Mualliflar

  • Хамидбаев Асадбек Нодир угли

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tadqiqotlar.97402

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар. Қишлоқ хўжалиги агросаноат мажмуи субсидия озиқ- овқат хавфсизлиги барқарорлаштириш бозор иқтисодиети.

Annotasiya

Аннотация.  Маколада  Ўзбекистон  республикаси  аграр  сиесатининг 
максади, вазифаси ҳамда механизм ва воситалари еритиб берилган. Маколада 
қишлоқ  хўжалигини  ривожлантиришдаги  мавжуд  муаммолар  ва  хўжалик 
субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича  тавсиялар берилган. 


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_1-to’plam_Iyun-2025

408

ISSN:3030-3613

АГРАР СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВОСИТАЛАРИ ВА

МЕХАНИЗМЛАРИ

Хамидбаев Асадбек Нодир угли

- Термиз

иқтисодиет ва сервис университети

1- курс магистранти

Аннотация.

Маколада Ўзбекистон республикаси аграр сиесатининг

максади, вазифаси ҳамда механизм ва воситалари еритиб берилган. Маколада
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва хўжалик
субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар берилган.

Калит сўзлар.

Қишлоқ хўжалиги;агросаноат мажмуи; субсидия; озиқ-

овқат хавфсизлиги; барқарорлаштириш; бозор иқтисодиети.

Мамлакат аграр сиёсатини самарали амалга ошириш учун бир қатор

қийинчиликлар ҳам мавжудки, уларни эътиборга олмасдан ривожланиш
стратегиясини танлаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам аграр сиёсатни тўғри
танлаш иқтисодий ислоҳотларнинг самарали бориш гаровидир. Давлат
томонидан аграр сиёсат орқали тартибга солишнинг асосий вазифалари
қуйидагилар ҳисобланади:

агросаноат мажмуи маҳсулотлари ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш
ва ривожлантириш;

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;

аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш;

қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлар ўртасидаги иқтисодий
муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш;

аграр соҳа ва саноат соҳалари ишлаб чиқарувчилари даромадлари
даражасини бир-бирига яқинлаштириш;

маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш.

Давлат томонидан аграр сиёсати орқали тартибга солиш қуйидаги
йўналишларда амалга оширилади:

озиқ-овқат, хом-ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларини
шакллантириш ва ривожлантириш;

молия, кредит, суғурта, имтиёзли солиққа тортиш;

ташқи иқтисодий фаолиятда маҳаллий ишлаб ишлаб чиқарувчилар
манфаатларини ҳимоялаш;

агросаноат ишлаб чиқариш соҳаларида илмий фаолиятни қўллаш ва
фанни ривожлантириш;


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_1-to’plam_Iyun-2025

409

ISSN:3030-3613

қишлоқ жойларда ижтимоий соҳаларни ривожлантириш.

Давлат аграр сиёсати орқали тартибга солишда бир қатор усуллардан
фойдаланади. Бу усулларни умумлаштириб қуйидагича гуруҳлаш
мумкин:

бевосита таъсир қилиш усуллари;

билвосита таъсир қилиш усуллари;

ташқи иқтисодий усуллар.

Марказдан бошқариш тартиби устун бўлган мамлакатларда давлатнинг

иқтисодий жараёнларга аралашувида бевосита таъсир қилиш усуллари устун
бўлса, бозор иқтисодиёти эса асосан иқтисодий жараёнларни билвосита тартибга
солиш билан боғланган.

Давлат иқтисодиётни бевосита тартибга солишда маъмурий воситалардан

фойдаланади. Маъмурий воситалар давлат ҳокимияти кучига таянади ва
таъқиқлаш, рухсат бериш ва мажбур қилиш хусусиятидаги тадбирларни ўз ичига
олади.

Тартибга солишнинг маъмурий воситаларидан фойдаланилганда яхлит

такрор ишлаб чиқариш жараёни ёки унинг алоҳида томонларини тўғридан-тўғри
тартибга солиш кўзда тутилади. Айниқса ишлаб чиқариш таназзулга учраган
даврда иқтисодиётга билвосита таъсир қилиш тадбирлари кам самарали бўлиб,
маъмурий воситалардан фойдаланишга устунлик берилади.

