ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ АЁЛЛАР ЎРТАСИДА СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Annotasiya

Мазкур мақолада аёллар томонидан содир этилаётган жиноятчиликнинг тушунчаси, турлари, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитлар ўрганилиб чуқур таҳлил қилинган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
159-163
39

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Нарзиев , Ш., & Исмаилова, Н. . (2024). ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ АЁЛЛАР ЎРТАСИДА СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Теоретические аспекты становления педагогических наук, 3(19), 159–163. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/tafps/article/view/51384
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада аёллар томонидан содир этилаётган жиноятчиликнинг тушунчаси, турлари, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитлар ўрганилиб чуқур таҳлил қилинган.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

159

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ АЁЛЛАР ЎРТАСИДА

СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС

ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси” ўқитувчиси

,

Исмаилова Наврўза Исроил қизи

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 317-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14034814

Аннотатсия:

Мазкур мақолада аёллар томонидан содир этилаётган

жиноятчиликнинг тушунчаси, турлари, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилиши сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитлар ўрганилиб
чуқур таҳлил қилинган.

Калит сўзлар

: Аёллар жиноятчилиги, ретцидив жиноятчилик,

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, махсус профилактика, ҳуқуқбузарлик
ва жиноятларни олдини олиш, профилактика инспектори хизмат
фаолияти, имплементация, трансформация.
Ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган шахсни аниқлаш ва уни фош
этишдан кўра, ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишга мойил бўлган
шахсларни аниқлаш, келгусида жиноят содир этилишини олдини олиш,
унга қарши курашиш ва профилактикасини амалга ошириш авфзалроқ
десак ҳеч муболаға бўлмайди. ”Жиноят содир этган” ёки “жиноятчи” деган
номни олиш қанчалар оғир. Чунки бу сўзни эшитиб, юрагимиз оғрийди ва
кўз ўнгимизга она, опа, сингил, ва суюкли ёр бўлиб гавдаланадиган аёл
зоти келади.
Афсус билан айтиб ўтиш жоизки, аёлларни эъзозлаш, уларни улуғлаш,
жамиятда яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланмасдан, аёл
деган муқаддас номга доғ тушириб, турли ёмон иллат-у жиноятлар
ботқоғига ботаётганлар ҳам орамизда йўқ эмас.
Жамиятда содир этилаётган ҳуқуқбузарликни ва жиноятчиликни олдини
олиш бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаларидан
ҳисобланади. Яъни ички ишлар органлари хусусан, профилактика
инспекторлари маъмурий ҳудудида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликни олдини олишда ва қарши курашишда ўз хизмат
фаолиятини амалга оширади. Айрим тоифадаги шахслар тоифасига хотин-
қизлар ва аёлларни мисол сифатида келтириб ўтсак мақсадга мувофиқ


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

160

саналади. Улар томонидан нима сабабдан жиноятчилик содир этилиши,
уларнинг оилавий аҳволи, ижтимоий келиб чиқиши, ҳуқуқий онги ва
маданияти, хулқ-атвори, миллий урф-одатлар ва анъаналаримизга бўлган
хурмати, илтимоий ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, юксалтириш ва
оилавий ҳаётга таййёрлаш, жамиятимизда қабул қилинган одоб-ахлоқ
нормаларига амал қилиши, юз бераётган илтимоий-сиёсий қонун
ҳужжатларига ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини етарли
даражада тушунтириш ва етказиш тизимини амалга оширишда Хотин-
қизлар масалалари бўйича инспекторлар билан биргаликда амалга
ошириши бу фаолиятнинг самарали натижага эга бўлиши назарда
тутилади.
2014-йил 14-майда қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида асосий тушунчалар келтирилган
бўлиб, улардан бири бу ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, қонунга кўра,
ҳуқуқбузарлик дейилганда — содир этилганлиги учун маъмурий ёки
жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш
(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) тушунилиши белгилаб ўтилган.
Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

тўғрисидаги

қонунда

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи субъектлар икки
турга бўлиниб, уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита
амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ва муассасаларга
бўлинганлигини кўриш мумкин. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар томонидан
ҳуқуқбузарликларнинг

