Аннотация:Ушбу мақолада ахборот технологияларининг ривожланиши
ва унинг таълим соҳасига кўрсатган таъсири таҳлил қилинади. Муаллиф ахборот
технологияларининг таълим жараёнига кириб келиши натижасида юз берган
ўзгаришлар, жумладан, масофавий таълим, электрон таълим ресурслари,
шахсийлаштирилган ўқитиш ва интерактив платформалар ҳақида атрофлича
маълумот беради. Шу билан бирга, технологиялар асосида ўқув жараёнини
самарали ташкил этиш, ўқитувчи ва талабалар ролининг ўзгариши, рақамли
таълим имкониятлари ва мавжуд муаммолар (цифровизация, ахборот
хавфсизлиги, рақамли тенгсизлик) ҳақида ҳам фикр юритилади. Мақолада
ахборот технологиялари таълимни глобаллаштиришда ҳал қилувчи омил экани
таъкидланади.