T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
59-son_2-to’plam_Aprel-2025
117
ISSN:3030-3613
БИЗНЕСДА МОЛИЯВИЙ РИСКЛАР ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ
СТРАТЕГИЯЛАРИ.
Шахзодбек Рустамович
Аннотация:
Мақолада корхоналарида молиявий риск менежменти
тизимининг ҳозирги замон хусусиятлари ва муаммолари корпоратив молиявий
менежмент
нуқтаи-назаридан
кўриб
чиқилган.
Рақобатли
бозор
иқтисодиётига ўтиш жараёнларини тезлаштириш ва иқтисодиётда хусусий
секторни жадал ривожлантириш устуворлиги кичик бизнес корхоналарида
молиявий риск-менежменти тизимини такомиллаштиришнинг концептуал
асосларини яратишни талаб этади.
Калит сўзлар:
бизнес, хусусий сектор, корпоратив молия, бизнес молияси,
молияни бошқариш, молиявий менежмент, молиявий риск, менежмент,
инқироз.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни эркинлаштириш ва иқтисодий
ислоҳатларни чуқурлаштиришда давлат молияси ва унинг таркибий қисми
бўлган молиявий рисклари алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳар қандай хўжалик
юритувчи субъектлар фаолияти ва уларнинг молиявий операциялари бевосита
турли рисклар билан боғлиқдир. Давлат, корхона ва ташкилотлар, тижорат
банклари, суғурта компаниялар фаолиятида бир - бирлари билан иқтисодий
алоқалар ўрнатиш вақтида вужудга келадиган рисклар даражаси муҳим роль
ўйнайди. Шу сабабли хўжалик юритувчи субъектлар бирон бир субъект билан
иқтисодий алоқа ўрнатишдан олдин энг аввало бу субъект фаолиятидаги рискли
ҳолатларни ўрганишга интилади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришни
комплекс қўллаб-қувватлашнинг «узлуксиз занжирини» яратиш бўйича тизимли
ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг янги
технология ва инновацияларга асосланган, сифатли ҳамда рақобатбардош
маҳсулот ишлаб чиқарувчи бўғини бўлган ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш
босқичма босқич йўлга қўйилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 10 ноябрдаги “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб қувватлаш
тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-193 сонли
фармонида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг талаб ва
эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларни комплекс қўллаб-қувватлашга қаратилган
қорор имзоланган
1
.
Бизнеснинг иқтисодиётдаги тегишли ўрни ва аҳамиятини таъминлашга
алоҳида эътибор қаратилган. Охирги 5 йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
59-son_2-to’plam_Aprel-2025
118
ISSN:3030-3613
Жаҳон банки ва “Бизнес юритиш” халқаро молия корпорацияси рейтингида
Ўзбекистон жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 146-ўриндан 76-ўринга
кўтарилди.
Аксарият корхоналар ўзларининг етарли молиявий ресурсларига эга
эмаслар ва қарз ресурсларидан фойдаланиш имконияти чекланган. Инқироз
туфайли ёки ўзларининг самарасиз бошқаруви натижасида оғир молиявий
аҳволга тушиб қолган йирик корхоналар давлатнинг тезкор ёрдамига таяниши
мумкин бўлса, кичик корхоналар бунга эриша олмайди. Бу молиявий риск
даражасини
кескин
оширади
ва
нафақат
вақтинчалик
молиявий
қийинчиликларга ва ҳатто банкротликка ҳам олиб келади. Кичик корхоналарда
молиявий рискларни бошқаришни жорий этиш корхонанинг барча масалаларини
ҳал этиши, корхона активлари ва пассивларини оқилона бошқаришга, молиявий
рискларни камайтиришга, молиявий ресурсларнинг этарли миқдорда
шаклланишини таъминлашга ёрдам бериши керак. Сўнгги пайтларда молиявий
рискларни бошқариш кутилаётган даромад ва риск ўртасидаги мувозанатни
ўрнатиш ва сақлашнинг муҳим усулига айланди
Молиявий менежментда молиявий рискларни бошқариш иқтисод
фанининг икки йўналиши кесишмасида шаклланади: молиявий менежмент ва
рискларни бошқариш, молиявий воситалар ва усуллар мажмуасини
бирлаштиради. Молиявий менежмент доирасида рискларни бошқаришни
ажратиб кўрсатиш зарурати тадбиркорларнинг ташқи ва ички бизнес муҳитидаги
ноаниқлик шароитида молиявий менежментни такомиллаштириш зарурлигини
тушуниши билан боғлиқ ҳолда шаклланди.
