.”

4

Бутун ҳуқуқий соҳанинг эмас, балки унинг бир йўналиши бўлган

ҳуқуқий жавобгарликдаги мақсадларни ифодалаган юқоридаги мақсадлар

ҳам Бизнинг назаримизда жуда умумий ва изоҳли бўлиб қолган.

Ушбу кўрсатилган мақсадлар ҳуқуқий

жавобгарлик бўйича

нормаларнинг туб моҳиятини тўлиқ очиб бермайди.

3

Е.А.Мызникова. ЦЕЛИ В ПРАВЕ: ТЕОРЕТИКО

-

ПРАВОВОЙ АНАЛИЗ. АВТОРЕФЕРАТ. Краснодар

-

2011. 20 с

4

Л.А. Морозова. Теория государства и права. Учебник. М.: Юристъ, 2010.321 с.


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

60

Масалан, ҳуқуқий жавобгарликдаги “ҳуқуқий тартибни ҳимоя қилиш”

мақсадини олайлик. Унда ҳуқуқий тартиб нима ва ҳуқуқий тартибдан

мақсад нима деган яна саволлар юзага келаверади.

Ёки

Россия Федерацияси Жиноят кодексидаги жазонинг мақсади

сифатида кўрсатилган “ижтимоий адолатни тиклаш” мақсади ҳам

изоҳларга муҳтож.

Жазонинг мақсади сифатида ижтимоий адолатни фаразий мисол

билан кўриб чиқсак. Ҳуқуқий соҳадан билими бўлмаган мардикорчилик

билан шуғулланадиган шахс автомобиль ўғирлади. Қонунчиликка кўра, у
жазоланиши лозим. У ҳуқуқни қўлловчи органларда ўзини жазоламасликни

сўради. Чунки, у ҳам шу жамиятнинг аъзоси эканлиги ва жамиятнинг 50

фоизидан ортиқ кишиларда автомобиль борлиги ва у иккита автомобили

бўлган шахснинг битта автомобилини ўғирлагани ва бу унинг мантиғи

бўйича ижтимоий адолат эканлиги ҳамда жазодан мақсад ижтимоий

адолатни тиклаш бўлганлиги учун у ўғирлик билан ижтимоий адолатни

ўрнатганлигини даъво қилди.

Албатта, ўғирлик

учун жазо берилаётганда айбланувчининг бу каби

важлари инобатга олинмайди. Ижтимоий адолатни ер юзида нечта инсон

бўлса, шунча хилма

-

хил тушунади ва қонунчилик ҳам бу тушунчага аниқ

таъриф бермаган ёки берилган таъриф ҳам яна ва яна изоҳлар талаб

қилинаверади.

Шунинг учун, ҳуқуқий нормалардаги мақсадларни янада аниқроқ

ифодалаш ҳуқуқ нормаларини янада тушунарлироқ ва янада мақсадга

мувофиқ амалиётда қўлланилишига хизмат қилади.

“Ҳуқуқий тартибга солиш предмети деганда, ҳуқуқ бевосита тартибга

соладиган нарса, яъни ижтимои муносабатлар тушунилади. ... Шу боис

ҳуқуқни тартибга солиш предмети ҳуқуқ нормаларини маълум тармоққа

ажратиш, гуруҳлашда асос бўлиб ҳисобланади. ...Ҳуқуқий тартибга солиш

предмети ҳуқуқ нимани тартибга солади, деган саволга жавоб берса,

ҳуқуқий

тартибга солиш усули эса, ҳуқуқ шу ижтимоий муносабатларни

қандай, қайси йўл ва усул билан тартибга солади деган саволга жавоб

беради.”

5

Ҳуқуқ

нормаларининг мақсадларини аниқлашда ислом ҳуқуқига

қиёсий жиҳатдан эътибор қаратишимиз мумкин.

