Mualliflar

  • Юсупов Tоребай Taжетдинович

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tadqiqotlar.103308

Annotasiya

 
Аннотация: Мақолада Қарақалпоқ  тили фанини ўқитиш жараёнида фаол, 
инновацион усулларни қўллаш ва таълим-тарбия принципларининг узвийлигига 
эришишни таъминлаш масаласи ёритилди.  
 


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_3-to’plam_Iyun-2025

80

ISSN:3030-3613

ҚАРАҚАЛПОҚ ТИЛИ ФАНИНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ФАОЛ

ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ВА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

ПРИНЦИПЛАРИНИНГ УЗВИЙЛИГИГА ЭРИШИШНИ ТАЪМИНЛАШ

Юсупов Tоребай Taжетдинович

Қарақалпоғистон республикаси Элликқальa

тумани 21-умумий ўрта таьлим мактаби

Қарақалпоқ тили фани ўқитувчиси.


Аннотация:

Мақолада Қарақалпоқ тили фанини ўқитиш жараёнида фаол,

инновацион усулларни қўллаш ва таълим-тарбия принципларининг узвийлигига
эришишни таъминлаш масаласи ёритилди.

КИРИШ

Миллий мустақилликка эришган кундан эътиборан мамлакатимизда улкан

ўзгаришлар амалга оширила бошлади. Албатта, бу қонуний хол бўлиб,
ижтимоий ҳаётимиз миллий истиқлол ғояси асосида янгиланиши зарур эди.

Айниқса, таълим тизимини ислоҳ қилишида Ўзбекистон Республикасини

“Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури“ муҳим
ахамиятга эга бўлади. Мазкур ҳужжатларда таълим тизимини босқичма-босқич
янгилаш, халқаро талаблар асосида янги турдаги таълим муассасаларини яратиш
долзарб вазифадан қилиб белгиланди. Янгича таълим тизимини қуриш,
педагогик жараёнларга янги педагогик технологияларни киритиш, ўқувчи-
ёшларни мустақил, ижодий ишлашга, эркин фикрлашга ўргатиш, педагогик
жараёнларда ноанъанавий, қизиқарли, фаол, янги-инновацион усулларни
қўллашни ҳозирги кунимиз тақозо қилмоқда. Шундай экан, Қарақалпоқ тили
фани ўқитувчиси педагогик жараёнларда бу усуллардан қандай фойдаланиш
керак? Ноанаънавий, қизиқарли, фаол, инновацион усулларнинг қандай турлари
мавжуд? – деган савол туғилади.

Таълим жараёнида ноанаънавий, қизиқарли, фаол, инновацион (янги)

усуллардан фойдаланиш самарали тизим сифатида акс эттирилган.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_3-to’plam_Iyun-2025

81

ISSN:3030-3613






























Унга кўра, ўқитиш жараёнларида ноанъанавий таълим усулларидан –

“Конференция дарси”, “Семинар дарси”, “Аралаш дарслар”, “Ўйинчоқлар
ёрдамида дарс ўтиш”, “Касбга боғлаб дарс ўтиш”, “Бадиий адабиётларни
ўрганиш ва тахлил қилиш”, “Эврика” (ўйлаб топ), таълимнинг қизиқарли, фаол
усулларидан – “Кичик ва катта гуруҳларда ишлаш”, “Ролли ўйинлар”, “Саҳна
кўриниши”, “Пантомима”, “Крассвордлар ечиш”, “Заковат саволлари”, “Тест-
синов” топшириқлари, “Турли тарқатма материаллардан фойдаланиб дарс
ўтиш”, “Синквейн ўйинлари”, шунингдек, таълимнинг инновацион (янги)

Таълим жараёнида ноанъанавий, қизиқарли, фаол

инновацион (янги) усуллардан фойдаланишнинг

самарали тизими

Таълимнинг

ноанъанавий усуллари

Таълимнинг қизиқарли

фаол (интерфаол)

усуллари

Таълимнинг инновацион

(янги) усуллари

- конференция дарси;

- семинар дарслар;

- аралаш дарслар;

- ўйинчоқлар ёрдамида дарс
ўтиш;

- касбга боғлаб дарс ўтиш;

- бадиий адабиётларни

- гуруҳларда ишлаш (кичик
ва катта гуруҳларда);

- ролли ўйинлар;

- сахна кўриниши;

- пантомима (сўзсиз, турли
ҳаракатлар ёрдамида
ифодалаш);

- крассворд ечиш;

- заковот саволлари;

- тест-синов
топшириқлари;

- ақлий ҳужум;

- импровизация;

- модификациялашган
таълим

- танқидий тафаккурни
ривожлантирувчи усул;

- кластер усули;

- 6 х 6 х 6 усули;

- муаммоли вазият;

