Barcha maqolalar

178-185 90 0

“Бино-пойдевор-замин” тизимининг ўзаро биргаликда ишлашини ҳисоблашда, намоён бўладиган асосий самарадорликлар

Xadicha Abduraimova, Zoxitjon Xidoyatov
Ушбу мақолада “Бино-пойдевор-замин” тизимини ҳисоблашда, учта зарур мустақил блокдан иборат мураккаб комплекс муаммонинг ечими келтирилди. Заминнинг қаттиқлигини, бинонинг бикирлигини баҳолаш, бино ва деформацияланадиган зам ин билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда туташ (контакт) каби масалалар ечимлари тавсия қилинган. Ушбу ечимларнинг асосий мақсади, заминнинг қаттиқлигини ҳисобга олган ҳолда заминдаги ҳақиқий (фактический) юкларни ва унинг деформацияларини, шунингдек бинонинг ер усти конструктив элементларидаги зўриқишларни аниқлаш ҳоллари келтирилган, бунинг учун бино билан заминнинг биргачикда ҳисоблаш талаблари тавсия этилди.
206-210 97 0

“Sika retarder” superplastifikatorini portlandsement xossalariga ta’sirini o’rganish

A Xoltayeva

Maqolada Sika Retarder superplastifikatorining portlandsementning fizik va mexanik xossalariga ta’siri laboratoriya sharoitida o’rganilgan hamda olingan natijalar jadval va grafik ko’rinishlarida berilgan.

237-239 107

“Recommendations and requirements for tunnel design in Uzbekistan”

Mukhammadrasul Musajonov, Asadbek Zhurayev

Tunnel va qurilish ishlarida yo'ldan foydalanish talablarga muvofiq, geologik, iqlimiy, muzli tuproq va boshqa mahalliy sharoitlarni hisobga olgan holda, tunnel va foydalanish jarayonlarining atrof muhitga eng kam ta'sirini hisobga olgan holda amalga oshirilishi kerak. Mamlakatimizda bu borada yetarlicha amaliy ishlar olib borilmoqda. Ushbu maqolada ushbu sohani yanada rivojlantirish bo'yicha samarali kurslar keltirilgan.

1-54 60 0

Ҳудудий тадбиркорлик фаолиятининг статистик усуллардаги таҳлили

Умидбек Иноятов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон амалиётида миллий иктисодиётларнинг баркарор ривожланишида тадбиркорлик соҳалари, жумладан ҳудудий тадбиркорлик фаолияти мухим ўрин эгаллаб, иқтисодий ҳамда ижтимоий муаммоларни хал этишда етакчи роль ўйнайди. Жаҳон иктисодиётида бандлик, ижтимоий химоя, маҳсулот ва хизматларнинг янги турларини ишлаб чиқаришда бу соҳа муҳим ахамият касб этади. Халқаро валюта жамғармасининг хисоботига кўра, «бугунги кунда дунёда 90,0 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли бўлиб, улар жахоннинг 63,0 фоиз аҳолисини иш билан таъминламокда. Европа Иттифоқи миқёсида кичик ва ўрта бизнеснинг умумий салмоғи 99,8 фоизни ташкил этгани ҳолда 85,0 фоиз аҳолини иш билан таъминламокда»1.
Жахон иктисодиётида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш жараёнларининг ташкилий-иктисодий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, жойларда кулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ташки иктисодий фаолиятдаги иштирокини кучайтириш, ахолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш борасидаги имкониятларидан тўлаконли фойдаланиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистонда ҳудудий тадбиркорлик фаолиятини тизимли ва комплекс равишда қўллаб-қувватлаш, барқарор ривожланишини таъминлаш, жумладан, унинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги, ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги улушини ошириш, кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжни қондириш ва кулай ишбилармонлик муҳитини яратиш каби йўналишларда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да иктисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги тармоғини модернизациялаш хамда хусусий секторни қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш каби устувор вазифалар белгилаб берилди2. Ушбу вазифалар ҳудудий тадбиркорлик субъектларининг турли даражаларда ривожланиш омиллари ва тенденцияларини статистик усулларда бахолаш, статистик кўрсаткичлар тизимини ишлаб чикиш, худудий иқтисодий ривожланиш стратегияларининг статистик моделларини тузиш ва статистик прогнозлашнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли хамда 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сонли фармонлари, «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сонли қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ҳудудий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, асосий тенденциялари ҳамда уларга таъсир қилувчи омилларни статистик усуллардаги таҳлилини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ҳудудий тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий-иктисодий ривожланиш ҳолати ва динамикасини баҳолашнинг «тадбиркорликнинг иқтисодий фаоллик коэффициента», «ўртача квадратик тебраниш» ва «вариация коэффициента» таклиф этилган;