Шариат

нормаларини

хозирги

замонда

пайдо

бўлган

муносабатлардан келиб чиқиб такомиллаштиришда шариат нормалари

нима мақсадда нозил қилинганлигига мусулмон ҳуқуқшунослари катта

эътибор қаратган.

“Шариат мақсадлари ва уларнинг вазифаларини билиш қуйидаги

фойдаларни беради:

5

Х.Т.Одилқориев, Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик. Тошкент. “Адлолат” 2021. 314

-

315 б


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

61

... муаммоли ҳолатларда тўғри йўналишларни аниқлашга, муаммо

қаердалигини билиб, керакли ечимларни топишга кўмаклашади;

... ҳуқуқий онгни оширади. Ҳуқуқ ва бурчларини (моҳиятини ва

мақсадини) англаган инсон ўзи ва атрофдагилар учун ҳам фойдали шахсга

айланади”

6

“...Шариат ҳукмларини жорий қилишдан асосий мақсад ҳаётда

инсонларнинг маслаҳатларини юзага чиқаришдир (яъни: фойда келтириш

ва зарарларни бартараф қилишдир).”

7

Шунингдек, кўплаб ислом ҳуқуқига оид китобларда “

шариатнинг

асосий бешта мақсади сифатида

инсоннинг динини, ҳаётини, ақлини,

насабини, мол

-

мулкини ҳимоя қилиш”

8

кўрсатиб ўтилган.

“Норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

тўғрисида”ги

Қонун

билан

тасдиқланган Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек

уларга илова қилинадиган ахборот

-

таҳлилий

материалларни юридик

-

техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётининг 84

-

бандига

кўра, лойиҳанинг тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш

зарурлигини асослантириш, шу жумладан лойиҳа тайёрлаш топширилган

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек

юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ мавжуд бўлганда)

тўғрисидаги маълумотлар;

мақсадлар ва вазифалар, шунингдек лойиҳа билан белгиланадиган

асосий қоидалар, уларнинг қисқача асоси. Бунда лойиҳанинг эришишга

йўналтирилган асосий мақсадлари белгиланади, лойиҳанинг аниқ

мақсадларга эришишга восита бўлиши мумкин бўлган алоҳида қоидалари

қисқача кўрсатилади;

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатни

қабул

қилишдан

кутилаётган

натижалар. Бунда норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати

билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш натижасида юз бериши мумкин
бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар,

миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;

лойиҳани асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.

Мазкур ягона услубиётга кўра, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул

қилишга асос бўлган тушунтириш хатида унинг мақсадлар ва вазифалар

акс этади.

Шунга кўра, амалиётда норматив

-

ҳуқуий ҳужжат лойиҳаси учун

тайёрланган тушунтириш хатида унинг предмети ва мақсадлари

кўрсатилади.

6

Акмал Мираваз ўзли. Мақосид (мақсадлар). “Шамшуддинхон Бобохонов” НМИУ. 2022 й. 11 б.

7

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Усулул фиқҳ. –

Т. “Hilol

-

Nashr”, 2019. –485 б.

8

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Усулул фиқҳ. –

Т. “Hilol

-

Nashr”, 2019. –

488-

490 б

.


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

62

Бироқ, тушунтириш хатини норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат қабул

қилгандан кейин мазкур норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат мажбурий бўлган кенг

жамоатчиликка очиқ эълон қилиш, уни доимий очиқлигини таъминлаш

мажбурияти ҳамда ундан ҳуқуқ нормаларини шархлашда фойдаланишнинг

ҳуқуқий асоси мавжуд эмас. Ҳар ҳолда норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни қабул

қилишга асос бўлган тушунтириш хати эълон қилиш амалиёти йўқ.

Бундан ташқари, тушунтириш хатини сақлаш бўйича нормалар ҳам

такомиллашмаган.

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга асос бўлган

тушунтириш хатини сақлаш бўйича нормалар бевосита норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда эмас, балки норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган

органнинг норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган ички ҳужжатларида

белгиланади. Мазкур ички ҳужжатларни татибга солиш ва очиқлашда

кўпгина муаммолар ва турли талқинлар мавжуд.