Молиявий риск-менежмент қисқа вақт ичида корхонани риск шароитида
ишлашга мослаштириш, молиявий барқарорликни таъминлаш ва банкротликка
олиб келмасдан, ўзгараётган қонун ҳужжатлари ва бошқа экологик шароитларга
мувофиқ молиявий-хўжалик фаолиятини ўзгартириш имконини беради. У
корхонанинг пул маблағлари қийматини оптималлаштиради ва пул
маблағларини такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи маблағлар,
капитал, уни шакллантириш манбалари ва фаолиятининг айрим соҳаларида
юзага келадиган эҳтиёжларнинг умумий баҳосига мос келишини таъминлайди.
Шундай қилиб, корхоналарида молиявий риск-менежмент молиявий
рисклар даражасини ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилишга
қаратилган чора-тадбирлар тизими бўлиб, улар асосида молия ресурслари ва
капитални бошқариш сиёсати молиявий барқарорликни, ликвидлиликни ва
фаолиятнинг рентабеллигини ошириш мақсадида молиявий рискларни
камайтиришнинг молиявий воситалари ва усулларидан фойдаланиш орқали
шакллантирилади. Рискларни бошқариш энди молиявий менежментнинг
ажралмас ва муҳим қисмига айланди
2
.
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
59-son_2-to’plam_Aprel-2025
119
ISSN:3030-3613
Риск, чама, ҳодиса, рақобат – бизнеснинг доимий ҳамроҳлари. Баъзилар
ишга сармоя киритиш билан, бошқалар эса – ўз мулки билан риск қилади, бу ерда
муайян рискка нафақат йўл қўйиш мумкин, балки у зарурийдир. Тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи одамлар юқори хўжалик ва тижорат риски
шароитида объектив фаолият кўрсатади, чунки улар ишлаб чиқаришни ташкил
қилиш, муайян маҳсулотни сотиш учун мустақил равишда қўшимча харажатлар
қилишга мажбур. Рискнинг ҳимоя функцияси шунда намоён бўладики, агар
тадбиркор учун риск табиий ҳолат бўлса, у ҳолда муваффақиятсизликка сабр
билан муносабатда бўлиш ҳам нормал ҳолат саналиши керак. Ташаббускор,
уддабурон хўжалик раҳбарларига муваффақиятсизлик ҳолатида жазони истисно
этувчи ва ўринли рискни рағбатлантирувчи ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий, сиёсий ва
иқтисодий кафолатлар керак. Тадбиркор эҳтимолий хато (риск) на унинг ишига,
на обрўсига путур етказа олмаслигига ишончи комил бўлиши керак, чунки бу
гарчи чамаланган бўлсада, ўзини оқламаган риск оқибатида юз берган бўлади.
Тадбиркорлик рискининг мавжудлиги – бу, моҳиятан, иқтисодий эркинликнинг
орқа тарафидир, яъни, унинг учун ўзига хос товон. Бир тадбиркорнинг эркинлиги
айни вақтнинг ўзида бошқа тадбиркорлар ҳам шундай эркинликка эга
эканлигини англатади, ўз навбатида, мамлакатимизда бозор муносабатлари
ривожланиши билан ноаниқлик ва тадбиркорлик риски кучайиб боради.