иктисодиёт тармоклари, соҳалари ҳамда маъмурий ҳудудларнинг ривожланиш даражаси ва тенденцияларини аниклашнинг «ҳудудларнинг ўртача ривожланганлик даражаси», «тармоқ ва соҳалар салмоғини баҳолаш» каби интеграл кўрсаткичлари ишлаб чикилган;
ҳудудлар комплекс иқтисодий ривожланиш дастурларининг натижа-ларини аникроқ тавсифлаш мақсадида статистик кўрсаткичларни баҳолашнинг «ташқи савдода нисбий устунлик индекси», «ташки савдо самарадорлиги индекси», «экспортга ихтисослашув индекси» таклиф этилган;
Тошкент вилоятида ҳудудий тадбиркорлик фаолиятининг истикболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича кўп вариантли прогнозлар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Вилоят ЯҲМ ва хизматлар соҳаси ўртасида юкори корреляцион богликликка (0,98) эга эканлиги аникланди. Шунингдек, хизматлар хажмининг ошиши вилоятда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сонига ижобий таъсир кўрсатиши, хизматлар хажмидаги бир фоиз ўсиш кичик корхона ва микрофирмалар сони 0,25 фоизга ошишини таъминлайди.
2. Худудий тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи статистик моделларини ишлаб чикишда тизимий ёндашувдан фойдаланиш зарур. Унинг таркибини ҳудудий муаммолари бўйича турли (туман, тармоқ ва тадбиркорлик шакли) кесимларда статистик тахлил этиш, фаолият самарадорлигини бахолаш хамда истикболли устувор йўналишларни асослаш бўйича статистик услубиятни танлаш, статистик моделларни қўллаш тартибини белгилаш ташкил этади. Бунда худудий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиш тенденцияларини акс эттириш ва тартибга солишда қўлланиладиган алгоритм (статистик таснифлаш, оптимал гурухлаш, самарадорликни статистик бахолаш, кўп вариантли босқичма-босқич прогнозлаш)лар мажмуи ҳамда кўп омилли регрессия моделлари мухим ўрин тутади.
3. Худудий тадбиркорлик субъектларининг барқарор ривожланишини таъминлашда куйидагиларни амалга ошириш зарур: худудий тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш самарадорлигини интенсив омиллар, ишлаб чиқаришнинг илғор шакллари ҳисобига ошириш; худудий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида йирик миллий ва хорижий компанияларнинг бўлимлари, филиалларини жойлаштириш; туман ва шахарларда худудий тадбиркорлик фаолиятини истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга йўналтириш; туман ва шахарлар ўртасида худудий тадбиркорлик субъектлари ривожланишидаги фарқларни камайтириш ва х.к.
4. Истикболда вилоят саноатини ривожлантиришнинг куйидаги асосий омилларига эътибор қаратиш зарур: мақсадли дастурларни амалга ошириш; енгил саноат сохасида янги корхоналар барпо этиш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чикаришни ўзлаштириш; кишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш сохасида янги корхоналар ташкил этиш хамда бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш; халқ истеъмоли товарлари ишлаб чикариш хажмини кўпайтириш; курилиш материаллари индустриясини ривожлантириш; тармокда кўшма корхоналарнинг улушини ошириш; махаллий хом ашёни қайта ишлаш; ишлаб чикарилган маҳсулотлар экспорт кўламини кенгайтириш ва бошкалар.
5. Қишлоқ хўжалиги ҳудудий тадбиркорликни ривожлантиришда асосий тармоклардан бири ҳисобланади. Тармоқда яратилган ялпи маҳсулотнинг 94,9 фоизи КБХТ субъектлари ҳиссасига тўғри келади. Тармоқнинг салоҳиятини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш худудий тадбиркорлик ривожланишидаги янги йўналиш сифатида қаралади.
6. Вилоятда КБХТнинг ривожланишига асосий таъсир қилувчи тармоқлар қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш эканлиги аникланди. Амалга оширилган тахлил натижаларига кўра, мазкур тармокларда КБХТ ривожланиш тенденциясининг кузатилиши 2020 йилда ЯҲМда КБХТ улушининг 62,3 фоиз хамда соҳанинг бандликдаги салмоғининг 78,9 фоизга етишини таъминлайди.
7. Тадқиқот ишида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини статистик прогнозлаш услубиётини такомиллаштириш мақсадида вилоят макроиқтисодий кўрсаткичларни прогноз килиш жараёнида куйидаги вазифаларни ҳал этилиши зарурлиги кўрсатиб берилди. Булар ҳудуднинг ривожланиш мақсадлари, вариантлари ва параметрларининг илмий асосланишининг зарурлиги, жараёнга объектив таъсир кўрсатадиган ривожланиш тенденциялари ва қонуниятларини ҳисобга олиниши кераклиги, товарлар ва хизматлар бозори, меҳнат бозори, ишлаб чиқариш воситалари бозори, капитал ва молия бозорининг истиқболли ривожланиш хусусиятларини гуруҳларга ажратилиши хамда экспорт салохиятини кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратилиши ва х.к. 