Яъни норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинишга асос бўлган

тушунтириш хатидан чекланган шахсларгина фойдаланиши мумкин.

Шу сабабли, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилишга асос

бўлган тушунтириш хатида унинг мақсадлар кўрсатилиши етарли эмас.

Балки, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатнинг муқаддимасида ва заруратга кўра,

бошқа моддаларида ҳуқуқ нормаларининг мақсадлари кўрсатилиши

мақсадга мувофиқ

.

Асосий кодекслардаги мақсад ифодаланишига тўхталсак.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги

Қонуни

билан

тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг (ушбу

кодекс 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ

-401-

сонли

Қонунига

асосан ўз кучини

йўқотган

) 1-

моддасида Божхона сиёсатининг асосий мақсадлари сифатида

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида самарали божхона назоратини

ҳамда товар айирбошлашни тартибга солишни таъминлашдан,

иқтисодиётнинг ривожланишини рағбатлантиришдан, ички бозорни

ҳимоялашдан иборатлиги кўрсатилган.

Бу ерда иқтисодиётнинг ривожланишини рағбатлантириш ва ички

бозорни ҳимоялаш мақсад сифатида олсак бўлади. Албатта, бунда, ички

бозорни ҳимоялаш мақсади ва унинг механизмларининг мақсадга

мувофиқлиги ва самаралиги бошқа мавзу ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида самарали божхона

назоратини ҳамда товар айирбошлашни тартибга солиш эса, мақсад эмас,

балки мазкур кодекснинг тартибга солиш предметидир.

Янги

таҳрирдаги

Ўзбекистон

Республикасининг

Божхона

кодексининг 1

-

моддаси Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси

билан тартибга солинадиган муносабатлар деб номланган ва унда ушбу

Кодекс Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали

товарларни ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, божхона тўловларини


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

63

ундириш, божхона расмийлаштируви, божхона назоратини амалга ошириш,

шунингдек божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолларининг

олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш тартибини белгилаш

билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодексининг

1-

моддаси

“Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар” деб

номланган

ва унда

ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикасининг бюджет

тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш,

тасдиқлаш, ижро этиш, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ва бюджет
тўғрисидаги қонунчилик ижросини назорат

қилиш соҳасидаги

муносабатларни тартибга солии қайд қилинган.

Олдинга таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик

Кодексида мақсадлар кўрсатилмаган.

Янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик Кодексининг 1

-

моддаси

“Ушбу

Кодекснинг мақсади”

деб номланган ва унда ушбу Кодекснинг мақсади

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан

иборат эканлиги қайд қилинган.

Кузатилганидек, кодекслардаги қайси муносабатларни тартибга

солишини кўрсатувчи моддалар айримларида мақсад сифатида ва

айримларида тартибга солиш предмети –

соҳаси сифатида кўрсатилиб,

икки ҳил амалиёт қўлланилган.

Бундан ташқари, мазкур кодексларда ҳуқуқий таъсир чоралар ва

чекловчи нормалар талайгина мавжуд.

Шу нуқтаи

-

назардан Конституциямизнинг 20

-21-

моддаларидаги

талаблардан келиб чиқиб, қандай мақсадларда мазкур кодексларда

ҳуқуқий таъсир чоралар ва чекловчи нормалар ўрнатилганлиги ҳамда бу

нормаларни амалиётда қўллаш орқали кўрсатилган мақсадларга

эришилаётганлиги ёки оғишлар кузатилаётганлигини аниқлаш ва бу

тўғрисида халққа ҳисобдор

бўлишда кодексларнинг мақсадини белгилаб

олиш долзарб аҳамиятга эга.

Мақсадлар

сифатида

“...

ривожлантириш”,

“...