Тадбиркорлик фаолиятида келгуси ноаниқликни бартараф этишнинг имкони
йўқ, чунки у объектив воқелик унсури ҳисобланади. Риск мавжудлиги мумкин
бўлган қарор вариантларидан бирини танлаш заруратини тақозо этади, шунга
боғлиқ равишда, қарор қабул қилувчи шахс қарор қабул қилиш жараёнида барча
эҳтимолий муқобилларни таҳлил қилиб, энг рентабелли ва энг кам рискли
вариантни танлайди. Риск вазиятининг аниқ мазмунига боғлиқ равишда,
муқобиллик турли даражадаги мураккабликка эга бўлади. Шунинг учун
мураккаб иқтисодий вазиятларда оптимал қарорни танлаш учун махсус таҳлил
методларидан фойдаланилади. Ўз навбатида, тадбиркорлик рискининг аналитик
функциясини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин.
Ноаниқлилик, бу албатта ноаниқ, яъни кутилмаган ҳолатлар билан боғлиқ.
Унинг юзага келиш ва тус олиш шакли ноаниқ бўлиб қолаверади. Ўтган асрнинг
20 йилларида Ф.Найт биринчилардан бўлиб «Даромад доим ноаниқлилик билан
боғлиқ» деган фикрни олға суради. Жумладан рискка қуйидагича таъриф беради:
«Риск ва ноаниқлилик категорияси иқтисодий муносабатларда катта роль
ўйнайди. Хўжалик фаолиятининг ажралмас қисми бўлган ноаниқлилик барча
мураккаб ва муҳим иқтисодий ҳодисаларнинг асосида ётади. Ноаниқлилик
моҳияти рискда намоён бўлади»
3
. П.Самуэлсон эса, қуйидагиларни
таъкидлаган: «Ноаниқлилик қарама-қаршиликлар натижасида келиб чиқади,
яъни инсонлар нималарни кутмоқдалару, нималар содир бўлмоқда, бунинг
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
59-son_2-to’plam_Aprel-2025
120
ISSN:3030-3613
натижаси эса фойда ёки зарарда намоён бўлади»
4
. Самарали ташкил қилинган
бозор иқтисодиётида маҳсулот ишлаб чиқариш кам харажат қилиш билан, унинг
тақсимоти эса бозор талабига асосан амалга оширилади. Рақобат
корхоналарнинг харажатларини иложи борича минимум даражагача
камайтиришга, товарлар ишлаб чиқаришни стратегик режалаштиришга ва фақат
бозор талабига мос келувчи товарлар ишлаб чиқаришга мажбур қилади.
Маълумки, фақат иқтисодий эркинлик, мулкчилик ҳуқуқи, рақобат ва бошқа
бозор атрибутлари мавжуд бўлган ҳолда иқтисодиёт самарали бўлиши мумкин.
Риск иқтисодий фаолиятнинг энг асосий элементларидан бири ҳисобланиб,
у кенг маънога эга бўлган кўп қиррали тушунча саналади. Шунинг учун
иқтисодий фаолиятнинг самарадорлигига эришиш, унинг молиявий
барқарорлигини таъминлаш учун иқтисодиётдаги мавжуд рисклар, уларнинг
иқтисодий фаолиятга таъсир қилиш томонларини чуқур ўрганиб чиқиш зарур.
Иқтисодиётнинг табақалашган даражасида рискларни қуйидагича
таърифлаш мумкин:
- иқтисодий риск;
- ижтимоий-сиёсий риск;
- фискал-монетар риск.
Иқтисодий риск деганда, умумий йирик тизим ва унинг таркиби
ривожланишида, шу жумладан, агар бундай тизимнинг умумиқтисодий
мувозанатини ва унинг ялпи ички махсулотнинг ўсиш суръатини жаҳон
бозорида рақобатбардош маҳсулотни чиқариш орқали ўрнатиш мақсади
қўйилган бўлса, у ҳолда ишлаб чиқариш шаклларини оқилона уйғунлашувини
танлашда юзага келадиган рисклар мажмуи тушунилади, бу эса давлатнинг
антитциклик усуллар ва бошқалардан фойдаланиб самарали чора-тадбирлар
ўтказишини тақозо қилади.
Ижтимоий-сиёсий риск деганда, умуман йирик тизим ва унинг таркиби
ривожланишида, шу жумладан, давлатнинг нархни шакллантириш сиёсатига,
шунингдек, мулк ва интеллектуал бойлик жамғармаларининг манбаларини:
- аҳолининг барча гуруҳини умумий тавсифдаги рисклардан ижтимоий
ҳимояни таъминлашга;
- даромадларнинг адолатли тақсимланишига;
- ишсизликни қисқартиришга;
- таклиф ёки талабнинг жисмоний ҳажмларини нарх ва бошқалар
орқали тартибга солишга сафарбар этиш ва жамлаш бўйича масалаларни ечишга
аралашувида юзага келадиган рисклар мажмуи тушунилади.
Сиёсий риск - бу корхоналар ва ташкилотлар фаолиятига сиёсий аҳволдаги
ўзгаришлар таъсиридир, бунга чегараларнинг бекилиши, бошқа давлатларга
маҳсулот, хомашё олиб чиқиш тақиқланиши ва аксинча бошқа давлатлардан
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
59-son_2-to’plam_Aprel-2025
121
ISSN:3030-3613
маҳсулот, хомашё олиб кирилишининг таъқиқланиши. Фискал-монетар риск
давлат ўтказаётган молиявий ва буджет сиёсати ёрдамида, нархлар даражасини
барқарорлаштириш ва оптимал солиқ меъёрларини, пул массасининг таъминоти
ва конъюнктурасини тартибга солиш бўйича Марказий банкнинг самарали
аралашуви ва бошқалар орқали йирик, мураккаб тизимлар барқарорлиги ва
иқтисодий ўсишини таъминлаш бўйича масалаларни ечишда юзага келадиган
рисклар мажмуидан иборат. Тармоқлар риски ҳам мавжуд бўлиб, у маълум бир
тармоқнинг иқтисодий-молиявий фаолиятидаги бошқа тармоқларга нисбатан
ўзгариб туриш даражаси билан тўғридан тўғри боғлиқдир
5
.
Бизнес юритишда ўзига яраша хавф-хатар (риск)лар мавжуд ва уларни
катта моддий йўқотишларга олиб келиши мумкин бўлган ёқимсиз, салбий
ҳодисалар деб таърифлаш мумкин. Улар обрўга, молиявий ҳолатга таъсир
қилиши, солиқ, валюта, нарх-наво, бозор ва бошқа жабҳалар орқали бизнесга
путур етказиши мумкин.
Бизнес катталашиб, мураккаблашиб боргани сари рискларни бошқариш
ҳам қийинлашиб боради, хавф-хатарлар салмоқли ва улар етказиши мумкин
бўлган зарарнинг юки ҳам оғирлашиб боради.
Мерфи қонунига кўра, нотўғри кетиши мумкин бўлган ҳар қандай нарса,
қачондир барибир изидан чиқади. Хавф-хатар табиатига кўра, агар у
бошқарилмаса, захарли газ каби барча бўш ҳудудни эгаллаб олади. Хавф-
хатарни бошқариш орқага сурилгани сари, худди содир бўлиш эҳтимоли ўсиб
боргани каби, унинг салбий оқибатлари фақат кучайиб боради. Шундай экан,
ташкилот эгалари ва раҳбарлари олдида хавф-хатарларни, уларнинг содир бўлиш
эҳтимолини, зарар кўламини аниқлаш ва уларни бошқариш усуллари ва
воситаларини такомиллаштириб бориш бўйича узлуксиз фаолият олиб бориш
талаб этилади. Бу жараён хавф-хатарни бошқариш ёки бизнес тилида риск-
менежмент деб аталади.
Товар-пул муносабатларининг ривожланиши рискнинг иқтисодий
категория сифатида юзага келишига ва субъектлар фаолиятида мустаҳкам
ўрнашиб олишига имконият яратди. Шунинг учун ҳам рисклар бизни туну-кун,
ҳар ер ва ҳар жойда ўраб келмоқда. У бизнинг ҳаётимизда ҳар доим ҳам қочиб
бўлмайдиган ва ечиш лозим бўлган бир жараён бўлиб бирор-бир натижани юзага
келишига асос бўлади. Бундай натижа салбий ва ижобий бўлиши мумкин.
