THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
12
ОДАМ САВДОСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИНГ
ПРОФИЛАКТИКАСИ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Норбутаев Эркин Хурозович
Ўзбекитон Республикаси ИИВ Академияси профессори
Боходиров Барҳаёт Баҳром ўғли
ИИВ Академияси 3-ўқув курси 319-гуруҳ курсанти,
https://doi.org/10.5281/zenodo.14185037
Аннотация:
Мазкур мақолада хозирда мамлакатимизда оммалашиб
бораётган “Одам савдоси” жиноятларининг умумий, махсус, якка
тартибдаги ва виктимологик профилактикаси масалалари тўғрисида
айрим миллий ҳамда хорижий тадқиқотчиларнинг илмий изланишларидан
келиб чиқиб таҳлил қилинганлиги тўғрисида сўз борган.
Калит сўзлар:
Одам савдоси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси,
умумий профилактика, якка тартибдаги профилактика, махсус
профилактика, виктимологик профилактика, профилактик сухбат, расмий
огохлантириш.
Одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши кураш соҳасида
энг муҳим, самарали йўналишлардан бири – ушбу турдаги жиноятларнинг
профилактикаси ҳисобланади. Профилактика инспекторининг одам
савдоси билан боғлиқ жиноятлар криминологик тавсифига доир
фаолиятининг асосий мақсади – ушбу ҳуқуқбузарликларнинг умумий,
махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасини самарали
ташкил этиш, мазкур ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган
сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш
чораларини кўриш, ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этган (содир этишга
мойил бўлган) шахсларни аниқлаш ва улар билан профилактик ишларни
тизимли равишда олиб борилишини таъминлашдан иборат.
Одам
савдосининг
олдини
олишга
доир
чора-тадбирлар
қуйидагиларни ўз ичига олади:
– фуқароларнинг одам савдосидан жабрланишининг олдини олишга,
уларнинг ҳимоясиз ва хавф остида қолишига сабаб бўлган ижтимоий-
иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш
ҳамда амалга оширишни;
– одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва
ушбу муаммоларнинг ечимларини ишлаб чиқиш мақсадида мазкур
соҳадаги фаолиятнинг доимий мониторингини амалга оширишни;
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
13
– одам савдосидан жабрланганлар тушиб қолиши мумкин бўлган
хавфли вазиятлар ҳақида, давлат ҳамда одам савдосидан жабрланганларга
ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган
муассасалар томонидан тақдим этиладиган ҳимоя чоралари тўғрисида,
одам савдосига қарши курашиш учун давлат томонидан кўрилаётган
жиноий ва маъмурий таъсир чоралари ҳақида жамиятнинг хабардорлигини
оширишни;
– туристик фаолиятни, шунингдек аҳолини иш билан таъминлашга оид
фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятига доир
талабларни белгилашни;
Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим муассасаларида ва
нодавлат таълим ташкилотларида одам савдосига қарши курашиш
соҳасидаги таълим дастурларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни;
одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи
давлат органлари ходимларини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш чораларини кўришни [1].
Одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
оширишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
– одам ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг
дахлсиз-лигини таъминлаш;
– фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларда
қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш ва ҳуқуқбузарлик
учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотиш;
– фуқароларни одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг
ижтимоий хавфи ҳақида огоҳ этиш, шунингдек уларнинг жабрланувчига
айланиши хавфини камайтириш;
– фуқароларни одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлардан
ҳимояланишнинг усуллари ва воситалари тўғрисида хабардор қилиш;
– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга
барҳам бериш;
– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва
бартараф этиш;
– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг
олдини олиш;
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
14
– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ёки
содир этганлиги учун илгари судланган шахслар билан тезкор-
профилактик тадбирларни амалга ошириш;
– жабрланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий
мослаштириш;
– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
амалга оширувчи субъектлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш [2].
Одам савдосининг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик
профилактикасининг ўзига хос хусусиятлари (тушунчаси, чора-
тадбирлари, принциплари, субъектлари тавсифи) аниқлаштирилган.