1-48 213 0

Қурилиш материаллари структураси ва хоссалари тадқиқотининг нур-оптикавий методологияси

Ойбек Бахрамов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирда жаҳоннинг ривожланган давлатлари қурилиш амалиётида фан ва техниканинг янги, охирги босқичидаги технология ва услубларини ишлаб чикишга катта эътибор берилмокда. Шу жиҳатдан, жумладан қурилиш соҳасида янги турдаги экологик материаллардан фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларни самарали қўллаш, янги курилиш материаллари ва уларнинг диагностикасини такомиллаштириш ва бу орқали бино ва иншоотларнинг физикавий холатини ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари етакчи ўринни эгаллайди. Бу борада, дунёнинг ривожланган мамлакатларида маълум ютукларга эришилган бўлиб, бино ва иншоотларни куриш, уларнинг мустахкамлик ва баркарорлигини таъминлаш, бинолар ҳолати диагностикаси, санацияси ва мониторинги учун конструктив ечимларни ишлаб чикишга алоҳида эътибор каратилмокда.
Жахонда курилиш материалларининг янги хоссаларини такомиллаштириш, уларнинг вақт бўйича бардошлилиги, хар хил иқлим шароитига таъсирчанлигини хисобга олган холда диагностик натижалар асосида янги турдаги экологик материалларни ишлаб чикишга йўналтирилган илмий-тадқикотлар муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Бу йўналишда, курилиш материаллари ҳамда бино ва иншоотларнинг, жумладан архитектура ёдгорликлари деворлари ва пойдеворларининг физик-кимёвий хоссаларини катта аниқликда тадқиқот ўтказиш учун янги диагностик усулларни ишлаб чиқиш кабилар муҳим аҳамият касб этади.
Республикамиз мустақилликка эришгач янги курилиш материалларини яратиш ва уларнинг хоссаларини диагностикаси сохасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада композицион курилиш материалларини оптимал таркиблар билан яратишда, уларнинг амалиётда кўлланилишида, жумладан архитектура ёдгорликларининг диагностикаси ва санациясида катта натижаларга эришилди. Шу билан бир қаторда янги курилиш материалларини яратиш ва уларнинг физик-кимёвий диагностика услубларини янада такомиллаштириш зарурий омиллардан биридир. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...ишлаб чикаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш,...Ўзбекистонга янги технологияларни олиб кириш... янги технологияларни яратиш...»1 юзасидан вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан курилишда янги нур-оптикавий диагностик усулларни ишлаб чикиш ва улар ёрдамида бино ва иншоотлар, архитектура ёдгорликларининг физик-кимёвий ҳолатини аниқлаш, уларнинг диагностика мониторингини олиб бориш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги» Фармони, 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон «2017-2021 йилларда кишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон «2016-2017 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини тўла инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли барча меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади курилиш материалларининг физикавий хоссаларини тадқиқ этишда нур-оптикавий методологиясининг яратилиши ва янги кўп сегментли нур-оптик сенсорларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
курилиш материаллари ғовакларининг структураси ва капиллярлар радиусининг спектрини шу ғоваклардан ўтувчи нур трансмиссияси асосида тадқиқ этувчи қурилиш материаллари структурасининг янги диагностика усули ишлаб чиқилган;
курилиш материалларининг янги нур-оптик характеристикаларини олиш учун нур-оптикавий усул ишлаб чиқилган ва бу усулда курилиш материалларининг янги физикавий параметрлари - ёруғлик абсорбцияси коэффициента, махсус нур-оптикавий ғовак ҳажми, курилиш материаллари сиртидаги махсус нур-оптикавий ғовак узунлиги, капиллярлардаги сув ҳаракатининг фронтал ва тўйиниш тезликлари аникланган;
гипс-эстрих ва цемент қоришмаси каби қурилиш материалларидаги сувнинг боғлиқлик турларини нур абсорбциясини қайд қилиш асосида аниқлаш усули яратилган;
курилиш материалларидаги эркин сувларнинг кимёвий боғланган сувга ўзгариши вақтини нур-оптикавий намлик сенсори ёрдамида катта аниқликда кайд килиш усули ишлаб чикилган;
илк бор курилиш материалларини намлигини нур трансмиссияси асосида ўлчовчи кўп сегментли нур-оптик намлик сенсори ихтиро этилган ва бу асосда курилиш материаллар намлигини туз ва ҳароратга боғлиқ бўлмаган холда гравиметрик сув микдорига олинган корреляция боғлиқлиги аникланган.
Хулоса
«Курилиш материаллари структураси ва хоссалари тадкиқотининг нур-оптикавий методологияси» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосалар келтирилган:
1. Қурилиш материалларининг физикавий хоссаларини тадкикоти учун нур-оптикавий методология ишлаб чиқилди. Бу методология ёруглик абсорбциясини аниқлаш бўйича тадқикотларнинг нур-оптикавий усулни, қурилиш материаллари намлигини ўлчаш бўйича нур-оптикавий усулни, ғовак капиллярлардаги намлик харакати тезлигини ўлчаш бўйича усулни, курилиш материалларида очиқ говакларнинг махсус нур-оптик хажми ва махсус нур-оптик узунлигини аниклаш бўйича усулни ва курилиш материалларида сув боғлиқлиги турларининг селекциясини ўрганиш усули каби усулларни ўз ичига қамрайди.
2. Қурилиш материалларининг янги физикавий хоссалари тадкик этилди ва янги параметр сифатида материал маълумотномасига киритилди. Булар куйидагилар:
ёруглик абсобцияси коэффициента;
махсус нур-оптик говак хажми;
махсус нур-оптик говак узунлиги;
капиллярлардаги сув харакатининг фронтал ва тўйиниш
тезликлари.
3. Нур-оптикавий порозиметрия яратилди. Ушбу усул билан говакларнинг структураси ва уларнинг бир-бирига боғлиқлигини ёруглик кайд этувчи камерада, жумладан сонли фотокамера, сонли видеокамера билан регистрация килинган. Натижада катта аниқликда говакларнинг бир-бирига богликлигини ва ғовакнинг радиуси тақсимоти таҳлил усули яратилган.
4. Янги кўп сегментли нур-оптик намликни ўлчовчи сенсорлар ишлаб чиқилди. Бу бир сегментли нур-оптик сенсорининг такомиллаштирилган прототип тури бўлиб, қурилиш материалларидаги намликни янада аник ўлчаши ва бу билан материалларнинг физикавий хоссалари диагностикаси усулида аниқ натижалар олинишига хизмат қилади.
5. 17 та Ўзбекистон архитектура ёдгорлик биноларининг (Самарқандда 3 та, Хивада 3 та, Бухорода 3 та, Шахрисабзда 2 та, Қўқонда 2 та, Тошкентда 3 та ва Занги-Отада 1та) физик-кимёвий ҳолатини аниқлашда туз ва намлик диагностик тадқиқоти, жумладан рентген дифрактометри, хароратга боғлик бўлмаган ҳолда янги нур-оптик намлик сенсори ва инфрақизил спектрометри ёрдамида ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2017 йил 12 декабрдаги 01-11-04-6346 ва 01-11-04-6347 сон маълумотномалари ва Ўзбекистон архитектура ёдгорликларини сақлаш илмий ишлаб чикариш бош бошкармасининг 06.10.2014 ва 24.07.2015 йиллардаги далолатномалари). Натижада архитектура ёдгорликлари биноларининг физик-кимёвий холати тадқикотлари асосида катта аниқликда девор ва пойдеворлардаги туз ва намлик микдори аникланган. Биноларнинг бу ҳолатидан келиб чиккан ҳолда кўрилаган чора тадбирлар асосида социал самара -архитектура ёдгорликларининг умрбоқийлиги ошиши кузатилади.
6. Гипс-эстрих ва цементли қоришма қурилиш материалларида нур-оптик сенсор ёрдамида намликни ўлчашнинг лаборатория тадкиқотлари ўтказилди. Гипс-эстрих ва цементли қоришма қурилиш материалларининг котгунича ва қотганидан сўнг, намликни йўкотиши жараёнини аниқланди.
7. Илк бор, қурилиш материаллари ғовакларидаги сувнинг боғликлик турлари нур-оптик сенсорлар ёрдамида қайд қилинди. Нур-оптикавий усул билан кимёвий боғланган сувнинг эркин, капилляр боғланган сув селекцияси аниқланди.
8. Қурилиш материалларида намликни ўлчовчи янги нур-оптикавий кўп сегментли нур-оптик намлик сенсорига Германия Федератив Республикаси патент идорасининг ихтирога патента олинган бўлиб («Lichtoptischer Feuchte-Sensor zur Bestimmung der Mauerwerksfeuchte» № 102007049285, 2017), бу сенсор билан тадкикотларда қурилиш материалларидаги намликни туз ва ҳароратга боғлиқ бўлмаган ҳолда гравиметрик корреляция асосида юқори аникликда олинган.
9. Интелектуал мулк кўмитасига янги комбинацияли кўпсегментли курилиш материалларида намликни ўлчайдиган сенсор регистрацияга берилди. № IAP 20150371, 06.10.2015.

193-196 79 0

Ғовак тўлдирувчили темирбетон таркибидаги арматураларни коррозиядан ҳимоя қилиш

Zafar Sattorov, Yulduz Xudaynazarova
Ўзбекистон Республикам Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегия™ тўғрисида’'ги 11Ф-60-сонли, 2022 йил 9 сентябрдаги "Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-220-сонли, 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32-сонли Фармонлари, 2020 йил 10 июлдаги “Иктисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармокларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4779-сонли, 2019 йил 20 февралдаги «Қурилиш материаллари турар-жойини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-4198-сонли карорларида қурилиш материаллари саноатини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш ва илғор инновацион технологияларни жорий этиш вазифалари белгиланган.
216-218 82 0

Янги синтез қилинган суперпластификатор таркибини цемент тоши дтт нинг эгри чизиқлари таьсирини тадқиқ қилиш

M Qarimov, B Askarov, A Mirzayev, S Xolmirzayev

Тақдим этилаётган мақолада маҳаллий чиқинди ҳом ашё пиролиз мойи асосида синтез қилинган суперпластификатор қўшимчасини Цемент тоши ДТТ нинг эгри чизиқлари ўрганилган. Оптимал таркибда суперпластификатор цемент қорищмасига (бетон қорищмасига) қўшилганда қоришманинг харакатланувчанлик хоссасига таьсири натижасида қўшиладиган сув миқдори 15-20% га камайган хамда мустахкамлик 15-20% га ошган. Шунингдек мақолада суперпластификатор таьсирида иқтисодий самарани ощганлиги тўғрисида маьлумотлар келтирилган.

415-417 106 0

Янги авлод суперпластификатори қўлланилиб олинган ноавтоклав кўпикбетоннинг хусусиятлари хақид

Allanazar Ilyasov, Sharibay Allanazarov, Nursultan Tahirjanov

Мақолада кўпикбетон таркибига минерал микротўлдиргич сифатида киритилган “Ўзметкомбинат” АЖнинг микрокремнезёми ва поликарбоксилатли суперпластификтор «VESTA HPR 801» миқдорининг кўпикбетон қоришмасининг физик-механик хоссаларига таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган экспериментал тадқиқотларнинг натижалари келтирилган. Кўпикбетон таркибидаги микрокремнезёмнинг ортиб бориши билан материалнинг сиқилишга мустахкамлиги дастлаб камайиб бориши ва маълум даражага  етганидан сўнг кескин эса ортиши аниқланди ва шунга мос равишда регрессия тенгламасини тахлил қилиш йўли билан кўпикбетоннинг оптимал миқдордаги рецептура кўрсаткичлари асослаб берилди.

115-121 78 0

Юқори сейсмик туманларда грунтли тўғонларнинг ядросини лёссимон грунтлардан барпо этиш амалиёти

G Xakimov, Sh Baymatov, J Muminov
Маъқолада юқори сейсмик туманларда грунтли гидротехника тўгонларини ядроларини лёссимон грунтлардан зичлаб кўтариш масалалари кўрилган. Грунтли гидротехника тўгонларининг ядросида бунёд этиладиган сув ўтказмайдиган экран-деворларини лёссимон грунтдан зичлаб кўтариш бўйича дала ва лаборатория шароитида ўтказилган тажриба натижалари келтирилган. Юқори сейсмик туманларда грунтли гидротехника тўгонларининг ядроларини лёссимон грунтларнинг энг қулай намлигида виброкатоклар билан зичлаб кўтариш бўйича тавсиялар берилган.
1-21 57 0

Эксплуатация қилинувчи тураржой биноларининг панели деворларини иссиқликдан ҳимоялашни такомиллаштириш

Саид Шаумаров

Тадқиқот объсктлари: тураржой биноларининг ташқи тўсиқларини энергосамарали қилиб ишлаб чиқишга каратилган теплотехник усул ва воситаларнинг назарий асослари.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистон Ресиубликаси иқлими шароитида эксплуатация қилинувчи тураржой бинорларининг панелилли деворларини эскиришини хисобта олтан ҳолда уларнинг термоянгилашни такомиллаштиришнинг назарий асослари.
Тадқиқот усули: математик моделлаштириш, ракамли хисобий вариациялаш усуллари; хусусий хосилали дифференциал тенгламалар назарияси, гидротермодинамика ва иссиқлик-масса алмашинуви назарияси, математик статистика усуллари, асбоб-ускунали усуллар.
Олинган натижа ва уларнинг янгилиги: фильгрловчи ёриғи бўлган ташки тўсиклар билан ташқи иқлимий омилларининиг ўзаро таъсирлашувининг математик моделлари таклиф қилинган; фильтрловчи ёриқли тўсиқларнинг хаво ўтказувчанлиги ва ушбу тўсикларнинг ички юзасидаги харорат майдонларини автоматлаштирилган хисоблаш усули ишлаб чиқилган; фильтрловчи ёриги бўлган тўсикдан ўтувчи ҳавонинг ҳажмий сарфи ва тўсиқ ички юзасидаги харорат майдонларининг ўзига хослиги бўйича эскиришни бахолаш услуби таклиф этилади.
Амалий ахамиятн: Тадқиқотларнинг натижалари фукаро биноларининг гашқи панелли деворларини термоянгилашни лойихалаш соҳасида иссикдик химояси назарисини кенгайтиради ва чуқурлаштиради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Утказилган тадқиқот натижалари Тошкент шаҳридаги реконструкция қилинаётган биноларнинг ианелли ташқи деворларини қолдик иссикдан ҳимоялаш хусусиятларини баҳолашда қўлланилган; 5А580204 ихтисослиги бўйича таълим олувчи магистратура талабалари учун “Биноларни текшириш ва реконструкция қилиш” ва 5580200 йўналиши бўйича таълим олувчи бакалавриат талабалари учун “Иншоотоларни техник эксплуатация қилиш” ўкув қўлланмалари чоп этилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: лойихалаш ва курилиш.

94-96 104 0

Экспериментальные исследование сейсмостойкости зданий с учетом крутильных колебаний

K Abdurashidov, B Raxmanov, X Raxmanova
Мақолада иншоотлар зилзилабардошлиги назарий ва экспериментах тадқиқот натижалари торил этилган ва интрументал тадқиқотлар ҳақиқатга яқин натижазар бериши келтирилган.
29-31 73 0

Экономический анализ ущерба от предстоящих землетрясений в хивинском регионе

B Raxmonov, R Savutov, S Qurombayev

Стихийные действия сил природы, пока еще не в полной мере подвластные человеку, наносят экономике государства и населению огромный ущерб. Эти явления природы вызывают экстремальные ситуации, нарушают нормальную жизнедеятельность людей и работу объектов. По мере того, как растет население и усиливается урбанизация в населенных сейсмоактивных зонах, растет плотность застройки домов, дорог, мостов, трубопроводов, систем коммуникаций и всего того, что называем инфраструктурой.

247-257 79 0

Шаҳар қурилишининг долзарб масалалари

А Xotamov

Мақолада шаҳарсозлик соҳасини инженерлик нуқтаи назардан ривожлантириш, шаҳарсоз мухандис мутахассислигининг нақадар заруриятлиги асосланган.

125-129 87 0

Чўкиш тупроқларида гидротехник иншоотларнинг ишончлилик даражасини ўрнатиш

R Xujakulov, Sh Baymatov, G Samandarova

Мақола чўкувчан лессимон грунтларда барпо этиладиган гидротехника иншоотлари ишончлилиги масалаларига бағишланган бўлиб,унда муаллифлар томонидан гидроиншоотларнинг ишдан чиқиш ва носозликлари сабаблари таҳлил қилинган ва суғориш иншоотлари заминлари ишончлилигини ошириш қай даражада мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса берилган.

1-56 188 0

Ўпирилишларга ва қудуқларни сифатли қуришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омиллар

Анварходжа Рахимов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда нефть ва газ казиб олиш учун бурғилашнинг техникавий-иктисодий кўрсаткичлари ишлаб чикиш ва бургилаш самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилмокда. Бу ўринда бурғилашда кудук деворларини ўпирилишларга ва уларни сифатли қуришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омилларни аниқлаш долзарб муаммолардан хисобланади.
Жахондаги нефть ва газ казиб олиш амалиётида кудукларни бургилаш мураккаб ва кўп харажатли жараён бўлганлиги туфайли янги, такомиллашган ва хавфсиз бургилаш технологиялари ишлаб чикиш ва амалиётга тадбик этишни талаб этмокда. Бу бургилаш жараёнини тезлаштириш, кудукларни лойихада кўрсатилган чукурлигигача авариясиз етказиш, аник геологик-геофизик маълумотлар олиш ва иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, кудук деворини ташкил этган тог жинсининг ўпирилиш хавфи бўлган зоналарда бургилаш технологиясини такомиллаштириш бўйича бир катор усулларни ишлаб чикишни такозо этади. Бу ўринда, полимерланган-ингибирланган бургилаш суюқликларини ишлаб чикиш, бурғилашнинг оптимал режимини аниқлаш, кўтариш-тушириш операцияларининг тезлиги ва сони таъсирини асослаш ва кудукларда юз берадиган гидродинамик босимни назорат килиш мухим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгандан сўнг ёқилғи-энергетика саноатини ривожлантириш ва нефть-газ тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор каратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, углеводород хом ашёси казиб чиқариш хажмини ошириш, бургилашда янги технологияларни жалб этиш ва қудуқлар самарадорлигини ошириш борасида ютукларга эришилди. Шунингдек, бургилаш жараёнида кудукларни сифатли куришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омилларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «ишлаб чикаришни модернизация килиш, саноатни юкори технологияли кайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатдан янги босқичга ўтказиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиккан холда, жумладан, нефть ва газ кудукларини бургилашда кудук деворлари ўпирилишларга ва уни сифатли куришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омилларни асослаш, гил жинсларининг кулаши билан боғлиқ қийинчиликлар даражасини камайтиришда янги реагентини қўллаш, кудукларни кўрсатилган чукурликкача асоратсиз бургилаш ишларини лойиҳалаштиришга йўналтирилган илмий тадкиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарори, ,2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги карори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қудуқларни бурғилаш жараёнида тоғ жинсларининг ўпирилиш сабабларини аниқлаш ва ўпирилиш натижасида мураккаб шароитлар вужудга келган зоналарда қудуқлар қурилишини сифатли тугатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тоғ жинси мустаҳкамлигининг ўзгариши бурғилаш колоннасини тушириш ва кўтариб олиш сони ҳамда тезлигига боғликлиги аникланган;
суюқликни айлантириш тикланганда бургилаш насосининг “ишга тушириш”даги босимнинг гил тоғ жинсининг кучланиш ҳолатига таъсири асосланган;
шарошкали бурги тишлари маълум солиштирма юклама куч остида тоғ жинсида кудук доирасидан ташкарига тарқалувчи юқори кучланиш ҳосил этиб, унинг мустаҳкамлигини камайтириши ва ўпирилишига олиб келиши аникланган;
шарошкали бурғилар тоғ жинслари массивида деформацияни юзага келтириши ва натижада бургилаш коришмаси фильтратлари кириб қоладиган макро ва микро ёриқликлар юзага келиши исботланган;
геофизик тадкиқотлар ҳамда бургилашда олинган гил жинслари заррачаларининг (шлам) амалдаги зичлигини унинг нормал зичланган тоғ жинси зичлиги (тоғ жинси назарий зичлиги) билан такқослаш натижасида тог жинсининг кулаш зоналарини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган.
Хулоса
Диссертация ишларини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар куйидагилар:
1. Скважиналарни пармалаш, керакли чуқурликка етказиб боришда, ундан тўлиқ геологик ва геофизик маълумотлар олиш тог жинсларининг ўпирилиши катта тўсқинлик кўрсатади. Ўтказилган тадқиқотлар асосида скважина деворини ўпирилишдан сақлаш учун қўлланмалар яратилди.
2. Назарий ва амалий тадқиқотлар тоғ жинсининг ўпирилишига пармалаш колоннаси кўтариб-туширишда, скважиналарни ювиш жараёнда хосил бўладиган тўлқинланувчи гидродинамик босим, шарошкали долотанинг зарбидан тоғ жинсида пайдо бўлган кучланиши эканлигини аниқлади.
3. Тоғ жинсининг турғунлиги пармалаш колоннаси кўтариб-туширишда, хамда скважиналарни ювишда ҳосил бўлган босимни тўлқинланиш сонига ва кучига боғлиқлиги тадиқланди. Пармалаш колоннасини кўтариб-тушириш сонини критик чегарасини аникловчи формула яратилди.
4. Уч шарошкали долотанинг таъсиридан тог жинсида кучланиш пайдо бўлиш ва уни тарқалиш конунияти аникланди, кучланиш чегарасини билдирувчи формула топилди.
5. Гил тог жинсларини пармалаб ўтишда кесиб-емирувчи РДС турли долоталар ишлатилса, тог жинсида унчалик кучланиш бўлмайди. Бунда тог жинсида ёрикликлар хам юз бермайди ва унинг мустахкамлиги сақланиб қолади.
6. Скважина деворига гидродинамик босим зарбаларини йўқотиш учун пармалаш колоннасини кўтариш-тушириш тезлигини оптималлаштириш автоматик системаси яратилди. Бу системани қўллаш скважина деворини ўпирилишдан хамда скважинада юз берадиган асоратдан саклайди.
7. Пармалаш суюқлигини ошлашда қўлланаётган кимёвий реагентлар маълум даражада гил жинсларини шишишини ва майдаланишини тўхтатиши мумкин, лекин скважина деворини ўпирилишдан саклаб кололмайди.
8. Ушбу диссертация натижаларини кўллаш скважина деворини ўпирилишдан сақлаб, уни лойиҳада кўрсатилган чукурликкача олиб бориш имконини беради. Тадбирлардан олинган натижаларни қўллаш фақат бир скважинада 130 млн.сўмни тежаб колиш имконини берди.

70-76 67 0

Ўзбекистон республикасида амалда сейсмик ҳимоя қурилмалари қўлланилган кўп қаватли бинолар ҳамда уларнинг техник ҳолати

А Ювмитов, М Холиқов, С Тошпўлатов, Б Эгамбердиев
Утбу мақолада Тошкент шаҳрида экспериментал тарзда курилган тўққиз қаватли йирик панелли биногаўрнатилган кўп қатлами эластомер таянчларнинг бинонинг динамик курсаткичларига таъсири табиий uiapoumda ўлчов ии/лари натижалар асосида аник^анган ва ҳимоясиз бино динамик курсаткичлари билан ўзаро таққосланган.
1-44 65 0

Ўзбекистон меъморчилигида тасвирий ва бадиий воситаларни уйғунлаштириш услубияти

Дилшода Султонова

Тадқиқот объектлари: Шаҳарсозлик ва меъморчиликда тасвирий-бадиий воситалар ички ва ташқи меъморий муҳитлар, тасвирий ва бадиий воситаларни қўллаш борасидаги илмий-амалий ишланмалар. Ғор суратлари тарзида юзага келган тасвирий намуналардан бошлаб, тасвирий ва бадиий воситалар қўлланилган замонавий жамоа меъморчилиги.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистон шахарсозлиги ва меъморчилигида тасвирий ва бадиий воситаларни уйғунлаштириш услубиятининг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат. Тарихий, илмий маибаларни тадқиқ этиб, Узбекистан меъморчилигида тасвирий ва бадиий воситаларининг қўлланилишини ўрганиш. Тадқиқот методлари: Ёндош ва хорижий халқлар меъморчилик анъаналарини қиёсий таҳлил этиш, таснифлаш орқали архитектуравий графоаналитик услубида маълумотларни умумлаштириб, ёзма манбалар, меъморий лойиҳалар, анкета сўрови, тарихий ва замонавий мавжуд бино ва иншоотлардаги меъморий-бадиий муҳитни ўрганиш ва қиёсий-таҳлилий тизимлаш услуби қўлланилди.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилиги: Илмий излаиишлар иатижасида уйғунлаштириш тамойиллари бўйича ишланмалар яратилган. Янгилиги сифатида меъморчилик ва шаҳарсозликда барча воситаларни умумлаштириб тизимга солиш таклиф этилган.
Амалий ахамияти: Шахарсозлик ва меъморий лойихаларни яратишда реклама тарғибот воситалари, наққошлик, ҳайкалтарошлик ва амалий санъат воситаларини худудларда қўллаш хамда уйгунлаштирилиши борасида илмий-амалий тавсиялар беришдан иборат.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: бир катар конференцияларда ва кафедра семинарида мунтазам равишда маъруза килиниб, илмий монография, услубий кўрсатмаларда, ишнинг мазмуни 50дан ортик мақолалар тарзида чоп этилган ва меъморчилик амалиёти ҳамда ўқув жараёнида кўлланилган. Тадкиқотлар натижалари ижтимоий ахамиятга эга бўлиб, уларни иқтисодий нуқтаи-назарда бахолаб бўлмайди.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: Меъморий-бадиий олий таълим масканлари, ўрта-махсус касб-хунар коллежларида, меъморий-лойиҳавий бошқармалар, лойиҳа ва ободонлаштириш ташкилотларида таълим жараёнида қўлланилишида асос бўлади.