- муайян холат ёки
вазиятни ўрганиш,
тахлил қилиш;

Таълим жараёнида ноанъанавий, қизиқарли, фаол,

янги (инновацион) усулларни ўзлаштирган шахс

камолоти


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_3-to’plam_Iyun-2025

82

ISSN:3030-3613

усуллари – “Модификациялашган таълим”, “Импровизация”, “Ақлий ҳужум”,
“Дебат”, “Танқидий тафаккурни ривожлантирувчи усул”, “Кластер усули”,
“Муаммоли вазият”, “Муайян холат, вазиятни ўрганиш, тахлил қилиш”, хар ким
- хар кимга ўргатади, “Нуқтаи – назаринг бўлсин”, “Мультимедия” ва
бошқаларни қўллаш муҳимдир. Қуйида ушбу усулларнинг айримлари ҳақида
маълумот беришни лозим топдик.






























Таълимнинг инновацион усуллари: “Модификациялашган таълим” –

шакли ўзгартирилган маъруза бўлиб, бу усулни ўқитиш ва қўллашда ўқувчилар

Таълим жараёнида ноанъанавий,

қизиқарли, фаол, янги (инновацион)

усулларини ўзлаштирган шахс

камолоти

Ўқитиш жараёнида фаол, инновацион усулларни қўллаш ва

таълим-тарбия принципларининг узвийлигига эришишни

таъминлаш

Таълим

принциплари

Таълимнинг фаол,

инновацион усуллари

Тарбия

принциплари

- илмийлик;
- кўргазмалилик;
- мунтазамлилик;
- изчил ва давомийлик;
- ўқувчиларнинг ўзига хос
хусусиятни хисобга олиш;
- таълимнинг онглилик ва
фаоллик;
- таълимнинг ҳаёт билан
боғлиқлиги;
- таълим-тарбиянинг бирлиги;
- таълимнинг тушунарлиги;
- таълимнинг тарбиявий
хараектери ва бошқалар

- модификациялашган
таълим (шакли ўзгартирилган
маъруза)
- имправизация
(тайёргарликсиз баён этиш);
- ақлий ҳужум;
- дебат;
- танқидий тафаккурни
ривожлантирувчи усул;
- кластер усули;
- 69 х 6 х 6 усули;
- муаммоли вазият;
- муайян холат, вазиятни
ўрганиш ва тахлил қилиш;
- нуқтаи-назаринг бўлсин;
- ҳар ким – ҳар кимга
ўргатади;
- мултимедия ва бошқалар

- тарбиянинг мақсадга
йўналтирилганлиги ва
ғоявийлиги;
- тарбияда демократик ва
инсонпарварлик ғоянинг
устунлиги;
- тарбияда изчиллик ва
тизимлилик;
- тарбияни ижтимоий ҳаёт
билан бирга қўшиб олиб
бориш;
- тарбияланувчи шахсини
ҳурматлаш;
- тарбияда ўқувчиларнинг
индивидуал
хусусиятларини хисобга
олиш;
- жамоа ва жамоа ёрдамида
тарбиялаш;
- тарбияда ўқувчи
хулқидаги ижобий
сифатларга таяниб
салбийларини йўқ қилиш
ва бошқалар


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_3-to’plam_Iyun-2025

83

ISSN:3030-3613

билан мулоқот тарзида олиб борилади. Афзаллиги ўқувчилар ўз устида
мустақил, ижодий ишлайдилар, дарс жараёнида фаол иштирок этадилар. Дарс
ўқувчилар ҳамкорлигида мулоқот тарзида ташкил этилади. Янги мавзуни
ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда тахлил қиладилар.

“Имправизация” – тайёргарликсиз баён этиш усули бўлиб, ўқитувчи

ўқувчиларга савол ёки топшириқ беради ва дарҳол унинг жавобини
тайёргарликсиз, улардан тушинтириб беришларини сўрайди. Бу усулнинг
афзаллиги ўқувчилар ўз шахсий фикрларига, дунёқарашига эга бўлади, оғзаки
нутқи ривожланади, ҳар бир савол-топшириқларни хотирада тез тахлил қила
олиш кўникмалари шаклланади.

“Ақлий ҳужум” усули. Ўқитувчи ўқувчиларга бирон-бир савол ёки

топшириқ беради, улар эса ушбу савол ёки топшириққа бирин-кетин, орқама-
орқа, кетма-кетликда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадилар. Афзаллиги – янги
мавзуни ёки дарсни бошламасдан аввал бу усулни қўлланилса, ўқувчиларнинг
дарсга, янги мавзуга тайёргарлиги, диққати жалб қилинади, ҳар ким ўз
фикрларини эркин намоён қила олиш имконитига эга бўлади.