Жумладан, қуйидаги таърифлар ишлаб чиқилган: одам савдосининг
профилактикаси – одам савдоси жиноятлари умумий, махсус, якка
тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, тарбиявий-
профилактик,
ижтимоий-иқтисодий,
маънавий-ахлоқий,
тиббий,
психологик, ташкилий ва бошқа чора-тадбирларининг тизими; Одам
савдосининг умумий профилактикаси - одам савдоси профилактикаси
субъектларининг ушбу жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг содир
этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни
аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича фаолияти;
Одам савдосининг махсус профилактикаси – одам савдоси
профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектларнинг мавсумий
ёки криминоген вазиятдан келиб чиқиб, одам савдоси профилактикасига,
ушбу жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган
шарт-шароитларни бартараф этишга, одам савдосини содир этган (содир
этишга мойил бўлган) шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир
кўрсатишга қаратилган махсус комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
ҳамда амалга оширишга оид фаолияти;
Одам савдосининг якка тартибдаги профилактикаси – одам савдоси
профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектларнинг одам
савдосини содир этган (содир этишга мойил бўлган) шахсларни аниқлаш,
уларга ёрдам кўрсатиш, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари
ва қоидаларини сингдириш (ахлоқан тузатиш), уларни нормал турмуш
тарзига қайтариш, шунингдек ушбу жиноятларнинг содир этилишини
олдини олиш бўйича махсус комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга
қаратилган фаолияти;
Одам савдосининг виктимологик профилактикаси – одам савдоси
профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектларнинг одам
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
15
савдосидан
жабрланиш
эҳтимоли
юқори
бўлган
шахсларнинг
жабрланувчига
айланиши
хавфини
камайтиришга
қаратилган
профилактика чора-тадбирларини қўллашга, шунингдек одам савдосидан
жабрланган шахсларни аниқлаш, ҳимоя қилиш ва уларга ѐрдам кўрсатиш
бўйича махсус комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган
фаолияти;
Одам савдоси профилактикасининг субъектлари – ўз ваколатлари
доирасида профилактик чора-тадбирларни амалга оширадиган орган,
муассаса, ташкилотлар, шунингдек ота-она (ота-она ўрнини босувчи
шахс)лар ва фуқаролар [3].
Одам савдоси жиноятининг махсус профилактикаси чора-тадбирлари.
Ҳуқуқбузарликларнинг
умумий
профилактикаси
каби
махсус
профилактика ҳам ўзига хосликларга эга. Бироқ, қайсидир томонлари
билан ҳуқуқбузарликларнинг умумий, якка тартибдаги ва виктимологик
ташланади.
Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини профилактиканинг
бошқа турларидан ажратиб турувчи асосий жиҳат у фақат
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи
субъектлар ташаббуси ва раҳбарлиги остида, олдиндан ишлаб чиқилган ва
ички буйруқ билан тасдиқланган махсус режалар асосида амалга
ошириладиган махсус тадбирлардан иборат эканлигидир [4].
Одам савдоси жиноятининг якка тартибдаги профилактикаси
чора-тадбирлари.якка
тартибдаги
профилактика
белгилашда
шахснинг, унинг ижтимоий мухитининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-
маиший шароитлари, турмуш тарзи, ғайриижтимоий хулқ-атвори жиноят
содир этишга мойиллиги,шунингдек содир этган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини тавсифловчи бошқа омиллар хисога олинади
.Шахснинг одам савдосини содир этишга мойиллиги ёки содир этганлиги
хақида далолат берувчи ишончли мақлумотларнинг мавжудлиги якка
тартибдаги профилактиканинг чора тадбирларини қўлланилади.
Мажбурловчи
ва
чекловчи
хусусиятларидаги
якка
тартибдаги
профилактика чора–тадбирлари қонунда назарда тутилган асосларда
қўлланилади [5].
Одам
савдоси
жиноятчилигининг
якка
тартибдаги
профилактикасининг чора-тадбирлари қуйдагилардан иборат:
1) профилактик сухбат;
2) расмий огохлантириш;
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
16
3) одам савдоси жиноятчилигининг содир этилиши сабаблари ва
уларга имкон бераётган шарт-шароитларн тўғрисида хабардор қилиш;
4)ижтимоий реалибитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;
5)профилактик хисобга олиш;
6)мажбурий даволанишга юбориш;
7)маьмурий назорат [6].
Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактиканинг чора-тадбирлари
қўлланилаётган
шахслар
одам
савдоси
жиноятчилигининг
профилактикасини бевосита амалга оширувчи субьектлар мансабдор
шахсларининг қонуний талабларини бажариши вақонун хужжатларига
муофиқ зиммасига юклатилган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.
Профилактик сухбат –шахсни жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор
нормалари ва қоидалариги риоя этишга ишонтиришдан ,унинг одам
савдосини содир этишга мойил хулқ – атворининг ижтимоий ва ҳуқуқий
оқибатларини хамда одам савдосини содир қилганлик учкн қонунда
белгиланган
жавобгарликни
тушунтиришдан
иборат
бўлади.
Профилактика
сухбати
одам
савдоси
жиноятчилигининг
профилактикасини бевосита амалга оширувчи субьектнинг маьсул вакили
тамонидан ўтказилади. Илгари ўтказилган профилактика сухбати ижобий
натижа бермаган ва шахс одам савдосини содир етишга мойиллиги давом
эттирган холларда ,унга нисбатан расмий огохлантириш қўлланилалди.