155-158 102 0

Турар-жой биносининг кавакли ғиштдан бажарилган монолит бетон каркасли деворининг теплофизик хусусиятлари

Mirzajon Maxmudov
Мақолада манда элементлардан барпо этиладиган турар-жой биноларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш мақсадида деворлар конструкцияларига киритиладиган монолит темирбетон устунларнинг ташци девор бурчакларидаги температура майдонига таъсирини тадқиқ цилиш натижалари келтирилган.
1-44 75 0

Туз коррозияси таъсирига учраган автомобиль йўллари кўприкларининг темирбетонли оралиқ қурилмаси қолдиқ ресурси

Нодира Саатова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда магистрал йўл тармоқларининг кснгайиши, йўловчилар ва юклар ташиш ҳажмларининг ортиши ҳисобига катта шахарлар инфратузилмасини ривожлантиришда турли хилдаги транспорт иншоотлари, жумладан кўприклар алоҳида аҳамиятга эта. Буюк Британия Транспорт Департамента маълумотларига кўра, бутун кўприк иншоотларининг 10% ини коррозиядан шикастланганлиги туфайли таъмирлаш талаб этилмокда.1. Темирбетон кўприк конструкцияси бузилишининг асосий сабаби - хлоридлар таъсири туфайли коррозияга учрашидир. Шу сабабли темирбетон конструкцияларнинг хлоридлардан коррозион шикастланишларини олдини олиш соҳасига хорижий мамлакатларда алохида эътибор каратилмокда.
Дунё мамлакатларида транспорт иншоотларининг мустаҳкамлиги, узоқка чидамлилиги, хизмат муддатини узайтириш бўйича ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ва транспорт иншоотларининг мустаҳкамлиги ва сифат кўрсаткичларини оширишда бетон ва арматура коррозияси таъсирини ҳисобга олиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этмокда. Бу борада, жумладан кўприклар оралиқ қурилмалари рссурсини ҳисоблашда бетон ва арматура коррозияси таъсирини хисобга олиш усулларини такомиллаштириш хамда эксплуатация килинастган бетон ва арматураси коррозияланган конструкцияларнинг узоққа чидамлилигини ошириш, бетон ва арматураси коррозияланган оралиқ қурилмаларнинг юк кўтариш қобилиятини баҳолаш ва мустаҳкамлигини замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб хисоблаш усулларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустакилликка эришгач транспорт коммуникациялари тизимларида ср усти иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация килиш жараёнларини сифат жиҳидан такомиллаштиришга алоҳида эътибор каратилди. Ҳозирги кунда республикамиз автомобиль йўлларида 7000 дан ортик кўприклар эксплуатация қилинмокда. Ушбу кўприкларнинг ишончлилигини ошириш ва мустаҳкамликка ҳисоблаш бўйича бир катор вазифалар бажарилган. Шулар билан бир каторда бугунги кунда транспорт коммуникация тизимларида сунъий иншоотлар рссурсларини ошириш учун ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация килиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, ...»2 вазифаси белгилаб бсрилган. Бу борада автойўл кўприклари рссурсини ҳисоблаш, уларнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш, янги барпо этиластган ҳамда эксплуатациядаги кўприкларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалда кенг миқёсида олиб бориш муҳим аҳамият касб этмокда.
Узбекистан Республикаси Президента ни нг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон «Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилма-сини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 242-сон «Узбекистан Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат килиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тсгишли бошка мсъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади автойўл кўприклари оралиқ курилмалари ресурсный аниқлаш усулларини бетон ва арматура коррозияси таъсирини ҳисобга олиб такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуиидагилардан иборат:
бстоннинг туздан коррозияланишини микдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилган; оралиқ қурилмаларнинг юк кўтариш қобилиятини, бетон ва арматуранинг туздан коррозияланишини эътиборга олган ҳолда аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
вақт ўтиши билан бетон ва арматурадаги коррозия жараёнларини ифодалаш боғлиқликлари ишлаб чиқилган;
эксплуатациядаги автойўл кўприклари темирбетон оралиқ қурилмаларнинг қолдиқ рссурсини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Туз коррозиясига учраган автомобиль йўллари кўприкларининг тсмир бстонли оралик курилмаси колдик рссурси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) дисссртацияси бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Автойўл кўприкларидаги эксплуатация килинаётган оралик қурилмаларни тскшириш бўйича мавжуд натижаларни таҳлил қилиш асосида шу аниқландики, ҳозирги вактда кўприкларда муз қатламига карши асосий таркибида хлор бўлган тузлардан фойдаланишдир. Рсспубликада ишлатиладиган тузлар таркибидаги натрий хлорид микдори бошка МДҲ давлатларида ишлатилаётган тузларга Караганда кўп.
2. Автойўл кўприкларидаги темирбетон оралик курилмалар техник ҳолатининг ёмонлашишига, асосий сабаб - хлоридлар микдори юқори бўлган тузлардан фойдаланиш ва эксплуатация жараёнининг паст даражада ташкил этилишидир. Бунинг натижасида оралик курилмаларнинг рссурси камаяди.
3. Туздан коррозияланишнинг бетон ва арматура холатига таъсир даражасини аниқлашнинг амалий усули ишлаб чиқилди. Бетон мустахкамлигининг ва арматура кссими юзасининг вакт ўтиши билан камайиш катталигини аниклашнинг математик формулалари ҳосил қилинди.
4. Бетон ва арматуранинг туздан коррозияланиши оралик курилмалар юк кўтариш қобилиятининг дсярли икки баробар камайишига сабаб бўлиши аниқланди.
Оралик курилмалар юк кўтариш қобилиятининг камайишини техник диагностика маълумотлари бўйича баҳолашнинг амалий усули таклиф этилди.
Олинган натижалар оралик курилманинг техник диагностикавактидан бошлаб ишлаш режимини тайинлаш имконияини бсради.
5. Туздан коррозияланиш даражасини шикастланишлар мсъёри билан аниқлашнинг ҳисоблаш усули таклиф қилинди.
6. Туздан коррозияланган темирбетон оралиқ курилмаларни қолдиқ рссурсини аниқлашнинг амалий усули ишлаб чикилди. Ҳисоблар учун асосий параметр - техник диагностика жараснида аниқланадиган шикастланишлар ҳисобланади. Бетон ва арматуранинг туздан коррозияланиши эксплуатация қилинаётган оралик курилмаларнинг қолдиқ рссурсини деярли уч баробаргача камайтириши мумкинлиги кўрсатиб бсрилди.
Оралик курилмаларнинг қолдиқ рссурси тўғрисидаги маълумот эксплуатация жараёнида таъмирлаш вақтини аниклаш имконини яратди.
7. Бетон ва арматуранинг коррозияланишига қарши самарали чора -тадбирлар ишлаб чикилди. Оралик курилмалардаги бетон ва арматурани коррозиядан ҳимоялаш бўйича кўрсатмалар бсрилган амалий тавсиялар ишлаб чикилди.
8. Кўприкларга техник хизмат кўрсатишнинг мавжуд структураси замонавий эксплуатация талабларига жавоб бсрмаслиги кўрсатиб бсрилди. Эксплуатация қилинаётган оралик курилмалар ҳолатининг кузатилаётган ёмонлашиши эксплуатация хизмати ишларининг етарлича ташкил этилмаганлиги натижасидир.
9. Кўприк хўжалиги эксплуатацияси хизматининг структурасини қайта қуриш таклиф этилди. Бу структура жорий килинганда штатдаги ходимлар кўпаймайди ва таъмирлаш ишларини бажариш учун механизация билан яхши жихозланган яхлитлаштирилган ишлаб чиқариш бўлимлари пайдо бўлади, конструкцияларнинг холати ҳакидаги ахборотни хисобга олиш йўлга қўйилади.

