Mualliflar

  • Эрбекова Барно Норбоевна

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tadqiqotlar.97257

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: оммавий спорт ҳаракатли ўйинлар мактаб спорти жисмоний тарбия ижтимоий ҳамкорлик ёшлар сиёсати таълим.

Annotasiya

Аннотация: Мазкур мақолада умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи 
ёшларни  жисмоний  тарбияга  жалб  этишда ҳаракатли ўйинларнинг ўрни, улар 
орқали оммавий спортни ривожлантиришнинг самарали усуллари, методологик 
ва педагогик асослари таҳлил қилинган. Давлат сиёсати даражасида жисмоний 
тарбия  ва  спортга  берилаётган  эътибор,  таълим  муассасаларида  амалга 
оширилаётган чора-тадбирлар, ижтимоий ҳамкорликнинг аҳамияти ва педагогик 
тавсиялар ёритиб берилган. 


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

62-son_5-to’plam_May-2025

110

ISSN:3030-3613

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР

ОРҚАЛИ ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ПЕДАГОГИК-АМАЛИЙ АСОСЛАРИ

Эрбекова Барно Норбоевна

Алфраганус университети Жисмоний

тарбия ва спорт факултети

2-курс магистратура талабаси

shokiralbekov@gmail.com

Аннотация:

Мазкур мақолада умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи

ёшларни жисмоний тарбияга жалб этишда ҳаракатли ўйинларнинг ўрни, улар
орқали оммавий спортни ривожлантиришнинг самарали усуллари, методологик
ва педагогик асослари таҳлил қилинган. Давлат сиёсати даражасида жисмоний
тарбия ва спортга берилаётган эътибор, таълим муассасаларида амалга
оширилаётган чора-тадбирлар, ижтимоий ҳамкорликнинг аҳамияти ва педагогик
тавсиялар ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

оммавий спорт, ҳаракатли ўйинлар, мактаб спорти,

жисмоний тарбия, ижтимоий ҳамкорлик, ёшлар сиёсати, таълим.

ПЕДАГОГИКО-ПРАКТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ РАЗВИТИЯ МАССОВОГО

СПОРТА ЧЕРЕЗ ПОДВИЖНЫЕ ИГРЫ В ОБЩЕОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ

ШКОЛАХ

Эрбекова Барно Нарбаевна

Факультет физической культуры и спорта

Университет Альфраганус, магистр 2-курса

shokiralbekov@gmail.com


Аннотация:

В данной статье анализируется роль подвижных игр в

привлечении

учащейся

молодежи

к

физическому

воспитанию

в

общеобразовательных школах, эффективные методы, методологические и
педагогические основы развития массового спорта посредством них. Освещены
внимание, уделяемое физической культуре и спорту на уровне государственной
политики, меры, осуществляемые в образовательных учреждениях, значение
социального партнерства и педагогические рекомендации.

Ключевые слова:

массовый спорт, подвижные игры, школьный спорт,

физическое воспитание, социальное сотрудничество, молодежная политика,
образование.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

62-son_5-to’plam_May-2025

111

ISSN:3030-3613

PEDAGOGICAL AND PRACTICAL FOUNDATIONS OF DEVELOPING

MASS SPORTS THROUGH MOVEMENT GAMES IN GENERAL

SECONDARY SCHOOLS

Erbekova Barno Narbayevna

The Faculty of Physical Culture and Sports

of the University of Alphraganus

Graduate student of the 2nd year

shokiralbekov@gmail.com


Abstract:

This article analyzes the role of active games in attracting student

youth to physical education in general secondary schools, effective methods of
developing mass sports through them, and methodological and pedagogical
foundations. The attention paid to physical culture and sports at the level of state policy,
the measures being implemented in educational institutions, the importance of social
cooperation, and pedagogical recommendations are highlighted.

Keywords:

mass sports, active games, school sports, physical education, social

partnership, youth policy, education.

КИРИШ

Соғлом авлодни тарбиялаш – бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида

давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ёшлар – келажагимиз
эгалари, уларнинг жисмоний ва маънавий соғломлиги бутун мамлакатнинг
тараққиёти ва барқарорлиги гаровидир”. Шу маънода, умумий ўрта таълим
муассасаларида болаларнинг оммавий спортга қизиқишини ошириш, ҳаракатли
ўйинлар асосида спортга жалб этиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб
этмоқда.

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасини

ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли давлат дастурлари, хусусан,
Президентнинг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва
оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори,
2021 йилда қабул қилинган “Ўзбекистонда спорт соҳасини 2030 йилгача
ривожлантириш концепцияси” бугунги кун тадқиқотларининг илмий-амалий
аҳамиятини белгилаб беради. Шу билан бирга, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол
авлод”, “Универсиада” спорт ўйинлари каби уч босқичли тизим ёшлар ўртасида
соғлом рақобат ва спорт муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

62-son_5-to’plam_May-2025

112

ISSN:3030-3613

Таълим шахсни ҳар томонлама ва гармоник шаклантиришга қаратилган

яхлит педагогик жараённинг таркибий қисми ҳисобланади. Жисмоний тарбияда
ҳаракатларга ўргатиш ўқитувчининг бевосита раҳбарлиги остида ҳамда унинг
кузатуви остидаги ўқувчиларнинг мустақил фаолиятида амалга оширилади.
Ҳаракат фаолиятига ўргатишда ўқувчининг англаш, иродавий ва эмоционал
кучлари ривожланади ҳамда унинг амалий ҳаракат кўникмалари шаклланади.