Рискнинг синоними сифатида биз ишончизликни, имкониятсизликни, бир воқеа
бўлиш-бўлмаслигини олдиндан айтиб бера олмаслик кабиларни мисол қилиб
кўрсатишимиз ҳам мумкин. Инсоният табиатан рискдан қочишга интилади. Агар
биз рискни назорат қила олмасак, одатда, ундан қочишга ҳаракат қиламиз.
Чунки, ҳар қандай ишончсизлик ўзига хос тарзда маълум даражадаги
йўқотишларга олиб келиши мумкин. Энди рискнинг туб моҳиятини кўриб
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
59-son_2-to’plam_Aprel-2025
122
ISSN:3030-3613
чиқадиган бўлсак, «риск» сўзи испанча - португалча сўздан олинган бўлиб, «сув
остидаги қоя» деган маънони билдиради. Шунинг учун ҳам риск хавф туғдириш
эҳтимоли мавжудлигини ифода қилади. Таниқли луғатчи олим С.И.Ожегов ва
Н.Й.Шеведованинг рус тили луғатида «риск» бу «муваффақиятга интилиш,
бахтли ҳодиса, умид» деган маънони англатади дейди
6
. В.Т.Севрук «риск – бу
зарар кўриш ёки манфаатни қўлдан чиқариш билан боғлиқ эҳтимоллар
ўлчамидир» деган таъриф беради
7
.
Профессор В.М.Усоскин «Риск доимо ноаниқлик билан бирга келиб,
охирги ўз навбатида олдиндан кўра билиш қийин ёки мумкин бўлмаган воқеалар
билан боғлиқ бўлади» деб изоҳлайди
8
. П.Г.Грабовой, С.Н.Петрова,
С.И.Полтавсевларнинг «Риски в современном бизнеса» китобида «Риск - бу
корхона ресурсларининг бир қисмини йўқотиш ёки даромад ололмаслик,
қўшимча харажатлар қилиш хавфидир» деб таъриф берганлар
9
.
XXI аср технологиялар асри бўлгани сабабли, илмий-техник тараққиёт
сайёрамиз бўйлаб қадам ташлаб, технология тобора ривожланиб, самаралироқ ва
фойдаланувчилар учун қулайроқ бўлиб бормоқда. Шу билан бирга янги
кўрсаткичлар тизими яратилиб, дастурий таъминотлар универсаллаштирилиб,
мураккаблашмоқда. Бу жараёнда, молиявий рисклар таъсирини эътиборсиз
қолдириш, молиявий натижаларга бевосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
бизнес жараёнлари самарадорлигини риск остига қўйишни англатади. Бугунги
кунда рақамли иқтисодиёт ривожи ва инновацияларга катта эътибор берилмоқда.
Хусусан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ҳам бу борада: “Рақамли
иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – дея таъкидладилар”
Рақамлаштириш кучайиб бориши, рақамлаштирилган ахборот дастурларига
бўлган талабни орттиради. Бундан ташқари, инновациялар янги турдаги
молиявий рискларни ҳам келтириб чиқариши табиийдир. Доимий равишда
ўзгариб турадиган кўп сонли молиявий рискларни бошқариш эса мураккаб
жараён ҳисобланади.
Рақамлаштирилган тизимлардан фойдаланмасдан, молиявий рискларни тез ва
аниқ баҳолаш, уларга вақтида жавоб бериш мумкин эмас. Бутун дунё корпоратив
секторида молиявий рискларни бошқариш бўйича ихтисослаштирилган
дастурий таъминот катта талабга эга. Демак, реал сектор корхоналарида
молиявий рискларни бошқариш амалиётида қуйидаги муаммоларнинг
мавжудлиги бу борада чуқур таҳлиллар олиб боришга ундади:
- Молиявий рискларни бошқариш механизмининг мавжуд эмаслиги;
- Реал сектор корхоналари бошқарув тузилмасидаги молиявий масалалар
бўйича жавобгарнинг мавжуд эмаслиги;
- Молиявий бошқарувда рақамлаштирилган тизимлардан фойдаланиш кенг
тарқалмаганлиги;
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
59-son_2-to’plam_Aprel-2025
123
ISSN:3030-3613
- Молиявий рисклар бўйича билим ва кўникмаларнинг камлиги ва
бошқалар.