янада

такомиллаштириш”, “... тартибга солиш” каби умумий тушунчаларни

белгилаш норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда мақсадларини кўрсатишдан

кутилаётган натижани бермайди.

“Қонун ижодкорлигининг мақсади қонунчиликни асослаш ва

такомиллаштириш, уни янгилаш ва ўзгартиришдир. Бироқ, шу билан бирга,

у қонун ижодкорлигининг аниқ мақсадларини белгилашни ҳисобга олиш

зарурлигини таъкидлайди –

муайян аниқ қонунлар ва бошқа норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш турли хил ижтимоий кучларнинг,
турли сиёсий ва иқтисодий манфаатларнинг кескин ижтимоий кураш,

тўқнашувлар ёки муросалари майдонга айланади.


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

64

Муайян жамиятларда қонун ижодкорлигининг мақсадлари экологик

устуворликлардан

тортиб

синф

манфаатларини

ифодалаш

ва

мустаҳкамлашгача каби жуда хилма

-

хилдир. Аммо қонун ижодкорлигининг

моҳиятини фақат қонунни ҳукмрон синф манфаатларини таъминлаш

шакли ва воситаси сифатида қисқартириш нотўғри.

қонун

ижодкорлигининг мақсади ҳуқуқий давлатчилик идеалларига

мос келадиган ижобий ҳуқуқ манбаларининг изчил зиддиятларсиз

тизимини яратиш ҳисобланади.”

9

Юқоридагиларга асосан қуйидагилар таклиф қилинади:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда унинг қабул қилиш мақсади кўрсатилиши мажбурийлиги

бўйича талабни акс эттирган ўзгартириш киритилиши;

2.

“Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга:

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсади тушунчанинг таърифи акс

этиши;

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларнинг албатта муқаддимаси бўлиши ва

унда нормаларнинг қабул қилиш мақсади акс этиши;

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш ваколати берилган

органлар расмий шарҳлашда мазкур ва бошқа норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларнинг бевосита маъноларига зид бўлмаган ҳолда унинг қабул

қилиш мақсадларга кўра шарҳлаш ваколати берилиши бўйича ўзгартириш

киритиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Е.А.Мызникова. ЦЕЛИ В ПРАВЕ: ТЕОРЕТИКО

-

ПРАВОВОЙ АНАЛИЗ.

АВТОРЕФЕРАТ. Краснодар

-

2011. 18 с

2.

Л.А. Морозова. Теория государства и права. Учебник. М.: Юристъ,

2010.321 с.

3.

Х.Т.Одилқориев, Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик. Тошкент.

“Адлолат” 2021. 314

-

315 б

4.

Акмал Мираваз ўзли. Мақосид (мақсадлар). “Шамшуддинхон

Бобохонов” НМИУ. 2022 й. 11 б.

5.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Усулул фиқҳ. –

Т. “Hi

lol-

Nashr”, 2019. –

488-

490 б.

6.

https://president.uz/uz/lists/view/3324

9

Е.А.Мызникова. ЦЕЛИ В ПРАВЕ: ТЕОРЕТИКО

-

ПРАВОВОЙ АНАЛИЗ. АВТОРЕФЕРАТ. Краснодар

-

2011. 21 с

Библиографические ссылки

Е.А.Мызникова. ЦЕЛИ В ПРАВЕ: ТЕОРЕТИКО-ПРАВОВОЙ АНАЛИЗ. АВТОРЕФЕРАТ. Краснодар-2011.18 с

Л.А. Морозова. Теория государства и права. Учебник. М.: Юристъ, 2010.321с.

Х.Т.Одилқориев, Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик. Тошкент. "Адлолат" 2021. 314-315 б

Акмал Мираваз ўзли. Мақосид (мақсадлар). "Шамшуддинхон Бобохонов" НМИУ. 2022 й. 11 б.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Усулул фиқҳ. - Т. "Hilol-Nashr", 2019. -488-490 б.

https://president.uz/uz/lists/view/3324

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов