ОИЛА ТУРМУШ ДОИРАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ СОДИР ЭТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИНГ ЎРНИ

Аннотация

Ушбу мақолада оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг якка тартибдаги профилактикасини такомиллаштиришда хорижий тажрибанинг ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада, хорижий тажриба асосида, ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини кучайтириш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистондаги амалиётга қанчалик мослашиши мумкинлиги масалалари кўриб чиқилади.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
24-34
57

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Солибоев , Д., & Нарзиев, Ш. (2025). ОИЛА ТУРМУШ ДОИРАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ СОДИР ЭТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИНГ ЎРНИ. Теоретические аспекты становления педагогических наук, 4(1), 24–34. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/tafps/article/view/61014
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг якка тартибдаги профилактикасини такомиллаштиришда хорижий тажрибанинг ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада, хорижий тажриба асосида, ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини кучайтириш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистондаги амалиётга қанчалик мослашиши мумкинлиги масалалари кўриб чиқилади.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

24

ОИЛА ТУРМУШ ДОИРАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ

СОДИР ЭТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ

ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХОРИЖИЙ

ТАЖРИБАНИНГ ЎРНИ

Солибоев Дилмурод Нурмурод ўғли

ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318 гуруҳ курсанти,

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”

кафедраси ўқитувчиси,

https://doi.org/10.5281/zenodo.14607661

Аннотация:

Ушбу

мақолада

оила

турмуш

доирасидаги

ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг якка тартибдаги
профилактикасини такомиллаштиришда хорижий тажрибанинг ўрни ва
аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада, хорижий тажриба асосида,
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини кучайтириш учун амалга
оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистондаги амалиётга
қанчалик мослашиши мумкинлиги масалалари кўриб чиқилади.

Калит сўзлар:

Оила турмуши, ҳуқуқбузарликлар, якка тартибдаги

профилактика, хорижий тажриба, оила ҳуқуқи, ҳуқуқий маданият,
Профилактикавий таълим, ижтимоий муносабатлар, оиладаги зўравонлик,
ҳуқуқни ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш.

Оила жамиятнинг асосий ва энг муҳим бирликларидан бири бўлиб,

унинг барқарорлиги ва фаровонлиги нафақат оиланинг ўзига, балки
жамиятнинг ривожланишига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Оила ичида
содир бўладиган ҳуқуқбузарликлар эса, оиланинг ички тинчлиги ва унинг
аъзолари ўртасидаги муносабатларга жиддий зарар етказади.

Шундай экан, оила доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,

энг аввало, профилактика орқали амалга оширилиши керак. Хорижий
тажриба, айниқса ривожланган давлатлардаги профилактик чоралар,
Ўзбекистондаги ҳуқуқий тизимни такомиллаштиришда муҳим ўрин
тутиши мумкин.

Оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликлар кўплаб шаклларда

намоён бўлиши мумкин. Бу, аввало, оила ичидаги зўравонлик, унинг турли
кўринишлари – жисмоний, руҳий, жинсий зўравонлик, шунингдек, моддий
манфаатлар асосидаги хулқ-атворларни ўз ичига олади. Оила ичидаги
ҳуқуқбузарликлар нафақат бевосита оиланинг ўзига, балки унинг
аъзолари ўртасидаги муносабатларга ҳам салбий таъсир кўрсатади.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

25

Бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун тизимли ва

комплекс ёндашув талаб этилади. Якка тартибдаги профилактика, энг
аввало, ҳуқуқбузарларни муайян ҳаракатларга ундаган сабабларни
ўрганиш ва бундай сабабларни бартараф этишга қаратилган чораларни
амалга оширишни назарда тутади. Оилавий зўравонликни олдини олишда,
бу тушунча айниқса муҳим ҳисобланади. Якка тартибдаги профилактика
доирасида оила аъзоларининг индивидуал хулқ-атвори, психологик
ҳолати, уларнинг оиладаги ўзаро муносабатлари ва ижтимоий
шароитлари таҳлил қилинади.

Шунингдек, психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар ва ижтимоий

ишчиларнинг

ўзаро

ҳамкорлиги

ҳам

катта

аҳамиятга

эга.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 28-
моддасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга
оширувчи органлар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворли,
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир
этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга
тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг якка
тартибдаги профилактикасидир.

Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси шахснинг,

унинг ижтимоий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-маиший
шароитлари ва турмуш тарзи, шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атворини,
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллигини, шунингдек содир этилган
ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифловчи бошқа
омиллар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини қўллаш

учун

шахснинг

ғайриижтимоий

хулқ-атвори

тўғрисида,

унинг

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги ёхуд у ҳуқуқбузарлик содир
этганлиги ҳақида далолат берувчи ишончли маълумотларнинг
мавжудлиги асос бўлади.

Ҳуқуқбузарликларнинг мажбурловчи ва чекловчи хусусиятдаги якка

тартибдаги профилактикаси қонунда назарда тутилган асосларда
қўлланилади.

Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-

тадбирлари қуйидагилардан иборат:

– профилактика суҳбати;
– расмий огоҳлантириш;


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

26

– ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон

бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш;

– ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;
– профилактик ҳисобга олиш;
– мажбурий даволанишга юбориш;
– маъмурий назорат.
Ҳуқуқбузарликларнинг

якка

тартибдаги

профилактикаси

қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши
мумкин.

Профилактика суҳбати шахсни жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор

нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтиришдан, ғайриижтимоий
хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини ҳамда ҳуқуқбузарлик
содир

этганлик

учун

қонунда

белгиланган

жавобгарликни

тушунтиришдан иборат бўлади.

Профилактика суҳбати шахсни профилактик ҳисобга қўйишда ҳам

ўтказилади. Профилактика суҳбати ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузарликларнинг
якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган
вакили томонидан ўтказилади.

Профилактика

суҳбати

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини

бевосита амалга оширувчи орган ёки муассаса жойлашган эрда,
шунингдек шахснинг яшаш, ўқиш, иш жойида ёхуд бевосита
ғайриижтимоий хулқ-атвор ёки ҳуқуқбузарлик аниқланган жойда
ўтказилади. Профилактика суҳбати давомида шахснинг ўзига хос
хусусиятлари, унинг турмуш тарзи ва ижтимоий-маиший яшаш
шароитлари, шунингдек ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ёки содир
этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаблари ва шарт-шароитлари аниқланади.

Илгари ўтказилган профилактика суҳбати ижобий натижа бермаган

ва шахс ғайриижтимоий хулқ-атворни ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга
мойилликни давом эттирган ҳолларда, унга нисбатан расмий
огоҳлантириш қўлланилади.

Расмий огоҳлантириш шахсга унинг ғайриижтимоий хулқ-атворни

давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда
тушунтиришдан, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган
шахсни ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида
огоҳлантиришдан иборат бўлади.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

27

Расмий огоҳлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита

амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузарликларнинг якка
тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган
мансабдор шахси томонидан чиқарилади ҳамда шахсга имзо қўйдириб
эълон қилинади, у имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса, расмий
огоҳлантиришга

бу

ҳақда

ёзиб

қўйилади.

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг
ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга
оширишга масъул бўлган мансабдор шахси расмий огоҳлантириш
чиқарилганлиги тўғрисида у қайси шахсга эълон қилинган бўлса, ўша
шахснинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш
жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилишга
ҳақли.

Расмий огоҳлантиришнинг шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида
хабардор қилиш чора-тадбири. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
бевосита амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи орган ёки муассаса,
ўз ваколатлари доирасида, ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар,
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир
этган шахслар ҳақида иш (ўқиш) жойидаги иш берувчини (маъмуриятни),
яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини
ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ва содир этилган ҳуқуқбузарликнинг
ҳолатларини, шунингдек уларга имкон бераётган сабаблар ва шарт-
шароитларни

кўрсатган

ҳолда

хабардор

қилишга

ҳақли.

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга, ҳуқуқбузарликлар содир этишга
мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан
ижтимоий реабилитатсия қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-
тадбирлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассаса
томонидан қўлланилади. Профилактик ҳисобга олиш ушбу Қонуннинг 35-
моддасида назарда тутилган шахсларга нисбатан уларнинг тузалиши ва
такроран ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш мақсадида ички
ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган профилактика
тадбирлари мажмуидир.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

28

Профилактик ҳисобга олишни амалга ошириш тартиби ва шартлари

ушбу Қонун ва бошқа қонунчиликда белгиланади. Профилактик ҳисобга
олиш қуйидаги шахсларга нисбатан юритилади:

– илгари судланганларга улар жиноий жазони ўтаганидан сўнг, ўзига

нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган шахслар бундан мустасно;