Иқтисодиётни билвосита тартибга солишда иқтисодий дастак ва

воситаларга устунлик берилади.

У давлатнинг пул-кредит ва бюджет сиёсатида ўз ифодасини топади.
Шунингдек, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бир қатор

шаклларини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин:

- давлат иқтисодий дастурларининг ишлаб чиқилиши;
- илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари, ихтироларни

давлат томонидан рағбатлантириш ҳамда иқтисодиётдаги ижобий таркибий
силжишларни таъминлаш;

- инвестиция жараёни ва иқтисодий ўсишни давлат томонидан тартибга

солиш;

- ишчи кучи бозорига давлат томонидан таъсир кўрсатиш;
- қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқалар.
Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини ўзига хос бўлган бир

қатор хусусиятлари таъсирида аграр тармоқдаги хўжалик юритиш субъектлари
фаолиятини тартибга солишда давлатнинг роли муҳимлигича қолмоқда. Бу, энг
аввало, қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер ҳамда
бошқа бир қатор ресурслар умуммиллий, давлат мулки эканлиги, улардан


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_1-to’plam_Iyun-2025

410

ISSN:3030-3613

самарали ва оқилона фойдаланишни давлат мулки эканлиги, улардан самарали
ва оқилона фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш жамиятимиз учун
ниҳоятда зарурлиги билан боғлиқ. Шу билан бирга аграр тармоқда хўжалик
юритишнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини яратиш, солиқ, молия-кредит ва
нарх механизмлари орқали тартибга солиш ҳар қандай хўжалик юритиш
шароитларида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди.

Аграр соҳа ривожланишининг ҳозирги ҳолати, тармоқ инвестицион

жозибадорлигининг нисбатан пастлиги, капиталнинг секин айланиши, қишлоқ
хўжалигида тадбиркорлик билан шуғулланишнинг ўта таваккалчиликка
мойиллиги ҳукумат томонидан аграр сиёсатни олиб боришда ҳар томонлама
пухта ўйланган ва тизимли ёндошувни талаб этади. Бундай сиёсат юритиш аграр
соҳасида

бозорнинг

салбий

таъсирларини

юмшатиш,

тармоқнинг

рақобатбардошлигини ошириш, узоқ муддатли иқтисодий суръатларини ва
мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Америкалик иқтисодчи олимлар К.Р.Макконнел ва С.Л.Брюлар давлатнинг

аграр соҳага фаол аралашуви заруриятини қуйидаги муаммоларга боғлайдилар:

- қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабнинг ноэластиклиги;
- техник ривожланиш натижасида фермерлар маҳсулотларининг талабдан

ошиқча ишлаб чиқарилиши;

- қишлоқ хўжалик ресурсларининг нисбатан иммобиллик хусусияти;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида соф рақобат кураши ҳукм сурган

ҳолда, унга ресурслар етказиб берувчи бозорларда монополия элементларининг
мавжудлиги.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг табиий-иқлимий шароитларга

боғлиқлиги бу тармоқда нархлар ва фермер хўжалиги даромадининг
барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Масалан,

қулай об-ҳаво шароитида бозорга талабдан ортиқча маҳсулотнинг кириши

нархларнинг кескин пасайишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатни кўпроқ
ғалла, сабзавот, полиз, мева ва узум маҳсулотлари бозорида кузатиш мумкин.
Баъзан нархларнинг бундай пасайиши маҳсулот таннархини қоплашга ҳам
имкон бермаслиги оқибатида фермерлар катта зарар кўради. Табиийки, бундай
шароитларда аграр соҳада эркин бозор муносабатлари амал қилаётган бўлса,
фермерлар хонавайрон бўлиши турган гап. Иккинчи бир йили об-ҳавонинг
ноқулай келиши (қурғоқчилик, сел, жала ва ҳоказо) ҳосилнинг кескин камайиб
кетишига ва натижада нархларнинг ҳаддан ташқари қимматлашиб кетишига
сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда фермерлар ҳосилнинг камайиб
кетишидан зарар кўрсалар, истеъмолчилар нархларининг баландлигидан азият
чекадилар. Кўриниб турибдики, ҳар иккала ҳолда ҳам фермер кўпроқ зарар
кўради ва бу ҳолат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_1-to’plam_Iyun-2025

411

ISSN:3030-3613

тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш заруриятини юзага келтирувчи омиллардан
бири сифатида юзага чиқади.