Ҳаракатларга ўргатиш ўқувчи ички дунёси –ҳис-туйғуси, тафаккури,

астасекин шаклланадиган дунёқараши, аҳлоқий фазилатларига; ўқувчилар
томонидан бажариладиган, саломатлик ва умум жисмоний ривожланиш учун
фойдали бўлган ҳаракат фаолиятига мақсадга йўналган тарзда таъсир этади.

Таълим мазмунини жисмоний машқлар, жумладан, программага мувофиқ

танланган ҳаракатли ўйинлар ташкил этади. Таълим жараёнида катталар
ўқувчиларга мақсадга йўналтирилган фаолиятнинг тажрибасини беради. Унинг
мазмунига ривожланиш ва такомиллашишга хизмат қилувчи ҳаракатларни
эгаллаш тажрибаси ҳам киради.

Бошланғич синф ёшидаги ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ёш

хусусиятларини ҳисобга олиш жуда зарур, ўқувчининг онгли ҳаракат
фаолиятида асқотадиган айрим билимлар: ўқувчини ҳаракатларга ўргатувчи
фаолияти усуллари, фаолият ва уларни амалга оширишнинг малака ва
кўникмалари

ҳақидаги

билимлар

бирлиги

тажрибанинг

таркибий

компонентларини ташкил этади. Учинчи компонент ижодий фаолият тажрибаси
ҳисобланади. “Ўқувчиликдан мустақил фикрлашга ўргатилмаган ва ҳамма
нарсани чайнаб берилгандан сўнг ўзлаштириладиган киши унга табиат
томонидан берилган сифатларни намоён қила олмайди. Шунинг учун жамият ёш
авлоднинг ижодий фаолиятга ўрганишига тамоман бефарқ қараб туролмайди”.

Жисмоний тарбиянинг бу соҳасидаги тадқиқотлари бошланғич синф

ёшидаги ўқувчиларнинг ижодий фаолияти ҳаракатли ўйинлар ва жисмоний
машқлар жараёнида муваффақиятли ривожланишини кўрсатди.

Тажрибанинг сўнгги компоненти кишиларнинг борлиққа, бир-бирига

бўлган эмоционал жиҳатдан ноёб муносабати-емоционал тарбияланганлик
тажрибасидир.

У илмий билимлар, аҳлоқий нормалар, воқеликнинг эстетик кўринишлари,

жамиятнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятига нисбатан эмоционал баҳолаш
муносабатини кўзда тутади. Ҳали бу муносабат шаклланмаган, ўзлаштирилмаган
экан, гарчи кишида билим, малака ва ижодий қобиляит бўлса ҳам
тарбияланганлик бўлмайди”. Бу компонент алоҳида эътиборни ва оғишмаган
ҳолда шаклланганликни, шахснинг ва бутун муҳитнинг таъсирини талаб этади.

Ҳаракат фаолиятини тарбиялаш жараёнида катталар (ота-оналар,

тарбиячилар) ўқувчилар ривожланишининг психофизиологик хусусиятларини


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

62-son_5-to’plam_May-2025

113

ISSN:3030-3613

ҳисобга олган ҳолда улар олдига янги ҳаракат вазифаларини қўядилар. Бу
ҳаракат кўникмалари ва жисмоний сифатларни шакллантиришга қаратилган
дастурнинг аста-секин ошиб борадиган талабларида аниқ ифодаланади.

Янги нарсани ўзлаштириш ўқувчидан муайян жисмоний ва психик кучни,

қийинчиликларни энгиб ўтишни талаб этади. Янги дастур талаби алоҳида
олинган ҳар бир ҳолатда (ўқувчи учун эса янги жуда мураккаб вазифа)
ҳаракатлар ривожланишининг реал даражасига эришилган ҳаракат малака ва
кўникмаларига нисбатан зид ҳисобланади. Бу зиддиятни энгиб ўтиш
ривожланишнинг ҳаракатланувчи кучини ташкил этади.

Ўқувчининг машқлар жараёнида янги ҳаракат вазифаларини тобора ҳал эта

бориши ва шу билан боғлиқ равишда вужудга келадиган катта имкониятлар
ҳаракатлар характери ва сифатини ўзгартиради. Бу ёш даври учун жуда
характерли бўлган нарса янги машқларга ўргатиш жараёнида гўё бир айланиб
янгича сифат касб этади. Чунончи, ўқувчининг юриши дастлабки пайтда ва
иккинчи йилнинг охирида бутунлай фарқ қилади. Бу ҳодисани янгиликнинг эски
нарсани диалектик инкори, барча ривожланишнинг ва зиддиятларни ҳал
этишнинг объектив шарти, ҳаракатлантирувчи омил сифатида кўрсатиш мумкин.
“Ҳеч бир соҳада ривожлантириш ўзидан олдинги яшаш формаларини инкор
этмасдан кечиши мумкин эмас”. Бундай мураккаб ривожланиш жараёни ташқи
ва ички шароитнинг ўзаро алоқадорлигида тўхтовсиз кечади.