– ўзига нисбатан суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукми қонуний

кучга кирган шахсларга;

– Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг 84-

моддасига мувофиқ айбдорлик тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан
туриб ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган ёхуд реабилитатсия
қилмайдиган асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш
тўғрисидаги қарор чиқарилган шахсларга;

– Ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси

танланган жиноят содир этишда айбланувчиларга;

– Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодексининг 40, 41, 45, 47, 52, 56, 58, 61, 106, 131, 1651, 183, 184, 1841,
1842, 1843, 187, 188, 1881, 189, 1891, 190, 191, 201, 202, 2021, 240, 241-
моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир
этганларга;

– ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтганларга.
Шахсни профилактик ҳисобга қўйишга қуйидагилар асос бўлади:
– ваколатли органнинг ёки мансабдор шахснинг ушбу Қонун 35-

моддасининг олтинчи хатбошисида назарда тутилган маъмурий
ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори;

– ваколатли органнинг ёки мансабдор шахснинг жиноят ишини

тугатиш тўғрисидаги ёхуд реабилитатсия қилмайдиган асослар бўйича
жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори;

– ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси

танланган айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш
тўғрисидаги терговчининг ёки прокурорнинг қарори;

– суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми;
– шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганлиги

тўғрисидаги маълумотнома;

– вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг

қарори.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

29

Бир шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун бир қанча асослар

мавжуд бўлган тақдирда, асосларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида
профилактик ҳисобга олиш амалга оширилади.

Ушбу Қонун 36-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган

асослардан бири мавжуд бўлганда, профилактик ҳисобга олишни амалга
ошириш учун масъул бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобга қўйиш
тўғрисида ички ишлар туман, шаҳар бўлимининг, бошқармасининг
бошлиғи томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради. Мазкур қарор
шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун асослар мавжудлигидан далолат
берувчи ҳужжатлар мансабдор шахс томонидан олинган кундан эътиборан
ўн кун ичида чиқарилади. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод
қилинган шахсларга нисбатан шахсни профилактик ҳисобга қўйиш
тўғрисидаги қарор улар яшаш жойига етиб келган кундан эътиборан уч
кун ичида чиқарилади.

Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарорда қарорни

чиқарган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, у
чиқарилган сана ва жой, у қайси шахсга нисбатан чиқарилган бўлса, ўша
шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми,
туғилган санаси, яшаш, иш, ўқиш жойи) ва профилактик ҳисобга қўйиш
асослари кўрсатилади. Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги
қарор мазкур қарорни чиқарган шахс томонидан имзоланади.

Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор профилактик

ҳисобга қўйилган шахсга имзо қўйдириб эълон қилинган пайтдан
эътиборан кучга киради. Қарор ушбу шахсга тасдиқланган пайтдан
эътиборан уч кун ичида, у яшаш жойида бўлмаган ҳолларда эса, унинг
турган жойи аниқланган пайтдан эътиборан уч кун ичида эълон
қилиниши керак. Қарор эълон қилинганда шахсга унинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари тушунтирилиб, бу ҳақда қарорда қайд қилинади.

Шахснинг хулқ-атворини назорат қилиш ва унга нисбатан

ҳуқуқбузарликларнинг

якка

тартибдаги

профилактикаси

чора-

тадбирлари ўз вақтида қўлланилишини таъминлаш мақсадида шахс
профилактик ҳисобга қўйилган кунда ички ишлар органлари томонидан
профилактика иши очилади. Шахсни профилактик ҳисобга олиш у
профилактик ҳисобга қўйилган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида
амалга оширилади.

Агар профилактик ҳисобга олишни амалга ошириш даврида ушбу

Қонун 36-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган янги асослар


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

30

вужудга келса, шахсни профилактик ҳисобга олиш муддатини ҳисоблаш
шахс янги вужудга келган асослар бўйича профилактик ҳисобга қўйилган
пайтдан эътиборан амалга оширилади. Шахсни профилактик ҳисобдан
чиқариш қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда амалга оширилади:

– профилактик ҳисобга олиш муддатининг тугаши;
– реабилитация қилувчи асосларга кўра жиноят ишини тугатиш

тўғрисида терговчи ёки прокурор томонидан қарор қабул қилиниши ёки
суднинг оқлов ҳукмининг қонуний кучга кириши;

– суднинг шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазога ҳукм

қилиш тўғрисидаги айблов ҳукмининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов
чорасини қўллаш тўғрисидаги суд ажримининг қонуний кучга кириши;

– қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида суд

томонидан ажрим чиқарилиши;

– шахснинг муддатидан олдин тўлиқ тузалганлиги тўғрисида далолат

берувчи маълумотларнинг мавжудлиги;

– профилактик ҳисобда турган шахс Ўзбекистон Республикаси

ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига қонунда белгиланган
тартибда чиқиб кетган тақдирда;

– профилактик ҳисобда турган шахснинг вафот этиши.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан бири

мавжуд бўлганда, профилактик ҳисобни амалга ошириш учун масъул
бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобдан чиқариш тўғрисида ички
ишлар туман, шаҳар бўлимининг, бошқармасининг раҳбари томонидан
тасдиқланадиган қарор чиқаради.

Профилактик ҳисобда турган шахс озодликдан маҳрум қилиш

тарзидаги жазога ҳукм қилинган тақдирда, унга нисбатан тўпланган
материаллар суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан
эътиборан беш кун ичида ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги
профилактикаси чора-тадбирларини қўллаш учун тегишли жазони ижро
этиш муассасасига юборилади.

Профилактик ҳисобда турган шахс доимий яшаш жойини ўзгартирган

тақдирда, уни ҳисобга олиш янги доимий яшаш жойи бўйича амалга
оширилади.

Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган

шахс томонидан жамоат тартиби, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилган
ёхуд у аҳолининг хавфсизлиги, соғлиғи ва жамиятнинг ахлоқига таҳдид
солган тақдирда ички ишлар органлари “Сурункали алкоголизм,


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

31

гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий
даволаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа
қонунчиликка мувофиқ уни мажбурий даволанишга юбориш бўйича чора-
тадбирларни кўради. Ички ишлар органларининг жазони ижро этиш
муассасаларидан озод қилинган шахслар устидан маъмурий назорати
тарбиявий-профилактик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари мажмуидан
иборат бўлади ва назорат остидагиларга нисбатан қонунчиликда назарда
тутилган чекловларни қўллашдан иборат бўлади. Маъмурий назоратни
ўрнатиш, амалга ошириш ва тугатиш тартиби, шунингдек қўлланиладиган
чекловлар рўйхати жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган
шахслар устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати
тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.

Ўзига

нисбатан

ҳуқуқбузарликларнинг

якка

тартибдаги

профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари.

Ўзига

нисбатан

ҳуқуқбузарликларнинг

якка

тартибдаги

профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилаётган шахслар:

– ўзига нисбатан қўлланилаётган ҳуқуқбузарликларнинг якка

тартибдаги профилактикаси чора-тадбирларининг асослари ва ҳуқуқий
оқибатларини билишга;

– ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар ва бошқа материаллар билан

танишишга;

– илтимослар қилишга;
– юридик ёрдам олишга;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи

органнинг ёки муассасанинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган
тартибда шикоят қилишга ҳақли. Ўзига нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг
якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилаётган
шахслар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи
органлар ва муассасалар мансабдор шахсларининг қонуний талабларини
бажариши шарт.

Ўзига

нисбатан

ҳуқуқбузарликларнинг

якка

тартибдаги

профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилаётган шахслар қонунчиликка
мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа
мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

32

Дунё бўйлаб, оила турмушидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишга

қаратилган турли хил ёндашувлар мавжуд. Кўплаб ривожланган
давлатлар

ўзларининг

оилавий

ҳуқуқини

ҳимоя

қилиш

ва

ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида самарали тизимлар яратган.
Қуйида баъзи хорижий тажрибаларга тўхталиб ўтамиз.

Шветсия: Шветсия оиладаги зўравонликни олдини олишда илғор

ёндашувларга эга. Уларнинг “превентив ёндашув” тизими оилавий
зўравонликка дучор бўлган шахсларни илгари аниқлаш, уларга
психологик ёрдам кўрсатиш ва оилавий маслаҳатларни таклиф қилишга
қаратилган. Шветсияда оила зўравонлигига қарши курашда маҳаллий
ҳукуматлар, ижтимоий хизматлар ва жамоат ташкилотлари ўртасида яқин
ҳамкорлик мавжуд. АҚШда оилавий зўравонликка қарши курашиш учун
махсус қонунлар мавжуд бўлиб, улар профилактик чораларга алоҳида
эътибор қаратади. Шунингдек, оилавий зўравонликни олдини олиш учун
маҳаллий жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда махсус тренинглар,
ҳуқуқий ва психологик ёрдам курслари ташкил этилади. Канадада
оилавий зўравонликнинг олдини олиш борасида юқори даражада
ривожланган психологик ва ҳуқуқий ёрдам тизимлари мавжуд. Хусусан,
зўравонликка учраган шахсларга ёрдам бериш учун ижтимоий хизматлар,
полиция ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги ҳамкорлик жуда юқори
даражада ташкил этилган. Шу билан бирга, профилактика ва таълимнинг
муҳим ўрни таъкидланади. Буюк Британияда оилавий зўравонликни
олдини олишга қаратилган сиёсатларнинг асоси психологик, ҳуқуқий ва
ижтимоий ёрдамни ўз ичига олади. Профилактик дастурлар ва ўқитиш
фаолияти, оилавий зўравонликка қарши курашишнинг муҳим таркибий
қисмларидир.
Ўзбекистонда оилавий зўравонликни олдини олишга қаратилган бир
қатор юридик ва ижтимоий ташаббуслар мавжуд. Бироқ, хорижий
тажрибалар таҳлил қилинганида, ўзбекистонда оила доирасидаги
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизими ҳали ҳам такомиллаштиришга
муҳтож эканлигини кўрсатади. Хорижий тажрибалар, масалан, психологик
ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар, оилавий зўравонликка дучор
бўлган шахсларга индивидуал ёрдам бериш каби чоралар Ўзбекистондаги
тизимга интегратсия қилиниши лозим. Шу билан бирга, жамиятда
оилавий зўравонликка қарши курашишнинг ҳуқуқий ва психологик
жиҳатларини чуқур ўрганиш, оилавий маданиятни ошириш, ҳуқуқий
таълимни кенгайтириш керак. Оила турмушидаги ҳуқуқбузарликларни


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

33

олдини олишда якка тартибдаги профилактика муҳим аҳамиятга эга
бўлиб, бу борада хорижий тажриба жуда қимматли манба ҳисобланади.
Шветсия, АҚШ, Канада ва Буюк Британия каби ривожланган
давлатларнинг оилавий зўравонликка қарши курашиш бўйича
ёндашувлари Ўзбекистондаги тизимни такомиллаштиришда самарали
қўлланилиши

мумкин.

Ўзбекистонда

бу

борадаги

амалиётни

ривожлантириш учун психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, оилавий
муносабатларни яхшилаш ва профилактикавий таълимни кенгайтириш
зарур. Шундай қилиб, хорижий тажриба ва Ўзбек тизимининг ўзаро
уйғунлигини таъминлаш орқали оилавий ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш самарадорлигини ошириш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1 Халқаро ҳуқуқ ва оила ҳуқуқи: Эргашев, Б. (2021). Оилавий ҳуқуқ ва оила
ҳуқуқбузарликларини

олдини

олишдаги

ёндашувлар.

Тошкент:

О'збекистон Республикаси Олий Мажлиси Ноширлиги.
2 Оилавий зўравонликка қарши курашиш тажрибаси: Жеймс, Л. (2018).
Доместиc Виоленcе анд Легал Респонсес: Интернатионал Перспеcтивес.
Лондон: Роутледге.
3 Ўзбекистонда оилавий зўравонликка қарши курашишнинг ҳуқуқий
жиҳатлари: Каримова, Г. (2019). Ўзбекистонда оилавий зўравонликка
қарши курашиш тизими: Ҳолат ва таклифлар. Тошкент: Адолат Нашриёти.
4 Шветсия тажрибаси: Жоҳанссон, А. (2017). Превентинг Доместиc
Виоленcе: Тҳе Сwедиш Модел оф Эарлй Интервентион. Стоcкҳолм: Сwедиш
Институте фор Публиc Ҳеалтҳ.
5 Америка Қо'шма Штатлари тажрибаси: Жоҳнсон, М. П. (2015). Доместиc
Виоленcе: А Cритиcал Ревиеw оф Ресеарч анд Превентион Стратегиес ин
тҳе Унитед Статес. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс.
6Канада тажрибаси: Броwн, Д. А., & Тайлор, Ж. (2020). Превентинг Фамилй
Виоленcе: А Cанадиан Перспеcтиве. Торонто: Университй оф Торонто
Пресс.
7 Буюк Британия тажрибаси: Миллер, М. (2016). Фамилй Виоленcе анд
Соcиал Полиcй ин тҳе УК: Легал Фрамеwоркс анд Соcиал Мовементс.
Лондон: Палграве Маcмиллан.
8 О'збекистонда психологик ёрдам ва ҳуқуқий таълим: Турсунов, К. (2020).
О'збекистонда оилавий зо'равонликка қарши курашишда психологик ва
ҳуқуқий ёндашувлар. Тошкент: Фан ва технология.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

34

9 Оилавий зўравонлик ва унинг ижтимоий оқибатлари: Рухиййева, Д.
(2018). Оилавий зўравонлик: Ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий нуқтаи
назар. Тошкент: Ижтимоий Фикр Нашриёти.
10 Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари: Унитед Натионс (2016). Ҳандбоок он
Доместиc Виоленcе Превентион. Неw Ёрк: Унитед Натионс.
11 Оилавий муносабатлар ва ижтимоий та'лим: Гидденс, А. (2017).
Соcиологй: Тҳе Эссентиалс оф Фамилй анд Соcиал Релатионс. 9тҳ эдитион.
Бостон: Cенгаге Леарнинг.
12 Профилактик ёндашувлар ва оилавий ҳуқуқ: Шапиро, Д. (2015).
Превентиве Аппроачес то Фамилй Лаw анд Доместиc Виоленcе. Лос
Ангелес: Университй оф Cалифорниа Пресс.

Библиографические ссылки

Халқаро ҳуқуқ ва оила ҳуқуқи: Эргашев, Б. (2021). Оилавий ҳуқуқ ва оила ҳуқуқбузарликларини олдини олишдаги ёндашувлар. Тошкент: О'збекистон Республикаси Олий Мажлиси Ноширлиги.

Оилавий зўравонликка қарши курашиш тажрибаси: Жеймс, Л. (2018). Доместиc Виоленcе анд Легал Респонсес: Интернатионал Перспеcтивес. Лондон: Роутледге.

Ўзбекистонда оилавий зўравонликка қарши курашишнинг ҳуқуқий жиҳатлари: Каримова, Г. (2019). Ўзбекистонда оилавий зўравонликка қарши курашиш тизими: Ҳолат ва таклифлар. Тошкент: Адолат Нашриёти.

Шветсия тажрибаси: Жоҳанссон, А. (2017). Превентинг Доместиc Виоленcе: Тҳе Сwедиш Модел оф Эарлй Интервентион. Стоcкҳолм: Сwедиш Институте фор Публиc Ҳеалтҳ.

Америка Қо'шма Штатлари тажрибаси: Жоҳнсон, М. П. (2015). Доместиc Виоленcе: А Cритиcал Ревиеw оф Ресеарч анд Превентион Стратегиес ин тҳе Унитед Статес. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс.

Канада тажрибаси: Броwн, Д. А., & Тайлор, Ж. (2020). Превентинг Фамилй Виоленcе: А Cанадиан Перспеcтиве. Торонто: Университй оф Торонто Пресс.

Буюк Британия тажрибаси: Миллер, М. (2016). Фамилй Виоленcе анд Соcиал Полиcй ин тҳе УК: Легал Фрамеwоркс анд Соcиал Мовементс. Лондон: Палграве Маcмиллан.

О'збекистонда психологик ёрдам ва ҳуқуқий таълим: Турсунов, К. (2020). О'збекистонда оилавий зо'равонликка қарши курашишда психологик ва ҳуқуқий ёндашувлар. Тошкент: Фан ва технология.

Оилавий зўравонлик ва унинг ижтимоий оқибатлари: Рухиййева, Д. (2018). Оилавий зўравонлик: Ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий нуқтаи назар. Тошкент: Ижтимоий Фикр Нашриёти.

Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари: Унитед Натионс (2016). Ҳандбоок он Доместиc Виоленcе Превентион. Неw Ёрк: Унитед Натионс.

Оилавий муносабатлар ва ижтимоий та'лим: Гидденс, А. (2017). Соcиологй: Тҳе Эссентиалс оф Фамилй анд Соcиал Релатионс. 9тҳ эдитион. Бостон: Cенгаге Леарнинг.

Профилактик ёндашувлар ва оилавий ҳуқуқ: Шапиро, Д. (2015). Превентиве Аппроачес то Фамилй Лаw анд Доместиc Виоленcе. Лос Ангелес: Университй оф Cалифорниа Пресс.