Давлатнинг аграр иқтисодиётни тартибга солишдаги асосий вазифалари

сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин:

1.

Маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш вазифаси – фермер хўжаликлари

фаолиятининг ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа асосларини
тартибга солиб турувчи қонуний меъёрлар ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул
қилиш ва уларга риоя этилишини назорат этишни назарда тутади.

2.

Ҳуқуқий ҳимоялаш ва кафолатлаш вазифаси – фермер

хўжаликларининг барқарор ривожланишини, бошқа хўжалик юритувчи
субъектлар билан тенг шароитларда фаолият юритишини таъминлашга ва улар
фаолиятига турли назорат этувчи ҳамда текширувчи органларнинг ноқонуний
аралашувларини чеклашга имкон берувчи қонуний-меъёрий асосларини яратиш
ва уларга риоя этилишини назорат этишни назарда тутади.

3.

Барқарорлаштириш вазифаси – аграр иқтисодиётда инқирозли

ҳолатларни бартараф этиш, ишлаб чиқаришнинг пасайишига йўл қўймаслик,
инфляция ва ишсизлик даражасини камайтириш, қишлоқ хўжалиги тармоқлари
таркибининг мутаносиблигини таъминлаш билан боғлиқ.

4.

Рағбатлантириш вазифаси – фермер хўжаликларини, шунингдек,

уларга хизмат кўрсатувчи тармоқлар фаолиятини турли иқтисодий дастаклар
ёрдамида рағбатлантириш ва қўллаб- қувватлаш чораларини ифодалайди.

5.

Тақсимлаш вазифаси – ижтимоий адолат ва ҳимоялаш сифатида

даромадларни қайта тақсимлаш, шунингдек, фермер хўжаликларининг моддий-
техникавий ресурслардан имтиёзли асосларда фойдаланишига шароит яратиш
мақсадида ресурслар тақсимотига тузатишлар киритиш билан боғлиқ.

6.

Ижтимоий кафолатлаш вазифаси – ижтимоий таъминот ва

ҳимоялашнинг

самарали

тизимини

яратиш,

шунингдек

фермер

хўжаликларининг таълим, соғлиқни сақлаш ва маданий тадбирларга бўлган
эҳтиёжини қондириш билан боғлиқ чора-тадбирларни ўз ичига олади.

7.

Муҳофаза қилиш вазифаси – қишлоқ хўжалигини салбий

характердаги ташқи таъсирлардан (масалан, атроф-муҳитнинг ифлосланиши,
қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг шўрланиши, қурғоқчилик ёки табиий-
офатлар ва б.) сақлаш, товар ишлаб чиқарувчиларини ташқи экспортёрлардан
ёки жаҳон бозоридаги кучли рақобатдан ҳимоялаш каби вазифалардан иборат.

8.

Назорат этиш вазифаси – қонуний-меъёрий ҳужжатлар, ҳукумат

қарорлари ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш
билан боғлиқ.

9.

Ахборот-маслаҳат таъминот вазифаси – фермер хўжаликларининг

ахборот таъминоти тизимидан тенг шароитларда, тўсиқларсиз фойдаланиш


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_1-to’plam_Iyun-2025

412

ISSN:3030-3613

имкониятини яратиш, улар учун иқтисодий муаммоларнинг самарали ечимини
топиш, хом-ашё ва ресурслар таъминоти, илғор техника ва технологияларни
қўллаш юзасидан маслаҳат беришни назарда тутади.

10.

Аналитик-таҳлил вазифаси – давлатнинг фермер хўжаликлари

ривожланишини кузатиб бориш, чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда тегишли
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифасини назарда тутади.

11.

Экспертлик вазифаси – фермер хўжаликлари ва аграр тармоқни

барқарор ривожлантиришга оид лойиҳаларни, дастурларни, шунингдек маҳсулот
ва товарларни давлат стандартларига мос келишини давлат экспертизасидан
ўтказиш ҳамда тегишли хулосалар чиқаришдан иборат.

12.

Ташқи иқтисодий фаолиятни муқобиллаштириш вазифаси – халқаро

бозорларда фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоялаш, имтиёзли божхона
таърифлари ва солиқлар орқали экспорт учун қулай иқтисодий муҳит ҳосил
қилиш тадбирларидан иборат.