махсус

профилактикаси

чора-тадбирлари

қўлланилиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф
этиш, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик
таъсир кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда
ушбу

чора-тадбирларни

амалга

оширишга

доир

фаолияти

ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасидир саналади .
Аёллар жиноятчилиги деганда, муайян ҳудудда, маълум вақт мобайнида
аёл жинсидаги шахслар томонидан содир этилган жиноятларни
тушунишимиз мумкин бўлади. Республикамизнинг умумий жиноятчилик
даражасини таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси халқаро
рейтингда жиноятчилик даражаси кам бўлган давлатлар қаторидан ўрин
олганлиги қувонарли ҳолат эканлигини кўришимиз мумкин. Халқаро
рейтингда Ўзбекистон Республикаси индекси 33.68 фоиз деб топилган


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

161

бўлиб, мамлакатимиз Норвегия ва Қатар давлатлари билан бир хил
қатордан ўрин олганлиги эътироф этилган. Эътиборлиси шундаки,
Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда халқаро рейтингда 101 ўринни
эгаллаган бўлса, бу йил мамлакатимиз жиноятчилик даражаси бўйича 3
поғонага олдимланган. Марказий Осиё давлатлари кесимида оладиган
бўлсак ҳам мамлакатимиз жиноятчилик кўрсаткичи энг кам кўрсаткичга
эга бўлган давлат сифатида эътироф этилган.
Давлат статистика қўмитаси расмий сайтида жойлаштирилган очиқ
маълумотларга кўра, 2021 йилда Республикамизда жами сонларда 111082
та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, ушбу жиноятлар таҳлил қилинганда
илгари судланган шахслар томонидан содир этилганлиги ҳолатлари ҳам
аниқланган. Аёллар томондан содир этилган жиноятлар таҳлил
қилинганда: улар томонидан иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, яъни
ўғрилик, талончилик, фирибгарлик ва ахлоққа қарши қаратилган
жиноятлар ҳам содир этилганлиги аниқланган.
2024 йилнинг дастлабки чорагида 1068 нафар аёл фоҳишалик билан
шуғуллангани

учун

қўлга

олинган.

“Ўрганишлар

жараёнида

аниқланишича, жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи (992)
нафари вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган”
хотин-қизлар эканлиги аниқланган.
Фоҳишалик

билан

шуғулланиш

ортидан

ОИТС

касалликлари

тарқалишининг йўлларидан бирига айланаётганлиги сабабли бу ҳодиса
алоҳида ижтимоий долзарблик касб этади. Бундан ташқари бугунги кунда
фоҳишалик билан “ёшлар” ва “вояга етмаганлар” тоифасидаги шахслар ҳам
шуғулланиб

келишаётганлиги

аниқланмоқда.

Фоҳиша

бўлиш

мотиватсиясини белгиловчи омиллар одатда учга бўлинади, буларга:
психоаналитик, вазиятли ва иқтисодий тоифаларни киритишимиз
мумкин.
Француз шифокори А.Паран-Дючайелнинг фикрича, фоҳишаликни
биринчилардан бўлиб никоҳдан ташқари жинсий алоқалар, бу шахсий
мойилликка асосланмаган ёки шаҳвоний жозиба, томонлардан бири учун
асосий рағбат даромад ҳисобланиши деб тушунтириш берган. 2001 йил
30 декабрдаги Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги кодекс қабул қилиниб, ушбу кодекснинг 6-боби 11-моддасида
фоҳишалик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, ушбу норма билан
фоҳишалик билан шуғулланганлик учун маъмурий жазо тариқасида бир


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

162

минг беш юздан икки минг рублгача миқдорда маъмурий жарима
солинишига сабаб бўлиши белгилаб қўйилганлигини кўришмиз мумкин.
Тожикистон