“Муаммоли вазият” усули. Бу усулни ўқтиш жараёнида қўллашда

ўқитувчи талабаларга бирон-бир ҳаётий воқеа, ҳодисалардаги муаммоли
ҳолатлардан мисоллар келтиради. Масалан, “бола онасининг гапига қулоқ
солмай, безори болаларга қўшилиб ўйнайди. Натижада улар билан
жанжаллашиб, уришиб, кўзи кўрмай қолди. Бола бир умрга ожиз бўлиб қолди.
Бола ҳаётида муаммо пайдо бўлди”.

Ушбу муаммоли вазият юзасидан талабалар ўз фикр-мулоҳазаларини

билдирадилар, муаммони атрофлича ҳал қиладилар. Усулнинг афзаллиги
ўқувчилар муаммо устида бош қотирадилар, ўз фикрларини билдирадилар,
ҳаётдан ижобий томонга сабоқ оладилар. Шунингдек, бу усулни қўллаш орқали
таълимнинг тарбиявий, ҳаёт билан боғлиқлик принципларининг узвий
(боғлиқ)лигига эришилади. “Муайян ҳолат ва вазиятни ўрганиш, тахлил қилиш”
усули. Бу усул юқоридаги усулга мазмунан ўхшаш бўлиб, уни қўллашда ҳаётий
воқеа, ҳодисалар, вазиятлар юзасидан мисол келтирилади. лар ушбу ҳаётий
воқеа, ҳолат ва вазият юзасидан ўз фикрларини билдирадилар, тахлил қиладилар.
Ўқитувчи эса, хулосалаб, умумлаштириб қўяди. Бу усулнинг афзаллиги –
талабалар ҳаётий воқеа, ҳолат ва вазиятларга ўз муносабатларини билдирадилар,
бу вазиятларни эркин, мустақил, ижодий ёндашган ҳолда тахлил қиладилар.
Таъкидлаш жоизки, юқорида зикр қилинган янги инновацион фаол усулларни
ўқитиш жараёнида қўллашда қуйидаги талаб ва тавсияларга риоя қилиш лозим.
Булар:


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_3-to’plam_Iyun-2025

84

ISSN:3030-3613

-

таълимнинг ноанъанавий, қизиқарли фаол, инновацион (янги) усуллари
ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш, уларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ
тушиниб етиш ва сўнгра ўқитиш жараёнида қўллаш;

-

ўқитиш жараёнида фаол усулларни қўллашнинг самарали услубиётини
танлай олиш;

-

инновацион, фаол усулларни ҳар бир фан хусусиятларидан келиб чиқиб
қўллаш;

-

ўқитиш жараёнида фаол инновацион усуллардан фойдаланишда таълим-
тарбия принципларининг узвий (боғлиқ)лигига эришиши;

-

Ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш
(билимлилик даражаси, қизиқиши, индивидуал ёндашиш ва бошқалар);

-

Ўқувчиларнинг ўқитиш жараёнида фаолликка чорлаш усулларини тўғри
танлай ола билиш, ўз устида мустақил, ижодий ишлашга, эркин фикр
юритишга ўргатиш муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу талаб ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёнларида

таълимнинг фаол, инновацион (янги) усулларини қўллаш орқали ижобий
натижаларга эришиш мумкин деган умиддамиз.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. “Халқ
таълими” журнали, 1995 йил, 1-сон.

2.

Н.Саидахмедов. Педагогик маҳорат ва педагогик технология. Тошкент. 2000
йил.

3.

М.Очилов. Янги педагогик технологиялар. Қарши “Насаф”, 2000 й.

4.

Таълим ва технология. Тузувчи: Т.Каримов, Тошкент, 2003 йил.

5.

М.Толипов ва бошқалар. Ҳозирги замон дарсининг дидактик-услубий
масалалари. Тошкент, “Тафаккур”, 1998 йил.

6.

М.Толипов ва бошқалар. Дарс ва технология. Қўқон. 2004 йил.

7.

М.Толипов ва бошқалар. Ўқитишнинг замонавий усуллари. Қўқон, 2004 й.

Bibliografik manbalar

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. “Халқ

таълими” журнали, 1995 йил, 1-сон.

Н.Саидахмедов. Педагогик маҳорат ва педагогик технология. Тошкент. 2000

йил.

М.Очилов. Янги педагогик технологиялар. Қарши “Насаф”, 2000 й.

Таълим ва технология. Тузувчи: Т.Каримов, Тошкент, 2003 йил.

М.Толипов ва бошқалар. Ҳозирги замон дарсининг дидактик-услубий

масалалари. Тошкент, “Тафаккур”, 1998 йил.

М.Толипов ва бошқалар. Дарс ва технология. Қўқон. 2004 йил.

М.Толипов ва бошқалар. Ўқитишнинг замонавий усуллари. Қўқон, 2004 й.