13.

Истиқболни белгилаш вазифаси – аграр тармоқ ва фермер

хўжаликларини истиқболда ривожлантиришнинг устувор йўналишларини
белгилаш чораларини изчил амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.

Фермер хўжаликларини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-

қувватлашнинг турли шакллари, усуллари, механизмлари ва дастакларини ўз
ичига муайян тизим шаклланган бўлиб, бу тажрибаларни ўрганиш аграр соҳани
қўллаб-қувватлашнинг миллий тизимини шакллантиришга ёрдам бериши
мумкин.

Шундай қилиб, давлат томонидан аграр сиёсатни тартибга солишнинг қараб

чиқилган барча ички ва ташқи иқтисодий усуллари (восита ва дастаклари)
биргаликда миллий иқтисодиёт аграр секторида такрор ишлаб чиқариш
жараёнига ва мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларига ўз таъсирини
кўрсатади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЕТЛАР

1.

Абдуғаниев А., Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти.Дарслик. Т.
2009.

2.

Бусел И.П. Агробизнес: Учебное пособие- Минск, 2009.

3.

Вахабов А. В. Бозор муносабатларига ўтиш босқичида кўп укладли
иқтисодиёт ва унинг такроран ҳосил бўлиши.-Т.: «Молия», 2002.-289 б.

4.

Жўраев Ф. – Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил
этиш. Дарслик. – Т.: Истиқлол, 2004. – 343 б.

2.

Кандиус В.А.. Экономика агропромышленного комплекса: учебное пособие
// М.: Кнорус, 2010. – 544 с.
akimov Z.I. Qishloq xo‘jaligini moliyaviy qo‘llab-quvvatlashda raqamli
texnologiyalardan foydalanish imkoniyatlari . “Aholi bandligini va farovonligini


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_1-to’plam_Iyun-2025

413

ISSN:3030-3613

oshirishda kichik biznes va xususiy tadbirkorlikning o‘rni” mavzusidagi Respublika
ilmiy-amaliy konferensiyasi ma’ruzalar to‘plami. T: ”Moliya”,TMI, 2023-y.112-
114- betlar.

4.

Xakimov Z.I. Xorijiy davlatlarda tomorqa yer egalari xarajatlarini moliyaviy
qo‘llab-quvvatlash yo‘nalishlari va tamoyillari. Moliya tizimini rivojlantirishning
zamonaviy tendensiyalari va istiqbollari xalqaro ilmiy amaliy anjuman materiallari
to`plami, 2-qism, Toshkent, TMI, 2022 yil 27may, 26-30- betlar.

Bibliografik manbalar

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЕТЛАР

Абдуғаниев А., Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти.Дарслик. Т.

Бусел И.П. Агробизнес: Учебное пособие- Минск, 2009.

Вахабов А. В. Бозор муносабатларига ўтиш босқичида кўп укладли

иқтисодиёт ва унинг такроран ҳосил бўлиши.-Т.: «Молия», 2002.-289 б.

Жўраев Ф. – Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил

этиш. Дарслик. – Т.: Истиқлол, 2004. – 343 б.

Кандиус В.А.. Экономика агропромышленного комплекса: учебное пособие

// М.: Кнорус, 2010. – 544 с.

akimov Z.I. Qishloq xo‘jaligini moliyaviy qo‘llab-quvvatlashda raqamli

texnologiyalardan foydalanish imkoniyatlari . “Aholi bandligini va farovonligini oshirishda kichik biznes va xususiy tadbirkorlikning o‘rni” mavzusidagi Respublika

ilmiy-amaliy konferensiyasi ma’ruzalar to‘plami. T: ”Moliya”,TMI, 2023-y.112-

- betlar.

Xakimov Z.I. Xorijiy davlatlarda tomorqa yer egalari xarajatlarini moliyaviy

qo‘llab-quvvatlash yo‘nalishlari va tamoyillari. Moliya tizimini rivojlantirishning

zamonaviy tendensiyalari va istiqbollari xalqaro ilmiy amaliy anjuman materiallari

to`plami, 2-qism, Toshkent, TMI, 2022 yil 27may, 26-30- betlar.