Республикаси

Маъмурий

жавобгарлик

тўғрисидаги

кодекснинг 130-моддасига мувофиқ фохишалик билан шуғулланганлик
учун жарима жазоси сифатида маъмурий жарима жазоси тайинланган
бўлиб, унинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан 30
баробаригача жарима солинишига, агар ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик
бир йил давомида такрор этилган тақдирда базавий ҳисоблаш
миқдорининг 30 баробаридан 50 баробаригача миқдорда маъмурий
жарима жазоси тайинланиши ёки 10 суткадан 15 суткагача маъмурий
қамоқ жазоси қўлланишилига сабаб бўлиши мумкинлиги белгилаб
қўйилганлигини кўришимиз мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
мувофиқ фоҳишалик билан шуғулланганлик учун базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима
солинишига сабаб бўлиши белгилаб қўйилган. Худди шундай
ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг
етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш
суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлаши белгилаб
қўйилган. Аёллар томонидан ғайриижтимоий ҳулқ-атворли ҳулқ секин-
асталик билан шаклланиб борилади. Ҳуқуқбузар аёлларнинг хулқ-атвори
қуйидагиларда:
– юқори даражада нотинчлик;
– ўзига ишонмаслик;
– жаҳлдорлик ва тез хулоса қилувчанлик;
– тажовузкорликка мойиллик;
– маънавий-ахлоқий тарбиянинг етарли эмаслиги;
– ҳуқуқий билим савиясининг етарли эмаслиги;
– кичик гуруҳлардан узоқлашиш (оила, мактаб, меҳнат жамоаси,
қариндошлар, маҳлла ва бошқалар) кабиларда номоён бўлади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ички ишлар органларининг
профилактика хизматлари томонидан жамиятда кўпайиб бораётган айрим
турдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳуқуқбузарликларнинг махсус
профилактик

чора-тадбирлар

ўтказилиб

келинади.

Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик тадбирларини ўтказишда
ички ишлар органларининг бошқа хизмат соҳалари ҳам жалб қилиниб


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

163

ҳамкорликда ташкил этилиши ҳам кўришимиз мумкин бўлади. Бугунги
кунда содир этилаётган аёллар ва хотин-қизлар томонидан содир
этилаётган фоҳишалик ҳуқуқбузарликларини аниқлаш ва уларга нисбатан
қонуний чора кўрилишини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари
томонидан “Орият” ва бошқа махсус ҳамда тезкор профилактик чора-
тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Бундай тадбирларни ташкил
этилишида ички ишлар органларининг профилактика хизламатлари
соҳавий хизматлар жумладан, ППХ ва ЖТСБ, М ва ФРБ, ЙҲХХ, ТҚХ ва бошқа
хизматлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Ички ишлар органлари таянч пунктларида профилактика инспекторлари
томонидан ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик чора-тадбирларни
ташкил этишдан мақсад ўзига бириктирилган ҳудудда тезкор ва
криминоген

вазиятни

барқарорлаштириш,

ҳуқуқбузарлик

ва

жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
таъминлаш ва амалга ошириш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида
фош этишдан иборатдир. Махсус профилактик тадбирлар – бугунги кунда
ёшларни таълим олиш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш, касб-ҳунар
коллежларини битириб, мутахассисликка эга бўлган ёшларни иш билан
таъминлаш ҳамда уларнинг доимий иш билан банд бўлишини назорат
қилиш каби фаолиятни оммавий ахборот воситалари томонидан турли
мавзуларда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва савиясини оширишга
қаратилган тарғибот- ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилишида
ҳам кўришимиз мумкин.
Профилактика

инспекторлари

ўзларига

бириктирилган

худудда

ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини амалга оширишда
кўпинча алоҳида раҳбариятнинг буйруқ, кўрсатма ва белгиланган
режалари ҳамда бошқарув қарорлари асосида ўтказилишида ва асосан
илгари судланган, сурункали ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка мубтало
бўлганлар, вояга етмаган ёки бошқа тоифадаги шахслар томонидан содир
этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш уларни бартараф этишга
йўналтирилганлиги

махсус

профилактиканинг

ўзига

хослигини

белгилайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳуқуқбузарликларнинг махсус
профилактикаси ўз хусусиятига эга бўлиб, унинг моҳиятини тўла-тўкис
англаб етиш жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси
самарадорлигига эришишга хизмат қилади.