Рақамлаштирилган тизимларни молиявий ресурсларга киритиш ва
рискларни бошқариш жараёнига бир нечта омиллар таъсир қилади, улар орасида
биринчидан, корхонанинг саноати ва кўлами, иккинчидан, ресурсларнинг
умумий молиявий оқими, учинчидан, дастурий таъминот нархи ҳисобланади.
Рақамлаштирилган тизимларни рискларни бошқариш жараёнига маслаҳат
киритишда рискларни баҳолаш элементларини ўзаро таъсирга қўшилиши,
консултация қилиш, қабул қилиш ва қарор қабул қилиш, ҳужжатларнинг
хўжалик юритувчи субъект фаолиятига таъсирини таҳлил қилиш ва
мониторингини таъминлаш учун қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиш керак:
рискларни баҳолаш, захираларни шакллантириш, тезкор бошқариш ва риск
омилларини мониторинг қилиш. Молиявий рискларни рақамлаштирилган тарзда
бошқариш тизимларини жорий этиш асосан суғурта компанияларида, валюта
билан ишлайдиган компанияларда, шунингдек фаолияти юқори молиявий
рисклар мавжудлиги билан боғлиқ бўлган корхоналарда амалга оширилади
10
.
Молиявий рискларни бошқаришда рақамлаштирилган тизимлардан
фойдаланиш самарадорлиги борасида бир қанча илмий мақолаларда исботланган
бўлиб, О.А. Паутова ва бошқалар кемасозлик корхонасида ишлаб чиқариш
рискини бошқариш бўйича рақамлаштирилган тизимни жорий этиш
хусусиятлари ва унинг фаолияти рисклилик ҳолатларини аниқ стимуляция
қилиш, риск қилиш эҳтимоли ва оқибатларини баҳолаш, рискларни юқори
аниқлик билан таҳлил қилиш имкониятини ёритган
11
.
Бугунги кунда, мамлакатимизда ва бир қатор илмий тадқиқотларда
хўжалик
субъектларини
қўллаб-қувватлаш,
корпоратив
бошқарувни
такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш
учун рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш мақсадида
тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ҳаракатлар стратегиясини “илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги
12
Президент фармони иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларига ахборот
тизимлари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий қилиш йўналишида молия-
хўжалик фаолияти, маъмурий тартиботлар, ишлаб чиқариш, технологик ва
бошқарув жараёнларида рақамли технологиялар ва автоматлаштирилган
тизимларни яратиш тўғрисида тўхталган бўлса, “Рақамли Ўзбекистон — 2030”
стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
13
фармонга кўра, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги
корхоналарда бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
59-son_2-to’plam_Aprel-2025
124
ISSN:3030-3613
автоматлаштириш бўйича 280 дан ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий
маҳсулотлар жорий этилиши белгиланиб қўйилди. Шунингдек, иқтисодиётнинг
реал секторида рақамли технологияларни ривожлантириш мақсадида бир қатор
тадбирлар амалга оширилиши белгиланди. Молиявий рискларни бошқариш
рақамлаштирилган тизимини жорий этишнинг иккита варианти мавжуд: йирик
корхоналарни бошқариш бўйича ахборот тизимининг бир қисми сифатида
ихтисослашган модул ёки алоҳида тизим жорий этиш. Биринчи ҳолда,
лойиҳанинг муддати молиявий риск бошқарув тизимининг ўзи амалга
оширилиш вақти билан белгиланади, аммо натижада компания интеграл ечимни
олади. Иккинчи ҳолда, корхонада қайси молиявий риск бошқарув тизими
ишлатилишига боғлиқлик йўқ, лекин, қоида тариқасида, қўшимча интеграция
ишлари талаб қилинади. Шунинг учун холдинг тузилишига эга бўлган, кўплаб
бўлинмалари ўзларининг IT-инфратузилмаси ва турли хил молиявий риск
бошқарув тизимларига эга бўлган компанияларга мустақил равишда молиявий
рискларни бошқариш тизимини жорий этиш тавсия этилиши мумкин.