Расмий огохлантириш шахсга унинг одам савдосини содир этишга
мойил ҳулқ – атворини давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида
ёзма равишда тушунтиришдан, шунингдек уни одам савдосини содир
этганлик учун жавобгарлик хақида огохлантиришдан иборат бўлади.
Ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш- одам
савдосини содир этишга мойил шахсларга, ушбу жиноятни содир этган
шахсларга, ундан жабрланган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик,
тиббий, педогогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга шунингдек уларга
жамиятда қабул қилинган ҳулқ атвор нормалари ва қоидаларини
сингдиришга қаратилган чора тадбирлар мажмуидир.
Шуни унутмаслик керакки, кўпинча, фуқаролар меҳнат мигрантлари
сифатида мамлакатни тарк этиб чиқиб кетганда, оилаларини ва
фарзандларини ташлаб кетишади. Баъзан улар ўзлари меҳнат
эксплуатациясига жалб қилиниб, оилаларига моддий ёрдам беролмай
қолишади, ҳам ҳужжатсиз, ҳам пулсиз қоладилар, шунинг учун ўз Ватанига
қайтолмайдилар. Бундай ҳолатда нафақат ўзлари, оила аъзолари,
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
17
фарзандлари жабр кўришади: ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишади,
қийинчиликсиз яшайдиган оилалар қандай бўлишини кўришмайди, ота-
она қандай бўлиши кераклигини билишмайди ва келажакда ўзлари яхши
ота-она бўлишлари қийинлашади.
Мамлакатимизда меҳнат миграциясининг ижтимоий оқибатлари ҳали
яхши ўрганилмаган.
Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларини олдини олиш қуйидагича
ташкил этилади. Булар қуйидагилар:
илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус
профилактикаси;
спиртли ичимликка ружу қўйган, гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни
истеъмол қилувчи шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус
профилактикаси;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
махсус профилактикаси [7].
Ўзбекистон
Республикасининг
2014
йил
14
майдаги
“Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисида”ги
ЎРҚ-371-сонли
Қонуннинг 25-моддасида, илгари судланган шахсларга нисбатан
ҳуқуқбузарликларнинг қуйидаги махсус профилактик чора-тадбирлари
амалга оширилиши белгиланган:
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар
ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ҳамда шарт-
шароитларини аниқлаш, бартараф этиш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар
ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича махсус тадбирларни
ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган шахсларни
ижтимоий реабилитация қилишга ва ижтимоий мослаштиришга тайёрлаш
бўйича махсус тадбирларни амалга ошириш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни
ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-
тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
18
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга
жойлаштириш учун иш ўринлари ташкил этаётган ташкилотларни
рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш [6].
Одам савдоси, жинсий эркинлик ва ахлоққа қарши ҳуқуқбузарлик-
ларнинг махсус профилактикаси бу борадаги муайян ҳуқуқбузарлик-
ларнинг олдини олишга қаратилган комплекс тадбирлардан иборат бўлиб,
ушбу йўналишдаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга асосан белгиланади. Мазкур фаолият билан бевосита ички
ишлар органлари ходимлари шуғулланадилар ва қуйидаги махсус
профилактик чора-тадбирларни амалга оширадилар:
муайян ҳудудда, маълум бир объектда, аниқ соҳа ва жабҳаларда
одамлардан фойдаланиш билан боғлиқ ёхуд ахлоқ-одоб мезон ва
меъёрларидан четга чиқиш, фуқароларнинг умумахлоқий фазилатларига
салбий таъсир кўрсатиш каби ҳуқуқбузарликларнинг аниқ бир
турларининг тарқалганлик даражаси, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг
содир этилиш шакли ва усуллари тўғрисидаги маълумотларни
тўплайдилар, умумлаштирадилар ва таҳлил қиладилар. Ушбу йўналишдаги
аниқ ҳуқуқбузарлик турининг содир этилишига батамом йўл қўймайдиган
ёки содир этилишига олиб келувчи омилларни, сабаб ва шарт-шароитларни
имкон қадар камайтирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга
оширишда иштирок этадилар. Шу мақсадда турли тери-таносил ва ОИТС
касаллигининг аҳоли орасида тарқалишига сабабчи бўлган фоҳишаларни,
енгил-елпи,
тартибсиз
жинсий
ҳаёт
кечирувчиларни,
турли
исловотхоналар эгалари ва уларнинг мижозларини, бесоқолбозлар ва игна
орқали гиёҳвандлик моддаларини қабул қилувчи шахсларни, қимор