Қийинчиликларни енгиш ва янги вазифаларни ҳал этиш ўқувчида ижобий

эмоционал кайфият ҳосил қилади. Бу эришилган мақсад, тарбиячи баҳосига
мувофиқ янги мускул сезгилари туфайли юзага келади. Пайдо бўлган
ўзгаришларни мустаҳкамлаш янада юксакроқ ютуқларга интилиш уйғонишга
хизмат қилади. Бу мураккаб жараён доимо ўқитувчи назорати остида бўлиши
керак. Бир томондан ўқувчининг янги ҳаракат вазифасини тушуниб олишини
таъминлаш лозим, иккинчи томондан ўқувчида мустақиллик ва уни мавжуд реал
ҳаракат имкониятлари ҳамда юзага келувчи қизиқиш, эмоциялар асосида амалга
ошириш ғайратини уйғотиш зарур.

Таълим ўқувчидан диққатни бир жойга тўплашни, конкрет тасаввур, фаол

фикрлашни, хотирани ривожлантиришни талаб қилади: агар таълим жараёни
қизиқарлилик касб этиб, эмоционал руҳда бўлса-емоционал; ҳаракат намунаси
тарбиячи томонидан образли тарзда кўрсатилса ва ўқувчилар томонидан
бажарилса-образли; ҳаракатли ўйин ва уларни мустақил бажаришда барча машқ
элементларини бажариш изчиллиги вазифалари тушуниб ва эслаб қолинса оғзаки
мантиқий машқлар ўқувчиларнинг ўзлари томонидан амалда бажариш билан
боғлиқ бўлса-мотор ҳаракат; таълим эркин бўлиши керак- чунки усиз
машқларни онгли, мустақил бажариш мумкин эмас.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

62-son_5-to’plam_May-2025

114

ISSN:3030-3613

Ўқувчиларга таълим бериш аҳлоқий тарбия, ўқувчининг маънавий туйғуси

ва онгини шакллантириш, унинг олижаноблик ва ўзаро ёрдам, мақсадга
интилиш, ҳалоллик, адолатлилик каби аҳлоқий-иродавий сифатларни
ривожлантириш билан бевосита боғлиқдир.

ХУЛОСА

Тўғри ҳаракатларга ўргатишнинг бутун жараёни ўқувчиларда нафосат

ҳисларни тарбиялайди. Ўқувчилар аста-секин эгаллаб борадиган чиройли
ҳаракатлар, аниқ сафланиш, уларнинг ёшига хос ўйин образларининг ижодий
ифодалилиги,

ўйинларда

шеърий

текстлар,

ўйин

бошланмалари,

санашмачоқларбуларнинг ҳаммаси ўқувчиларда нафосат дидни тарбиялаш
вазифасига хизмат қилади. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг костюмлари,
жисмоний тарбия қўлланмалари ва ҳоказоларнинг ташқи безатилиши катта
аҳамият касб этади

АДАБИЁТЛАР

1.

Ш.М.Мирзиёев. “Янги Ўзбекистон – халқимизнинг миллий уйғониши ва
тараққиёти йўли”, Т.: “Ўзбекистон”, 2021.

2.

Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий
спортни

янада

ривожлантириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

ПҚ-3031-сонли қарори.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилги Мурожаатномаси.

4.

Сухомлинский В.А. “Сердце отдаю детям”. М.: Просвещение, 1973.

5.

Хонкелдиев Ш. “Жисмоний тарбия ва спорт методологияси”. Тошкент, 2019.

6.

Усмонходжаев Т.С., Турсунов У.Т. “Мактаб жисмоний тарбияси назарияси ва
методикаси”, Тошкент, 2020.

7.

Гончарова Т.Н., Котова И.В. “Физическая культура в школе”, Москва, 2005.

8.

Амонашвили Ш.А. “Гуманная педагогика”, Тбилиси, 2004.


Bibliografik manbalar

АДАБИЁТЛАР

Ш.М.Мирзиёев. “Янги Ўзбекистон – халқимизнинг миллий уйғониши ва

тараққиёти йўли”, Т.: “Ўзбекистон”, 2021.

Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий

спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-3031-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилги Мурожаатномаси.

Сухомлинский В.А. “Сердце отдаю детям”. М.: Просвещение, 1973.

Хонкелдиев Ш. “Жисмоний тарбия ва спорт методологияси”. Тошкент, 2019.

Усмонходжаев Т.С., Турсунов У.Т. “Мактаб жисмоний тарбияси назарияси ва

методикаси”, Тошкент, 2020.

Гончарова Т.Н., Котова И.В. “Физическая культура в школе”, Москва, 2005.

Амонашвили Ш.А. “Гуманная педагогика”, Тбилиси, 2004.

Муаллифнинг (муаллифоарнинг) энг кўп ўқилган мақолалари