Молиявий рискларни бошқариш функцияларини амалга оширадиган жуда
кўплаб тизимлар мавжуд. Улардан баъзилари молиявий рискларни бошқариш
модулига эга лойиҳаларни бошқариш бўйича ахборот тизимлари, бошқалари
режалаштириш тизимларига иловалар, ҳамда қўшимчалар ёки мустақил равишда
молиявий рискларни бошқариш учун дастурий маҳсулотларни ташкил этади.
Рақамлаштирилган молиявий рискларни бошқариш тизими, аввало, бизнес
жараёнларини моделлаштириш тизими билан бирлаштирилиши керак. Ушбу
интеграция бизнес-жараёнларни ташкил этиш схемаларидаги ўзгаришлар
тўғрисидаги маълумотларни рақамли равишда назорат ва мониторинг
жараёнларини рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган рақамлаштирилган
молиявий рискларни бошқариш тизимига ўтказишга имкон беради. Шу билан
бирга, моделлаштириш тизими билан интеграция қилиш мажбурий эмас, чунки
бизнес жараёнлари анъанавий равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шаклида
олиб борилиши мумкин, шунингдек жараёнлар, молиявий рисклар ва бошқарув
каталоги тўғридан-тўғри рақамлаштирилган молиявий рискларни бошқариш
тизимида амалга оширилиши мумкин.
Рискларнинг мазмун-моҳиятини тадқиқ этиш, уларни олдиндан аниқлаш
ва баҳолаш, уларнинг олдини олиш ёки пасайтириш чораларини кўриш барча
иқтисодий корхоналар учун аҳамият касб этади. Шунга кўра, рискларни таҳлил
қилишда уларни алоҳида хусусиятлари бўйича ажратиш ва ўрганиш, таҳлил
қилиш ва баҳолаш жуда муҳим саналади. Ҳар бир рискнинг ўзига хос хусусияти
ва уларни баҳолаш, назорат, мониторинг ва унинг бошқариб туриш йўллари ва
босқичлари бор. Рискнинг қандай йўл билан келиб чиққанлигини ва келиб
чиқишда қандай хусусият ва омил етакчи бўлганлигини аниқлаш учун рисклар
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
59-son_2-to’plam_Aprel-2025
125
ISSN:3030-3613
умумий классификатисия қилинади. Бу классификация орқали корхона
фаолиятида рискнинг пайдо бўлишининг барча қирраларини таҳлил қилиш ва
ўрганиш мухим.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
2.
(International Journal of Finance and Digitalization www.ijfd.uz ISSN: 2181-3957
Vol. 1 Issue 02, 2022 3 бет)
3.
(Найт Ф. Риск, неопределенность и прибыль / пер. с англ. - М.: Дело, 2003.)
4.
(Samuelson P. “Risk and Uncertainty: A Fallacy of Large Numbers”, Sciyentia,
Vol. 98, No. 4, 1963.)
5.
(Риск назарияси, молиявий рискларнинг мазмун-моҳияти ва таснифланиши
2009 йил 1-боб )
6.
Ожегов С.И., Шведова Н.Ю. Толковый словарь русского языка. – М.: ООО
“А ТЕМП”, 2006.)
7.
(Севрук В.Т. Банковские риски. М.: “Дело-ЛТД”, 2006)
8.
(Усоскин В.М. Современный коммерческий банк: управление и операции. -
М.: ИПЦ "Вазар-Ферро", 1994)
9.
(Грабовой П.Г., Петрова С.Н., Полтавцев С.И. Риски в современный бизнес.
М.: “Аланс”, 2006.)
10.
(
Лопарева А. М. Бизнес-планирование: учебник для среднего
профессионального образования. 3-е изд., М: Юрайт, 2020. 273 с.)
11.
(О.А. Паутова, Т.А. Михеева, Е.Г. Бурмистров. Автоматизированная система
управления производственными рисками на судостроительном предприятии.
Архитектура и основы функционирования. Труды конгресса “Великие реки”
Выпуск 7, 2018 г.)
12.
https://lex.uz/ru/docs/4751561?ONDATE=13.11.2020
13.
https://lex.uz/uz/docs/5030957