ўйинлари иштирокчиларини аниқлаш бўйича махсус тадбирлар
ўтказадилар, натижаларига кўра аниқланган ушбу тоифа шахсларни
тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлайдилар;
муайян ҳуқуқбузарлик турининг содир этилишига олиб келувчи
аниқланган омиллар, сабаб ва шарт-шароитлар тўғрисида давлат бошқа-
руви органларига, корхона ва ташкилотлар, муассаса ва бирлашмалар
раҳбариятига тақдимнома ва хабарномалар юборадилар;
фаолият кўрсатиши аниқ ҳуқуқбузарлик турининг кўпайиши ва
тарқалишига олиб келувчи корхона ва ташкилотлар, муассаса ва
бирлашмалар фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки бутунлай тақиқлаш
чораларини кўрадилар. Шу мақсадда: криминоген ва «хавфли гуруҳ»га
мансуб шахслар кўпроқ тўпланадиган жойларда, тунги кўнгилочар
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
19
муассасаларда (дискотека, дискоклуб, караоке), бильярдхоналарда, кафе ва
барларда, ресторан ва бошқа умумий овқатланиш жойларида махсус
тадбирлар ўтказадилар, аниқланган ҳар бир қонун бузилиши ҳолатлари
бўйича тегишли ҳужжатларни тўплайдилар ва қонуний чораларни кўриш
учун тегишли идораларга юборадилар; ҳаммом ва сауналар,
«массаж»хоналар, караоке, оромгоҳ, санаторий ва профилакторий, дала
ҳовли, меҳмонхона ва ётоқхоналар, ўз уйларини ижарага берувчи
шахсларнинг фаолиятини қатъий тартибда назорат остига оладилар,
уларда содир этилиши мумкин бўлган турли ноқонуний хатти-ҳаракатлар
ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш юзасидан махсус
тадбирлар ўтказиб борадилар, аниқланган шахсларни тиббий кўрикдан
ўтказиш чораларини кўрадилар; оммавий ахборот воситаларида
(телевидение, матбуот ва радио) берилаётган турли реклама ва эълонларда
баён этилган ҳолатларнинг ҳақиқий аҳволга мослигини текшириш
юзасидан махсус тадбирлар ўтказадилар. Айниқса, турли хил массаж,
уқалаш-даволаш масканларига таклиф этиш, чет мамлакатларга ишга
юбориш билан боғлиқ эълонларга алоҳида эътибор қаратадилар;
муайян тоифадаги ҳуқуқбузарларнинг, ноқонуний хатти-ҳаракат-
ларининг олдини олиш мақсадида тезкор-қидирув усулларидан,
имкониятларидан фойдаланадилар [8].
Одам савдоси, жинсий эркинлик ва ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси хизмати ходимлари хизмат вазифаларидан ва
фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ушбу йўналишда
содир этилиши мумкин бўлган аниқ турдаги ёки аниқ бир жабҳада, маълум
бир объектда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга
қаратилган махсус тадбирларни амалга оширадилар.
Foydalanilgan adabiyotlar ro'yxati:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги “Одам савдосига
қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли Қонуни, 6-моддаси. URL:
https://lex.uz/docs/4953314
2. Кислова Е.А. Уголовно-правовые средства противодействия рабству и
торговле людьми: автореф. дис. ... канд. юрид. наук. URL:
https://www.dissercat.com/
content/ugolovno-pravovye-sredstva-
protivodeistviya-rabstvu-i-torgovle-lyudmi (Электрон манбага мурожаат
қилинган вақт: 25.10.2024).
3. И.Ю.Фазилов. Инсон савдосига қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва
криминологик жиҳатлари. Юрид.фан.доктор. диссер. – Т, 2016.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
20
4. Шамилов Е.Е. Уголовно-правовые и криминологические проблемы
торговли людьми: автореф. дис. ... канд. юрид. наук. URL:
https://www.dissercat.com/ content/ugolovno-pravovye-i-kriminologicheskie-
problemy-torgovli-lyudmi (Электрон манбага мурожаат қилинган вақт:
25.10.2024).
5. Попов В.А. Уголовно-правовые меры борьбы с использованием рабского
труда: автореф. дис. ... канд. юрид. наук.
URL: https://www.dissercat.com/ content/ugolovno-pravovye-mery-borby-s-
ispolzovaniem-rabskogo-truda (Электрон манбага мурожаат қилинган вақт:
25.10.2024).
6. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сонли Қонуни, 29-моддаси. URL:
https://lex.uz/docs/2387357#2387362
7. Қурбонов Н. Одам савдоси жиноятига қарши курашиш муаммолари //
Одам савдосига қарши кураш, уни олдини олишни ҳуқуқий муаммолари.
Илмий-амалий конференция материаллари тўплами. Т., 2009. Б.86.
9. Староверов А.В. Торговля людьми с целью сексуальной эксплуатации:
криминологический анализ и минимизация ее социальных последствий:
автореф. дис. ... канд. юрид. наук. URL: https://www.dissercat.com/
content/torgovlya-lyudmi-s-tselyu-seksualnoi-ekspluatatsii-kriminologicheskii-
analiz-i-minimizatsiya (Электрон манбага мурожаат қилинган вақт:
25.10.2024).