25-29 69 0

Транспорт иншоотларини паспортлаштириш асосида сейсмик заифлигини баҳолаш

Марс Бердибаев, Нурсултан Ботабаев
Республикамизда транспорт иншоотлари тизимида кўприк иншоотларини лойихалаш, куриш ва эксплуатация килиш жараёнларини сифат жихатидан такомиллаштириш бўйича кенг кўламли пора тадбирлар амалга оширилмокда. Узбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 - 2026 йилларда янги Узбекистоннинг таракқиёт стратегияси тўғрисидаги” ПФ-60-сонли Фармонида, жумладан «... республикадаги мавжуд 1512 та таъмирталаб кўприклар ва бошқа сунъий иншоотларини босқичма-босқич қайта куриш ва таъмирлаш ...» вазифалари белгилаб берилган [1].
96-100 48 0

Таянчлари тўсин билан ўзаро эластик боғланган темирбетон кўприкларнинг сейсмик тўлқинлар таъсиридаги тебранишлари

Марс Бердибаев, Зиёвуддин Рахимжонов
Мақолада қозиқ қисми сейсмик таъсир остида атрофдаги грунт билан ўзаро таъсир қиладиган бир оралиқли тўсинли кўприкнинг кўндаланг тебранишлари кўриб чиқилади. Конструкциянинг деформацияси эластиклик чегарадан ошмайди ва тебранишлар чизиқли характерга эга шарти қабул қилинган. Масала берилган чегаравий шартларда аналитик Фуреусули билан ечилган. Олинган натижалар кўприк иншоотларининг вақт ва узунлиги бўйича кучланиш қийматларнинг ўзгариши келтирилган, ҳамда улар таулил қилинган.
54-59 125 0

Сейсмический риск: современное состояние

S Suleymonov, N Xamrabayeva
В статье разработаны и зарегистрированы программные продукты по использованию возможностей современных ArcGl- технологий при оценке сейсмического риска территорий и приведена технология его использования на примере некоторых городов Узбекистана.
103-107 110 0

Сейсмические колебания многоэтажных зданий на основе континуальной модели

M Usarov, F Usanov, M Qurbanbayev
Биноларнинг сеисмик тебранишларини тавсифловчи пластиналарнинг Тимошенко назарияси доирасида игилаб чиқилган континуаль пластинасимон динамик моделидан фойдаланган ҳолда кўп қаватли бинонинг динамик хусусиятларини сонли динамик ҳисоблаш усули таклиф этилади. Сеисмик таъсирлар остидаги бинонинг кўндаланг тебранишлари қаралган. Кўп қаватли бинонинг хусусий тебранишларининг биринчи учта хусусий частоталари ва тебраниш даврларининг сонли қийматлари олинган.
341-343 96 0

Республикамизда бино ва иншоотлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш асослари, муаммолар ва уларни ечимлари тўғрисида

Islom Arslanov, Maxammad Agalikov

Мазкур мақолада Республикамизда бино ва иншоотларни қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш асослари, бугунги ҳолати, ушбу соҳадаги айрим муаммаолар ва уларни ечимлари юзасидан маълумотлар келтирилган.

18-20 102 0

Проблемы в обеспечении безопасности зданий и сооружений на территории Республики Узбекистан

E Shchipacheva, R Pirmatov

В последнее время на территории Узбекистана происходят события, которые будоражат общественное мнение, подрывают авторитет строительной отрасли и доверие к продуктам её деятельности, - обрушение части 6-этажного строящегося жилого дома в г. Джизак (2021 г.), прорыв дамбы Сардобинского водохранилища (2020 г.), незапланированная осадка 9-ти этажного жилого дома в г. Чирчик (2023 г.), появившиеся трещины в строящемся жилом многоэтажном доме в Ссргслийском районе (2023 г.) и в новостройке Яшнабадского района столицы (2023 г.), обрушение пяти балок строящегося путепровода перед международным аэропортом Ташкента (2023 г.). И это - нс полный список «побед», а только часть, получившая широкое освещение в социальных сетях.